Тожикистонда сим-карталар нархи 50 баробарга оширилди

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги мобил телефон сим-карталарини бошқаларга берган ёки улардан ноқонуний фойдаланган шахслар қаттиқ жазоланиши ҳақида огоҳлантирди.

Фото: Asia-Plus

Расмий маълумотларга кўра, вазирлик Тожикистон Жиноят кодексининг 341- моддасига ўзгартиришлар киритиб, ўзгалар сим-картасидан фойдаланган шахсларга 12,5 минг сомоний (тақрибан 1300 АҚШ доллари) миқдорида жарима солиш ёки 2-3 йил қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўраган.

Тожикистон ҳукумати расмийсининг исмини ошкор қилмаслик шарти билан 18 август куни Озодликка айтишича, ҳозир ўзгартиришлар киритилган қонун лойиҳаси мамлакатдаги манфаатдор идораларга муҳокама учун юборилган.

Мазкур ўзгартиришлардан мақсад экстремистик гуруҳлар аъзоларининг бошқалар сим-карталаридан фойдаланиб, турли ноқонуний амалларга қўл уришини бартараф этишга қаратилгани айтилмоқда.

Ҳукумат расмийсининг таъкидлашича, янги қонун кучга кирса фуқаролар бошқа шахсларга сим-карта ёки сим-карта олиш учун паспортларини бермайдиган бўлади.

Тожикистон Алоқа хизматининг хабарига кўра, охирги икки ой ичида “Мегафон”, “Тселл”, “Бабилон” ва “Билайн” каби мобил алоқа ширкатлари 12 минг мижоз орасида ўтказган текширувда 6 мингга яқин мижоз сим-карталари бошқа шахслар номига қайд этилганини аниқлаганлар.

2015 йил охирида Тожикистон Миллий Хафсизлик Қўмитаси шимолий Афғонистондаги жангарилар Тожикистон мобил телефонлари сим-карталаридан фойдаланиб, тожикистонлик ёшларни ўз сафларига ёллаётганидан хавотир изҳор этган ва мобил ширкатлардан сим-карталарни қайтадан қайдга олишни талаб қилганди.

2016 йили сим-карталарни қайдга олиш жараёнида бир кишига фақат икки сим-карта олиши мумкинлиги ҳақида чеклов жорий этилган эди.

Тожикистон ҳукуматининг охирги қарорига кўра, жорий йил 20 августидан бошлаб бир сим-картанинг нархи 50 бараварга оширилди. Ҳозирга қадар 5 сомоний турган сим карта энди 250 сомоний (26 доллар) бўлди.

Манба:Озодлик

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шуҳрат ғаниев шифохонадан яктак кийган беморни ҳайдаб юборди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ўтган ҳафта бошида ўтган селектор йиғилишида сўзлаган нутқининг аудио ёзуви жамоатчиликка ошкор бўлди. Бу овоз вилоят ҳокими Шуҳрат ...

Абдулла арипов қирғизистонга ташриф буюрди

Бугун, 18 декабрь куни бош вазир Абдулла Арипов Қирғизистонга ташриф буюрди. Абдулла Арипов бугун Ўш шаҳрида бўлиб ўтадиган икки давлат чегарадош вилоятлардаги мухтор ...

Ўзбекистон бош прокуратурасида янги бошқарма ташкил этилди

Бош прокуратура тузилмасида Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400