А

А

 

АБАД (араб.) – боқий, мангу, охири, ниҳояси йўқ, макон ва замон таъсиридан холи, доимий барқарор, ҳеч қачон йўқ бўлмайдиган деган маъноларни англатадиган, азалнинг давомийлигини ифода этадиган т.. Айрим таълимотларга кўра, азал ва абадда устувор бўлиш фақат худога хос, бошқа ҳамма нарса ўткинчи, яъни улар азалу абад ўртасида мавжуд бўлади. Она тилимизда а. сўзи негизида шаклланган бир қанча тушунчалар мавжуд. Чунончи, тоабад, обида сўзлари шулар жумласидандир. Масалан, халқимизнинг ўлмас салоҳияти билан яратилган ноёб моддий ва маънавий ёдгорликларга нисбатан айнан обида сўзи қўлланади. Мас.: “Ота-боболаримизнинг асрлар давомида тўплаган ҳаётий тажрибаси, диний, ахлоқий, илмий, адабий қарашларини ифода этадиган бу каби тарихий ёдгорликлар орасида бундан қарийб уч минг йил муқаддам Хоразм воҳаси ҳудудида яратилган, “Авесто” деб аталган бебаҳо маънавий обида алоҳида ўрин тутади”. (И.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч”. Т.: “Маънавият”, 2008 й., 31-бет).

АБАДИЙ ҚАДРИЯТЛАР – инсон, миллат, жам-т  ҳаёти ва фаолияти учун доимий равишда зарур бўладиган қадрият шаклларини ифодалайдиган т.. Оила, маҳалла, давлат ва жамият институтлари, она тили, дин, авлодлар ўртасидаги ворислик, тарих ва тарихий хотира, тинчлик, барқарорлик, озодлик ва фаровонлик каби инсон учун ҳамма вақт зарур бўладиган, ҳеч қачон ўз қадрини йўқотмайдиган энг юксак т. ва тамойиллар а. қ. сифатида намоён бўлади. Бу қадриятлар асрлар давомида дунёдаги буюк маърифатпарвар аллома ва мутафаккирларнинг эътибор марказида бўлиб келган. Хусусан, халқимизнингбебаҳо маънавий мероси бўлмиш “Авесто” китобидаги “Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” тамойили, Имом Бухорий, Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий сингари улуғ аждодларимизнинг асарларида ифода этилган адолатли жам-т, комил инсон, тинчлик ва фаровонлик ғоялари бугунги кунга қадар ўз аҳамиятини йўқотмасдан келмоқда. Ҳамма замонларда ҳам а.қ.ларни асраб-авайлаб, келгуси авлодларга безавол етказиш учун тинимсиз кураш олиб борадиган фидойи инсонлар билан бирга, бу йўлда тўсиқ бўладиган, а. қ.ларни сохталаштириб, одамзотни асл инсоний қиёфасидан маҳрум этишга уринадиган вайронкор кучлар ҳам албатта бўлади. Президент Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч”  китобида ҳозирги мураккаб глобаллашув замонида а.қ.ни сохталаштиришга қаратилган ана шундай таҳдид ва хатарларнинг моҳиятини, ғаразли мақсадларини ҳар томонлама очиб, уларга қарши курашиш йўлларини кўрсатиб беради.

АБСОЛЮТ (МУТЛАҚ) РУҲ ВА АБСОЛЮТ ҒОЯ – инсоннинг руҳий олами ва маънавиятини мутлақлаштириш асосида Гегель томонидан таърифланган асосий т.лар. Гегельнинг фикрича, маънавий жараёнларни тўла қамраб олган бу тушунчалар ўз тараққиёти давомида объектив руҳ, субъектив руҳ, мутлақ билим каби босқичлардан ўтиб, такомилга етади.

АБСУРД (лот. absurdus – сохталик, қалбакилик) – муайян нарса, ҳодиса, фикр ёки хулосанинг бемаъни, нотўғри ва ясама эканини ифода қиладиган т.. Мантиқда хулоса ва ҳукмларнинг ҳақиқатга мос келмаслигини, санъат ва адабиётда эса, сохта руҳ ҳамда хус-ятларни акс эттиради. Фан ва фал.да муайян ғоялар, қараш ҳамда таълимотларнинг ғайриилмийлиги, ҳаётга мос келмаслиги, одамларни ҳақиқатдан йироқ мақсадлар томон бошлаши билан боғлиқ ҳолатларни ифодалаш учун қўлланади. Абсурдизм ХХ аср жаҳон адабиётида ҳаётнинг айрим томонлари бемаъни ва мантиқсиз эканини тасвирлайдиган оқим сифатида шаклланган. Инглиз драматурги С.Беккет, француз адиби Альбер Камю унинг энг йирик вакилидир.

АВАНГАРДИЗМ (франц. avantgardiste) – ХХ аср мад-тидаги  бир қатор йўналишларни ифода этадиган т. сифатида шаклланган. У бадиий ижод соҳасидаги мавжуд меъёр ва анъаналарни рад этиб, янгича тасвир ва ифода воситаларини янгилик деб талқин этади. Бадиий образ яратишда мумтоз анъаналарни тан олмасдан, асосан шаклга урғу бериш а.нинг асосий хус-тидир. Модернизм б-н узвий боғлиқ бўлган а. тамойиллари  экспрессионизм, кубизм, футуризм, дадаизм, сюрреализм каби оқимларда айниқса яққол намоён бўлади.

“АВЕСТО” – мил. ав. VII-VI  асрларда Марказий Осиё ҳудудида, Хоразм воҳасида яратилган ва “Авесто”, яъни “Ҳаёт йўриқномаси” деб номланган китоб; зардуштийлик динини шакллантиришга асос бўлган назарий манбаларнинг умумий номи ва бу диннинг асосий китоби. Марказий Осиё халқларининг қад. даврлардаги моддий ва маънавий ҳаёти, диний қарашлари, олам ва одам тўғрисидаги тасаввур, урф-одат ва қадриятлари ҳақида маълумот беради. Мил. ав. XIII асрдан то милоднинг IV асригача бўлган даврдаги тарихий воқеаларни акс эттирган. Унда маънавий юксакликка даъват этиш, одамлар ўртасида меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлашга оид фикрлар, эзгу ғоялар, маъбудлар шаънига айтилган мадҳиялар, дуолар ҳам ўз ифодасини топган. Дуализм, руҳ ва моддий ҳаётнинг ўзаро уйғунлигини тан олишга асосланган зардуштийлик динига кўра, бутун олам ёруғлик ва зулмат, ҳаёт ва ўлим, тана ва жон, яхшилик ва ёмонлик, эркинлик ва тобелик сингари  қарама-қарши ҳодисалар ўртасидаги азалий ва абадий кураш асосига қурилган. Бу кураш яхшилик худоси Ахура Мазда б-н ёмонлик тангриси Ахриман орасидиги доимий олишув тимсолида ҳеч қачон тўхтамайди. Тарихчи Масъудийнинг  ёзишича, подшо Доро ибн Доро хазинасида “А.”нинг 12 минг олтин тахтага, Балхийнинг “Форснома” китоби ва Абу Райҳон Беруний асарларида келтирилган маълумотларга кўра эса, 12 мингта мол терисига тилло сувида ёзилган 32та китобдан иборат нусхаси бўлган. Македониялик Александр мил.ав. 334–329 йилларда Марказий Осиёни забт этган даврда “А.”нинг кўпгина саҳифалари ёқиб юборилган. Унинг тиббиёт, фалакиёт, фал. ва адабиётга доир бўлимлари  эса юнон тилига таржима қилинган. Сосонийлар сулоласи ҳукмронлик қилган милодий I асрда зардуштийлик динига бўлган қизиқиш кучайган ҳамда Парфиядаги аршакийлар ҳукмдори Вологес томонидан “А.”нинг турли манбаларда сақланиб қолган ёзма ва оғзаки намуналари қайта тўпланган. Подшо Ардашер (226–242) ва унинг ўғли Шопур (242–272) ҳукмронлик қилган даврда зардуштийлик яна давлат динига айланган ва “А.”  алоҳида китоб ҳолида тикланган. Шоҳ Хусрав Ануширвон (531–579) ҳатто руҳонийлар ҳам тушуниши қийин бўлган “А.”ни, авестойи тилдан  замонасининг адабий тили ҳисобланган паҳлавий тилига таржима қилдирган. Шу даврда китобнинг асосий матнга шарҳлар ёзилиб, изоҳлар берилган. Сосонийлар ҳукмдорлари томонидан қайта тикланган бу китоб “Занд Авесто” деб аталган. “Занд” баён қилиш ва изоҳлаш дегани. “Занд А.” зардуштийлик дини таълимотини тўлиқ акс эттиролмайди. Чунки, бу тўпламга “А.”нинг фақат кишиларнинг ёдида қолган 12 насхи оғзаки қўшимчалар асосида киритилган бўлиб, китобнинг бешдан уч қисми – 18 насхининг матни маълум бўлмагани учун киритилмай қолган. Иккинчидан, китобни қайта тиклаш жараёнида астрономия,  тиббиёт, жуғрофия, этика каби фанларга оид асарлар ҳам унинг матнига қўшиб юборилгани ҳақида тахминлар бор. Айни пайтда “А” асл нусхасининг ҳажми катта бўлгани боис, диндорларнинг ҳар куни  фойдаланиши учун айрим қийинчиликлар туғдирган. Бу ҳолатга барҳам бериш учун китоб қисқартирилиб, унинг “Кичик А.” шакли яратилган. Унга асосан танлаб олинган дуо ва мадҳиялар киритилган. VII-VIII асрларда Ўрта Осиёнинг араблар томонидан истило қилиниши ва исломнинг кенг тарқалиши б-н зардуштийлик ва унинг бош китоби бўлмиш “А.”ни ўрганиш тақиқланган. Шу сабабли унинг аксарият саҳифалари йўқолиб кетган ва тўлиқ матни ҳозирга қадар топилмаган.

“Авесто” битиклари қад. юнонлар, римликлар, яҳудийлар, сурияликлар ва б. халқлар томонидан чуқур ўрганилиб, ундаги энг қимматли билимлар, фикр ва ғоялар, амалий тажрибалар ўзлаштириб олинган. Айниқса, “А.” юнон фал.сига ҳал қилувчи таъсир ўтказган. “А.”  бўйича асрлар давомида дунёнинг кўпгина мамлакатларида чуқур илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган ва бу ишлар бугунги кунга қадар давом этмоқда. 1777 йилда немис олими Кленкер “Занд Авесто”ни немис тилига ўгириб, Рига шаҳрида чоп эттирган бўлса, Даниялик тадқиқотчи Р. Раск XIX асрнинг биринчи чорагида “А.”дан немис тилига бир қатор таржималарни амалга ошириб, 1826 йилда Копенгаген шаҳрида нашр қилдиради. Европалик олим Э. Бюрнуфнинг 1833 йилда “А.”нинг “Ясна” қисмига ёзган шарҳлари ушбу китобни “А.”да янгитдан тушуниш ва кашф этишда муҳим қадам бўлди. XIX асрнинг  иккинчи ярмига келиб, Россияда ҳам “А.”га эътибор кучаяди. Рус шарқшуноси К. Коссович 1861 йилда биринчилардан бўлиб, “Занд А.”дан 4 бобини таржима қилади. Яна бир рус тадқиқотчиси К. Залеман эса қад. форс адабиёти ҳақидаги очеркларида (1881 й.) “А.” ҳақида маълумот беради. С. Каменский “А.” яштларидан еттитасини рус тилига таржима қилиб, 1900 йили изоҳли луғати б-н чоп эттиради. “А.”нинг кейинги даврдаги тадқиқотчилари ҳақида фикр юритганда, эронлик Иброҳим Пури Довуднинг номи алоҳида тилга олинади. У 1925-1936 йилларда Ҳиндистондаги порс қавми орасида истиқомат қилиб, “А.”нинг тилини мукаммал ўрганди, китоб ҳақидаги барча материалларни жамлаб, тўққиз жилддан иборат “А.” китобини чоп эттирди. Шу тариқа уч минг йиллар олдин йўқотилган “А.” саҳифаларини тиклаб,  уни ҳоз. замон форс  тилига ўгирди.

  Собиқ совет даврида “А.”нинг илк ватани бўлмиш Ўзбекистонда бу китобни системали равишда ўрганишнинг имкони бўлмади. Қад. аждодларимизнинг эзгу ғоялари, миллий давлатчилик анъаналари, турмуш тарзи ва менталитетини акс эттирган бу китоб фақат мустақиллик йилларида ўзининг ҳақиқий қадр-қимматини топди. Президент Ислом Каримов раҳбарлигида амалга оширилган маън-й меросимизни тиклаш, ҳар томонлама кенг ўрганиш ва тарғиб этиш борасидаги кенг кўламли ишлар доирасида “А.” китоби ҳам янгидан халқимизнинг маъ-ий мулкига айлантирилди. Китобнинг халқимиз ва миллий давлатчилигимиз тарихи, умумбашарий цивилизация ривожидаги улкан аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, 2001 йили “А.”  яратилганининг 2700 йиллиги юртимизда халқаро миқёсда кенг нишонланди. Шу муносабат б-н китобнинг тўлиқ матни ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилди.

АВЛИЁ (араб. валий – дўст) – валий, валоят сўзларидан олинган. Валоят – адоватнинг тескарисидир. Ислом динида мўминлар Аллоҳнинг а.си, Аллоҳ эса уларнинг валийси, яъни дўст деган ақида мавжуд. Кундалик ҳаётда донишманд, узоқни кўра оладиган, келажакни башорат қила оладиган, маън-й баркамол кишиларга нисбатан қўлланади. Бирон-бир халқнинг маънавий тимсоли даражасига етган инсонлар ҳам шу сўз билан улуғланади. Мас.: Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида миллий маънавиятимизнинг буюк намоёндаларидан бири – Алишер Навоий сиймоси қуйидагича таърифланади: “Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир”. (И.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч”. Т.: “Маънавият”, 2008 й., 47-бет).

АВЛОД – тор маънода алоҳида бир шахс, оила ёки сулоланинг давомчиси бўлган фарзандлар ва уларнинг зурриёдлари, кенг маънода эса миллат, халқ, цивилизация ривожинингмуайян босқичида ягона ғоя, мақсад ва вазифалар б-н майдонга чиқадиган, тараққиёт жараёнида узвийлик ва давомийликни таъминлаб, ўз даври қиёфасини белгтлаб берадиган, ижтимоий ҳодиса даражасига кўтариладиган кишилар гуруҳи. А.нинг камолотида аждодлар тажрибаси, урф-одат ва анъналари муҳим рол ўйнайди. А. тарихий даврлар, муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар, ижтимоий тоифалар, касб-кор ва фаолият соҳасига мансублигига,ёш хусусиятлари, ижтимоий хусусиятларига  қараб фарқланади. Мас., истиқлол даврида вояга етган баркамол а., Иккинчи жаҳон урушида қатнашган авлод, ёш авлод, кекса авлод, эркин авлод, ёзувчилар авлоди, космонавтлар авлоди ва ҳоказо. А. тушунчаси наботот ва ҳайвонот дунёси, инсон меҳнати, ақл заковати билан яратилган нарса ҳамда воситаларга нисбатан ҳам кенг қўлланади. Мас.: ғўза навларининг кейинги авлоди, сут эмизувчилар авлоди, янги авлод дарсликлари ва ҳоказо.

АВЛОДЛАРАРО ВОРИСИЙЛИК – аждодлар б-н авлодлар ўртасидаги қондошлик алоқалари, мун-т, анъана ва қадриятларнинг давом этишини, наслий, маънавий-ахлоқий яқинликни англатадиган т.. Шарқ халқлари ҳаёти жамоавийлик тамойилларига асосланган. Бу мун-тлар ҳар қайси халқ яшаётган заминнинг ўзига хос хусусиятлари б-н бевосита боғлиқ ҳолда шаклланиб, а.лар давомида аждодлардан авлодларга ўтиб келмоқда. Бу ҳақда фикр юритганда, қуйидаги фикрларга эътибор қаратиш лозим: “Ўрта Осиё ҳудудида аҳоли азалдан водийларда, катта сув манбалри – дарё ва анҳорлар бўйида яшаб келади. Атрофи чўл ва саҳролар б-н ўралган, табиати, иқлими ғоят мураккаб бўлган минтақа шароитининг ўзи ана шу элат ва миллатларнинг минг йиллар давомида бир-бирига мослашиб, яқин елкадош бўлиб, бир-бирининг оғирини енгил қилиб яшашини тақозо этиб келади. Чиндан ҳам, бу заминда истиқомат қиладиган одамларнинг тарқоқ бўлиб яшашга имкони йўқ, табиатнинг ўзи, ҳаётнинг ўзи уларни шу руҳда тарбиялаган (И.Каримов. “Юксак маънавият – енгилмас куч”. Т.: “Маънавият”, 2008 й., 9-бет). Авлодлик ўртасидаги ворисийликни маънавий жиҳатдан таъминлашда анъана ва қадриятларнинг давомийлиги муҳим роль ўйнайди. Ҳар қайси даврнинг талаби, ундаги ижт-й-иқт-й ва ғоявий-сиёсий омилларнинг таъсири остида анъана ва қадриятлар шакли ривожланиб, ўзгариб боради. Мас., тил, дин, илм-фан, ёзув ва матнларда тарих, халқ ва миллат ҳақидаги маълумотлар сақланиб, сайқалланиб а.лар мобайнида аждодлардан авлодларга ўтади. Бу эса авлодлараро ворисийликни таъминлашга хизмат қилади. Ижт-й мулоқот ҳам авлодлараро ворисийликни таъминлашнинг муҳим омилидир. Айниқса, оиланинг бу борадаги аҳамияти беқиёс. Бугунги кунда авлодлараро ворисийликни таъминлашда замонавий ахборот воситалари, жумладан, радио, телевидение, матбуот, адабиёт ва санъат асарлари маън-й меросни авлодларга етказиш вазифасини бажаради.

АВТАРКИЯ (юн. аutarkeia – мустақиллик, ўз-ўзидан қаноатланиш; autos – ўзим ва arkeo – мўл-кўлчиликда яшамоқдаман) – иқт-й, ижт-й, сиёсий ва маън-й маъноларда қўлланадиган, бирон-бир шахс, гуруҳ, миллат, давлат ва жам-тнинг ўз ҳолича, бошқалардан ажралган ҳолда яшаши учун қаратилган ҳаракат ёки ҳолатни ифодалайдиган т. Сиёсий соҳада а. фақат давлат доирасида, миллий маҳдудлик муҳитида хўжалик ташкил этиш мақсадида мам-тни бошқа мам-тлардан айириб қўйиш сиёсатини англатади. Ҳоз. даврда ҳам а. дунёнинг турли ҳудудларида тенденциялари мавжуд, уларнинг маън-й оқибатлари ҳам кўзга ташланиб туради. Глобаллашув даврида а. жам-тда маън-й биқиқликнинг кучайишига, унинг ташқи дунёдан ажралиб қолишига олиб келиши мумкин.

АВТОРИТАР ОНГ  – янгилик ва ижодийликдан маҳрум бўлган бир қолипдпги тафаккур тарзи. А.о. ижодий онгга зид бўлиб, фикр-мулоҳаза юритиш ва уни исботлашда фақат бир тамойилга таянади.

АВТОРИТАРИЗМ (лот. обрў, нуфуз, эътибор) – маънавий соҳадаги кўпгина масалаларда якка шахснинг обрўси, фикр ва қарашларининг устувор бўлишини англатадиган т. Одатда, жамият ўз тараққиётининг мураккаб, қалтис ва масъулиятли даврларини бошидан кечираётган пайтларда майдонга чиқади. XX асрнинг биринчи ярмида авторитаризм асосан салбий ҳолат сифатида намоён бўлди. Чунки миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритган Биринчи жаҳон уруши, 1929 йилда бошланган жаҳон иқтисодий инқирози ва шунинг оқибатида халқаро миқёсда зиддият ҳамда қарама-қаршиликларнинг кескинлашуви каби қатор омиллар бир қанча мамлакатларда айрим  авторитар шахсларнинг давлатни ҳарбийлаштириш, зўравонлик йўли билан ҳокимият тепасига келиши ва мустабид тузумларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Ҳозирги даврда а. мураккаб тарихий вазиятларда жамиятни  тез ўзгартириш, долзарб масалаларни зудлик билан ҳал этиш, мамлакат ва халқларни инқироздан олиб чиқишнинг самарали йўлларидан биридир, деган қарашлар ҳам йўқ эмас. Бу борада Франция ва Германияни Иккинчи жаҳон урушидан кейинги инқироз  ҳолатидан олиб чиқишда генерал де Голл ва Конрад Аденауэр сингари сиёсатчилар фаолияти мисол қилиб кўрсатилади.

Албатта, ҳар қандай янги мустақил давлат тараққиётида шу мамлакат раҳбарининг обрўси, мавқеи, нуфузи  муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон тарихидаги қатор давлат арбобларининг ўз юртини ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий тиклашдаги хизматлари бунга ёрқин мисол бўлиши мумкин. Маънавий соҳада эса а. турғунлик устувор бўлган бирёқлама тафаккур ҳамда турмуш тарзини шакллантиргани боис салбий ҳолат сифатида баҳоланади. Бунда кўпроқ муайян авторитет ёки субъектнинг мутлақлаштирилиши назарда тутилади.

АВТОРИТЕТ (лот. autoritas – ҳокимият) – якка шахс ёки бир гуруҳ шахсларни куч ишлатмай, зўравонликсиз ўз иродасига мос фикрлаш ёки ишлашга йўналтиришни англатадиган т. Кенг маънода бир шахс ёки ташкилотнинг ҳаётда ёки жамиятдаги норасмий таъсири (мас. тарбия, илм-фан, санъат, маданият соҳаларида); тор маънода эса, муайян қонун ва қарорларни амалга оширишнинг бир турини билдиради. Кўп ҳолларда а. қонун-қоида ёки ижтимоий меъёрларнинг кўпчилик тарафидан  тан олинганини англатади. А.нинг мавжудлиги ҳаётда учрайдиган муаммоларни ҳал қилишнинг мураккаблиги билан боғлиқ. Бу борада а.эгасининг фикр-мулоҳазалари, ноёб истеъдоди ва салоҳиятига бўлган ишонч муҳим аҳамият касб этади. А. ишлаб чиқаришда, сиёсат ва б. ижтимоий жабҳаларда алоҳида индивидлар ҳамда мансабдор шахсларнинг обрў-эътибори, уларнинг раҳбарлигида эришилган ютуқлар билан белгиланади. А.га эга бўлган шахс ўзи қарор қабул қилиб, унинг ижросини ўзи назорат қилади, бу жараённинг қандай ва қайси жабҳада амалга ошиши жамиятнинг тарихий ривожига ҳам боғлиқ бўлади. Инглиз файласуфи Т. Гоббс “Суверен А.” асарида “…жамиятни анархиядан сақлаш, ҳаммани ҳаммага қарши курашишдан қутқаришнинг ягона чораси а.дир” деган эди. ХIХ аср анархистлари эса, ҳар қандай индивиднинг эркинлиги ва шахс эгоизмини а. кўриниши сифатида эътироф этган. Немис социологи М.Вебер томонидан яратилган “А.нинг формал типологияси” ғоясига кўра, а. ҳокимиятга эришишда аниқ бир қоидаларга риоя қилиш ва уларни қўллаш чегарасини белгилайди. Шу билан бирга, унинг фикрича, а. тушунчаси бирон-бир даҳо инсон шахсияти б-н боғлиқ. Шу маънода, а. фақат авлиёлар, атоқли шахслар, мутафаккирлар ва сиёсий доҳийларга хос фазилатдир. Ҳоз. замон фал.сида а. тўғрисида хилма-хил қарашлар мавжуд бўлиб, уларда асосан инсон, унинг обрў-эътибори, гоҳида эса баъзи шахсларга хос бўлган, бошқаларда учрамайдиган хусусиятларини улуғлаш ёки мутлақлаштириш(суперинсон ғояси) каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.

АВФ ЭТИШ (кечириш) – бағрикенглик, мардлик ва олижаноблик, юксак гуманизм ифодаси бўлган, муҳим тарихий сана ёки умумиллий воқеалар муносабати б-н суд ҳукмига кўра жазо тайинланган шахс (маҳкум) ёки шахслар гуруҳининг гуноҳидан кечишга қаратилган сиёсий акт. Ўз-нда а.э. ЎзР Президенти томонидан амалга оширилади. ЎзР Президентининг 1992 й. 17 июлдаги фармонига биноан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида авф этишни амалга ошириш тўғрисида» низомнинг 1-моддасига кўра, а.э. ҳақидаги ЎзР суд идоралари жазога ҳукм қилган шахсларга нисбатан уларнинг ўзлари томонидан авф сўраб берилган илтимосномага биноан қабул қилинади. А.э. акти маҳкумларни асосий ёки қўшимча жазодан бутунлай ёки қисман озод қилиш; жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо б-н алмаштириш; судланганликни олиб ташлаш кўринишларида амалга оширилади. А.э. масаласи кўрилаётганида содир этилган жиноятнинг ижт-й хавфлилик даражаси, маҳкумнинг шахси, унинг хулқи, меҳнатга мун-ти, жазони ўташ жойларидаги ташаббускор ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиши, етказилган зарарни ўз ихтиёри б-н қоплагани каби ҳолатлар эътиборга олинади. Амалдаги қонунчиликка биноан, авф сўраб берилган илтимоснома рад этилган тақдирда, олти ойдан кейин яна шундай ариза билан мурожаат қилиш мумкин. Маҳкум авф этилса, бу ҳақда Президент фармони чиқарилади ва ижро этиш учун юборилади.

АГНОСТИЦИЗМ (юн. аgnostos: а – инкор, gnostos – билиш, билишни инкор этиш) – табиат ва жам-т қонуниятлари моҳиятини билиш имкониятларини рад этиб, билимнинг воқеликка мувофиқ эканини исботлаш мумкин эмас, деб ҳисоблайдиган  фал-й таълимот. Антик скептицизм ва ўрта а. лардаги номинализм негизида пайдо бўлган. XIX–XX а.лар ижтимоий тафаккурида, айниқса, марксистик фал.да мазкур таълимот сунъий тарзда соддалаштирилиб, унга тўлиқ билишни инкор этувчи таълимот сифатида баҳо берилган. Ваҳоланки, бу таълимот вакиллари объектив борлиқни билиш мумкинлигини бутунлай рад этмайди, билим ва тафаккурининг чекланганини таъкидлайди, холос. Ҳақиқатан ҳам, дунёни мукаммал билиш мумкин эмас, инсон дунёнинг сиру синоатини қанчалик чуқур ўрганмасин, унинг тубига етиб боролмайди, бу оламнинг ҳадди ҳудуди бўлмагани каби, у ҳақдаги билимлар ҳам чексиздир. Қад. юнон фал.сида скептицизм шаклида, пайдо бўлган (Протагор, Пиррон каби файласуфларнинг қарашлар асосида). Агностицизм кейинчалик инглиз донишманди Давид Юм ва немис файласуфи Иммануэл Кант ва б. ғарб олимлари томонидан ривожлантирилган. Агностикларнинг фикрича, дунёни яхлит ва бир бутун ҳолда билиб бўлмайди.  Инсон унинг бир қисминигина билишга қодир, холос. Улар ўз фикрини оқибатнинг сабабдан фарқ қилиши б-н асослаб беришга уринади. Улар оқибат сабабдан фарқ қилади, ш.у. нарса ҳодисаларнинг моҳиятини англаш мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Бу оқим намоёндалари объектив равишда мавжуд бўлган сабаб ва оқибат ўртасидаги боғлиқликни исботлаш мумкин эмаслигига асосланиб, апостериор, яъни тажрибадан олдинги билим воситасида, шунингдек, мантиқ йўли б-н ҳам оқибат ва сабаб ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш мумкин эмас, деган ғояни илгари суради. Юмнинг фикрига кўра, табиат мўъжизалар китобини тўлиқ очмайди, бизга объектларнинг айрим ташқи сифатларини ўрганиш имконини беради, холос. XIX а.да а. ғояси турли йўналишларда ривожлантирилди. Мас., И.Мюллернинг а.и (физиологик идеализм), Г.Гельмгольцнинг иероглифлар а.и, вульгар материалистлар (Л.Бюхнер, Я.Молешотт)нинг а.и А.Пуанкаренинг конвенциализми, XX а.да эса П.Юшкевичнинг “праксеологик” а.и бунга яққол мисол бўла олади.

АГРЕССИВ ХУЛҚ – шахснинг маън-й бузуқликка асосланган, бошқаришнинг ички дунёсига очиқдан-очиқ салбий таъсир ўтказиб, тажовуз қилиб, уни издан чиқаришга қаратилган ғайриинсоний хусусият. А.х.нинг шаклланиш, кучайиши ва намоён бўлиши кўпинча ижт-й муҳит б-н боғлиқ ҳолда юз беради. Шахснинг ўзига қаратилган а. “аутоагрессия” (бундай ҳолат шахсдаги патологик ўзгаришларнинг кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади) деб аталади. Ўз жонига қасд қилиш, ўзига тан жароҳати етказиш аутоагрессиянинг кўринишларидир. Жаҳолатга ботган, жоҳиллик ва зўравонликни мақсадга эришишнинг асосий ва устувор восита деб биладиган шахсларда а.х. кучли бўлади. А. х. Нафақат алоҳида шахслар, балки бутун-бутун давлатларга ҳам хос бўлиши мумкин. Бинобарин агрессор — агрессияни содир этган куч якка шахс ёки шахслар гуруҳи, сиёсий-мафкуравий марказлар, давлат ёки бир неча давлатлар бўлиши мумкин. XX асрнинг 30-йилларида фашистлар ҳукмронлик қилган Германия ана шундай тажовузкорлик хусусиятлари билан инсониятга катта талофатлар келтирди. Бугунги кунда эса дунёдаги террористик ва экстремистик марказлар агрессия ҳаракатлари б-н одамзот бошига янги-янги фожеалар келтирмоқда. Ғарбдаги айрим мафкуравий марказлар эса жаҳондаги ёш, ривожланиш йўлига кирган мамлакатларга информацион усулларда тазйиқ ўтказиш орқали ўзининг агрессив хулқини намоён этмоқда.

АГРЕССИЯ (лот. aggressio – ҳужум) – 1)бирон-бир бузғунчи ғоя, вайронкор мафкурага таяниб амалга ошириладиган информацион-психологик ҳужум, ахборот хуружи, ғоявий террор ёки маън-й-мафкуравий бузғунчилик; 2) сиёсий маънода, бир давлат томонидан ўзга давлатга уни мустақиллигидан, ҳудудий яхлитлигидан ва тар-ётдан маҳрум қилиш,халқини қарам этиб, бойликларини эгаллаш мақсадида ҳарбий куч ёрдамида амалга ошириладиган босқинчилик. Халқаро ҳуқуқда БМТ Низомини очиқчасига бузган ҳолда, бошқа давлатга нисбатан ҳарбий куч ишлатиш а. дейилади. Жиноят ҳуқуқига кўра, ён-атрофдаги одамларга жисмоний зарар ёки руҳий шикаст етказишга қаратилган ҳаракат а. деб баҳоланади. Бу ҳаракатлар ғаразли мақсадлар – бошқаларнинг бойлигига кўз олайтириш, уларни қарам қилиш ниятида содир этилади. А. геноцид, террор, этник ва ғоявий асосдаги қонли можаролар шаклида ҳам намоён бўлади. Бугунги кунда иқтисод соҳасидаги а.га, иқт-й, маъ-ят соҳасидаги а.га эса маън-й а. дейилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқаларга нисбатан биринчи бўлиб ҳарбий куч ишлатиш, тажовузкорликни амалга ошириш а. деб баҳоланади. Турли шаклдаги ташқи ва ички а.га йўқ қўймаслик учун аҳоли, айниқса, ёшларни юксак маън-й тамойиллар асосида, ҳушёр ва огоҳ этиб тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади.

 

         АДАБ (араб.) – шахснинг тарбиявий даражаси, ахлоқий қиёфаси, маън-й баркамоллигининг асосий ўарти ва мезони ўзб. тилидаги одоб ва ахлоқ сўзларининг ўзгарган шакли, маънодоши. Киши а. орқали эл-юрт ўртасида обрў-эътибор, иззат-ҳурмат топади. Халқимиз ҳаётида қадим-қадимдан муҳим роль ўйнаб келгани учун мун-тларнинг деярли барча шакл ва кўринишларига шу нуқтаи назардан ёндашилган. Уларга ном ва баҳо беришда а. асосий мезон бўлган. Шу асосда а.нинг турли даража ва кўринишлари шаклланган: бола а.и, қизбола а.и, келинлик а.и, куёвлик а.и, шогирдлик а.и, касб-ҳунар а.и, мезбон ва меҳмон а.и, тижорат а.и, санъаткор а.и, спортчи а.и, юриш-туриш а.и,. муомала а.и, сиёсат а.и, баҳс а.и ва ҳ.к.. Дунёдаги халқларнинг ахлоқ-одоб меъёрлари, уларнинг дунёқараши, анъана ва қадриятларига қараб, бир-бириникидан тубдан фарқ қилади. Мас., Африкада яшайдиган каннибал қабилалари (одам гўштини ейдиган ёввойи қабилалар) орасида тушиб қолган одамлар улар ейдиган овқатни емай қўйса, а.сизлик қилган бўлади. Натижада унга “илтифот” кўрсатган жамоа аъзоларининг норозилигига сабаб бўлади, ҳатто жазога тортилиши ҳам мумкин. Ш.у. ҳам тақдир тақозоси б-н бирон-бир халқ ичида яшаб қоладиган одам унинг урф-о. ва а. меъёрларига бўйсунишга мажбур. Бу – унинг тарбиявий даражасини кўрсатувчи белгилардан бири. Мустақиллик йилларида халқимиз мустабид тузум даврида топталган асл қадриятлари қатори ота-боболаримиз минг йиллар давомида амал қилиб келган одоб-ахлоқ меъёрларига қайтиш имконига эга бўлди. Она тилимизда а. б-н боғлиқ ҳикматли сўзлар, мақолларнинг жуда кўплиги а. миллий маънавиятимизнинг устунлардан бири эканини тасдиқлайди. Мас., “Адабни адабсиздан ўрган”, “Адабли бола элга манзур” ва ҳ.к.. А.нинг зидди а.сизлик, ҳаёсизлик, маън-й жиҳатдан тубанликка юз тутишдир. Инсон а.и икки йўл б-н шакллантирилади: 1) наслдан наслга ўтади;  2) таълим-тарбия, маърифий таъсир, ибрат ва намуна, билим ва кўникма орқали шаклланади. Мавлоно Жалолиддин Румий “Ичиндаги ичиндадир” асарида “Барча билимлар ва фанларни ўзлаштириш аслида адабни ўрганишдир” деб таъкидлайди. А. одобнинг эквиваленти сифатида қўлланса-да, айрим ўринларда маъно нозикликлари б-н ундан фарқ қилади. Мас., “Адабини беришади”, “Адабингни ейсан” каби иборалардаги адаб сўзи ўрнида одоб сўзини қўллаб бўлмайди. А. этика, эстетика, психология, жам-тшунослик, адабиёт сингари фанларнинг асосий мавзуларидан биридир. Адабиёт атамасининг негизини а. сўзи ташкил этиши, бадиий адабиётимизда а. масаласи бош мавзу бўлиб келгани миллий маънавият ва тафаккуримиз тарихи, бугунги ва эртанги ривожини белгилайди.

АДАБИЁТ (араб. одоблар йиғиндиси) – умуминсоний маъ-ятнинг таркибий қисми, адабий фаолият натижаси, жам-т ҳаёти ва унинг такомиллашувида муҳим аҳамият касб этадиган ижод соҳаси. А. икки маънода қўлланади: 1) кенг маънода – барча китоб турлари, газета ва журналларга нисбатан; 2) тор маънода – бадиий а., турли жанрдаги бадиий асарлар мажмуи. Бадиий а. кишилик тар-ётининг маълум бир босқичида юзага келган бўлиб, дастлаб оғзаки ижод намунаси сифатида яратилиб, тилдан тилга ўтиб, бойиб, сайқалланиб борган. Ёзув пайдо бўлиб, одамларда ёзма нутқ, ёзув маданияти ривожланиши б-н ёзма бадиий а. ҳам шакллана бошлади. Бадиий адабиёт ҳар қайси халқ маънавиятини асрлардан асрларга олиб ўтадиган асосий воситалардан биридир. Оғзаки ва ёзма а. қайси халққа мансублигига қараб, ўша халқ номи б-н қўшиб юритилади. Мас., ўзбек а.и, грек а.и, немис а.и ва ҳоказо.

АДАБИЙ-МАДАНИЙ МЕРОС – халқимизнинг авлодлардан авлодларга ўтиб келаётган ниҳоятда қадимий, бой адабий-мад-й мероси бор. У халқимизнинг урф-о.и, расм-русмлари, байрамлари, қадимий битиклар ва археологик топилмалар, халқ оғзаки ижоди намуналари, ёзма бадиий адабиёт ва фан соҳасида яратилган ноёб асарлар, тасвирий ва амалий санъат ҳамда мусиқа дурдоналари, бетакрор меъморий обидалардан иборат. Собиқ иттифоқ даврида юртимиздаги бой адабий-мад-й меросга бутунлай нотўғри, мафкуравий мун-т ҳукмрон бўлди. Истиқлол туфайли бу борадаги мун-т тубдан ўзгарди, адабий-мад-й меросни тиклаш, асраб-авайлаш, тарғиб ва ташвиқ этиш бўйича кенг кўламли ишлар ҳозирги кунда ҳам изчил давом эттирилмоқда.

АДАБИЙ ТИЛ – ҳар қайси халқ ва миллат маъ-ятида улкан аҳамият касб этадиган, унинг руҳий оламини моддий шаклда юзага чиқариш ва умумбашарий тараққиёт учун хизмат қилдириш, эл-юртни бирлаштириш, ўзликни англашда муҳим восита бўладиган буюк ижтимоий ҳодиса. А. т. умумхалқ тилининг сайқалланган, лексик, фонетик ва грамматик жиҳатдан шу халқ шеваларидаги энг яхши хусусиятларни ўзида мужассам этиб, сайқалланган, ҳамма учун тушунарли ва маъқул меъёрга солинган умуммилий мулоқот воситасидир. Тарих ва тараққиёт жараёнида а. т. ўзгариб, такомиллашиб боради. Мас., Алишер Навоий давридаги ўзбек адабий тили ҳозирги замон ўзбек адабий тилидан фарқ қилади. Истиқлол даврида а. т.нинг маън-й ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Айниқса, 1989 йилда ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши а. тилимиз ривожидамутлақо янги саҳифа бўлди. Ҳоз. даврда ўзбек адабий тили миллий маъ-ятимизнинг ҳақиқий кўзгусига айланиб бормоқда.

АДАПТАЦИЯ (лот. аdaptatio – мосланмоқ, созланмоқ) – табиат ёки жамият ҳаётида, инсоннинг маънавий-руҳий оламида кечадиган ўзига хос жараён бўлиб, бирон-бир муҳит ёки шароитга, янгиликка мослашувни англатади. Инсон ҳаётидаги а.нинг самарали кечиши кўп жиҳатдан унинг руҳий, маън-й ҳолатига боғлиқ. Илм-фанда а.нинг қуйидаги турлари мавжуд: сенсор а. (лот. sensus – ҳис-туйғу, сезги) – организмнинг турли хил субъектив ўзгаришларга мослашуви; ижт-й а.  (лот. adapto – мослашаман ва socialis – ижт-й) – инсоннинг ижт-й муҳит шароитларига узлуксиз тарзда фаол мослашуви, айни пайтда унинг ушбу жараён натижаси сифатида камолга етиши. Ижт-й а.нинг муҳим жиҳати одамнинг ижт-й талаб ва тартибларни қабул қилишини англатишдир. Ғарбда ижт-й а. муаммоси илм-фаннинг необихевиоризм ва психоанализ йўналишлари асосида ўрганилади.

АДИБ   (араб.) – 1) одоб илмидан сабоқ берувчи муаллим, ибратга муносиб инсон, устоз; 2) адабиётчи, ёзувчи, адабий илмлар бўйича олим. Сўз санъаткорлари, адабий-бадиий соҳа ижодкорларига нисбатан кенг маънода ишлатилади. Аҳмад Югнакий “Ҳиббатул-ҳақойиқ” (“Ҳақиқатлар армуғони”) асарида а. ва адаб сўзларини қуйидагича қўллайди: “Адиб Аҳмад айттим адаб-панд сўзим, // Сўзим бунда қолур, борур бу ўзим”. А. т.си тор маънода асосан насрда ижод қилувчи ёзувчиларга нисбатан қўлланади.

АДОВАТ – ўзаро ёвлашиш, узоқ вақт давомидаги кек сақлаш, нафрат ва гина-кудурат асосидаги душманлик. А.нинг асосида аксарият ҳолларда бир хил эҳтиёж ва манфаатга эга бўлган, иш асосида рақибга айланган одамларнинг тўқнашуви ётади. Рақиблардан бирининг эҳтиёжи қондирилиши иккинчисининг манфаатига зид келиши ва душманликка сабаб бўлиши мумкин. Бунда томонлардан бирининг ичи қоралиги, ғаразли нияти, бадбин ва кўролмаслиги ҳам адоватга сабаб бўлиши мумкин.  А. инсоният тарихида а.лар давомида кузатилаётган ҳодиса бўлиб, баъзида даҳшатли уруш ва қирғинларга сабаб бўлган. Турли давлатлар ўртасидаги а.лар одатда бирон ҳудудни эгаллаш, табиий бойликларга эгалик қилиш мақсадида амалга оширилган. Кундалик ҳаётда турли шаклларда намоён бўлади. Улар маълум маънода психологик асосга ҳам эга. Яъни, одамларнинг истеъдод ва қобилияти, моддий, маънавий имкониятлари ҳар хил бўлиши, шу асосда уларнинг баъзилари ҳаётда кўпроқ, баъзилари эса камроқ муваффақиятга эришиши ҳам уларда бир-бирига нисбатан ҳасад ва адоватнинг уйғонишига сабаб бўлади. Бунда шахснинг қандай тарбия кўргани, ижтимоий омил ҳам муҳим роль ўйнайди. Агарда инсон бошқаларнинг ютуғига ҳасад эмас, ҳавас б-н қараб яшашга ўрганган бўлса, табиийки, жамиятдаги кўпгина адоватларнинг олди олинган бўлади. Айниқса, “Ҳасад эмас, ҳавас енгади”, “Ҳасаднинг умри қисқа”, “Ҳавас бор жойда ҳасадга ўрин йўқ”, “Бир кун жанжал бўлган жойда қирқ кун файз-барака бўлмайди” каби ҳикмат ва мақоллар руҳида тарбия топган халқимиз ҳасад ва адоватни қоралаб, меҳр ҳамда ҳавасга асосланган интилишларни қўллаб-қувватлаб келади. Бу эса жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашнинг муҳим омилларидан биридир.

АДОЛАТ (араб. одиллик, тўғрилик ҳамма учун баробар бўлган ҳақиқатнинг талаб ва тамойилларига амал қилиниши) – инсониятнинг азалий орзуси, эзгу ғояси, маъ-ят, ахлоқ ва ҳуқуқнинг меъёрий категорияларидан бири. Жамият ҳаётидаги ҳодисалар, тартиб-қоидаларнинг асл инсоний идеалларга,  ҳақиқат мезонларига қанчалик мос эканини аниқлашда ҳамма замонларда ҳам асосий маън-й мезон бўлиб хизмат қилади. Жам-тнинг шахсга, шахснинг жам-тга ва бир шахснинг иккинчи шахсга мун-тида намоён бўладиган а. тамойили ана шу мун-тларни баҳолашнинг ўзгармас мезонидир. А. юксак маън-й қадрият бўлиб, бахт, озодлик, тенглик, дўстлик, тинчлик т.лари каби инсоннинг азалий эзгу интилишларининг тимсолидир. А. ҳақидаги илк тасаввурлар жуда олис замонларга бориб боғланади. Қад. давр мутафаккирлари уни универсал қонун сифатида талқин этган. Мас., Зардушт а.ни “арта” т.си ёрдамида ифода этар экан, уни оламдаги икки қутбдан бири деб ҳисоблайди. Юнон файласуфи Афлотун а. муаммосини тизимли тарзда ўрганиб чиқишга ҳаракат қилган. Унинг ижт-й-сиёсий концепциясида а. ҳукмронлик ва имтиёз т.ларига яқин категория сифатида шарҳланган. Файласуфнинг фикрича, ҳар бир табақа ичида тенглик бўлмоғи, табақалар ўртасида тенглик ҳукм сурмоғи а.дандир. Арасту бу ғояларни ривожлантириб, “тенглаштириш” ва “тақсимлаш а.и” деган т.ларни қўллаган. Форобий а.ни ижт-й иерархия ва тартибнинг мавжуд бўлиши учун пойдевор яратувчи ҳуқуқий категория деб таърифлаган. XVIII а.га келиб а. ижт-й тенглик б-н боғлиқ ҳолда кун тартибига қўйила бошланди. Ҳоз. замон фалсафий адабиётларида а. жам-тдаги барча ижт-й мун-тларни ифода этувчи категория сифатида таърифланмоқда. А. жам-тда олтита асосий вазифани бажаради. Биринчидан, жам-тдаги ижт-й мун-тларни мақсадга мувофиқ ташкил этади. Иккинчидан, турли ижт-й гуруҳ ва синфлар манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлайди, улар орасидаги мувозанатни сақлаб туради. Учинчидан, жам-тдаги мулкчилик мун-тларини, ишлаб чиқариш фаоллигини оширади. Тўртинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимояловчи восита сифатида хизмат қилади. Бешинчидан, воқеликда кенг илдиз отган, лекин ижт-й тар-ётга тўсиқ бўлаётган мун-тларни бартараф этишга даъват қилади. Олтинчидан, одамларда келажакка ишонч туйғусини уйғотади ва кучайтиради. А. инсонлар ўртасидаги ўзаро мун-тларнинг асосий мезони бўлгани учун доимо ижт-й аҳамият касб этади. У жам-т (социум) ҳаётида муҳим аҳамият касб этадиган социал қадриятдир, ш.саб. “ижт-й а.” т.сидан фойдаланилади.  Ижт-й а. жам-тда демократиянинг мавжудлиги, инсоннинг ижт-й ҳимоялангани, барчанинг қонун олдидаги тенглиги, ш-дек, фуқароларнинг иш б-н таъминлангани, тиббий хизмат, уй-жой, таълим, мад-й неъматларга дахлдорлигини англатувчи ижт-й тизимдир. Ижт-й а. реал қадрият бўлиб, бугунги кунда у фуқаролик жам-тининг узвий бир қисми ҳисобланади. Демократия жам-тда кўпчилик учун ўз қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш шароитини яратади. Бу эса ижт-й а. тамойиллари учун катта имкониятларни юзага чиқаради. Ш-дек, инсоннинг ижт-й ҳимоялангани ҳам фуқаролик жам-тининг барқарор ривожини таъминлайдиган а. омилидир. Барчанинг қонун олдидаги тенглиги ҳам фуқаролик жам-ти ҳаётида муҳим омил сифатида амал қилади.  Замонавий фуқаролик жам-тида инсонни инсон қиладиган ижтимоий а. асоси – таълим, тиббий хизмат, уй-жой, меҳнат каби неъматлардан ҳамма учун эркин фойдаланиш имкониятининг мавжудлигидир. Инсон доимо жам-т ҳаётида муҳим ўринга эга бўлишга интилиб яшайди, бу –унинг асосий эҳтиёжларидан бири. Фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчларининг мослиги ҳам фуқаролик жам-тидаги а.ли мун-тларни аниқ изга солувчи омилдир. Бундан нафақат жам-т, балки шахснинг ўзи ҳам катта манфаат кўради. Ана шу мослик туфайлигина инсон бошқалардан ҳурмат ва эътироф кутишга ҳақли. Жиноятга яраша жазо тизими бўлмаган шароитда ҳар қандай жам-т тараққиёт борасида қийинчиликларга дуч келиши табиий. Агар жиноятни жазосиз қолдирмайдиган тизим ижт-й мун-тларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш кучига эга бўлса, меҳнат ва унинг баҳоланиши ўртасидаги мослик – иқт-й муносабатларни тартибга солади. Бугунги замонавий жам-тни ана шундай мослик қоидасисиз тасаввур этиш мушкул. Бу мослик бутун иқт-й тизимнинг пойдеворини ташкил этади.

А.нинг ўзи бирор-бир қадриятни англатмайди, лекин қадриятлар ўртасидаги нисбатни белгилайди, уларни баҳолаш хусусиятига эга. Шу боис адолат ҳодисасида жам-тни тартибга солувчилик хус-яти бор. А. да икки маън-й жиҳат – ҳам ахлоқий, ҳам ҳуқуқий талаблар мужассамлашган. Уни маълум маънода ахлоқ соҳасидаги миқдор ўлчовчи ҳам дейиш мумкин: у талаб б-н тақдирлашни ўлчаб турадиган тарозидир. А. бор жойда ижт-й зулм, бебошликка йўл йўқ. Арасту А. хусусида бундай дейди: “Икки хил адолатлилик бор. Бири – қонунга мувофиқлилик. Қонун буюрганини қилиш адолатли иш ҳисобланади. Қонун одамлардан мард, оқил ва фозил бўлишни талаб қилади. Шунинг учун ҳам одиллик – энг мукаммал фазилат саналади. Модомики, адолатлилик қонунга мувофиқ яшаш экан, қонун эса барчадан адлу инсоф билан яшашни талаб қилар экан, қонун асосида иш тутадиган одам – энг фозил одамдир. Адолатлилик энг яхши фазилатдир.” 1991 йил 31 августдан буён мустақил тар-ёт йўлидан қатъият билан бораётган жам-тимиз тобора демократлашиб, давлат, жам-т ва шахс мун-тларида а. ва гуманизм ғояларига асосланмоқда. Халқимизнинг ўз ери, мулки, шаъну шарафига, ўз юрти, ўз қадриятларига ўзи эга бўлиб, ўз келажагини ўз қўли б-н барпо этаётгани, бу йўлда қўлга киритилаётган буюк марралар юртимизда а. принциплари барча соҳаларда амалий тасдиғини топаётганининг яққол ифодасидир. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек,  «Биз шунчаки демократик давлат эмас, балки адолатпарвар демократик давлат қуришга интиляпмиз. Адолатга интилиш халқимиз руҳий дунёсига хос энг муҳим хусусиятдир. Адолатпарварлик ғояси бутун иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар тизимига сингиб кетиши, ижтимоий кўмаклашув механизмида ўз аксини топиши лозим».

Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг бир умр «Куч – адолатдадир» деган ҳикматга амал қилиб яшагани халқимизнинг бу борада етарли билим ва тажриба, анъана ҳамда қадриятларга эга эканини кўрсатади. Ана шундай бой меросга суянган ҳамда юртимизда ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жам-ти қуриш халқимизнинг асосий мақсадидир. Бу мақсадни амалга оширишда: а) демократиянинг  умуминсоний тамойилларига риоя қилинади; б) инсон ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади; в) демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ҳамда қонунлар б-н ҳимоя қилинади; г) барчанинг қонун олдида тенглиги таъминланади. Бугунги кунда а. барчанинг қонун олдида тенглиги ва қонуннинг барчага тенг тегишлилиги эканини англатади. Яъни “Адолат – қонун устуворлигида” деган тамойил асосида юртимизда ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий негизда ривожлантириш мамлакатимизда Ислом Каримов томонидан амалга оширилаётган, адолатли жамият барпо этишга қаратилган барча ўзгариш ва ислоҳотларнинг маъно-мазмунини ташкил этади.

АДОЛАТ ТАМОЙИЛИ – адолат, одиллик, холислик асосида масалага фақат ва фақат инсоф ва диёнат нуқтаи назаридан беғараз ёндашиш, ҳақиқатни бош мезон деб билиш, шу йўлда беминнат хизмат қилиш. А.т.га амал қилиб, мам-тимизда инсон, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини энг олий қадрият сифатида рўёбга чиқариш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Табиийки, бу ўзгаришлар юртимизда ижт-й адолат ва демократия тамойилларини чуқур қарор топтириш б-н узвий ва чамбарчас ҳам боғлиқ. А.т. алоҳида инсон хатти-ҳаракатидан тортиб мамлакатдаги ижт-й-сиёсий ин-тларгача бўлган ўта кенг миқёсдаги муносабатлар тизимига бир хилда ёндашишни тақозо этадиган ноёб ҳодиса – ижтимоий феномендир. У баъзан қарама-қарши ва зиддиятли ҳолатларга сабаб бўлади, лекин охир-оқибатда ҳақиқатни юзага чиқаради. А.т. реал ижт-й механизмга эга. Аввало, барқарорлик ва ижт-й ҳамжиҳатликни таъминлашнинг энг муҳим омилидир. А.т. жам-тнинг ўзига хос «асаб толаси» бўлиб, одамларнинг ижт-й кайфиятини яққол ифода этади. Айни пайтда у жамиятдаги эзгу ниятли кучларни ягона мақсад йўлида бирлаштирадиган таъсирчан ва самарали қадриятдир. Бугунги кундаги жам-тимиз ўзининг ижт-й адолат концепциясига эга бўлиб, бунда халқимизга азалдан хос бўлиб келган адолатга ишонч ва эҳтиром туйғуси муҳим аҳамият касб этмоқда. Иқтисодиётда а.т.нинг асосий қоидаси – ҳисса ва улуш мутаносиблиги, манфаатлар уйғунлигини таъминлаш масаласи бўлиб, бунда демократик тамойиллар мувозанатга солувчи восита ролини бажаради.

А.т.нинг рационал аҳамиятини ошириш учун аниқ меъёрлар, ўлчовлар талаб этилади. Ҳисса ва улуш бирлиги демократик меъёрларга ҳам мос келадики, бу иқтисодиётда – меҳнат ва иш ҳақи; сиёсатда – бошқарувдаги иштирок ва бурч; ҳуқуқда – эркинлик ва зарурат, ҳуқуқ ва бурч, жиноят ва жазо, социал соҳада – инсоннинг жам-т ҳаётидаги ўрни ва нуфузи, ижт-й мақомининг реал меҳнат натижалари, қобилият ва салоҳиятига қанчалик мос эканида намоён бўлади. Адолатнинг бошқа тамойиллари ҳам демократик мазмунга эга. Улар жам-тнинг барча аъзолари учун умумий ва бир хилда татбиқ қилиниши мумкин. Қуйида а.т.ни умумий тарзда таснифлаб ўтамиз: 1) талаб ва таклиф қоидаси; 2) тенг имкониятлар қоидаси; 3) эҳтиёж қоидаси; 4) ижт-й кафолат қоидаси; 5) хизмат кўрсатиш қоидаси; 6) мутаносиблик қоидаси; 7) эквивалентлик қоидаси; 8) рағбатлантириш қоидаси; 9) касбий лаёқатлилик қоидаси; 10) ижт-й фойдалилик қоидаси. Мазкур қоидалар бозор иқтисодиётига асосланган барча демократик жам-тларда кенг қарор топган. Бу қоидалар ҳаётга қанчалик кенг жорий этилса, фуқаролик жам-ти пойдевори шунчалик мустаҳкам бўлади. Айни пайтда мутахассислар бу қоидаларни тўлдирувчи бошқа принциплар ҳақида ҳам фикр юритади. Америкалик социологлар Р.Хьюсман ва Д.Хэтфилд “адолат омили” т.сини асослаб, уни амалга оширишдаги қўл келадиган қоидаларни келтиради. Булар қуйидагилар: 1) инсон ўзгалар б-н мун-тини ўзининг жамият ишига қўшган ҳиссаси ва шунинг эвазига оладиган улушини таққослаш орқали баҳолайди; 2) ҳисса ва улушнинг ўзаро мос келмаслиги норозиликка сабаб бўлади; 3) инсон ўзига тегаётган улушдан қониқмаса, ўзича адолатни тиклашга ҳаракат қилади. Хуллас, ижт-й а.нинг мазкур қоидалари жам-тнинг барча аъзолари учун умумийлиги ва бир хилда татбиқ қилиниши б-н аҳамиятлидир. Ш-дек, бу қоидалар социал уйғунликнинг зарурий асоси ҳисобланади.

Гарчи адолат нисбий т. бўлиб, барча учун бир хилда мавжуд бўлмаса-да, демократик жам-тда уни амалга оширишнинг қатъий қоидалари, меъёрлари таъминланади. Мам-тимизда тараққиёт тадрижий ва босқичма-босқич тарзда амалга оширилаётгани юртдошларимиз манфаатларини ўзаро уйғунлаштиришга, фуқаролик жам-ти асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Бундай шароитда а.т.нинг ўзи жам-т ҳаёти учун муҳим маън-й-ҳуқуқий меъёрга айланади. Президент Ислом Каримовнинг “Одамлар ҳамма нарсани кечириши мумкин, аммо адолатсизликни кечирмайди” деган фикрлари асосида юртимизда ҳар қайси инсоннинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

АДОЛАТПАРВАРЛИК –  одиллик, адолат б-н иш кўриш, қонун асосида, жамиятда шаклланган устувор инсоний муносабатлар доирасида барчага тенг ва холис мун-тда бўлиш. А. этика, эстетика, ҳуқуқшунослик, адабиёт ва жам-тшунослик фанларининг асосий категориясидир.  Мам-тимизда фуқаролик жам-ти барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ижт-й адолат,  демократия, барқарор тар-ёт ва фаровонлик тамойилларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Президентимиз ўз асарларида тарихимизнинг турли саҳифаларини кўздан  кечирганда, халқимиз маънавияти билан боғлиқ шундай маълумотларга дуч келишимиз, улар ҳалоллик, ҳаромдан ҳазар, таъмагирлиқдан нафратланиш, камтарлик, адолатпарварлик сингари туйғулар миллатимизга хос энг олижаноб фазилатлар эканидан далолат бериши, она тилимиздаги “бировнинг ҳақи”, “қиёмат қарз”, “пешона тери”, “молимардумхўр” деган сўзлар бунинг яққол ифода этишини таъкидлаган эди.  Замонавий жам-тда бошқа эзгу мақсадлар каби адолатпарварлик муҳитини таъминлаш учун ҳам кескин инқилобий сакрашлар орқали эмас, балки изчил ислоҳотлар воситасида эришиш мумкин эканини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда. Халқимизнинг тарихан шаклланган қадриятларига кўра, а. жамият ҳаётида моддий фаровонлик ва маън-й бойлик ўзаро уйғун бўлишини талаб этади. Бугунги кунда жам-т ҳаётида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг тўлиқ рўёбга чиқарилиши, мулкка эгалик ҳиссининг, тадбиркорлик ва ишбилармонлик каби фаолият шаклларининг мустаҳкам қарор топиши, барча фуқароларнинг ўз имконият ва қобилиятларини намоён қилиши учун етарли имкониятлар яратилаётгани, ҳеч шубҳасиз, ана шундай уйғунликни таъминлаш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Албатта, фуқаролик жам-ти ҳаётимизда баъзан учраб турадиган айрим адолатсизлик кўринишлари б-н келиша олмайди. Бундай камчиликларга барҳам беришда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқарув идораларининг а. ва қонун устуворлиги муҳитини жорий этиш борасида яқин ҳамкорликда иш олиб бориши катта аҳамият касб этади. Президентимиз томонидан илгари сурилган ва изчил амалга оширилаётган “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, балки инсон учун, унинг манфаатлари учун” деган принципиал қоида адолатпарварлик тамойилини барча соҳадаги фаолиятимизнинг бош мезонига айлантиришни тақозо этади. Шу боис жам-т ҳаётида ижт-й адолат қоидаларини ҳаётга реал жорий қилиш механизмларини ишлаб чиқишга қаратилган илм. тад.ларни кучайтириш; аҳолини аниқ йўналтирилган ҳимоялаш қоидаларига изчил риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратининг замонавий услубларини янада кенгроқ жорий этиш; сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлар ва ОАВнинг турли соҳаларидаги ислоҳотларни янада изчил ва қатъият билан амалга оширишда фаол бўлиши айниқса муҳимдир.

АДОЛАТСИЗЛИК – адолатга зид бўлган ижт-й-маън-й ҳолатни ифодалайдиган т.. Адолат меъёрлари, қонун ва жам-т тамойилларининг бузилиши, маън-й тамойилларга амал қилмаслик а.ни келтириб чиқаради. А. ижт-й, иқт-й, сиёсий, ҳуқуқий ва б. шаклларда намоён бўлади. У гоҳида бутун жам-тга, баъзан шахслар ёки ижт-й субъектларга (синф, гуруҳ, партия, миллат, давлат ва б.) нисбатан бўлиши мумкин. Тарихда а.нинг хилма-хил кўринишлари учрайди, чунончи, босқинчилик урушлари, колониализм сиёсати, халқларни она юртидан зўрлик б-н кўчириш, муайян халқ ёки миллатга нисбатан геноцид уюштириш, миллий мад-тидан жудо қилишга интилиш, унинг бошига бўҳтонлар ёғдириб, ёмонотлиқ қилиш ва таҳқирлаш ва ш.к..  А. нисбий т. бўлиб, унинг бошқа шакллари ҳам учраб туради. А.нинг баъзи шакллари қуйидагилар: 1. Протекционизм. (лот. рrоtectio – ҳимоялаш) ижт-й ҳаёт учун хавфли бўлган иллат. Махсус адабиётларда протекционизм юқори мансаб ва мавқега эга бўлган шахс томонидан ўзга шахснинг муаммоларини ҳал қилиш учун ноқонуний ҳомийлик кўрсатиш сифатида талқин этилади. Ш-дек, у ҳокимиятни ғаразли мақсад йўлида ноқонуний қўллаш б-н боғлиқ ҳолат тарзида ҳам изоҳланади. 2. Бюрократизм. юнон. byro – девонхона, kratos – куч-қудрат, ҳокимият – ҳокимиятни суистеъмол қилиш, тўрачилик, расмиятчилик йўли б-н муаммонинг ечимини атайлаб мураккаблаштиришни англатади. У жам-тнинг демократлашувига нисбатан жиддий тўсиқ ҳисобланади. Бюрократия ҳал этилмаган ижт-й муаммоларнинг янада мураккаблашувига, баъзан ҳатто кескинлашувига олиб келади. Кўпинча, у ўзи учун муайян имтиёзларни ноқонуний равишда жорий этишга уринади. Иш жараёнидаги зўравонлик, ишни яхши билмаслик, мансабдорларга кўр-кўрона итоат этиш, расмиятчилик, сансалорлик, буйруқбозлик, кўзбўямачилик каби иллатлар сохта обрўга интилиш, фисқу фасод, такаббурлик, одамларга беписандлик, ёлғон гапириш, шароитга мослашиш орқали пардаланади, натижада протекционизм, маҳаллийчилик, буйруқбозлик каби салбий ҳолатлар юзага келади. 3. Маҳаллийчилик. Президент Ислом Каримов жам-тимиз ҳаётида учрайдиган а. кўринишларидан бири – маҳаллийчилик эканини ўз чиқишларида алоҳида таъкидлаб келади. Маҳаллийчилик бирон-бир ҳудудга мансубликка асосланган салбий ҳолатдир. У жам-т ҳаётининг муҳим соҳаларини ўргимчак тўридек ўраб олиб, соғлом фикр, юксак тараққиёт, умумиллий бирлик ва ҳамжмҳатлик йўлида ғов бўлиши туфайли ўта зарарлидир. 4. Боқимандалик. Эски тузумнинг оғир асоратларидан бири бўлиб, бозор механизмларининг тараққий топиши б-н тобора заифлашиб боради. Боқимандалик ўзини ўзи муносиб баҳолай олмаслик, ўз қобилияти ва жам-тдаги ўрнини нотўғри тушуниш оқибатидир. Жам-тда боқимандаликнинг кучайиши икки хил салбий ҳолатга олиб келади. Биринчи ҳолатда шахс ўз хизматларини ортиқча баҳолаб юборади. Натижада у «одамлар менинг олдимда қарздор» қабилидаги сохта тасаввурлар б-н ўзига кўпроқ имтиёзлар талаб қила бошлайди. Иккинчи ҳолатда эса шахс ўз имкониятларини етарли баҳолай олмайди ва шу тариқа ношуд, ташаббусдан йироқ, иродасиз одамга айланиб, “Берсанг – ейман, урсанг – ўламан” деган нақидага аянчли ҳолатга тушиб қолади. Боқимандаликнинг илдизлари аввало тарбиядаги нотўғри ёндашув б-н боғлиқ. Иккинчидан, шахснинг ижт-йлашув жараёнида узилиш юз бериши, унинг ижт-й мун-тларга тўла жалб этилмаслиги оқибатида келиб чиқади. Бундай кимсалар умрбод «давлат ёки бошқалар мени боқиши керак» деган кайфиятда кун кечиради. Боқимандаликка йўл қўймаслик учун ҳар бир ота-она ўз фарзандини,  таълим-тарбия муассасалари (боғча, мактаб, лицей ёки коллеж, ин-т ёки университет) эса ҳар бир ўқувчини, талабани мустақил фикрлайдиган, масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ҳуқуқ ва бурчини яхши англайдиган, ёшлигидан замонавий касб-ҳунарларни эгаллаган, меҳнаткаш ва фаол, бунёдкор инсон этиб тарбиялаши лозим. Бугунги давр одамлардан доимо ҳаётга фаол мун-тда бўлиб яшашни талаб этмоқда. Негаки, соғлом рақобат муҳитига асосланган бозор мун-тлари ўз заиф, куч-қуввати бўлатуриб, “олма пиш – оғзимга туш” деб кимнингдир ёрдамига кўз тикиб яшайдиган кимсаларни ҳаётнинг ўзи четга суриб ташлайди. Шундай экан, яратилган имкониятлардан фойдаланиб, ҳар бир фуқаронинг ўзи учун, ўз оиласи учун самарали меҳнат қилиши, ўз имкониятларига таянган ҳолда изланиб, интилиб яшаши бугунги ҳаёт мезонидир.

 

АЁЛ – эркакка қарама-қарши жинсдаги шахс, хотин киши; 2) никоҳ муносабатларида турувчи, фарзанд кўрувчи; 3) қизалоқ ёки қиз боладан фарқ қилувчи, балоғатга етган катта ёшдаги шахс. Президент Ислом Каримов аёл зотини яратганнинг буюк мўъжизаси, деб таърифлайди. А.га кўп ҳолларда эркакнинг жуфти, умр йўлдоши, она сифатида қаралади. Аёлларни, жамиятдаги ўрни ва аҳамиятига кўра, алоҳида ижтимоий гуруҳ сифатида тавсифлаш ҳам мумкин. Бунда а.лар билан боғлиқ ижтимоий масалалар, уларнинг билим олиши, касб эгаллаши, бандлиги, мавқеи, эркаклар билан ҳуқуқий тенглиги, болалар тарбияси, оилани мустаҳкамлашдаги ўрни каби масалаларга алоҳида аҳамият қаратилади. Бугунги кунда жамият ривожида жисмоний куч ишлатиладиган соҳаларнинг қисқариши аёллар меҳнатидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириб юборди. Аёллар анъанавий ишлаб чиқариш соҳаларидан – тўқимачилик, озиқ-овқат, тикувчилик билан бир қаторда,  соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, спорт, савдо-сотиқ соҳаларида ишлай бошлади. Аёлларга хос зукколик ва саранжомлик, тиришқоқлик бўлмаганида, саноатнинг замонавий тармоқлари – радио электроника, приборсозлик, электротехникани ривожлантириш қийин кечар эди. Аёлларнинг ижтимоий меҳнатда бандлик даражаси уларнинг иккита муҳим вазифаси – оналик мақоми ва муайян касбга эга ходима сифатидаги куч ва қобилиятини баҳолаш б-н белгиланади. Ҳозирги кунда бу икки вазифани уйғунлаштириш «аёллар масаласи»нинг моҳиятини ташкил этади.

АЁЛЛАР ҲУҚУҚИ – аёл жинсига мансуб шахсларнинг ижт-й, иқт-й, маън-й, сиёсий ва бошқа ҳуқуқлари мажмуи; аёлларнинг умумий инсон ҳуқуқларига мос ҳамда уларнинг ижт-й ва оиладаги мақомини назарда тутадиган ўзига хос ҳуқуқ ва эркинликларини англатувчи т.. 1945 йилдан бошлаб аёллар ҳуқуқи халқаро ҳуқуқ томонидан тартибга солинувчи муҳим объектлардан бирига айланди. БМТ Низоми эркаклар ва аёллар тенглигини умумий шаклда мустаҳкамлади. Бу ҳуқуқлар 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 16-моддасида эркак ва аёлнинг никоҳ масаласидаги тенглиги ҳақидаги қоидаўз аксини топди. ЎзР ушбу декларацияни ратификация қилган ва Конституциямизнинг 18-моддасига биноан мам-тимиз фуқаролари, жинсидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир. Мам-тимизда бу борада кўплаб ишлар амалга оширилмоқда, аёлларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини тўла-тўкис рўёбга чиқариш, уларнинг эркинликларини таъминлаш давлат ва жам-тнинг устувор вазифасига айланган.

АЙМОҚ – мўғул ва туркий халқларда қад. йирик уруғлардан ажралиб чиққан, турли-туман ҳудудларда яшаса-да, ўзаро қон-қариндошлик асосида боғланган инсонларнинг ижт-й бирлигини англатувчи т.. А. атамаси бугунги кунда Бурятия ва Олтой ўлкаларида кичик маъмурий ҳудудлар – туман маъносида ишлатилади. Бу сўз мўғул тилида ҳам бўлиб, нисбатан каттароқ маъмурий-ҳудудий бирликни билдиради. XV-XVI асрларда Фарғона водийси, Қашқадарё воҳасида яшаган туркий қабилалардан бири аймоқлар деб аталган. Асрлар ўтиши билан улар миллатимиз таркибига сингиб кетган. Фақат кичик бир бўлаги асримиз бошларигача ўз номини сақлаб келган. 1924 йилги аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, ўша вақтда ҳозирги Қашқадарё вилояти ҳудудида яшаган кишилардан  4 мингга яқини ўзини аймоқ уруғининг вакили деб кўрсатган. А. атамаси бир қанча қабила ва уруғлар иттифоқи маъносида ҳозирги Афғонистоннинг шимолида яшовчи ўзбекларга нисбатан ҳам ишлатилади. (Мас., Шимолий афғонистонлик ўзбек олими ва адиби Файзулла Аймоқ “Халқ ижоди дурдоналари” номли китоб ёзган.) Бу ердаги аймоқлар таркибига форс тилида сўзлашувчи аҳоли ҳам киради. 1959 йилги аҳоли рўйхатига кўра, Афғонистонда 50 минг, Эронда 30 минг аймоқ уруғига мансуб аҳоли яшаган. Таркибида аймоқ сўзи иштирок этадиган уруғ-аймоқ атамаси оддий мулоқот жараёнида барча қариндош-уруғлар мажмуасини ифода этади. Аммо расмий нутқ ва раҳбарлик фаолиятида кадрларни қариндошлик, оилавий яқинлик асосида танлаш ва мансабга кўтаришдек салбий ҳолатни билдиради.

АКСИОЛОГИЯ  (юн. axio – қадрият ва logos – фан, таълимот) – қадриятшунослик, маънавий ҳодисалардан бири бўлган қадриятлар соҳасини ўрганадиган, унинг қонун ва категорияларини тадқиқ қиладиган илм йўналиши,  қадриятлар ҳақидаги фан. У XIX асрнинг иккинчи ярмида немис қадриятшуноси Э.Гартман ва француз олими П.Лапи томонидан илмий истеъмолга киритилган. А. аксиологик онг, қадрлаш туйғуси, аксиологик билиш, қадрлаш тамойилига таяниб тўпланган қадриятлар тўғрисидаги билимлар системасидир. Замонавий а.да объектив, субъектив ва плюралистик оқим ҳамда йўналишлар мавжуд. А. “қадр”, “қадрлаш”, “қадриятлар”, “қадриятлар тизими” каби аксиологик категорияларни, уларнинг турли шаклларини ўрганади. Қадриятлар тизимининг ижтимоий тараққиётга боғлиқлик қонуни, қадриятлар тизимининг ўзгариши ва такомиллашуви билан боғлиқ аксиологик қонунлар ҳам а. шуғулланадиган масалалар доирасига киради. Инсоният тарихининг бир босқичидан бошқасига ўтишда, даврлар алмашиб, янги давлатлар вужудга келганида шаклланадиган янги қадриятлар ва қадрият тизимларининг амалиёти масалалари ҳам а. фани ўрганадиган мавзулар ҳисобланади. А. собиқ иттифоқ даврида аниқ фан даражасига  етган илмий система сифатида шаклланмаган эди. XX асрнинг 60-йилларигача юртимизда бу соҳада тадқиқотлар олиб борилмади, 90-йилларгача фал-ий қўлланма ва дарсликларда ҳам у алоҳида мавзу сифатида ўз аксини топмади. Ҳатто университетларнинг ижтимоий соҳада мутахассислар тайёрлайдиган бўлимларида ҳам а. бўйича махсус курслар ўқитилмас эди. Мавзуга алоқадор тадқиқот, диссертация, рисола ва китобларда ҳам а. иборасига урғу берилмас, бу масала кичик илмий йўналишга тааллуқли, деб қаралар эди. Ўша даврдаги қадриятлар мавзусига бевосита тегишли бўлган асарларда ҳам а.нинг жуда кўп муҳим масалалари, жумладан, аксиологик қонунлар, аксиологик жараёнлар диалектикаси, аксиологик профилактика, аксиологик прогноз, аксиологик экспертиза, аксиологик баҳолаш, аксиологик зиддият қонуни каби илмий муаммоларнинг таҳлили йўқ. Мустақиллик йилларида фал-ий билимлар системасига нафақат миллий, айни вақтда умуминсоний қадриятлар нуқтаи назаридан қараш имконияти пайдо бўлгани сабабли а.га нисбатан ижобий муносабат қарор топмоқда, қадриятлар мавзусига катта эътибор берилмоқда. Айниқса, мамлакатимизда изчил давом эттирилаётган янги демократик жамият қуриш жараёни қадриятлар мавзусини ғоят долзарб қилиб қўймоқда. Бугунги кунда қадриятларни қайта баҳолаш, азалий миллий қадриятларимизни тиклаш,  асраб-авайлаш ва келажак авлодларга безавол етказиш, ислоҳот ва ўзгаришларнинг халқимиз онгида янгича қадриятга айланиб бораётган жиҳатларини аниқлаш, мавжуд муаммоларни ҳал  қилишда ана шу қадриятларга мос усулларни қўллаш каби масалалар пайдо бўлди. Уларни ечиш аксиологик мавзуларни кун тартибига муҳим масала қилиб қўя бошлади. Ҳзирги даврга келиб мамлакатимизда қадриятшунослик масалалари кенг ўрганилмоқда, қатор олий ўқув юртларида “Қадриятлар фалсафаси”         (Аксиология) фани ўқитилмоқда.

АЛИФБЕ (араб алифбосининг дастлабки икки ҳарфи – алиф ва бе дан олинган) – бирор-бир тилнинг ҳарфлар системаси маълум бир тартибда жойлаштирилган ёзув белгилари (мас., араб а.си, лотин а.си) ёки бўғин белгилар (мас., ҳинд а.си – деванагари) мажмуи. А. илк бор мил. ав. 2000 йил охирларида қад. угарит ва финикий ёзувининг товуш тизими асосида шаклланган. Фанда бундан илгари Миср иероглифлари саноқ тизими мавжуд бўлган, деган тахминлар мавжуд. Туркий халқларнинг руний (урхун-энасой) ва уйғур ёзувлари бўлган. Уларни акс эттирган ҳарфлар жадвали товуш белгилари ҳақидаги бошқа манбалардаги маълумотлар ҳамда ана шу ёзув воситасида битиб қолдирилган қадимий ёдгорликлар асосида тузилган. Ҳоз. ҳарфий ва айрим бўғин а.лари финикий а.сидан, оромий (араб, яҳудий), юнон (лотин ва ҳ.к.) ва б. а.лардан келиб чиққан. Араб а.сига – барча араб мам-тлари, ш-дек, Эрон, Афғонистон, Покистон, Хитойнинг Шинжон уйғур автоном райони ҳудудида яшайдиган халқлар, ш-дек, туркий халқларнинг XIII-XX аср бошларигача бўлган ёзув тизимида; лотин а.сига – Америка ва, Австралия қитъасидаги барча халқлар, Европанинг кўпчилик халқлари, Осиё ва Африкадаги баъзи халқлар (Индонезия, Туркия ва б.) ёзув тизимида; кирилл а.сига – Европа, Осиёдаги баъзи халқлар ёзув тизимида; ҳинд бўғин А.сига – Ҳиндистондаги кўпгина элатлар ёзув тизимида амал қилинган ва амал қилинади.

АЛКОГОЛИЗМ – ашаддий ичкиликбозлик, спиртли ичимликларни саломатликка ва меҳнат қобилиятига зарар етказадиган даражада, мунтазам равишда меъёридан ортиқ истеъмол қилиш туфайли юзага келадиган ва инсоннинг маънавий қиёфасини издан чиқарадиган касаллик шаклларидан бири. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан а. шундай тавсифланади: спиртли ичимликларни истеъмол қилишга мажбурлик, бу ҳолат уларни сурункали ёки вақти-вақти билан истеъмол қилишда ҳамда алкоголга чидамлиликнинг ўзгаришида (дастлаб организмнинг қаршилиги ошади, сўнг сусаяди) намоён бўлади. Спиртли ичимликларни ичиш тўхтатилганидан сўнг инсон организмида соматик, вегетатив, неврологик бузилишлар юзага келади, чуқур ва барқарор руҳий ҳамда соматик-неврологик бузилишлар, шунингдек, турли даражадаги ижтимоий номутаносибликлар пайдо бўлади. А. инсон организмини ишдан чиқаради, унинг маънавий-руҳий дунёсини бузади. А.га дучор бўлган кишилар ўз ижтимоий вазифасини тўлақонли бажара олмай қолади, одамлар ўртасида обрў-эътиборини йўқотиб, кўпчилик назаридан қолади. А. ҳодиса сифатида социал касалликлар қаторига киради, чунки у жамият аъзолари онгидаги ижтимоий, иқтисодий бузилишлар билан боғлиқ. А.нинг келиб чиқишига ичимлик таркибидаги алкоголнинг сархушлантирувчи, кайф берувчи кучи таъсир кўрсатади, яъни алкогол инсонга гўё яхши кайфият бахш этади, уни дилкаш суҳбатдошга айлантиради, одамшинаванда, сахий, танти қилади. Лекин буларнинг барчаси ўткинчи ҳолат. А.нинг айрим шахслар ҳаётида касаллик даражасига етишида оилавий, индивидуал-биологик, индивидуал-руҳий омиллар ва микроижтимоий муҳит сабаб бўлиши мумкин. А.нинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичлари мавжуд. Касалланиш ҳолатини ҳис этиш киши аъзосининг ҳимояланиш имконияти тугаганда бошланади. Биринчи босқичда организмнинг қаршилик кўрсатиш қобилияти 3-5 марта ошади, ичиш мунтазам бўлиб қолади, қатор кунлар тўхтовсиз ичишга лаёқат пайдо бўлади. Натижада одамда мунтазам ичиб туриш – алкоголга руҳан боғланиб қолиш (хумор қилиб туриш) ҳисси пайдо бўлади, гарчи бунга қаршилик қилиш туйғуси тамоман йўқолмаган бўлса-да, уни рад этиш истаги ўқтин-ўқтин уйғонса-да, лекин барибир алкогол ғолиб чиқади. Кишида алкоголга ўрганиб қолиш оқибатида ичкилик билан боғлиқ вазиятлар, ҳолатлар – толиқиш, иш қобилиятининг пасайиши, асабийлик, турли касалликларнинг кучайиши пайдо бўлади. Иккинчи босқич  алкогол амнизияси – бир кеча олдин берган воқеаларни тўлиқ эслай олмаслик аломати пайдо бўлганда бошланади. Ичкиликка ружу қўйиш бамисоли чанқоқлик, очлик ҳолатлари каби кўриниш касб этади. Ичиш вақти-вақти билан ёки мунтазам, амалда ҳар куни («бош кўтармай» ичиш) ичиш тусини олади, одамнинг фикру зикри фақат ичишга қаратилади. А.нинг бу босқичида алкогол таъсирида кучли руҳий нохушлик юз беради. Одамда лоқайдлик, бефарқлик кайфияти авж олади. Учинчи босқичнинг бошланишини алкоголга нисбатан организм қаршилигининг пасайганидан, ичкилик миқдорининг камайганидан билиш мумкин. Унинг бошланишида сурункали ичиш даври қисқаради, буни ичувчилар ижобий ҳол сифатида баҳолайди, аслида, бу спиртли ичимликка нисбатан инсон организмида чидамлиликнинг пасайгани аломатидир. Бундай ҳолатда кўпинча анча кучсизроқ ичкиликка ўтилади, соматик касалликлар (юрак, жигар, асабларнинг алкоголдан зарарланиши) ортади. Руҳий хасталик белгилари аниқ намоён бўлади. Сурункали алкогол етказган руҳий нохушлик тез-тез хуруж қилади: галлюцинация, хотиранинг йўқолиши, ақлнинг пасайиши ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Аёллар, болалар ва ўсмирларда а. ғайриодатий ва оғир ўтади. Қайси жойда а.нинг тарқалиши юқори бўлса, ундаги ижтимоий вазият шунчалик нохуш бўлиши кузатилади. А.нинг олдини олиш – а.нинг барча турларининг тарқалишига тўсқинлик қилиш, тўю тантаналар, тадбир ва маросимларда алкогол  ичимликларни имкон қадар камайтириш, инсонларни алкоголнинг зарари ҳақида болалигиданоқ огоҳлантириш, уларни соғлом турмуш тарзи тамойиллари ҳақида тарбиялаш билан боғлиқ. Бу борада спиртли ичимликлар сотиш устидан қатъий назорат ўрнатиш, уларни сотишни лицензиялаш, тарқатишни чеклаш тизимини яратиш муҳим аҳамият касб этади.

АЛЛА – 1) инсонни маън-й юксакликка ундайдиган, болани ухлатиш жараёнида яккахонлик усулида айтиладиган қўшиқ. У ўзбек, уйғур ва тожик халқлари орасида а. номи б-н юритилади. Одатда оддий куйлар б-н, кўп ҳолларда куй ва чолғусиз, бешик ёки беланчакни тебратиш маромига мос равишда ижро этилади. Матни, асосан, тўртлик шаклида, ижро услуби эркин, бадиҳагўйлик йўлида бўлади. А. онанинг болага бўлган меҳр-муҳаббати, умид ва орзулари, яхши ният ва тилаклари б-н бирга, унинг руҳий кечинмаларини ҳам ифода этади; 2) бешик тўйида бешикни олиб кираётган аёллар томонидан айтиладиган қўшиқ. Ижро хус-ятлари байрамона маросим кайфиятига мос; тантанавор доира усули жўрлигида куйланиши мумкин; 3) Ўз-ннинг баъзи ҳудудларида а. номи б-н айтиладиган маросим қўшиқлари. Мас., Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари ҳамда Хоразмда дафн маросими жараёнида навбат б-н аёллар (ёки махсус чақирилган а.чи-гўянда, халфа) томонидан бадиҳа усулида айтиладиган қўшиқ ва б. Бугунги кунда а. атамаси деганда кўпроқ юқорида баён этилган биринчи талқин тушунилади. Бунда а.нинг болани ухлатишга қаратилган шакли қўлланади. А.халқимиз маъ-ятининг ноёб ва қадимий ҳодисаси сифатида ғоят қадрлидир.

АЛЛОҲ ТАОЛО (араб. олий даражадаги илоҳ – илоҳий куч, худо) – ислом динида олий илоҳий куч, худонинг исми. Аллоҳ, Худо, Тангри сўзларига одатда юксак сифат қўшилиб, Аллоҳ таоло, Худойи таоло, Тангри таоло шаклида жуфт қилиб айтилади. Таоло – улуғ, олий деган маънони билдиради. Худонинг қайси сифати тилга олинаётганига қараб, бошқа сифатлар ҳам қўшилади: Ҳақ таоло, Аллоҳи карим, Парвардигори олам… Аллоҳ таолонинг Қуръони карим ва Ҳадиси шарифда қайд этилган номлари 99 тадир. Тилимизда энг кўп қўлланувчилари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: Ар-Раҳмон – ўта меҳрибон; Ар-Раҳим – жуда раҳмли; Ал-Малик – подшоҳ; Ал-Қуддус – нуқсонлардан холи; Ас-Салом – офат ва балолардан саломат; Ал-Мўъмин – омон ва омонлик берувчи; Ал-Азиз – иззат ва қудрат соҳиби; Ал-Холиқ – яратувчи, халқ этувчи; Ал-Ғаффор – кечиргувчи; Ар-Раззоқ – ризқ берувчи; Ал-Фатгоҳ – ҳукм этувчи; Ал-Қаҳҳор – ғолиб; Ал-Алийм – билувчи, доно, илм соҳиби; Ал-Азийм – улуғ, буюк, катта; Ал-Карим – карамли, саховатли, кечиримли; Ал-Ғаний – бой, эҳтиёжсиз; Ал-Ҳақ – ҳақиқатдан мавжуд зот; Ал-Ҳай – тирик; Ал-Воҳид – ягона; Ас-Самад – ҳожатбарор; Ал-Қодир – қудратли; Ал-Ҳодий – йўл кўрсатувчи; Ар-Рашид – барча иш ва тадбирлари тўғри чиқувчи; Ал-Ҳофиз – сақлагувчи… Аллоҳнинг мазкур ва бошқа исмларига абд, яъни қул сўзи қўшилиб, киши отлари ясалади: Абдурахмон – ўта меҳрибон Аллоҳнинг қули; Абдураҳим – жуда раҳмдил Аллоҳнинг қули; Абдулқуддус – нуқсонлардан холи Аллоҳнинг қули; Абдулкарим – карамли, саховатли, кечиримли Аллоҳнинг қули; Абдулғани – бой, эҳтиёжсиз Аллоҳнинг қули; Абдулалим – билувчи, доно, илм соҳиби бўлган Аллоҳнинг қули ва ҳоказо. Фарзандларга бундай исмлар қўйилар экан, уларда шундай улуғ фазилатлар бўлсин, деб ният қилинади. Аллоҳнинг сифатлари инсон сифатларидан тубдан фарқ қилади. Дейлик, Аллоҳни кўрувчи, эшитувчи, билувчи деб таърифлаганимизда, унинг мазкур сифатлари биз таъкидлаганимиздек чегарали эмас. Одам яқинни кўради, яқиндаги товушни эшитади, маълум миқдордаги билимга эга бўлади. Аллоҳ таолога эса узоқ-яқин масофаларнинг барчаси баробар. У биз ҳали айтиб улгурмаган дилимиздаги гапларни ҳам билади ва эшитади. Одатда кўпгина маълумотлар одамнинг ёдидан кўтарилиб кетади. Аллоҳ эса бирорта катта ёки кичик воқеани унутмайди. Унинг учун бир сония ҳам, миллион йил ҳам баробар. Унинг илми ўзгариб ёки камайиб қолмайди. Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари тўғрисида чуқур баҳс юритиш шаръан ман этилади. Чунки унинг ҳамма сифатлари ўзига хос хусусиятга эга. Уларни билиб, моҳиятига етишга инсон ақли ожизлик қилади. Шунинг учун унинг биру борлигига чин иймон келтириб, ожиз ақлни унинг ҳақиқати тўғрисида кўп ўйлаб чарчатишга ҳожат йўқ. Сўфи Оллаёр айтганларидек: “Фаришталар, набийлар етмадилар, // Бўйин сундилар-у, фикр этмадилар”. Аллоҳ таоло бирор инсонни иймонли бўлишга ёки кофир бўлишга мажбур қилмайди, балки унга ақл, идрок, ихтиёр бериб қўйганки, хоҳласа, ўз ихтиёри билан саводли ишлар қилиб шариат таклифларини қабул этади, ҳоҳласа, иймонли бўлган ҳолда ҳаёт кечиради ёки иймонсиз  гуноҳ ишларга қўл уради. Аллоҳ таоло бирор нарсага ўхшатилмайди ва бирор нарса  ҳам Аллоҳга ўхшатилмайди. Аллоҳ ҳамма жойда ҳозирдир, аммо ўзи бемакондир, яъни коинотнинг бирор жойида маскан тутиб истиқомат қилмайди. Маскан, манзил, макон ва жой махлуқларга, яьни яратилган нарсаларга, жумладан, одамларга хосдир. Тангри таолога вақт, замон ҳам дахлсиздир. Аллоҳ фалон вақтдан бери бор ва фалон вақтгача мавжуд, дейилмайди. У ибтидосиз ва интиҳосиздир. Туғилиш они, яшаш муддати ва ўлим махлуқлар, жумладан, одамларга хосдир.  Киши кўзига кўринмагани учун Уни инкор этиш ва Биру борлигига шак келтириш ақлсизлик ва шаккокликдир. Чунки биз дунёда кўп нарсаларни кўрмаймиз, лекин борлигига шак ҳам келтирмаймиз. Масалан: руҳ, ҳаво, электр токи ва шу кабиларни кўрмасак-да, белги ва аломатларидан борлигига ишонч ҳосил қиламиз. Тангри таолони ҳам кўз билан кўролмасак-да, беҳисоб аломатларидан билиб, унга иймон келтирамиз. Еру осмон, ою қуёш, тун ва кун, қиш ва ёз, наботот, ҳайвонот ва инсоният олами — буларнинг барчасини Аллоҳ таоло яратганини уларнинг ўзи исботлаб турибди. Фақат уларни идрок этиш учун ибрат кўзи ва иймон нури керак.

АЛОГИЗМ (юн. а – инкор қўшимчаси, logos – мантиқ, идрок) – инсонга хос ақл ва мантиқнинг ўрни ва аҳамиятини инкор этадиган оқим. А. тарафдорлари табиат ва жам-т тар-ёти ҳеч қандай қонуният, тартиб ва заруратга боғлиқ эмас, балки уларнинг негизида тартибсизлик ҳукмрон, деган қарашга таянади. А. интуиция, ишонч, ақидаларни мантиққа қарама-қарши қўяди ва инсоннинг маън-й камолотига бир томонлама ёндашувга асосланади.

АЛТРУИЗМ (лот. alter – ўзга) –  маън-й хокисорлик, фидолик ва инсонпарварликни ифодалайдиган т.. Уни биринчи бўлиб XIX асрда француз файласуфи О. Конт муомалага киритган. Лекин бу маън-й тамойил Шарқда жўмардлик номи б-н анча аввал вужудга келган. Ўрта асрларда мусулмон Шарқида жўмардлик инсонпарварлик ва ватанпарварликни тарғиб этувчи тасаввуф тариқатларидан бири сифатида ўз фал-й асосига эга бўлган. Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Футувватномаи султоний ёхуд жавонмардлик тариқати» асарида бу т.га таъриф берилган. А. (ж.) кишидаги ўз қавмдошига ачиниш ҳиссидан, унга бахт ва фаровонлик тилаш туйғусидан келиб чиқади, моҳиятан беминнат ҳомийлик, хайрия ёки кўмакка асосланади. Ўз манфаатидан ўзга манфаатини устун қўйиб яшаш жўмард инсоннинг ҳаёт тарзига айланади. Бу – оддий хайрия ёки ёрдам эмас, балки муҳтожликнинг ҳар қандай кўринишига қарши ўзига хос курашдир. А. (ж.) худбинликнинг зидди сифатида ашаддий прагматизм ғоясига қарши курашда, маън-й муҳитни соғломлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Паҳлавон Маҳмуд миллий тарихимизда а. (ж.) нинг ҳақиқий тимсоли деб эътироф этилган.

 

АМОРАЛИЗМ (лот. а – йўқ, moralis – ахлоқ) – маън-й ҳаёт ва шахслараро мун-тда ахлоқ меъёрларининг бузилиши ҳамда уларни инкор этиш, умумэътироф этилган хулқ-атвор мезонларига эътиборсизлик ва уларга  енгил-елпи мун-тда бўлиш. Амалиётда а. алоҳида бир шахснинг маън-й етук эмаслиги ёки жам-тдаги муайян кишиларни маън-й тубанликка олиб келувчи ижт-й  ҳолатлар б-н ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. А.нинг тарихи қадимдан бошланган, унинг индивидуал, гуруҳларга хос ва ижт-й шакллари маълум. Якка шахсга мансуб а. бир кишининг ахлоқий бузилиши, унинг хулқ-атворидаги жиддий камчиликлар мажмуи тарзида намоён бўлади. Гуруҳларга хос а. эса жам-тнинг бирон-бир қатлами, ижт-й ҳаракат аъзолари орасида кенг тарқалган иллат (бойликка ружу қўйиш, жамоавий бузғунчилик, наркомания, алкоголизм, фоҳишалик ва фоҳишабозлик ҳамда б.) тарзида кўзга ташланади. Ижт-й А. у ёки бу тарздаги маън-й бузилишнинг бутун жам-тни қамраб олиши ёки уни мажбурлаш тамойилларининг зўрлик б-н амалга оширилиши (мас., атеизм, фашизм, экстремизм, терроризм ғояларининг зўрлик б-н ёйилиши, одамларни шу йўлларга ўтишга оммавий мажбурлаш ёки қад. Помпейдаги оммавий маън-й бузилиш ҳолати) тарзида содир бўлади. А.нинг сиёсий, иқт-й, мад-й, маън-й шакллари ҳам мавжуд.  XIX а. ўрталарида Ғарбда анъанавий мад-тнинг инқирози даврида а.нинг бошқача шакли – имморализм ғоялари ривожлана бошлаган. Бу ғояларнинг мазмуни шуки, уларда маън-йликнинг тўла сиёсий мақсадларга бўйсундирилиши лозимлиги уқтирилади. А.нинг ўта шафқатсиз, инсонийликка зид, ёвуз шакли фашизм ғояси ва амалиётида ўз ифодасини топди. Бунинг энг асосий кўриниши шахсга (фюрер)га сиғинишдир.

Бу сиғинишда ҳар қандай виждоний мезонлар рад этилади. Тарихий жараёнлар шундан далолат берадики, жамиятда инсонга муҳаббат, ҳурмат, виждон, ахлоқийлик мезонлари бузилиши а.га олиб келади. Ш.саб. унга ва унинг турли кўринишларига қарши кураш таълим-тарбияда муҳим аҳамиятга эга. А. кишиларнинг маън-й бузилиш оқибатида шаклланадиган, расман тан олинган ёки амалда мавжуд бўлган ахлоқ меъёрлари, баҳолар, анъаналар, хулқ-атвор намуналари тизимига мос келмайдиган хатти-ҳаракати, хулқидир. А.ни белгилаш мезонлари мутлақ ёки нисбий бўлиши мумкин. Айрим шахс ёки гуруҳларнинг умуминсоний маъ-ят меъёрларига мос келмайдиган хатти-ҳаракати ва хулқи том маънода ғайриахлоқий деб баҳоланади. “Ёлғон сўзлама», «ота-онангни хўрлама», «зўравонлик қилма», «бировнинг жонига қасд этма», «ўғрилик қилма», «бошқаларга ёмонликни соғинма» каби оддий ахлоқий мезонлар инсоният томонидан а.лар мобайнида асраб-авайлаб келинган, вақт синовидан ўтган ва умумэътироф этилган.

Маън-й мезонларнинг нисбийлиги яхшилик ва ёмонликнинг турли жам-тларда турлича тушунилиши б-н боғлиқ. Маълумки, XX а.нинг иккинчи ярми ва XXI а. бошларида кўпгина Ғарб мам-тларида маън-й бузғунчилик (пала-партиш жинсий мун-тлар, гиёҳвандлик, никоҳсиз оила, оммавий беҳаё клиплар, ахлоқсизлик, зулм ва зўравонликни тарғиб этувчи фильмлар ва б.) жам-т ҳаётининг барча жабҳаларида яққол намоён бўла бошлади.  Америкалик япон миллатига мансуб олим Ф.Фукуяма «Буюк узилиш» (2003) асарида Ғарб оғир касалликка йўлиққан, унинг илк аломатлари 1960 йилларда пайдо бўлган, деган хулосага келади. Ф.Фукуяманинг назарида, унинг асосий аломатлари қуйидагиларда намоён бўлади: 1.Жиноятчиликнинг ўсиши. «Жиноятчиликнинг урушдан кейинги тўлқинининг кўтарилиши тахм. 1963 йилларга тўғри келади, ўша вақтдан бери у янада шиддат б-н тезлашди». 2. Оила инқирози. «Никоҳ ва болалар туғилиши камайиб кетди; ажралишлар сони кўпайди; АҚШдаги ҳар учта боладан биттаси никоҳсиз туғилмоқда, бутун Скандинавияда эса туғилаётган болаларнинг ярмидан кўпини никоҳсиз туғилганлар ташкил этади”. 3. Аҳоли сонининг камайиши (депопуляция). Демографик портлаш муаммоси фақат «Учинчи дунё» мам-тларига хосдир, айни пайтда «барча ривожланган мам-тларда умуман қарама-қарши муаммо – улар аҳолисининг қисқариши масаласи кун тартибида турибди», узоқ умр кўриш жам-тнинг  нафақахўрлардан иборат бўлиб қолиши ва уларни таъминлаш масаласини келтириб чиқаради. 4. Ижт-й тарқоқлик – шахснинг ҳаётдан ажралиб қолгани, мун-тларнинг кескинлашуви, кишилар ўртасида ёлғиз яшашга мойиллик кучайиши. Ф.Фукуяма Ғарб жам-ти дуч келган касалликнинг сабаблари ҳақида тўхталиб, улар оиланинг инқирозга учрагани б-н боғлиқ, деган хулосага келади. Шунингдек, Д.Вилкерсоннинг «Ҳис этиш» китобида Ғарб жам-тида «ахлоқий бузуқликнинг кучайиши»,  кабель ТВси орқали беҳаё фильмларнинг намойиш этилиши, гомосексуализм, садизм ва мазохизмнинг тарғиб қилиниши тобора кенг ўрин олаётгани таъкидланади. Буларнинг барчаси, аввало, ёшларнинг дунёқараши, ахлоқ-одоби, маъ-ятига салбий таъсир этиши шубҳасиз. Ғарб оммавий мад-ти, ғарбона қараш, ғайриахлоқий хатти-ҳаракатларни тарғиб этишда йирик кинокорпорациялар, хус-н, Голливуднинг ҳам “хизматлари” йўқ эмас, албатта. Президентимиз Ислом Каримов “оммавий маданият” ниқоби остида бизнинг юртимизга ҳам кириб келаётган бундай хавф-хатарлардан доимио огоҳлантириб келади. “Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим эканини англаб олмоқда”, — дейди Юртбошимиз, — “Бу ҳақда фикр юритганда, бизнинг улуғ аждодларимиз ўз даврида комил инсон ҳақида бутун бир ахлоқий мезонлар мажмуини, замонавий тилда айтганда, шарқона ахлоқ кодексини ишлаб чиққанликларини эслаш ўринли, деб биламан. Ота-боболаримизнинг онгу тафаккурида асрлар, минг йиллар давомида шаклланиб, сайқал топган ор-номус, уят ва андиша, шарму ҳаё, ибо ва иффат каби юксак ахлоқий туйғу ва тушунчалар бу кодекснинг асосий маъно-мазмунини ташкил этади, десак, ўйлайманки, хато қилмаган бўламиз” (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, Т.: “Маънавият”, 2008 й., 117-118-б.).

АНАРХИЗМ (юн. anarchia – бебошлик, ҳокимиятсизлик) – ҳар қандай давлат ҳокимиятини инкор этувчи таълимот бўлиб, XVIII а.нинг охири ва XIX а.да ғоявий оқим сифатида шаклланган. А.нинг асосчиларидан бири инглиз олими Уильям Годвиндир (1756-1836). У “Сиёсий адолат ҳақида илмий иш” асарида жам-тдаги тенгсизлик ва адолатсизликнинг сабаби хусусий мулк эмас, балки давлат ҳокимиятидир, деб ёзади. А. таълимотининг кенг тарқалишида  француз файласуфи П.Прудон ва рус олими М.Бакуниннинг таъсири катта бўлган. М.Бакуннинг фикрича, давлат кишини киши томонидан эксплуатация қилинишини вужудга келтиради. У, давлатни йўқ қилиш орқали эксплуатацияга сабаб бўлувчи ҳуқуқий асослар ҳам барҳам топади, деган фикрни илгари сурган ҳолда, давлатга қарши курашиш сиёсатини ишлаб чиққан. XX а.да а. ғояларининг ижт-й тар-ётга зид экани аён бўлди.  XIX а. охирида а. таъсирида Францияда анархо-синдикализм инқилобий ҳаракати пайдо бўлиб, Италия, Испания ва Лотин Америкаси мам-тларига тарқалади. Унинг доктринаси сиёсий партиялар, ҳокимият ва режалаштиришни бутунлай инкор этишга асосланган бўлиб, ишчилар инқилоби воситасида капитализм тузумини ағдариш ғоясига таянади. Бугунги кунда дунёда бу ғоя тарафдорлари кўп эмас.

АНАРХИЯ  (юн. аnarchia – бошбошдоқлик) – давлатда ёки жамиятни бошқаришда  ягона раҳбарнинг, ҳамма учун мажбурий қонун-қоидалар, одоб-ахлоқ меъёрларининг йўқлиги, ҳокимиятга даъвогар турли сиёсий кучларнинг ўзаро кураши кучайиши оқибатида юзага келадиган ҳолат. Бундай ҳолда жамият аъзолари, халқ ва миллатнинг умумий бирлиги ва якдиллигини таъминлайдиган маънавий мезонлар ҳам бузилиб кетади, маънавият қоидалари ҳамда талаблари қадрсизланади.  А., юзаки қараганда, демократиянинг бир кўринишига ўхшайди, аммо у бутунлай бошқа ҳодисадир. А. шароитида сиёсий лидерлар кўпаяди. А. индивидуализм сифатида XIX асрда Франция ва Испанияда кенг тарқалди. М.Штирнер, П.Прудон, М.Бакунин  а. лидерларидир. XX аср бошларида а. тарафдорларини ҳар қандай ҳокимиятга  қарши, ҳокимиятсизликни ёқловчилар деб тушунар эдилар. А.нинг фал-й асоси индивидуализм – шахсиятпарастлик, субъективизм – ўз қарашларини устун қўйиш, волюнтаризм – ўзбошимчаликдир. А. тарафдорлари инқилоб, тўнтариш йўли б-н давлатни эгаллашни ҳам қоралайди. А. гоҳида ҳар қандай мустаҳкам давлат тузумига қарши ғоя сифатида ҳам намоён бўлади.

АНДИША  (форс. ўй, мулоҳаза, фикр, ор-номус, иффат, шарм-ҳаё, уят, ибо, истиҳола, босиқлик) – юксак маъ-ятга хос, тарбия натижасида шаклланадиган маън-й-ахлоқий т. бўлиб, кишидаги хулқ-одоб, тарбия ва маъ-ят б-н боғлиқ сифатларни ифода этади. А. инсон табиатида чуқур илдиз отган, тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган, илм ва ҳикматга бой халқнинг тафаккур булоғидан сув ичган маън-й ҳодиса. А. а.лар мобайнида ардоқланиб, аждодлардан авлодларга мерос бўлиб ўтмоқда. А. иффат, шарм-ҳаё, уят, истиҳола, ор-номус каби одоб-ахлоқ т.лари б-н узвий боғлиқ. А.ли инсон ҳамиша ақл-идрок ва ҳокисорлик б-н иш юритади, бетгачопарлик қилмайди, ўз хатти-ҳаракатининг оқибатини ўйлайди. А.ли киши ҳеч қачон ўзгаларнинг иззат-нафсига тегмайди, ёши улуғларнинг, аёлларнинг ҳурматини жойига қўяди. Қилаётган ҳар бир ишига босиқлик б-н ёндашади, шошма-шошарлик, ўзибўларчиликка йўл қўймайди. А.ли одамларда ўз халқи ва миллати тақдирига нисбатан масъулият ҳисси юқори бўлади. Улар нафақат ўз халқи, миллати, балки бошқа халқ, миллат ва элатларга ҳам ҳурмат б-н қарайди. Бағрикенглик а.ли одамларга хос хус-ятлардан бири. А.ли одамлар ножўя ҳаракатлардан ўзини тия олади, ўзгаларга ҳам ножўя ишларни раво кўрмайди. Ҳадисларда айтилганидек, а.ли инсон «Одам, энг аввало, ўзидан уялиши керак» деган ақидага амал қилади. Ҳазрат Алишер Навоий бежиз а., вафо ва ҳаёни ахлоқий фазилатлар ичида биринчи ўринга қўймаганлар. А.ли одамлар ўз қадр-қимматини ҳамиша юқори тутади ва б.ларга ҳам шуни раво кўради. А.ли, ор-номусли, шарм-ҳаёли одамлар элим-юртим деб яшайди, ўзгаларга мурувват қилишни, ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш ва тўғри йўл кўрсатишни ўзи учун виждоний бурч ва масъулият деб билади. А.ли кишиларда миллий ғурур, миллий ифтихор, орият кучли бўлади. Улар ўз миллати, эл-улуси манфаати ва шарафини ҳимоя қилишни катта бахт деб билади. А.ли одамлар таъмадан ҳазар қилади, ундан нафратланади, бировларга қилган яхшилигини миннат қилмайди, юзига солмайди. Юртимизда а., одоб-ахлоқ, одамийлик каби хислатларнинг қарор топишида Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Усурулмаолий Кайковус, Юсуф Хос Ҳожиб, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Югнакий, Маҳмуд Кошғарий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Аваз Ўтар, Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Чўлпон сингари сиймоларнинг хизматлари беқиёс. Мустақиллик йилларида халқимизга хос бошқа фазилатлар каби а. ҳам миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисмига айланиб, ҳақиқий қадр-қиммат касб этиб бормоқда.

АНЖУМАН (араб.  йиғин, жам бўлиш) – кенг доирада ўтказиладиган мажлис, йиғилиш, тадбир, кеча, кенгаш; 2) бир даврда яшаб, бир соҳада фаолият кўрсатган атоқли шахслар гуруҳи, жам-ти; 3) бир хил касбдаги ҳунармандларнинг бирор маслаҳатли иш юзасидан вақти-вақти б-н ўтказиладиган мажлиси, шогирдларни ишга ўтказиш маросими, зиёфати. А. ҳаётнинг барча соҳасидаги маън-й, мад-й, сиёсий, моддий-иқт-й масалаларни ва илмий муаммоларни ҳал қилиш жараёни, усули ва воситаси ҳамдир.

АНИМИЗМ (лот. anima – руҳ, жон) – тирик мавжудотлар, предмет ва ҳодисаларнинг гўё руҳ ҳамда жонга асосланиши  ҳақидаги тасаввурларни англатади.  А. барча ибтидоий диний тасаввурларнинг негизини ташкил этади. А.да моддий объектлар руҳий мавжудотлар дунёси б-н тўлдирилган бўлади. А. атамаси илк бор немис олими Шталь (1708) томонидан илмий муомалага киритилган. 1871 йилда а. атамаси инглиз олими И.Тэйлор томонидан этнография фанида қўлланади. Г.Шталь а.ни ҳаётнинг бошланиши ҳақидаги таълимот деб тушунган, Тэйлор эса уни нафақат жон ва руҳларга ишониш, балки диннинг келиб чиқиши ҳақидаги таълимот, танадан жоннинг ажралиб чиқиши, диннинг асоси деб ҳисоблаган. Р.Маретт, Фрезер, Л.Штернберг каби файласуфлар анимистик дунёқарашни жодугарлик, афсунгарлик ҳамда бутун  табиатни жонлантириш (аниматизм) ҳақидаги тасаввурлар деб талқин этган.  Ибтидоий одамлар инсон вафот этганидан кейин унинг руҳи чақалоққа ўтади, руҳи ўзи яшаган жойда бўлади, деб билган. Абадий руҳ ҳақидаги тасаввур шу даврда пайдо бўлган. А. дин ҳақидаги мифологик ривоятлар негизида вужудга келди. XIX а.нинг 70-80-йилларидан а. кенг ўрганила бошланди. Ўтган а.нинг 90-йилларидан бошлаб айрим католик черкови вакиллари (Шмидт ва б.), Маретт ва Вундт сингари олимларда а.ни чекланганликда бир томонлама ҳукм чиваришда айбловчиларга қарши кураш олиб борди. А. ўз ривожида барча динларга таъсир қилиб, турли мам-тларга тарқалди. А.нинг таъсири М.О. мусулмонлари ҳаётида учраб турадиган айрим маросимларда, жумладан, марҳумлар шаънига турли худойилар, хатми Қуръон, ис чиқариш каби удумларда сақланиб қолган.

АНТАГОНИЗМ (юн. аntagonistos – қарама-қарши, рақиб, душман) – ижт-й тар-ёт, жам-т ҳаётидаги фарқ, тафовут ва зиддиятни мутлақлаштириш ғояси. А. атамаси фал-й тафаккур тар-ётида қарама-қарши кучларнинг курашини ифодалаш учун қўлланади. Диний қарашларда а. яхшилик ва ёмонлик, жаҳолат ва маърифат ўртасидаги курашда ўз ифодасини топади. Ўрта а.лар  мутафаккирлари  табиат,  жам-т  ва  инсон   турмушининг  барча соҳаларида а. мавжудлиги, уни бартараф этиш зарурати ҳақида фикр юритган. Ислом мусулмонлар ҳаётидаги А.ни ҳал этишнинг маън-й воситаси сифатида эътироф этилади. Советча талқиндаги марксизм  фал.сида  турли  синфлар  ўртасидаги  а. ижт-й инқилоблар орқалигина ҳал этилиши мумкин, деб таълим берилган. Собиқ совет даврида инқилоблар ижт-й тузумни ўзгартирувчи, барча синф ва қатламлар манфаатларини уйғунлаштирувчи, улар ўртасидаги а.ни бартараф этувчи омил сифатида нотўғри талқин этиб келинди. Жам-тда мулкдорлар, йирик сармоядорларнинг мавжудлиги а.нинг манбаи, деб нотўғри ташвиқот ишлари олиб борилди. Бугунги кунда а. масалалари  конфликтология фани доирасида тадқиқ этилмоқда. Бу фан а. ҳақидаги фан сифатида жам-т ҳаётининг барча соҳаларида (жумладан, маъ-ят соҳасида) зиддият ва қарама-қаршиликларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш йўлларини ўрганади.

АНТИКОММУНИЗМ  (анти – қарши, зид; коммуна – жамоа, умумий яшаш усули) – коммунизмга қарши кураш ғоясига асосланган қарашлар ҳамда фаолиятни билдирадиган т.. А. ижт-й тар-ётда жамоавийлик тамойилининг мутлақлаштирилиши, коммунистик партияларнинг муайян давлатларда ҳокимиятни зўрлик б-н эгаллаб олиши, коммуна ғоясининг марксча талқини асосида шаклланган мустабид мафкуралар хуружига қарши курашларда етилиб, такомиллашиб борган таълимотдир. А. ғоявий соҳада собиқ иттифоқ ва б. социалистик йўналишдаги мам-тларда ягона мафкуранинг мутлақ ҳукмронлиги, тафаккур қуллиги, фикр қарамлигининг шаклланиши, виждон, фикр, сўз эркинликлари чекланганини танқид қилади. Сиёсий соҳада коммунистик йўлдан бораётган мам-тларда сиёсий аморализмнинг авж олиши, эркин сайловлар ва демократиянинг йўқлиги, иқт-й соҳада эса, бир марказдан бошқариладиган ва хусусий мулкка, мулкий плюрализмга йўл қўйилмайдиган иқт-й тамойиллар устуворлиги танқид қилинади. А. “совуқ уруш” даврида Ғарбда энг нуфузли ғоявий кураш воситаларидан бири эди. XX а.нинг охири ўн йиллигида собиқ СССРнинг тарқалиши, марксистик таълимот ва партияларнинг илгариги мавқеи йўқолиши б-н а. ҳам ўз аҳамиятини бир оз йўқотди. Аммо мустабидчилик, антидемократик тамойиллар ҳукмрон бўлган ҳудуд ва давлатларда мавжуд баъзи неомарксистик ва неокоммунистик қараш ҳамда  амалиётларга қарши мафкуравий қурол сифатида жаҳондаги ғоявий жараёнлар тизимида ўз ўрни ва аҳамиятини ҳамон  сақлаб келмоқда.

АНТРОПОГЕНЕЗ (юн. аntropos ва genezis – инсон, келиб чиқиш) – инсоннинг келиб чиқиш ва жисмоний ҳамда маънавий ривожланиш жараёни. Бу жараён тўғрисида турлича фикрлар, дунёвий ва диний қарашлар мавжуд. Дунёвий қараш тарафдорлари (Дарвин, Гексли ва Гегель) инсон олий даражада тараққий этган, одамсимон маймунлардан келиб чиққан,  деган қарашни илгари суради. Замонавий фан а.нинг ижтимоий  меҳнат назариясини тасдиқламоқда. Онгли ва маънавиятли инсоннинг пайдо бўлиш ва ривожланиши жараёни бир қанча босқичларга бўлинади. Биринчи босқич австралопитекларнинг (инсоннинг энг яқин аждодлари)  ер юзида яшаши, табиий жисмларни қуроллар сифатида ишлатиши, сўнгра бу қуролларни ясай бошлаши б-н изоҳланади. Бу ҳол икки оёқли антропоидларнинг, маънавиятли инсоннинг ҳайвонот оламидан ажралиб чиқишига шарт-шароит туғдирган. Иккинчи босқич, а.нинг бошланғич поғонасидаги вакилларидан – энг қадимги кишилар – питекантроплар ва синантроплардан иборат ибтидоий одамлар шаклланиши б-н боғлиқ. Бу даврдаги энг қадимги одамлар маънавиятли бўлиб, мунтазам суратда хилма-хил шакллардаги қўпол тош қуроллар ясаган, биргалашиб ҳайвонларни овлаган, оловдан фойдаланган. Уларнинг авлодлари бўлмиш палеантроплар ёки неандерталлар эса анча мураккаб қуролларни ясаб, дастлабки сунъий иншоотларни (шамол тўсиқларни) яратган, оловни ҳосил қилиш йўлини билган. Юзага келган ижтимоий ишлаб чиқариш одамда онг ва нутқнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган, инсон гавдасини шакллантирган. Инсоннинг қарор топиши юз минг йиллар давом этган (Жануби-Шарқий, Жанубий, Олдинги Осиё ва Африка). Учинчи босқич – ибтидоий пода шаклидаги одам зотининг жамиятга, неандерталларнинг эса ҳоз. шаклдаги инсонга айланишидан иборат. Диний дунёқарашга кўра, инсонни Тангри тўрт унсурдан яратган. Дунёдаги жамики динларда дастлабки одамнинг яратилиши  ва унинг исми бир хилда талқин қилинади.

Хуллас, а., нафақат табиий жараён, балки ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ўзгаришлар ҳамда одам зотининг такомиллашув жараёни ҳамдир. Ҳозирга қадар бу жараён маънавият ва унинг ривожи нуқтаи назаридан  кам ўрганилган ва бу борада тадқиқ этиладиган масалалар кўплигича қолмоқда.

АНТРОПОЛОГИЗМ (юн. antropos – инсон, одам; logos – таълимот) – инсон табиат ва жам-тнинг энг олий қадриятидир, деган қарашга асосланадиган ғоя. Унга кўра, одамзот энг етук ва олий мавжудот, бутун борлиқ инсон ва унинг эҳтиёжлари учун яратилган. Жам-тнинг етуклиги инсонга мун-т, унинг учун яратилган шарт-шароитлар б-н белгиланади. Фал. тарихида а. хилма-хил шаклларда намоён бўлган. Конфуций, Суқрот, Форобий, Беруний ва Навоий сингари мутафаккирлар, XVII-XVIII а. француз маърифатпарварлари, Фейербах ва Ницше каби немис файласуфлари ижодида бу ғоялар ўзининг яққол ифодасини топган. Ҳоз. замонда А. ҳаёт фал.си, социал дарвинизм, фрейдизм каби оқимлар вакиллари қарашларида ривожлантирилмоқда. А.ғоясига таянган замонавий антропология фани доирасида олиб борилаётган учта тадқиқот йўналишини ажратиш мумкин: а) табиий антропология; б) ижт-й антропология; в)  мад-й антропология. Табиий антропология асосан эволюцион биология, демография ва археологияга таянса, ижт-й ва маданий антропология одамзот томонидан яратилган мад-т намуналарини тадқиқ этиш б-н шуғулланади.

АНТРОПОМОРФИЗМ (юн. аnthropоs – инсон ва morpheo – шакл, кўриниш) – инсонга ўхшашлик, тирик бўлмаган табиатнинг ҳодиса ва предметларига  инсоний хус-ятлар бериш, худо ёки худоларни инсоний қиёфада тасаввур этиш. А. жам-т рив-шининг илк босқичларида ҳукмронлик қилган мифологик дунёқарашнинг дастлабки шакли сифатида вужудга келди. Антик даврда юнон файласуфи А. Ксенофан томонидан худолар қуйидагича танқид қилинган: “Ҳабашлар худоларини қора танли ва бурунлари пучуқ дейди; фракияликлар эса худоларини кўк кўз ва малла соч деб тасаввур этади”. Таврот, Инжил ва Қуръонда худонинг қиёфаси ҳақида гап бормайди. А.нинг антропологизм, психологик а. каби турлари мавжуд. А. образлари шеъриятда, халқ оғзаки ижодида кенг қўлланади, у ибтидоий жамоалар даврида яратилган афсоналарида кўп учрайди. А. инсоннинг борлиғини, табиат ва жам-тда вужудга келадиган  зиддиятларни енгишга қаратилган. Афсонадаги а. илк фикрлаш ҳодисаси бўлиб, инсоннинг ўзини атроф-муҳитдан ажратмаслиги, инсоний сифатларни  теваракдаги оламда мавжуд нарса ва ҳодисаларига кўчириши натижасида вужудга келган.

АНЪАНА – тарихий жиҳатдан узвийлик ва ворисийликни англатадиган маън-й ҳаёт ҳодисаси, маъ-ятга хос ижт-й категория,  аждодларнинг тарихан тўплаган маън-й қадриятларини авлодларга узатиш (бериш) воситаси. А. луғавий маънода мавҳум т. бўлса-да,  аслида а.га айланган расм-русумлар, урф-о.лар, маросимлар, удумлар, кўникма, малака, турмуш тарзи ва б. ҳақида фикр юритилганда, у  аниқ  маъно касб этади.  Миллатлар, халқлар, элатларнинг тарихий хотирасига зўр ҳурмат б-н қараш, аввало, а.га айланган жараёнларда ўз ифодасини топади. А.лар халқларнинг тарихий рив-ши жараёнида шаклланади. Одамларнинг турмуш тарзи, моддий шароитлари турли а.ларнинг шаклланишига таъсир кўрсатади. Муайян ижт-й тартиб-қоидалар, ахлоқ меъёрлари, урф-о., маросим ва б.лар а. сифатида намоён бўлади. А.ларни: а) ижт-й-тарихий ҳодиса; б) жам-т ҳаётидаги жараёнларнинг таркибий қисми; в) кишилар ҳаёти ва фаолиятини белгилаш мезони; г) жам-т ва одамларни бошқаришнинг маън-й омилларидан бири сифатида ҳам тавсифлаш мумкин. А.лар ёшларни тарбиялаш, уларни кекса авлод тажрибаларига ўргатиш воситаси ҳамдир. Ҳар бир даврнинг ўз а.лари бўлиб, улар вақт ўтиши б-н ўзгариб, мазмунан бойиб боради, баъзилари йўқолади, янгилари вужудга келади. Ш-дек, бир замоннинг а.лари кейинги даврга мос келмаслиги мумкин. Давр талабига жавоб бермайдиган а.лар унутилади, ўтмишга айланади.

А. инсон фаолиятининг ҳамма соҳаларида намоён бўлади. А.ни асосан икки турга бўлиш мумкин: а) а.га айланган хайрли (бунёдкорлик) маросимлар, ишлар, фаолият йўналишлари. Бундай а. ижт-й тар-ёт, миллий равнақ ва инсон камолоти учун мислсиз аҳамият касб этади; б) а.га  айланиб қолган зарарли (вайронкорлик руҳидаги) маросимлар, ишлар, фаолият йўналишлари эса ҳар доим инсон онги ва руҳини қашшоқлаштириб, унинг маън-й тубан  мавжудот бўлиб қолишига сабаб бўлиб, ижт-й тар-ёт ва инсон камолотига завол етказади. Тарихий жараёнлар, ижт-й тар-ётнинг олдинга боришига, инсоннинг баркамол, соғлом равнақ топишига хизмат қиладиган ҳамда  муайян халқ оммасининг туб манфаатларига мувофиқ келадиган  маросимлар, расм-русум, урф-о., турмуш ва тафаккур тарзи, меҳнат малакаси ва б.лар хайрли а.лар таъсирида ривожланади ва қадриятга айланади. Уларнинг а.га айланишининг уч жиҳати бор: 1) а.нинг муайян халқ, миллат ёки инсоният жамоалари асосий қисми томонидан эътироф этилиб, қадрланиши; 2) муайян жамоа ва жамоатчилик томонидан изчил рағбатлантирилиб, назорат этиб борилиши; 3) белгиланган муайян вақт ва шароитда ўз-ўзидан такрорланиб туриши шарт. Муайян тарихий шароит ва ижт-й муҳитда инсон ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда қадрини улуғлайдиган, руҳини поклайдиган, ижт-й тар-ёт ва шахс баркамоллиги учун хизмат қиладиган, инсонпарварликни қарор топтиришга ёрдам берадиган а.га айланган барча маросимлар, фаолият йўналишлари қадриятларга мун-тни белгилаш мезони бўла олади. А.га  айланган ҳар қандай маросим ёки турмуш тарзининг шакли эмас, балки мазмуни, моҳияти  муҳимдир. А.га асосланган барча мун-тлар “анъанавийлик” (традиционализм) дейилади. Мас., а.нинг ролини меъёридан орттириб кўрсатиш одатда анъанавийлик т.си б-н ифодаланади. Т.лардаги мазмунни, а.вий турмуш ва тафаккур тарзи асосида замон ва макондан ажратган ҳолда, мавҳум идрок этиш ва баъзи а.ларни асоссиз мутлақлаштириш кўпинча ақидапарастликни вужудга келтиради. А.га партиявий, синфий, мафкуравий талаблар асосида ёндашиш, мун-тда бўлиш, ш-дек, бир ҳудуд ёки халққа хос а.ларга бошқа ҳудуд ёки халқ н.назаридан баҳо бериш, шу асосда хулоса чиқариш мутлақо нотўғри. Дунёда қанча халқ, миллат, элат бўлса, ҳар бирининг ўзига хос ва ўзига мос а.лари мавжуд. Уларда миллатнинг қиёфаси акс этади, уларни қадрламаслик миллатга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади. Ҳар бир халқ ўз а.ларининг соҳиби ва асровчисидир. А.лар умуминсоний ҳамда миллий бўлади. Кўп миллатли давлатларда барча миллатларнинг а.ларига эътибор берилади. Миллий а.лар умуминсоний а.ларнинг бир миллат даражасида намоён бўлишидир. Унда миллатга хос хус-ятлар ўз ифодасини топади. Мас., меҳмондўстлик фазилатини оладиган бўлсак, бу фазилат турли миллатларнинг ҳар бирида ўзгача шаклда намоён бўлади. Юртимизда миллий а.ларимизни асраш ва ривожлантириш масаласига доимий равишда устувор аҳамият берилмоқда. Бу эса халқимизнинг миллий онгини, сиёсий мад-тини юксалтириш, юртдошларимизда миллий ғурурни ўстириш б-н чамбарчас боғлиқ.

АПАТИЯ (юн. apatheia – бепарволик) – инсондаги эмоционал пассивлик, бефарқлик, ҳиссий лоқайдлик каби кайфиятни ифода этади. Бундай ҳолатда инсон ён-атрофдаги воқеа-ҳодисаларга эътиборсиз бўлади, ҳеч нарсага қизиқиш билдирмайди, унинг жисмоний, руҳий ва маън-й фаоллиги пасаяди. А. узоқ вақт давом этган руҳий бузилишлар туфайли юзага келади ва кечиш муддатига кўра, узоқ ёки қисқа муддатли бўлади. А. ҳолатини ақлий заифликда ва ҳатто узоқ давом этган муайян касалликнинг асорати сифатида ҳам кузатиш мумкин. А.нинг илк босқичларида қизиқиш, хоҳиш ва интилишнинг бирмунча сусайиши, иштиёқ ва майлнинг пасайиши кузатилади. Кейинги босқичларда эса теварак-атрофдаги воқеаларга нисбатан бефарқлик пайдо бўлади. Кўп ҳолларда А. ҳолатидаги кишининг мимикаси камаяди, эмоциялари совуқлашади, у ҳеч қандай кўнгилочар ишларни қилмайди, ҳаттоки оиласи, фарзандлари, яқинларига ҳам лоқайд бўлиб қолади. А.нинг сўнгги босқичларида эса тўлиқ бефарқлик ҳукмрон бўлади, бу ҳолатдаги киши ҳаттоки ўз ташқи кўриниши ва озодалигига ҳам эътибор бермайди.

А. маън-й тушкунлик ва руҳий толиқиш оқибати бўлиши ҳам мумкин.

АРАЗ (аразламоқ) (араб. намоён бўлмоқ, белги бермоқ) – ҳоз. ўзбек адабий тилида бу ибора бирон-бир шахснинг бошқа бир шахс томонидан айтилган ноҳақ сўзидан (ёлғон сўзи, қўпол ҳазили, камситиши ва ҳ.к.), ўринсиз муомаласидан, нолойиқ хатти-ҳаракатидан норозилигини, ранжишини, хафалигини ифодаловчи нисбатан ўткинчи ҳис-туйғу маъносида ишлатилади. Бундай кайфият баъзан ранжиган кишининг юз ифодасида, баъзи хатти-ҳаракатларида ошкора намоён бўлиши ҳам мумкин. А.лаш гина қилмоқ, ўпкаламоқ каби енгил ранжиш ҳолатини ифода этадиган т.ларни ҳам англатади. Халқимизда «Араз, гина – уч кунгача», деган ибора бежиз айтилмаган.

АРБОБ   (араб.) – 1) ижт-й-сиёсий ва бошқа фаолияти б-н халққа танилган, эл-юрт ўртасида обрў-эътибор қозонган машҳур шахслар – жамоат ва давлат а.лари; 2) фан ва санъатда ўз ижодий меҳнати, истеъдод ва маҳорати б-н танилган шахслар – фан ва санъат а.лари; 3) мумтоз тилимизда – бошлиқ, раҳбар, қишлоқ оқсоқоли; 4) XVIII асрнинг ўртаси ва XX аср бошларида Бухоро амирлигида қишлоқ миробларининг бошлиғи.

АРГУМЕНТ (лот. argumentum – асос, далил) – асос сифатида фикрнинг исботи учун қўлланадиган мантиқий далил. 1) бирор-бир ақида ёки ақидалар тизими, наз-я, қараш ва нуқтаи назарнинг қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини исботлаш учун қўлланадиган мантиқий асос; 2) исбот учун зарур бўлган назарий манба ёки далил. Мантиқда бирон бошқа ҳукмнинг (ёки ҳукмлар тизимининг) ҳақиқатлигини тасдиқлаш учун келтириладиган ҳукм (ёки ҳукмлар тизими); исботнинг асоси ёки далили, баъзан эса бутун исботнинг ўзи а. деб аталади.  Математика ва математик логика (мантиқ)да – мустақил ўзгарувчи функция бўлиб, муайян функциянинг ёки предикатнинг аҳамияти мазкур ўзгарувчи функциянинг қимматига боғлиқ. А. ҳоз. замон гносеологияси, мантиқ ҳамда табиий фан соҳаларида кенг қўлланади.

АРИСТОКРАТИЯ (юн. аristokratia – яхшилар ҳукмронлиги) – 1) илк давлатнинг вужудга келиши ва ривожланиши  тизимида энг имтиёзли уруғ  бошлиқлари ёки бойлар (дворян ёки ер эгаси бўлган юқори табақа вакиллари); 2) иқтисодий ҳукмрон синф, зодагонларнинг сиёсий ҳокимияти, ҳукмронлиги. А. биринчи марта антик даврнинг машҳур мутафаккирлари – Арасту, Афлотун томонидан илк давлат тузумини идора этиш воситаси сифатида ишлаб чиқилган.

АРХАИЗМ (юн. archaios – қадимги, кўҳна) – эскириб, истеъмолдан чиқиб қолган сўз ёки ибора, қоида, талаб, тамойил ва б.ларни англатувчи т.. Адабиёт соҳасида лексик (аркон, мирзо ва ҳ.к.), фонетик (эрса, бирлан, эмди ва ҳ.к.), морфологик (билур, турур, бўлғай, бурунғи ва ҳ.к.), ш-дек, фразеологик, семантик а.лар мавжуд. А. бадиий адабиёт ва санъатда кўпроқ тарихий каларит ҳамда манзараларини акс эттириш, давр руҳини ифода этишда услубий восита сифатида қўлланади. Маъ-ятда эскилик сарқити, инкор этилган нарса ва ҳодиса сифатида тушунилади.

АСАР (араб.) – китоб маъносида кенг қўлланадиган сўз (осори атиқа – қадимги, антик а.лар, ёдгорликлар). Бу сўз из, нишон, белги (ундан а. ҳам қолмаган); таъсир (у бизга а. қилди) маъноларида ҳам ишлатилади. Муайян мазмунни тугал ифодалаган бадиий ижод маҳсулоти адабий а. дейилади. А.лар бир неча турга бўлинади: адабий а., рангтасвир а.и, мусиқа а.и, саҳна а.и ва бошқалар. Меъморлик, ҳайкалтарошлик, наққошлик, бадиий дизайн ва б. соҳалардаги ижод намуналарига ҳам а. атамаси қўлланиши мумкин.

Аскетизм  (юн. aske – бирор нарса б-н машғул бўлиш) – зоҳидлик, қаноат қилиб яшаш, моддий бойликлардан имкон қадар камроқ фойдаланиш туйғусига асосланган ғоя. Унинг наз-й асослари ва дастлабки кўринишлари Шарқда, қад. Хитойда, Юнонистон (Спарта давлатида) ва б. ўлкаларда шаклланган. Тибетда лама динига мансуб руҳонийлар, М.О.да таркидунёчилик ва дарвешликни тарғиб қилувчи оқимлар ўрта а.ларда ўзига хос а. мактабларига асос солинган. Тасаввуф тариқатида ҳам бу ғоя тарафдорлари учрайди. Христиан динида бу дунё роҳатларидан воз кечиб, фақат тоат-ибодатга берилганлар аскет деб аталади. Бу ғоя баъзи ҳолларда бойлик ва мол-дунёга берилганларга қарши яшаш ва умргузаронлик қилиш тарзи сифатида ҳам намоён бўлади. Протестантизмда “бу дунёда аскетизм” тамойили мавжуд. Унга кўра, бу дунёдаги сабр-қаноат нариги дунёда албатта роҳат-фароғат б-н мукофотланади. А.да моддий ва маън-й-руҳий асосларни ажратиб алоҳида кўрсатиш мумкин. Моддий а. одатда мулкдан воз кечиш, оилавий мун-тларни инкор этиш ёхуд унинг жам-тдаги ўрни ва аҳамиятини чеклаш, эҳтиёжларни табиий ва сунъий турларга ажратган ҳолда, табиий эҳтиёжлар устунлигини таъкидлашда намоён бўлади. Маън-й-руҳий а. эса турли маън-й-мад-й ва интеллектуал  эҳтиёжлардан воз кечиш, маън-й қашшоқликни улуғлаш, жам-т маън-й-интеллектуал ҳаётида иштирок этишни чеклаш, ҳатто баъзи ҳолларда фуқаролик ҳуқуқи ва сиёсий ҳуқуқларга амал қилишдан бўйин товлаш каби кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Айрим фал-й оқимлар вакиллари илгари сурган таълимотларда а. ижт-й эмас, балки индивидуал ҳаёт тарзига хос ҳодиса сифатида талқин этилади. Мас., киниклар барча табиий, ҳиссий эҳтиёжларни чеклаш ва олий маън-й мақсадларга  интилиш лозимлигини тарғиб этган. Ана шу оқимнинг ёрқин вакили – тиланчилик б-н кун кечирган ва бочка ичида яшаган Диоген назарида, олий мақсадга эришиш йўлида давлат ҳам, оилавий мун-тлар ҳам, ахлоқий қадриятлар ҳам тўсқинлик қилмаслиги керак.  Ўрта а.ларда а. ердаги ҳаётда ўта камтарликни, барча табиий эҳтиёжларни чеклашни, ҳаёт бойликлари ва уни санъатда акс эттиришда вазминлик ҳамда юксак маън-й тимсолларга интилишни тарғиб этади. Христианлик дини назариётчиларидан бири Августиннинг фикрича, егулик ва ичкилик, ҳид ва товушлар, ранг ва шакллардан лаззатланиш ўта хавфлидир. Ш-дек, у диний эътиқодга хизмат қилмайдиган, Яратганга нисбатан ишончга таянмаган воқеликни ўрганишга эҳтирос, борлиқни англаш йўлидаги синчковлик ва қизиқувчанлик қўллаб-қувватланиши мумкин эмас, деб уқтиради. Мазкур т.нинг мазмун-моҳиятини ўрганган италиялик социолог В.Парето а.ни хоҳиш-истакларнинг патологик шакли, ижт-йликни ғайритабиий тарзда ҳис этишга таянишни таъкидлайди. Унинг фикрича, кишилар барча эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўлмагани сабабли уларнинг аксариятидан воз кечишга мажбур бўлади. Хоҳиш-истакларни чеклашга хизмат қиладиган ҳиссиётлар фойдалидир. Аммо уларнинг ҳаддан ташқари ривожи, Парето назарида, а.га олиб келади.

АСКИЯ   (араб.) – зийрак, закий, ҳозиржавоб маъноларини англатувчи т.. У ўзбек халқ оғзаки ижоди жанрларидан бири бўлиб, унда сўз ўйини, қочириқларга асосланган ҳолда икки ва ундан ортиқ киши ёки гуруҳ халқ йиғинлари (сайл, тўй ва байрамлар)да сўз орқали бир-бирини мот қилиш бўйича мусобақалашади. Тарафлар ўз жавобларини қисқа-лўнда, сермаъно, латиф, таъсирли, жозибали ва кулгули чиқаришга ҳаракат қилади. Жавоб қайтаришда қайси тараф мавзу, жанр доирасидан четлашса ёки сўз танлашда пала-партишликка йўл қўйса, енгилган ҳисобланади. А.нинг мазмунли, серзавқ, кулгули чиқишида тарафлардан ҳозиржавоблик, бадиҳагўйлик, ш-дек, мавзуга алоқадор кенг ва чуқур маъноли сўзларни топа билиш, юз, кўз, қўл, тана ҳаракатларидан, товуш ва имо-ишоралардан ўринли фойдалана олиш талаб этилади. А. халқ йиғинлари, оммавий тадбирларда ижро этилгани учун ҳам ўзига хос маън-й таъсир кўрсатиш шаклларидан бўлиб, одамларга эстетик завқ улашиш б-н бирга муайян ҳодисаларга мун-тни ҳам шакллантиради. А. турларини мукаммал эгаллаган, катта давраларда тортиша оладиган кишилар а.чи, а.боз деб аталади. Тарихда бундай кишилар бадиҳагўй номи б-н ҳам юритилган. А.чи халқ тилини, зарофат санъатини пухта эгаллаган, ҳажв усулларидан усталик б-н фойдалана оладиган бўлиши лозим. А.нинг пайров, қофия, ўхшатдим, баҳри байт, сафсата, лоф, афсона, лақаб каби турлари бор. А. ўзбек халқи орасида машҳур бўлиб, унинг тарихи энг қадимги даврлардан бошланган. Алоҳида жанр сифатида, айниқса, Фарғона водийси ва Тошкентда кенг ёйилган. ХХ асрда бу санъат тури янада оммалашди. Мустақиллик йилларида а. ривожланди ва оммавий байрамлар, тантаналарда а.чиларнинг чиқишларига кенг ўрин берилмоқда.

АСОС (субстанция) – мантиқий тафаккурнинг муҳим шакли ҳисобланган хулоса чиқаришнинг таркибий қисмларидан бири. Нарса ва ҳодисанинг а.и сабабият қонуни орқали намоён бўлади. Табиат ва жамият ҳодисаларини ўрганиш, билиш, тадқиқ этиш кўп жиҳатдан а. ва асослаш жараёнига боғлиқ.  А.лар илмий тадқиқотнинг табиий маҳсули  бўлиб, у одатда ихтиролар, кашфиётлар туфайли қарор топади. Моддий оламдаги а.лар  ўзгариб туриш характерига эга бўлади. Бу масаланинг бир томони бўлиб, иккинчи томони моддий а.ларнинг мантиқан якунланган шаклда намоён бўлиши билан боғлиқ. Умуман илмда, турмушда, ҳар қандай мунозара ва муҳокамада, бирор фикрни исботлаш ёки аниқ хулосага келиш учун фойдаланиладиган фикр а. деб юритилади.

АСОСИЙ ҚОНУН – мазмуни бўйича «Конституция» т.сига мос келади. Маълумки, Конституция нормалари бошқа барча қонунларга нисбатан олий юридик кучга эга ягона ҳужжат шаклида амал қилади. А.қ. — конституциявий тузумнинг қадриятлари, институтлари ва нормалари расман мустаҳкамлаб қўйиладиган энг олий ҳуқуқий ҳужжат. У инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари эълон қилинадиган, кафолатланадиган, ш-дек, ижт-й тузум асослари, бошқарув шакли ва маъмурий-ҳудудий тузилиши, марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари тузилишининг асослари, уларнинг ваколатлари, ўзаро мун-тлари, давлат рамзлари ҳамда пойтахти белгилаб қўйиладиган ёзма ҳуқуқий ҳужжат ҳамдир. Мам-тимизда 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ тасдиқланган ва ҳаётга жорий этилган Конституция амал қилмоқда. У давлатимизнинг А.қ.и бўлиб, муқаддима, олтита бўлим, йигирма олтита боб ва 128 та моддадан иборат, олий юридик кучга эга, бевосита амал қилади ва Ўз-ннинг барча ҳудудларида бир хилда қўлланади.

АСОТИР (араб. устура – афсона) – 1) ибтидоий давр кишилари томонидан коинот, табиат ҳодисаларининг моҳияти, пайдо бўлиш сабабларини ўзларича изоҳлаш мақсадида яратилган оғзаки ҳикоялар; 2) миф, афсона, ривоятларни ўрганувчи фан соҳаси. А. барча халқларнинг ибтидоий даврдаги асосий дунёқараш шакли бўлиб, ўша давр кишиларининг оламни, ўзини қуршаб олган ташқи дунёни маънавий жиҳатдан ўзлаштиришга бўлган лаёқати, ўзига хос интилишларидан дарак беради. А. табиат кучларига  руҳий тус бериш, уларни жонлантириш, аниқ ҳиссий образларга киритиш, тирик мавжудотлар (инсон, ҳайвонлар) образи, шакл-шамойилида тасаввур этиш орқали ҳам ифодаланади. А.да бир хил нарса-ҳодисаларнинг хусусиятлари бошқа хил нарса-ҳодисаларга бемалол ўтказилар экан, бу хаёл парвозига жуда кенг майдон яратиб берадики, унда хаёл сураётган одам, истаган нарсасини тасаввур этиши мумкин. А.нинг тарихий шакллари фетишизм, тотемизм ва анимизмдир. А.нинг асосий шакллари: этимологик — табиат ва борлиқнинг алоҳида жисм-ҳодисалари пайдо бўлишига доир; космогоник — оламнинг пайдо бўлишига доир; этногоник — авлодлар ва уларга дахлдор табиий-биологик жараёнларга доир антропологик — одамларнинг пайдо бўлишига доир; эсхатологик — уларнинг келажаги тўғрисидаги қарашларидан иборат. Абстракт тафаккурнинг ривожланиши натижасида а. абстракцияси вужудга келадики. Унинг маҳсули — ягона худолар тўғрисидаги тасаввурлар ҳисобланади. Марказий Осиё халқларининг қад. аждодлари яратган афсоналарда еру осмоннинг ягона ҳукмдори сифатида Аҳурамазда образи шаклланган. А.нинг муҳим қонунларидан бири шундаки, унинг образ ва қаҳрамонлари эпосларда акс эта бошлайди ва эпик умумлашмага хос янги хусусиятлар касб этади (мас:, Гомернинг “Илиада” ва “Одиссея”си, Фирдавсийнинг “Шоҳнома”си, “Гўрўғли”, “Алпомиш” каби халқ достонлари ва б.). А. образларисиз жаҳон адабиёти тарихи ва санъатини тасаввур қилиш қийин. Дантенинг “Илоҳий комедия”си, Гётенинг “Фауст”и, Ғарб Уйғониш даврининг тасвирий санъати ва ҳ.к.

АТЕИЗМ (юн. а – инкор қўшимчаси, theos – худо; худони, динни инкор этиш) – илоҳий кучларга эътиқод қилишни инкор этиш. Бизда у қадимдан “даҳрийлик”, “худосизлик” каби атамалар б-н юритиб келинган. Жам-тда Худо ва илоҳий кучларга ишонч пайдо бўла бошлаган даврлардаёқ айни пайтда бундай ҳақиқатларга ишончсизлик ҳам шаклланган. Шу маънода атеистик қарашлар ҳам, теистик қарашлар каби, тафаккур ривожида ўз ўрнига эга. Аммо баъзи ҳолларда улардан бирининг мутлақлаштирилиши иккинчисининг тарафдорларига  қарши курашга, давлат ва жам-тлар ҳаётида моддий ва маън-й йўқотишларга олиб келган. А. илк худосизлик тасаввурлари пайдо бўлган қадимги даврлардан ҳоз. кунгача бир неча босқични босиб ўтган. Ҳатто тасаввурлар туфайли кейинчалик дунёвийлик ҳам а. деб қараладиган бўлиб, а.нинг ўзи эса мутлақлаштирила бошланди.

XX а.да большевиклар марксистик а. асосида диндан холи жам-т барпо этишни мақсад қилиб қўйди. Марксистик атеизм Ўз-нда ҳам қанчадан-қанча фожиаларига сабаб бўлди. 30-йилларда республикада “Худосизлар” номи б-н ўзб. тилида журнал нашр этилди. Араб алифбоси бекор қилингач, минглаб китоблар ёқиб ёки кўмиб ташланди, юзлаб масжид ва мадрасалар ёпилди, вайрон қилинди, араб тили ва ислом тарихининг билимдонлари, руҳонийлар, ҳатто оддий мусулмон одамлар ҳам қаттиқ таъқиб ва қувғин остига олинди. Тошкент шаҳрида бутуниттифоқ Илмий атеизм ин-тининг республикалараро филиали очилди (1981).

 Тоталитар  тузум  қулагач, “илмий атеизм” фан сифатида бутунлай йўқ бўлди. Ҳоз. даврда АҚШ ва Ғарбий Европа мам-тлари аҳолисининг 8-10 фоизи атеист ҳисобланади. Ер юзида майда диний фирқалар кўпайган ва диний экстремизм авж олган бугунги кунда бундай қарашни ўзига муайян эътиқод сифатида қараш анъанаси ҳам кўзга ташланмоқда. Кўпгина халқаро ҳужжатларда, мас., Инсон ҳуқуқлари декларациясида: “Ҳар бир инсон фикр, виждон, дин ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эгадир” деб ёзилган. Замонавий демократик жам-тларда, шу жумладан, Ўз-нда ҳам фуқаролар учун ҳақиқий виждон эркинлиги ҳуқуқи, яъни хоҳлаган динига эътиқод қилиши ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик конституциявий асосда кафолатланган. Мам-тимизда “Дунёвийлик – даҳрийлик эмас” деган тамойилга изчил амал қилинаётгани ҳуқуқий демократик давлат қуриш жараёнида диний ва дунёвий қадриятларни умумиллий манфаатларимиз асосида уйғун ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

АТРИБУТ (лот. бағишлайман, хус-ят бераман) – нарса ёки ҳодисанинг туб моҳиятини ифода этадиган, энг муҳим характерли хус-яти, белгиси. Мас., яхшилик, эзгулик, адолат, эркинлик, ҳақиқат каби т.лар юксак маъ-ятнинг доимий а.ларидир. Фалсафа фанида а. атамаси дастлаб Арасту таълимотида ишлатилган бўлиб, азалий ҳақиқатни, ўткинчи ва тасодифий ҳолатлардан фарқ қилиш учун қўлланган.

АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ – она табиат олдидаги маън-й қарздорлик асосида шаклланадиган туйғу; ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, табиатни сақлаш, қайта тиклаш, атроф-муҳитнинг биологик хилма-хиллигини асрашга қаратилган фаолият. А.м.а. табиий бойликларни сақлаш ва улардан унумли, оқилона фойдаланишни назарда тутиб, табиат ва жамият ўртасидаги мун-тлар уйғунлигини таъминлаш таъминлаш йўлида олиб бориладиган кенг миқёсдаги ижт-й, иқт-й, маън-й, технологик, ҳуқуқий ва бошқа тадбирлар тизимини ўз ичига олади. Ўз-нда а.м.а. 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун асосида тартибга солинади.

АФОРИЗМ (юн. аphorismos – ҳикматли сўз) – қисқа, лекин чуқур маъноли, муаллифи аниқ гап; ҳикматли сўзлар. А.нинг асосий қоидаси сифатида шаклан ихчам, образ ва фикрга бой, ҳис-туйғу, хулоса ва ҳолатни аниқ, мукаммал акс эттириш, кучли эмоционал ва интеллектуал таъсир кучига эга бўлиш а.нинг асосий хусусиятидир. А. мавзу жиҳатдан чекланмаган, барча соҳаларига оид масалаларни акс эттириши мумкин. Энг муҳими, у фикрни халқ тилига яқин, унинг руҳига мос қилиб ифода этади. Шунинг учун ҳам халқнинг руҳи ва фикр-қарашларини ифода этадиган а.лар тез оммалашиб, умуммиллий шиорга айланиб кетади. Мас., Президент Ислом Каримов томонидан айтилган “Элим деб, юртим деб ёниб яшаш керак”, “Фарзандларимиз биздан кўра билимли, ақлли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт”, “Янги уйни қурмай туриб, эскисини бузманг” каби афоризмлар бугунги кунда юртимизда умумиллий шиорга айланиб ҳар бир юртдошимизнинг қалби ва онгидан чуқур жой олган.

АФСУС – ўзбек тилида қайғу ва изтироб чекиш маъносида ишлатиладиган атама. Кундалик ҳаётда бир неча маъноларда қўлланади: 1) бирон-бир ҳодисанинг кутилган самарани бермасдан, ўта салбий оқибатларга сабаб бўлишидан, уни ўзгартиришнинг иложи йўқлигидан ўкиниш; 2) муайян ҳодисанинг ўта салбий оқибат б-н тугаганини тан олиш; 3) бирор шахснинг бошига оғир мусибат ва қайғу тушганда унга ҳамдардлик билдириш; 4) шахснинг мақсадлари, эзгу орзу-умидлари, хоҳиш-истаклари рўёбга чиқмаганидан қаттиқ изтироб чекиш. “Баъзида а.-надомат” тарзида ҳам ишлатиладиган ушбу т. оғир дарду изтироб, ғам-қайғу ҳолатини, баъзан эса тушкунлик кайфиятини ифода этади.

АФФЕКТ (лот. affectys – руҳий тўлқинланиш, кучли эҳтирос) – нисбатан тез ва қисқа муддатли, кучли эҳтиросли ва эмоционал ҳолат; шахс учун муҳим ҳаётий вазиятларнинг тез ўзгариши билан боғлиқ ички туғён ва кескин характерли ўзгариш тарзида намоён бўлади; муайян кишининг ўз хатти-ҳаракатларини назорат қила олмай қолишини ифодалайдиган т.. Ўта кучли а. ҳолатида феъл-атвори, ўзини тутиши муомала-муносабати, объектив воқеликни акс эттиришнинг характер ва мазмуни ўзгаради. А. тушкун ва танг вазиятларда юзага келади. А ҳолатида кишининг онг доираси тораяди, хулқни назорат қилиш қобилияти йўқолади. Тиббиёт амалиётида физиологик ва патологик а. ҳолати кузатилади. Физиологик а.да киши ўз хатти-ҳаракатини идора эта олиши, кейинчалик барча воқеаларни хотирасида  сақлаб  қолиши  мумкин.  “Патологик а.” атамаси илк бор немис психиатри Р. Крафт-Ебинг (1840-1903) қўллаган.

Патологик а. онг бузилишининг а.ив ҳолатларини ўзида мужассамлаштиради. Патологик  а.  кўпроқ  руҳий касаллик жараёнида, баъзан эса руҳий соғлом одамларда ҳам кузатилади. Патологик а.да барча хатти-ҳаракатлар киши хотирасида сақланмайди, шахснинг хатти-ҳаракатлари онгли равишда назорат қилинмайди. Нохос пайдо бўладиган кучли руҳий ҳаяжонланиш — физиологик а. (карахтлик) бўлиб, бундай ҳолатда субъектнинг онги ҳушёрликни тўлиқ йўқотмайди.

Онгнинг вақтинчалик неопатологик бузилиши, ўта кучли ҳис-туйғу таъсири остида “торайиши” ўта фаол интенсив ҳаракатлар ва эндокрин тизимидаги функционал ўзгаришлар туфайли юз беради. А.субъектнинг қийин ҳолатларда кескин ва мураккаб вазиятдан чиқиш йўлини топа олмаслиги натижасида вужудга келади. А.оген ҳолат индивиднинг бутун руҳий фаолиятида ҳукмрон бўлади, онгу тафаккурдаги барча ижобий жараёнларнинг йўлини тўсади, ақлнинг таъсирини камайтиради, хулқнинг “бузилиши” (тажовузкорлик, тутқаноқ тутиши, ўзини йўқотиб қўйиш)га олиб келади. Жиноий ҳуқуқ амалиётида а. агар айбланувчининг эмоционал ҳаракатлари натижасида юз берган бўлса, жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб қаралади ва жазо белгилаш жараёнига ҳам таъсир кўрсатади. Яъни, жиноят а. ҳолатида содир этилгани инобатга олиниб, қонунда белгиланган тартибда жазо тайин қилинади.

АХБОРОТ (араб. ахбор – хабарлар, маълумотлар) – муайян воқеа- ҳодисалар тўғрисидаги хабар ёки маълумот, уларни тушунтириш, тушуниш ва идрок этишда  қадим замонлардан буён қўлланиб келинаётган, кибернетика ва информатиканинг  тар-ёти туфайли кейинги вақтда янги, кенг маъно касб этаётган т.. Оммавий ахборот воситалари орқалиэълон қилинадиган кўрсатув ва эшиттиришларнинг номи, журналистика соҳасидаги махсус жанр ҳам шундай аталади. Бирон воқеа ҳақидаги батафсил маълумот, давлатлар ўртасидаги музокаралар натижасида тузилган битим ёки шартномалар тўғрисидаги расмий хабар ҳам а. дейилади. Халқаро ҳуқуқда икки ва ундан ортиқ давлат ўртасида олиб бориладиган дипломатик музокаралар натижасида тузилган битимлар, шартномалар ёки қабул қилинган бошқа қарорлар ҳақидаги хабар икки ёки ундан ортиқ давлатлар томонидан эълон қилинади. Икки давлат ўртасида олиб бориладиган музокаралар ҳақидаги а. одатда қўшма а. деб аталади. Кундалик ҳаётда бирор нарса (жараён, иш, ҳодиса) тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш учун керак бўладиган маълумот ёки янгиликлар ҳам а.дир. Ўтган а.нинг охири ва ҳоз. а. бошида а. воситаларининг жадал ривожланиши ХХI а.нинг “Ахборот асри” деб аталишига сабаб бўлди. Бугунги кунда замонавий а. технологиялари, а.лашган жам-тнинг интеллектуал салоҳиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда а. асосида таълим-тарбия жараёни олиб борилмоқда, ижт-й ҳаёт самарали бошқарилмоқда. Ҳозирги кунда ҳаётнинг бирор-бир соҳасини а.сиз тасаввур этиб бўлмайди. А.лар банки (АБ), а. технологиялари кишилик фаолиятининг ажралмас қисмига айланмоқда. А.ларни аниқ мақсадда йиғиш, сақлаш, тизимларга ажратиш ва улардан оммавий тарзда фойдаланишда техник, дастурий, алгоритмик ишлар ва уларнинг ташкилий воситалари беқиёс аҳамиятга эга. А.лаштирилган жам-тнинг ҳар бир бўғинида АБга мурожаат қилинади ва шу асосда замонавий таьлим технологиялари яратилади ва таълим-тарбия жараёнларини оптимал бошқариш имконияти вужудга келади. А.ли модуль – таълим мақсадини белгилашга қаратилган, режалаштирилган натижалар б-н чегараланган, фанлараро ва фан ичидаги боғлиқликни ҳисобга олиб тузилган ҳамда якуний назорат тизимини қамраб оладиган ўқув фани мазмунининг мунтазам ва тугалланган қисмидир. А. ресурслари маълумотлар базалари ва банклари, турли хил архивлар, кутубхоналар, музейлар фонди ва б.ни ўз ичига олади. Ресурс – бирор нарса ёки ҳодисанинг захирасини белгилайди, айни вақтда у а. тизимидаги алоҳида ҳужжатлар ва уларнинг бутун бир мажмуидир.

А. ресурс маркази (АРМ) – ихтисослашган муассасада тўпланган ҳамда марказлаштирилган босма ва аудиовизуал материаллар мажмуасидир. АРМ компьютер ва алоқа воситалари ёрдамида қўшимча алоқа манбалари ва материалларига кириш имконини беради. АРМнинг асосий дастури таълим берувчи ва олувчилар томонидан ўқув дастурига мувофиқ тўпланган аудиовизуал материалларни ўз ичига олади. АРМ дастуридаги индивидуал ва технологик манбалар таълим берувчилар, медиатека мутахассислари ҳамда таълим олувчилар ўртасидаги ўзаро мунтазам алоқани таъминлайди. АРМ таълим муассасасидаги янгиликларни ёйишда ўқув муассасаси б-н жам-т ўртасидаги асосий алоқа тармоғи бўлиб ҳисобланади ва шу орқали у таълим олувчиларни зарур а.лар б-н таъминлайди. Таълим муассасасининг АРМи учун китоблар, даврий нашрлар, микрофильмлар, слайдлар, грампластинкалар, компьютерли тизимлар, аудио ва видео ёзувлар асосий манбадир.

А. тармоғи (АТ) – алоқа тизимларида компьютерлар ёрдамида а.лашишга хизмат қилувчи қурилмаларнинг бир-бири б-н боғланган ҳолати.

А. технологиялари (АТ) – а.ларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш, ифодалаш, тизимлаш, узатиш, истеъмолчи учун фойдаланишга қулай ҳолга келтириш жараёни компьютер ва телекоммуникация воситалари ёрдамида амалга ошириладиган, тартибга солинган ва ташкиллаштирилган тизим ва амалий дастурлар мажмуасидир. АТ ва улардан оқилона фойдаланиш туфайли инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти, кундалик мулоқот соҳаси, онгу тафаккури кенгайиб боради. Замонавий ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситалари асосида а.ларни тўплаш, сақлаш ва керакли манбаларга узатишнинг замонавий компъютерлаштирилган усуллари бугун тобора ривожланиб бормоқда. А. технологияси фани (АТФ) – а.ларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва режалаштирилган мақсадни амалга ошириш учун техник воситалардан фойдаланишни ўргатадиган фан. АТФ таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини а.лаштиришнинг оптимал вариантларини топишда асосий интеллектуал манба бўлиб ҳисобланади.

А.ни факсимил узатиш (АФУ) одамлар ўртасидаги а. алмашинуви бўлиб, унинг ёрдамида матн, газета, оддий қўлёзма, графика, фотография каби ҳужжатларни бир объектдан иккинчи объектга асл нусхасидек аниқ етказиб бериш жараёнидир.

А. олиш кафолатлари ва эркинлиги ҳар бир шахснинг ўзи истаган а.ни излаш, олиш ва тарқатишга ҳақли эканини билдиради. Мустақиллик йилларида юртимизда бу борада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилди. ЎзР Конституциясининг 30-моддасида барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжат, қарор ва б. хил а.лар б-н танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозимлиги белгилаб қўйилган. 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган “А. олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонунга кўра, мам-тимиздаги ҳар бир фуқаро ўз манфаатларига дахлдор а.ларни олиш имкониятига эга. Ҳозирги глобаллашув жараёнида а. ғоявий таъсир ўтказиш воситасига айланиб бормоқда. Айрим мафкура полигонлари ўзларининг ғаразли мақсадларига эришишда а. хуружларидан фойдаланмоқда.

АХБОРОТ НАЗАРИЯСИ – ахборотларни сақлаш, узатиш, қайта ишлаш ва ўзгартириш усулларини ўрганувчи назария. У алоқа назариясининг муҳандислик муаммолари доирасида юзага келган, сўнг кибернет тизимлар ва бошқариш соҳасига ёйилган. Ахборот а.н.нинг асосий т.си ҳисобланади. Ғарб олими Росс Эшли ахборотни бундай таърифлайди: “Мавҳумликни бартараф этади ва мавҳумлик миқдори билан белгиланади”. А.н.да ахборотнинг қанчалик фойдали экани ва мақсадга йўналтирилганига урғу берадиган прагматик жиҳат кучли. Фойдалилик меъёри мавҳумлик меъёрига боғлиқ. Агар хабар олиш жараёнида истеъмолчи онгидаги муайян масала бўйича мавҳумлик ўзгарса, ахборотнинг фойдалилиги хабар олингунгача бўлган ва ундан кейинги мавҳумлик ўртасидаги фарққа тенг бўлади.

АХБОРОТ ОЛИШ КАФОЛАТЛАРИ ВА ЭРКИНЛИГИ – ҳар бир шахснинг ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга ҳақли эканини ифода этади. Мустақиллик даврида юртимизда бу борада катта ишлар амалга оширилди. Аввало, а.о.к. нинг қонуний асослари ишлаб чиқилди ва улар амал қилмоқда.

АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТ – ижт-й-иқт-й рив-ш, энг аввало, ахборотни ишлаб чиқариш, унга “ишлов бериш”, сақлаш ва жам-т аъзоларига етказишга боғлиқ эканини англатадиган т.. Жам-тни ахборотлаштириш жараёни ҳоз. кунда глобал хус-ятга эга бўлиб, илмий-техникавий ва ижт-й-иқт-й рив-шнинг ўзагини ташкил этмоқда. А.ж. концепцияси бугунги илм-фанда муҳим аҳамият касб этмоқда. У индустриал (О.Конт, Ж.Милл ва б.) ва постиндустриал (Р.Арон, У.Ростоу ва б.) жам-т концепцияси ўрнини эгалламоқда. Жам-тни ахборотлаштириш ўз босқичларига эга. Биринчи босқич – жам-тни электронлаштириш. Бу босқич ярим ўтказгичларни амалга жорий этиш б-н боғлиқ соф техник жараёнларни ўз ичига олади. Навбатдаги – жам-тни компьютерлаштириш босқичида энг янги коммуникациялар ёрдамида ахборотлаштиришнинг техник негизи шаклланади. Жам-тни ахборотлаштириш босқичи, ўз моҳиятига кўра, инсон ва жам-т манфаатлари йўлида ахборот ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш б-н боғлиқ ижт-й-техник ва ижт-й-мад-й жараёндир.

Жам-тни ахборотлаштириш жараёни, бундан ташқари, бир-бири б-н боғлиқ бўлган уч қисмдан таркиб топади: медиатизация (лот. mediatus – воситачи) – ахборот тўплаш, сақлаш ва тарқатиш воситаларини такомиллаштириш жараёни; компьютерлаштириш – ахборот қидириш ва унга ишлов бериш воситаларини такомиллаштириш жараёни; интеллектуализация – ахборот яратиш ва уни идрок этиш қобилиятини ривожлантириш, яъни жам-тнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, жумладан, сунъий интеллектдан фойдаланиш жараёни. Жам-тни ахборотлаштиришни умумий тарзда замонавий ахборот-техника воситалари ёрдамида ижт-й тузилмалар ва жараёнларни такомиллаштиришдан иборат, деб талқин қилиш мумкин. Ахборотлаштириш ижт-й интеллектуализация жараёнлари б-н узвий боғлиқ бўлади. Бу эса шахс ва у яшаётган ахборот муҳитининг ижодий салоҳиятини ошириш имконини беради. А.ж. олдинги жам-тлардан моддий омиллар эмас, балки маън-й омиллар – билим ва ахборот биринчи ўринда туриши б-н тубдан фарқ қилади. Ахборот ва билим олиш, улар қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш жараёнида жам-т аъзоларининг аксарияти банд бўлади. А.ж.да ахборот ишлаб чиқариш моддий ишлаб чиқаришни сиқиб чиқармайди, балки унинг негизида шаклланиб, бу соҳа  ривожига туртки беради.

Ахборотлаштириш – жам-тнинг маън-й ҳаётида рўй бераётган ижт-й-техник ҳодиса бўлиб, замонавий информацион-технологик воситалар ёрдамида ижт-й тузилма ва жараёнларни ривожлантириш, такомиллаштириш ва кескин кучайтиришни англатади. А.ни янги жам-т (ахборот жам-ти)ни барпо этиш йўлидаги интеллектуал-гуманистик жараён сифатида тушунган ҳолда, демократиянинг рив-шига ва умуман сиёсий ҳаётга информатиканинг таъсири тўғрисида сўз юритиш мумкин. А. жараёни зиддиятли хус-ятга эга бўлгани учун уни баҳолашда ҳар хил ёндашувлар мавжуд. Аксарият ҳолларда унинг ижобий ижт-й оқибатлари тўғрисида сўз юритилади. Жам-тни сиёсий ва ҳатто жисмоний соғломлаштириш йўлини кўпчилик а.да кўради. Аммо бундай қарашларга “компьютер пессимизми” т.си қарши туради. У а.ни одамларга техник турмуш ва фикрлаш тарзини сингдириш, инсонпарварлик тамойилларига қарши боришда айблайди. Шундай қилиб, бугунги дунёда а. жараёнлари сиёсий мунозаралар объектига ҳам айланмоқда. А. ижт-й-техник жараён сифатида жам-тнинг сиёсий ҳаёти, энг аввало, уни демократлаштириш б-н чамбарчас боғлиқ. А.нинг кўлами, суръати ва йўналиши жам-тда содир бўлаётган ижт-й-сиёсий ва мад-й жараёнларга, жумладан, фан, таълим, умумий мад-тнинг глобаллашув даражасига ҳам узвий боғлиқ. Ахборотнома – идоравий нашрларнинг номи (мас., ЎзР Олий Мажлиси а.си, ЎзР ФА а.си, ЎзР Давлат тест марказининг а.си ва б.).

АХЛОҚ  (араб. хулқнинг кўплиги; лот. moralis – хулқ-атвор) – маън-й ҳаёт ҳодисаси, ижт-й онг шаклларидан бири, маъ-ят соҳасига оид т.. Кишиларнинг тарихан таркиб топган хулқ-атвори, юриш-туриши, ижт-й ва шахсий ҳаётдаги ўзаро, ш-дек, жам-тга бўлган мун-тларини тартибга солиб турадиган барқарор, муайян норма ва қоидалар йиғиндиси. “Ахлоқ, – деб таъкидлайди Президент Ислом Каримов, – бу аввало инсоф ва адолат туйғуси, иймон, ҳалоллик дегани. Қадимги аждодларимиз комил инсон ҳақида бутун бир ахлоқий талаблар мажмуини, замонавий тилда айтсак, шарқона ахлоқ кодексини ишлаб чиққанлар. Киши қалбида ҳаромдан ҳазар, нопокликка, адолатсизликка нисбатан муросасиз исён бўлиши керак. Шундай одамгина лафзини сақлайди, бировнинг ҳақига хиёнат қилмайди, садоқатли бўлади, ватани, халқ учун жонини фидо этишга ҳам ўзини аямайди”.

А. талаблари кишиларнинг феъл-атвори ва фаолиятида ўз ифодасини топади. Бунда баъзи хатти-ҳаракат ва хулқ-атворлар а.ий, баъзилари а.сизлик деб баҳоланади. А. – ижт-й онгнинг энг қадимий шаклларидан бири. Давр ўзгара боргани сари ҳар қандай ҳодиса каби а. ҳам ўзгаради, ривожланиб, такомиллашиб, маън-й мад-тнинг кўринишларидан бирига айланиб боради. А.ни алоҳида фал-й фан – «Этика» ва «Ахлоқшунослик» ўрганади. Унинг а. б-н алоқадор «бурч», «виждон», «ор-номус» каби қатор категориялари мавжуд. А. ҳодиса сифатида ижт-й фаолиятни тартибга солишнинг бошқа шаклларидан ўз талабларининг асосланиши ва амалга оширилиши б-н фарқ қилади.

А. меъёрлари ҳамма учун баробардир, лекин улар ҳеч кимнинг буйруғи б-н жорий этилмаган бурч, мажбурият тарзида намоён бўлади. Ижт-й ҳаётнинг турли соҳаларида а.нинг ўзига хос меъёр ва қоидалари (меҳнат а.и, хизмат кўрсатиш а.и, касбий, тадбиркорлик, дипломатия этикаси, маиший турмуш, оила а.и) мавжуд ва улар а.нинг нисбатан мустақил соҳаларини ташкил этади.

А. ижт-й онг шаклларидан бири ҳисобланиб, ҳар бир кишининг жам-т ва оиладаги юриш-туриши, тартиб-қоидаларининг йиғиндиси сифатида гавдаланади. Демак, жам-тга, оилага, меҳнатга бўлган мун-тда а. белгилари намоён бўлади. Инсон хатти-ҳаракати ва хулқидаги йўналишлар, энг муҳим белгилар мужассамлашиб, шахс фаолиятида, унинг камол топишида ахлоқнинг асоси бўлиб хизмат қилади.

Халқимиз ахлоқий тафаккур бобида бой меросга эга. А.қа оид фикрлар “Авесто”да, қад. туркий тош битиклар ва б. ёзма манбаларда ўз ифодасини топган. Бундан ташқари, халқимиз орасида кенг тарқалган панднома ва одобномаларда, халқ педагогикасида, диний-фал-й рисолалар ҳамда алломалар меросида а. масалаларига кенг ўрин берилган.          Жумладан, буюк муҳаддис имом Бухорий “А.нинг яхши бўлиши, таомнинг покизалиги, ростлик ва омонатга хиёнат қилмаслик – мана шу тўрт хислатни Аллоҳ таоло сенга берган бўлсин, дунёвий ишлардан четда қолган бўлсанг ҳам, зарари йўқдир”, деб ёзади. Аллома Воиз Кошифий эса “Инсоннинг қадр-қиммати, унинг мол-мулки ёки ижт-й келиб чиқиши б-н эмас, балки маън-й қиёфаси, а.ий сифатлари б-н ўлчанади”, деб таъкидлайди. Улуғ маърифатпарвар Абдулла Авлоний а.ни бундай таърифлайди: “Инсонларни яхшилика чақиргувчи, ёмонликдан қайтаргувчи бир илмдур. Яхши хулқларнинг яхшилигини, ёмон хулқларнинг ёмонлигини далил ва мисоллар ила баён қиладурган китобни а. дейилур. А. илмини ўқиб, билуб амал қилган кишилар ўзининг ким эканини, жаноби ҳақ на учун халқ қилганин, ер юзида нима иш қилмоқ учун юрганин билур. Бир киши ўзидан хабардор бўлмаса, илмни, уламони, яхши кишиларни, яхши нарсаларни, яхши ишларнинг қадрини билмас, ўз айбини билуб, иқрор қилуб, тузатмакға саъй ва қўшиш қилган киши чин баҳодир ва паҳлавон кишидур”. Абу Наср Форобий “а.” т.сини кенг маънода талқин қилиб, дини, эътиқоди, ирқи, тилидан қатъи назар, барча инсонларни ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка чақиради. Дунёда ягона ва бир бутун инсон жамоасини шакллантиришни, унинг ва барча фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб фаолият кўрсатишини орзу қилади. Бу ғоя кейинчалик жаҳондаги кўплаб мутафаккирлар, жумладан, немис файласуфи И.Кант томонидан ҳам илгари сурилган. Бу ғоялар  бугунги кунда ҳам нақадар муҳим аҳамиятга эга. Форобийнинг фикрича, юксак а.ий фазилатларга риоя қилган ҳолда ривожланаётган ҳар қандай давлат ўз фуқароларини, шак-шубҳасиз, бахту саодат йўлига олиб чиқувчи кучдир. Инсон билимли ва намунали а. эгаси бўлгандагина ижобий хислатлари б-н барчага ўрнак бўла олади.

АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ – муайян шахсга хос маън-й бузилишга нисбатан қўлланадиган жиноий жазо тури. А.т.и. жазо тайинланган шахсда қонунга итоаткорликни, инсон, жам-т ва меҳнатга, турмуш қоидалари ҳамда анъаналарига ҳурмат ҳиссини шакллантиришдан иборат жараёндир. А.т.и. иш ҳақининг 10 фоиздан 30фоизгача миқдорини давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда, шахсни меҳнатга мажбуран жалб қилишни назарда тутади. А.т.и. фақат асосий жазо сифатида 6 ойдан 3 йилгача, жиноят содир этиш пайтида 18 ёшга тўлмаганларга нисбатан эса – бир ойдан бир йилгача муддатга тайинланади. Қонунда а.т.и.нинг икки тури кўзда тутилган: жазони маҳкумнинг ўз иш жойида ўташ ва жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаган бошқа жойда ўташдан иборат. Жазо муддати узлуксиз бўлгани учун бу муддат давомида маҳкумга меҳнат таътили берилмайди, ишланган муддат умумий ва узлуксиз иш стажига қўшиб ҳисобланмайди.

АХЛОҚ ТУЗАТИШ МУАССАСАЛАРИ – маънавияти бузилган, ахлоқ талабларига риоя қилмаган кишиларга, жиноят йўлига кирган, амалдаги қонунларга итоат этмаган кимсаларга нисбатан озодликдан махрум қилиш тарзидаги жазо турларини амалга оширадиган муассасалар. Улар жиноий-ижроия муассасалари таркибига киради, озодликни чеклаш, озодликдан маҳрум қилиш, қамоқ тарзидаги жазо чораларини амалга оширишни таъминлайди. А.т.м.нинг қуйидаги тизими мавжуд: ахлоқ тузатиш колонияларининг тўрт тури – тарбия колонияси, қамоқхона ва даволаш-ахлоқ тузатиш муассасаси. Ҳукм қилинганларни сақлаш тартиби қуйидагича: маҳкумларни – ҳукм қилинганларга алоҳида жой ва ўрин-кўрпа бериб, умумётоқхоналарга жойлаштириш; саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалигида жамоани меҳнатга жалб этиб, ахлоқ тузатиш; маҳбусларнинг ҳаваскор ташкилотлари фаолият кўрсатиши; жамоавий-тарбиявий тадбирларни амалга ошириш; умумтаълим жараёни, касбга ўргатиш ва б.лар озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларнинг тузатишга қаратилган. Ахлоқ тузатиш колониясида жазони ўташ табақалаштирилган. Уларда балоғатга етган шахслар жинсига қараб (умумий, қаттиқ тартибли ва алоҳида тартибли колонияларда) алоҳида сақланади. Бундан ташқари, битта ахлоқ тузатиш колониясининг ўзида турли тоифадаги жиноятчилар, турли шароитларда – оддий, енгиллаштирилган ва кучли тартибда сақланади. Балоғатга етмаган жиноятчиларнинг ҳар икки жинсга мансублари тарбия колонияларида умумий ва кучайтирилган тартибда жазони ўтайди, улар одатдаги, енгиллаштирилган, имтиёзли ва кучли назорат шароитларида сақланади. Умуман, тартибнинг кучлилиги тарбия колонияларида ахлоқ тузатиш колонияларидан фарқ қилади. Қамоқхонада озодликдан маҳрум этилганлик жазосини ўтайдиганлар сони унча кўп бўлмайди. Булар: 1) ахлоқ тузатиш колониясидаги тартибни қасддан бузганлар, жазо тариқасида қамоқ тартибига ўтказилганлар; 2) жуда оғир жиноят содир этгани учун беш йилдан юқори муддатга озодлиқдан маҳрум этишга ҳукм этилганлар; 3) такрор оғир жиноятлар содир этган ва бунинг учун ҳукм қилинган шахслар – алоҳида хавфли жиноятчилар.

Қамоқхона энг хавфли жиноятчиларни сақлаш учун мўлжаллангани туфайли у ерда маҳкумлар алоҳида-алоҳида хоналарга жойлаштирилган ҳолда кучли тартиб остида сақланади. Қамоқхонада ҳам сақлашнинг икки тури мавжуд: умумий ва қаттиқ назоратли. Барча а.т.м.ларида озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинганларга тарбиявий таъсир ўтказишнинг қуйидаги воситаларидан фойдаланилади:  тарбиявий (ахлоқий, ҳуқуқий, меҳнат, жисмоний ва бошқа) ишлар, тартиб (интизом, бажариш ва жазони ўташ шартлари), ижтимоий фойдали меҳнат, умумий таълим ва касбий тайёргарлик (биринчи, иккинчи гуруҳ ногиронлари нафақа ёшидаги шахслар учун, уларнинг хоҳишига кўра) олиш, жамоатчилик таъсири (жамоатчилик бирлашмаларининг ахлоқ тузатиш жараёнига кўмаклашиши, оталиғи ва ҳ.).

АХЛОҚИЙ АҚИДАЛАР – маън-й ҳаёт талаблари, инсоннинг юриш-туриши, хулқ-атвори, муомаласини тартибга солиб турадиган, бошқариб борадиган ахлоқий т.лар тизим. Ахлоқ ўзининг меъёр ва қоидалари ёрдамида инсон одобини бошқариб боради. Мас., яхшилик ва ёмонлик, бахт, адолат, бурч, виждон, ор-номус, меҳр-оқибат, шаън, уят, меҳнатсеварлик, жамоа руҳи б-н яшаш, ватанпарварлик, инсонпарварлик, ўзаро ҳурмат, ҳамкорлик, тичликсеварлик, комиллик каби т.лар аҳлоқий ақидаларнинг таркибий элементидир.

АХЛОҚИЙ ИДЕАЛ – ахлоқ меъёрларига асосланган хулқнинг юксак даражаси, мукаммал ҳолати ҳақидаги тасаввур. У маън-й ҳодиса бўлиб, ахлоқий меъёрларнинг инсон орзу қилган ва юксак даражада шакллангани билан боғлиқ тасаввурлар мажмуидир. А.и. инсоннинг реал ҳаётдаги турли воқеа-ҳодисаларга мун-тида акс этган ҳолда, унинг ҳаётда ўз ўрнини топишига, ҳаётий позициясини мустаҳкамлашга асос бўлиб хизмат қилади. У инсонни маън-й жиҳатдан юксалишга чорлайди, инсоннинг ўтмиш ҳаётини танқидий таҳлил этишга, ҳоз. кунда амалга ошираётган хатти-ҳаракатларини ибрат бўлишга муносиб инсонларники б-н солиштириш, келажакда эса ўз ҳаётини янада мазмунли ташкил этишга хизмат қилади. А.и. инсоннинг амалдаги хулқига нисбатан анча мукаммал турмуш тарзидир. Инсон ўз а.и.ини фаол тарғиб қилади. А.и. ахлоқий кадриятлар асосида шаклланади. Бундай ахлоқий қадриятлар эса оила муҳити ёки таълим муассасасида, меҳнат, ўқиш, ўрганиш жараёнида ўзлаштирилади. А.и. шахснинг эътиқоди б-н уйғунлашиб кетади ва реал воқеликдаги ҳодисаларни баҳолаш мезони сифатида намоён бўлади. А.и.нинг ўта мавҳумлашиб кетиши инсон учун кўпгина қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Чунки, идеалнинг реалликдан йироқлашуви ҳамиша зиддиятларга сабаб бўлиб келган. Шахснинг а.и.идаги айрим жиҳатларнинг ўта кучайиши атрофдаги одамларга бўлган талабнинг ҳаддан зиёд ошиши, айрим қадриятларга нисбатан мутаассиблик даражасидаги муносабати ҳам намоён бўлиши мумкин. Натижада инсон ён-атрофидаги одамлар б-н муроса қилиб яшолмай қолади, ҳаётида низоли вазиятлар кўпроқ юзага кела бошлайди. Шу жиҳатдан а.и. атрофдагиларга бўлган талаб сифатида эмас, балки биринчи навбатда, инсоннинг ўз имкониятлари даражасида ўз олдига қўйган мақсадига айлангани маъқул. Агар инсон ўз а.и.идаги асосий тамойил ва қадриятларга амал қилишда атрофдаги одамларнинг орзу-интилишларини ҳисобга олган ҳолда иш тутса, а.и. унинг учун камолот манбаига айланади.

АХЛОҚИЙ МАДАНИЯТ – жам-тдаги ахлоқнинг юксаклик даражасини, фуқароларнинг ахлоқий савиясини акс эттирувчи т.. У шахснинг жам-тдаги асосий ахлоқ меъёрларини эгаллаши ва ўзгалар б-н шу асосда мун-тда бўлиши, ўзини ахлоқий томондан мунтазам такомиллаштириб бориши сингари жиҳатларни ўз ичига олади. А.мад-тнинг энг муҳим омилларидан бири – муомала одоби. Инсонлар бир-бири б-н ҳамкорлик қилмасдан, ўзаро тажриба алмашмасдан, ўзаро таъсир кўрсатмасдан яшаши мумкин эмас. Бинобарин, мулоқот, муомала инсон учун асосий эҳтиёж, зарурат. Муомала одоби ўзгалар қадр-қимматини, ҳурматини жойига қўйишни, анъанавий ахлоқий-меъёрий талабларни бажаришни тақозо этади. Маъноли ва равон сўзлаш, суҳбатдошни тинглай билиш, нутқ мад-ти муомаланинг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Муомала одобида  мулоқотнинг асосий воситаси бўлмиш тил катта аҳамиятга эга. Халқимизда ““сиз” ҳам, “сен” ҳам бир оғиздан чиқади” деган доно нақл бор. Шу боис мулоқот пайтида суҳбатдошга ҳурмат ифодаси сифатида ҳар бир сўзни суҳбатдошининг кўнглига, қизиқиши ва кайфиятига қараб, ёшини касбу кори, ижтимоий ҳамда оилавий аҳволини эътиборга олиб, ҳурматини жойига қўйиб гапириш, мулоқот жараёнида ўринсиз ҳаракатларга йўл қўймаслик лозим. Муомала одобида кишининг кўз-қараши, нигоҳи, сўзсиз (новербал) ҳаракатлари ҳам муҳим роль ўйнайди. Маълумки, одамнинг қарашида, юз ифодасида, қўл ҳаракатларида унинг сўзга айланмаган ҳиссиёти, талаблари ўз аксини топади. Шу маънода, муомала одобида кишиларнинг насиҳат қилмасдан, одоб ўргатмасдан бир-бирига таъсир кўрсатиши ҳам диққатга сазовордир. Ахлоқий етуклик муомала одобини эгаллашдан бошланади. А. ўзига хос муносабатлар ифодаси – этикетдир. Этикет муайян ҳолат учун фақат бир хилдаги қоидалаштирилган хатти-ҳаракатларни тақозо этади. Этикетнинг қамрови шу қадар кенгки, у оддий инсоний муносабатлардан халқаро миқёсда қабул қилинган муомала қонун-қоидаларгача ўз ичига олади. Мас., сиёсий арбоб этикети, меҳмондорчилик этикети, мезбон этикети ва ҳ.к.. Этикетнинг замонавий кўринишлари б-н бирга, миллий-анъанавий шакллари ҳам бор, уларсиз ҳар қайси халқ ҳаётини тасаввур қилиш қийин. Мас., саломлашиш  одобини олиб кўрайлик. Этикет қоидасига кўра, кўчадан ўтиб кетаётган одам гузарда ёки дарвозасининг олдида турган кишиларга салом бериши, бу аснода ўнг қўл чап кўкракда, юракнинг устида туриши, бош эса таъзимга енгил эгилиши лозим. Кўришиш этикетида эса қўлнинг учини бериб саломлашиш кўришаётган одамга нисбатан одобсизлик ва менсимасликни билдиради. Этикетнинг яна бир жиҳати бор: унда одоб б-н гўзалликнинг уйғунлигини кўришимиз мумкин. Яъни, этикет орқали одобнинг қатъий қонун-қоидалари чиройли хатти-ҳаракатлар воситасида амалга оширилади. Демак, этикет эстетика б-н ўзаро боғлиқ.

Касбий одоб а.ий мад-тнинг юксак шаклларидан бўлиб, унинг жам-т ҳаётидаги ўрни беқиёсдир. Муаллимлик одоби, санъаткор одоби, журналист одоби, раҳбар одоби сингари касбий одоб турлари бунга мисол бўла олади. Касбий одоб амалий ахлоқ тарзида намоён бўладиган маън-й ҳодисадир. (Бу ҳақда яна қаранг  –  адаб).

АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ – жам-т маън-й ҳаётидаги муҳим ижт-й ҳодиса бўлиб, одоб-ахлоқ тизимини, ахлоқий фазилатларни  замон талаблари асосида ҳар қайси авлод онгига сингдириш шакли. А.т. адабиёт, психология, этика ва эстетика фанлари ўрганадиган илмий категориядир. А.т. деганда ўсиб келаётган авлодда хулқ-одоб меъёрларига мос келадиган, замон талабларига жавоб берадиган инсоний сифатларни шакллантиришга қаратилган илмий ва амалий ҳаракатлар тизими тушунилади. Инсоннинг ахлоқий ҳаёти унинг ахлоқий тарбияси б-н чамбарчас боғлиқ. Ахлоқ тўғрисидаги фанларнинг асосий вазифаси ахлоқий баркамол инсон ва жамиятни тарбиялашнинг йўл-йўриқларини кўрсатиб беришдан иборат. А.т. шу йўлдаги узлуксиз амалий жараёндир. Инсон а.т. орқали ахлоқий қадриятларни англаб етади, ўзида ахлоқий тажрибалар, кўникма ва фазилатларни шакллантиради, ахлоқий меъёрлар ва тамойиллар асосида яшашга ўрганади. А.т. инсоният тарихи мобайнида иккита муҳим масалага жавоб излайди: бири – қандай яшамоқ керак, иккинчиси – нима қилиш керагу нима қилмаслик лозим. А.т. – инсонни комилликка элтувчи йўл. Унинг воситалари кўп, бири анъанавий тарбия бўлса, иккинчиси замонавий тарбиядир. Одатда, ҳар икки турдаги воситалардан самарали фойдаланилади. Мактабгача а.т.да эртак ва ривоятлар, панд-насиҳатлар руҳидаги, анъанавий тарбия ўйин ва ўйинчоқлар воситасидаги замонавий тарбия б-н ўзаро уйғун ҳолда қўлланади. А.т.нинг энг кучли воситаси – санъат. У аҳолининг барча табақасини – турли ёш ва касбу кордаги инсонларни қамраб олади. А.т.нинг барча замонлар учун долзарб бўлган йўли намунавийлик тамойилидир. А.т.нинг ақлий-маън-й ва жисмоний тарбия б-н қўшиб олиб борилиши ҳам мақсадга мувофиқдир. Шахснинг а.т.си унинг муомала одоби, этикет қоидаларига риоя этиши, касбий одоби ҳамда ўзгаларга нисбатан мун-тнинг барча турларида кўриниши мумкин. Ахлоқий мун-тлар – кишилар фаолиятини мувофиқлаштириб, уларнинг эзгу, инсоний мун-тларини ифода этади. А.т. тузилмаси – уч омил-асосдан иборат: ахлоқий англаш: (ахлоқий онг), ахлоқий ҳис этиш (ахлоқий ҳиссиёт) ва ахлоқий мун-тлар (ахлоқий хатти-ҳаракатлар). А.т. жараёнида бу омиллар доимо бирга иштирок этиб, бир-бирини тақозо этиб келади.

А.т. т.ларига эзгулик, бурч, виждон, сахийлик, ҳурмат, ҳалоллик, поклик, ростгўйлик каби категориялар киради. Англаб амалга оширилган ҳар қандай ахлоқий қарор замирида ахлоқий ҳиссиёт ётади.

АХЛОҚИЙ ФАЗИЛАТ – инсонни яхшиликка чорлайдиган, ёмонликдан қайтарадиган ахлоқий қарашларнинг доимий одати, амалий фаолиятга айланганини билдирадиган т.. У инсоний ахлоқ намуналарини ўзида мужассам этади ва маъ-ятнинг ўзагини ташкил этади. Маълумки, Шарқ халқларининг мад-ти, фал.си, дунёқарашида инсоннинг а.ф.и қадимдан улуғлаб келинган. Шу маънода, Шарқ ижт-й фикри ва адабиётини а.ф.лар қомуси дейиш мумкин. Шарқ мутафаккирлари – Имом Бухорий, Имом Термизий, Муҳаммад Мусо Хоразмий, Рудакий, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Ҳофиз Шерозий, Фузулий, Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий каби мутафаккирлар а.ф.ларни ўз илмий ва ижодий фаолиятларининг етакчи мавзуси деб билганлар. А.ф. орасида адолатлилик, бағрикенглик, босиқлик, вазминлик, вафодорлик, ватанпарварлик, виждонлилик, гўзаллик, диёнатлилик, дилбарлик, донолик, жасурлик, жавонмардлик, зийраклик, зеболик, заковатлилик, зукколик, иболилик, илмсеварлик, интизомлилик, ишчанлик, илтифотлилик, иффатлилик, камтаринлик, камарбасталик, кечиримлилик, латофатлилик, лафзи ҳалоллик, матонатлилик, мурувватлилик, меҳр-оқибатлилик, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик, мўътадиллик, нафосатлилик, одиллик, орасталилик, олижаноблик, олийҳимматлик, очиққўллик, ростгўйлик, раҳм-шафқатлилик, сабр-бардошлилик, саховатпешалик, садоқатлилик, самимийлик, тавозелик, теран фикрлилик, талабчанлик,  тежамкорлик, улуғворлик, фозиллик, фидоийлик, фаросатлилик, хушмуомалалик, хушфеъллик, қаноатлилик, чидамлилик, шижоатлилик, ширинсуханлик, ўктамлик, қаноатлилик, ғайратлилик, ғазабни жиловлаш, ҳаққонийлик, ҳалимлилик, ҳалоллик, ҳаёлилик, ҳожатбарорлик каби хислатлар инсонни улуғлайди, юксалтиради, жам-тдаги мун-тларни ҳам мукаммаллаштиради. Халқимиз ана шундай а.ф.лар асосида ўзининг бетакрор маън-й қиёфасига эга бўлиб келади. Мустақиллик йилларида бу фазилатлар янгича маъно-мазмун б-н бойиб, юксак маън-й тараққиётнинг энг муҳим омилларидан бирига айланмоқда.

АХЛОҚИЙ ҚАРАШ – ахлоқий меъёрлар таснифи, маън-й-ахлоқий ёндашув ва шу асосда шаклланган тафаккур категорияси. Тор маънода фал., социология ва мад-тшунослик фанлари соҳасида умуминсоний ахлоқий тамойилларни ифода этадиган т.. Кенг маънода, инсониятга оид барча маън-й ҳодисаларга ахлоқий ёндашувни акс эттиради. А.қ.ларда умуминсоний қадриятлар, қадрлаш мезонлари,  ижт-й аҳамиятга эга бўлган маън-й қарашлар, руҳий ҳодисалар акс этади. Оила, қўни-қўшничилик одоби, корхона ва жамоа этикаси, фуқаролик бурч- вазифалари ҳамда  уларни ўрганувчи мавзу ҳамда масалалар а.қ.га киради. А.қ. жам-т ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маър-й, мад-й ва диний қарашларга таъсир кўрсатувчи тизимдир.

А.қ. – оила, жамоа ва жам-тдаги интизомнинг муҳим омилидир, унинг воситасида интизом туйғуси шаклланган киши ўз халқи ва Ватанига садоқат б-н хизмат қилади, ҳар бир ишни ўз вақтида сидқидилдан бажаради. Немис ва японларга хос тартиб ва интизомнинг негизида ҳам а.қ.ларнинг мустаҳкамлиги мужассам. Бугунги шиддатли глобаллашув жараёнлари бутун дунёни ўргимчак тўридек қамраб, ер шари яхлит ижт-й маконга айланиб бораётган экан, ҳеч бир инсон бу ўзгаришлардан четда қолмайди. Ўз моҳиятига кўра, ҳам ноёб, ҳам мураккаб бўлган бу феномен оддий инсон учун ақл бовар қилмас қулайликлар, кўзни қамаштирар даражадаги имкониятларни юзага чиқариши б-н бирга, талайгина муаммолар, ташвиш ва хавотирлар ҳам туғдирмоқда. Уларнинг қаршисида одамзот ожиз қолмоқда. Энг ёмони, инсоннинг дунёқараши, ҳис-туйғулар олами, маъ-яти жиддий хавф остида қолмоқда, баъзан ахлоқ меъёрлари ҳам унутилмоқда. Шундай қалтис вазиятда одамларни бундай хатарлардан огоҳ этиш, эл-юрт, кенг жамоатчилик эътиборини бу масалаларга қаратиш, ёш авлодни маън-й соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, уларда а.қ.ни шакллантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Фақат уйғоқ қалб, теран нигоҳ ва эзгу фикрли кишиларгина бундай шароитда ички мувозанатни йўқотмасдан, моддий ва маън-й мезонлар уйғунлиги асосида яшай олади. Бошқача айтганда, жам-тда соғлом муҳитни сақлаб қолиш, уни ҳар томонлама мутаносиб ривожлантириш учун ҳам маъ-ят, унинг амалдаги ифодаси бўлган ахлоқ меъёрлари сув б-н ҳаводек зарур. Бу ҳаёт ҳақиқатини ҳам тарихий ва ҳаётий далиллар, фал-й мушоҳадалар, инсоний кечинмалар орқали ёшларга англатиш талаб этилади.

Азалдан халқимиз табиатида жамоавийлик, ҳамжиҳатлик, юксак ахлоқ ва одоб меъёрлари ҳамда анъаналари асосида яшаш ҳисси устувор бўлиб келади. Бу халқимиз яшаган  дарё бўйлари ва водийлардаги табиий шароитдан келиб чиқади. Халқимиз а.лар давомида қадимий  цивилизация ва мад-т асосларини яратиш асносида нафақат чексиз моддий неъматлар, балки беқиёс  маън-й мўъжизалар, шарқона ахлоқни ҳам бунёд этган. Шу маънода, Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобидаги қуйидаги фикрлар алоҳида теран мазмунга эга: Ўрта Осиё ҳудудида аҳоли азалдан водийларда, катта сув манбалари – дарё ва анҳорлар бўйида яшаб келади. Атрофи чўл ва саҳролар билан ўралган, табиати ва иқлими ғоят мураккаб бўлган минтақа шароитининг ўзи ана шу элат ва миллатларнинг минг йиллар давомида бир-бирига мослашиб, яқин елкадош бўлиб, бир-бирининг оғирини енгил қилиб яшашини тақозо этиб келади”(9-бет).

Таъкидлаш зарурки, ҳар бир инсоннинг а.қ.и ўзига хос тизим бўлиб, улар ўзаро бирикиб, яхлит ва ягона оламга  айланса, бутун бир халқ, миллат ва жам-тнинг а.қ.и бунёд бўлади. Бу а.қ. юксалгани сари халқ ва миллатнинг куч-қудрати ҳам ортиб бораверади, енгилмас кучга айланади.

АҚИДА (араб. ишонч) – шак келтирмасдан, муҳокама қилмасдан бажариш, эътиқод қилиш лозим бўлган қоида ва талаблар. А. қандай шаклда бўлмасин, муайян ишонч ва эътиқод асосида шаклланади. Кишилар ҳаёти ва турмушининг барқарор ҳодисаси сифатида уларнинг маънавияти, таълим-тарбияси ва хулқ-атворига таъсир қилади. А.га хос энг муҳим жиҳатлардан бири  унинг ижтимоий хусусиятга ҳамда индивидуал зоҳирийликка эга эканидадир.

А.нафақат диний, балки дунёвий асосга, объектив заминга эга бўлиши ҳам мумкин. Аммо бу унинг объектив ҳақиқат эканини англатмайди. Диний ақидаларнинг асослари муайян динларнинг асосий натижаларида, уларга хос қонун-қоидалар ва талабларда ифодаланган. Мас-н., ислом ақидаларининг асоси Қуръон ва ҳадислардаги меъёр ҳамда кўрсатмалар негизида ишлаб чиқилиб, тартибга солинган. Исломнинг суннийлик мазҳабида эътироф этиладиган ақидалар еттита: булар Аллоҳнинг ягоналиги, фаришталарга, муқаддас китоблар, пайғамбарлар, охират ва тақдирга, инсоннинг қиёмат куни қайта тирилишига ишонишдан иборат. Ислом VII а.да шаклланган бўлса-да, илоҳиёт илмидаги ақидавий таълимотларнинг шаклланишида IX а. охири, X а.нинг биринчи ярми алоҳида аҳамият касб этди. Чунки бу даврда калом илми тараққиётига улкан ҳисса қўшган мотуридия ва ашъария таълимотлари вужудга келган. Имом Мотуридий ва Имом Ашъарий илмий-маънавий меросида бутун мусулмон оламига хос бўлган умумий қоидалар ўз аксини топган. Бу – аҳли сунна вал-жамоатнинг икки мактаби орасидаги  ақидавий масалаларга оид фарқ бўлиб, уларнинг бири лафзий (ифодадаги), иккинчиси маънавий (мазмуний) тусга эга. А.ларни мутлақлаштириш муқаррар тарзда ақидапарастликка олиб боради.

АҚИДАПАРАСТЛИК – кишиларнинг қалби ва онгига мафкуравий тазйиқлар асосида сингдирилиб, эътиқод даражасига кўтарилган дунёқараш шаклларидан бири. А. иккита шаклда намоён бўлади: ақиданинг дунёвий шакли (эгоизм, шовинизм, коммунизм, большевизм, атеизм ва б.); ақиданинг диний  шакли, (ваҳҳобийлик, “Ҳизб ут–таҳрир”, “Ҳизбуллоҳ”, “Ал-қоида” ва б.). Ақидаларни замон ва макондан ажратган ҳолда англаб, уларни мутлақ ўзгармас ҳақиқат деб биладиган, шундай бошқа қарашларни тан олмайдиган ғоявий-мафкуравий оқим вакиллари ақидапарастлар деб юритилади.

Исломнинг суннийлик оқими илоҳиётчилари Қуръони карим ва ҳадиси шарифга асосланиб ишлаб чиққан еттита иймон талабини ақида деб ҳисоблайдилар. Шиалик оқимида бешта ақида имон талаби ҳисобланади. Булар – Аллоҳнинг ягоналигига, пайғамбарларга, имомат (олий ҳокимият имом – пайғамбар авлоди қўлида бўлиши)га, адл (илоҳий тақдирнинг адолатлилиги)га, охиратнинг рўй беришига ишончдан иборат. Бироқ барча динларда, жумладан, исломда иймон талабларидан бошқа қатор тушунчалар ҳам  ақида ҳисобланади. Ҳар бир диний ташкилот (диний конфессия) ва муайян диний жамоа ўзи ҳақиқатнинг охирги нуқтаси сифатида қабул қилган илоҳий тушунчаларга қатъий равишда ишонч руҳини диндорлар онгига сингдириш учун жуда кўп воситалар, услублардан фойдаланади. Эътиқодларига хилоф бўлган ўзгача қарашлар ва муносабатлар қарор топишига иложи борича қаршилик кўрсатади. Ана  шу жараёнда қавмларда муайян андоза (модел) га тушган яхлит дунёқараш, дунёни ҳис этиш шаклланади. Инсон феъл-атвори, фаолияти маълум бир изга туширилади. Шундан келиб чиқиб, табиий ва ижтимоий ҳодисаларга  муносабат белгиланади. А.ни фундаментализм, диний экстремизм тушунчалари б-н ҳам  айнанлаштириш уларга ноилмий ёндашувларга сабаб бўлади. Бу тушунчаларда умумий ўхшаш жиҳатлардан ташқари жиддий тафовутлар борлигини ҳам назарда тутган маъқул. Диний билимларни тарихий даврдан ва реал ижтимоий  воқеликдан ажратиб ўзлаштириб олган, бинобарин, динларнинг асл инсонпарварлик моҳиятини тушунмаган ва тушунишни истамаган шахсларни а.лар дейиш тўғри бўлади.

Аммо а. соф диний мазмундан кўра кенгроқ моҳиятга эга эканини эътиборда тутиш зарур. Яъни, а. нафақат динда, балки илм-фанда, жумладан, фал.да ҳам ўзини намоён этиб, ижтимоий тараққиёт, миллий истиқлол ва инсон камолоти йўлига ғоявий тўсиқ бўлиши мумкин. Ҳар қандай  соҳада чуқурроқ билимга эга бўлмаган ёки дастлабки билимлари б-н чекланиб, ўз устида ишламай қўйган кишилар одатда А.ни рағбатлантирувчи ижтимоий куч сифатида майдонга чиқади. А. ўта саёз  билимга эга бўлгани сабабли баҳс-мунозарага тиш-тирноғи б-н қарши чиқади. У ижт-й ва миллий маъ-тни жиловлаб қўйиб, ижт-й тараққиётни турғунликка, ҳатто орқага кетишига сабаб бўлиши б-н ўта  хатарлидир. (Яна қаранг: Эътиқод).

АҚЛ   (лот. rationalis, юн. nus, fronesis; араб. ал-ақл – асосланган, мақсадга мувофиқ) – инсон учун ўйлаш, фикрлаш, англаш ва хотирлаш, хулоса чиқариш имконини берадиган қобилияти, ноёб маънавий ҳодиса. А. ва а.ий фаолият тушунчалари қад. юнон фал.сига бориб тақалади. А. т.си Афлотун ва Арасту фал.сида кенг ишлатилган. Арасту назарий ва амалий а.ни нус ва фронесис, суст ва фаол шаклларга ажратади. Арасту талқинига кўра, а. аввалига илк моддий негизга ўхшаб шаклсиз бўлган ва воқеликни идрок қилиш жараёнида доимий фаол а. шаклланиб, тараққий этиб борган ҳамда воқеликни англашнинг самарали воситасига айланган. Ўрта асрлардаги Яқин ва ўрта Шарқ фал-ий тафаккуридаги а. тўғрисидаги таълимотлар Афлотун, Арасту ва Плотиннинг фал-ий меросидан таъсирланган ва шаклланган.

А. калом, тасаввуф ва перипатетик фал-ий таълимотларда турлича мақомларга эга бўлган. Калом а.нинг чексиз имкониятларини инкор этмайди, чунки унингча, Аллоҳнинг ўзи а. ва донишмандликнинг ягона соҳибидир. Унинг а.и олдида оддий инсоннинг а.и ожиздир. Шундай экан, Аллоҳнинг а.и ва Аллоҳ тўғрисидаги билим бир-биридан тубдан фарқ қилади. Аммо инсон а.ининг мавқеи муҳимдир. А. туфайли инсон ўз ҳис-туйғуларини, олинган хабарларни муайян тартибга келтиради, уларнинг чин ёки ёлғон эканини аниқлайди, Холиқ томонидан яратилганни (халқни) билиб боради. Лекин киши муаммолар моҳиятига чуқур кириб борар экан, унда а.нинг имкониятларига шубҳа пайдо бўла бошлайди. Бу эса, иймон-эътиқод учун хавфлидир. Тасаввуф тариқатлари а.нинг имкониятларини зоҳирий жараёнларни билиш б-н чегаралаб қўяди. Ботинни, Ҳақни англашга фақат қалб, қалбнинг ҳолати даъво қила олади, деб уқтиради тариқат намоёндалари. Мас., Ғаззолий Аллоҳ ва илоҳийлик б-н боғлиқ масалаларни тўла-тўкис идрок этишга а. ожиз эканини таъкидлайди. Чунки Аллоҳни, ғайб илмларини фақат нақл ва илоҳий туйғу орқали билиш мумкин. Инсон ўз а.и б-н ҳамма нарсанинг мазмун-моҳиятига етишга имкони бўлганида ваҳий орқали зарур илоҳий кўрсатмалар келишига ҳожат қолмаган бўлар эди. Ғаззолий “Ақл ўзининг ожиз ва нотавонлигини тушуниб етиш учунгина керак холос”, деган хулосага келади. Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушд фал.сида а. т.и муҳим мақомга эга. Уларга кўра, инсон а.и даставвал суст а. кўринишида намоён бўлади. У ашё ва ҳодисаларни билиш жараёнида орттирилган а. соҳибига айланади. Бундай ҳолатда унинг қаршисида ҳеч қандай ғов бўлиши мумкин эмас. Жонли мулоҳаза оддий нарса ва ҳодисаларнинг муҳим бўлмаган айрим хосса  ва хусусиятлари (акциденция-араз)ни кашф этиш б-н чегараланса, а. эса, аксинча, уларнинг туб моҳиятини англашни мақсад қилиб қўяди. А.нинг қаршисида ўтмиш, ҳозирги давр ва келажак баб-баробардир. А. макон ва замонда чексиздир. Форобийнинг фикрича, эзгу фикр, донишмандларнинг дурдона ғояларига мангулик муҳри босилганидек а. ҳам абадийдир. Алишер Навоий асарларида а. б-н боғлиқ қуйидаги ибораларни учратамиз: а. аҳли – ҳушёр онг эгалари; а. деҳқони – т., ва мулоҳаза эгаси, тажрибали, онгли киши; а. кўйи – а.-идрок йўли; а. мезони – онг, а.нинг ўлчови, тарозиси; а. муҳандислари – донишмандлар, олимлар, билимдонлар; а. олдида – онгли тушуниш бўйича, а.ан; а. пири – тафаккур устози – фаросатли кишилар; а. саррофи – а. заргари, а.нинг баҳоловчиси; а. уйн – мия, фикру хаёл; а. хирмони – а. мужассамлиги; а. чири – а.нинг кучи, а.нинг қуввати; а. эшиги – а.нинг йўли, онгли йўл; а. ўти – зеҳн ўткирлиги, ҳушёрлик; а. ҳуши –  бунга изоҳ ҳожат эмас; а. ҳисоби – онг доираси, чегараси; а.дан бегона – телба; а.и жавоҳиршунос – етук, комил ва сўзнинг яширин сирларини яхши тушунадиган нозиктаъб кишиларнинг идроклиси; а.и зойил – а.и кетган киши; а.и зулмоний – хира а., ўтмас зеҳн; а.и куни – энг етук а.; а.и маслаҳатбин – маслаҳат кўрсатувчи, тўғри йўл ва тўғри фикрга йўлловчи а.; а.и мушарраф – соф, шарафли а.; а.и мустақим – иккиланмайдиган, тўғри а. эгаси, қатъий фикрли одам; а.и мусоҳиб – фаҳм-фаросатли киши; а.и оз – а.дан адашмоқ; а.и салоҳ – тўғри, соғлом фикр; а.и саркаш – итоатсиз, ўжар, қайсар, бўйин товловчи а.; а.и ситамкора – жабр-зулм қилувчи, жафо етказувчи; а.у фаҳми хурдадои – нозик а.-фаҳм; а.и худбин – фақат ўзини ўйлайдиган шахс; а.и хурдабин – ўткир, сезгир, нозик а. ва ҳ.к. Алишер Навоий ўз асарларида а. сўзини 27 ўринда қўллаб, унинг 27 даражаси ва 27 сифатини кўрсатиб берган. Демак, а.нинг ўзи битта, лекин одамларнинг а.ий даражаси кўпдир. Барча одамлар а.га эга эканликлари б-н бир хилдир, лекин улар а.ий даражасига кўра бир-биридан фарқ қилади. Ер юзида қанча одам бўлса, ҳаммаси а. даражаси б-н озгина бўлсада, бир-биридан фарқ қилади.

Дунёда некбин а. эгалари ва худбин а. эгалари бор. Некбин а. эгаларидаги а. инсониятга эзгулик келтиради, худбин а. эгаларидаги а. эса фақат ўз эгасига наф келтиради. А. бобидаги мисолларни бошқа мутафаккир ва алломалар асарларидан ҳам кўплаб келтириш мумкин. Ўрта асрларда Шарқ мамлакатлари фалсафасида “а. ал-фаъол” деган тушунча қўлланган. У ислом дунёсида ҳозир ҳам муомалада. Форобий, ибн Сино, ибн Рушднинг фалсафий таълимотларида а. ал-фаъол оламнинг вужудга келишида – дунёвий а. шаклида биринчи сабаб – Аллоҳдан келиб чиқади. Бу дунёвий а. инсондаги индивидуал а.нинг юзага келиши ва ривожига таъсир этиб туради. Ҳар бир инсон а.и ўз навбатида дунёвий а. б-н бирлашишга интилади. Инсоннинг шахсий а.и оламни борган сари чуқурроқ билиб, бир неча босқичларни босиб ўтади. У мутлақ билимлар, яъни оламнинг ибтидоси ва асоси ҳақидага билимларни ўзлаштиргандан сўнг дунёвий а. б-н бирлашади, уни бойитади. Шахсий а.ий билим билан бойиган дунёвий а. яна инсон а.ининг ривожига ижобий таъсир кўрсатади. Шарқнинг илғор мутафаккирлари а. ал-фаъол таълимоти асосида а.нинг қудратини, унииг объектив мазмунини, олам тараққиётидаги аҳамиятини исботлашга ҳаракат қилади. Дунёвий а. б-н инсон шахсий а.ининг муносабати ҳақидаги таълимот жамият маънавий маданиятининг узлуксиз бойиб бориши, инсон а.-заковатининг илм-маърифатга қўшган ҳиссаси билан мангуликка эришиши, ҳар ким тириклигида келгуси авлодларга илм-маданият соҳасида мерос қолдириши учун интилиши зарурлиги ҳақидаги фикрларни ифода этади. Ҳоз. замон фал-ий тафаккурида рационализм (а.га урғу бериш) ва сенсуализм (жонли мушоҳадапарастлик) каби йўналишлар бир-биридан фарқ қилади. А. б-н жонли мушоҳадани билиш жараёнининг зарур босқичи ва воситалари сифатида талқин этиш ва улардан самарали фойдаланиш муҳимдир. Бугунги кунда инсон а.ини ўрганиш, у билан боғлиқ сир-синоатларни тадқиқ этишга ниҳоятда катта аҳамият берилмоқда. Дунё глобаллашиб бораётган, ахборот оқими муттасил кучаяётган ҳозирги даврда фақат а.-идрок, эзгу ғояларга эътиқод ва юксак маънавият инсоннинг асл табиатини сақлаб қолиши мумкин экани тобора яққол аён бўлмоқда.

АҚЛИЙ ВА ЖИСМОНИЙ МЕҲНАТ – кишилар ўртасида тарихан таркиб топган меҳнатнинг асосий шакллари. Жисмоний меҳнат кўпроқ кишиларнинг қўл кучи, жисмоний фаолияти б-н боғлиқ. Жисмоний меҳнатдан фарқ қиладиган ақлий фаолият ҳам тарихий характерга эга бўлиб, жамиятнинг маънавий тараққиётидан бевосита келиб чиқади. Айни пайтда бундай қараш одамзотни иккита катта гуруҳга – моддий ва маън-й бойликларни ишлаб чиқарувчиларга ҳамда жисмоний меҳнат ва ақлий меҳнат кишиларига ажратишга сабаб бўлади, деган нотўғри қарашга келиб қолмаслик лозим. Собиқ СССР даврида устувор бўлган бундай ёндашувларнинг барчаси ҳаётий заминдан ажралган бўлиб, масаланинг асл моҳиятини ифода этади. Аслида тараққиёт натижасида кишиларнинг ишлаб чиқариш фаолиятида ақлий ва жисмоний куч ўзаро туйғун тарзда намоён бўлади, бири иккинчисини тўлдиради ва тақозо қилади. Жамият равнақ эта боргани сари жисмоний меҳнат ходимларининг билим савияси, малакаси, иш унумдорлиги оша боради, шу билан бирга, ақлий меҳнат кишиларининг онги ҳам бойиб боради. Чунки зиёлининг ҳам, малакали ишчининг ҳам, фермер ёки деҳқоннинг ҳам туб манфаатлари бир – Ватан равнақи, халқ фаровонлигидир. Уларнинг барчаси бир халқнинг фарзандлари, бир мамлакатнинг фуқароларидир. Масаланинг моҳиятига шундай қараган ҳолда фикр юритмоқ зарур. Қолаверса, кишилик жамияти яралибдики, унда ижт-й меҳнат тақсимоти сақланиб келмоқда. Биров деҳқончиликка ёки чорвачиликка, биров савдога ёки саноатга, биров муаллимликка ёки олимликка ва шу каби бошқа ҳунарларга табиатан мойил. Ҳар ким ўз лаёқати, қўлидан келадиган юмушни бажариш, ўзи танлаган соҳа билан шуғулланишга интилади. Ҳозирги кунда юртимизда эркин бозор мун-тлари амалда. Ҳар бир фуқаро қонун имкон берган соҳаларда фаолият кўрсатиб, ҳалол меҳнат қилиб, фаровон яшаши, ақлий ёки жисмоний меҳнат билан шуғулланиши, тадбиркор бўлиши ёки  мулкдорлар сафига қўшилиши мумкин. Бу ҳуқуқлардан, тили, дини ва миллатидан қатъий назар, барча фуқароларнинг фойдаланиши учун зарур шароит ва имкониятлар бор.

АҲИЛЛИК – ягона оила, ягона Ватан туйғуси, умумий мақсад ва манфаатга асосланган, дўстлик, қон-қардошлик, иноқлик ва хайрихоҳлик натижасида ҳосил бўладиган маън-й яқинлик. А. ҳамма жойда – оилада ҳам, жамоада ҳам, маҳаллада ҳам, қўни-қўшничиликда, одамларнинг ўзаро мун-тларида ҳамиша керак. Ш.у. а. т.сини кенг маънода аҳил дўстлар, аҳил оила, аҳил қўни-қўшнилар, аҳил ҳамкасблар, аҳил маҳалла, аҳил ҳамкор мам-тлар каби маъноларда ишлатиш мумкин. А. байналмилаллик, толерантлик, бағрикенглик, маън-й якдиллик, муайян вазифани кўпчилик ёрдамида бажариш, бир-бирини қўллаб-қувватлаш каби олижаноб ғояларга яқин туради. А. халқимизнинг қон-қонига, руҳига, менталитетига сингиб кетган муқаддас туйғу ҳисобланади. Шунинг учун у халқимизнинг урф-о.ларида, анъаналарида, оғзаки ижод намуналари ва кундалик турмуш тарзида доимо улуғлаб, эъзозлаб келинади. “Аҳил бўлсанг, оламни оласан”, “Жаҳонда дўстликдан қудратли куч йўқ”, “Олтовлон ола бўлса – оғзидагини олдирар, тўртовлон тугал бўлса – унмаганни ундирар” каби ҳикматли сўз, афоризм ва мақоллар а. қандай буюк фазилат эканини кўрсатади. А. т.сини бир неча шартли атамаларга бўлиб  ўрганиш мумкин: кишилар ўртасидаги ўзаро дўстлик ва а., оилавий а., жамоавий а., қўни-қўшнилар а.и, қон-қариндошлар а.и, маҳалла а.и, ҳамкасблар а.и, миллий а., халқаро а., қитъалараро а., диний бағрикенглик ва ҳ.к..

Кишилар ўртасидаги а. – кўпроқ кўча-кўйда, таниш-нотаниш одамлар орасида, тўй-маъракаларда намоён бўладиган инсоний фазилат.

Оилавий а. – эр-хотин, фарзандлар ўртасидаги, оила аъзоларининг ўзаро муомаласида намоён бўладиган, ота-боболарнинг эътиқоди, ваъз-насиҳатлари, тарбияси, анъана ва урф-о.лари орқали шаклланадиган мун-тлар йиғиндиси. Эр-хотин аҳил яшаса, бир-бирини қанчалик иззат-ҳурмат қилса, ардоқласа,  бу албатта, оилада камол топаётган фарзандлар тарбиясига ижобий таъсир қилади.

Жамоавий а. – битта корхона, ташкилот ёки муассасада ишлайдиган жамоа аъзоларининг ўзаро мун-тларида намоён бўладиган фазилат. Бунда жамоа аъзолари ишда бир-бирига беғараз, холис ёрдам кўрсатади. Жамоада муайян вазифани бажариш ниятида амалга ошириладиган ижобий хатти-ҳаракатлар унинг аъзолари томонидан маъқулланиши мазкур жамоанинг аҳиллигидан дарак беради. Агар жамоа аҳил бўлмаса, белгиланган режани бажара олмайди. Натижада корхона инқирозга учрайди ёки жамоа раҳбари вазифасидан четлатилади.

Одам жам-тда яшаб туриб, ундан четда қола олмайди. Жам-тда яшаш энг аввало а.ни талаб қилади. Айниқса, қўни-қўшничиликда аҳил яшашнинг хосияти жуда улуғ. Қўни-қўшни аҳил бўлса, нур устига нур. Бир қўшни мушкул аҳволда қолганида, бошқалари кўмакка келиб, ёрдам қўлини узатса – бу халқ учун ҳам, жам-т, давлатимиз, динимиз  учун ҳам фойдадир. Халқимизнинг “Ҳовли олма, қўшни ол”, “Ён қўшни – жон қўшни”, “Қўшнинг тинч – сен тинч” каби ҳикматли ибораларида қўшнилар орасидаги а., олижаноблик, меҳр-оқибат улуғланади.

Қон-қариндошлар аҳиллиги инсон ҳаёти мобайнида турли синовлардан ўтади: тўй қилиб, эл олдига дастурхон ёзиши ҳам бир синов; дафн маросими ҳам бир синов; иморат қуриб, уй-жой қилиш ҳам бир синов. Мана шунда қариндош-уруғ, ошна-оғайниларнинг ёрдами, маслаҳати, хизмати керак бўлади. Бусиз мумкин эмас. Демак, қариндошлар ўртасидаги а. – инсоннинг бутун ҳаётини, яшаш тарзини, унинг қандай инсон эканини синовдан ўтказишда намоён бўладиган энг муҳим ижт-й-маън-й ҳодисадир. Қон-қариндошлари б-н аҳил бўлмаган одамни яхшилар қаторига қўшиб бўлмайди. Халқ ш.у. ҳам “Бор товоғим, кел товоғим, бормасанг, келмасанг – ўрта ерда син, товоғим”, “Боришмасанг-келишмасанг – ёт бўларсан, ёт бўлдингми, бир кун ўзинг мот бўларсан”, “Узоқлашган қариндошдан яқинлашган ёт яхши”, “Косовинг узун бўлса – қўлинг куймас, оғайнинг кўп бўлса – одам тегмас” каби мақолларни бежиз тўқимаган.

Маҳалла аҳиллиги – бу ҳам ижт-й-маън-й аҳамияти жиҳатидан қўни-қўшни, қон-қариндошлар аҳиллиги каби т.лардан кам эмас. Маҳалладаги  а.  бола туғилиши, фарзанд тарбияси, ёшларнинг камолга  етиши, турмуш қуришидан тортиб, то одамни сўнгги йўлга кузатиш маросимигача – барча катта-кичик маърака, тўй-томоша, қўйди-чиқди машмашаларини қамраб оладиган ижт-й мун-тларда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Халқимзда “Ватан  маҳалладан бошланади”, “Бир болага етти маҳалла – ота-она” деган юксак маън-й-тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ҳикматли иборалар бор. Ш.у. маҳалла аҳиллиги халқимиз турмуш тарзида улуғ ахлоқий мезонлар асосида муқаддаслашган. Мазкур т.нинг аҳамияти мустақиллик йилларида янада ошди.

Ҳамкасблар ўртасидаги а. – бир касб эгаси бўлган инсонларнинг бир-бирини қўллаб-қувватлаши, дўстона ёрдам бериши, касб сирларини ўртоқлашиши каби мун-тларда намоён бўладиган яқинлик ва самимийлик.

Миллий а. – битта халқ, битта миллатга мансуб фуқароларнинг ягона мақсадлар йўлида бир тану бир жон бўлиб яшаши миллий а. ҳар қайси халқ ёки давлатнинг тарих синовларидан муваффақиятли ўтиб, ўзининг буюк салоҳиятини намоён этишда беқиёс аҳамият касб этади.

Халқлараро а. – халқаро миқёсда намоён бўладиган, тинчликпарварлик акциялари чоғидаги а., бирдамлик хатти-ҳаракатлари мажмуи. Ҳоз. глобаллашув шароитида ер юзида тинчликни сақлаб қолишда халқлар ўртасидаги а. жуда катта аҳамият касб этмоқда.

Миллатлараро а. ҳам  тинчликни сақлаб қолиш, миллатлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган амалий интилишлар ифодасидир.

Динлараро а. – турли дин ва конфессиялар ўртасида инсоният тақдирига хавф солаётган умумий глобал таҳдидлар – терроризм ва экстремизм, экологик ва технологик фалокатлар, оммавий қирғин қуроллари, уруш ва низолар, гиёҳвандлик, СПИД каби офатларга қарши курашиш, инсонларни эзгуликка, инсоф-диёнатга чақиришдек умумий мақсадлар йўлидаги бирдамлиги, тинчликсеварлик фаолияти.

АҲОЛИНИНГ РУҲИ ВА КАЙФИЯТИ – жам-тнинг умумий ирода ва интилишини ифода этадиган т.. Аҳолининг руҳи деганда жам-тнинг умумий орзу-интилишлари қандай мақсадлар сари йўналгани, унинг сафарбарлик даражаси тушунилади. Муайян шахслар ва жамоалар вакиллари ўз халқи руҳининг ифодачиси ҳисобланадилар. Мас., Алишер Навоий – ўзбек халқи руҳининг ифодачиси. Аҳолиниг руҳи халқнинг тилида, диний қарашлари, маъ-яти ва мад-ти, анъана ва қадриятларида намоён бўлади.

А.р.к. узоқ давом этадиган ва ўзига хос тар-ёт натижаси бўлган ҳодисадир. Унга ижт-й-сиёсий ва иқт-й рив-ш, тарихий рив-ш, миллатлараро мун-тлар, мад-й рив-ш ва ш. к. бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. А.р.к. ислоҳотлар ва ўзгаришларни самарали амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Б