Туманли кунлар

Туманли кунлар

Эврил Турон

(Мамадали Маҳмуд)

                                             Туманли кунлар

                                                        қисса

Дўстим Содиққа                                                                  Энг буюк эҳтиёж, бу ҳақиқатни

бағишлайман.                                                                                                   билиш эҳтиёжидир.

Гегель

Энг қийини – ўзингни англай

билишингдир.

Фалас

Ўзлигини қадрлаган эл қул

бўлмайди.

Аҳмат Оқсоқол

Чўққилари осмонга санчилган Тангри тоғи. Ҳайбатли қояларни оралаб ёввойи сой чопмоқда. Унинг ўнг соҳилига, арчазор этагидаги хушбўй ўт – ўланлар устига ялпиз ранг чодирлар тикилган. Фақат биттаси оқ…

Совуқроқ тун.

Шамол сой шовуллашига қотилароқ жонзотга қўрқув солиб ғувуллайди. Ой, юлдузларнинг мўл – кўл ёғдуларида қоялар илоҳий тус олган. Уларнинг учларидаги соқчилар шайтонлар мисол сирли, хира кўринади. Одамда ваҳм уйғотади. Тун чодирларни қорага бўяшга тиришади. Бунга ой қаршилик қилади. Юлдузлар ҳам.

Ҳамма уйқуда.

Фақат оқ чодир ичида бир шам милтирайди. Бу одамга (эртаклардаги) жинлар чироғини эсга солади. Юрак увишади.

Чодир ичида, қат – қат атлас, бахмал кўрпалар устида бир эркак ва бир қиз яланғоч ҳолда чалқанча ётишибди. Эркакнинг чўзинчоқ боши устарада тақир қирилган. Юзи тошдан йўнилгандай ғадир – будир, отникига ўхшаш узун бўлса ҳам, ўзининг девсимон гавдасига мослиги ва соқолининг мумдай қора, қалин, қалталиги, муйловининг иягига осилиб тушганлиги учун ярашиб турибди. Унинг бўйни буқаникидек йўғон, манглайи кенг, ажинсиз. У Юсуфбек. Қизиллар уни “Юсуф босмачи” дейишади. Авом улус ҳам…

Юсуфбек тотли чарчоқдан энди мудрай бошлаган сарғиш юзли гўзал қизнинг сарғиш сочларини тўзғитароқ ўзининг кучли оғушига олди.

Қиз зорланиб эланди:

– Кўйинг, кўйсангиз – чи, ҳолдан тойдим, ўлиб қоламан. Тун бўйи уйқу бермадингиз, тонг ёришаяпти, мизғиб олай.

1

– Мунчалар ширинсан!.. – Юсуфбек унинг олча дудоқларидан армонсиз сўрди, ҳандалак мисол маммаларини ёқимли оғритароқ эзғилаб ўйнади, анор донасидек

бўртган учларидан ўпди, қайта – қайта ўпди, узоқ ўпди.

Қиз энтикди.

Қиз ҳансиради.

Қиз ёнди.

Қиз ўзини бошқаролмай қолди.

Қиз ўзи сезиб – сезмай Юсуфбекни қучоқлади, маҳкам, жуда маҳкам қучоқлади.

Пишнаб қолишди.

Икки ўт бир бўлиб ёнди…

Бу еттинчиси эди…

Юсуфбек тўймади…

Қизни қўймади…

Қиз зорланиб тўлғонди.

Қиз нозланиб тўлғонди.

Бу эрак ҳирсини телба бир ҳолга келтирди.

Қиз ўзини йўқотиб кўйди.

– Оҳ!.. Оҳ!.. Жоним – эй!.. Секин… Секин – эй!.. – Қиз тотли ингради. – Вой – эй!.. Ўлдириб қўясиз! Мунча ёмонсиз. Секин… Секин!.. О… О… О… Оҳ!.. Оҳ!.. Оҳ!..

Қиз олдиндан тайёрланган илиқ сувга ювинди. Сўнг ҳолсиз бир тарзда кўрпа орасига кирди. Ва ширин чарчоқдан дунёни унутди.

Юсуфбек шошқин сойда чўмилди. Совқатиш ўрнига яйради. Сувдан чиқаркан, туйқис, миясига қизиллар билан авом улиснинг гапи урилди!

“Юсуф босмачи”.

Ҳар гал бу сўз эсига тушганда, жунбушга келарди. Ҳозир ҳам шундай бўлди. Унинг қони қайнади, қалин қовоқлари уйилди, кенг қошлари чимрилди, тамоғига маякдек без қалқди, дудоқлари асабий титради, залварли муштлари тугилди.

“Босмачимиш!..” – деди ўзига – ўзи зўр алам билан, – йирик – йирик,    бақувват – бақўвват тишларини қирчиратиб, – мен ким учун курашаяпман?

Шу юрт учун эмасми?

Шу эл учун эмасми?

Авом оломон!..

Қачон уйғонасан?

Қачон оқдан қорани ажратасан?

Ёв бўйнингга миниб олгандами?

Ёв бошингда ёнғоқ чаққандами?

Ухлайвер!

Ухлайвер!!

Ёв нима деса ишонавер.

Ёв нима буюрса қилавер.

Ваъдаларига учавер.

Жоҳил оломон!

2

Манқуртлар тўдаси!

Босқинчи ким?

Босмачи ким?

Бор муқаддас нарсаларингдан айрилмасдан олдин каллангни қўлингга олиб ўйла.

Теран ўйла.

Балки шунда сўқир кўзинг очилар.

Балки, шунда юртимизни ғорот қилаётган, элимизни оёқ ости этаётган чин ғанимни билиб оларсан.

Балки, шунда уни ушбу сўзлар билан ланъатларсан:

Босқинчилар!

Босмачилар!

Худосизлар!

Талончилар!

Қаллакесарлар!

Мунофиқлар!

Ювуқсизлар!

Балки, шунда мени оқларсан.

Балки, шунда, босқинчига қарши курашиш учун бир бутун бўлиб қалқирсан.

Шунда мен энг олдинда яловимизни баланд кўтариб бораман.

Шунда биз босқинчи бошига Чингизхон бобомиз1 солган кунни соламиз!..

У ўз сўзига ишонди.

У ўз сўзидан руҳланди.

– Бунга вақт керак, – деди тундан айрилаётган чўққилардан кўз узмай, – узун вақт. Мен шу кунларга етиш учун курашаман!

Тангрим, сенга илтижо қиламан: Мени шу кунларга етказ. Сўнг, майли, жонимни ол!

2

Юсуфбек баланд қирғоқ бўйлаб ёввойи чечаклар ва ўсиқ ўтлар оралаб оқимга қарши юрди. Ой, юлдузлар унга йўлдош бўлди. Кейин улар кўринмай қолди. Чодирга қайтди. Қиз теран уйкида.

У соқчиларга олти челак қайноқ сув, икки катта тоғора олиб келтирди. Сўнг буюрди:

– Кун ботгунча ҳеч ким чодирга йўламасин!

– Хўп – хўп, – улар қўлларини кўксиларига қўйиб, таъзим қилишди.

– Турк кишиси Тангридан бошқа ҳеч кимга эгилиб – букилмайди. Бу ҳақда сизларга айтганманми?

– Ҳа – ҳа.

– Бўлмаса нега тағин ер ўпаяпсизлар?

———————————————————————————————————-

  1. Чингизхон бобомиз – Чингизхоннинг отаси қўнғирот, онаси қиёт уруғларидан. Бу иккала уруғ Ўзбекда ҳам, Қозоқда ҳам бор.

3

– Бизни кечиринг.

– Кетинглар.

Юсуфбек чодирга кирди. Қизнинг олтин ранг сочлари сочилган тиниқ юзига термулиб, ўйланиб қолди:

“Бу қиз Осиёликка ўхшамайди. Кўзлари ҳам зангори. У Искандар2 авлодидан. Искандар Ҳиндистонга от сурганда, макадўнларнинг бир бўлаги қор довонларидан ошолмай, Тангритоғда қолиб кетган. Тоғли Бадахшон уруғи шулардан”.

Юсуфбек Бухоро мадрасасини битирса ҳам, дунёвий илмни ҳам ўзига яраша биларди. Юртолар3лар ҳақида ҳам кўп эшитган, ўқиган эди. Жумладан: Макадўниялик Искандар тўғрисида ҳам. “Қўрқут ота китоби”, “ Темур тузуклари”, “Бобурнома”ларни сув қилиб ичган эди. Хоразмшохлар тарихига ҳам қизиқар, айниқса Муҳаммадшохнинг ўғли Жалолиддин Мангубердига ҳурмати юксак эди. Унга ўхшаш афсонавий қаҳрамон бўлишни истарди. Яссавий шеърлари билан достонларни ёд биларди.

Бироқ олти йилдан бери китоб юзини кўрмади. Чунки шу замон ичида у дам Мадаминбек, дам Кўршерматларга, дам Иброҳимбек, Эргаш каби кўрбошиларга кўшилиб, большевикларга қарши курашди. “Туркистон ҳарбий ташкилоти” кўнглига ҳам қўл солиб кўрди. Ҳаммасини бир байроқ остига тўпланишини истади.

Лекин?..

Лекин ҳар бирида миллат дардидан кўра “Мен” устинроқ эди.

Юсуфбек эса Туркиядан бобо юрти (этник ватани) Туркистонга келган Анвар пошодек қўрбошиларни бир – бирлари билан бирлашишини, бир ёқадан бош чиқариб, большевикларга қарши курашишини, оқибат натижада Туркистонни яхлит давлатга айлантиришни истарди. У буни амалга ошириш учун ҳар бир қўрбоши билан гаплашиб кўрди. Уларни бирлаштиришга ҳаракат қилди. Бироқ қўрбошилар бирлашмадилар. Натижада бирин – кетин мағлубиятга учрай бошладилар.

Большевиклар кучли эди. Уларнинг кучи барча миллатларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши ғояларини олға суришларида, оч – ялонғочларга ер, сув ваъда қилишларида эди. Юсуфбек бунга ишонмас, “Элнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб алдаяпти” дерди.   Қашшоқлигу   урушдан тинкаси қуриган ва очундан узилиб қолган халқ эса аросат ўтида ёнарди.

Анвар пошо ҳам дайди ўрис ўқидан узлатга кетди. Бу Юсуфбекнинг сўнгги умидини ҳам яралади. У тубсиз ғам ўрамида қолди. Ўз ишонган йигитларини хилват ерга – коялар орасига тўплади. Ва уларга фикрини айтди:

– Энди қизилларга қарши курашиш фойдасиз. Энди ўз бошимизни қутқазишимиз, олтин, кумуш йиғиб, хорижга кетишимиз, у ёқда шўрога қарши

курашда Оврўпа билан Америкадан кўмак сўрашимиз лозим. Менимча, бу қутлиғ

———————————————————————————————————-

  1. Искандар – Александр Макадонский. У эрамиздан олдин (IV – аср) юртимизни ишғол этган.
  2. Юртоларлар – Жаҳонгирлар.

4

иш учун Туркия ҳам ўз ёрдамини аямас.

Йигитлар уни қўлладилар:

– Тўғри.

– Кўнглимиздаги гап.

– Шошайлик…

Улар Тангритоғига от сурдилар…

3

Қиз уйғонди. Унинг феруза кўзларида дам қўрқув, дам севинч ифодалари акс этмоқда. Сочилган сочлари олтиндай товланароқ гулдай тиниқ юзлари, яланғоч елкалари оша сип – сийдан баданига ёйилиб эниб, (одамнинг ҳирсини қўзғовчи) етилган сийналарини бекитиб турибди.

Қиз Юсуфбекни талай кундан бери билса ҳам, у отасини ўлдирган бўлса ҳам, не ажабки, уни севиб қолган эди.

“Энди, мени кераксиз нарсадай отиб юборади” деб ўйлади қиз. Унинг          узун – узун киприкларига ёш қалқди.

Юсуфбек қизни яна ўз оғушига олди. Қизнинг ўйи кун тунни ҳайдаган мисол тарқади.

Юсуфбекнинг қучоғида эриб кетди.

Илиқ сувда чўмилишди.

Сўнг тошдек қотиб қолишди.

4

У Сўхлик Бобожон отли большевикнинг қизи. Эл уни: “Бобожон шўро”, “Бобожон ўрис”, онглироқ улус эса “Хоин” дейишарди. Сўхда ундан ҳамма зирқирайди. Чунки у кўп кишиларни қизилларга сотган. Жумладан: Шермат қўрбошини ҳам. Шунга у кутулмаганда большевикларнинг қуршовида қолган. Ўртада кескин жанг кечган. Иккала томондан ҳам юзлаб одам ўлган. Шермат қўрбоши оз сонли қўшини билан ўрис ўрдусини зўрға ёриб ўтган…

Мадаминбек қўрбошининг ҳам бошига шу хоин етган. Унинг кўрсатмаси билан қизиллар Қўқон билан Яйпан оралиғида жойлашган Мирзақайнар қишлоғини сездирмай ҳалқага олган. Шунга қарамай Мадаминбек қўшини копирга қаттиқ қаршилик қўрсатган. Юзлаб ёвни ер тишлатган. Аммо, оқибат, Мадаминбек асирга тушган. Ўрис элига ибрат бўлиши учун Мадаминбекнинг бошини кесган, уни Мирзақайнарга, баланд оғочга осган. Танасини оч итларга ташлаган.

Юсуфбекнинг Шермат билан Мадаминбека нисбатан хурмати бўлгани учун ўч олиш истагида шунда ўз сара чериклари билан Сўхни ўраб олади. Минг чоғли қизилни қиличдан ўтказади. Бобожон ўриснинг маягини янчади, кўзига сунгу тиқади ва ўлигини қишлоқ тепасига осади. Унинг ёзуқсиз қизи Чаманни ўзи билан бирга олиб қайтади.

5

5

Кун ботарга қиялади.

Уйғонишмади.

Кун учи мовий ғубор ичида элас – элас кўринаётган энг юксак чўққига кўнди.

Юсуфбек кўзини очди. Керишди. Одам ўлдиравергани учун унинг            йирик – йирик тарғил кўзи қизил ва қўрқинчили. У катта оқ қовоқни эслатувчи бошини чапга буриб, Чаманга қаради. Ва кетмондек кенг, чайир, дағал қўллари билан унинг хипча белидан қучоқлади. Ўзига тортди. Оппоқ бўйнига қалин лабларини босди. Чаман унга чирмовуқдай чирмашди.

Ўзларини унутишди…

Ювунишди.

Анча – анчагача жимиб қолишди. Анча – анчагача… Сўнг Юсуфбек тилга кирди:

– Сенга тўймаяпман, – у Чаманнинг сочилган сочларини ғижимлаб, дудоқларию маммаларидан ўпди. Узоқ ўпди. Қиз унга сингиб борди. Ўзи сезмаган ҳолда Юсуфбекнинг иягидан тишлади.

– Қаттиқ тишла. Қаттиқ.

Қаттиқроқ тишлади.

Юсуфбек ўзини тутолмай қолди…

Чаман ҳам…

6

Қуёш қон тусли юксак чўққидан юмалади.

Уфқ қизил денгизга айланди.

Покланишди.

Патир, тухум, каклик эти ейишди. Қимиз ичишди.

Тотли чарчоқ ўз гомига тортди. Ётишди. Чаман қўрқув аралаш тортиниб деди:

– Менга тўймаслигингизни истайман, жуда истайман. Йўқса, сиз мени… – У “ташлаб кетасиз” демоқчи бўлди. Тили бормади.

Юсуфбек буни илғади.

– Бу дунёда мен тўймайдиган хотиннинг ўзи йўқ.

– Сиз кўп аёллар билан… – Чаман гапини охирига етказмади.

– Ҳа.

– Ҳеч бирини севиб қолмадингизми?

– Бир ой – икки ойга… Мен ўзимни тушунмайман. Менга янгидан – янгилари…

– Мен ҳам шуларнинг бири ман – да, – У Юсуфбекни бўлди.

– …

– Жавоб бермайсизми?

– Мен ўзимнинг кимлигимни айтдим.

Чаман ўз туйғусини яширишга ожизлик қилди.

– Мен Сиз билан қолишни истайман. Умримнинг охиригача, – У чўғга айланди.

6

Юсуфбек Чаманни тушунди. Қанча қахри қаттиқ бўлса ҳам, унга ачинди. Шунга қарамай, чинни айтишдан ўзини тиймади:

– Мен элликдаман. Сен ўн саккизда. Мен энди кучдан қолиб бораман. Сен эса…

– Ундай деманг, – Чаман Юсуфбекни гапиришга қўймади, – Менга кучингизмас, ўзингиз…

– Ҳавойи гаплар… Сен ҳозирча шундай ўйлайсан. Кейин… Табиат қонуни бор. У ҳар қандай кишига ўз таъсирини ўтказади… Фикрлар ўзгаради…

– Йўқ.

– Иккинчидан: мен отангни ўлдирганман. Вақти келиб…

– Айб отамнинг ўзида. Қанча замон ўтса ҳам мен шу сўзимда тураман.

– Учинчидан: хотиним бор.

– Юзта хотинингиз бўлса ҳам…

– Қизиқ устида айтаяпсан.

– Чин.

– Тўртинчидан: менинг умрим хавф остида. Мен ёт юртларга кетаман.

– Мен ҳам сиз билан…

– Сен уйингга қайтасан.

– Қайси юз билан. Ундан кўра мени ўлдиринг. – Чаман унсиз йиғлади.

Юсуфбек индамади. Қўзини юмди. Лекин ухлолмади. Ихтиёрсиз бир тарзда Чаманнинг тақдири ҳақида ўйлади:

“Ортиқча юк… Бу ҳам майли, ҳар қадамда ўлим хавфи… Ёввойи тоғ – тошларда ёш умри хазон бўлади. Мен янглишдим. Отасидан ўч олганим етмагандек, қизини ҳам булғадим. Унда нима гуноҳ?”

Юсуфбек ўйлади. Узоқ ўйлади. Кутилмаганда Бердибек эсига тушди:

“Ботир йигит, – деб кўнглидан ўтказди, – эсли йигит. Сайрамлик. У Чаманни телбаларча севиб қолган. Унга никоҳлаб бераман”.

Чаман унинг хаёлини бўлди:

– Сизга хотинингиз ёқадими?

Содда қизнинг содда саволидан Юсуфбек ажабланмади. Унга ўз тўғри сўзини айтди:

– Бошида… Кейин ёқмай колган. Ўртада болалар…

Ўзи, дунёда, Сиз нимани яхши кўрасиз?

Юсуфбек: “Юртимни, Элимни” дейишга оғиз жуфтлади. Бироқ, негадир, сўнг жонидан ортиқ кўрган бу муқаддас номларни айтишдан ўзини тийди. Ва: “У буни тушинмайди” деди ичида. Аммо қизнинг кўнглини ўқситгиси келмади. Шунга ҳиссиз, паст товушда унга жавоб қайтарди:

– Ҳаётни.

Юсуфбек уни сўнгги бор юз – кўзларидан ўпди.

Буни Чаман ички бир туйғу билан сезди. У Юсуфбекка ёлворувчан бир нигох билан маъюс боқди. Лекин бир сўз демади. Фойдасизлигини уқди. Энди унинг учун ҳамма нарса ўз маъносини йўқотаётгандай, қалби тош сингари ҳеч нарсани

ҳис этмаётгандай эди.

7

6

Юсуфбек бир режа тузса, уни тез, кўнгилдагидай бажарарди. У чодирни қўриқлаётган соқчи – Тоғбек орқали Бердибекни ўз ҳузурига чақиртирди. Чаман борлиғидан куч – ғайрат ёғилаётган бу девсиёқ йигитга сездирмай разм солди. Унга Бердибекнинг буғдой ранг юзлари содда ҳам ёқимлидай туюлди.

Юсуфбек Бердибекка бир чойдиш олтин берди. Сўнг:

– Бу қизни Сайрамга соғ – саломат етказ, – деди, – уни бахтли қил.

– Хўп, – Бердибекнинг қорамтир кўзлари қувончдан порлади.

– Ҳозироқ отлар ичидан тўртта қорабайрни танлаб ол. Икки отга егулик, ичгулик, гилам, кўрпа орт. Чаманни йигитча кийинтир. Уқдингми?

– Уқдим.

– Бир соат ичида йўлга тушинглар.

– Хўп.

– Яхши кунларда кўришгунча.

Чаман ҳўнграб йиғлаб юборди. Бироқ бир сўз дейишга мажоли етмади.

Юсуфбек ғамгин ва тунд қиёфада чодирдан чиқди.

7

Ўнг қўлини манглайига қўйиб, осмонга қаради. Қўёш ботарга қиялаган. Шундай бўлса ҳам ҳаво ҳарорати пасаймаган. У вазмин қадамлар билан теграга кўз югуртириб, сой томон юрди. Беш йигит совуқ сойга оёқларини салинтириб, гаплашиб ўтиришибди. Улардан хийла нарида, уч туп қайрағоч кўланкасида талай кас бир кўҳлик болани “беш қарсак”ка ўйнатишмоқда. Баланд қоя тагидаги тош ўчоққа катта қозон осилган. Унда ҳозиргина сўйилган қўчқор қайнаяпти. Бир қулоқ сув сизиб чиқаётган булоқ бошида гулхан ёнмоқда. Унда узун тут навдасига санчилган бутун – бутун какликлар кабоб қилинаяпти. Тоғ ён бағрига, ёввойи мурутзор этагидаги бўлиқ кўкатлар ичига тушовлаб қуйилган оқ, қора, кўк, кўнғир отлар ўтлаб юришибди. Юксак чўққилар тепаларидаги қатранги оғочлари ораларида кўкиш қалпоқли бошлар элас – элас кўзга ташланади. Улар соқчилар. Юсуфбек “ҳаммаси жойида” деб мамнун жилмайди. Мана шу жойдагиларнинг барига у бош. Бу ёвқурлар ҳам пул – сул тўплаш, хорижга кетиш, у ерда мадат кучи олиш ниятидалар.

Юсуфбек шиддат билан ўкириб оқаётган сойга етгач, қояли                          қирғоқ бўйлаб икки юз қадам жанубга юрди ва баланд тошдан                тушаётган шаршарага  дуч келди. У одатдагидай шу хилватгоҳда,   шаршара  ҳосил қилган ҳовузда чўмилди. Сўнг қоялар орқасига  ўтди  ва қизил,    мовий, напармон  гуллар оралаб юқорига   ўрлади. Ниҳоят бир туп      дўлана     олдига    келиб  тўхтади.    Атрофга    бир    лаҳза    синчиклаб            тикилди.      Мурутзордан  наридаги чўққи учида турган, шохлари  буралиб – буралиб кетган    олқорни,   қорли чўққиларга учиб  бораётган бургутни,

8

итолғи4, болтаютар5, қизилқанот каби қушларнинг чуғур – чуғурларини ҳисобга олмаганда ҳеч нима кўринмади ва эшитилмади. Юсуфбек ўн бир қадам пастга – ўтовдай келадиган оқ тош ёнига тушди ва унинг остида ётган қозондай харсангни четга сурди, чуқурча кўринди. Ғунча қизларни қучганда ҳаяжонланмаган Юсуфбек, чуқурчага қўлини суқиб, кўзани олаётганда ҳаяжонланди.

Сабзи ранг кўза олтинга тўла. Ундан кўзини узолмай, хийла туриб колди. Кейин кўзани жойига кўйди, ҳалиги тошни ўрнига сурди ва кўнгли яйраб изига қайтди.

Тиғиз арчазордан анча юқоридаги қорли чўққига қўёш санчилди. Тонгдан бери азалий қоялар узра айланиб учаётган қарчиғайлар тарқала бошлади. Одамнинг кўнглига бегоналик, айрилиқ ва қўрқув ҳисларини солувчи бу овлоқ масканни оғир сукунат қуршаб олди. Юсуфбек оёқлаётган ёзнинг мана шу тиниқ кечқурунида, ўзининг ўн тўққиз нафар йигити билан кундузгига нисбатан кучли ҳамда қўрқинчли гулдираётган сой соҳилида, майин майсалар устига тўшалган беқасам кўрпачалар узра ўтириб, кўчкор, каклик этларини иштаҳа билан еди. Тўрт қиз оқ чодир ичида овқатланишмоқда. Уларга ташқарида танаси эгри – бугри ёввойи нокга суянган ҳолда дароз, бўйини узун, аммо йўғон, кўзи хиёл қисиқ бўлса ҳам чўзинчоқ юзига ярашиб турган Турди исмли бақувват йигит қоровуллик қилаяпти. Унинг қулоғига етган мўйлови учи   буралиб – буралиб кетган. Бугун Турдининг кайфи чоғ, тун бўйи (Сўхдан келтирилган) Гулрўй билан айш қилади.

8

Оқшом тумани ёйилди. Чодирларда чироқлар ёнди. Йигитлар овқатланиб бўлишгач, дастурхонга фотиҳа қилишди – да, қўлларини сой сувига ювишди.

– Энди отланайлик, йигитлар! – Юсуфбекнинг овози момоқалдироқдай гулдиради.

Новча, хушбичим, бардам йигитларнинг бирортаси ҳам чурқ этмай, ўз отларига дадил миндилар. Юсуфбек синчковлик билан уларга бир – бир кўз югуртирди. Ҳаммасининг кайфи чоғ, кўзлари ёниб турибди. Юсуфбек мамнун жилмайди ва:

– Саримсоқ, Эгам, Болта сизлар хотинлар билан қоласизлар, бизлар овга борамиз!.. – деди.

Уч йигит ҳаяжон ва қувонч билан қатордан ажралиб чиқишди. Қолган ўн беш киши тик қияликдаги тор сўқмоқдан турнадай тизилиб, “овга” кетишди.

Одатдагидай Юсуфбек олдинда, олча ранг қашқа тўриқни йўрттириб бормоқда.

У ҳар галгидай қаерга кетишаётганлигини ҳеч кимга айтмади. Юсуфбек ўзидан бошқага ишонмас ва қаттиқ сир сақлай оларди.

———————————————————————————————————-

  1. Итолғи – лочинга ўхшаш қуш. Йиртқич қуш. Қушларни овлайди. Ҳатто кийикни ҳам овлайди.
  2. Қарчиғайга ўхшаш куш. Тумшуғи остида соқоли бор. Қаноти катта, кенг.
  3. Қизилқанот – жарқанот ҳам дейишади. Тик кояларда эркин учади.

9

Улар қоп – қоронғи тун кўйнида даҳшатли кўринаётган кояларни, гўристондай жим – жит чангалзорларни оралаб ўн беш чақиримча йўл босишди. Сўнг “Туман аримас”, деган давонда тўхташди. Юсуфбек шундагина уларга мақсадини айтди:

– Йигитлар, шу давондан ошсак, Офтоб қишлоғи келади. Буни биласизлар.      У ерда Онарбой, Акобир, Маллабой деган бойлар бор. Буниям биласизлар. Уларда на эл, на юрт ғами бор. Уларни мусулмонлар томонида, деб бўлмайди. Ўзларингизга маълум, бир неча марта ёрдам сўраганимизда, бизга беришмаган. Қизилларга беришган. Улар бойишдан бошқа нарсани ўйлашмайди. Шундоқ экан, уларни ёвдан фарқи йўқ! Ҳозир биз бу тўнғизларнинг бойликлари билан қизларини олиб, изимизга қайтамиз. Бўлмаса бу нарсалар эртами – кечми шўро қўлига ўтади. Ундан кўра буларни ўзимиз олсак, худо ҳам “раҳмат” дейди. Бунинг учун… – Юсуфбек гапини тугатмай, қоронғи осмоннинг узоқ қаъридан учган юлдузга, кейин этакдаги – ним қоронғи водий тепасидаги ярим ойга тикилиб, бир дақиқа ўйга толди. Сўнг:

– Бунинг учун… – деб чала қолган гапини такрорлади, – уч тўпга бўлинамиз. Ишлар битгач, шу ерда йиғиламиз… Тангри ёр бўлсин, омин!

– Омин!!! – Йигитлар Юсуфбек сингари кўлларини юзларига тортишди.

Улар давондан ошишлари билан тоғ оралиғидаги Офтоб қишлоғи юлдузлар ёғдуларида   ғира – шира кўзга чалинди. Йигитлар дарҳол уч гуруҳга бўлиндилар ва ҳадемай чуқур уйқуда ётган кишлоққа кириб бордилар.

Бир гуруҳ йигит Онарбойникига, иккинчи гуруҳ Акобирникига бостириб киришди… Юсуфбек бошлиқ тўрт йигит эса қишлоқ четидаги Маллабойникига келишди, отларини оғочларга боғлашди ва маймунлардай чаққонлик билан темир қопидан (дарвозадан), кенг ҳовлига тушишди. Уларга Маллабойнинг катта сариқ ити вовуллаб ташланди. Юсуфбек элликка кирганига қарамай, қоплондай чаққонлик билан ўнг ёнига бир сакраб, итга чап берди ва зарб билан унинг бўғзига ханжар тиқди. Ит ғингшиб йиқилди.

Итнинг қаттиқ акиллаганидан Маллабой уйғониб кетган эди. У тунги оқ кўйлак, оқ иштонда югуриб дераза олдига келди – да, ташқарига олазарак тикилди. Ҳовли қоронғи эди. Маллабойнинг хира кўзи қора шарпаларни кўрмади. Аммо даҳшат билан бостириб келаётган оёқ товушларини эшитди. У “Қишлоқни қизиллар босишганга ўхшайди”, деб ўйлади. Шунинг учун у қалтираб – қақшаб оқ чойшабга ўраниб ўтирган хотини билан қизига хитоб қилди:

– Ер тўлага бекининглар! Қизиллар босишди! Тез!!!

Она – бола яширинишга улгуришган замон, Юсуфбек ва унинг тўрт йигити шохона уйда ҳозир бўлишди. Уларнинг важоҳатларини ҳамда қўлларидаги тўппонча билан ханжарларини кўрган Маллабой кўрққанидан муздек қотиб қолди. Йигитлар ярим соат ичида хоналардаги энг нодир нарсаларни олишга улгурдилар. Шундагина Юсуфбек юмшоқ ўриндиқда бехол ўтирган, тулкиникига ўхшаш юзи қордек оқарган Маллабойнинг олдига келди ва унинг иягидан кўтариб, кул ранг кўзига ғазаб билан тикилди.

– Қизиллар ҳомийси, сотқин, қизингни қаерга яширдинг! – деб сўради аста, аммо кўрқинчли оҳангда.

– Қизим йўқ, тақсир, – бой дир – дир титради.

10

– Ёлғон!

– Ишонинг тақсир.

– Топ! Ё каллангни оламан.

– Тақсир…

– Бўл! – Юсуфбек Маллабойнинг сўзини шарт кесди ва унинг томоғига ханжар тиради. Бойнинг бутун вужуди дағ – дағ титради, хомсемиз, юмолоқ юзига тер тошди, қўз оқи кенгайди ва у дудуқланиб қолди:

– Та… тақсир…

– Айт!

– А… аввал… ха… ханжарингизни о… олинг…

Юсуфбек унинг кекирдагидан ханжарни олди, лекин қинига солмади, уни чап қўлида (у чапақай) маҳкам ушлаганича, тишларини қирчиратиб деди:

– Бўл!!!

Маллабой аста букилиб, оёғи остидаги пахта гулли гиламни кўтарди. Шунда тахта эшикча кўринди.

– Шу ерда, – деди Маллабой қаттиқ касал сингари инграб, – фақат… – У гапини давом эттиролмади ва ҳўнграб йиғлаб юборди. Юсуфбек “овозингни ўчир” дея унинг ингичка иягига ўнг кўли билан бир мушт урди. Бой учиб кетди. Юсуфбек шошилмасдан ханжарини ўнг ёнидаги учига кумуш қопланган қора чарм қинига солди. Сўнг йигитларини чақирди.

– Ертўлага тушинглар. Қизни олиб чиқинглар.

– Хўп. – Йигитлар кўк саллали бошларини эгдилар ва уч дақиқа ичида ертўладан қиз ва унинг онасини судраб чиқишди.

Қиз беҳуш. Узун, сарғиш сочлари ёйилиб, райҳон гулли оқ кўйлагини қоплаган. Юсуфбек унинг муз тусига кирган чиройли юзига, нозик қаддига ёввойи ҳирс билан тикилди. Кейин ундан кўзини узиб, икки йигитнинг қўлидан чиқолмай, қизи томон додлаб талпинаётган онасига заҳарли нигоҳини санчди.

– Қичқирма мегажин! – деди у босиқ овозда илжайиб. Бироқ Юсуфбекнинг бундай товушидан қўрққулик эди. У одатда қаҳри келганда ёхуд ёмон кўрган одами билан гаплашганда, майинлашар, кулимсирар ва оқибат бирор ёвуз иш қиларди.

– Каттабек, Арслон, сизлар мана бу қанжиқ билан анави инграётган тўнғизни қўл – оёғини боғлаб кўйинглар.

– Хўп! – дейишди нодир нарсаларга тўлдирилган беш хуржуннинг ёнида туришган икки йигит.

Улар арқон йўқлиги учун дераза олдига келишди, қизил бахмал пардани тортиб туширишди, уни ханжар билан тўртга бўлишди ва эр – хотинни боғлашди.

– Кетдик, йигитлар! – Юсуфбек эр – хотиннинг нолали йиғисига парво қилмай, қизни кўтарган бўйи эшик томон юрди.

– Кетдик! – Йигитлар ҳам хуржунларини елкаларига олишди.

Бир пасдан кейин улар отларига кетма – кет қамчи босишиб, зулмат қўйнига учдилар. Одамларнинг қий – чувилари, итларнинг вовуллашлари, эшакларнинг ҳанграшлари кўмилган қишлоқ орқада қолди. Юсуфбек бошлиқ тўрт йигит “Туман аримас” довонига чиқиб олди.   Бу ерда уларни ҳалиги икки гуруҳ кутиб

11

турган эди. Юсуфбек олдидаги икки қўли орқасига боғланган, оғзига дўппи тиқилган қизнинг типирчилашига парво қилмай, йигитларга хотиржам нигоҳ юритди. Ўсар билан Қўйбоқарнинг олдиларида ҳам икки қиз боғланган ва оғзига дўппи тиқилган ҳолда ўтиришибди. Барининг хуржуни қаппайган, тўла. Шундай бўлса ҳам Юсуфбек:

– Ов яхши ўтдими? – деб сўради.

– Ҳа – жавоб беришди бирин – кетин икки гуруҳ ҳам.

Йўлга тушдилар ва тонг қоронғисида чодирларига етдилар. Кейин ўтлоққа отларини тушовлашди – да, хуржунларини олишиб, оқ чодирга киришди. Ўсар эса уч қизни бошлаб, ялпиз ранг чодирларга кетди.

Одатдагидек Юсуфбек “ов”ни ҳаммага тенг тақсимлади. Сўнг ўзига тегишли олтинларни олиб, яланғоч қоялар орқасидаги оқ тошга борди ва ҳалиги чуқурчага тиллаларини яширди. Шундагина Юсуфбек қорни ўлгудай очганини, сонларининг ораси ачишиб оғриётганлигини сезди. Лекин руҳи тетик эди. У кун бўйи ҳўкиздек тинмай юрса ё ишласа ҳам, руҳи тетик бўлса, асло чарчамас эди. Агар ҳеч иш қилмаса ҳам, руҳан тушкинликка учраса, ўзида қаттиқ ҳорғинлик сезар, юзи буришиб кетар, кўзи нурсизланиб, уйқиси келаверар эди.

9

Юсуфбек дадил қадамлар билан сой бўйига қайтди. Дастурхон атрофида йигитлар уни кутиб ўтиришган эди. Юсуфбек сойда қўлини чайиб, тўрга – қават – қават беқасам кўрпачалар устига “уф!..” дея чўкди. Бир дақиқа ўтмай икки ошпаз тўрт лаганда буғланиб турган эт келтиришди. Иккови ҳам айрим ошпазлар сингари хушомадгўй, мақтанчоқ, семиз ва шум эди. Уларнинг   бир – биридан ажраладиган томони – бири новча, иккинчиси пакана эди. Новчаси ўрта ёш, паканаси йигирма бешларда эди.

– Жайноқ, майдан қўй! – буюрди Юсуфбек новча ошпазга.

– Сен, Райимберди аччиқ кўк чой келтир!

– Хўп – хўп.

– Хўп – хўп.

Иккала ошпаз ҳам кўлларини кўксиларига қўйиб, эгилиб – букилишди. Барча хўжайинлар каби Юсуфбек ҳам ўз амрини ҳеч эътирозсиз, тез бажарадиганларни ёқтирарди. Бироқ ортиқча хушомадни хушламасди.

Жайноқ нилуфар гулли пиёлаларга тўлдириб – тўлдириб май қуйди. Сўнг биринчи пиёлани Юсуфбекка, қолганларини ўнгдан узатди.

– Йигитлар, овимиз яхши ўтганлиги учун ичамиз!

Пиёлалар жаранглади.

Уларга бу одат ўрисдан ўтган эди.

Йигитлар икки кўза май ичишди, олти лаган эт ейишди. Юсуфбек пар ёстиққа ёнбошларкан, майнинг кучи билан ўзларига эрк бериб ғужурлашаётган йигитларга нохуш қаради. Кейин энг четда ўтирган қизлардай нозик, кўркам, ингичка қошли ўспиринни олдига имлаб чақирди.

12

– Янгибой, оёғимни уқалаб қўй, – деди Юсуфбек унга ғалати мулойимлик билан.

Янгибой юқори лаби четини ғалати қимтиб, “тр” деди – да қийшанглаб ўрнидан турди ва йўрғалаб Юсуфбекнинг олдига борди:

– Жоним билан, бегим. – У оқ сурп кўйлагининг енгларини шимариб, ингичка, нозик бармоқлари билан Юсуфбекнинг оёғини уқалашга тушди.

Хиёл ўтмай, Юсуфбек ухлаб қолди.

10

Қуёш сойдаги нурини йиғиштира – йиғиштира ёввойи бодомзор устидаги чўққига чиқди. Юсуфбек кўзини очди. У аста ўрнидан туриб, кечаги шалолага борди ва ечинди – да, муздек сув тагига кирди. Шунда унинг ғовлаб турган боши тиниқлашди, сассиқ терга ботган чуқур чандиқли (кўп пичоқ еган) бадани яйради.

Юсуфбек ўзини хийла енгил сезиб, сувдан чиқди. Шу он у тасодифан юз қадамча юқоридаги арча шохлари сезиларли силкинганини, бир бош мўралаб бекинганини қўриб қолди. Аммо Юсуфбек ҳеч нарса сезмаган кишидек шошмай кийинаркан: “Ҳим!.. Ким экан бу? – деди энсасини қашиб. – Тилламни ўғирламоқчи бўлипти – да, тўнғиз! Қани, майли, калласи олтита бўлса, ўғирласин, терисини тириклай шилиб оламан!”

У ўзини дунёда энг зўр, энг ақилли одам деб билар ва шу сабабли унча – мунча одамни назар – писанд қилмас эди. Бироқ шундай бўлса ҳам унинг юрагига ғулғула тушди ва вужудига секин ёйила бошлади. Агар ростдан ҳам олтини ўғирланса, чет элга бориши, у ерда большевикларга қарши курашга тайёргарлик кўриши ҳақидаги фикрлари пучга чиқарди.

Юсуфбек тез кийинди. Қияликдаги қизғиш қоя томон йўл олди. У ўзини бепарво кўрсатишга тиришиб, ҳеч қаёққа алангламасдан тошдан – тошга сакраб бораркан: “Э, афсус, тўппончам чодирда қолипти!.. – деб кўнглидан ўтказди ва бироз юргач, ўзига – ўзи тасалли берди, – ҳар қалай ханжарим бор!..”

Қизғиш қояга етди. Атайлаб теварагига аланглаб қаради ва чипор тош олдига чўккалади. У шошмасдан кўлига учи ўткир тош олиб, беш – олти дақиқа чипор тош тагини кавлади. Сўнг ўрнидан туриб, у ёқ, бу ёққа аланглаган бўлди – да, қоя ёнига ўтди ва камар тагига бекинди. Бу ердан чипор тош кўриниб турар эди.

Ярим соат ўтар – ўтмас чипор тош олдида бир дароз, барзанги кимса пайдо бўлди. Юсуфбек уни ўзининг яқин дўсти – Балхи эканини кўриб, бир дақиқа қотиб қолди. Ўзига келгач, ғазабдан дағ – дағ титради, бурун катаклари кенгайди: “Ит эмган!.. Кўрнамак!.. Ҳароми!..” деб сўкинди ва ханжарини кўлига олди – да, оёқ учида юриб, унинг бошига борди. Балхи жон – жаҳди билан чипор тош тагини титкилаётгани учун буни сезмади. Унинг қоплонники сингари қаттиқ тирноқлари остидан қон сизиб чиқаётган ва бу қон бутун бармоқларини белаётган бўлса ҳам, у зўр бериб ерни тимдалар эди.

– Ҳа, оғайни, тинчликми?! – деди Юсуфбек аста.

Бу гапдан Балхи қиздирилган темирга бехосдан ўтирган кимсадек сапчиб турди ва Юсуфбекнинг заҳар томаётган қонсиз юзини кўриб, тошдек қотиб қолди.

13

Юсуфбек унинг кенг юзига, муштдай бурнига, сира шумлик аримайдиган ола кўзига чексиз нафрат билан қаради, сўнг:

– Яхшимас оғайни! – деди ниҳоятда юмшоқ оҳангда тиржайиб, – яхшимас, ахир!

Балхи унинг юмшоқ, кулимсираб, “оғайни” сўзини қўшиб гапиришидан билдики, оқибат ёмон бўлади. Бундай кезда Юсуфбек ҳеч кимни, ҳатто ўз боласини ҳам аямайди, унга ҳеч кандай ёлвориш ҳам таъсир килмайди. Балхи буни яхши билади. Шу сабабли у “Энди биримиз ўламиз”, деб миясидан ўтказди ва бирдан Юсуфбекнинг ханжар тутган кўлига зарб билан тепди. Ханжар жаранглаб учиб кетди. Шу заҳоти Балхи маймундай чаққонлик билан унинг ияги остига мушт урди. Юсуфбек орқага тисарилиб бориб йиқилди. Балхи унга ўқдек отилди. Юсуфбек ётган ҳолда унинг киндигидан пастни мўлжаллаб тепди. Балхи орқасига ағдарилди. Юсуфбек қоплондек абжирлик билан отилиб туриб, Балхига ташланди ва тишларини даҳшатли ғижирлатиб, жунли йўғон бармоқлари билан унинг бўйнига ёпишди. Балхи ҳам буқадай кучли ва чаққон эди. У жон ҳолатда Юсуфбекнинг киндигидан пастини чангаллади. Бирдан иккови ҳам хириллаб, бўқириб бир – бирини қўйиб юборишди. Балхи эпчиллик билан унинг остидан чиқиб олди. Энди улар оёқда турардилар. Иккови ҳам қонга, ғазабга, аламга тўлган кўзларини бир – бирига найзадай санчишиб, хириллашиб, қон томаётган бармоқларини ёзишиб, бир – бирига ёввойи шиддат билан яқинлашиб келишарди. Кутилмаганда Бахли орқага тез чекинди, ердан сапчадай тош олди ва Юсуфбекнинг манглайига отди. Юсуфбек энкайиб қолди. Тош унинг устидан зувиллаб ўтди. Балхи шиддат билан унга отилди. Юсуфбек ҳам қафасни бузиб чиққан йўлбарсдек қутириб, унга ташланди. Улар бир – бирларига қаттиқ урилдилар. Бахли гандираклаб кетди – да, тошга чалишиб ағдарилди. Юсуфбек икки қадам орқага тисарилиб бориб ўзини тутди. У шу он Бахлининг устига отилди ва жон – жаҳди билан унинг бўғзига темир панжаларини санчди. Балхи қаршилик кўрсатишга улгуролмади, кўзлари косасидан чиқгудай каттариб, типирчилаб қолди. Юсуфбек бармоқларини тобора чуқурроқ суқа бориб, Балхининг кекирдагини юлиб олди. Сўнг унинг бошини шарт кесиб, сойга улоқтирди. Қутирган тўлқинлар қонга бўялган каллани тошдан – тошга уриб, узоқларга олиб кетди.

11

Тоғ қорайди. Сув қорайди. Юсуфбек қирғоқни қоплаган митти, чиройли, ним қизил совунак ўтлардан юлиб олди, уларни кафтида ишқалаб кўпиртирди, юз – қўлини ювди. Кейин оқ тош остидаги олтиндан хабар олгани борди. У кўза тўла тилласига тикилиб, хийла ўтирди. Шу топда Юсуфбек ўзини бениҳоят бахтли ҳис қилар, ҳозир унга тун зулмати босган дунё ёп – ёруғ кўринар, боягина тирик бўлган дўстининг боши энди қайлардадир оқиб кетаётганини хаёлига ҳам келтирмас эди.

Ниҳоят Юсуфбек кўзани жойига яшириб изига қайтди.

Оқ чодирда шам саҳарда ўчди…

14

Бироқ хиёл ўтмай хавотирли товуш эшитилди:

– Бек ака!..

Юсуфбек қушдай сергак эди. У чўчиб уйғонди. Бироқ қаттиқ чарчаганиданми, товуш қаердан келганини англамади. У шошиб шамни ёқди ва чап томонига қаради. Ёнида Маллабойнинг масъум қизи Сония қимир этмай ётарди. Унинг тиниқ, шаффоф, мусаффо юзлари пахтадек оқариб кетган, узун – узун киприклари тўсган кўзлари юмуқ эди. Шу туфайли қизнинг ухлаётган ё ухламаётганлигини билиб бўлмасди. Юусуфбек “Тушимда алаҳсираганман шекилли”, деб ўйлади ва қизнинг яланғоч, оппоқ кўкрагига тикилди. Сўнг кўзлари ёниб, Сонияни маҳкам қучоқлади ва унинг сезилар – сезилмас кўтарилиб тушаётган оппоқ кўксига лабини босди. Қиз заиф ингради. Шу лаҳзада бояги овоз яна такрорланди:

– Бек ака!..

Юсуфбек тез ўрнидан туриб, ички кийимда ташқарига чиқди. Ойдин эди. Чодирдан сал наридаги қайрағоч олдида новча, озғин, жағ суяклари туртиб чиққан, чуқур кўз, юмалоқ бир йигит турарди. У Юсуфбекнинг айғоқчиси – Норбек эди. Юсуфбек уни шаҳардаги аҳволдан хабар олиб келишга юборган эди.

– Ассалом алайкум, Бек ака! – У чопиб келиб, Юсуфбекка иккала кўлини чўзди.

Юсуфбек унинг кўлини олмади. Саломга бош ирғаб, жавоб берди. Сўнг ўзини оқлаган бўлди:

– Қўлим тозамас.

– Менга ҳамиша кўлингиз тоза, Бек ака.

– Шундоқ бўлсаям кўришмаганимиз маъқул. Хўш, қандоқ янгилик олиб келдинг?

– Нохуш хабар… Бек ака.

– Хўш?!

– Бухоро қизиллар қўлига ўтди. Амир Олимхон қочти…

– А?!. – деди Юсуфбек беихтиёр. Бироқ бўшашганини сезиб, дарҳол ўзини қўлга олди.

– Норбек, бор, дам ол!

– Хўп, Бек ака, – Норбек бошқа чодирга кетди.

Юсуфбек турган жойида ўйга ботди:

“Шундоқ бўлишини олдиндан сезгандим. Амирнинг ўзи фаросатсизлик қилди. Вақтида Жунаидхон, Саид Абдуллалар билан бирлашиш ўрнига, айш – ишратдан бош кўтармади. Ҳатто қизиллардан таёқ еб, улар билан сулҳ тузгандан кейин ҳам ҳарбий кучини мустаҳкамламади. Ҳарбийсиз давлат давлатми? Унинг очиқ дарвозасидан ит ҳам, бит ҳам кираверади. Ахир у кезларда қизиллар кам эди, уларни бир ҳамла билан бир ёқли қилиш мумкин эди. Энди эса большевиклар кўпайиб, кучайиб кетди. Уларга қарши курашган Кольчак, Деникин, Дутовлар ҳам тамом бўлишди, олмон, жапўн, инглиз, америкаликлар ҳам кўнгилдан кўмаклашмадилар. Энди қизилларнинг ўз ичидан аланга чиқмаса, уларни енгиш қийин. Бу аччиқ ҳақиқатга тан бермасдан илож йўқ. Энди биз ҳам бу ердан тез кетмасак, дорга осиламиз”.

15

Юсуфбек чодирга кирди. Лекин оғир ўйлар қуршовида ухлолмади. Шунга   ғам – қайғу ва ғулғуладан қутилиш учун сувга ташна одам мисол кўзадан май

симирди. Сўнг уни олган жойига – остона ёнига қўйди. Ва тўшак устида мунғайиб ўтирган Сонияга буюрди:

– Тур, ювин!

У қумғондаги илиқ сувга юз – кўлини ювди. Гулсиз оқ сочиққа артинди. Кейин Юсуфбекнинг кўрсатмаси билан тўшак адоғига терги ёзди. Унга иккита нон, тоғ ғози эти ва олтита тухум қўйди. Юзма – юз ўтиришди. Юсуфбек Сонияга кўзадан бир коса май қуйиб узатди.

– Ич, бир қултум ҳам қолдирмай ич, ғам, ҳасратни унутасан.

Умрида май ичмаган қиз қўрққанидан ичди.

Оз – оздан ғоз эти ейишди.

Юсуфбекнинг кайфи ошди.

– Сен сотқиннинг қизи бўлсанг ҳам, менга ёқаяпсан, – Юсуфбек қонга тўлган кўзларини шаҳвоний ҳирс билан Сонияга тикди, – мен сенга ёқаяпманми?

Қиз мовий кўзларини юмиб, очди.

– Кўнглингни айт.

Қиз бошини эгиб, кўтарди.

Бироқ унинг кўзлари қўрқувга тўла эди.

– Мен сенинг қизлигингни олдим. Отангни хуни учун. У ўрисга ёрдам берди. Қўрқма, мен сени ўлдирмайман. Аммо сотқинни ҳеч замон кечирмайман! Ҳар қандай ёмонликни кечирсам ҳам, сотқинни кечирмайман! Ҳатто оға – иним бўлса ҳам, ўғил – қизим бўлса ҳам кечирмайман! Ўлдираман! – Юсуфбекнинг кўзи ваҳшиёна ёнди. – Юрт ички сотқинлардан тозаланса, эл, эл бўлади. Сен буни тушунмайсан. Сени қонинг бошқа. Туркка ўхшамайсан. Сариқсан. Сариқ сулувсан. Ё туркмисан? Тилинг ғалати. Менга аёлнинг миллати эмас, ўзи муҳим, чиройи муҳим. Тушундингми?

– Тушундим, – Сониянинг кўзи тиниб, боши айлана бошлади.

– Уйқинг келаяптими?

– …

– Ёт, ечиниб ёт, мен сенинг кўз очиб кўрганингман, уялма.

Сония кўрпа орасига кириб ечинди.

Юсуфбек тергини йиғиштирди. Сўнг яланғоч бўлиб, тўшакка кирди. Сониянинг уйғотгувчи… дудоқларидан ўпди, ёндиргувчи эҳтирос билан ўпди.

Қиз ингради.

Беҳол ингради.

– Тилингни бер, тилингни, Сония.

Энди очилган гулдай етилган Сония ўзини йўқотди. Тилини чиқарди. Қўрқувданмас. Ғаройиб тотдан.

Юсуфбек мислсиз эҳтирос билан унинг гилос ранг тилини сўрди.

Сония терга ботди.

Юсуфбек ҳам.

Сониянинг кўзи сузилди.

Беқиёс истак билан сузилди.

16

Юсуфбек ҳам шу ҳолатга тушди.

Бетакрор ҳолатга…

Оқ чодир тўлғонди

Денгиздаги елкандай тўлғонди.

Тонггача…

Қуёш тикка кўтарилаётганда Юсуфбек чўчиб уйғонди. Тушида оч бўрилар   орасида колганмиш, кўлида куроли йўқмиш, қўрққанидан теракка қочиб чиққанмиш. Шунда бўрилар ёввойи одамларга айланганмиш ва ваҳимали чинқирароқ оғочга чиқа бошлаганмиш, Юсуфбек қўрққанидан бақириб, пастга сакраганмиш…

Юсуфбек бу мудҳиш туш таъсирида анчагача ўзига келолмади. Аъзойи – бадан терга ботди. У тушини ҳар нарсага йўйиб кўрди. Лекин бири ҳам кўнглига ўтирмади. Унга алам қилди, томоғида каклик тухумидай келадиган нарса ўйнай бошлади. Бора – бора унинг асаби босилди. У секин кўзини юмди. Шу он беихтиёр Норбек айтган хабар эсига тушди: боши тош остида қолган илондай тўлғона бошлади: “Яна озгина, озгина вақт Олимхон енгилмай турганда, хорижга ўтиб кетардик… Бу сўзлар Юсуфбекнинг миясида тегирмон тошидай айланди, айланган сари боши тарс ёрилиб кетаётганга ўхшарди.

“Энди вақтни бой бермаслигимиз керак!”

У ўзи сезмаган ҳолда ўрнидан отилиб турди: оппоқ тўшакда юзтубан ётган, гўзал елкаларию силлиқ болдирлари очилиб қолган Сонияга ҳам қарамасдан тез кийинди ва тўғри шалолага борди.

Юсуфбек ювиниб, кийиниб бўлганда, арчазордан юксакликдаги қорли чўққида лола баргагидай шуъла қалтираб турарди. Бу – сўнгги шуъла эди. Яқиндай кўринган, аслида ҳеч қандай тирик жон ета олмайдиган уфқ айланасидан қон денгизи пайдо бўлган, бу кишига илоҳий бир сир борлигидан далолат бераётгандай эди. Бу ер чуқур сойлик бўлгани учун олис, қорамтир осмонга тошиб чиққан тумонот юлдузлар аниқ кўрина бошлади. Юсуфбек салқин шабададан билинар – билинмас чайқалаётган эчкиўт, отқулоқ, пидина сингари   ўт – ўланларни оралаб юриб, сой бўйига келди. Бу жойга йигитлар кечки овқатга йиғилишган эди. Юсуфбек ўзини бехавотир одамдек тутиб, улар билан саломлашди. Сўнг томоғини қириб олиб, секин гапирди:

– Йигитлар, қизиллар Бухорони олипти. Амир хорижга қочипти.

– А!

– Э!

– Вой!

Ҳамманинг юзига қайғу ёйилди. Ўсар эса қалин қовоғини уйди:

– Ўзидан кўрсин. Қўшин тўплаш ўрнига, “Олма пиш, оғзимга туш”, деб оғзини очиб ўтирди. Бухорони қўш қўллаб қизилларга топширди. Ўзи “эл учун, юрт учун яшаш, ишлаш, лозим бўлса ўлиш муқаддас бурчимиз!” деб жар соларди. Лекин эл – юрт учун ўзи бир иш қилдими? Юртни ғорот қилди. Ҳеч бўлмаса бирор анҳор қурмади. Қайтага эл мулкини ўмарди. Энди, мана, оғир кун келганда элиниям, юртиниям ташлаб қочти. Қочгандаям хазинани олиб қочди. Тўнғиз! Энди эл жабр кўради. Шўрога қул бўлади.

17

– Тўғри айтасан! – унга қўшилди Қўйбоқар.

– Шўрони мақташаяпти – ку, – гап қистирди лабларини ялаб, қимтиниб  Жайноқ, – халқ тенг, тинч – тотув, тўқ яшармиш.

– Ким айтди?! – сўради Ўсар қамчисини қора чарм этиги қўнжисига асабий уриб.

– Элда шундай сўз юрибти.

– Эл! Эл деганинг пода. Ким нима деса, ишонади, ким нима буюрса қилади. Кўлоғингга қўрғошиндек қуйиб ол, овсар, шўро эл қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, алдаётти.

– Йўқ – а.

Ўсар қизилларни ёмон кўрарди. Бунинг устига қизиққон одам эди. Унинг кўзига қон тошди. Ғазаб билан ўшқирди:

– Онангни с!.. Қанжиқ!

Жайноқ кўрқиб кетди. Семиз юзи муздек оқарди, оёғи қалтиради.

– Қўрқма, исқирт, сени уришга ҳазар қиламан. – Ўсар юзини четга бурди.

– Кечиринг, билмай айттим.

– Ўч, каламуш!

Жайноқ қўрққанидан елкасини қисган бўйи ўчоқ томонга шошиб йўналди, Қўйбоқар уни чалиб йиқитди.

– Маймун! – деди у ижирғаниб, – қандоқ тузум бўлсаям, ишламасанг мана буни ейсан! – У икки бармоғини йириб, бошмалдоғини ўтказиб кўрсатди. Тушиндингми, ювинди?

– Тушиндим, – деди ялтоқланиб Жайноқ ва қалқди, – мен лақма эса “Шўро замонида ҳамма тенг яшайди”, деган гапга ишониппан.

– Сен мунофиқсан! Қўлоғингга қўрғошиндай қуйиб ол. Нафс бор ерда тенглик бўлмайди! Тенглик дегани нариги дунёда.

– Етар, бас! – деди шиддатли оҳангда боядан бери қайрағоч танасига жимгина суяниб турган Юсуфбек: – Энди ўзимиз ҳақимизда ўйлайлик!

У бирдан сўзидан тўхтади, тез юриб Келдибекнинг олдига келди ва унинг кенг елкасига зилдай қўлини ташлади:

– Қизиллар жуда ёвуз. Уларни ўзларини “мусулмонман” деб юрган ички сотқинлар қўллашаяпти. Шу сабабли копирлар кучайиб боришаяпти. Ланъати сотқинлар! Улар босқинчидан ҳам ёмон!

Йигитлар сой шовқинини босиб қичқирдилар!

– Ит эмганлар!

– Хоинлар!

– Уларни бола – чақалари билан бирга ёқиш керак!

– Замон келса!.. – Юсуфбек гапни кесди.

– Замон келса ҳам улардан қутилиб бўлмайди, – эътироз билдирди Болта, – дарров замонга мослашади. Миллий қиёфага киради…

Юсуфбек Болтанинг чин сўзи олдида бироз ўйланиб турди, сўнг пичоқдан чандиқ бўлиб кетган қаҳрли юзига қараб деди:

– Бунга йўл қўймаймиз!

– Тепага чиқиб олсалар кучимиз етмайди. Куч ишлатар дажжоларини ишга

18

солади.

Юсуфбек бетга чопар Болтанинг тўғри сўзлиги учун ҳурмат қилар ва унга ишонарди. Шунга майлини синдирмай деди:

– Болта, тирик бўлсак, бу ҳақда замон келганда гаплашамиз, ҳозирча эрта.

– Тўғри, – Арслон уни маъқуллади.

Юсуфбек йигитларга бир – бир синовчан кўз югуртирди ва кейин жиддий бир тарзда сўради:

– Балки, бизнинг ичимизда ҳам сотқинлар бордир?

Ўртага жимлик чўкди. Ўчоқ бошида ивирсиб юрган Райимберди, Жайноқ, Янгибойлар бир – бирларига ер сингалаб қарадилар. Сукутни Болта бузди:

– Бор.

– Ким?

Ўсар жавоб берди:

– Райимберди, Жайноқ, Янгибой бесақол.

– Асосинг борми?

Келдибек ўртага чиқди. Жайноқ, Янгибой, Райимбердилар типирчилаб қолишди.

– Қизиллар билан бирга бўлган деган миш – мишлар юради.

– Бу асос эмас, Келдибек.

– Шамол бўлмаса оғочнинг учи қимирламайди, – деди Арслон.

Каттабек гап суқди:

– Бизга ишонмасангиз, буни Маллабой, Онарбой, Акобирлардан сўранг.

– Энди, бир камим шу эди.

– Қизлари шу ерда – ку, – гапга қўшилди Саримсоқ.

– Чақиринглар!

Каттабек, Арслон, Ўсарлар чодирларга ёндилар. Аммо шу аснода Жайноқ, Райимберди, Янгибойлар от устида эдилар. Йигитлар гап – сўз билан бўлиб буни кеч пайқашди. Келдибек, Саримсоқ, Болталар яйдоқ арғумоқларга сакраб миндилар ва қамчи босдилар. Ярим соат кечмай уларни тутиб келишди. Ранглари ўлик тусига кирган ялоқлар Юсуфбекнинг оёғига йиқилиб эландилар:

– Биз ҳеч кимни сотмаганмиз, сотмаймиз.

– Бўлмаса нега қочдинглар?

– Бир қошиқ қонимиздан кечинг, қўрқдик, туҳмат ёмон.

Қизларни олиб келишди. Қони тез Болта қиличини суғурди.

– Ким ёлғон сўзласа чопаман! – У оч бўридек хириллади, – манавилар қизиллар билан бўлганми, – суқ бармоғида ялтоқларни кўрсатди.

Қизлар унинг аждарҳони эслатувчи важоҳатидан музладилар.

– Кутишга тоқатим йўқ! – Болта қиличини ғазабноқ кўтарди. У беомон ялтиради. Қизлар ўтириб қолишди. Данбаллари ҳўл бўлди. Янгибой, Райимберди, Жайноқларни ҳам. Калта бўйли кулча юзли қиз (Акобирнинг қизи):

– Э – э – эш – эш – ит – ган – миз – деди эшитилар – эшитилмас овозда дудуқланиб.

– Кимдан?

– У – у – ул – ис – дан.

19

– О – о – оф – тоб – да ҳам – ма би – ла – ди, – ўрта бўйли, кўркам юзли қиз

(Онарбойнинг қизи) уни тасдиқлади.

– Ле – ле – кин… Ҳеч – ким – ни   со – о – от – ма – ган – миз – Янгибой Юсуфбекнинг оёғини қучоқлаб ўпди. Юсуфбек уни бўри билан илакишган қанжиқдек тепиб юборди. У чалқанча қулади. Энсаси тошга урилди. Вой – войлаб бошини чангаллади. Иштонини булғади. Атрофни сассиқ ҳид тутди. Ҳамма оғзи – бурнини қўли билан ёпиб, орқага чекинди.

– Бесақолга ишонманг, – деди Арслон, – унинг учун муқаддас нарса қолмаган.

– Райимберди билан Жайноқ унданда жирканч, – деди Саримсоқ қаримсиқ юзидан қўлини олиб.

– Булғанчлар! – Юсуфбек бурнини жийириб беомон хириллади, – ёқинглар!

Йигитлар сой бўйига ўтин қалашди. Оёқ – қўллари занжир билан танғиб боғланган, оғзиларига латта тиқилган нас босганларни унинг устига отишди. Тўрт томондан ўт ёқишди. Қуруқ ўтин аланга олди. Хоинлар жон ҳолатда типирчиладилар. Бироқ бўшололмадилар. Улкан ўт тобора гувуллаб ёниб, уларни кулга айлантирди.

– Бизни заҳарлаш учун қулай пайт пойлашган, – Келдибек Юсуфбекнинг олдига келди.

– Бундан мақсадлари нима?

– Олтин – кумушда…

– Қизиллардан ҳам топшириқ олишган, – гапга уланди Арслон.

– Мирзақайнарда бизга қўшилгандиларми?

– Ҳа, шўро урдусини вайрон этган пайтимизда.

– Тушунарли… – Юсуфбек Арслоннинг чап елкасига чап қўлини қўйди, – тушунарли… – Унинг юраги увишди.

Ҳамма ўйланиб қолди.

12

– Биз хавф остидамиз, – анчадан сўнг йигитларга мурожаат этди Юсуфбек.      У тушкун ва руҳсиз бир алпозда эканини сездирмаслик учун ўзини мардона тутишга уринди, – бу сафар мен кўнглимнинг райига бўйсунган ҳолда Сизларга режамни очиқ айтаман. Уч кундан сўнг, тунда қизиллар кийимида большевиклар ўрдусига юриш қиламиз. Охирги марта.

– Нега охирги марта? – Сўради Саримсоқ.

– Энди бу ерда қолиш хафли. Афғонистонга кетамиз. Кейин Оврўпага…

– Қолсак яхши бўларди, Бек ака.

– Келдибек, мен сендан бундоқ тутуруқсиз гапни кутмагандим. Бу ерда қолсак, қизиллар ҳаммамизни дорга осишади.

Йигитлар Юсуфбекни Бухоро мадрасасида ўқиганини билишар, шу сабабли кўпинча унга қўшилишарди:

– Тўғри.

– Биз Сиз билан биргамиз!

– Ҳамиша…

20

Уларнинг бу жавобларидан Юсуфбек руҳланди ва режасини баён этди:

– Бу ўта жиддий, ўта қалтис юриш. Сездирмай соқчиларини ўлдирамиз. Ўзимизга етарли миқдорда озиқ – овқат, кийим – кечак, қурол – яроғ, улов ҳамда олтин – кумуш оламиз. Аслида буларнинг бари ўзимизники. Нимага десаларинг. Ғаним уларни бойларимиздан тортиб олган. Шунга бизни Тангри қўллайди, деб ўйлайман. Сизлар жуда тезлик билан бу нарсаларни ёв отларига ортиб кетасизлар.

Йигитлар уни қувватладилар:

– Ҳақ гап.

– Сиз айтгандай қиламиз.

– Сизнинг сўзингиз бизга қонун.

– Жуда ошириб юбордиларинг. Биласизлар, бу менга ёқмайди.

Яна шуни айтайки, Болта билан Арслон генералнинг қизини ўғирлашади.    Мен Каттабек билан бирга заҳира омборларига, отхоналару ётоқхоналарга ўт қўямиз. Тўрт йигит бу ерда қолади. Тушунарлими?

– Тушунарли, – қичқиришди йигитлар.

– Яншанглар азаматлар!

Юсуфбек ўша замонда турк оламида машҳур бўлган шоир Меҳмед Эмин Юрдақулнинг қуйидаги тўртлигини усмонли туркчасига ўқиди:

Эй қардошлар, уйғонинг,

Шу туркликка беринг жон,

Қуш излагай уяни –

Туркларники бу Турон!..

Шундан кейин йигитлар одатдагидай Меҳмед Эмин Юрдақулнинг ушбу қўшиғини жангавор руҳда куйладилар:

Уйғон энди! Нажот кунинг келмишдир!

Бу туркликни фалокатдан қутқармоқ,

Уни қудрат кенглигига чиқармоқ

Сенинг учун энг муқаддас бир ишдир.

Қалқ! Олға бос! Бу оламда ҳар зафар

Фақат арслон бўлганларга берилар,

Ҳурриятлар, саодатлар, севинчлар

Машаққатли манглайларда пориллар!..

Уйғон энди! Бу яшамдан юзинг бур!

Тарихингга, оталарга содиқ қол!

У жаҳонгир турклик шонин қўлга ол,

Янги ҳаёт яратмоқ учун йиқит, сур!

Қалқ! Олға бос! Маданият, шараф, шон

Ёш – қариси миллий руҳли элники!

21

Эски, янги, хур ва масъуд Туркистон,

Бу Осиё, бу истиқбол сеники!..7.8

– Энди, йигитлар, емоққа.

Юсуфбекнинг таклифига биноан йигитлар қизил жиякли, узун, йўл – йўл оқ терги теграсига ўтирдилар. Янги ошпазлар: Қанот, Лочинлар бир зумда           лаган – лаган қўй эти, коса – коса шўрва ва кўза – кўза май олиб келишди. Шунда Болта:

– Бир йигитимиз йўқдай, – деб қолди.

Ҳамма: “Ким экан” деб ўйлаб, бир – бирига қаради.

– Балхибек йўқ! – деб қичқирди чўтир юзли Эгам.

– Нега қичқирасан, хўроз? Бу ерда кар йўқ – ку.

Даврани совуқ сукунат қуршади. Юсуфбек хотирижам оҳангда деди:

– Балхини мен ўлдирдим. У тилламни ўғирламоқчи бўлди.

– Ит эмган – эй!

– Очкўз!

– Ҳароми!

Ҳамма Юсуфбекнинг тарафини олди. Бундан унинг руҳи яна ҳам кўтарилди.  У иштаҳа билан овқатланди, бўза ичди. Йигитлар ҳам. Улар дарров Балхини унутдилар.

Оқшом ёйилди. Йигитлар шира кайф ҳолда чодирларга тарқадилар.    Юсуфбек ҳам.

Бу кеча ҳам оқ чодирда шам ўчмади…

Иккинчи тун ҳам…

13

Қуёш осмоннинг қоқ ўртасига қадалди. Юсуфбек уйғониб, Сонияга қаради.    У тотли уйқуда. Юсуфбек оқ, юмшоқ тўшакдан секин турди. Енгилгина кийинди. Шалолага ёнди. Яйраб чўмилди. Сўнг Балхининг бошсиз танаси олдига келди. Лекин мудҳиш тана йиртқичларга ем бўлган, ундан қизғиш суякларгина қолган эди. У заррача ачинмади. Сой бўйига, ёввойи оғочлар кўланкасига тушлик қилгани борди. Қалтис юриш олдидан овқатланишди. Ичишмади. Бунга Юсуфбек таъқиқ қўйди.

– Шу олти йил ичида ёввойилашиб кетдик, – деди у ўз гуноҳига иқрор бўлган ва бундан афсусланаётган киши каби ҳасратли овозда, – энди, йигитлар, ичмаймиз, бу Тангрига ҳам ёқмайди, энди, имонга қайтамиз, Яратганга ибодат қиламиз.

Йигитлар бир – бирларига қараб иккиланиб қолдилар. Каттабек ўз фикрини дадил айтди:

———————————————————————————————————-

  1. Ҳар жанг олдидан Юсуфбек у тўртликни ўқир, сўнг йигитлар у қўшиқни куйларди эдилар.
  2. Шеърларни ўзбекчага туркчадан шоир Тоҳир Қаҳҳор ағдарган.

22

– Бу гапни анчадан бери кутиб юргандим.

– Мен ҳам, – Эгам унга қўшилди.

– Намоз ўқийман, – деди Арслон.

– Сўзингизни икки қилмаймиз, – дейишди бирин – кетин қолган йигитлар ҳам.

– Қизларга жавоб берамиз.

– Сотишлари мумкин, Бек ака.

– Тўғри, Болта, – деди Каттабек.

– Юришдан кейин.

– Маъқул, Келдибек, – деди Юсуфбек, – кўнгилларинг бўлса, балки, уйланарсизлар.

– Олдимизда узоқ, оғир, хатарли йўл… – Норози оҳангда тўнғиллади Саримсоқ, – тушов бўлади.

– Менимча ҳам шундай, – деди Юсуфбек Саримсоқнинг ажинли, қарамсиқ ва файзсиз юзига боқмай, – бўлмаса қизларни бир чодирга ташланглар.

– Сонияниямми?

– Ҳа, Сонияниям. Юришдан соғ – саломат қайтсак, бу ҳакда яна бир ўйлаб кўрамиз. Ҳозир эса пича дам олайлик. Қоронғи тушмай, йўлга чиқамиз.

Йигитлар ўз чодирларига йўналдилар. Юсуфбек ёлғиз қолди. Пар ёстиққа беҳол бош кўйди.

14

Қуёш қайтса ҳам ҳаво қайнаб кетди. Тўрт – беш кундан бери иссиқ бўлаяпти. Ўтган ҳафта эса устма – уст ёмғир ёғиб, атрофни пайдар – пай туман қоплаб турган эди. Бу ёввойи тоғларнинг табиатига тушуниш қийин. Ҳозир кун жуда исиб кетганиданми, сой узра шумкар9, қирғий10, қарчиғай11ларнинг, арчазорлар узра қоравой12, қораялоқ13, зағча14ларнинг чинқириқларию чуғур – чуғурлари авж олди. Ботар ёқдаги чўққиларни кул ранг булутлар қуршади. Қарғага бенгзовчи, соқолли (томоғида сақоли бор) қузғунлар қоялар ораларидан бежо учиб чиқишди. Калхатлар осмонни тутди. Қатранғи орасида бир ваҳимали чинқириқ          теграга  титраб   ёйилди.   Юсуфбек чўчиб   уйғонди.  Отилиб    турди.

———————————————————————————————————-

  1. Шумкар – лочинсимон, тумшуғи лочинникидек, йиртқич қуш. Овчи уни овга ўргатади.
  2. Қирғий – Қарчиғайга ўхшайди, йиртқич.
  3. Қарчиғай – йиртқич, осмонда қуш тутади, каптар, какликларга ўч.
  4. Қоравой – оёғи кураксимон, сувда ўрдакдек сузади, тумшуғи узун, юқори учи қайрилган.
  5. Қораялоқ – ола, бўз, кўк қораялоқлар бор. Тош қораялоқлар ҳам бор. Қоялар орасида яшайди.
  6. Зағча – Ўрдаксимон. Қоялар ва баланд қирғоқларга уя қуради. Олтитагача тухум қўяди.

23

Чўққи учидаги қатранғи остига шошиб қаради. Лекин бир нарса қилт этмади, бир шарпа кўринмади. Шундай бўлса ҳам унинг кўнгли бир ёмон нарсани сезгандек, қовоқлари тортиб, лаблари уча бошлади. У ихтиёрсиз бир тарзда одамнинг белидан келадиган ўтлар ўсиб ётган мовий ўтлоққа чопди. Шундагина отларнинг қулоқлари диккайганини, ер тепинаётганини ва арчазор томонга безовта қараётганини кўрди. Шу он қулоғига соқчиларнинг: “Қизиллар!..” деган узуқ – юлуқ товуши чалинди. Юсуфбек: “Олтиним маҳкам ерда” деди беихтиёр ва телбадек югуриб бориб, арғумоғи тушовини ечди, унга тизгин солди ва бир сакраб минди. Сўнг бор овози билан қичқирди:

– Қизиллар бости, қизиллар!!!

Бу гулдуракли овоздан тоғу – тошлар акс садо берароқ ларзага келди, чодирларда қўрқинчли шовқин – сурон кўтарилди. Худди шу сония арчазору

нокзор ичларидан момоқалдироқдек гулдираб большевиклар чиқдилар. Юсуфбек:

“Режа амалга ошмай қолди! – деди мислсиз алам билан, – анави манжақиларга илакишиб қолдик – да. Ҳаром – ариш юришнинг оқибати бу! Аттанг – аттанг!

У учқур оти сағрига кетма – кет қамчи босаркан, ўз йигитларига яна қичқирди:

– Сойга чекининглар, сойга сакранглар!

Ўн олти бўз ўғлон отларига минишга улгуришмади. Сой сари яёв чопишди.

Юсуфбекнинг тенгсиз самани олд оёқларини осмонга кўтариб кишнаб      сўлга – чангалзорга учди. Бироқ у ёқда ҳам “Ура!” садоси янгради. Юсуфбек отини орқага тез бурди. Худди шу он ўқ овози чийиллади. Юсуфбек чайқалди, лекин ўзини тутди ва тағин отига қамчи тортди. Жонивор кўкка сапчиб, пишқириб, сойга учди. Шундай онда ҳам унинг миясида қарама – қарши фикрлар парракдек айланиб борарди:

“Йигитларнинг уволига қолдим. Уларга ибрат бўлиш ўрнига, ишратдан бош кўтармадим. Шунга бу ерда ушланиб қолдик. Бўлмаса эсон – омон Афғонга етиб олардик. Аттанг – аттанг! Бироқ, ҳали мен тирикман! Ҳали қизиллар билан  ҳисоб – китоб қиламан!”

Юсуфбек қутилиш йўлини излаб ён – верига боқди. Қутилиш қайда?!            Уч томондан ҳам қизиллар бостириб келишмоқда. Олдинда эса сой, тошларни оқизиб учаётган сой! Энди у ўзини сойга ташлаб, бир тасодиф билан қутилмаса, қутилолмайди.

Юсуфбек хаёлини йиғиштиришга улгурмай, сойга келиб қолди. Бор кучи билан жиловни тортди ва ваҳшат ичра: “Тир – р – р!” деб хириллади. От тўхтади. Баланд қирғоқдан сойга боқди. У Юсуфбекка селни, қутирган селни эслатди. “Ундан мен – ку мен, шайтонам тирик чиқмайди”, деди ўзига – ўзи. Аммо Юсуфбекнинг бошқа иложи ҳам йўқ, орқа ва икки ёнидан қизил аскарлар сиқиб келишмоқда. “Булар сувдан ҳам хавфли – кўнглидан ўтказди Юсуфбек, – балки, сувдан тирик чиқарман, бироқ улардан қутилолмайман”.

У саманинг қорнига икки оёғи билан қаттиқ ниқтади ва сағрига қарсиллатиб қамчи босди:

–Чу!!!

От жон талвасасида олдинги оёқларини осмонга тик кўтарди. Қояларни кўчиргудек бўлиб кишнади ва сойга учди.

24

– Ё раб!!! Ўзинг асра!!!

Юсуфбекнинг оғзидан учган бу сўзлар тиниқ ҳавога сочилиб кетди. У от билан сой қаърига ғарқ бўлди. Бироқ қудратли тўлқинлар зарбидан Юсуфбек эгардан қулади ва оқимга қотилди. У ерда оқ тўлқинларнинг яшиндай тез югуришига қарамай, кичкина ўрам (гирдоб) ҳосил бўлди. Бироқ у шу зоҳати сўнди, телба тўлқинлар ҳеч нима кўрмагандек, бир – бирини қувлашда давом этди.

Сониялар ҳам шу қутирган тўлқинлар билан тенгма – тенг чопар, зангор қирғоқлардаги тоғ – тераклар сирли шовуллар, аммо Юсуфбек сув юзига чиқмас, от эса олдиндан лопиллаб оқиб борарди. Қизил аскарлар қирғоқда зир югуришарди. Уч – тўрт дақиқадан сўнг ялпиз ранг қоялар уларнинг йўлини тўсди.

Ниҳоят Юсуфбекнинг боши кўринди. Лекин ўша он чўкди. Ярим дақиқа ўтгач, яна бир кўриниб, ғойиб бўлди. Шундан кейин Юсуфбек оч тўлқинлар қучоғида дам кўриниб, дам кўринмай оқишда давом этди. Шундай танг ҳолда ҳам у соҳилга талпинар, тошга урилар, яна талпинар ва бу ҳол узлуксиз такрорланарди.

Бир гал Юсуфбек соҳилга етай деганда, уни кучли тўлқин суриб кетди.            У шунда ўзидан сал нарида оқиб бораётган саманни кўриб қолди. Ёлғиз ўзи соҳилга чиқолмаслигини сезди ва бор кучи билан оти томон сузди. Агар бешик – бешик тўлқинлар уни коптокдек ўйнаб бориб саманга урмаганда, унинг сўнгги умиди ҳам пучга чиқарди. У саманнинг бўйнига тиш – тирноғи билан ёпишиб олди. Бечора арғумоқ жон ҳолатда қирғоққа интилди. У ҳар гал соҳилга етай деганда, уни тўлқинлар суриб кетар, у тағин пишқира – пишқира қирғоққа интиларди.

Энди қоясиз, қичитқи ўтлар босган соҳил бошланди. Асов саман ҳолда тойиб қолган бўлса ҳам сўнгги кучини сарфлаб, қирғоққа интилди. Шунда, туйқус, отнинг қуймучи қояга урилиб, от айлана бошлади. Юсуфбекнинг боши гангиб қолди. Кўз ўнгида осмон ҳам, сой ҳам, тоғ ҳам, сап – сариқ тусга кириб, айланди.

Аммо тасодиф юз берди. Кудратли тўлқинлар уни оти билан ўйнатиб бориб, соҳилга урди. Эсли саман сапчиб қирғоққа чиқди. Аммо Юсуфбек отдан учиб кетди ва қичитқи ўтлар устига юз – тубан йиқилди.

Жонивор ўн қадамча чопиб бориб тўхтади, силкинди, ҳорғин – ҳорғин, пишқирди. Унинг бутун танаси муздек сув таъсири – ю қўрққанидан дир – дир титрарди. Шўрликнинг қорни сувга тўлган, таранг шишган, оғиз – бурнидан сув оқар, кўзлари жонсарак боқарди. Бироқ у дунёда эгаси борлигини унутмади.

Жонивор аста бурилиб, Юсуфбекнинг бошига келди, ер депсиниб, заиф кишнади. Юсуфбек қимирлагандай бўлди. Саман яна кишнади. Юсуфбек қимирлади, аста кўзини очди. У қия қирғоқда, қалин қичитқилар орасида пастга осилган ҳолда юз – тубан ётганлиги учун ҳеч нимани кўрмади. Унинг оғзидан сув оқмоқда. У соҳилда эканлигини сезди.

Сониялар кечиши билан Юсуфбекнинг мияси тиниқлаша борди. Энди у елкаси, юз – қўли, борлиғи ачишиб, куйиб оғриётганлигини ҳис этди. Сойнинг бемажол гувиллашини эшитди. Аммо туролмади. Оғзи – бурнидан сув оққанча ётди, анча ётди. Сўнг бир амаллаб ёнига ағдарилди. Кўзига қичитқилар орасидан бир бўлак осмон кўринди. У бир зум оғриқни унутди:

“Тирикман! – деди севиниб, – тирикман!                                                       25

Демак қизиллар билан ҳисоб – китоб қиламан!”

У зўрға қалқди, отнинг бўйнидан қучоқлади ва: “Бир ўлимдан қутқардинг, жонивор”, дея унинг оқ қашқа манглайидан ўпди. Сўнг юз қўлини қонга белаган қичитқилар орасидан юқорига – яланг жойга чиқди. Саман ҳам бўйнини эгиб, унинг олдига келди. Юсуфбек нариги соҳилга қаради. У ёқда сувга томир отган яшил қоялар, қояларга тирмашган харчалар, улардан ҳам юксакликда эса осмонга туташган тоғлар кўринди.

Юсуфбек чодирлар анча орқада қолганини сезди. Шунинг учун у отини етаклаб қирғоқга қарши юрди. У ҳар қадам ташлаганда, елкасига нимадир қадалаётгандай бўлар, суяклари зирқирар, боши лўқиллар эди. Бундан унинг юзи буришар, кўзи қисилар, лекин қадамини секинлатмас эди. У оғриққа чидамли эди.

Юсуфбек баданига пичоқ санчилганда ҳам, ўқ текканда ҳам ёҳуд бошида таёқ синганда ҳам инграмасди. У инграшни сир бериш ва ожизлик деб биларди.  Ҳозир эса олдида ҳеч ким йўқлиги учунми, даҳшатли оғриқдан инграб юборди ва беихтиёр елкасини ушлади. Қўли ғадир – будир жойга тегди, шилимшиқ қонга ёпишди. “Қояга урилибман!” деб куйинди.

Бироздан кейин Юсуфбек елкасига ўқ текканлигини фаҳмлади. Тишларини оч бўридек ғижирлатди ва сўкди:

“– Тўнғизлар!! Ҳаромилар!!! Қўлимга қайси бири тушса ҳам, маягини тошда янчаман! Тилини суғириб оламан! Кўзини ўяман!”

У оқ яктаги устидан боғланган белбоғини ечди. Худди шу дафъа унинг тиши шақиллаб, қалтирай бошлади. Шунга кийимларини ечди, сиқди ва тошга ёйди. Елкасидаги жароҳатларини эрмон барглари билан ёпди, белбоғи билан боғлади. Оғриқ хиёл босилгандай, мияси тиниқлашгандай бўлди.

“ Энди нима қиламан? – деб савол берди ўзига – ўзи, – энди, йигитлардан хабар оламан” деб жавоб берди ўзига – ўзи.

У қип яланғоч ҳолда кўкимтир чўққига тирмашиб чиқа бошлади. Ёз бўлса ҳам ҳаво совуқ. Чунки кеч кира бошлаши билан бу овлоқ тоғлар орасига куз совуғи ёйилади. Юсуфбекка жунжиктирувчи шамол сой шовқинига қотилароқ мунгли гувуллаётгандек туюлди. Негадир бу унга: “Дунё ўткинчи, дунё ўткинчи” деётгандай эшитилди. Юсуфбек совуқдан қалтираётганига қарамай,            тишини – тишига қўйиб ўрлашда давом этди. Чўққи баланд эди. Унинг устида бир туп наъматак бемажол чайқалар ва сирли шовулларди. Юсуфбек аҳён – аҳёнда юқорига қарар ва у ёқда наъматакнинг зангори баргларини, бир парча осмонни ҳамда уч – тўртта юлдузнинг милтираётганини кўрарди. У кўзи тинишидан қўрққанига, пастга қарамай, юқорига ўрларди. Юсуфбек чўққининг ярмига етганда, тартибсиз “кўкарган” ибтидоий қоялар “пасайди”. Энди у исий бошлади. Энди тез – тез нафас олар, ўқ теккан елкаси санчиб оғрир, аммо ҳаракатдан тўхтамасди.

Ниҳоят чўққига чиқди. У наъматак остига ётиб олиб, ҳоллослаганича қўшни соҳилга нигоҳ ташлади. Аммо бирдан боши айланиб, кўз олди қоронғилашди. Атрофида   қояли   тоғлар   ҳамда   қутирган   сой   лопиллаб айлана бошлади.

Негадир унга булар сариқ тусга кириб қолганга ўхшаб туюлди. У ўқтин – ўқтин

ўқчиди ва қусди. Шундан сўнггина кўз олди ёришди ва у юпқа, сийрак, сарғиш

26

туман ичида нариги соҳилни кўрди. Аста – секин туман ҳам тарқади. Юсуфбекнинг ўткир кўзи олтини кўмилган оқ тошга тушди. У ёқлар жим – жит.

– Қизиллар дунёни ағдар – тўнтар қилишсаям, тилламни топишолмайди! – деди у ишонч билан ўзига – ўзи ва бундан нотинч кўнгли таскин топди.

Чодирларга кўзи тушди. Оқ чодир олдида қўллари орқаларига боғланган йигитлар бош эгиб туришарди. Бир неча қизил аскар уларни қўриқлашмоқда. Бундан Юсуфбекни титроқ босди. Манглайига совуқ тер тошди.

– Йигит деган ёв кўлига тириклай тушадими?! – деди ижирғаниб, – йигит деган ноилож қолганда, ўзини – ўзи ўлдиради.

Шунга қарамай у бу ҳолдан эзилди, уларни қутқара олмаслигини ҳис этиб, ич – ичидан ўкинди.

У алам билан чўққидан сойга тупурди. Кўзи баланд қирғоқдаги сон – саноқсиз қизил аскарларга урилди. Қизлар уларнинг олдида тиз чўкиб турардилар. Бундан Юсуфбекнинг бағри қон бўлди.

15

Атрофга қора тўсма ёйилди. Нариги соҳил ҳам ўз ранг, шаклини йўқотди.  Ой, юлдузлар ярқираб порлади. Юсуфбек бирдан титраб, қақшади.                   У шундагина совқатаётгани ва қорни очганини ҳис этди. Оғир дард, алам билан пастга энди. Кийимларини ушлаб кўрди. Ҳали улар қуримаган эди. У ўт ёқиш зарурлигини англади. Аммо гугурт йўқ. “Чақмоқ тош топмасам бўлмайди”, – деди у совуқдан қалтираб.

Юсуфбек қоронғида у қоядан, бу қояга югуриб, оқ тош ахтарди. Тополмади. Совуқ эса борган сари кучаярди. Қор ҳидини олиб келаётган шамол ҳам зўрайди. “Нима қилсам экан?! – деди титраб, – нима қилсам экан?!” Шунда, нагоҳон, унинг хаёлига “Оққоя” келди. Лекин у беш чақиримча нарида, шимол томонда эди. Шундай бўлса ҳам бундан Юсуфбек қувонди ва отининг олдига келди. Шўрлик саман нимадандир қўрққандай, қулоқларини динг қилиб, ўтламасдан турибди. Юсуфбек “Шу яқин ўртада бўри борўв” деб кўнглидан ўтказди. Оёқлаб қолган ёз совуғидан тишлари бир – бирига такиллаб уриларкан: “Ўша бўри қўлимга тушса эди!” деб ўйлади.

Бу ўй Юсуфбекнинг қорнини ғулдиратди. У алам билан энди қурий бошлаган иштон, кўйлак, яктагини кийди. Қалпоғини сув оқизиб кетганди. Тақир бошига шамол ғув – ғув уриларди. Бундан ғаши келди. Юлдузларнинг жирим – жимир ёғдуларида совуқ ялтираётган ханжарини чап кўлига олди, ўнг кўли билан отини етаклаб, Оққоя сари муз ҳидини сочиб оқаётган сой ёқалаб юрди. Бу ёввойи ерларга одам қадами тегмаганлиги сабабли сўқмоқ йўқ эди. У ҳар қадамда синиб, қалашиб ётган шохларга, бутоқ, тошларга дуч келар, баъзан улардан ошиб, баъзан айланиб ўтар ва олдинга интиларди. Атрофда қурбақалар вақиллашар,

27

ҳаққуш15, тентакқуш16, пунгқуш17лар нотинч қичқиришар эди. Кимсасиз тунда одамни қўрқувга солувчи бу хуник, ваҳимали товушлар сой шовқинига қўшилароқ қояларга урилиб акс садо берарди. Юсуфбек бунга парво қилмай, дилдираганича, юришда давом этди. Елкаси лўқиллаб оғримоқда. Вафодор саман пишиллаб, баъзан пишқириб, бошини солинтириб, унга эргашиб бораяпти.         У баттар совуққотмаслик учун унга минмаган эди.

Анча йўл босгач, қизигандай бўлди. Ҳатто қорнининг қулдираши ҳам қолди. Юсуфбек отига минди ва ўн дақиқа юрмай, “Оққоя”га кўзи тушди. У тун зулматида хира оқариб, яқин жойда турганга ўхшаб кўринса ҳам, аслида унгача хийла масофа эди. Шундай бўлса ҳам бу Юсуфбекка мадад берди. У отини оғочсиз, қоясиз ерлардан жадалроқ ҳайдаб, илгарилайверди.

Ойга қарама – қарши томонда, азалдан қор аримайдиган тоғда чақмоқ чақнади. Яқин – йироқ бир ёришиб, яна қоронғулик қаърига кўмилди. Юсуфбек “Қани энди, чақмоқдан ўт кетса, бир яйраб исиниб олсам”, деб ютинди.

Табиат унинг истагига тескари “иш” тутди: нақ бошида момоқалдироқ гулдиради, чақмоқ чақди. У бу ёввойи тоғларда ҳаво бот – бот ўзгариб туришини, ёзда ҳам қору ёмғир ёғишини биларди. Ҳозир у ёқда ой чиқиб турса ҳам, тоғ бошидаги ёғин ҳали – замон бу ерга етиб келишини ўзича ҳис этарди. Шу туфайли Юсуфбек отини қичади:

– Чу, жонивор, чу!

Саман лўкиллаб чопа бошлади. Бундан Юсуфбекнинг чап биқинида санчиқ кучайди. У жиловни тортиб, отни йўрғалашга мажбур этди.

“Оққоя”га етиб келганда ҳам чақмоқлару гулдираклар хуружи пасаймади. Кемтик ой ҳам, юлдузлар ҳам ғойиб бўлди. Ер ёмғир ҳидига тўлди. Юсуфбек “Ҳозир жала қуяди”, деб ўйлади. Лекин бундан ташвишга тушмади. Бу ерда тош камарлар билан қуруқ шох – шаббалар етарли эди. Отини камар олдида қолдирди. Ўзи камарга ўтин тўплади. Сўнг иккита оқ тошни олиб, бир – бирига урди. Ўт чақнади. Бироқ қаланган ўтин остидаги тутантуруқ (майин, қуруқ хас) ёнмади. У тошларни талай марта уриштиргандан кейингина, хас секин тутаб, аланга олди. Оқ тошларни чўнтагига солди, гулхан яқинига, табиатнинг ўзи кўк, оқ, қора рангларга бўяган тошга ўтирди ва ҳар бири рапидадай келадиган кафтларини оловга тутди. Ташқарида эса ҳануз яшин чақнар, момоқалдироқ ўкирар эди. Бир пайт шундай қудрату ваҳшат билан момоқалдироқ гулдиради – ки, гўё осмон қулаб тушаётгандай бўлди. Кейин бирдан жала қуйди. Юсуфбекни хаёл босди: “Эсон – омон хорижга ўтиб олсам бўлгани, у ерда бутун дунёни қизилларга қарши қўяман!”

———————————————————————————————————-

  1. ҳаққуш – сой бўйларида қоронғида яшайди, кундузлари бекиниб ётади, сув жониворлари билан кун кечиради. Бештагача тухум қўяди. Урғочиси ва эркаги босади.
  2. тентакқуш – иккита тухум қўяди. Эркаги ва урғочиси босади. Қўнғиз, капалак, пашаларни ейди. Кундузлари коваклардан чиқмайди.
  3. пунгқуш – боши катта, юмалоқ, кўзи тангасимон катта, зарарли кемирувчиларни ейди. Кундузлари кўзга кўринмайди.

28

Қуймичига жала урилаётган арғумоқ нотинч кишнади. Юсуфбек ўзига келди. Энди от ер тепиниб, қаттиқ кишнади. Шундагина у саманнинг бежиз кишнамаганлигини сезди, қинидан ханжарини шарт суғурди ва ташқарига отилди. Лекин ёруғликдан чиққанлиги учун ҳеч нарсани кўрмади. Фақат алланиманинг ёвуз ириллаганини эшитди. “Бу бўрими, дейман, – деди, – мен қизилларми, деб ўйлабман”. У большевиклардан қўрқишлигини ҳис этаркан, ўзидан – ўзи жирканди:

“Эркак деган ҳеч кимдан кўрқмай, ҳеч кимга қарам бўлмай яшайди. Бўлмаса яшашнинг кераги йўқ!”

Юсуфбекни жаладан “Оққоя” тўсиб турарди. У камардан гувиллаб ёнаётган ёғоч олиб чиқди ва қоя остидан юрди, шунда ним кўк бўрига кўзи тушди.            У Юсуфбекдан сал нарида, ўткир, йўғон панжалари билан ерни титароқ ваҳшиёна ириллади. Юсуфбек беихтиёр тўхтади. Қашқирнинг кўзлари янада совуқ ёнди. У Юсуфбекка ташланиш ниятида тупроқни тўзғитароқ ириллади. Юсуфбек тўхтаб қолгани учун ўзидан нафратланди ва бўри томон юрди. Йиртқич бу девсиёқ одамнинг ҳайиқмай бостириб келаётганини, унинг қўлидаги олов билан ханжарни кўриб, шаштидан тушди, яна бир – икки ириллаб, ерни титиб, орқасига тисарила – тисарила бурилди ва ўзини жала қўйнига урди.

Юсуфбек изига қайтди, отни камарга олиб қирди. Энди унинг қорни жуда очди.

Инсон бўронда сукунатни, саҳрода сувни, ўлим олдида ҳаётни, очликда нонни қадрига теран етади. Юсуфбек “Қани бир бўлак нон бўлса” деб ўйлади. Бора – бора бу ўй унинг миясида тинмай айлана бошлади. Бундан қутилиш учун қалқди. Шох – шаббаларни тиззаларида қайириб сипдириб, гулханга ташлади. Ўт гувуллаб ёнди. Қайта ўтирди. Ёлқинда саман сағри ялтираб кўринди. Юсуфбек унга оч, совуқ кўзларини тикди. Шунга унинг сўлакайи оқди, қорни қулдиради. У ўзи сезмаган ҳолда чапақай қўли билан қинидан ханжарини суғирди. От унинг ёвуз ниятини сезди, аячли кишнади. Юсуфбек шошиб ўзини қўлга олди. “Энди, мени бу ерда қизиллар омон қўймайди, – деб кўнглидан ўтказди, – хорижга кетаман. Бунинг учун олдин уйга бораман, елкамдаги ўқни олдираман. Шунда бир йўла хумдан олтин ҳам оламан. Уйга эса анча йўл. От керак!”

Бу фикр унга хиёл таскин берди. У ханжарини қинига солди, бошини орқасидаги тошга қўйди, кафтларини ўтга тутди. Чарчоқ ва уйқу очлик, оғриқ, совуқдан устин чиқди.

16

Саҳар чоғи Юсуфбек бақириб, қўрқиб уйғонди. Яна ёмон туш кўрди: ёввойи одамлар қуршовида қолганмиш, ўқ – ёй, сунги билан бостириб келармиш,             у орқага чекинай деса, елкасига найза қадалармиш, йиқилармиш, шунда ёввойи одамлар бўриларга айланармиш, тишларини шақиллатиб Юсуфбекка ташланармиш.

У бу мудҳиш тушдан анчагача ўзига келолмай, довдираб ўтирди. Сўнг секин

29

қалқди, сўнган гулханга ўтин ташлади, у аланга олди. Юсуфбек тик турган оти

олдига келди, унга ғамгин боқди. Саманнинг кўзидан ёш томчилади.

Энг яхши кишида ҳам қандайдир даражада ваҳшийлик бўлганидек, энг ваҳший одамда ҳам қандайдир даражада меҳр бўлади. Юсуфбек отнинг ёлини, манглайини силади, ўпди ва сўнг камардан чиқди. Жала тинган. Ер ўликдай жим – жит, ўликдай совуқ тун тўсма18сида кўринмайди. Гўё олам зимистон бўшлиққа айланиб қолганга ўхшайди. Бу тагсиздек туюлган бўшлиқдан жала, ўт – ўлан,   тоғ – тошларнинг ҳўл ва шаффоф бўйлари унсиз оқиб келади. Булар ва йироқ осмонда милтираётган бир митти юлдуз очунда ҳаёт борлиғидан дарак беради.

Юсуфбек “Ҳали жўнашимга эрта”, деди ичида ва камарга кирди. Бояги жойига ўтирди ва мизғиш учун кўзини юмди. Ухлолмади. Оғриқ, очлик бунга йўл қўймади. У тонг бўзаргунча тўлғониб ўтирди. Кейин саманга миниб, тоғлар ортидаги уйига жўнади. Осмон деган давонга чиққанда, қорли чўққидан қонга бўялган улкан қуёш қўринди. Юсуфбек яқин ўртада сўқмоқ бормикин, деган умидда атрофга олазарак боқди. Йўқ. Теваракни кул тусли қоялар қуршаган. Уларнинг ораларидаги эркин ўсаётган ёввойи хина, чумчуқкўз, жамбил каби ўсимликлар шудринглар оғушида яшнаб кўринади. Этакда одамга бўйсунмас сой, оқ шаршаралар кўнгилга севинч бағишлайди. Олис юксакликда кўм – кўк, қуюқ, сўнгсиз ўрмон кўзга ташланади. Булар ва ҳув ғуборсиз чўққиларга кўксини қўйгани осмон ҳам тунги ёмғирда “чўмилганликлари” сабабли мусаффо. Бироқ Юсуфбекнинг бу ибтидоий, бу мунис гўзаллик қизиқтирмайди. У юқоридаги ўрмонга етиш ва у ерда ёввойи мева ейиш учун отини ниқтайди. Сағрига қамчи босади. Арғумоқ аввалгидай икки оёғини осмонга кўтариб кишнамайди, пишқириб олдинга отилмайди. У оч, чарчаган ҳамда ғамнок бир алпозда ўрта тезликда йўртишда давом этади. Юсуфбек унинг қорнини тўйдирай – деса, вақт кетади, ўзи очдан ўлади, ўлиги бўриларга ем бўлади. Шунга отини тез юришга қистарди. Саман эгасининг амрига бўйсуниши истасада, юқорига шитоб билан ўрлашга қуввати етмасди.

Юсуфбек отни тушунди, қайта зўрламади, ўз ҳолига қўйди. Саманнинг туёқлари тегиб бораётган яшил ўтларга, улардан тўкилаётган шудрингларга қараб борди. Бироқ бундан завқ олмади, теграга таралаётган чечаклар ҳидини ҳам туймади. Оғриқ, очлик олдида Юсуфбекка бу гўзаллик татимади.

Ниҳоят ўрмонга етди. Сарғиш, қизғиш, қорамтир дўланаларга беқиёс очкўзлик билан тикилди. Шунга қарамай, биринчи ўринда отининг айилини бўшатди, тизгинини ечди, ўтларга қўйди. Сўнг ўзи эгик шохлардан маймундек тез дўланаларни юлиб олиб, маймундек данак – панаги билан ютишга киришди. Бироқ кўп ўтмай, ғойибдан миясига ушбу сўз урилди:

“Оч қоринга кўп дўлана ема, кўнглинг айнийди”.

Ноилож нафсини тийди. Саман бўлиқ ўтдан бош кўтармаётгани учун унга ярим соатча тегмади. Кейин уни жиловлади, айилини тортди ва узангига чап оёғини қўйиб, эгарга чиқди. Сўнг арчазор ўрмон ёнидаги ёввойи ҳайвонлар, тўғрироғи олқорлар изидан ҳосил бўлган. Сўқмоққа бурди. Сўқмоқ минг бир

———————————————————————————————————-

  1. тўсма – парда.

30

буралиб қорли тоққа ўрлаган ва унинг четларини ўт – ўлан босган эди. Сўқмоқнинг ўнг томонида Ажалдара гувулламоқда. Юсуфбек: “Кўзим тиниб, отдан учиб кетмай” деган ўйда тубсиздек кўринаётган дарага бир марта ҳам қарамади. Унинг сўлида ва боши томонида узун – узун асрларни кечиб келаётган қақшоқ қоялар ваҳшат билан осилиб турибди. Уларнинг тирқишларидан тариқдек осмон дам кўриниб, дам йўқолади. Онда – сонда у қояларга тирмашиб ўсган ёввойи олма, ёввойи бодомларга дуч келади. Бодомнинг аччиғлигини билади, емайди. Бандларида узилмай қолган олмаларни узиб ейди.

Юсуфбек тоққа кўтарилган сари совуқ шамол кучая борди. Кўнгли дўлана ва шўр олмадан айниди. Елкаси бўлса шишган ҳамда аввалгига нисбатан қаттиқ оғрирди. У: “Ишқилиб йўлда қолиб кетмай – да”, деб ўйлаб отга қамчи босди. Саман ноилож бир тарзда юксаклик сари тезроқ йўртди. Лекин жонивор иккита давондан ошгандан кейин ҳолдан тойди. Юсуфбекнинг бўлса кўнгли бадтар айнир, ўқчир, кекирар, қайт қилгиси келарди. Бунинг устига ниҳоясиз очган қорни чидаб бўлмас даражада оғрирди. У қанча чидашга уринмасин, ҳар уч – тўрт юз қадамда отдан тушар, қорнини чангаллаб, у ердан, бу ерга чўнқайиб ўтирар… ва қусар эди. Шундай онларда оқ тош тагидаги ҳамда уйидаги олтинлари кўз олдидан йилт этиб ўтар, бундан қандайдир даражада руҳ олар, отига осилиб минар, от эса эгасининг ҳолатини тушунар ва бир амаллаб юришда давом этарди.

Бора – бора жониворга қамчилар ҳам таъсир қилмай қўйди. У Юсуфбекка кичрайиб, бужмайиб қолгандай туюлди. Унинг оёқлари, гавдаси дир – дир қалтирай бошлади. Ҳаво совуқ бўлса ҳам ҳамма ёғидан тер оқмоқда эди. У энди имиллаб, зўрға – зўрға қадам босарди.

Саман Яримой давонига етай деганда, юролмай, тўхтаб қолди. Энди унинг бутун вужуди музлаб бораётган одам ҳолига тушди. Жониворнинг тор сўқмоқда омонат туриши жўрға19 учида осилиб қолган музга ўхшарди. У эгасини тубсиз дарага ағдариб юбормаслик учун сўқмоққа чўккалаб йиқилди. Юсуфбек оёқларини кериб ерлади. Унинг ҳеч ери лат емади.

У дам ўлим талвасасида ётган отга, дам ярми қорли чўққи орқасига ботган қуёшга маъюс термулиб, бир дақиқа жим турди. Ҳаво совуб кетган, осмонни нуқра ранг, юпқа, ола – чалпоқ булут қоплаган, тоғлар ораларига эса ним қоронғулик чўка бошлаган эди. Қўрқмас одамнинг ҳам кўнглига ғулғула, қайғу, ёлғизлик ҳисларини солувчи дара, энди даҳшатлироқ гувилларди. Бундан Юсуфбекнинг кўнглига мунг, алам чўкди. Ваҳм ҳам. Бунинг устига оти ўлаяпти.

У ҳар бир ўзбек каби ҳалол молнинг ҳаром ўлишига йўл қўймади. Қинидан ханжарини суғирди ва жониворнинг бўғзига тортди. Шўрлик бир – икки типирчилаб, жон берди. У жониворнинг бўғзидан тирқираб оқаётган қип – қизил, иссиқ қонга оғзини тутди ва уни қултиллатиб ичди. Қорни тўйгунича ичди ва ўзини енгил ҳис этди. Сўнг тун, туман, булут ҳидларини олиб келаётган совуқ шамолнинг кучаяётганига ҳам эътибор бермай, отнинг терисини шилди, унга анча

———————————————————————————————————-

  1. жўрға – тарнов

31

этни ўраб олиб, сўқмоқдан юз қадамча наридаги ( ғарб томондаги) тош қамарга борди. Шунда бўриларнинг увлашаётганини эшитиб қолди. Афтидан улар қон исини сезишган эди. Бундан Юсуфбекнинг юрагига ғулғула тушди. У бу хатарли тоғлар орасида ёлғизлигидан, ёнида ўзини ўлимдан қутқарган вафодор оти йўқлигидан эзилди.

16

Юсуфбек ханжарини қўлида ушлаб у ёқ, бу ёқдан шох – шабба, тутантуруқ териб келди. Чўнтагидан оқ тошларни чиқариб, ўт ёқди. Унинг қўнглида чироқ ёнгандай бўлди. Сабаб: оловдан бўрилар қўрқади.

Тун қуюлди. Мунгли чийиллаётган шамол ёмғир томчиларини учириб келиб камарга ура бошлади. Юсуфбек ханжари билан этларни бўлакларга бўлди. Сўнг уларни ингичка – ингичка, узун – узун оғочларга санчди ва оловга тутди. Камар пишаётган гўшт ҳидига тўлди. Юсуфбек тўйгунича кабоб еди. Бадани яйради. Исиди.

Энди унга элкасидаги ўқ азоб берарди. Юсуфбек гулханга йўғон – йўғон шохларни ташлади, ўт ҳовури тегадиган тошга ёйилган от терисини олди, жунли томони билан ўранди, гулхан яқинидаги ялпоқ тошга ўтирди ва уйқуга кетди.

У тонг саҳарда совқатиб уйғонди. Ўт ўчаёзган эди. Юсуфбек ханжарини ярқиратиб, ташқарига чиқди… Шамол тинган, борлиқ машъум қоронғилик қўйнида ўз шаклини, рангини йўқотиб, ўликдай қотиб ётибди. Камарга қайтди. Қолган – қутган чўғларни тўплади, ўт ёқди. Сўнг бор этни пиширди, еттидан бир бўлагини еди, қолганини белбоғига ўради, терини ёпиниб йўлга чиқди.

От йиқилган жойда тўхтади. Ундан суяклар қолганди, халос. “Бўрилар еб кетибти – да!” деди ўкиниб. Лекин осмонда, булутлар остида қанотларини қоқмай, кенг ёйиб айланаётган қузғунларни кўриб, фикридан қайтди, аниқроғи иккиланди.

“Бу ҳам бир қисмат! – деб ўйлади. Ўйладию не учундир юраги сирқиради, – балки, мени эртага бунданда аянчли қисмат кутаётгандир?” – У ўз сўзидан ўзи ларзага келди. Ва булутдай оғир ўй – ғамлар исканжасида зил – замбил қадамлар билан ўрлашда давом этди. Бир соат ичида мангу қорлар билан қопланган довонга етди. Чанқоғини қондириш учун капалаб – капалаб қор еди. Сўнг қорли сўкмоқдан, тўғрироғи аллақандоқ ёввойи ҳайвонлар изида хийла юриб, Селдара музлигига чиқди. Бу азалий музликнинг кенглиги саккиз чақиримдан ортиқ эди. Юсуфбек: “Бундан ўтолсам, уйга соғ – саломат етаман” деб кўнглидан ўтказди.

У музликнинг ярмини кечганда, чарчади. Ҳаво ҳам ўзгарди. Атрофни сийрак, совуқ туман босди. Игна қор ёға бошлади. Ҳаво етмаганидан Юсуфбек бўғилди. Бу абадий тун, беором макон ер сатҳидан беҳад баланд эди. Йўл йўқ. Ҳаммаёқни муз қоялар қуршаган. Унинг азойи – бадани музлади. У от терисидан тўрт бўлак кесди. Уларга оёқ – қўлини ўради. Сўнг бу даҳшатли музликдан гоҳ ўрмалаб, гоҳ судралиб, гоҳ юриб масофани қисқартира борди. Унинг бу кўриниши аллақандоқ ёввойи махлуқни эслатарди. У уч марта ҳолдан тойиб, уч марта ҳушидан кетди. Уччала   гал   ҳам   кўзига   хира   туман ичида оқ тош тагидаги ҳамда уйидаги олтинлари кўринди. Бундан ҳам руҳий, ҳам жисмоний қувват олди, ўзига келди:

32

“Ҳали бу азоб – уқубатларни унутиб юбораман! – деди қатъий ишонч билан, – ҳали мен дунёда энг бой одам бўламан! Бир замон келади, турклар замони, ўшанда мен қизиллар бошига қирон соламан! Мислсиз қирон!!!”

17

Юсуфбек қоронғи тушмай, жуда машаққат билан музликдан ўтди. Энди, Боғдонга ўн бир кунлик йўл қолди. У бу масофани ўн беш кунда, бели мажақланган итдай қийналиб, судралиб кечди. Озиб – тўзди. Ўнг оёғи, елкаси ҳадсиз шишиб, ларсиллаб оғримоқда. Бутун бадани шилинароқ кийим – кечаги титилиб кетди.

У шундай хароб холда қишлоққа киришдан уялди ҳам чўчиди. Чунки Юсуфбек:

“Оғайнилар, ҳали – замон менам элликка чиқиб қоламан, – деб қариндошларига айтган эди, – яширмайман, умримда кўп ёзуқ ишлар қилдим… Энди, покланиш учун Маккага бораман. Тангри қўлласа, иики – уч йилда қайтаман”.

Улар бунга қувонишди. Қўлларидан келганча унга олтин – кумуш танга беришди, оқ йўл тилашди.

Бироқ Юсуфбек ўзига яқин одамлар билан большевикларга қарши курашиш учун Фарғонага кетди. Шунга у: “Одамлар алдаганимни билиб қолишса нима бўлади?” деб ўйлаб, қўрмоқда эди.

Юсуфбек “Оққоя” учида, қатранғи остида ўтирган ҳолда қўлини дурбин қилиб ич – ичига чўкиб кетган кўзи олдига келтирди. Бу юксакликдан томларига қурт, узум, олмақоқи, ёнғоқлар ёйилган қишлоқ мовий ғубор ичра ғариб кўринди. Ўз ҳовлиси ҳам. Юсуфбек шу уйда туғилди. Бир ёшга тўлар – тўлмас юрадиган, гапирадиган бўлди. Бу кезда унинг отаси, қишлоқ оқсоқоли Қиличбек Боғдон йигитларига бош бўлиб, Сангзар дарёси бўйида Оқ подшо аскарларига қарши жанг қилаётган эди. У кўп ўтмай, чап биқини ва белидан яраланди. Уни беҳуш ҳолда уйига олиб келишди. Шу – шу Қиличбек тўшакка михланиб қолди. У оғриқ забтига олган онлар Оқ подшони қарғарди. Ўз яқин кишиларга ўрисни ёмонларди. Буни гўдак Юсуфбек ҳам эшитар ва ундан босқинчига нисбатан нафрат уйғониб, улғайиб борарди.

Қиличбекнинг бошига яна бир кулфат тушди. У биринчи кўз очиб кўрган хотини Иззатхонимдан жудо бўлди. Иззатхоним Юсуфбекнинг туққан онаси эди. У баланд бўй, қўй кўз, ингичка юз, тошбағир, аммо эрига жонкуяр аёл эди. У юрак касаллигидан кетди. Энди Қиличбекнинг икки ёш хотини қолди. Бурун улар ундан зир титрарди. Энди Қиличбекни менсимай қўйишди. Қиличбек ич – ичидан эзиларди. Буни Юсуфбек сезарди. Шунданми, у фақат ўгай оналарини эмас, бошқа аёлларни ҳам ёқтирмай кўйди.

Юсуфбек жуда соғлом, жуда тетик бўлиб ўсди. У ҳеч нарсадан тап тортмас, ҳеч кимдан қўрқмас эди. Юсуфбек курашни, отда чопишни, овни, муштлашишни яхши кўрарди. У қайси хил илон бўлмасин, дуч келганини бўғиб олиб, қизларни кўрқитишдан, қишлоқ итларини бир – бири билан уриштиришдан завқ оларди.

33

Унинг зеҳни ўткир эди. Қиличбек Юсуфбек учун алоҳида ўқитувчи ёллади. Юсуфбек қийналмасдан ёзиш – чизиш, тарих, ҳисоб ва жўғрофияни ўрганди. Шундан кейин етти йил Бухорода, мадрасада ўқиди. Жуда яхши ўқиди. Аммо аёллар масаласида талай номаъқул ишлар ҳам қилди… Отасининг олтинлари жонига оро кирмаганда мадрасадан ҳайдалиб, зиндонда ётган бўларди. Юсуфбек ўша чоғларда олтиннинг қудратини билди.

Юсуфбек ўқишни давом эттирмоқчи эди. Қиличбек уни ўз ҳузурига чақириб олди. У отасининг сув ичмаган оғочдай қуриб қолган узун гавдасига, ичига чуқур ботиб кетган қорамтир, хира кўзига, суяклари бўртиб чиққан, этсиз юзига ғамгин тикилиб, беихтиёр уҳ тортди. Қиличбек қоқшол қўллари билан унинг манглайини силади ва:

– Бўтам, – деди заиф, ҳорғин овозда, – шу кунгача мен сен учун яшадим. Энди сен азамат йигит бўлдинг. Оқ, қорани танидинг. Энди сенга қиладиган насиҳатим шуки, менинг ҳаётимдан ибрат ол. Мен умримда кўп одамларга яхшилик қилдим. Лекин бошим ёстиққа теккач, ҳаммаси мендан юз ўгирди. Анави менинг ўрнимга қишлоққа оқсоқолик қилаётган Болта эса, ёлоғимни ялаб, одам бўлганди. Лоақал мени бир марта ҳам кўришга келмади. Қайтага у: “Қачон ўлади, бедаво”, деб айтармиш. Қиззиғар! Қани энди аввалги ҳолимга қайтиб келсам, унинг кекирдагини юлиб олардим! Энди, иложим қанча? Мен эл учун, юрт учун курашдим. Лекин эл ҳам, юрт ҳам ҳолимдан хабар олмади. Энди дунёда мен учун бир сен қолдинг, ўғлим! Уй – жойни, қолган – қутган бойликларни сенга топшираман. Эсингда бўлсин, одамнинг энг яқин дўсти – бойлиги олтини. Ўша қўр кетдими, обрўнг ҳам қолмайди, ёр – биродарларинг ҳам сендан узоқлашади. Ўша қўр борми, иззат – ҳурматда бўласан, истаган нарсага қўлинг етади, етти ёт бегона ҳам сенга хизмат қилади. Шу сўзларимни яхшилаб қулоғинга қуйиб олгин, бўтам. Сенга умр тилайман, ёлғизим! Лекин душмандан ўч олмай қўйма. Ўч ол! Одам ўз тупроғида эркин яшаши, ўз ерига ўзи хўжайин бўлиши керак. Буни унутма! Яна шуни эсингда тут: бойлик орттир!

Ўша куни кечқурун Қиличбек ёстиғи остидан тўппончасини олиб, ўзини – ўзи оғзидан отди.

Бойлик Юсуфбекка қолди. У бир тун ҳеч кимга билдирмасдан нодир нарсаларни оғил тагига кўмди. Иккинчи тун эса Боғдон оқсоқоли – Болтани бўғиб ўлдирди, уйига ўт қўйди. Буни ҳеч ким кўрмади, сезмади. Аммо улус ундан шубҳа қилди. Шунга Юсуфбек бир муддат Самарқандда – Замира исмли бой қиз20 билан яшади. Ундан бир ўғил кўрди.

Тикон бир жойда кўкармаганидек, ваҳшийлик ҳам, фоҳишалик ҳам, ўғирлик ҳам бир жойда вужудга келмайди.

Чечак ҳам бир жойда ўсмаганидек, чин кишилар ҳам бир ерда илдиз отмайдилар.

Зотан ҳар бир одамнинг вужудида яхшилик ҳам ёмонлик ҳам ёнма – ён яшайди. Бирида яхшилик устун бўлса, иккинчисида ёмонлик…

———————————————————————————————————-

  1. Бой қиз – Замира ота – онасининг ёлғиз фарзанди эди. Ўн етти ёшга тўлаётганда улардан жудо бўлди. Бойлик қизга қолди.

34

Очиқ айтсам: Одам боласи икковидан ҳам ўз нафси йўлида фойдаланади. Фақат ақллироғи меъёрни билади… Юсуфбек – чи? Буни юракдан сўраш керак.

Юсуфбек Боғдонга талай йилдан кейин қайтиб келди.

Сабаби, биринчидан: Боғдонлик хотини Иқлимхонимдан, бир ўғил, уч қизи бўлиб, улар балоғат ёшига етиб қолишган эди.

Иккинчидан: бойлиги…

Учинчидан: туғилиб – ўсган юрти соғинчи…

Тўртинчидан: Гавҳар отли гўзал хотини…

Юсуфбек (ёлғиз ўғли) Аҳмадбекнинг ёнига уч – тўрт ўғил қўшишни истаган ва шунга Ўратепа Минг бошиси Ҳазратбойнинг Гавҳар исмли ёш қизини (Боғдонга) олиб қочиб келган эди.

Ўшанда Гавҳарнинг юзини, сочини юлиб додлаганига, қайғу билан бўзлаганига одам – ку, одам, тош ҳам йиғларди. Бироқ Юсуфбекда тариқча ҳам шафқат уйғонмади. Аксинча у Гавҳарга: “Ўчир!!!” деди ғазабнок хириллаб аста ва унинг юзига тарсаки тортди. Қиз ҳушидан кетди. Юсуфбек унинг оёқ – қўлини арқонда, оғзини белбоғда боғлади ва қанорга тиқди.

У Туркистон тоғининг хилват бир дарасида қўнғир отининг жиловидан тортиб тўхтатди. Атрофга боқди. Ана, ўзидан хийла юксакликда гунафша ранг тоғ ва чўққиларнинг ярми сийрак, олтин тус булутлар ичида элас – элас кўринаётир. Ўнг томонида муз ранг сой ҳайқирмоқда. Сўл ёқида ўрмон шовулламоқда. Этакда ёввойи ёнғоқзор… Тегра турли – туман қушларнинг сасига тўла. Юсуфбек: “Бу ердан бехавотир жой бўлмаса керак”, деб миясидан ўтказди ва Гавҳарни одам бўйи келадиган ўтлар орасига улоқтирди. Ўзи ҳам отдан сакраб тушди. Қизни қанор, арқон ва белбоғдан бўшатди. У ўзига келгач, сойга қочди. Юсуфбек уни қувди. Гавҳар сойга сакрамоқчи бўлганда, Юсуфбек уни тутди.

– Қанжиқ! – деб бақирди ва қизнинг тўзғиган сочлари тўсган юзига шапалоқ тортди.

Гавҳар яна ҳушидан кетди. У қизни кўтариб, бояги жойга олиб бориб ётқизди. Кейин эгар – жабдуқларни ечди, отни ўтлашга қўйди. Қора хуржунидан узун жун арқон олди. Уни ўт устида айлантириб бориб, доира шаклига келтирди. Энди ундан илон, чаён ошиб ўтмас эди. Юсуфбек Гавҳарни доира ўртасига ётқизди. Ўзи сойда тез чўмилиб, қайтди. Қизнинг ёнига ётди. Нафасини ростлагач, Гавҳарнинг белидан қучоқлади. Қиз чўчиб кўзини очди. Унинг кўзи ёз тонгидаги шаффоф осмон сингари мовий, мусаффо эди. Бу – энди очилаётган лолани элатувчи чехрасига, чўғдай ёнаётган дудоғи билан бежирим бурнига, мўътадил ияги устидаги қора холига яна ҳам жозиба бериб турарди. Юсуфбек Гавҳарнинг бургут чангалига тушган какликдек типирчилашига қарамай, унинг оппоқ бўйнига ҳаяжон билан ўтли лабини босди. Қиз энтикиб қолди. Юсуфбек унинг атлас кўйлагининг ёқасини айириб йиртди… Донболини ҳам… Қизнинг кўкраги очилиб қолди. Юсуфбек титраб – қақшаб Гавҳарнинг беҳидай етилган сийнасини қайноқ эҳтирос билан чангаллади. Умрида илк бор кечираётган нотаниш, ғалати, шу билан бирга қандайдир ғаройиб бир ҳисдан қизнинг боши айланиб қолди. Юсуфбек уни гул иси таралаётган оқ, шаффоф, сийдам баданини ўпиб, тишлаб, зилдай гавдасини унинг устига ташлади. Қиз қаттиқ тўлғониб, чинқириб юборди.

35

Кейин Гавҳарнинг оловли нафаси томоғига тиқилиб қолди. Кейин… Ё раббим!!! Унинг нозик билаклари Юсуфбекнинг чайир бўйнига чирмашди!

Тун ёйилди. Юсуфбек бамисли олов бўлиб ёнаётган Гавҳарни яна бир марта бағрига қаттиқ босди. Қизнинг нозик суяклари қирсиллаб кетди. Юсуфбек эҳтирос аралаш дағал оҳангда:

– Энди сен менинг хотинимсан! – деди ва унинг яшнаб турган оппоқ сийнасини дам оғритиб, дам оғритмай тишлади. Гавҳар ҳиқиллаб йиғлади. Юсуфбек:

– Ўчир!.. – деди. У йиғини, оҳ – воҳни ёмон кўрарди.

Ёнғоқзордан бойўғлининг кетма – кет чинқириғи эшитилди. Бу – Гавҳарга энаси тез – тез айтиб турадиган ажиналар товушига ўхшаб туюлди. У бехосдан баданига илон ўрмалаб чиқаётган кишидай сесканди. Яна бойўғли чинқирди. Энди, зим – зиё тунда бу товуш унга: “Га…в…ҳар… ҳув… Га…в…ҳар…” деб чақираётганга ўхшаб эшитилди. Унинг юраги орқасига тортиб кетди. У беихтиёр Юсуфбекнинг пинжига тиқилди. Энди, худди қасд қилгандай, ўнгурда бўри улиди. От ер тепиниб, кишнади. Гавҳарни қалтироқ босди. Юсуфбек гулхан ёқиш учун ўрнидан турмоқчи бўлди. Қиз уни қўйиб юбормади:

– Қўрқаман – деди аста.

– Нимадан?

– Ажинадан… бўридан… – У Юсуфбекнинг сержун, дағал бағрига қаттиқроқ сингиб борди.

О, аёл қучоғи! Сен нималарга қодир эмассан?! Истасанг сен подшони ҳам, ўғрини ҳам, ёвузни ҳам ўз иродангга бўйсундироласан!

Юсуфбек умрида биринчи марта ўзини бегона аёл ўз хоҳиши билан қучоқлаётганини бошидан кечираётган эди. О, бунинг лаззати зўрлаб қучоқлатгандан кўра ўзгача бўлар экан! Юсуфбекнинг кўнгли қуёш тушган муз сингари эриб кетди.

– Қўрқмагин, – деди Юсуфбек унинг сочини ғадир – будир қўли билан силаб, – қўрқмагин. Совқотгандирсан? Ҳозир ўт ёқаман.

– Ёқманг… қўрқаман…

Юсуфбек ёнида турган хуржундан чопонини олиб, Гавҳарнинг устига ёпди. Муз юрак, қўпол одамнинг бундай юмшаши унга ғалати туюлди. У кўп ўтмай қўрқув аралаш қандайдир чарчоқ оғушида уйқуга кетди. Юсуфбек эса дам булутлар остида қолиб, дам кўринаётган юлдузларга қараб узоқ ётди.

Улар уч кеча – ю – уч кундуз шу хилватгоҳда қолдилар. Бу вақт ичида қўрқинчили тунларнинг тасирими… ёхуд Юсуфбекнинг юмшаганими, ҳар қалай Гавҳар уни ёқтира бошлади. Йўқ, ундаги бу ўзгариш фақат шу сабаблардан эмас эди. У дунёдаги айрим аёллар сингари кучли, мағрур, бешафқат эркакларни хуш кўрарди.

Юсуфбек Гавҳарни саҳар чоғи Боғдонга – ўз уйига олиб келди. Иқлимхоним Юсуфбекни унча хуш кўрмаса ҳам, мўминқобил, художўй аёл бўлса ҳам, ёш кундошини совуқ кутиб олди. Аммо вужудига қалтироқ солаётган аламини ташига чиқармади. Иқлимхоним эридан бургутдан каклик қўрққанидай қўрқарди. Бунинг устига юраги касал эди.

36

– Бизга болахонага жой сол! – деб буюрди унга Юсуфбек.

Иқлимхонимнинг юзи мурда тусига кирди. Бирдан баданига совуқ тер тошди. Ўз – ўзидан оёғи жонсизланиб, ўтириб қолишига сал қолди. Лекин ўзини тутди. У анча иродали аёл эди. Оёқларини зўрға – зўрға судраб босиб, болахонага чиқди, эри билан кундошига жой солиб, қайтиб тушди. Шундагина у юраги қаттиқ санчиб оғриётганини сезди. Бехосдан кўз олдини зулмат босди. Теграсида қоп – қора тоғлар айлана бошлади, устига осмон лопиллаб тушиб келаверди. Иқлимхоним беҳуш йиқилди.

Шундан сўнг кундан – кунга унинг аҳволи ёмонлаша борди. Юсуфбек деярли унга қарамай қўйди. У Гавҳархонимнинг хонасидан чиқмас эди. Гавҳархоним эса Юсуфбекни кундошидан рашқ қила бошлади. Кейинчалик у Юсуфбекка Иқлимхонимни ёмонлайдиган одат чиқарди:

– Алвастидан фарқи йўқ.

– Башараси таппига ўхшайди.

– Ичи қора…

Бундай кезларда Юсуфбек баъзан Иқлимхонимни таҳқирлашдан, ҳатто баъзан уришдан ҳам тоймасди.

Гавҳархонимнинг ўзи ҳам гоҳи – гоҳида Иқлимхонимни юзинг – кўзинг демай, аламли сўзлар билан ўйиб – ўйиб оларди:

– Қора Тошбақа!

– Қурбақадан фарқинг йўқ!

– Ажина!..

Қишлоқ хотинлари Гавҳархонимга бетлолмасалар ҳам, орқа – варотдан ёмонлардилар:

– Жодугар!

– Шундай эркакни жиловлаб олди – я!

– Қони бузуқ!..

Иқлимхонимга эса ачинардилар:

– Пешонасида бор экан бу кўргулик!

– Суякларигина қолди – я!

– Шўрлик!..

Иқлимхоним андишали аёл эди. Кундошига қарши бир сўз демасди. Уни худога солиб қўйганди.

Бутун алам, дардини ичига ютгувчи бу хотин охири куйиб, кул бўлди, бевақт дунёни тарк этади.

Аста – секин Юсуфбекни Гавҳархонимдан кўнгли совий бошлади. Юраги сиқилиб, уйда ўтиролмайдиган бўлиб қоди. Гавҳархоним бўлса уни қаттиқ рашқ қилар, ҳеч ерга юборгиси келмас эди. Бу Юсуфбекнинг қонини қайнатарди.        У бир куни тун оққанда, маст ҳолда уйига келди. Гавҳархоним бўғоз эди, айрим ҳомиладор хотинлардай инжиқ бўлиб қолганди: “Шу пайтгача қаерларда юрибсиз?” деб эридан сўради. Юсуфбекнинг ғазаби қайнади. “Мени суриштирадиган хотин ҳали туғилмаган!” деди – да, уни ўлим ҳоли қилиб уриб тепди. Гавҳархоним: “Ўлдим!.. Ўлдириб кўйди!.. Вой дод, ёрдам беринглар!” дея чийиллаб осмонни бошига кўтарди.

37

Шу тун унинг бўйидан тушди. Кейин озиб – тўзиб кетди. Юсуфбек уни ёқтирмай кўйди. Шунданми, Гавҳархонимни арзимаган нарсага ҳам урар, сўкар, хўрлар эди. Шундай бўлса ҳам у эрини қаттиқ яхши кўрарди.

Боғдоннинг бой, тили узун хотинлари бундан ажабланардилар ҳам, қувонардилар ҳам:

– Ё, товба, дунёда шундай хотинлар ҳам бор – а!

– Баттар бўлсин!

– Мегажинга бу ҳам оз!..

18

Юсуфбек тариқдай тарқаб кетган хаёлини йиғиштириб, ўзи туғилиб ўсган ҳовлига кўз югуртирди. Кенг, узун супада бир неча хотин дам энкайиб, дам тураяпти. Юсуфбек уларнинг гилам тўқишаётганини фаҳмлади. Супадан пастда, қайроғоч соясида бир жувон ўғирда олма талқонми ё макками янчмоқда. Юсуфбек уни Гавҳар эканини илғади.

Ҳовли адоғидаги ялангликда болалар шовқин – сурон солиб, “Подачи”21 ўйнашаяпти.

Юсуфбек ёшлигида шу кўм – кўк ялангликда одамлар билан баҳс бойлашиб, бир эшакни бир уриб ағдарган, ўн етти нафар тенгдоши билан навбатма – навбат курашга тушиб, ҳаммасини йиқитган эди. Ўшанда Боғдоннинг донгли одами – Абдураҳмон жевачи22 унга ўткир, зийрак кўзларини тикиб:

– Ўлмаса, бу бола лашкарбоши бўлади! – деган эди.

Юсуфбек шуни эслаб хўрсинди ҳам севинди:

–Ҳали ҳаёт олдинда!

– Ҳали қизилларни чиққан ерига тиқаман!

– Хали мени дунё тан олади!…

У ўз сўзига ишонди, оёқ, елкасининг оғриғини ҳам унутди.

“Човган” ўйнаётган болаларнинг ботар томони жўхоризор, ундан қуйида, яшил ўтлоқда от, сигир, эшаклар ўтлаяпти. Шохчаларига оқ, кўк, қизил латталар осилган, танаси кавак улкан тут остида икки ола буқа ер титиб сузишмоқда. Юсуфбек: “Булар менинг ҳўкизларимга ўхшайди” деди. Сўнг беихтиёр сўкинди: “Хўй, мегажин, Гавҳар, уйда ялпайиб ўтиргунча, ҳўкизларга қарасанг ўласанми?!”

Ўтлоқ четида тошлоқ қирғоқларига сув сачратиб Боғдонсой чопмоқда. У айланиб – буралиб, нуқрадай товланиб, ташна чўлга шошаяпти. Илон изидай буралган тор сўқмоқдан елкаларига кўза кўтарган қизлар маржондай тизилиб, сойга энмоқдалар! Улар олма гулли пушти кўйлак, атлас лозимда, бошларида қизил дурра, юзлари очиқ.23

Оч яшил тоғ бағридаги ёлғиз оёқ йўлдан эшак, от минишган оқ, кўк, пушти

———————————————————————————————————-

  1. Подачи – хоккей, човган.
  2. Абдураҳмон жевачи – у ўрис босқинида генерал Ломакин кўшинини Жиззахдан ҳайдаб чиқарган ва уни Сайхуннинг нариги қирғоғига улоқтириб ташлаган миллий ботир.
  3. Боғдон хотин – қизлари азалдан паранжи ёпинишмайди.                            38

саллали эркаклар бирин – кетин сийрак дўланазор этагидаги мачитга келишаяпти. Юсуфбек: “Бугун намозжума экан – да”, деди. Шу зум бехосдан қулоғига киши қалбида тушиниб бўлмайдиган ғамгинлик уйғотувчи қўшиқ чалинди. У қорнини тошга босган ҳолда энкайиб, қоя тубидаги булоққа қаради. У ерда бир қиз чанқовуз чалар, икки қиз қўшиқ айтарди:

Шилдир – шилдир шувоқларга

Сирғам тушди ёр – ёр – а.

Синалмаган ерларга – ё!

Синглим тушди ёр – ёр – а…

Қизларнинг ёнларида уч боғлам ўтин турибди. Юсуфбек уларга бир пас қараб тургач, ўзига – ўзи деди:

“Боғ уйимга бораман, у ёқ тинч”.

Боғдондан бир сой, аниқроғи икки чақирим наридаги боғ уйига борди. Бу ердан қишлоқ кўринмас, уни мингдевона, илонўт, исфараклару, оғочлар ҳамда қоя тошлар тўсиб турарди. Юсуфбек таппилар ёпилган девор остидан аста, бешарпа юриб, ёнида тезаклар уюлиб ётган тандир олдига келди ва атрофига синчковлик билан разм солди: ёлғиз уй, токзор, олмазор, ёнғоқзор… Боғ айланиб бир ариқ оқаяпти. Қирғоқларида жийдалар илқ кузнинг мусаффо шабадасидан озорсиз чайқалмоқда. Боғ тўридан тўқ – тўқ овоз келаяпти. Чамаси у ёқда кимдир тўнка ёрмоқда.

Ҳовли ўртасидан ҳам бир ариқ сув оқиб ўтаяпти. Унинг устига катта сўри қўйилган. Унга кўп асрлик чинор қуюқ соя ташлаб турибди. Сўри тепасидаги шох бутоқларига тўртта толчивиқ қафас илинган. Уларда какликлар сайрашаяпти. Чинорнинг нариги шохига оқимтир сузма халта осилган. Ундан кўкимтир сув чак… чак… томмоқда.

Ҳовли ўртасида Сора деган гунг кампир товуқларга дон сочаяпти. У новча, озғин. Қадди хиёл букик. Юзи узун. Тор манглайи билан сийрак киприкли қора кўзилари остиларида ажинлар қат – қат. Унинг устки лаби калта. Оғзини очиб – юмганида камшик тишлари юқорисидаги қизил милклари кўриниб туради. Соранинг кўллари узун, бесўнақай, худди эркакларникига ўхшайди. Унинг тупроқ ранг юзлари билан йирик – йирик кўзларида тушинтириш қийин бўлган асов бир нима бор. Ёши олтмиш бирда бўлса ҳам, ҳали у қиз. Дунёдан тоқ ўтаяпти. Уни ҳамма “Сорагунг”, деб атайди. Лекин ҳамма бу алвастига ўхшаш хунук кампирни яхши кўради. Ҳатто Юсуфбек ҳам. Чунки табиат Сорагунгга ажойиб қалб берган. У покиза. Шунданми, боғдонликлар унинг хуниклиги билан гунглигини сезмайдилар. Сорагунг доим узун оқ кўйлак, оқ рўмол, сафсар ранг лозим, калиш кийиб юради.

Юсуфбек сорагунгга кўринмай уйга кирмоқчи бўлди. Бироқ Сорагунг мушукдай сезгир эди. У товуқларнинг бир нимадан чўчиётганини пайқаб, орқасига қаради ва усти – боши юлиниб кетган мудҳиш одамни кўриб, бир сония қотиб қолди. Юсуфбек у томон юрди. Сорагунгнинг хотираси ниҳоятда тиниқ эди. Шундай бўлса ҳам у Юсуфбекни бир онча таниёлмай турди. Танигач,

39

севинганиданми ёхуд ажабланганиданми, ҳайтовур, қандайдир ёввойи товуш билан “У… У… У…” дея қичқирди. Юсуфбек чапақай қўлини оғзига олиб келиб, “жим бўл”, деган ишорани қилди. Сўнг икковлон қучоқлашиб кўришишди. Юсуфбек қўли ва оғзи билан имо – ишора қилиб, “Менинг келганимни ҳеч кимга айтма!” деди. Сорагунг бошини эгиб кўтарди. Юсуфбек уйга кирди. Ўша зоҳати Сорагунг унга оқ иштон, бўз кўйлак, қора чопон, ола дўппи олиб келиб берди. Буларнинг ҳаммаси эски эди. Негаки, Юсуфбекнинг озода кийим – кечаклари қишлоқ уйида сақланарди.

Сорагунг чой қуйиш учун кетди. Юсуфбек ариқда ювиниб, оқ сочиқда артиниб, кийинди. Унинг елкаси ва суяклари қақшаб оғриётган бўлса ҳам, у сир бермади, ўзини соғдай тутиб, хотиржам ўтирди.

Сорагунг тезда хонтахта устини ноз – неъматларга тўлдирди. Булар ичида бир лаган яҳна қўй эти ҳам бор эди. Юсуфбек оч эди, этни учта седана сепилган юмшоқ, оқ нон билан қўшиб еди. Унга Сорагунг аччиқ кўк чой қуйиб бериб турди. Юсуфбек тўйгач, “Худога шукур”, деди. Бадани ҳам яйрагандай бўлди. Сўнг у оғриқни босиш, чарчоқ ва ғамни унитиш учун бир коса шароб ичди ва пар ёстиққа бош қўйганича ухлаб қолди.

19

Юсуфбек кўзини очганда, кенг, муҳташам хонага сийрак қоронғилик чўккан эди. Секин ўрнидан турди, тоза артилган икки қанотли дераза олдига келди. Сорагунг пешайвон устуни билан чинор шохига тортиб боғланган сим дорга эт илмоқда. Тош ўчоқда ўт ёнар, қозондан оқиш буғ кўтариларди. Юсуфбек қўнғир тоғларга ўйчан назар ташлади. Унга туя, от, қўй шаклларини эслатувчи тошлар юриб келаётгандай туюлди. У деразанинг бир қанотини секин очди. Димоғига лаззатли таом аралаш райҳон иси урилди. Ихтиёрсиз бир тарзда ҳовлининг жанубий қисмидаги бир парча ерни эгаллаган райҳонзору гулзорларга боқди. У ерда ўғли, ёлғиз ўғли Аҳмадбек седана гулли гултувакка райҳон солаяпти! Унинг олдида йўлбарс келбатли, Оқтой деган оқ ит чўнқайиб ўтирибди.

Юсуфбек таажжубланди: “Ўтин ёраётган Аҳмабек экан – да. Ҳайтовур, Оқтой кўринмовди… Истамбулдан қачон келди экан?”

У бошқа ўғил болалари турмаганига Аҳмадбекка қатиқ меҳр қўйган, шунга уни Истамбулдаги мадрасга ўзи олиб бориб қўйиб келган эди. Аҳмадбек у ерда бир усмонли турк қизига уйланди. Юсуфбек ўғлини қанчалар соғинса ҳам, лекин ҳозир уни кўрганидан негадир қувонмади.

Юсуфбек елкасига беқасам чопонини ташлаб, ташқарига чиқди. Ит уни танимади, ер титиб ириллади. У: “Ҳа, Оқтой, кўзингни ёғ босдими?” деди эркаловчи овозда. Ит унинг товушидан таниди, Юсуфбекнинг олдига чопиб борди, олдинги оёқлари билан унга осилароқ суюнган ва соғинган оҳангда ғингшиб, эркалана бошлади.

Шу он Аҳмадбек ҳам унинг қошига етиб келди. Боя у отаси ширин уйқуда ётганига уни безовта қилишдан ўзини тийганди. Ота – бола қучоқлашиб, ўпишиб кўришишди. Аҳмадбек отасининг қуйиб қуйгандай ўзи. Фақат унинг  кўзи

40

раҳматли онаси – Иқлимхонимнинг кўзидай шаффоф, ўйчан, бурни қирғий, лаби бежирим, ним қизил. У энди ўттизга тўлса ҳам, гавдасининг баҳайбатлиги, юзининг ғадир – будирлиги, соқол – мўйловининг ўсиқлиги ҳамда жиддийлиги учун қирқ – қирқ беш ёшларга кирганга ўхшаб кўринарди.

Аҳмадбек отасининг таниб бўлмас даражада озиб – тўзиб кетганига ич – ичидан ачинди, шу билан бирга ажабланди. Лекин бунинг боисини сўрамади. У анча андишали, мулоҳазали йигит эди. Аммо Юсуфбек унинг мусаффо кўзидаги, оқиш юзидаги ифодани дарҳол уқди.

– Макка – ю – мадинага қилган сафаримиз хайрли бўлмади, ўғлим, – у ўсиқ қора соқолини чапақай қўли билан ғижимларкан, Аҳмадбекнинг кўзига синчковлик билан тикилди.

– Нечун, ота? – У Юсуфбекнинг Фарғона водийсида қилган ишидан бехабар эди. Буни Юсуфбекнинг зийрак кўзлари илғади ва енгил нафас олди.

– Афғонистонга ўтиш олдимизда қизилларга тўқнаш келдик. Кўпчилигимиз қўлга тушдик. Фақат уч киши қочишга улгурдик. Лаънатилар менинг елкамдан ярадор қилишди, барибир қочдим.

– Қочмаганингизда нима қиларди?

– Ўлдирарди.

– Наҳот?

– Ўз кўзим билан кўрдим, қўлга тушганларни ўша зоҳати отиб ташлашди. Тўғри келса, улар оналарини ҳам аяшмайди! Юсуфбек алдаётганлигини сездириб қўймаслик учун гапни бошқа ёққа бурди. – Хўш ўзингнинг ишинг қандоқ?

– Ёмонмас. Ўша ўзим ўқиган мадрасада сабоқ бераяпман. Яқинда ўғиллик бўлдик. Отини Ўлмас қўйдик.

– Муборак бўлсин, ўғлим! – Юсуфбек Аҳмадбекнинг қўлини сиқиб, пешонасидан ўпди.

Оқшом осмон рангини ўчирди. У ёқдан, бу ёққа кўршапалаклар уча бошлади. Ота – бола ариқда қўлларини ювишди, сўри тўсиғига (панжарасига) осилган сочиққа артишди ва ичкарига киришди. Оқтой уларга эргашиб остонагача борди, кейин чўлтоқ думини икки оёғи орасига қисиб, истар – истамас орқасига қайтди.

Муҳташам хона осма чироқдан нурафшон. Юсуфбек тўрга, атлас кўрпачалар устига ўтирди. Аҳмадбек чап қўлидаги райҳон тўла гултувакни дераза раҳига қўйгач, отасига юзма – юз чўккалади.

Сорагунг юмалоқ хонтахтага оппоқ терги ёзди, икки чинни коса шўрва, сўнг бир сопол лаган эт ва олча гулли суяк идишда аччиқ – чучук олиб келди. Юсуфбек:

– Қани, ўғлим, ичимликдан ол! – деди. У бир сўзли киши эди. Бироқ бугун Тангритоғдаги аҳдидан вақтинча қайтишга мажбур бўлди. Нега? Елкаси билан совуқ урган оёғидаги беомон оғриқни босиш учун.

– Ҳозир, ота. – Аҳмадбек ўрнидан турмасдан тепасидаги токчага ўнг қўлини чўзди, бир шиша усмонли турк рақиси билан иккита мовий рангли пиёла олди. Кейин у шишанинг оғзини авайлаб очди, пиёлаларга қуйди ва бир пиёлани отасига узатди.

– Ўғиллик бўлганинг учун ичамиз!

41

Ичишди.

– Ўткир экан! – деди Юсуфбек юзларини буриштирган ҳолда оғзига аччиқ – чучук соларкан, – даражаси қандоқ?

– Қирқ беш… Атайлаб Сизга олиб келдим.

– Раҳмат. Яна қуй.

Аҳмадбек отасининг пиёласига рақи қуйди.

– Ўзингга ҳам қуй.

– Энди, менга…

– Қуй! – Юсуфбек ўғлининг сўзини бўлди. – Тўлдириб қуй. Кейин, майли…

Аҳмадбек ўзининг пиёласига ҳам рақи қуйди. Шиша бўшади.

– Омон – эсон юз кўришганимиз учун ичамиз, ўғлим.

Ичишди.

Иштаҳа билан овқатланишга киришишди. Аҳмадбек яна бир шишанинг оғзини очди. Кўп ўтмай, у ҳам охирлаб қолди. Юсуфбек қип – қизил кўзларини ўғлига қадаб, ундан сўради:

– Хўш, ўғлим, у ёқларда нарх – наво қандоқ? Унинг сўзлари тетик, мастлиги сезилмас эди. Аҳмадбек қўлини оқ сочиққа артиб, отасига майин боқди ва:

– Шу ердагидай, деса бўлади, – деди. Кейин бир пас ўйланиб тургач, қўшимча қилди, – ҳар қалай оддий халқнинг аҳволи оғирроқ.

– Ҳим… Хўш, улар биздаги инқилоб ҳақида қандоқ фикрдалар?

– Хусусан бойлар, тўғрироғи, кўпчилик бойлар ёмон фикрдалар.

– Нечун?

– Улар “Энди, Туркистон талон – талож бўлади”, деб айтишаяпти.

– Тўғри айтишади – Юсуфбек лагандаги сўннги этни олиб, оғзига солди.

– Менимча нотўғри, ота.

– Нега? – Юсуфбек қовоғини уйди.

– Чунки инқилоб ҳаммага тенглик олиб келади.

– Пул билан миллатлар бор жойда тенглик бўлмайди, ўғлим. Шуни билки, бегона миллат, айниқса дини, эътиқоди бошқа миллат бизга сира холис бўлмайди.

– Ота, сизга шундоқ туюлаётган бўлиши мумкин – деди сокин оҳангда Аҳмадбек. – Лекин ота, менга ижозат беринг ўз фикримни айтай. Ўрис халқи бизга Оврўпа маданияти билан саноатини олиб кираяпти. Буни лоақал Фарғона, Тошкан, Бухоро, Урганч каби шаҳарларда очилган завод, фабрика, мактаблар мисолларидан ҳам билса бўлади.

Юсуфбекнинг қонга тўлган кўзлари қисилди, хазон тусига кирган юзлари билан лабларига оғули табассум ёйилди. У чап қўли билан ияги охиригача осилиб тушган мўйловини аста, аммо асабий бураб энди гапиришга оғиз жуфтлаган эди, хонага Сорагунг кириб келди. Унинг ўнг қўлида чойдиш, чап қўлида дастжўй, елкасида яшил сочиқ бор эди. Юсуфбек ўғлига ҳўмрайиб қараб қўйди – да, тергига одатдагидай фотиҳа ўқиди:

– Кўп берсин, кетмас давлат берсин, омин! – У кафтларини юзига тортди. Аҳмадбек билан Сорагунг ҳам.

Сорагунг ота – боланинг олдига дастжўй қўйиб, қўлларига мис идишда илиқ сув қуйди. Ота – бола қўлларини сочиққа артишди. Сорагунг тергини тартибга

42

келтирди. Сунг бирин – кетин сочиқ, идиш, товоқларни ташқарига олиб чиқиб

кетди.

Шундан кейин Юсуфбек заҳарли табассум билан ўғлига тикилди ва юмшоқ оҳангда гапиришга тушди:

– Сенинг гапинг Фарғоналик бир деҳқоннинг: “Менга ким хўжайин бўлсаям барибир, қорним тўйса бас”, деган сўзига ўхшайди. Ахир, сен, ундоқ авом эмассан – ку. Умрида итга ҳам, битга ҳам ялиниб яшайдиган кишилардан ҳазар қилишинг лозим. Сенга айтсам, ўзбек халқи ўлгудай содда, ўлгудай тупори халқ. Шу соддалиги, тўпорилиги ўзининг бошига етди. Қизиллар тузоғига илинди.

– Ўрислар ўша хонлардан, беклардан яхшироқ. Лелиннинг тинчлик ҳақидаги декретига қаранг, унда бир халқ бошқа бир халқнинг эзишини қоралаган, ҳамма миллатни тинч – тотув яшашга чақирган. Бизнинг элимизга шу керак – да. Халқимиз ўқисин, илим олсин. Бусиз ўзини, дунёни таниши қийин.

– Мен сени Туркияда Туркчи бўлишга ўқитганман. Коммунистликкамас! Сен эса!.. – Юсуфбек ғазаб отига минганини сездирмаслик учун бироз тин олди. Сўнг яна қаҳрли, қатъий овозда гапида давом этди:

– Унутма!

Шўронинг мақсади битта: Бизнинг ер ости, усти бойлигимизни ўмариш. Бунга сохта сиёсат, ширин сўз, пуч ваъдалар билан эришмоқчи. Бир пайтлари дунёни титратган Туркистоннинг бундоқ аҳволга тушиб қолганига ачинаман. Хон билан бекларга келсак, улар ёмон бўлсаям ўзимизники эди.

– “Ўзимиздан чиққан балога, қайга борай давога”, деган мақол бор, ота. Ана шу хонлар сабабли дунёдан, дунё илм – фани ва маданиятидан узилиб қолганмиз. Ҳар соҳада Оврўпадан, Америкадан юз йиллар орқада қолиб кетганмиз. Уччала хон ҳам элга рўшнолик бермади. Қайтага халқни асрлар бўйи зулматда сақлаб келди, унинг мулкини эса ўзиники қилиб олди.

– Оврўпа билан Америка ҳақидаги фикринга қўшиламан. Биз инглиз, француз, олмонлардан кўп нарсани ўргансак бўлади. Лекин ўрисданмас.

– Нимага ота?

– Ўриснинг ўзи Оврўпадан ўрганиб одам бўлаяпти.

Аҳмадбек отасининг аёвсиз феълини билса ҳам, шу зум ўзини тутиб туролмади:

– Янглишманг, ота, – деб юборди беихтиёр.

Юсуфбек ўз ҳақлигини билса, бунга қарши кимдир, у ёшми, қондошми, айросиз, уни аяб ўтирмасди:

– Ҳали сен менинг юзимга оёқ босадиган бўлиб қолдингми? – деди бўғилиб.

Аҳмадбек отасининг овози юмшаганидан ғазаби қайнай бошлаганини сезди ва шунга чекинишга мажбур бўлди:

– Мени кечиринг ота, – деди синиқ овозда.

Юсуфбек шаштидан хиёл тушди. Шундоқ бўлса ҳам ижирғаниб хириллади:

– Сени чиндан ҳам усмонли турк коммунистлари захарлашибди. Агар сен бу хато йўлдан қайтмасанг, Қиличбек бобонг гўрида тик туради. Мен ҳам сени “ўғлим” деб аяб ўтирмайман!

– Ота, Сиз мени бошқаларнинг фикрларини ҳам қадрлашга ўргатгансиз.

43

– Бу кесатиқми?

– Йўқ.

– Мен билан очиқ сўзлаш. Биласан, қитмир гапни жиним суймайди. Қитмир одамни янада…

– Ота, Сиз мени тўғри тушунинг.

– Чунки сен: “Агар душман ҳақ бўлса, уни тан ол” деган сўзимни атайлаб бузиб, ўзингдан қўшиб айтаяпсан. Коммунистлар сени издан чиқарган кўринади.

Шу лаҳза Сорагунг хонага бир зангори чойнак кўк чой билан бодом гулли иккита пиёла олиб кирди. Ва оний тезликда ота – бола ўртасида гап қочганини сезди. Чунки Юсуфбекнинг юзи қизарган, кўзи қонга тўлган, Аҳмадбекнинг эса рангида – ранг қолмаган эди. Шунга у чойнак – пиёлаларни Аҳмадбекнинг олдига кўя солиб, ташқарига йўналди.

Аҳмадбек пиёлага чой қуйиб отасига узатаркан, ушбу гапни айтишга ўзида куч тополди:

– Ота , Сиз мени болалигимдан мустақил фикрлашимни, мустақил одам бўлишимни истаб келгансиз, тўғрими?

– Давом эт.

– Бу ҳақда кўп ўгутлар қилгансиз ҳам.

– Эзмаланма, мақсадга кўч.

– Дунёдаги ҳар бир онгли киши каби менинг ҳам ўз қарашим, ўз танлаган йўлим бор. Этиқод пайтава эмас – ки, у ҳар куни алмаштарилса…

– Юсуфбек тутоқиб кетди. Хонтага чапақай қўли билан урди. Ноз – неъматлар сочилди, чойнак ағдарилди, пиёлалар учди. Ва у ваҳшат ичра қичқирди:

– Сотқин!!!

Аҳмадбек отасининг ёвуз бир қиёфага киргани, кўзлари йўлбарсникидек совуқ чақнагани, лаблари қалтираётганию сўл қўли ханжарига яқинлашганини кўрди.  У бошига туйқис муз тушган кимсадек қўрқиб, довдираб қолди. Ва сўнг ўзи сезмаган ҳолда чалкаша – чалкаша ташқарига қочди. Шундагина Юсуфбек ўзига келди.

– Астағфуруллоҳ – Астағфуриллоҳ! – Дея ханжар сопидан кўлини тортди, – Астағфуриллоҳ!.. Астағфуриллоҳ!..

У бироз ҳовуридан тушгач, турк рақисини шиша билан кўтариб ичди ва яна ўша сўзни такрорлади:

– Астағфуруллоҳ!..

Юсуфбек ўзини қўлга олди. Ўғлидан совуса ҳам, бир нима ногоҳ эсига тушдию уни ойнадан чақирди.

– Аҳмат!

У бош эгиб, қўрқиб хонага кирди. Юсуфбек ғижиниш аралаш босиқлик билан ундан сўради:

– Ҳозир таътил эмас шекилли, сенга қандоқ жавоб беришди?

Аҳмадбек инқилобни ёқлагани… учун мадрасадан четлатилганини айтишга қўрқди. Ахир, одам ҳар вақт ҳам чин гапириб яшай олмайди – ку. Баъзан рост сўзласа, ўзига зарар қилади. Ҳатто бошидан айрилади. Шу боисдан одам, айрим пайтда ёлғон гапиришга, чекинишга, ҳатто ҳийла ишлатишга мажбур бўлади.

44

Шунга у юқоридаги саволга олдиндан жавоб ҳозирлаб қўйган эди, айтди:

– Мадрасадан кетдим, ота.

– Нечун?!

– Қишлоғимизни соғиндим… Бола – чақам билан кўчиб келмоқчиман. Шунга пул зарур бўлиб қолди. Пича қарзимиз ҳам бор…

Юсуфбек ўйланиб қолди: “Кўчиб келгани яхшими ё келмагани? Кўчиб келмагани яхши. Шўрога ўтиб номимни булғайди. Менимча, уни мадрасадан ҳайдашган. Тангрига ёт, туркка ёт мафкура учун… Кўчиб келмаса, у ёқда хор бўлади. Қамалиши ҳам, отилиши ҳам мумкин… Йўқ, кўчиб келгани маъқул.    Мен кетсам… Мол – мулкка қарайди.

– Дуруст. Кўчиб келавер. Фақат шўрога қўшилмасликка сўз бер.

Аҳмадбек қафасдаги какликдек сиқилиб турганди, отасининг жавобидан енгил тортди:

– Раҳмат, ота, – деди у ва бирпас иккиланиб тургач, кўнглидагини айтди, – кўчиб келганимиздан кейин ота, бу ерда мактаб очаман, болаларни ўқитаман. Дунёвий усулда…

– Яна?..

– Хотиржам бўлинг, ота, шўродан четда юраман, – у ёлғонни сўқди.

– Тангрининг олдида сўз берасанми?

– Ҳа… Унинг овози қалтираб. Ишончсиз чиқди.

Юсуфбек буни сезди. Сездию ўзича: “Мен унга ишонмаётганим учун, у ҳаяжонланаётгани учун менга шундай туюлаётгандир – да” деб ўйлади. Аммо кўнглида иккиланиш уруғи ҳам барг ёзгандай бўлди. Шунга қарамай ўғлига розилик берди:

– Дуруст, мен сенга ишонгандайман… Тунда қишлоққа бор, оғил остига бир хум олтин кўмилган. Уни олиб кел. Шундан ўзингаям оласан. Буни ҳеч ким сезмасин. Анави қони бузуқ Гавҳар ҳам…

– Хўп, ота.

Аҳмадбек хумни саҳар чоғи олиб келди. Бу пайтда Юсуфбек ҳовлини кесиб ўтган ариқ сувини бошқа ёққа йиқиб, чуқур қазиётган эди.

– Ҳеч ким сезмадими? – Сўради у ўғлига синчковлик билан боқиб.

– Опам… – Аҳмадбек Гавҳархонимни “опа” дер эди.

– Жодугар – да… Чакки бўпти. Хотин билган сир, сир бўлиб қолмайди.

Ҳа, майли, энди буни тузатиб бўлмайди. Ачиниш бефойда. – Юсуфбек чарчоқдан, танасидаги оғриқдан хириллаб йўталди, – бу ерга тилла кўмганимизни одам – ку, одам, шайтонам билмайди.

– Пухта ўйлабсиз, – Аҳмадбек отасининг ой шуъласидан қорайиб, яшариб кўринаётган юзига мамнун боқди.

Олдин ҳам айтганимдай Юсуфбек ошиқча мақтовни хуш кўрмасди. У: “Ҳар қандай мақтов тагида таъма, шумликлар ётади” деб ўйларди. Шунинг учун у қовоғини уйиб, ўғлига норози қиёфада қаради. Аҳмадбек беғубор жилмайиб турарди. Юсуфбек унга етарли миқдорда олтин берди.

Тонг бўзарганда тагига хум тўла олтин кўмилган ариқ тўлиб оқмоқда эди. Юсуфбек сал дармонга киргунча уни шу ерда сақлаш ниятида эди, холос.

45

20

Юсуфбек алаҳсираб уйғонди. Ўрнидан турмоқчи бўлди. Туролмади. Тунги нам ва совуқдан елкаси батамом шишиб кетган эди. Устига – устак аъзойи – бадани ўт бўлиб ёниб оғрирди. Бундан унинг қовоғи уйилиб, юзи буришди. У:

– А…аҳ…мат!.. – деб бақирди. Лекин товуш касал одамнинг овозидай қалтираб чиқди. Шу туфайли ўзидан жирканди: “Мен соғман, отдайман!” деб тўнғиллади. Кейин ўзини синаш учун тағин қичқирди:

– Аҳмат!

Бу гал Юсуфбекнинг товуши ўқдек чиқди. Хонага Аҳмадбек югуриб кирди. У ички кийим – оқ кўйлак, оқ иштонда эди, бош яланг, оёқ яланг эди.

– Лаббай, ота.

– Уйнинг олд деворига санчилган ингичка темир қозиқ бор. Ўшани билан отқулоқ баргидан олиб кел.

– Хўп!

Аҳмадбек бир пасда топшириқни бажарди. Юсуфбек ётган жойида уни қўлига олиб, синчиклаб кўзидан кечирди. Кейин ўғлига буюрди:

– Қозиқнинг учини тут чўғида чўғдай қиздириб кел.

Аҳмадбек бунга ҳайрон бўлди. Аммо сабабини сўрашга чўчиди:

– Хўп! – дея ҳовлига чиқиб кетди ва отасининг айтганини тезда қилиб қайтди. Шунда у Юсуфбекнинг ярим белидан юқориси ялонғочлигини ва юз – тубан ётганини кўрди. Унинг елкаси мешдек шишган, шиш ўртасида алланима қорайиб турарди. Аҳмадбек унинг ўқ эканлигини фаҳмлади ва бунда бадани жимирлади.

– Елкамдаги ўқни темир қозиқ билан олиб ташла! Тез! – Юсуфбек ўғлига буюрди.

Аҳмадбек қўрққанидан бўздек оқариб қалтирай бошлади. Юсуфбек таҳдид билан бақирди:

– Имиллама!

– Қўлимдан келмайди, ота.

– Бўл!

– Қўрқаман, ота.

– Бўл! Ё қозиқни кўзингга тиқаман!

– Ахир…

– Хотинга ўхшаб чайқалаверма! – Юсуфбек унинг гапини олмосдек кесди. – Бўл!!!

Аҳмадбекдаги шафқат сўнди. У чўғдек алангаланиб турган темир қозиқни отасининг елкасига жазиллатиб суқа бошлади. Ҳеч қачон инграмаган Юсуфбек шердек тўлғониб, играб юборди. Бироқ дарҳол ўзини қўлга олди. Унда одамзодга бегона, қандайдир ёввойи бир куч ва бардош бор эди. У тишини – тишига босди ва кўз олдига олтинларини келтирди. Аҳмадбек эса ингичка темир қозиқни суқиб бориб, ўқни олиб ташлади. Шунда Юсуфбекнинг тишлари қаттиқ қирчираб, биттаси синиб кетди. Аммо инграмади, ўзини йўқотмади, фақат бутун баданидан томчи – томчи тер тошиб чиқди. Аҳмадбек отасининг бундай чидамлилигига ҳайрон қолди ва унинг елкасига отқулоқ барглари қўйиб, устидан дока билан

46

яхшилаб боғлади.

21

Уч кунгача Юсуфбек ўрнидан туролмади. Сорагунг кечаю – кундуз унинг олдидан жилмади. Аҳмадбек ҳам. Тўртинчи кун қалқди. Таёққа суяниб, ташқарига чиқиб келадиган бўлди. Шундан бир ҳафта кечгач, тонгда Аҳмадбек Итамбулга кетиш учун отасидан изн сўради. Юсуфбек унга оқ фотиҳа берди:

– Худо йўлингни берсин, ўғлим! Омон бўл!

Юсуфбек кафтларини юзига тортди. Сорагунг билан Аҳмадбек ҳам. Сорагунгнинг кўзларидан айрилиқ ёшлари оқди. Аҳмадбек онасидек бўлиб қолган муштипар кампирни бағрига босди:

– Йиғламанг момо! Мен тез кунда қайтаман, – деди.

Шу пайт кутилмаганда от дупурлари эшитилди. Юсуфбек шошиб ёстиғи тагидан тўппонча олди. Сўнг оғриқни ҳам унутиб, дераза ёнига ёнди. Мўралади. Мингга яқин большевик бостириб келмоқда. Ҳаммасининг елкаларига беш отар милтиқлар, ёнларига қиличлар осилган. Улардан фақат учтаси мусулмон: Маллабой, Онорбой, Акобир.

“– Офтоб қишлоғининг бойлари, – деди Юсуфбек ёвига ташланаётган бўридек тишларини ғижирлатиб, – қасд олгани келишган. Уларга менинг “дарсим” сабоқ бўлмабти. Сотқинлар!!! – Унинг жағларида ўрикдек – ўрикдек нарсалар кўтарилиб, туша бошлади. – Энди, булардан қутилиб бўлармикан? Бироқ, мени бу аҳволда Маллабой танимайди. Қолаверса, унинг уйини тунда босгандик. Бунга ҳам анча бўлди. Акобир мени кўрмаган. Онорбой ҳам. Лекин шунга қарамай, уччовини ҳам отаман. Кейин у ёғи бир гап бўлар…

Отлиқлар шовқин – сурон билан яқинлашавердилар. Оқтой вовуллаб босқинчиларга ташланди. Ўрис комондир беш отарда унинг бошига кетма – кет ўқ узди. У акиллаб қулади. Юсуфбек фурсатни бой бермади. Тўппончада Маллабойнинг манглайини мажақлади. Кейин ўрис қомандирни. Отлиқлар кутилмаган бу ҳолдан саросимага тушиб қолишди. Шу лаҳзада Юсуфбек Онорбой билан Акобирни ер тишлатди.

Отлиқлар деразани ўққа тутдилар. Ойналар чил – чил синди. Айрим ўқлар похол бўғот тегди. Уй ёна бошлади. Юсуфбек Сорагунг билан Аҳмадбек турган бурчакка чекинди. Аҳмадбекнинг қўлида тўппонча. Аммо у кампирни бағрига босган ҳолда нима воқеа бўлаётганига тушунолмай, қўрқиб, гарангсиб турибди.

Большевиклар Лелиннинг Темур ҳоқондан ўғирлаб олган ушбу сўзини тумор қилиб тақиб юрардилар:

“Онгли душмандан қўрқиш керак…”

Шундан келиб чиқароқ қизиллар Юсуфбекни ўзларига энг улкан, энг хавфли ғаним деб билардилар. Унинг Чингизхон мисол қайтмас, ботир, аёвсизлигидан кўра ҳам, халқни уйғотгувчи ақл – идрокидан қўрқардилар. Яна чет элга қочиб кетишидан, у ёқда куч тўплашидан, шўро ҳукуматининг обрўсини тўкишидан кўрқардилар. Шу сабабли Юсуфбекни тутиш учун Туркистонни алғов – далғов қилиб излардилар. Мана, ниҳоят, йиллар кечароқ уни ўз ҳовлисида исканжага

47

олдилар. Ва томоқларини йиртароқ ғазабга қотилган нафрат билан бақирдилар:

– Юсуф босмачи таслим бўл!

– Кунинг битди!!

– Ташқарига чиқ!!!

“Эртами, кечми ўлим ҳар бир кишининг бошида бор, – деб ўйлади Юсуфбек, – Лекин, мен учун босқинчини енголмай ўлиш оғир, Тангритоғданда оғир. Тангрим, нега менга бундоқ қисматни раво кўраяпсан? Тангрим, яна озгина умр бер! Шўро қиличидан бошлари узилаётган, очликдан инграётган элим учун ўч олай!

Осмон жим.

Ерда қиёмат.

Қизиллар ёнаётган уйга яқин келдилар. Юсуфбекни тирик тутиш ниятида яна гулдираб кичқирдилар:

– Палағда тухим!

– Қонхўр!!

– Уйдан чиқ!!!

Юсуфбекнинг кўз олдига олтинлари келди.

“Буларни четга кетиш учун ит азобида йиққандим, – деди ўзига – ўзи, – энди, бир пасда ундан, жонимдан айрилаяпман. Бу қандоқ қисмат?”

Осмон жим.

Ерда қиёмат.

Юсуфбек шўродан қассос олиш учун ўлишни истамади. Ногоҳ ёвуз бир фикр уни илондай бўғди. Ундан қанча қутилай деса, шунча қаттиқ бўғди.

“Хато йўл! – деди ичида бир Юсуф, – тузатиб бўлмас хато йўл!”

“Тўғри йўл” – деди икки оёқда омонат турган Юсуф.

“Йўқ, бу улуғ гуноҳ!”

“Ундан бошқа йўл бўлганда…”

“Йўқ, бу йўлдан қайт!”

“Йўқ, у шўро… мен… мен… ҳали… ўлмаслигим керак… Босқинчини ҳайдай, сўнг майли мен ўлдир, сўнг майли ўлигимни итга ташла ё… ё… майли, дўзахда ёндир!..”

Юсуфбек бир нимани кўнглига тугиб, тўппончасини ўқлаб, ён чўнтагига солди. Сўнг ўша эски чопонини кийди, эшик олдида ётган таёқни олди, унга суянган ҳолда саксон ёшли чолдек букчайиб ҳовлига чиқди.

– Юсуф босмачи қани?! – Бир зумда отлиқлар уни ўраб олишди. Ҳатто уларнинг бу “мункиллаган чол” Юсуфбек эканлиги хаёлларига ҳам келмади.

– Ичкарида… – деди Юсуфбек қовоғини уйиб.

– Сен кимсан? – Ўрис командир қамчиси билан унинг иягини кўтарди.

– Қўравулман.

– Чақир Юсуфбекни! – Ўрис ёнаётган уйга хавотир билан тикилди. – Тез!

Аҳмадбек отасининг гапини эшитди. Жони узулаётган одамданда тушкин бир алпозда ҳовлига чиқди. Юсуфбекнинг хаёлига эса ҳали ҳам дам олтин, чет эл, интиқом… дам ўғли келар ва ҳар вақт тарозининг интиқом… турган палласи оғирроқ чиқарди. У энди “Мени айтиб қўймаса экан”, деб чўчий бошлади. Кейин оталик туйғуси уйғондими, бу фикридан қайтди: “Айтса, тақдиримдан кўраман”.

48

Аммо ўғлига қарашга юраги бетламади. Аҳмадбекнинг орқасидан Сорагунг ҳам чиқди. Унинг сочи тўзғиб кетган, кўзидан юм – юм ёш оқмоқда.

Отлиқлар Аҳмадбекнинг заррача қўрқмаётганлигини, ҳатто ўзларига парво ҳам қилмаётганлигини, кўзлари ғам аралаш шиддат билан баланд тоғларга қадалганлигини, алп қомати тик ва мағрур турганлигини кўриб, бир лаҳза унга тегмадилар. Кейин гавдали ўрис зобит машъум сукунатни бузиб бақирди:

– Қизларингизни, молларингизни ўғирлаган Юсуф босмачи шу махлуқми?

Савол жавобсиз қолди. Чунки қизиллар ичида битта ҳам ерли йўқ эди. Шунда бирдан ҳозиргина отиб ўлдирилган уч бой зобитнинг эсига тушди. У гап тизгинини кескин бурди:

– Бу маймун шўронинг ашаддий душмани, Кўршерматларнинг ҳамтовоғи. У ўн бир марта большевикларнинг ҳарбий гарнизонларига босқинлар уюштирган, юзлаб қизил аскарларнинг бошларига етган.

– Ўч оламиз!!! – Отлиқлар ғазабга миндилар.

Аҳмадбек қимирламади ҳам, ҳеч кимга қарамади ҳам.

Шу даҳшатли онда унинг кўз олдида севимли хотини – Зуҳра билан ўғилчаси – Ўлмас гавдаланди. У дунёда шу иккисидан бошқа ҳеч кими йўқлигини, энди уларнинг аҳволи нима кечишини аччиқ ҳасрат билан ўйлади.

Отлиқлар Аҳмадбекни ўраб олдилар. Ўрис зобит ўз ғазабини жиловлолмади, унинг бошига қамчи тортди. У гандираклаб кетди, йиқилди. Бошқа отлиқлар ҳам қамчиларини ишга солишди. Бир зумда унинг юз – бошию кийим – кечаги қонга бўялди. Бироқ Аҳмадбек инграмади ҳам, қимирламади ҳам. Фақат зўр бериб Зуҳра билан Ўлмасни ўйларди. Ҳадемай бу ширин ўй ҳам бошидан учди. Сорагунг “у..у!. у..” дея додлаб, ўзини Аҳмадбекнинг устига отди.

– Қоч манжалақи! – деб бақирди бояги тўнғиз кўзли, сам – сариқ зобит, – қоч!!! Кетма – кет қамчи босди. Сорагунг ҳам ҳушидан кетди. Юсуфбек бу даҳшатли манзарани кўрмаслик учун ўзи билмаган ҳолда бошмалдоғини ғажиб, бошқа ёққа қараб турарди. Ва қочиш учун пайт пойларди. Шунга оғзидан оқаётган қон соқол мўйловини булғаётганини ҳам сезмасди.

Йўғон гавдали, чўчқадек семиз бир большевик ўзбекнинг қора қорабайиридан секин тушди. Унинг чақчайган кўкимтир кўзи жаллоднинг кўзидек қонга тўлган, тўнғиз терисидек оқимтир юзи қизарган, қурбақа ютган илонникига ўхшаш қорни асабий силкинар эди. Афтидан у шу минг чоғли қўшин бошлиғи ёки ўринбосари эди. У ғилофидан қиличини шарт суғурди. Шунда Юсуфбек улуғ хатога йўл қўйганини ҳис этди ва бор овози билан бақирди.

– Тўхта, тўнғиз! Мен Юсуфбекман!

– Сен алжиб қолибсан исқирт чол! – Тўмтоқ башарали, маймунга бенгзавчи бир ёш большевик Юсуфбекнинг қулоқ – чаккасига устма – уст қамчи тортди. У йиқилди.

Отлиқлар хо – ҳолаб кулишди.

Семиз бор кучи билан Аҳмадбекнинг бўйнига қилич солди. У бир силкиниб, жон берди. Семиз Аҳмадбекнинг бошини қиличда танасидан айирди, зобитларга буюрди:

49

– Бу маймун каллани оғочга санчиб, улусга кўрсатинглар. Сўнг уни оч итларга ташланглар. Бундан тўнкалар даҳшатга тушсинлар. Шундан кейин улар рус қиличига ҳурмат билан қарайдиган бўладилар. Тушунарлими?

– Тушунарли, – деб бақиришди юзлаб чериклар.

Семизнинг буйруғига биноан ўрта бўйли, озғин, эчки соқол, ит башара бир оддий аскар тандир, ўчоқлардан ўн қадамча наридаги бостирмадан ингичка, узун оғоч олиб чиқди, унга Аҳмадбекнинг бошини болғада қоқиб санчди ва осмонга кўтарди.

Шу пайтда қишлоқ томондан келишаётган одамларнинг бақириқ – чақириқлари эшитилди. Қўлларидаги кетмон, бел, пақирлар қуёш тиғида ялтираб, бир – бирига урилиб кетмоқда. Афтидан улар осмонга беомон ўрлаётга қалин тутунни кўришган ва шунга: “Уй ёнаяпти”, деб ўйлашган.

Большевиклар одамлардан хавотирга тушмадилар. Чунки азонда қишлоққа боришган, Юсуфбекнинг қилмишини уларга айтишган эди. Гавҳархоним Юсуфбекнинг қизлар билан айш қилганини эшитгач, аламдан титраб – қақшади. Шунда, аччиқ устида қизилларга Юсуфбекни боғ уйда эканлигини айтиб қўйди…

Бир пастда оломон етиб келди. Улар ичида қуриб қолган ёғочни эслатувчи Гавҳархоним ҳам бор. У таёққа санчилган бошни кўриб телбай чинқирди.

– Бу Аҳмадбек – ку!

Оломон ҳам бундан дахшатга тушди.

Босқинчилар гап нимадалигини билишди. Семиз ғазаб билан Юсуфбек ётган ерга борди. Ўғлининг боши олинганини сезган Юсуфбек ҳушига келса ҳам “Маҳлуқлардан ўч оламан!” деб ўйлаб, тўппончасини ушлаганича атайлаб юз – тубан ётган эди. Семиз аждарҳодай тўлғониб, оломонга уқдирди:

– Мана бу чол уни Юсуфбек деб айтди.

Худди шу он “чол” яшин тезлигида қалқди ва семизнинг кўкрагини қонга булғади. Большевиклар довдираб қолдилар. Юсуфбек пайтни бой бермай, яқинида турган отлиқ орқасига йўлбарсдек сакраб минди, унинг бошига бир мушт уриб ағдарди ва отнинг жиловини силтади.

– Чу!!!

– Ана, у! Гавҳархоним Юсуфбекни тўппонча ушлаган чапақай қўлидан ва шиддатли ҳаракатидан таниди. – Ўша!..

Шу сония чўтир юз, кўк кўз зобит Юсуфбекнинг елкасидан ўқ узди. У қулади. Ва жон ҳолатда ирғиб турди, Гавҳархонимга тўппонча тепкисини босди. Лекин унда ўқ йўқ эди. Зобит Юсуфбекнинг бошига кетма – кет қамчи босди. У:

– Единг тўнғиз! – дея гандираклаб йиқилди.

– Бу маҳлуқни дарров калласини узинглар!!! – Бор овози билан чинқирди кўк кўз зобит.

– Тўхтанглар, одамлар! – Ҳамма ҳозиргина оқ отда етиб келган кимсага юзланди. У Болтанинг иниси Теша эди. У оғаси ўлдирилгандан кейин шўролар томонига ўтган эди. Калта, озғин, юзи юмалоқ, қисиқ кўзи ичига чўка бошлаган бир киши эди. У секин, аммо кескин ва таъсирли оҳангда гапида давом этди.

– Боғдонда бир одат бор. Кимки, гуноҳсиз одамни ўлдирса, у тошбўрон қилинади.

– Тошбўрон қиламиз! – Қизиллар момоқалдироқдек гулдиради.               50

Оломоннинг дами ичига тушиб кетди.

Большевиклар Юсуфбекни чинорга танғиб боғладилар.

Теша отдан сакраб тушди. Қўлига мушукнинг бошича келадиган юмалоқ, қизғиш тош олди.

Қизиллар ҳам.

Юсуфбек заҳарли кулиб, уларга қаҳрли нигоҳини санчди.

Шўро Теша:

– Бошланглар!!! – деб хитоб қилди ва ўзи Юсуфбекка тош отди. У бехато тегди. Юсуфбек пинагини ҳам бузмади.

Узун кўйлаги йиртилиб, юз – боши қонаб, сочлари тўзғиб кетган Сорагунг: “У… у… у…” дея қулочларини кенг ёйиб, Юсуфбекнинг олдини тошдан тўсди.

Большевиклар уни уриб, ҳушидан кетказишди. Сўнг судраб четга олиб чиқишди ва сойга улоқтиришди. Шундан кейин қизиллар Юсуфбекнинг боши – кўзига гувуллатиб тош ота бошладилар. Бу тошлар мўлжалга тегса ҳам, Юсуфбек қимирламас, инграмас, қонга қорилган юзидан эса заҳарли табассум аримас эди. Бу ҳол қизилларнинг ғазабларини баттар қўзғатди. Улар уни янада шиддат билан тошбўрон қилишда давом этдилар.

Бироқ оломон Юсуфбекка тош отмади.

Унга ёрдам ҳам бермади.

Қўрқди.

Юсуфбекнинг кўзлари оқиб тушди, юзи, бадани илма тешик бўлди, қонга бўялди.

Шундай аянчли ҳолда ҳам у мақсадига етолмай кетаётганини ўйларди.

Афсус – надомат билан ўйларди…

Унинг баҳайбат боши шилқ этиб кўксига тушди, тиззалари букчайиб қолди. Лекин қизиллар уни ҳамон тошбўрон қилардилар…

 

 

 

 

 

 

 

 

 

51

Бўлишинг: