Грозний мэрлигига Рамзан Қодировнинг жияни сайланди

Грозний шаҳар думасидаги овоз беришнинг якуний натижасида шаҳар раҳбари лавозимига Ибрагим Закриев сайланди. Унинг номзодлигини шаҳар кенгашидаги 23 депутатнинг 23 депутати қўллади.

Закриев — Чеченистоннинг бошлиғи Рамзан Қодировнинг жияни (туғишган синглисининг ўғли). Шу кунгача у давлатнинг Молия вазирлигида, ҳукумат аппаратида ва ўлка бошлиғининг котибиятида фаолият олиб бориб, биринчи вице-премьер лавозимида бўлган.

Чеченистонда юқори лавозимларига Рамзан Қодировнинг қариндош-уруғлари билан ердошларини тайёрлови оддий холга айланган. «Би-би-си» рус ҳизматининг ҳисоби бўйича юқоридаги амалдорларнинг 23% ўлка раҳбарининг ердошлари, 12% дўстлари билан қариндошлари ташкил қилади.

Умумий юқори лавозимдаги амалдорларнинг орасида «Қодировнинг одамлари» кўпчиликни — 65% ташкил қилади.

Бўлишинг: