Ўзбекистон Қирғизистонга ўз товарларининг экспортини қўллаб-қувватлаш учун $100 млн ажратади

Ўзбекистон Қирғизистоннинг тадбиркорларига 100 млн доллар кредит ажратиш ниятида. Бу ҳақда ҚР иқтисодиёт вазири Артем Новиков журналистларга сўзлаб берди.

Унинг сўзларига қараганда, маблағлар ўзбек маҳсулотларининг импорти учун берилади.

«Барча кредит линиялари молиявий муассасалар орқали ўтади, ҳукумат бу кредитлар бўйича ҳеч қандай давлат кафолатлари бермайди. Бунинг устига, барча тафсилотлар Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг кредит муассасалари ўртасидаги алоҳида келишувлар орқали ишлаб чиқилади», – деди у.

Вазир кредит олишнинг муддатлари ва шартларини хабар қилмади.

13-14 октябрь кунлари Қирғизистон президенти Сўўронбой Жээнбековнинг Ўзбекистонга биринчи расмий ташрифи бўлиб ўтди. Қирғиз делегацияси такрибига ҳукумат аъзолари, Жўқўрғу Кенеш депутатлари, Давлат чегара хизмати раиси ва ҚР президенти девонининг аъзолари ҳам кирган эди.

Бўлишинг: