“СИЁСАТ БУ – ДЕМОКРАТИЯ ВА ОШКОРАЛИК ТИМСОЛИ!”

Наманган вилоятидаги бўшаб қолган 3 та СЕНАТОР лавозимига сайлов бўлиб ўтди. Бу сайлов депутатлар кўз ўнгида саҳналаштирилган спетакл экани яққол сезилиб турди… Кўпчилик депутатлар “биз келмасак ҳам ўзлари СЕНАТОРларни сайлаб қўяверса бўлар эканку? 3 та бўш қолган СЕНАТОР ўрнига 3 та номзод қўйилган,Рақобат йўқ,овоз бериладими йўқми бари бир сайланади. Чунки, олдиндан шу номзомзодларни ўтиши маьлум бўлиб қолганди” -дейишди.

2 йил бўш турган СЕНАТОР лавозими негадир шошилинч равишда сайлов ўтказилганига кўпчилик депутатлар ҳайрон бўлишди.

Сайлов бу -Демократия бу ошкоралик. Нега 1 та ўринга битта номзод кўрсатилди! Нега 3 та бўш ўринга ҳар бир партиядан 1 тадан номзод кўрсатилмади? Сиёсий Партиялардан номзодлар сўралмади? Нега? Нима учун? Саволлар кўп. Жавоб сўрашни ҳам кераги йўқ. Чунки, бизда ҳали ҳақиқий сайловларга озгина вақт борга ўхшайди.

Нима бўлганда ҳам сайлов ўтди. Лекин, сайлов ошкоралик ва тенглик принспида ўтганда унданда яхши бўлар эди.Сайланган СЕНАТОРлар жуда яхши арзигулик депутатлардир. Аммо, бу сайлов мени ўйлантирди. Биз депутатлар Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатида бизнинг манфаатларимизни ҳимоя қиладиган СЕНАТОРларни сайладик. Лекин, менимча бир вилоятда 6 та СЕНАТОР камлик қилади. Ҳар бир туманда 1 тадан СЕНАТОР бўлиши керак деб ўйлайман. Шунда ҳар бир туманни ўз СЕНАТОРИ бўлиб, Олий Мажлис Сенатида ва ҳудудлар бўйича манфаатни ҳимоя қилар эди. Бу албатта мени фикрим. Ҳар кимнинг ўз қарашлари бўлади? Ҳар бир инсон ўз ташаббусини айтишга хақли. Бу демократиянинг ҳақиқий кўринишидир. Поп тумани вилоятнинг сал кам ярмини ташкил этади. Шуни ўйлаб 1 та СЕНАТОРлик ўрнини беришса яхши бўлар эди. Нима ҳам дер эдик. Сайлов ўтди. Бу сиёсат. Лекин, мен сўзга чиқиб, шу сўзларимни айтмоқчи эдим,аммо буни фойдаси бўлармиди? Ахир блютенлар 3 та номзодга олдиндан ёзилиб қўйилган бўлсачи? Мени қўллайдиган, сўзимни қўллаб сўзга чиқадиган депутат топилармиди?

Муаллиф:Олимжон Тўхтаназаров

Манба:facebook

1-қисм тугади

Бўлишинг: