Қурбон ҳайити табриги

Ассалому алайкум, муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳ таоло инсонлар учун инъом қилган байрамдан бири – Қурбон ҳайити кириб келди.  Халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин! Биз www.mulkdor.com таҳририяти сизларни ушбу муборак айём билан чин юракдан табриклаб, қоламиз яхши амалларингизни даргоҳида қабул қилиши ва уларга мукофот қилиб Фирдавс жаннатларини беришини Аллоҳ таолодан тилаймиз.  

Шу қаторида Ўзбекистон диёрига ҳам тинчлик хотиржамлик, халқимизни дастурхонини тўкин сочин қилишини Аллоҳ таолодан сўраймиз. Раҳбарларимизга ҳам иймон инсоф беришини тилаймиз!  

Шу улуғ айём кунларида узоқ ва яқин мусулмон мамлакатларнинг халқларини, барча дўстларимизни самимий қутлаб, уларга тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик тилаймиз! Барча муҳожиротда юртни ғамида юрган ватандошларимизни ҳам эсон омон ўз юртларига қайтишини яратгандан тилаб қоламиз!

 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

 

Бўлишинг: