И2

И2

ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИ — одамларга ғамхўрлик кўрсатиш, инсон мақсадларини кўзлаб беминнат ёрдам ва мадад кўрсатиш. И.ё. одатда гуманитар ҳалокат юз берган ёки юз бериш хавфи ёқасида турган ҳудудларнинг аҳолиси ўртасида текинга тарқатиладиган тирикчилик воситалари ҳисобланади. Қуролли можаро шароитида И.ё.“озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, дори-дармонлар беришни назарда тутади. Шу б-н бирга, И.ё. ўқ-дори ёки баданга жиддий шикаст етказиши ёхуд одам ўлдириш учун ишлатилиши мумкин бўлган қурилмалар, автотранспорт воситалари ва материаллар тақдим этишни ўз ичига олмайди. И.ё. чет мам-тлар ёрдамидан ўзининг шошилинч хус-яти ва табиий офатлардан жабрланганларнинг қисматини енгиллаштириш учун қўлланилиши билан ажралиб туради ва инсон маъ-ятининг амалий бир кўриниши бўлиб майдонга чиқади. Шунга қарамай, баъзан И.ё. маҳаллий аҳолини ўз томонига оғдиришнинг яширин шакли бўлиши мумкин. И.ё. турлари бўлиб узоқ сақлаш учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, ичимлик суви, иссиқ буюмлар, чодирлар, ёнилғи ҳисобланади.

 

ИНСОФ (араб. адолат, одиллик, беғаразлик) — адолат ва виждон б-н иш тутиш туйғуси, ҳаётда, ишда бошқаларга мун-тда ҳалоллик ва тўғриликни англатадиган т.. И.лилик, очиқкўнгиллик, самимийлик халқимизнинг энг қад. маън-й фазилатларидан ҳисобланади. “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида И.лилик  ҳаётнинг асл мазмунини англашга ёрдам беради, бошқалар б-н ўзини бир қаторда тутиш, улар тўғрисида ғамхўрлик қилиш комил инсоннинг энг муҳим хус-ятларидан биридир, дея уқтирилгани бежиз эмас. Бу фазилат инсонни жам-тда обрў-эътиборли, оилада эса бахтли ва хушнуд қилади. Чунончи, ислом динида ҳам «Яратилганинг каби тўғри бўл»,— дейилади ҳадисларда. Ш-дек, «Аллоҳга сиғинаман де, сўнгра И.ли бўл»,— деб қайд этилган. Баъзи ҳолларда И., И.ли бўлиш каби т.лар айрим диёнатсиз одамлар учун қадр-қимматсиз бўлиб қолгандек бўлиб кўринади, тўғрироғи, улар И. нима-ю, И.сизлик нималигини фарқига боришмайди. Шу ўринда машҳур аллома ва фозил инсон бўлган, ахлоқ-одоб, тарбия борасида кўпгина рисолалар битган Ризоуддин ибн Фахриддиннинг қуйидаги фикрларини келтириш ўринлидир: «…Гуноҳ унутилмайди, эзгулик ерда қолмайди. Ҳар ким нима сепса, шуни ўради. Эзгулик қилишга шошилинг. Нафсингизнинг ҳамма истагини бажо келтиришдан чекининг. Хайрли ишлар учун саъй-ғайрат қилинг». И.ли кишилар доимо эътиборли, бахтли ва музаффар инсонлардир. Шуни айтиш керакки, барча буюк даҳолар, мутафаккирлар инсон зотини эъзозлаб, унинг тақдирига куюниш б-н қараганлар. Юсуф Хос Ҳожибнинг умуминсоний ғояларидан бири ҳам эзгуликка интилиш бўлган. Унинг ахлоқий-маър-й қарашлари «Қутадғу билиг» асарида ўз ифодасини топган. Мутафаккир ушбу асарда эзгулик ҳақида фикр юритиб шундай ёзади: «У эл-юртни яшнатади, фуқарони бойитади, фуқаронинг бойлигини ўзи учун қонуний бурч деб билади». И.лилик — мисоли бир завқ. Уни татиб кўриш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Яъни бу завқнинг нашъасини  суриш  фидокорликни  талаб  этади. И. “виждон” т.си б-н боғлиқ, маълум маънода ҳалолликка ўхшаб кетадиган ахлоқий фазилатдир. Лекин ҳалоллик ўз ҳақи ва ҳаққини, яъни моддий ва маън-й ҳуқуқини ўзгаларнинг ҳақи ва ҳаққига хиёнат қилмаган ҳолда ажратиб яшашни англатади. И.лилик эса ижобийликда ҳалоллик каби юксак фазилатдир: унда киши ўз ҳалол ҳаққидан ўзганинг ҳисобига кечади; «ўзга»нинг шароити ўзиникидан ниҳоятда оғир ва ёмон эканини ҳисобга олиб, ўз қонуний ҳақи ва ҳаққини ёки уларнинг бир қисмини ихтиёрий равишда ўзгага беради, мурувват кўрсатади. И.ли одам олди-бердида ҳам доимо ҳалол, тўғрисўз, тартиб-интизомли бўлади, турли машаққатларни босиб ўтиб, фидокорликка шайланади, том маънода тўғри ва виждонли бўлади. И.ли киши эзгулик, яхшилик, савоб ишга ташна бўлиб яшайди. Бировга яхшилик қилиш, мурувват ва саховат кўрсатиш, ўз ҳаракатидан маън-й баҳра олиш И.ли кишининг ҳаёт мезони, ўз навбатида, мурувват кўрган кишининг кўнгли тоғ баробар кўтарилади, боши осмонга етади. Инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ортади. И.ли киши олижанобдир. Бундай одамларда яхшилик қилиш, И.ли бўлиш, ўз дўстларидан айб қидирмаслик, ножўя ҳаракат қилса ҳам, уни яхши йўлга бошлаш, ўз айбига иқрор бўлса узр сўраш, узрини қабул қилиш, бошқалар учун машаққатни ўз устига олиш, фақат ўз манфаатини кўзламаслик, очиқ юзли, ширин сўзли бўлиш, муҳтожларнинг ҳожатларини чиқариш, мулойим бўлиш каби олижаноблик хислатларини кўриш мумкин. Бунинг натижасида уларда мулойимлик, хушмуомалалик каби ахлоқий сифатлар камол топади. Бугунги Ўз-н фуқаролари ҳаётида якдиллик, И., сўз ва иш бирлиги чуқур илдиз отган. И. маън-й т. сифатида адолатга яқин. Агар адолат моҳиятан давлатнинг фуқарога, жам-тнинг шахсга нисбатан мун-ти тарзида намоён бўлса, И. эса ана шу адолатнинг бир кўриниши сифатида кўзга ташланади. У фуқаролар, жам-т аъзолари орасидаги ўзаро мун-тлар меъёридир. И. жам-тда етиштирилган моддий бойликларни унинг аъзолари ўртасида адолатли тақсимланишига, халқ ва мам-тнинг янада фаровонлашувига ёрдам беради.

ИНСОФСИЗ(ЛИК) – маъ-ят тамойилларига зид фаолият, хус-ят ва хатти-ҳаракатни ифодаловчи т.. Инсофли бўлмаганлар нопок, маънан камол топмаган, виждонсиз кимсалардир. Улар етарлича таълим-тарбия кўрмаган, ҳаётда эзгу мақсади йўқ ёки сароб орзу-умидлар б-н яшовчи одамлардир. Уларнинг ҳаётларини ҳаракатлантирувчи куч керагидан зиёда ўз манфаатларидир. Манфаат йўлида қинғирлик кўчасига киришдан ҳам тоймайдиган бу тоифа кимсалар фақат ўз эҳтиёжини қондиришни маъқул деб ҳисоблайдилар. И. нафс майлига кўра ҳаддан ошишдир. И. кишилардаги ғайриахлоқий сифат бўлиб, инсофсиз кишилар худбин кимсалардир. Бундай кимсаларнинг ўзидан бошқани ўйламайдиган, ҳурмат қилмайдиган кишиларга бўлган ҳурмати ва очиқ чеҳраси  фақат хўжакўрсин учунгина қилинади. Юзингизга қараб кулиб гапирсалар, орқангиздан ғийбат қиладилар. Ҳақиқат юзасидан туриб, адолат ва муносибликка кўра эмас, шахсий манфаатлари, инжиқлиги ва худбинлигидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қиладилар. Ш.у. ҳам улар ҳар қандай йўл б-н бўлсин — хоҳ бировни оёқ ости қилиш, хоҳ у ўз дўстини сотиш бўлсин — жам-тда маълум бир мавқе, куч-қудратга эга бўлишга интиладилар. Агар улар жам-тдаги мақом, мавқе мансабларидан ажралиб қолгудай бўлсалар, эътиборсиз, жирканч, ярамас ва ҳамма нарсадан норози кимсаларга айланадилар. Бу улар учун жуда катта мағлубият бўлади. Шундан кейин ҳаётдан нолиб, азоб-уқубат чека бошлайдилар. И. ҳиммат ва инсоф т.ларининг зидди ҳисобланиб, мазкур феъл ўз эгасини уятли, пушаймонли ҳолатга солади. И.ни бартараф қилиш усуллари – дунёнинг ўткинчи эканлигини ҳис этиш, ҳар бир қилинган амалнинг ҳисоб-китоби борлигини билиш, ҳимматли кишилар даврасига яқинлашиш, оптимистик дунёқараш соҳиби бўлиш, имон, инсоф йўлини тутишдан иборат.

ИНСТИНКТ (лот. instinctus – қўзғатиш; илҳом) — тилак, майл, тирик организмнинг ташқи ва ички муҳит таъсирларига нисбатан онгсиз равишда, аммо туғма, мақсадли ҳаракатлари йиғиндиси; рефлекслар. И. мавзуси зоопсихологияда чуқур ўрганилади ва унинг қуйидаги турлари қайд этилади: 1) озуқа топиш ва озиқланиш; 2) ҳимояланиш; 3) пода (гала) бўлиб яшаш; 4) насл қолдириш; 5) наслга ғамхўрлик. Ҳар бир жонивор ҳаётга келган кунидан то умрининг охиригача И.га бўйсуниб яшайди. И.ив хулқда рефлекслар бирин-кетин амалга ошади. Ч.Дарвин «Турларнинг келиб чиқиши» асарида катта бобни И.га бағишлайди. Унга кўра И. «бу турларнинг танловчанлик хус-яти асосида вужудга келган, яшаш учун кураш натижасида давом этиб келаётган ҳатти-ҳаракатлар йиғиндисидир. И. табиий шароит ўзгаришига қараб ўзгариб ва мослашиб бораверади». Ч.Дарвин бўйича И.лар бу маълум бир тур учун хулқ-атворнинг стереотип ҳаракатларидир (мас., ариларда уя қуриш). Ундан ташқари И. ҳайвонни фаолиятга ундовчи импулс, майл вазифасини бажаради. З.Фрейднинг қарашлари ҳам Дарвин концепциясига ўхшайди. Фрейд инсонларни маълум бир мақсадни кўзлашига ички турткилари мажбур қилади, деган фикрни ёқлаган. Лекин у И. лар фақатгина эхтиёжларни қондиришга хизмат қилади деган ғояга қарши чиққан.

ИНТЕЛЛЕКТ (лот. intellectus – ақл, идрок, зеҳн) — кенг  маънода: кишининг воқеа-ҳодиса моҳиятини тўлалигича билишига асосланган ва у орқали намоён бўладиган  фаолияти; тор  маънода: инсоннинг тафаккур, фикр юритиш салоҳиятини  назарда тутади. И.кишилардаги ақл, идрок, заковат, маънавий жиҳатдан етуклик даражасини ҳам изоҳлайди; тасаввур, идрок, синчковлик орқали жамланган материални билиш усуллари (таққослаш, абстракция, тушунча, ҳукм ва.ҳ.к.) орқали асосли билимга эга бўлиш ёки мавжуд билимни танқидий таҳлил этиб чиқиш қобилияти деб ҳам қаралади. Тафаккур тарихида И. тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар турлича бўлган. Ўрта асрларда И. иродага бўйсунадими ёки ирода И.гами деган мунозаралар авжга чиққан. Ўша даврларда И. билишнинг энг юқори – илоҳий билиш усули сифатида инсон тафаккурига  қарама-қарши қуйилган. Биринчи нуқтаи назар тарафдорлари Дунс Скот, Уильям Оккам бўлса, иккинчи ғоя тарафдорларидан бири Фома Аквинскийдир. Ҳоз. замон фал.сида  И. ҳам, ирода ҳам мавжуд ҳолатга асосланган ҳолда намоён бўлади, ёки И. маънавиятга тааллуқли бўлганлиги учун руҳий холат маҳсули бўлиб, иродадан устун туради, деган тасаввурлар мавжуд. Интеллектуал ресурс инсонларда билим, ҳаётий тажриба ва идрок ҳамда зеҳн асосида аввало ўз ақлий-омилкорлик салоҳиятини, инсон турмуш тарзини турли йўналиш ва шаклларда янада бойитиш, унинг янги қирраларини очиш, мукаммаллаштириш имкониятларидир. Инсон бош мия қобиғида ўн тўрт миллиарддан ошиқ нейронлар жойлашган. Уларнинг вазифаси инсон фаолиятини ҳар томонлама, тўла бошқаришдан иборат. Кишининг қилаётган ҳар бир ҳаракати, унинг қандайлигидан қатъи назар нейронлар фаолиятининг маҳсулидир. Бу жаҳон тиббиётида чуқур ўрганилган ва тўла тан олинган ҳақиқатдир. Шунинг учун ҳам айтиш мумкинки, инсоннинг интеллектуал ўзлигини намоён қилишида имкониятлари – ресурслар ўрни ҳам беқиёсдир. Лекин инсон шу мавжуд интеллектуал имкониятлар, яъни ресурсларнинг бор-йўғи 4-4,5 %идангина фойдаланади. Шундан тўла 4% маълумотини кишилар 8-11 ёшгача оладилар ва умрнинг охирига қадар қолган 0,5%нигина қабул қилиш имкониятига эга. Табиатан иқтидорли кишилар эса худди ўша қолган 0,5%ни 11 ёшдан кейинги умр йўлига тўғри тақсимлай олиш имкониятига эга бўлганлар бўлиб ҳисобланади. Тиббий билимлар нуқтаи назаридан инсон бош миясининг физиологик таҳлили маълумотларига қараганда, одам миясидаги интеллектуал куч, атом ядросидаги беқиёс кучга тенг. Гап уни қандай ривожлантириш ва қай даражада ишлата билишдадир. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, бешикдаги ҳар бир гўдак – бўлғуси даҳо бўлиши мумкин. Бироқ, ҳамма гап ушбу “даҳо”ларни даҳолар даражасига етказиб тарбиялашдадир. Даҳоларни тарбиялашнинг сермашаққатлилиги натижаси бўлса керакки, бугунги кундаги илм-фан хулосаси ва ҳисоб-китобига кўра инсоният тарихида атиги 400га яқин киши даҳолар сифатида улуғланган, холос. И. воситаси б-н билишни биринчи ўрнига қўядиган ва уни ҳиссий билишдан ҳамда амалиётдан ажратиб ўрганадиган фал-й таълимот сифатида интеллектуализм антик фал.нинг бир гуруҳ вакиллари (элеатлар, платончилар) интеллектуализм ҳиссий билишнинг ҳақиқатлигини инкор этиб, фақат интеллектуал билишни бирдан-бир ишончли билим деб ҳисоблаган. Янги давр фал.сида интеллектуализм сенсуализмнинг бир ёқламалигига қарши чиқади (Декарт, картизианлик, қисман спинозоизм). Ҳоз. замон фал.сида эса, интеллектуализм агностизм  ва мантиқий позитивизм таъсирида ривожлантирилмоқда. Умуман олганда, интеллектуализм таълимотининг аҳамияти шундаки, ҳиссий ва интелектуал билишнинг ўзаро муштараклиги эътироф этилади.

ИНТЕЛЛИГЕНЦИЯ (лот. intellegere — билимли бўлиш) — ижтимоий тизимда муайян ўринга эга бўлган, асосан ақлий меҳнат фаолияти б-н шуғулланадиган зиёлиларнинг ижтимоий табақаси. Ақлий, ижодий меҳнат соҳасини асосий касб тарзида танлаган одамлар гуруҳи қадимдан ижтимоий меҳнат тақсимоти  натижасида алоҳида ижтимоий табақа сифатида шакллана бошлаган ва бу жараён ўрта асрлардан янги даврга ўтиш даврида асосан тугалланган. И.га мансуб одамлар аввал эркин билим олиш орқали ақлий меҳнат фаолиятларини бошлаган бўлсалар, кейинчалик ўқув юртларида билим олиш б-н бирга меҳнат касб-корларини муайян тизимга туширишга ҳам эришганлар. И.га мансуб бўлганлар одатда барча ижтимоий гуруҳлардан келиб чиққан бўлиши мумкин. Лекин И. ижтимоий табақасининг ўзини ўзи такрорий вужудга келтириш (қайта ишлаб чиқариш) ҳоз. даврда ўзига хос жараён сифатида амал қилмоқда. “Компьютер асри”, “янги технологиялар асри”, “ахборот асри” атамалари б-н нисбат берилаётган ҳоз. даврда амал қилинаётган илмий-техник инқилоб жараёнлари И. ижтимоий табақасининг жамият ҳаётининг барча жабҳаларида эгаллаб бораётган ўта муҳим ўрни ва аҳамиятини янада оширмоқда. Шу маънода ривожланган мамлакатлар ижтимоий тизимининг тобора И.лашиб (зиёлилашиб), унинг миқдор ва сифат даражалари тобора ошиб бораётганлиги ҳоз. давр жаҳон цивилизациясининг муштарак қонунияти сифатида эътироф этилмоқда.

Интернационализм, байналмилалчилик   (лот. inter – аро, natio – халқ) — турли миллат, ирқдаги кишиларнинг халқаро бирдамлигини ифодаловчи т.. И. тарихий тар-ётнинг маълум босқичида, миллатларнинг келиб чиқиши ва миллатлараро мун-тлар натижасида муомалага киритилган т.дир. Миллатларнинг келиб чиқиши гўёки капиталистик мун-тлар б-н боғлиқ, деган наз-яга асосланган И. т.сининг пайдо бўлишига мустамлака халқларнинг миллий озодлик курашига қарши олиб борилган шафқатсиз зулми сабаб бўлди, дея талқин этилади. И.нинг туб моҳиятини инсонпарварлик, толерантлик ғоялари, халқаро ҳамдўстлик, бирдамлик, ҳамжиҳатлик каби умуминсоний ахлоқий тамойиллар ташкил қилади. И.ни гўёки буржуа давлатларининг келиб чиқиши б-н боғлаб кўрсатиш масалага нотўғри ёндашиш демакдир. Тарих сабоқларига кўра, халқаро ҳамдўстлик ва ҳамкорлик тамойиллари жаҳон халқларининг турмуш тарзида ҳамиша мавжуд бўлган. И. ғояси Платон, Аристотель, Форобий, Ибн Сино, Низомий, Навоий ва б. алломаларнинг асарларида атрофлича баён этилган. И. т.сини синфий, сиёсий ва мафкуравий жиҳатдан таърифлаш унинг умуминсоний моҳиятини сохталаштиришга олиб келади. И. ғоялари ва тамойилларининг узлуксиз ривожланиб бориши демократик умуминсоний қадриятлар таъсирининг кучайиши, жаҳонда халқаро толерантликнинг барқарорлиги б-н боғлиқдир. Бугунги кунда юртимизда 130дан зиёд миллат ва элат вакилларининг ўзаро аҳил, тинч-тотув яшаб келаётгани, Ватан ва мам-тнинг гуллаб-яшнаши учун бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилаётгани Б.нинг чинакам тимсолидир.

ИНТЕРНЕТ (лот. inter — аро ва net (work) – тармоқ) – 1) катта (глобал) ва кичик (локал) компьютер тармоқларини ўзаро боғловчи бутун жаҳон компьютер тизими, бутун дунё бўйлаб фаолият кўрсатадиган халқаро ахборот алмашишнинг глобал компьютерли тармоғи; 2) турли-туман масалалар ва соҳалар бўйича маълумотларни қамраб олувчи, узоқ масофалардан туриб алоқани амалга ошириш, электрон тижорат, масофавий таълим, аудео, видео, теле, тасвир айирбошлаш ва умуман кўпдан-кўп соҳалар бўйича янгиликлар, маьлумотларни жамловчи  электрон ахборот воситаси ва дастурини англатувчи тушунча. И.да географик ўрин, замон ва макондан қатъи назар айрим компьютер ва майда тармоқлараро ўзаро ҳамкорлик унинг глобал информация инфратузилмасини ташкил этади. Турли йўналишларда кенг кўламдаги янгиликларни тарқатиш ва телеконференцияларни ташкил эгиш каби муаммолар ечимига амалий ёрдам кўрсатади. Қайдномалар тизими билан бошқариладиган барча ҳосила тармоқлари ҳамкорликда истеъмолчиларга информацияни  сақлаш,   эълон  қилиш,   жўнатиш,   қабул қилиш, излаш ва маълум бўлган барча вариантлар(матн, товуш, видеотасвир, фотосурат, графика, мусиқа тарзида ва бошқа кўринишлар)да информация алмашинувига имкон яратади. Ўзбекистонда глобал И. тармоғига уланиш масалалари 1997 йилдан бошланган эди. Ушбу тармоққа уланган истеъмолчи ишхонадаги (уйидаги) компьютер орқали хоҳлаган давлатдаги И. тармоғига уланиши мумкин ва улардан ахборотларни матн, сурат, графика, жадвал ёки видеотасвир кўринишида олиши мумкин. Ахборот ресурсларига оид кўп масалаларни мамлакатимиздаги йирик кутубхоналар шу соҳадаги интернет тармоғи кўламига суянган ҳолда ҳал қилади. И. тушунчаси XX асрнинг 60-йилларидан шакллана бошлаган. 1969 йилда АRPА (Илғор тадқиқот лойиҳалари) агентлиги тўпламлар коммутация қилинадиган экспериментал тармоқ яратиш мақсадида тадқиқот бошлайди. Тармоқ яратилиб, ғоят оддий ҳамда қисқа ном — АRРАNЕТ, яъни агентлик тармоғи номини олади. Тармоқ алоқа ти-зимида маълумотлар оқимини мустақил узатиш технологияларини ўрганиш учун барпо этилган эди. Тадқиқот лойиҳаси муваффақиятли амалга ошгани боис, уни яратишда қатнашган кўпгина ташкилотлар бу тармоқдан ўз кундалик мақсадларида фойдалана бошлайди ва 1975 йилда мазкур эксперимент ишчи тармоққа жорий қилинади. Бунда тармоқ учун жавобгарлик DСА (АҚШ Мудофаа алоқаси агентлиги) зиммасига юкланади. Айни вақтда мутахассислар ТСР/IР (Тransmission Соntrol Ргоtосо1 / Internet Ргоtосо1 — Узатиш жараёнини бошқариш протоколлари) Интернет-протокол асосларини ишлаб чиқишга киришадилар. Айнан шу вақгнинг ўзида “Internet” атамаси (Interconnekted Networks — бирлаштирилган тармоқлар сўзларининг қисқартмаси) кўлланила бошланади. Ҳолбуки, бу вақтда АRРАNЕТ иккита алоҳида тармоққа: МILNЕТ (Ғарбий тармоқ) — Маълумот узатиш мудофаа тармоғининг номахфий қисми (DDN) ва янги (ҳажми кичрайтирилган) АRРАNЕТга бўлинган эди. Ўша вақгда бир йўла ҳар иккала тармоқ, назарда тутилиши керак бўлган ҳолларда эса Internet атамаси кўлланилган. 90-йилларда «Жаҳон ўргимчак тўри» — Worldwide Wed гиперматн саҳифалари тизими вужудга келади. СЕRN (Швейцария) компанияси ходими Тим Бернерс-Ли ҳужжатларни гиперматнли чегаралаш тили — НТМL тилини ишлаб чиқади. 1993 йилда NCSA (National Center for Supercomputing Application) ходимлари Марк Андрессен ва Эрик Бина илк браузер — «Mosaic X»ни ишлаб чиқишади. Кейинчалик Mosaic Communications И. саҳифалари браузерининг биринчи версияси — Nitscape Navigator 1.0 версиясини такдим этади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, 90-йилларда Майкрософт компанияси бутун дастурий таъминот бозорини бошқарди, Nitscape Navigator дастури эса ўзининг онлайн имкониятлари орқали Windows билан рақобатлашиши мумкин эди. Шунда Билл Гейтс уларнинг рақобатчи эканлигини англаб, ходимларига бу компанияни дарҳол йўқ қилиш тўғрисида буйруқ беради. Шу тариқа браузерлар қарама-қаршилиги бошланади. 1995 йил 7 декабрда Майкрософт Internet Explorer (IЕ ) браузерини ишлаб чиқади. 1997 йил сентябрь ойида браузерлар қарама-қаршилиги Майкрософт компаниясининг ғалабаси билан тугайди. Ўша вақтда Луис Монье Аlta Vista қидирув тизимини ишлаб чиқади. Шу вақгнинг ўзида эса Сиэтлдаги бўлажак «Интернет-дўконлар қироли» — Аmazon иш бошлайди. 90-йиллар охирларига келиб, Сompaq компанияси Аlta Vista қидирув тизимини 3 млн. доллар эвазига сотиб олади. Ўшанда дастлабки И.-аукционлар, порталлар, шунингдек, И. тармоғида биринчи марта МРЗ форматидаги мусиқий файллар пайдо бўлади. Орадан бир йил ўтгач, 1998 йилнинг март ойида Netscape компанияси Жаҳон навигаторининг бошланғич кодларини очади ва бутун дунёдаги компьютер ихлосмандлари бирлашиб, Мozilla Organization деб номланган ҳамжамият – кичик лойиҳага асос солади. Кейинчалик у Мozilla Foundation деб қайта номланади. Ҳозирги кунда И. браузерлар жуда кўпайиб кетган. Улар орасида энг оммалашганлари, албатта — Internet explorer, Flock, Netscape, Mozilla Firefox, Avant browser ва бошқалардир. Маълумки 90-йилларнинг ўрталарида И. тармоғига тижорат нуқтаи назаридан қаралмас эди. Аммо 1995 йилнинг охирларида Yahоо компанияси биринчи бўлиб И.да реклама тарғиботини бошлайди ва И. орқали даромад кўриш мумкинлигини тушуниб етади. Тез орада Yаhоонинг рақиблари ҳам пайдо бўлади. Уларнинг орасида энг хавфлиси студентлар томонидан яратилган Ехсite эди. Аммо Yаhоога қараганда Ехсite такомиллаштирилган тизимдан фойдаланарди. Ўша кезларда кўпроқ даромад топиш мақсадида Yаhоо ва Ехсiteда рекламалар, фойдали маслаҳатлар, почта сервислари ва чатлар тобора кўпайиб борди, бу қидирув тизимлари кўнгилочар порталларга айлана борди. Yаhоо ва Ехсite ўртасидаги рақобат шафқатсиз эди, аммо қидирув тизимлари ўзларининг дастлабки йўналишлари бўлган маълумот қидиришни унутиб қўйди. Зарур маълумотни топиш лозим бўлганда Yаhоо ва Ехсite кераксиз нарсаларни чиқариб берарди. Баъзан керакли маълумотларни излаб топиш учун бир кунлаб вақт кетарди. Шу боис кескин тарзда фарқланувчи янгилик зарур эди ва бунинг жавоби Стенфорд университетида топилади. Cергей Брин ва Ларри Пейж 1998 йилнинг биринчи ярмида янги, истиқболли  технологияни ривожлантиришди ва бу янги қидирув тизимига Google деб ном беришди. Ўша пайтда Стенфорд университетининг ётоқхонасидаги Пейжнинг хонаси маълумотларни қайта ишлаш марказини, Брин хонаси эса ишчан офис вазифасини бажарарди. Оғайнилар ўз ғояларини сотмоқчи бўлишганида муваффақиятсизликка учрайдилар. Шунда улар бизнес-режа тайёрлаб, ўз компанияларини ташкил этиш учун маблағ излашга тушадилар. Натижада дастлабки инвестициялар ҳажми 1 млн АҚШ доллари миқдорида ташкил этади. Ушбу пуллар қариндошлар ва дўстлардан, шунингдек, инвесторлардан тўпланади. Жумладан, Sun Microsystems компанияси ташкилотчиларидан бири Энди Бехтольсхайм ғоя муаллифларига 100 минг АҚШ долларига чек беради. Google қидирув тизими кунига 10 мингта сўровга жавоб берарди ва РС Маgazine журнали томонидан 1998 йилнинг энг яхши 100 та И. сайтлари қаторига киритилади. Бугунги кунда Google энг машҳур ва муваффақиятли қидирув тизимларидан бири ҳисобланади, унинг асосчилари Брин ва Пейжларнинг даромадлари эса бир неча млрд. АҚШ долларини ташкил этади. Компьютер технологиятари ҳаётимизда мустаҳкам ўринга эга, компьютер саводхонлиги кўрсаткичи эса кўп ҳолларда инсоннинг юқори савиясини белгилаб берувчи омилга айланиб бормоқда. Бугун компьютерда ишлашни билмайдиган ходимни яхши мутахассис дейиш қийин. Агар ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталарида ёшларнинг энг севимли машғулотлари мусиқа тинглаш ва телекўрсатувлар кўриш бўлса, айни кунда эса компьютер ва И. аввалги қизиқишларни ёш авлод ҳаётидан сиқиб чиқарди. Ҳозирги замон ёшларининг 70 %и ўз қизиқиш ва севимли машғулотлари ҳақида сўз юритганда спорт, дўстлар билан суҳбатлашиш, маънавий ва маданий ҳордиқ чиқариш билан бир қаторда компьютер технологиялари, И.га бўлган қизиқишини биринчи ўринда тилга олади. Nielsen/Net Ratings компанияси ўтказган сўнгги илмий текширувлар натижаларига кўра, бутун дунё тармоғига уланаётган ёш болаларнинг сони кун эмас, соат сайин ошмоқда: биргина 2007 йили Европада ўсиб келаётган ёш авлод вакилининг учдан бир қисми онлайн тизимида бўлиши кузатилди. Ўтган йили дунё тармоғида 10 млн. ёшлар “сайр қилган” бўлса, ҳозирда уларнинг сони аллақачон 13 млн.га етди. Кундан-кунга И.дан фойдаланаётган оилалар, демак, ундан фойдаланаётган фарзандлар сони кўпаймокда. Бундай онлайн ҳаётда яшайдиган ёшларнинг катта қисми – 4,5 миллиони Буюк Британияга тўғри келади. Улар ҳар куни электрон манзилларини текширади, турли хил сайтлардан маълумот излайди ва чат (глобал тармоқдаги суҳбатхона)лар орқали мулоқотда бўлишади. Германияда ҳозирча 3 млн. ва Францияда 1,5 миллион ёшлар вақтини асосан онлайн тизимида ўтказади. Бир йилдан сўнг эса бу кўрсаткич икки бараварга ошиши кутилмокда. Дарҳақиқат, XXI аср замонавий ёшлар ҳаётига сезиларли чизгиларни киритди. Ўтган аср болалари мактаб, турли тўгарак ва спорт секцияларига чопган бўлса, бугун улар ўзаро дисклар, флешкалар ва ахборотни сақловчи шу каби бошқа воситалардан имкон борича тез фойдаланишга шошилади. Ёш авлоднинг ота-оналарига нисбатан компьютер саводхонлиги баланд, кўпгина олти яшар болалар блутус (bluetooth) ва спам нималигини катталарга нисбатан яхши билади. Дунёнинг ривожланган мамлакатларидан бири Канадада ўн етти ёшгача бўлган 6 минг бола ўртасида ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, улар содда ота-оналари ўйлаганидек, И.дан аксарият ҳолларда ахборот олиш мақсадида фойдаланмас экан. Сўровда иштирок этганларнинг 99 %и И.дан фойдаланишини, уларнинг ҳар ўнтасидан саккиз нафари уйда уланиш имкониятига эга эканини билдирди. Канада ёшларининг ярмидан кўпи И. ва компьютер технологияларни ота-оналаридан яхшироқ билишини айтган. Уларнинг 80 %и мустақил равишда И.га уланишини, ота-оналари компьютерга ҳимоя воситаси бўлган «фильтрлаш» дастурини ўрнатиб қўймаганликлари ва фарзандлари қандай сайтларга киришини назорат қилмаслигини тан олишди. Умуман олганда, ота-оналарнинг аксарият қисми, аниқроғи, 65 %и фарзандлари И.дан фақат уй вазифасини тайёрлаш учун фойдаланади, деган фикрда, ёшлар эса илм олишни энг охирги ўринга қўядилар. Улар асосан интернет орқали мусиқа тинглайди, электрон манзилни текширади, хуллас, вақтичоғлик қилади. Ёшларнинг учдан икки қисми И.га янги дўстлар орттириш ва ким биландир суҳбатлашиш мақсадида уланади, уларнинг 15 %и кейинчалик бу муносабатларни реал ҳаётда давом эттирар экан. Мулоқотнинг бу каби шакллари яхши, албатта. Бироқ масаланинг иккинчи томони ҳам борки, унга чуқурроқ назар ташлаш лозим. Алоҳида эътибор талаб этадиган жиҳат эса И. орқали таъқиб деб номланади. Бугунги кунда вертуал тақиб ниҳоятда оммалашиб бормоқда. Тадқиқотлар натижаларидан маълум бўлдики, ҳозирда мактаб ёшидаги болалар И.дан тобора эрта фойдалана бошламокдалар. Масалан, бошланғич синф ўқувчилари бемалол мактаб ён атрофидаги кафе ёки клубга кириб, И.дан фойдаланиши мумкин. Шу боис улар уйда ҳам И.га уланиш имкони бўлишини хоҳлаши табиий.  Лекин,  мутахассисларнинг фикрича, ёши ўнга етмаган бола одатда мустақил равишда И.дан фойдаланиш учун зарур бўлган танқидий фикрлаш ва шу асосда маълумотларни фарқлаш, уларни ажрата билиш, бошқача қилиб айтганда, «фильтрлай» олиш қобилиятига эга эмас. Шу сабаб, И.дан ёлғиз қолганда ҳам фойдаланиш эҳтимоли бўлган болани қаттиқ назорат остига олиш керак, унга ўзи ҳақидаги шахсий маълумотларни И. орқали танишган одамларга айтмасликни ўргатиш зарур. Сўнгги пайтларда И. орқали таъқиб этиш ёки илмий тилда айтадиган бўлсак, грифинг ҳолатлари кўп ку-затилмокда. Бу каби тармоқ безорилигининг энг биринчи қурбонлари ай-нан ёшлар қатлами, хусусан, ўсмирлар ҳисобланади, Сабаби, шу ёшда бола-лар табиатан очиқ бўлади ҳамда дунёга фақат ижобий нуқтаи назар билан қарайди. Улар ўзлари эришган ютуқлари билан ўртоқлашишни, ўз фикрларини   бировларга   баён   этишни, ғоялари   билан   бўлишишни  хоҳлайдилар. Ўсмирлар ўта ишонувчан, компьютер ўйинларига қобилиятли, буйруқларни осонликча бажарадиган бўладилар. Атрофдагилар билан кўпроқ мулоқотда бўлиб, янгидан-янги фикр-ғояларни ўртага ташлайдилар, уларни амалда қўллашга интиладилар, бироқ бу борада уларга хаётий тажриба етишмайди. Шунинг учун ҳам улар сайтларда қидирувни амалга ошираётганда, ахборотни қабул қилишда ёки электрон почта манзилидан фойдаланаётганда, катталар ёрдамига муҳтож. Чунки бир қарашда беозор туюлган чат хоналар ёки махсус мулоқот дастурлари орқали кечадиган суҳбатлар тафаккури энди шаклланаётган болаларни охир-оқибат жиноятгача етаклаб бораётгани ҳаётий ҳақиқат. Грифинг билан шуғулланувчилар ёки грифёрлар замонавий ёшларнинг қизиқишларидан жуда яхши хабардор бўлиб, онлайн конференция, форум хоналарида исталган мавзуда суҳбат юритиши, ўзларини уларнинг муаммоларини тушунадиган одамлар сифатида кўрсатиши мумкин, бунинг устига веб тармокда анонимликни сақлаш хусусияти қисқа фурсат ичида ишончга кириб олишга имкон яратади. Грифинг билан курашишнинг энг оддий усули — компьютерга махсус тақиқлов дастурлари (энг машҳурлари Киберпатруль ёки Кидсконтрол)ни ўрнатиш. Шунда ўша фойдаланувчидан келадиган барча хабарлар автоматик тарзда фильтрланади ёки дастурга ота-оналар томонидан киритилган чеклов туфайли боланинг ўзи қизиқиб ножўя ахборотни олмоқчи бўлганда, автоматик тақиқ ишга тушади. Айни пайтда мазкур дастурлар ҳам тўлиқ хафвсизликни кафолатлай олмайди, чунки баъзида улар фойдали ахборотни чеклаб қўйиши ёки кераксизини ўтказиб юбориши мумкин. Ҳозирги кунда кўплаб мамлакатларда И.тдан фойдаланиш дарслари факультатив сифатида мактаб дастурига киритила бошланди. Буни ҳам грифингга қарши курашишнинг ўзига хос усули сифатида кўрсатиш мумкин. Негаки, факультатив дарслар орқали болалар И.дан олинадиган маълумотларнинг ҳаққоний ва тўғрилигини текширишга ўргатилади. Бундай дарслар, айниқса, ўсмирлар учун зарур. И.да    грифингдан ташқари айнан ўсмир ёшдагилар учун яна бир қанча хавфлар ҳам бор. Вақт ўтгани сайин болалар ва И. муаммоси тобора чуқурлашиб бораётган бир пайтда, глобал тармоқнинг яширин хавфларига фақатгина таъсирга тушиб қолишни эмас, балки экстремистик характердаги секта ва турли хил уюшмалар сайтларининг фойдаланишга очиқлиги, виртуал  фирибгарликка кенг  йўл қўйилганликни ҳам кўрсатиш мумкин. Болаларнинг қизикувчан табиати уларни юқорида тилга олинган турдаги сайтларга етаклаши, бу веб-саҳифаларда уларнинг руҳий ёки жисмоний соғлиғига хавф солувчи  маълумотларни кўришига олиб келиши табиий. Электрон почта манзиллари орқали олинган хабарлар кучли руҳий таъсир ўтказиб, болаларни И. доирасида ва ундан ташқарида ҳам жиноятга ундаши ҳеч гап эмас. Банк ёки кредит карточкасидаги ҳисоб рақамларни билган болакайлар онлайн савдоларда қатнашиш имкони билан бирга кичик ўйинчокдан тортиб то энг сўнгги русумдаги машина сотиб олиш ҳуқуқига эга дегани. Бу нарса уларни виртуал фирибгарларнинг нишонига айлантиради. Шу сабаб глобал тармоқ фойдаланувчилари кўп бўлган Белорусияда бу каби муаммолар қатор янги касбларнинг вужудга келишига ҳам туртки бўлди. Янги турдаги мазкур мутахассисларнинг вазифаси оилада И.дан фойдаланиш маданиятини жорий этадиган ҳамда болаларга психологик, маънавий ҳамда жисмоний зарар етказмайдиган очиқ ва хавфсиз ахборот маконини яратишдан иборат. Шунингдек, кўплаб жамоат ташкилотлари, нодавлат ташкилотлар ва хусусий компаниялар ўз фаолиятини И.нинг болаларга таъсири ва бундан бўладиган зарарнинг олдини олиш усулларини ўрганишга каратган. Жумладан, интернет мазмунини баҳолаш ассоциацияси (ICRA) мустақил халқаро ташкилот бўлиб, асосий вазифаси ота-оналарни уларнинг фарзандларини тармокда кутаётган кўнгилсизликлар ва хавфли муносабатлар ҳақида огоҳлантириш, кибермаконда болаларни нотўғри ахборотлардан ҳимоялаш ва сўз эркинлигини таъминлашдан иборат. Ота-оналарга кўрилаётган муаммолар юзасидан маслаҳат, кўмак берувчи киберфаришталар (Суberangels) – интернетда болалар ҳуқуқини ҳимоя қилишга йўналтирилган Европадаги илк ташкилотга 1995 йили асос солинди ва айни пайтда АҚШ, Канада каби давлатлар ҳам аъзолар сафидан ўрин олди. Муаммолар чуқурлашгани сайин бу каби ташкилотлар ҳам кенг кўламда тадқиқотлар ўтказиш ва хавфларга қарши кураш чоралари ишлаб чиқишни кучайтирмокда. Хусусан, Болаларни асрайлик (Save the Children) халқаро ҳуқуқий ташкилоти ўтгазган сўровномалар натижасида маълум бўлдики, АҚШдаги 15-17 яшар ўсмирларнинг 85 %и, Канада ёшларининг 93 %и мунтазам равишда И.дан фойдаланади. Коммуникация воситалари тадқиқоти ассоциацияси (Association for the Research of Communication Media) олган натижаларга кўра эса, ўсмирлар катта ёшлиларни 2004 йилдаёқ И.дан фойдаланиш бўйича ортда қолдирган. Испаниянинг Болаларни ҳимоя қилиш агентлиги (Сhild Protection Agency) тадқиқотлари натижалари шуни кўрсатдики, И.дан доимий равишда фойдаланувчи болаларнинг 44 %и виртуал мулоқот пайтида ҳеч бўлмаганда бир марта, 11 %и эса бир неча бор таъқиб остига олинган. Эътиборли томони, сўровларда иштирок этган ёшларнинг 14,5 %и И. орқали нотаниш одамлар билан учрашув белгилаган, 10 фоизи бундай учрашувларга ёлғиз борган, 7 %и бу ҳақда ҳеч кимга ҳеч нарса айтмаган. Дунё миқёсида эса 38 % болалар зўравонлик руҳидаги сайтларни, 26 фоизи миллатчилик характеридаги веб-саҳифаларни мунтазам кузатиб бориши маълум бўлди. Ўтган йилнинг охирги ойларида дунёнинг энг машҳур компанияларидан бири «Майкрософт» (Мicrosoft) 28 давлатда ўзининг чат хоналарини ёпишини эълон қилди. Бу ҳаракат болалар муаммолари билан шуғулланувчи ҳуқуқ-тартибот ҳамда хайрия ташкилотлари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди, чунки эркин ва назоратсиз форум хоналар спам, вирус ва ахлоқсиз ахборотни тарқатиш манбаига айланиб қолганди. Шу тариқа, МSN текин чатлари Европа, Яқин Шарқ, Африка, Осиё ва Лотин Америкасининг кўплаб мамлакатларида ўз фаолиятини тўхтатди. Ўрнига Мicrosoft Messenger тезкор хабар алмашиниш тизими жорий қилиндики, эндиликда бу хизматдан фойдаланиш учун шахсий маълумотларни киритиш асосида рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Чунки ўтган йили Буюк Британияда шов-шувга сабаб бўлган зўравонлар устидан ўтказилган суд жараёнларининг камида 26 ҳолатида қурбонга айланган болалар тақибчилар билан вертуал мулоқот орқали танишган аниқланди. Замонавий технологияларнинг тез суръатларда ўсишига карамай, баъзан одамлар улардан оқилона фойдаланиш қандай кечиши кераклигини тўлиқ англаб етмайди. Компьютер ва И.гача бўлган даврда ўсиб-улғайган кўплаб ота-оналар ва муаллимларнинг катта қисми, агар бола И.дан фойдалана бошласа, бунинг, албатта, фойдасидан зарари кўпроқ, деб ўйлайди. Болани компьютер ёқи И.дан чалғитиш ҳаракати замирида аслида бошқа бир муаммо, яъни катталарнинг бу масалада нисбатан саводсиз экани аниқланди. Бироқ агар улар ўзлари аввал технологиялар саводсизлиги масаласига жиддийроқ ёндашиб, уни бартараф этишса, мақсадга мувофиқ бўларди. Негаки, саводсизлик масаласидан қочиш орқали болани технологиялардан ажратиб қўйиш тўғри эмас. Бунинг устига яна бир жиҳат эътиборга лойиқ: айнан катталарнинг тутган йўлидан келиб чиққан ҳолда болаларда кибернетик дўстга нисбатан муносабат шаклланади. Шубҳасиз, И. билим ва керакли ахборотни олиш учун улкан имкониятлар яратади, бироқ тармоққа жойлаштириладиган катта ҳажмдаги ахборотнинг барчасини ҳам ишончли ва фойдали деб бўлмайди. Фойдаланувчилар маълумотларнинг тўғрилигини аниқ ажрата билиши учун танқидий фикрлаш қобилиятига эга бўлиши талаб этиларкан, бу жиҳат И.да бўлса, демак, тўғри дея фикрлайдиган болаларга ҳам тегишлидир. Бу борада уларга И.да хохлаган инсон ўз саҳифасини яратиши, унга ҳар қандай маълумотни жойлаштириши ва бунда унга ҳеч ким тўсиклик қила олмаслигини вақтида тушунтириш зарур. Болаларга кенг доирадаги манбалардан фойдаланишга йўналтириш натижасида фактларни фикрлардан фарқлашга, тўғрилиги тасдиқланмаган ахборотдан ҳимояланишга уларни ўргатиш мумкин.

ИНТИЗОМ – жам-тда яшовчи инсоннинг ёки бирор жамоанинг барча аъзолари амал қилиши, бўйсуниши лозим бўлган қатъий тартиб ва қоидалар амалий ифодасини англатувчи т.. И.ли – И.ни маҳкам тутувчи, унга амал қилувчи, бўйсунувчи, тартибли шахсга хос хус-ят. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “И.” сўзига ушбу изоҳ берилган: “тартиб, тартибли тузилиш, изчиллик. Жам-тнинг ёки маълум жамоа аъзоларининг амал қилиши, бўйсуниши лозим бўлган қатъий тартиб, қоида. (Мас.,  ҳарбий И.. меҳнат И.и.) “И.ли лашкар енгилмас» – деган мақолда ҳарбий И.нинг қанчалик муҳимлиги қисқа ва оддий баён этилган. И. бўлмаса яхши қуролланган, кўпсонли қўшин ҳам И.ли, озроқ сонли лашкардан енгилиши мумкин, тарихда бунга мисоллар кўп. Луғатда И.га берилган таърифлардан бири “изчиллик”дир. Унга кўра И. изчил, узлуксиз, мунтазам бўлмоғи керак, фақат шундай ҳолатдагина у яхши самаралар беради. Қатъий И.га ёшликдан ўргатилса, бола катта бўлганида ҳам И.ли бўлади. И. инсон фаолиятининг барча турларида албатта бўлмоғи зарур. И. бўлмаган оила, жамоа ва корхона, муассаса ишларида ривож, иш унумдорлиги ва сифати паст бўлади. И. бўлмаган жойда парокандалик вужудга келади, усиз ҳеч қандай тадбирни бошқариб бўлмайди. И. турлича бўлиши мумкин. Катта корхоналарда ички И. қоидалари ишлаб чиқилиб, жамоа томонидан тасдиқлангандан кейин унга риоя қилиш ҳамма учун мажбурийдир. Айниқса, технологик жараёнда И.ли бўлиш ғоят зарур. Мас., автомобиллар ишлаб чиқарадиган саноат корхонасида технологик И.га риоя қилинмаса, автомобиль сифатини таъминлаб бўлмайди, корхона тўла қувват б-н ишлашга ожизлик қилиб қолади. Инсон ҳуқуқларининг таъминланишига тўсқинлик қилмайдиган, инсоннинг инсонлик шарафига зид талаблар қўймайдиган И. қоидалари бажарилганида ишчи ёлловчига ҳам, ишга ёлланувчига ҳам қулай бир шароит вужудга келади. И.ли одам вақтдан тўғри фойдаланади, ўз вақтини тўғри тақсимлайди ва ўзи мўлжаллаган мақсадига эришади. И.ли одам сабр-қаноатли бўлади, у нафақат ўзининг, балки бошқаларнинг ҳам вақтини тежайди, И.ли одам аҳдига вафо қилади. И.нинг ўзи ҳам қайсидир маънода одамни тарбиялайди. Мас., аксарият ҳолларда И.ли ўқувчи ёки талаба дарсларни яхши ўзлаштиради, чунки у ўз-ўзини назорат қилишни, диққат-эътиборини жамлашни билади. Ҳоз. илм-техниканинг беқиёс юксак нуқталарига етиб бориши И. масаласига ниҳоятда катта эътибор берилишини тақозо қилади. И. бўлмаса, транспортдан фойдаланиш қанчалик ҳалокатли ҳолатларни келтириб чиқарган бўлар эди.  И. тилимизда тартиб, қоида каби сўзлар б-н муайян ҳолатларда маънодош бўлиб келади. Мумтоз адабиётимизда низом сўзини ҳам И. маъносида қўлланганини кузатиш мумкин. Мас.: “Дунёга келган пайғамбарларнинг ҳар бирлари дин ва шариатларини тартиб ва низом ила юритмишлар. Хус-н, ислом дини мукаммал равишда тартиб ва низомни риоя қилишдир”. Абдулла Авлоний айтганидек, Давлатнинг кони манбаи, тартиб-интизом, // Сарватни пойдори эрур иқтисоди том.// Муҳтожлиғ юзини кўрар дуб гумон қилманг, // Тартиб бирла юрса, кишининг иши мудом.

Интуитивизм (лот. intuitio — диққат б-н кузатмоқ) —  моддий ва маън-й борлиқни, тажриба ва тафаккурга таянмаган ҳолда, фақат интуиция ёрдамида билиш мумкин, деб даъво қилувчи фал-й оқим. И. онгни ижт-й амалиёт ва тафаккурга алоқаси бўлмаган алоҳида бир хус-ят, деб ҳисоблайди. И. асосчилари Платон, Демокрит, XIX а.дан бошлаб Гегел, Фейербах, З.Фрейд, Ф.Шеллинг, Э.Гартман, XX а.да эса А.Бергсон, Э.Гуссерл ва б.дир. И. тарафдорлари уни мутлақ қимматга, ўзгармас моҳиятга эга,  деб талқин этади. И. тарафдорлари назарида, умумий ахлоқий т.лар ўз-ўзидан, исботсиз қабул қилинадиган, интуиция орқали англанадиган ҳолатдир. XX а.да И. иррационализмнинг бир тури сифатида намоён бўлди. И. асосан икки шаклда намоён бўлган: 1) интеллектуалликка қарши шаклда, яъни интуиция ва интеллектни қарама-қарши қўйиш; 2) интуиция ва интеллектни бирлаштириш (Н.О.Лосский, С.Л.Франк, Е.Н.Трубецкой, француз неотомистлари Э.Жильсон, Маритен, маълум даражада Э.Гуссерль ва феноменология мактаби вакиллари: М.Шиллер, Н.Гартман ва б.). А.Бергсон таълимотига кўра, интуиция ва мантиқий тафаккур бир-бирига зид, чунки интуиция субъект б-н объектнинг қўшилиши натижасида уларнинг ўртасидаги зиддиятнинг ечилиши, бартараф этилишидан келиб чиқади. Экзистенциализм (Марсель) тарафдорларининг фикрига кўра, интуиция ҳиссиёт дунёсини тарк этиб, маън-й соҳанинг (диний, мистик) “тажриба”сига асосланади. И. ғоялари дастлаб XVII-XVIII а.ларда неоплатончиларнинг (Р.Прайс, Р.Кэдворт, С.Кларк) Кембридж мактаби томонидан системалаштирилди. Сўнгра ушбу таълимот Европа ва АҚШда кенг тарқалади. И. бир гуруҳ ахлоқшунослар томонидан ривожлантирилган. Уларнинг фикрича, энг умумий ахлоқий т.лар (мас., яхшилик ва ёмонлик) “нодир” характерга эга бўлиб, уларга ҳеч қандай б. сифатни нисбат бериб бўлмайди, ҳаттоки улар тўғрисида шубҳаланиш ҳам мумкин эмас, чунки улар “ўз-ўзидан маълум” т.лар деб ҳисобланади. Ушбу таълимотга кўра, ахлоқий т.лар мутлақ характерга эга бўлиб, фан ва ижт-й ҳаёт томонидан исбот қилиниши талаб этилмайди.

ИНТУИЦИЯ  (лот. intuitus – синчиклаб қарайман) – ҳақиқатни мантиқий далиллар ёрдамисиз, бевосита англаб олиш қобилияти. Фал. тарихида И. тушунчаси турлича ифодаланган. Қад. фал-ий қарашларда И. билишнинг алоҳида шакли деб ҳисобланган. Мас., Платон таълимотига кўра, билишнинг объекти – ғоялар дунёсидир, моддий дунё, предметлар тўғрисидаги тасаввурларимиз эса ҳиссий билиш орқали ҳосил бўлади. Ҳиссий билиш, Платоннинг фикрича, ҳақиқат эмас, чунки у орқали кишилар ғояни эмас, балки моддий предметларни сезадилар, улар тўғрисидаги тасаввурга эга бўладилар. Ҳақиқатни билиш, унингча, фақат соф тафаккур орқали содир бўлади. Қад. Шарқ фал.сида И. пайғамбарларга, авлиёларга хос бўлган махсус билиш усули сифатида талқин этилган. Декарт таълимотида билишнинг бирдан-бир тўғри  йўли рационализмга асосланган дедуктив усулдир. У дин ва схоластик фал. ўрнига киши ақлини, илмий билимини юқори қўяди. Декартнинг фикрича, исботнинг дедуктив шакли аксиомаларга асосланади, аксиомалар эса, ҳеч қандай исботсиз соф интуитив тарзда англанади. Спиноза И.ни билишнинг  “учинчи хили”, нарсаларнинг моҳиятини қамраб олувчи энг ишончли билиш деб ҳисоблаган. Ҳоз. замон фал.сининг айрим вакиллари (Бергсон, Фрейд) И.ни бутун ижодий фаолиятни белгиловчи яширин, қоронғу, онгсиз, бошланғич ижод, деб қарайди. Бу б-н улар И.ни интеллектга қарама-қарши қўйиб, нарсалар моҳиятига кириб бориш асло мумкин эмас,  деган ғояни илгари  сурадилар.  Ҳоз. замон фал.сининг айрим вакиллари И. ни бевосита билим, воситаланган билим б-н диалектик тарзда боғланган жонли мушоҳада сифатида қарайдилар ва И.ни ақлдан устун турадиган, мистик билиш қобилияти деб талқин этишни рад қиладилар. И. ҳақиқатни пайқашнинг оддий йўлларидан принципиал оғиш эмас, у мазкур оддий йўлларнинг юз беришининг мантиқий шакли ва амалиёти б-н воситаланган қонуниятли шаклидир. Ҳақиқатни гўёки “тўсатдан” пайқаш замирида жамғарилган тажриба, илгари ҳосил қилинган билим ётади. И.нинг психологик механизми кам ўрганилган, лекин мавжуд тажрибавий маълумотлар унинг замирида индивиднинг атрофидаги муҳит б-н информацион, сигналли ўзаро таъсир жараёнида бевосита англанган маҳсул б-н бир қаторда ёрдамчи (англанмаган) маҳсулни акс эттириш қобилияти бор, деб ҳисоблашга имкон беради. Бироқ, муайян шароитда амалиёт натижасининг мазкур (илгари англанмаган) қисмини индивид томонидан англаш имконияти туғилади ва бундай интуитив билиш натижалари вақти келиб амалиётда текшириб кўрилади ҳамда мантиқий равишда исбот қилинади.

ИНЪИКОС —  нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро таъсирлашуви асосида ҳосил бўладиган ҳодиса, ҳолат, жараён ва ўзгаришни ифодалайдиган тушунча. Бу категория фал.да муҳим ўринга эга бўлиб, онг, тафаккур ва билиш жараёнини тушунтиришга хизмат қилади. Инъикос борлиқнинг барча ҳодисаларига хос умумий хусусиятидир. Зеро, уларнинг барчаси таъсирлашувда ва ўзгаришда. Нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро таъсири ва уларнинг бир-бирида акс этиши ҳар-хил  эканлиги, инъикоснинг турли даражаларини фарқлаш имконини беради. Авваламбор, тирик жонзот б-н жонсиз табиат ҳодисаларидаги И.ни фарқлаш мумкин. Жонсиз нарсаларда б. ҳодисалар таъсирида қолган излар, таъсирга мос ўзгаришлар И.дир. жонсиз табиатдаги И. ўз навбатида турли кўринишларда намоён бўлади. Мисол сифатида механик таъсир излари (қушга қўйилган қадам изи), физик ўзгаришлар (жисмларнинг иссиқдан кенгайиши ёки совуқдан торайиши), химиявий реакциялар (занглаш, ёниш, емирилиш каби)ни кўрсатиш мумкин. Булар И. таъсирининг оддий акс этишидир. Тирик табиатдаги И. оддий акс этишдан кескин фарқ қилади. Энг содда организмлар ва ўсимликлардаги оддий таъсирланишдан тортиб, асаб тизимига эга бўлган организмлардаги сезиш ва идроклашгача бўлган руҳий И. тирик табиатдаги акс таъсир кўрсатиш, ўзини ҳимоялаш ва мослашув кабиларда намоён бўлади. Тирик  табиатдаги олий – ижтимоий ҳаёт И.дир. бундай И. юқори даражада ташкиллашган тизимлар фаоллиги б-н фарқланади ҳамда уни биологик модда алмашинувидан тортиб, онгли, ижодий, ўзгартирувчан фаолиятгача кўриш мумкин. Руҳий И. организмларда асаб тизими ҳамда бош миянинг эволюцияси б-н бирга келиб чиққан ва ривожланган. Руҳий И. яъни сезиш ва идроклаш ёрдамида организмнинг фаолиятини тартибга солиш таъминланади. Руҳий И. (тасаввур билим) мазмуни қуйидагилар б-н белгиланади: акс этишнинг нисбийлиги, яъни нимани ва қандай И. этилишига мос даражада фарқланиши; акс этилаётган нарсалар ёки хусусиятларнинг миқдори жиҳати; И. объектининг тузилиши; И. этилаётган ҳодиса б-н унинг акси орасидаги мувофиқлик, ўхшашлик тури; ҳиссий образнинг предметлиги, фикрларнинг предмет маъносини акс этиши; И.нинг қадрлилиги; акснинг ҳодисага айнанлиги. Руҳий И.нинг шакли муайён нарсага хос мазмунининг мавжудлиги, ифодаланиши ҳамда ўзгариш усулидир. Руҳий И.объектив ва субъектив жиҳатларга эга. И. мазмунининг моддий ташувчилари (электр токи, электромагнит тўлқинлари ва ш.к.), хоссалари (узлуксиз сигналлар тебраниши каби), ахборот узатиш услуби (табиий ёки сунъий тиллар ёрдамида) унинг объектив жиҳатларидир. Ғоявий образлар эса И.нинг субъектив жиҳатидир. Инсон билими ана шу образлар, тасаввур, тушунча ва фикрлардан иборат. Бироқ, инсон билимини психик И.дан сифат жиҳатидан фарқловчи томони ҳам бор. Бу унинг ижтимоийлигидир. Айнан ижтимоий-маданий муҳитдаги индивиднинг руҳий инъикоси — ҳис қилиш ва идроклаши — рационал оқлай билишга, тафаккурлаш ва англашга айланишини таъминлайди. Ақл И.нинг энг олий шакли бўлиб, унда бевосита ва билвосита, илгари ва айнан шу муддатда акс этган билим намоён бўлади.

ИНҚИЛОБ (араб. ағдарилмоқ, тўнтарилмоқ) — табиат, жамият ёки тафаккур ривожида рўй берадиган туб сифат ўзгариш, бир сифат ҳолатидан иккинчи сифат ҳолатига ўтиш жараёни. И. ижтимоий, сиёсий, геологик, илмий-техника, маданий соҳалар моҳиятини англатувчи таянч сифат ўзгаришларини белгилайдиган атама тарзида қўлланилади. И. миқдор ўзгаришларининг фал-ий категорияси бўлиб, табиат ва жамият тараққиётининг босқичма-босқичлиги, тадрижий (эволюцион) ривожланишидаги ҳолатидан кескин сифат ўзгаришларига ўтиш жараёнларини англатади. И. б-н тадрижийлик ўртасидаги ўзаро нисбатлари масаласи ижтимоий тафаккурнинг энг долзарб ва мураккаб муаммоси бўлиб, жуда узоқ муддат давомида шиддатли содир бўлаётган баҳс-мунозаралар мавзуини ташкил этади. И. ни инкор этаётган гуруҳ мақомларининг тобора мустаҳкамланиб бораётганлиги ҳоз. инсоният тараққиётида амал қилаётган умуминсоний манфаатлар ва қадриятлар устуворлиги қонунияти моҳиятидан келиб чиқаётган  зарурат бўлиб, улар қарама-қарши туриш (барбод қилиш)дан ҳар томонлама ҳамкорлик (яратувчанлик) қилиш афзалликларини ифода этади. Демак, Ер юзида истиқомат қилаётган барча одамларнинг келажак истиқболи муштараклашган ҳоз. даврда мавжуд муаммоларнинг ечимини топишда И. б-н ислоҳот ўзаро нисбатида ислоҳотларга мойиллик юқори даражада амал қилмоқда.

ИНҚИРОЗ (араб. орқага кетиш, пасайиш, тугаш, охир бўлиш, битиш) — маълум бир воқеликнинг табиат ва жам-т тар-ёти объектив қонуниятларига зид келиб қолиши, муайян жараёнларнинг вақт ўтиши б-н янгича талабларга жавоб бера олмаслиги туфайли юз берадиган ҳодиса. У жам-т ҳаёти, турмуш тарзининг барча соҳаларини қамраб олиши мумкин. И.ни келтириб чиқарувчи сабаблар турлича бўлади. Айтайлик, маълум бир тузумлар, ижт-й-иқт-й мун-тлар аввал бошданоқ тар-ётнинг объектив қонуниятларини инкор қилган ҳолда амал қиладилар. Бу ҳолат эса, ўз навбатида мазкур тузум ва мун-тлар ривожида таназзул ҳолатининг рўй беришига сабаб бўлади. Шу б-н бирга, ўз вақтида прогрессив ўрин тутган тузумлар, амал қилган мун-тлар вақт ўтиши б-н тар-ётга ғов бўлиб қолиши, тар-ётнинг янгича талабларига жавоб бера олмаслиги мумкин. Бу ҳол ҳам табиий тарзда И. ҳолатларини келтириб чиқаради. Иқт-й И. жам-т объектив қонуниятларига зид бўлган иқт-й фаолият замирида юз берадиган бўлса, маън-й ва руҳий И. инсон камолотининг маън-й ва руҳий жиҳатларига номутаносиб бўлган жараёнларга, воқеа ва ҳодисаларга боғлиқ бўлади. Жам-тда кечаётган айрим соҳалардаги И.ли ҳолатларнинг олди олинмаса, жам-т ҳаётининг бошқа соҳаларига ҳам ўз таъсирини ўтказиши мумкин.

 

ИРОДА – одамнинг турли хоҳиш-истагини босиб турувчи, номақбул истак, хоҳишлари амалга ошишига  йўл қўймайдиган маън-й куч,  инсоннинг маълум мақсад йўлидаги ўз  хатти-ҳаракатини онгли равишда йўналтириб турадиган, шу йўлдаги қатъиятлилиги, мавжуд тўсиқларни енга олишга қодир бўлган руҳий-маън-й салоҳиятини ифодаловчи т.. И. инсон фаолиятининг муҳим хус-яти, унинг ҳаёт мазмунини белгилаб берувчи муҳим омил ҳисобланади. Одам И. воситасида турли ҳавойи нафсидан воз кечади. Ш.у. ҳам бундай одамни И.ли одам деб аташ мумкин. Инсон учун И. бу муҳим маън-й заруратдир. Яъни юксак маъ-ят ва мислсиз қудратнинг хоҳишигина бир вақтнинг ўзида И. б-н мустаҳкамланади. И. инсон маън-й фаолиятининг юксак босқичи бўлиб, унинг турли мураккаб вазиятларда аҳлоқий тамойилларга суяниб иш тутиши ва сабр қилиши демакдир. И. инсоннинг турли мақсад ва муддаоларини ҳам ўз ичига қамраб олади. И. инсон танловининг юксак маън-й кўринишидир. И. орқали инсон ўз хоҳиш-истакларини қатъий назорат қилиб туради, унинг асосида турли маън-й ва моддий қийинчиликларга дош беради. Президент Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидлагани каби: “Бу ҳаётда одам баъзан ўзини йўқотиб қўядиган ғоят мураккаб муаммоларга дуч келади. Кескин вазиятдан чиқишнинг иложи йўқдек туюладиган ҳолатлар бор. Шундай пайтда, ишда ва ҳаётда, жамиятда оғир савдоларга дуч келганда ким ўзининг йўлини йўқотмаслиги мумкин? Ўйлайманки, биринчи навбатда ўз кучига ишонган, руҳий дунёси, маънавий олами бақувват бўлган одамгина бундай вазиятдан ёруғ юз билан чиқа олади. Маънавий бойлик шундай пайтда одамга катта куч ва мадад беради. Шу маънода, инсоннинг маънавияти юксалиши билан унинг иродаси ҳам кучайиб боради, десак, янглишмаган бўламиз. Ирода — бу аслида мустаҳкам ишонч демакдир. Иродаси бақувват одам ўзига ишонади ва ҳар қандай мураккаб вазифани ҳам ўз зиммасига олишдан қўрқмайди. Шунинг учун ҳам юксак иродали инсонга суяниш мумкин. Бундай кишилар бошингизга бирор-бир ташвиш ёки муаммо тушгудек бўлса, лоқайд қараб туролмайди. Ҳеч иккиланмасдан, ёнингизда туриб, қўлидан келганча ёрдам беришга, қийинчиликларни сиз билан биргаликда енгишга ҳаракат қилади. Лекин бировнинг ҳаётига, ён-атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бетараф ва бепарво қараб, шунчаки кузатувчи бўлиб яшайдиган одамдан қўрқиш керак. Улардан ҳеч қачон яхшилик чиқмайди. Чунки уларда на иймон, на ирода бўлади. Улар ҳатто ўз халқи ва Ватани тақдирига ҳам бамисоли бегона одамдек қарайди” (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 123-б.).  Бу мураккаб ва қалтис замонда йўлимизда оғир синов ва тўсиқлар дуч келганда, улар қаршисида чорасиз қолганда, мислсиз машаққатлар ҳолдан тойдирганда ҳам биз куч-қудратни қаердан оламиз? Энг аввало Аллоҳ таолонинг бизга кўрсатаётган марҳаматидан оламиз. Мана шундай вазиятларда бизга метин ирода, сабот-матонат бахш этадиган буюк ва чексиз яна бир манба бор. Бу манба — улуғ аждодларимизнинг қонимизда жўш ураётган азму шижоатидир. Бу манба — ал-Бухорийдек мумтоз боболаримиз даҳосининг ҳаётбахш қудратидир. Бу манба — уларнинг бизга ҳамиша мададкор бўладиган ўлмас руҳи покларидир.  Психологик н.назардан инсонни турли жисмоний қийноқларга сабр-бардош б-н мун-т билдирган ҳолда мардлик кўрсатиши ҳам бевосита унинг И.сига боғлиқ эканлиги қайд этилади. Ш.у. ҳам И.ни тадқиқ этишда психология фанида автогенетик (В.Вундт, Н.Ах, И.Линдворский) ва гетерогенетик наз-я алоҳида ажратиб кўрсатилади. Баъзи олимлар (И.Ф.Гербарт, К.Эренфельс, Э.Мёйман) ишларида И. тафаккур ва ҳиссиёт б-н чамбарчас боғлиқлиги  алоҳида қайд этилади. Ғарб адабиётларида «И. фал.сининг» асосчиси деб Артур Шопэнгауэр эътироф қилинади. Ваҳоланки, И. масаласи Шарқда, хус-н, Ў.О.даги мавжуд манбаларда ва олимлар томонидан қолдирилган асарларда юксак даражада таъриф ва тасниф этилган. Жумладан, «Авесто»да И. тангрининг инсон қалбидаги тажассуми сифатида намоён бўлади. Ш-дек, исломда илоҳий адолат инсоннинг И. эркинлигини тақозо этади, тангрининг одиллиги унинг фақат “энг яхши” (ал–аслоҳ) нарсаларнигина ярата олиши ва нарсалар тартиби ва азалдан бузилмаслиги б-н белгиланади.  Деярли бир ярим а. мобайнида адолатсизлик, миллий камситиш, миллий ифтихор ҳиссининг оёқости қилинишини, бегона И.нинг зўрлаб қабул қилдирилиши каби ҳолатларни бошдан кечирган халқимиз, эндиликда мустақилликка эришиб, адолатли фуқаролик жам-ти тузишга киришди. Адолат бугунги кунда бизнинг мустақил, келажаги буюк давлатимизнинг моҳиятини англатувчи т.га айланиб бормоқда. Халқимизга хос бўлган фазилатлар босиқлик, камтаринлик, камсуқумлик кўпроқ И. кучи натижасида юзага келади. Зотан, инсоннинг ўз ғазабини боса билиши, норозилигини барвақт билдирмаслиги; сўзлагиси, бирор-бир гап б-н ўзини кўрсатгиси келиб қолганда ўша истакни тўхтата олиши кучли И.ни талаб қилади. Шу боис муомалада босиқ, камтарин, «етти ўлчаб бир кесиш» тамойили асосида иш кўрган шахслар оқил одамлар саналади ва улар жам-тда ҳам намунавийлик мақомига ноил бўладилар. Инсон И.сининг юксак маън-й кўриниши мардлик ҳисобланади. Бундай киши бошқаларни алдамайди: ҳатто фазилат эгаси н.назаридан эмас, балки ғурури ва кучли И.си туфайли ҳам ёлғончилик қилмайди. Ш.у. ҳам Фитрат иззат-нафс, айниқса, И. масаласига алоҳида тўхталиб ўтади. «И. ва ихтиёр» сарлавҳаси остидаги кичик бобда Фитрат фарзандни И.ли қилиб тарбиялашга даъват этади, И. тарбиясининг тўрт банддан иборат қоида-босқичларини таклиф этади. Болани И.ли қилиб тарбиялашда ота-онанинг зўри эмас, балки болага бериладиган муайян эркинлик муҳим эканини таъкидлайди. Ҳоз. кунда одамларимиз, авваламбор, ёшларимизнинг иймон-эътиқодини мустаҳкамлаш, И.сини бақувват қилиб тарбиялаш устувор вазифалардан ҳисобланади. Бунинг учун эса уларнинг тафаккурида ўзлигини унутмаслик, ота-боболарнинг муқаддас қадриятларини асраб-авайлаш ва ҳурмат килиш фазилатини қарор топтириш лозим. Маъ-ят ҳам, И. ҳам инсон қалбида камол топиши учун қалбан ва виждонан, ақл ва қўл б-н меҳнат қилиш керак. Бу юксак маън-й хазина инсонга ҳаётда руҳий таскинлик, руҳий барқарорлик бағишлайди, унинг қарашлари шунчаки бойлик орттириш йўлида кун кўришга йўл қўймайди,  фожиалар вақтида омон сақлаб қолади ва моддий қийинчилик кунларида И.сини мустаҳкамлайди. Халқимизнинг хотираси ажойиб номларга бой. Бутун жаҳонга машҳур бўлган Беруний, ал-Хоразмий, Ибн Сино, Имом Бухорий, ат-Термизий, Аҳмад Яссавий, Улуғбек, Навоий ва б.  кўпгина алломалар маъ-яти кенг ва айни пайтда қисмати оғир бўлган бўлса-да, И.си бақувват сиймолардир. Улар ўзларини мустаҳкам И.лари б-н ҳалқимизнинг қалбида абадий муҳрланиб қолганлар. И.ли одамда мақсад ва фаолият изчиллиги кузатилади. Олдинга қўйилган мақсадга эришишга бўлган ишонч И.нинг муҳим кучи, бош мезонидир. Зеро, қатъий ишонч мақсад йўлидаги қийинчиликларни енгишга маън-й асос яратади. Ҳар бир жам-т тар-ёти, унинг илғор ғояларини амалга ошиши мазкур жам-т аъзоларининг И.сига боғлиқ ҳолда амалга ошади. Шу н.назардан, халқ ва миллат И.сини шакллантиришга, И. тарбиясига аждодларимиз азалдан алоҳида эътибор б-н қараган. И.ли бўлиш эътиқодли бўлиш б-н чамбарчас боғлиқ. Чунки маълум бир қарашлар, таълимотлар, эътиқодларнинг ғоявий асосини яратиб беради. Эътиқоднинг заиф ёки мустаҳкамлиги, умуминсоний ва миллий манфаатларга мос келиши ёки келмаслиги ҳам И.нинг мустаҳкам бўлиб шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Тарихдан маълумки, барча даҳолар, умуман эса, ўзини шахс сифатида танита олган ҳамма кишилар кучли И. эгалари бўлишган. Улар ўзида хатти-ҳаракатини онгли равишда тартибга солиш ва кўзланган мақсадни амалга оширишда учрайдиган тўсиқларни бартараф этиш лаёқатини шакллантирган. Мен шуни хоҳлайман, деган б-н иш битмайди. Бу олма пиш, оғзимга туш, дегандек гап, холос. И.ли одам эса мен шу ишни бажаришим шарт, деб ўз олдига вазифа қўяди ҳамда уни амалга оширишга дадиллик ва қатъият б-н киришади. Одам фаолиятининг барча турлари ва ҳар қандай меҳнат кишидан инсоний И.ни талаб қилади. И. меҳнатда пайдо бўлади ва тобланади. И.нинг онгдаги фаолияти ҳаракат мақсадини белгилашда, мақсадга эришиш воситалари ва йўл-йўриқларини олдиндан аниқлаб, маълум қарорга келишда ҳамда бу азму қарорни ижро этишда намоён бўлади. Одамда И.нинг қай даражада эканлиги унинг мақсадни қандай рўёбга чиқаришида кўринади. И. жараёнларида киши ички ва ташқи тўсиқларга дуч келади. Ички тўсиқлар кишининг ўзига, унинг ички майлларига хос ҳолат. Кишининг ички майлларини енга олиш, ўзини бошқариш ва ўз устидан ҳукмронлик қила билиш лаёқати ички И. деб аталади. Ташқи тўсиқлар теварак-атрофдаги воқеликда учрайди. Кишининг ана шундай ташқи тўсиқларни енга олиш лаёқати ташқи И. деб аталади. И.вий фаолиятда ташқи тўсиқларни енгиш ички тўсиқларни енгиш б-н узвий боғлиқ. Ишни ички тўсиқларни енгишдан бошламоқ зарур, акс ҳолда ташқи тўсиқларгача етиб бўлмайди. Бугунги кунда мустақилликни мустаҳкамлаш, ислоҳотларни амалга оширишда ҳар бир кишининг қатъийлиги, чидам, тоқат, изчиллик ва ш.к. фазилатларга эгалиги замон талабларига жавоб бериш учун муҳим сифатлардир. И. кучи шу сифатларнинг қай даражада намоён бўлишига қараб белгиланади. Юртимизда бўлаётган турли хуружларга қарши ҳар бир фуқаро ғоявий тамойилларга асосланган онгли қатьият ва сабот б-н бу йўлдаги тўсиқларни енгиш учун кучли И. эгаси бўлиши лозим. Шу маънода, И. замонавий шахснинг ўз олдига қўйган мақсади ва унинг жам-т манфаатларига қанчалик мос келиши б-н белгиланади. У баркамол авлод ва комил инсоннинг шаклланишида муҳим ўрин тутади.

ИРОДА БАҚУВВАТЛИГИ – инсон иродасига хос маън-й хус-ятлардан бири: 1) муайян мақсадни юзага  чиқариш учун кишида бўлган матонат ва қатъият; 2) инсоннинг маълум мақсад йўлидаги ўз хатти-ҳаракатини, ихтиёр ва хоҳишини онгли равишда йўналтириб туриши, шу йўлдаги қатъиятлилиги, мавжуд тўсиқларни енга олишга қодир бўлган руҳий-маън-й салоҳиятини ифодаловчи т.. Инсон ички дунёси ва иродасининг бақувватлиги унинг маъ-ятлилигидан дарак беради. Мас., узоққа бормасдан, халқимиз ўз бошидан кечирган мустамлака даврини кўз олдимизга келтирайлик. Қарийб 150 йил давом этган, тарихимизнинг том маънодаги қора кунлари бўлмиш ўша замонда бир пайтлар ўзининг қудратли давлатчилиги, буюк фарзандлари, юксак илму мад-ти, обод шаҳар ва қишлоқлари б-н дунёни ҳайратда қолдирган юртимиз ва халқимиз қандай оғир қийинчиликларга дучор бўлганини яхши биламиз. Бироқ ана шундай даҳшатли даврларда ҳам зулм ва исдибдодга қарамасдан, халқимиз иродасинининг бақувватлиги боис ўзлигини йўқотмади. Тили ва  имон-эътиқодини сақлаб қолди. Ноҳақлик ва зўравонлик ҳукмрон бўлган шундай замонларда ҳам юртимиздан миллат ва халқ қайғуси б-н яшаган ватанпарвар инсонлар  етишиб чиқди. Шу тариқа, а.лар синовида янада кучайиб, тобланиб борган мустаҳкам иродаси нафақат қадимий маъ-ятимиз, балки миллий ўзлигимизни сақлаб қолишга замин бўлди. Бундан ташқари, япон ва корейс халқи а.лар давомида шаклланиб, катта бунёдкор кучга айланган ўзига хос миллий маъ-яти орқали ривожлангани бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас. Шу боис, «япон мўъжизаси» ёки «корейс мўъжизаси» ҳақида гап кетганда, мутахассислар биринчи галда  «япон характери», «корейс табиати» деган ибораларни тилга олади. Табиийки, улар бу ўринда, аввало мазкур халқларга мансуб маън-й фазилатларни назарда тутади. Яъни бу халқларнинг ички дунёси, иродаси маъ-ят негизида янада тобланган, камолга етган. Глобаллашув жараёнининг ўзига хос хус-ятларидан бири шундан иборатки,  ҳоз. шароитда у мафкуравий таъсир кўрсатишнинг ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар ва марказларнинг манфаатларига хизмат қилаётганини соғлом фикрлайдиган ҳар қандай одам яхши англайди. Мана шундай вазиятда инсон ўз мустақил фикрига, замонлар синовидан ўтган миллий қадриятларга, соғлом негизда шаклланган дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга бўлмаса, турли маън-й таҳдидларга, уларнинг хилма-хил кўринишдаги таъсирига бардош бериши амримаҳолдир. Инсон ўз ҳаёти давомида турли муаммоларга, ҳатто кескин вазиятларга дуч келади. Бунда, биринчи навбатда, ўз кучига ишонган, руҳий дунёси, маън-й олами  бақувват бўлган инсонгина мазкур ҳолатдан чиқиб кета олади. Маън-й бойлик ана шундай пайтда кишига куч ва мадад беради. Шу маънода, инсоннинг маъ-яти юксалиши б-н унинг иродаси ҳам мустаҳкамланиб, тобланиб боради дейиш мумкин. Иродаси бақувват инсон ўзига ишонади, ҳар қандай мураккаб вазифани зиммасига олишдан қўрқмайди. Ш.у. ҳам юксак иродали инсонга суяниш мумкин. Бундай инсонлар бошингизга бирор-бир ташвиш ёки муаммо тушса, лоқайд қараб туролмайди. Лекин бировнинг ҳаётига, ён-атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бетараф ва бепарво қараб, шунчаки кузатувчи бўлиб яшайдиган кишилардан қўрқиш керак. Чунки уларда на имон, на ирода бўлади. Улар ҳатто ўз халқи ва Ватани тақдирига ҳам бамисоли бегонадек қарайди. Машҳур файласуфлардан бири бу ҳақда  шундай дейди: «Душманлардан қўрқма, нари борса, сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма, улар нари борса, хиёнат қилиши мумкин. Бефарқ одамлардан қўрқ, улар сени ўлдирмайди, сотмайди ҳам. Лекин уларнинг лоқайдлиги туфайли ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади». Қиссадан ҳисса шуки, ҳар бир инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган ана шундай фикрларни ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдириш, уларни ҳаёт синовларига бардошли, иродали қилиб тарбиялаш ҳар биримизнинг шу муқаддас юрт фуқароси сифатидаги бурчимиздир.       

ИРОДА ЭРКИНЛИГИ  – ҳар бир шахснинг индивидуал эрки, иродавий майли, хоҳиш-истаги ва улар орқали эркин фаолиятини ифодаловчи т.. Бу т. фал-й категория сифатида энг умумий маънода инсоннинг мустақил равишда ўзи қабул қилган дунёқарашга кўра, ўз хатти-ҳаракатларини белгилаб олиши, ўз қарорига асосан иш юритишини билдиради. Маън-й атама сифатида И.э. шуни англатадики, инсон бирор ҳаракат содир этар экан, яхшилик ва ёмонлик, ахлоқийлик ва ахлоқсизлик ўртасидан ўзига йўл танлайди. Ушбу танлов кишининг ўзига боғлиқ бўлгани учун, инсон ахлоқий масъулиятга эгадир, шунга кўра унинг фаолияти қораланади ёки олқишланади. И.э. муаммоси этика тарихида кўпинча идеалистик талқин этилган. Индетерминистик концепция вакиллари И.э.ни бирор-бир ташқи сабабларга боғланмаган ҳолда кўриб чиқади. И.э. объектив дунёдан ажаралиб қолганлиги унинг реал дунёда амалга ошириш принципиал жиҳатдан мумкин эмаслигини таъкидлаш б-н чамбарчас боғлиқ. Антик давр мутафаккирларидан бири – Эпикур шундай фикр билдиргандики, яхшилик ва ёмонлик фақат инсон ақлидагина мавжуд. Ш.саб. бизни танлаш эркинлигидан маҳрум қила оладиган “зўравонлик йўқ”.  И.э. муаммосига тарихда турфа ёндашувлар мавжуд бўлиб, мутафаккирлар ушбу муаммони нотўғри ҳал этишдаги икки чекка нуқта – волюнтаризм ёки фатализмга олиб келиши мумкин деб ҳисоблайдилар. Ўзи танлаб олган мақсад асосида амалга ошириладиган инсон фаолияти охир-оқибатда табиат ва жам-т рив-ши қонунларини,  яъни объектив заруратни ифодалайди. Ушбу заруратга кўра, инсонга нисбатан фақат ташқи нарса деб қарамаслик лозим, чунки фақатгина инсонлар фаолияти табиат ва жам-т қонунлари б-н белгиланади. Балки инсон ҳам ўз навбатида атроф-оламга таъсир ўтказишга, уни ўзгартиришга ва бу орқали ўз эркинлиги ва танлаш имкониятига ҳам қодирдир. И.э. давлат ва жам-т  қурилишида баркамол авлод тарбиясида, айниқса, фуқароларнинг  бурч ва маъсулиятларини чуқур  ҳис  қилишида муҳим аҳамият касб этади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, маърифатли, маъ-ятли кишилар ўз фаолиятида эркин бўла олади ва олдига қўйган мақсадига тез ва осон эриша олади. И.э.га эга  бўлган шахс ҳар қандай ҳолат ва вазиятда ўз эҳтиросларини жиловлай олади,  собитқадамлик ва қатъият кўрсатиб ақл ва идрокка, қонунга, виждон амрига таянган ҳолда иш кўради. И.э. ҳамиша шахс маъ-яти ва тафаккурлаш тарзи б-н намоён бўлади. Шарқда диний илм, хус-н, калом фал.си ривожланган даврда И.э. мутафаккирлар – Мотуридий ҳамда Ашъарий томонидан қайта таснифлаб ўрганилган ва кўпчилик томонидан маъқулланган. Улар И.э. борасида турли бузғунчи ғоя ва қарашларга қаттиқ зарба берганлар ҳамда кишиларнинг дин  ва унинг ақидавий масалаларини тўғри идрок этишларига ёрдам қилганлар. Бугунги глобаллашув ва модернизациялашув жараёнида, давлатлараро, қитъалараро ахборот кўламининг жадаллашуви инсоният олдига ҳаёт ва мамот, одам ва олам, яшаш учун кураш ва танлов масаласини қўймоқда. Интеллектуал а. ҳисобланган XXI а. мавжуд муаммоларни бартараф этишда халқларнинг, миллат ва шахсларнинг И.э. кучига ишониши лозимлигини заруратга айлантирди.  Айнан И.э., юксак маъ-ят ва ақл-идрок  соҳиби бўлган кишигина истиқлол даврида мам-т ва миллат тақдирига, Ватан тар-ётига,  жаҳонда тинчлик ва бирдамлик учун тайёр тура олиши учун имконият яратилди. Шу б-н бирга, ёш авлодда янгича фикр ва тафаккурни шакллантиришда мустаҳкам иродага ва И.э.га эришиш даркор. Ана шундагина миллий ўзликни англаш, маън-й баркамоллик қарор топади, мам-тимизнинг туб мақсадлари амалга ошади. Юртимиз фуқароларининг И.э. дахлсиз бўлиб, қонуний муҳофаза остидадир.

ИРОДАСИЗЛИК – кишининг ўзини ўзи идора қила билмаслиги, ўз хулқи ва фаолиятини тартибга сола олмаслиги ва ўзини ўзи бошқара олмаслиги, зарур пайтда ўзини тута олмаслиги, жасурлик, сабр-матонат кўрсата билмаслиги ҳолатини ифодаловчи т.. Бундай ҳолатда инсоннинг иродаси заифлашади, у ҳатто арзимас қийинчилик ва тўсиқларни ҳам бартараф қила олмайди. Иродасиз инсон салгина муваффақиятсизлик ёки қийинчилик келиб чиққанда  ҳам ўз олдига қўйган мақсадидан воз кечиб, иш-ҳаракатини тўхтатади. У вазият талаб қилганида зарур сабр-матонат, чидам, қатъият, тоқат кўрсата олмайди. Ш.у. уни ялқов, “жони пахтадан” – дейишади. Иродасиз инсоннинг хатти-ҳаракати, хулқи унинг ўзидан кўра кўпроқ ташқи муҳитга боғлиқ бўлади. Оқибатда унда тушкунлик кайфияти устуворлик қилади. Дунёга ва ҳаётга умидсизлик б-н қарайди. Энг асосийси,  у доимо барчанинг фақат салбий, ёмон тарафини кўради. Ўзидаги  камчилик ва муваффақиятсизликлар сабабчиси деб ўзгаларни билади. Бу хилдаги инсонда бепарволик, кайфиятнинг тушкунлиги кузатилади. У қабул қилган қарор тўғридан-тўғри амалга ошавермайди. Қабул қилинган қарорни амалга ошириш учун онгли равишда иродавий зўр бериш зарур бўлади. Баъзан инсон керакли равишда иродавий зўр беролмаганлиги сабаблигина қабул қилган қарорини ўз муддатида ижро этолмайди. Бундай ҳолларда унинг кўнглидан “бажарсаммикан ёки йўқми”, “керакмикан ёки керакмасмикан” деган иккиланиш ўтади, бундай ҳолат фанда “мотивлар  кураши” деган ибора б-н номланади. Қабул қилинган қарорни амалга ошириш юзасидан куч сарфлай олмаслик ёки бу масалада иккиланиш  ироданинг шу пайтдаги бўшлигини кўрсатади. Патопсихологияда ироданинг ҳар хил даражада сусайиб қоладиган ҳолатлари кузатилади. Абулия -иродавий ҳар қандай ҳаракат тўхтатилиши ва барча хоҳиш-истакларнинг йўқолиши кўринишида кечадиган касаллик ҳисобланади. Бунда инсон фақат стереотипик ҳаракатларни амалга оширади. Пировард натижада, энг жўн физиологик эҳтиёжларни қондиришга қаратилган ҳаракатлар ҳам бажарилмайди. Гипобулия – бу иродавий хатти-ҳаракатларнинг камроқ даражада сусайишидир. Гипербулия эса фаолиятнинг гўё кучайиб кетгандек бўлиб кўзга кўриниши б-н таърифланади. Гипербулия ҳаддан ташқари кайфи чоғлик ҳолати бўлиб, маниакал ҳолатга тушган беморлардагина кузатилади. И.ка чек қўйиш учун инсонларни ёшлигидан тарбиялаш талаб қилинади. И.ка чек қўйишда оиладаги, атрофдаги, жам-тдаги муҳит ва инсонларга бўлган мун-т муҳим ўрин тутади, чунки атрофдагиларнинг бир-бирларига бўлган мун-тларини кўрган бола шунга қараб шакллана боради. Улар аввал катталарга тақлид қиладилар, сўнг секин-аста қилаётган ишларининг моҳиятини англайдилар. Ёшлар иродасини тўғри тарбиялашда ота-онанинг онги, маъ-яти, билими, тарбияланганлиги муҳим ахамиятга эга.

ИРРАЦИОНАЛИЗМ (лот. irrationalis — онгсиз, ақлга асосланмаган). XIХ а.нинг биринчи ярмида Европадаги тар-ёт фаннинг турли соҳаларида эришилаётган ютуқ ва кашфиётларнинг амалга оширилиши б-н белгиланган бўлиб, бу жараён ўз навбатида фал-й тафаккурдаги ноанаънавий ёндашувларнинг шаклланишига ҳам катта таъсир кўрсатган. Шундай ёндашувлар асосида фал-й муаммолар доираси кенгайиб, турли оқим ва йўналишлар пайдо бўлишига олиб келди. Ш-дек, бу даврда ижт-й-сиёсий ҳаётда кечган мураккаб жараёнлар таъсирида маърифатпарварлик ғоялари ва қарашлар инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, ҳаётнинг мазмуни, қўрқув, масъулият, яшашдан мақсад, демократия, плюрализм каби масалаларга ўрнини бўшатиб бера бошлади. Файласуфларнинг баъзилари бундай ўзгаришларни таҳлил қилар экан, анъанавий фал-й ёндашувлардан четга чиқиш кераклигини ва асосий эътиборни инсоннинг иррационал моҳиятига қаратиш лозимлигини исботлаш ва асослашга ҳаракат қилган. Чунки анъанавий фал-й ёндашувларда ақл инсон моҳиятини белгилаб берувчи асос сифатида эътироф этилган бўлса, ноанъанавий ёндашувларда ақл эмас, балки инсоннинг мавжудлиги, иродаси, руҳияти, онгсизлиги уни моҳиятини билишда муҳим аҳамият касб этади. Бундай қарашларни ўз ичига олган фал-й йўналиш эса иррационализм номи б-н  ривожлантирилди. И. йўналиши ҳам ўз навбатида волюнтаризм (А. Шопенгаур) ва экзистенциализм диалектикасида  (С. Кьеркегор) ўз ифодасини топди. ХХ а.даги И.нинг ривожи эса фал.даги янги йўналишларнинг шаклланишига олиб келди. Улар жумласига фал-й антропология (М Шеллер, К.Юнг), феноменология (Э.Гуссерль), руҳий таҳлил (З. Фрейд, К.Юнг), структурализм ва постструктурализм (К.Леви Стросс, Ф.Лаунсбери, Ж.Мердок, М.Фуко, Л.Альтюссер, Ж.Деррида, У.Эко), экзистенциализм (М.Хайдеггер, А.Камю, Ж.Сартр, К.Ясперс, Г.Марсель, Н.Бердяев) каби оқимларни киритиш мумкин. И. оқими ХХ а.нинг бошларидан мафкуравий қарашларга ҳам таъсир кўрсатиб, либерализм таълимотида ҳам маълум даражада намоён бўлган. Лекин И.нинг мафкуравий асослари бир томонлама ёндашув ва қарашлардан иборат бўлган ортодоксал ғоялар мажмуи сифатида неорационализм вакиллари томонидан кескин танқид остига олинган. Чунки И. жам-т тар-ётига оид дастурларнинг фан, техника, технология б-н боғлиқ жиҳатларини танқид қилиши истиқболдаги стратегик мафкуравий ислоҳотларни белгилаб олишда турли муаммоларни юзага келтириши мумкин. Фан, техника, технологиянинг ўрнини тўғри баҳоламаслик, инсонларни жам-тдан бегоналашуви, келажак тўғрисида қайғурмаслик, ақлнинг ўрнини камситиш, ҳиссиётга берилиш ва б.лар шу жумладандир. И. фал-й  атама сифатида икки маънода ишлатилади: биринчиси, билиш мумкин эмас, деган маъно бўлиб, мухолифи бўлган фал-й тамойил хусусида кетади. Чунки биринчи маъно “агностицизм” атамасида кўрилиши ўз аксини топади. Фақат ақл ёрдамида билимга эга бўлиш тамойилининг қарама-қарши томонидир. И. билишнинг ноақлий (ёки ақлдан қуйи ёки юқори) босқичлари ҳам мавжудлигини тан олади ва шу босқичлар мазмунининг таҳлилига алоҳида эътибор беради. И. инсон руҳий фаолиятининг  рационаллик доирасидан ташқарига чиқувчи хилма-хил жиҳатларини биринчи ўринга сурадиган турли хилдаги фал-й тизим ва йўналишларни ўзида  бирлаштиради. Мас., иродани (волюнтаризм), интуицияни (интуизм), онгсизликни (психоанализ) ва ҳ.к. Барча динларнинг мистик йўналишлари И. (норационал) табиатга эга: ислом динида бу тасаввуф бўлса, Ҳиндистонда шаклланган динларда йога, Хитойда эса дзен-буддизмдир. Диний ақида ва унинг расмий жиҳатлари (шакллари) эса рационал табиатга эга. Шу маънода, И. ўз табиатига кўра жуда қадимийдир. Фақат XVII-XVIII а.ларга келиб унинг рационалистик жиҳатлари олдинги ўринга чиқиб, XIX а. охирларига қадар ҳукмронлик қилиб келди. Ҳоз. давр фани рационалликка асослангандир. Билишнинг рационалликдан (интелектуалликдан) бошқа юқори шакллари мавжудлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалар энг қад. манбалардан бири бўлган ҳинд фал-й меросида батафсил баён этилган. Унда энг олий ҳақиқатга ривож топган ақл ёрдамида ҳам эришиб бўлмаслигини, унга эришиш учун олий реалликка сингиб,  у б-н уйғунлашиб кетиш кераклиги каби ғоялар олға сурилган. Бундай сингиб кетиш натижасида инсон онги ёришади, дейилади. Тасаввуфда буни “ишроқ”, яъни Ҳаққа (Аллоҳ висолига) етишиш дейилади. XX а.нинг йирик мистик ҳинд фай.и А.Гхош ақл инсон табиатини тубдан ўзгартира олмайди, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, ақл турли тизим, таълимотларни яратишдан нарига ўта  олмайди, зеро, бу тизимларда ифода этилган ғояларнинг ўзи нисбий ҳақиқат ва тўлиқ эмас. Ҳаёт эса ҳеч қандай формула ва тизим доирасига сиғмайди, у инсон интеллектининг иродасига  бўйсунмайдиган мураккаб ва чексиз яширин имкониятларга тўлиқдир. А.Гхош онг эволюциясининг  ақлдан юқори ва ақлдан қуйи кўп поғоналари мавжудлигини ва ҳоз. давр Европа иррационалистик фал-й оқимлари, хус-н, психоанализ онгнинг ақлдан б. шаклларини ўрганиш учун эндигина илк қадамлар қўяётганини таъкидлайди. Унинг фикрига кўра, инсон билиш мумкин бўлган ҳақиқатнинг “қора ярим сферик қисми” ҳам бор. Психоанализ “онгсизлик соҳаси” деб ўрганаётган, одамнинг жинсий қувватларини ифодалайдиган, бу соҳадан бошқа ақлдан юқори (супраментал) онг соҳаси мавжудлиги ҳамда унинг  ўзи ҳам турли даражаларга бўлиниши ғоясини илгари суради.

ИРФОН – билиш, билиб олиш, таниш, қайтадан таниш, тушуниш ва билим маъноларида қўлланилади. Бу калиманинг муодили (тенгдоши) юнонча сўз “сирли” ва “ғайбли” маъносини англатади. И. сўзи умумий маънода, юзаки илмга қарши ўлароқ, бир нарсани аниқ ва ҳар томонлама билиб олишни ифодалайди. Масалан, “фалон киши ориф шоирдир” деганда, у бу соҳада юзаки маълумотларга қаноат қилмай, тасаввуф, адабиёт, шеър ва бошқа фанларга оид кўп маълумотларни қамраб олгани билдирилади. И. илоҳий илмлардан бири сифатида,  Ҳақнинг зоти, унинг исмлари ва сифатларини ишроқ (кўнгил ёруғлиги) орқали билиб олишга қаратилган илм ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда аҳлуллоҳ (худони қидирувчилар) Ҳақни таниб олиш учун танлаган йўл ирфони деб аталади. Э.Табарий И.ни қуйидагича таърифлайди: И. инсон ўз нафсини поклаш, риёзат чекиш, сиғиниш, зикр қилиш, хилватда ўтириш ва жазавага берилиш орқали сайру сулук босқичларидан ўтиб, Худо ва табиат ортидаги кучлар б-н алоқа ўрнатиш ва шу йўсинда унинг қалби илҳом ва ишроқ манбаига айлангандан кейин қатъий ва шубҳасиз ҳақиқатга эришишидан иборатдир. “Ирфоний атамалар ва таъбирлар қомуси” номли китобда “Гулшани роз шарҳи”дан олиб берилган маълумотларга кўра: ҳақни таниш икки йўл орқали муяссар бўлади: биринчиси асардан муассир (таъсир ўтказувчи)га, феълдан сифатга ва сифатлардан зотга (ҳақ зотига) истидлол қилиш орқали. Бу йўл эса олимларга хосдир. Иккинчиси кўнгилни поклаб тафаккурни (ақлни, фикрни) ва шунингдек, руҳни, ҳақдан бошқа барча нарсалардан ажратиш орқали. Бу йўл пайғамбарлар, набийлар, авлиёлар ва орифларга хос йўл. Бу йўл, яъни кашф (маънавий оламлар ва ички олам ҳақиқатлари солиққа маълум бўлиши) ва шуҳуд (ҳақни кўриш) фақат мажзуби мутлаққа (ҳақ томонидан жазб этилиб, унинг ишқида фано бўлгани туфайли ўзига келмайдиган кишига) насиб этилади. Бошқа кишилар эса қалбий ва руҳий тоат-ибодат орқали ушбу маърифатга эришишлари мумкин. Дунёнинг яралишидан мақсад ҳам ушбу шуҳудий маърифат (ҳақни таниб олиш ва  уни кўра билиш) ҳисобланади (Деҳҳудо, Луғатнома, 135-жузъ. 1346 ҳ.й.). Тасаввуф ва И. тушунчалари бир-бирига яқин бўлгани учун баъзан бир маънода ҳам ишлатилади. Айримларнинг фикрига кўра, тасаввуф И.нинг бир бўлими ва унинг кўринишларидан биридир, яъни тасаввуфдан илова, бошқача йўл-йўриқ ва мазҳабларни ҳам ўз ичига олади. Унга биноан бир киши сўфий бўлиб ориф бўлмаслиги ҳам мумкин ёки бир киши юзаки суратда тасаввуф тариқасида туриб, И.дан ҳеч қандай баҳра олмаслиги ҳам мумкин. Баъзан эса ориф сўзи дарвиш ва сўфийга нисбатан юксакроқ маънода ҳам ишлатилган. Баъзилар И.ни тасаввуфнинг илмий ва зеҳний томони, тасаввуфни эса, И.нинг амалий томони деб билганлар. Сўфий ақидасининг асоси “бир” бўлиши керак: “бир” дейиш, “бир”ни қидириш ва кузатиш асосида, ягона ва мутлақ зотдан бошқа бирон нарса борасида ўйламаслиги зарур. Тасаввуф ва И. қоидаларига биноан, сўфий, ҳақиқий ориф ва ҳақиқий инсон ўрнида туриши лозим. Инсонларни севиш, уларнинг хизматида бўлиш, айни ҳолда худонинг борлиги ва бирлигини унутмаслик, сўфийларнинг асосий ақидасидир.

ИРҚ (араб. илдиз) — кишиларнинг ташқи қиёфаси, гавдаси, келиб чиқишидаги ўхшашликларга қараб, ажратилган гуруҳлар. Ер юзида яшаётган барча одамлар келиб чиқиши, тадрижий ривожланиши, анатомик тузилиши ва физиологик имкониятлари жиҳатидан битта биологик туроқил одамга мансубдир. Лекин улар Ер юзида жойлашган минтақалари, иқлим шароитлари, жуғрофий омиллар, озиқ-овқат истеъмоли хусусиятларига кўра илм-фанда учта йирик И.га ажратилади. Булар 1) негроид; 2) европоид; 3) монголоид ирқлари бўлиб, ўзаро таналар ва кўзларининг ранги ва тузилиши, калла суякларининг шакли, бўлакларининг узун-қисқалиги б-н фарқланадилар. Учта йирик И.нинг номларини улар таналари рангига қараб: 1) негроидларни қора танлилар; 2) европоидларни оқ танлилар; 3) монголоидларни сариқ танлилар деб аташ одат бўлиб қолган. Лекин мана шу табиий белги туфайли қора ва сариқ танлиларни оқ танлилар томонидан камситиш, уларни жисмоний ва руҳий заифликда айблаш,  ҳақоратлаш, ирқий фарқларнинг маънавият ва маърифат соҳаларига ҳал қилувчи омил сифатида қараш ҳоз. ирқчилик тамойилларининг асосини ташкил этади. Ушбу ўринда И.лар ўртасидаги фарқ иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг юксак тараққиёт даражасига кўтарилиш имкониятлари бир хил эканлигини алоҳида қайд этиш лозим.

Ирқчилик — одамлар ўртасидаги ижтимоий тенгсизлик, босқинчилик, зўравонлик ва урушларни кишиларнинг турли ирқларга мансублиги б-н оқлашга хизмат қилувчи ғайримиллий таълимот. Ирқчилар инсонларнинг ижтимоий моҳиятини уларнинг биологик – ирқий белгилари б-н боғлаб, уларни олий ва қуйи, бекаму-кўст ва норасо ирқларга ажратадилар. Унга кўра, олий ирқлар хўжайинлик қилиши, қолганлар эса уларга хизмат қилиши, бўйсуниши шарт. И. таълимоти б. халқларга нисбатан босқинчилик, талончилик, мустамлакачилик сиёсатини асослашга ҳаракат қилади. И. таълимоти б-н қуролланган фашистлар Германияси “олий герман ирқи” ҳукмронлигини ўрнатиш мақсадида II жаҳон урушини бошлагани бунга яққол мисолдир. Ҳоз. ҳам реакцион мафкурага асосланган кайфиятдаги гуруҳлар, уларнинг назариётчилари И. ғояларини тарғиб этиб, “қолоқ” халқларнинг гўё мустақил ривожланишга руҳий тайёр эмасликларини даъво қилмоқдалар. Дунёнинг турли минтақаларидаги бундай қарашлар ва ҳаракатлар халқлар озодлигини бўғишга, улар устидан ҳукмронлик ўрнатишга  бўлган интилиш натижасида юзага келган. Собиқ иттифоқ парчаланиб кетганидан сўнг баъзи империяча фикрловчи сиёсатдонлар ва уларнинг назариётчилари қарашларида ҳам И. кайфиятлари пайдо бўлганини кузатиш мумкин. Бундай қарашларнинг асоссиз эканини ҳаёт кўрсатмоқда. Тарихий тараққиёт давомида ирқларнинг аралашуви, ирқий белгиларнинг ўзгариши каби ҳолатлар содир бўлиб келмоқда. Зеро, барча ирқлар маданий тараққиётга бирдек қобилиятли бўлиб, уларни ирқий камситиш илмий жиҳатдан ўринсиздир. И. инсониятга қарши жиноятдир. ЎзР Конституциясида барча ирқлар ва миллатларнинг тенг ҳуқуқлилиги белгилаб қўйилган. Бу қоида жаҳон ҳамжамиятининг халқаро ҳуқуқ меъёрларига жавоб беради ва И.ни инкор этади.

ИСБОТ – далил, асос, бирон-бир даъвонинг чинлигини ёки ёлғонлигини асослаб бериш. И. таянадиган ва улардан мантиқий равишда тезис келиб чиқадиган ҳукмлар И.нинг далиллари (асослари) деб аталади. Далиллар чин деб қабул қилинади, аммо уларнинг И.и тезисга таянмаслиги лозим, йўқса, И.да мужмаллик деб аталадиган хато келиб чиқади. Тезиснинг чинлигини аниқлаб берувчи И. оддийгина, И. деб аталади. Тезиснинг  ёлғонлигини аниқлаб берувчи И. эса раддия деб аталади. И. бевосита, яъни бир қатор хулосалардан иборат, бўлиши ҳам мумкин. Бу хулосаларнинг асослари далиллар ёки улардан келтириб чиқариладиган қоидалар ёинки, қўшимча фаразлар ёрдамида амалга ошириладиган И.дир. Бу – сўнгги И. қуйидагича тузилади: фаразлар ёрдамида, айрим қоидалар И. этилади, сўнг, бу қоидаларнинг И.и махсус қоидалар ёрдамида ўзгартирилиб (фаразларсиз), дастлабки И.шаклига солинади И.да хатолар бўлиши мумкин, бу хатолар ё тезисни сохталаштиришдан, ё асоссиз, ёхуд хато далилларни қабул қилишдан ёинки, И.нинг нотўғри усулидан келиб чиқади. Хатоси бўлган И. асоссиз ҳисобланади. Бироқ, И.нинг асоссизлигининг очилиши ҳали тезиснинг ёлғонлигининг И.и дегани эмас. Тезиснинг чинлигини ишончли далиллар б-н эмас, балки, бирон-бир эҳтимоллик б-н аниқлаб берувчи И.лар ҳам бўлиши мумкин. И. фаннинг тараққиёт даражасига  ҳам боғлиқдир. ХIХ а.нинг охирларигача атом борлиқнинг энг кичик бўлинмас заррачаси деб  И. қилиб келинган эди. Фаннинг кейинги тараққиёти бундай И.ни рад этди. Борлиқ каби атом ҳам чексиз майда заррачалардан иборат эканлиги, атом ичидаги ҳар қандай майда заррача  ҳам чексиз майда заррачаларга янада  бўлиниши мумкинлиги фанда И.ланди. Шунинг учун ҳам И. қилишда ўрганилаётган масаланинг моҳиятига янада чуқурроқ кириб бориш талаб этилади.

Ислом (араб. бўйсуниш, итоат этиш, ўзини Аллоҳ иродасига топшириш) — дунёда энг кенг тарқалган уч дин (буддизм ва христианлик б-н бир қаторда)дан бири. Ислом динига жаҳонда қарийб 1,3 млрд. киши эътиқод қилади. Ислом динининг пайдо бўлиши хусусида ислом манбаларига асосланган диний анъанада у илоҳий ҳодиса, инсонларни тўғри йўлга солиш учун Аллоҳ томонидан юборилган охирги таълимот деб уқтирилади. Қуръони каримга кўра, араблар ва яҳудийларнинг умумий бобокалони Иброҳим Аллоҳга биринчи бўлиб имон келтирган. Демак, ислом батамом янги эътиқод эмас, балки Иброҳимнинг қайта тикланган динидир. Ислом динининг келиб чиқиши тарихи (генезиси)ни ўрганишда ўша даврдаги ижтимоий, иқтисодий, диний ва маданий омилларнинг барчасини ҳисобга олиш керак. Ислом дини вужудга келган VI асрнинг охири – VII аср бошида Арабистонни бирлаштириб, халқаро савдони барқарор қиладиган, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қодир ҳарбий кучга эга бўлган ягона мамлакатга айлантириш давр талаби бўлиб қолган эди. Марказлашган давлат тузиш б-н бир қаторда Арабистон ярим оролидаги қабилаларнинг этник ва маданий жиҳатдан бирлашуви, ягона араб тили, оғзаки ва ёзма адабиёт, умумий фикрлашнинг шаклланиши ва ниҳоят, арабларнинг диний тафаккурида  ўзгариш жараёнлари кечаётган эди. Бундай ҳаракатни бошқарган кишилар ўз фаолиятларини илоҳий илҳом б-н асослай олган ҳолдагина муваффақиятга эриша оларди. Шундай қилиб, Муҳаммаднинг диний ва сиёсий фаолияти юқоридаги умумий жараёнларнинг хусусий кўриниши бўлган. Бу фаолиятни юритишда у якка эмасди. Арабистонда ўзига хос уйғониш даври бошланганди. Шундай вазиятда Муҳаммад 610 й., яъни 40 ёшида ўзининг диний фаолиятини бошлади ва ваҳий (илоҳий илҳом) олаётганини эълон қилди. Аммо бир неча нуфузли кишилар ва яқин қариндошларини ҳисобга олмаганда, Макканинг кўпчилик аҳолиси, айниқса, қурайш қабиласининг зодагонлари унинг тарғиботларига очиқдан-очиқ қарши чиқдилар. Муҳаммад ўзга ерларда тарафдорлар излашга мажбур бўлди. Дастлаб бир гуруҳ мусулмонлар Ҳабашистонга кўчди, сўнг Макка зодгонлари б-н маълум даврдан буён рақобатлашиб келаётган Ясрибдаги бану Авс ва бану Хазраж қабилаларининг вакиллари 622 й. Мусулмон жамоасини ўзига қабул қилиш, Муҳаммадни умумий раҳнамо сифатида тан олишга рози бўлишди. Мадина ва Макка ўртасида бошланган кураш 8 йил давом этди. 630 йил мусулмонлар қўшини ҳеч қандай қаршиликсиз Маккага кириб борди. Макка аҳолиси ёппасига ислом динини қабул қилди ва Муҳаммад (с.а.в.)ни Аллоҳнинг элчиси (расули) деб эътироф этди. Ана шундан бошлаб Макка Ислом динининг марказига, қадимги Каъба ибодатхонаси эса мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳига айланди. Муҳаммад (с.а.в.) вафотидан сўнг Абу Бакр, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб пайғамбарнинг ўринбосари (халифа) сифатида ҳукмронлик қилдилар ва ислом динини ёйдилар. Исломнинг асосий ақидаси – “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг расули”. Ислом дини 5 “асос” ёки “устун” (аркон ад-дин ал-исломий)га эга: 1) калима келтириш; 2) намоз ўқиш; 3) рўза тутиш; 4) закот бериш; 5) имконият топилса ҳаж қилиш. Шулардан биринчиси имон ва қолганлари ибодат деб эътироф этилган. Имон 7 ақидани – Аллоҳга, унинг фаришталарига, муқаддас китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, тақдир (яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг иродаси б-н бўлиши)га ва ўлгандан кейин тирилишига ишонишни ўз ичига олди. Исломда ўзига хос диний маросимчилик таркиб топган. Бундан ташқари, кўпгина ҳолларда маҳаллий халқларда исломгача мавжуд бўлган урф-одатлар ҳам ислом маросимчилигига уйғунлашиб кетган. Илк исломда динийлик ва дунёвийлик бир-биридан айри бўлмагани боис ғоявий баҳслар диний-сиёсий тус олди. Дастлаб суннийлик ва шиалик йўналишлари вужудга келди. Икки тараф (“сунна” ва “шиа”) ўртасидаги кураш асносида “хорижийлар” деб аталган учинчи йўналиш ҳам пайдо бўлди. Аммо ислом тарихи узра “сунна” асосий йўналиш бўлиб келди. Ҳозирги кунда ҳам суннийлар мусулмонларнинг мутлақ кўпчилигини (90% дан ортиқ) ташкил этади. И. тарихини илмий-фал-й англаш учун Арабистон ярим оролидаги VII а. бошларигача ҳукм сурган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаёт тўғрисида муайян тасаввурга эга бўлган маъқул. Арабистонда уч минг йил муқаддам бой ва маданий давлатлар бўлган. Минай ва Сабай подшоликларида мил.ав. 800-й.ларда Минай ва Сабай ёзувлари бўлганлиги ҳам ўша давр маданий хаёти ривожланганидан далолатдир. Арабистон ярим оролининг Шимолий-Ғарбий қирғоғида, Фаластин чегарасида мил.ав. VI-V а.ларда Сурияни ҳам ўз ичига олган Набитай подшолиги бўлган. Мил.  III а.ида эса Кимёр давлати шакллангани маълум. Жан. Арабистонда яшаган Лахм, Ғассан, Кинда қабилалари Шимолга кўчиб, янги цивилизацияга асос солдилар ва улар тез ривожлана бошладилар. Лахмидларнинг Эрон зардуштийлари б-н иттифоқи уларнинг  насронийлик (христианликнинг бир йўналиши)ни қабул қилишларига монеълик қилмади. Ғассонийлар эса Византия таъсирида монофизит христианлиги (христианликнинг яна бир йўналиши)ни қабул қилдилар. Марказий Арабистонда Кинда қабиласи ўз подшолигини ўрнатиб, умумий доҳий бошчилигида бирлашиш ҳаракатини вужудга келтирди. 25 уруғдан иборат ва анча тарқоқ, муросасиз яшаётган қурайш қабилаларининг бир қисми Маккада бирлашиб, республикага ўхшаш давлат ташкил этишда Қусай алоҳида роль ўйнади. У V а. бошларида Макка шаҳар маркази  Дор ан-Надвада қурайш қабилалари оксоқолларининг маслаҳат кенгашини ташкил этди. Уруш эълон  қилинганда бу ерга қурайш қабиласи байроғи тикиларди. Мавсумий карвонлар Дор ан-Надвадан йўлга тушар, қайтишганда келтирилган молларини унинг ҳовлисига жойлашарди. Ўғил болалар балоғатга етгач, шу ерда хатна қилинар, қизлар улғайганда эса шу ерда махсус вакил  унинг кўйлагини йиртиб қайтарар, шундан сўнг у қиз  бегона кўздан ўзини асрамоғи лозим эди. Қусай Маккада маълум  тартиб-интизомга асосланган сиғинишни тиклади, ҳукуматининг доимий қароргоҳи этиб Дор ан-Надвани белгилади. Қурайшлар бойлигининг манбаи — Каъбага ибодатга келувчилар эди. Қусай уларни овқатлантириш, ҳарбий байроқни сақлаш, экспедицияга қўмондонлик қилиш функцияларини бажарди.  Ҳижаргача арабларда, айниқса, бадавийларда қонли қасос олиш одати кенг ёйилган эди. Қад. сомийлардан қолган бу одат араб қабилалари бирлигининг асоси бўлган оилалар муқаддаслиги, шону шавкатини сақлаш анъанаси ҳисобланган. Шу тариқа исломгача  бадавий (кўчманчи) арабларда уруғ руҳи ёки оила дини етакчи бўлган. Бадавийлар араб халқ оғзаки ва ёзма адабиётининг асосчилари эдилар. Шунинг учун Жанубий арабларнинг лаҳжа (диалект)лари йўқ бўлиб кетди, аммо Шимол арабларининг лаҳжалари сақланиб, у қуръон тили сифатида ҳамон яшаб келмоқда. VII а. бошигача кўчманчилар яшайдиган саҳроларда кўпхудочилик  сақланган бўлса, ўтроқ аҳоли яшайдиган жойлар ҳар томонлама ташқи  таъсирга учраган эди. Макка шаҳрида бўладиган катта бозорларга  савдо-сотиқ учун нафақат кўп худочиликка ишонувчилар, шу б-н бирга христиан ва яҳудий динларидаги яккахудога сиғинувчилар ҳам келишарди. Ярмарка пайтларида  4 ой  бадалида босқинчлик ва душманлик вақтинча тўхтатиларди. Ярмаркага бадавийлар ҳам келишар, бозорларда қизғин шеърий тортишувлар, мусоҳабалар бўлиб, бунда одоб-ахлоқ, яшаш мақсад-муддаолари, имон-эътиқод масалаларига кенг ўрин бериларди. Макка ва Тайфа ярмаркаларидаги баҳс-мунозаралар Байтуллоҳга сиғинишнинг аҳамияти  б-н боғланиб кетарди. Баҳслашувчилар орасида албатта ҳанифлар (ҳақиқат изловчи,  тақводорлар) ҳам бўларди. Ислом дини шакллангунга қадар улар араблар орасида яккахудога сиғиниш(ваҳдоният)нинг афзаллигини тарғиб қилардилар. Ўша  пайтда араблар орасида кенг тарқалган ичкиликбозлик, қиморбозлик ва  б. шу каби  қусурлар ҳам ҳанифлар танқидига учрарди. Ханифлик  ғояси араб қабилаларининг ягона дин атрофида бирлаштиришга  интилиш  майлидан  иборат бўлса-да, аммо Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг диний ислоҳотигача улар муваффақият қозона олмади. Муҳаммад (с.а.в.) га Мусайлима таълимотининг таъсири кучли бўлганига исломшунослар  эътиборни қаратади. Ҳанифлар ғоялари маълум даражада Қуръони каримда ҳам ўз ифодасини топган. Савдогарчилик Макка қурайшийларининг асосий касби эди. Айни чоғда христиан ва яҳудий  жамоалари ҳам савдо-сотиқ б-н  жиддий шуғулланишарди. Христиан жамоаларига нисбатан яҳудий жамоалари анча уюшқоқ, бирлашган эдилар. Яҳудийлар Макка четида яшашар, Ясрибда кўп маблағлари бўларди. Савдо-сотиқ, пул ва бойлик талвасаси арабларнинг ноаниқ  ҳаёлий диний ишончларига путур етказа олмади. Ҳошимнинг ўғли Абд ал-Муталлибдан Абдуллоҳ дунёга келди. Исломнинг вужудга келиши, араблар орасида ваҳдониятга асосланган диннинг қарор топиши, араб қабилаларининг яккахудо – Аллоҳ ғояси атрофида бирлашиши Абдуллоҳнинг ўғли Муҳаммад номи б-н чамбарчас  боғлиқ. Юқоридаги фикрлардан маълум бўладики, VI а.нинг охири ва  VII а.нинг бошларида, айниқса, Ҳижоз араблари яккахудочиликка ўтишга маълум маънода руҳан тайёр эдилар. Бироқ, барибир, бир қадриятнинг қадрсизланиши ҳали роса одамлар онгига сингмаган  ғояни қадриятга айланиб, уларнинг қалбида ўрин олиши учун ҳаётини шундай эзгу ишга бағишлаган жасоратли ва ташкилотчи бир шахс керак эди. Муҳаммад (670-632) ана шундай шахс сифатида нафақат араблар дунёсида, балки бутун мусулмон оламида янги цивилизацияга асос солдики, миннатдор башарият бу олижаноб, фидойи инсон номини ҳар доим зўр ҳурмат ва эҳтиром б-н тилга олади. Унинг жасорати, инсониятни олий бир ғоя атрофида бирлаштириб, чинакам маънавий гўзал, ахлоқий пок ҳаёт кечиришга қилган даъвати, мушрикийларнинг таъқибларидан қўрқмай, буюк диний ислоҳотни амалга ошира олгани авлодлар учун буюк жасорат мактаби бўлиб қолади. Ота-онасидан жуда эрта жудо бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳ аввал бобоси Абд ал Муталлиб, сўнг амакиси Абу Толибнинг қарамоғида  тарбия кўрди. 12 ёшида тоғаси б-н Сурияга қилган сафари беиз қолмади. У ҳаёт, унинг маъноси  ҳақида ўйлай бошлади. 21 ёшга  етганда бадавлат бева аёл Хадичага дастёр бўлади ва унинг савдо  карвонида Сурияга бориб, Дамашқ ва Ҳалаб шаҳарларида бўлади. У ерда христиан ва яҳудий жамоалари б-н яқиндан танишиб, уларнинг турмуш тарзи ва мафкурасидан таъсирланади. Ҳалол-покдомон, ўз ишига пишиқ-пухта Муҳаммад Хадичанинг  эътиборини ўзига жалб этади. Шу б-н бирга 25 ёшли йигит Муҳаммад ўз ҳожаси – Хадичага нисбатан улуғ бир муҳаббат ҳисларини сезади ва 595 й.да қариндошларининг розичилиги б-н икки марта турмушга чиққан, уч фарзанднинг онаси бўлган 40 ёшли Хадичайи киборога уйланади. Ундан Қосим, Абдуллоҳ исмли ўғиллар, Зайнаб, Фуқайя, Умм-Кулсум ва Фотима исмли фарзандлар кўради. Кунларнинг бирида унинг қулоғига қандайдир овоз келади. Бундан қўрқиб кетади ва хотини Хадичани бу сирдан воқиф этади. Ғорга  борганда яна шундай овоз такрорланади. Ривоятларда айтилишича, аввал фаришта Исрофил, сўнгра Малоика Жаброил алайҳисалом Ал-иллоҳ (якка-ёлғиз Худо) дан ваҳий келтиришади. Бу ҳол Муҳаммаднинг вахданиятни  тарғиб қилишига асос бўлади. 40 ёшидан бошлаб у Аллоҳдан келган ваҳийларни ўз қабиладошларига етказади. Биринчи бўлиб Биби Хадича, кейин амакиваччасининг ўғли Ҳайдар (Али), асранди ўғли Зад ибн Хорис исломга киради. Абу Бакир, аз-Зубайр, Талҳа, Саъд ибн Абу Ваққос, Абд ар-Раҳмон ибн Авф, Усмон ибн Аффон каби Макка зодагонларининг исломга ўтиб, Аллоҳга калима келтириши катта аҳамиятга молик бўлади. Бироқ, Маккадаги бошқа қабиладошлари Муҳаммад тарғиботларига тиш-тирноқлари б-н қарши чиқдилар. Муҳаммад (с.а.в.) даставвал мадиналикларни бирлаштириш  чораларини излади  ва топди. Мадинадаги иккита асосий қабила – аус ва  ҳазражлар доимо олишиб келардилар. Бу олишувнинг давом этиши асло  мумкин эмасди. Муҳаммад (с.а.в.) нинг худди диний руҳи каби тиниқ сиёсий  онги натижасида мусулмон жамоаси Низоми  юзага келди. Бунга кўра, ансор (мадиналиклар) ва муҳожир (маккалик) лар ягона бир жамоа (умма) бўлиб, бунга ўз эътиқодларига келган ҳолда яҳудийлар ва мушрикийлар ҳам кирар эдилар. Умма теократик (диний руҳдаги) сиёсий ташкилот бўлиб, Муҳаммад (с.а.в.) унинг ҳам диний, ҳам дунёвий, ҳам ҳарбий раҳбари бўлди. Натижада, қарама-қарши манфаатлар барҳам топиб, барча  жанжалли  масалаларни ҳал этиш Аллоҳ ва унинг расули (элчиси)  Муҳаммад (с.а.в.) ихтиёрига ўтди. Этник зиддиятларни ҳал этиш йўли топилгач, Муҳаммад (с.а.в.) янги диннинг расм-русумларини шакллантира бошлади. Аввало, Каъбага ҳаж қилиш, таҳорат қилиш, намоз ўқиш, рўза тутиш расм-русумлари ишлаб чиқилди. Биринчи мачит қурилиб, унда  мусулмонлар намозни қуддуси шариф (Иерусалим) га қараб ўқидилар. 1,5 й. ўтгач, мусулмонлар  нигоҳи Маккага қаратилди. Ваҳдониятга ўтиш араб қабилалари ўртасидаги низоларни бартараф  этиш ва уларни Аллоҳ ва унинг қудратли ғояси атрофида бирлашиши, жамиятда маънавиятни қарор топтириш, қудратли ислом давлатини барпо этиш мумкинлигини Муҳаммад (с.а.в.) ва унинг озгина тарафдорлари  равшан тасаввур этсалар-да, аммо араб жамоатчилигини бунга  ишонтириш учун кенг ташвиқот-тарғибот ишларини йўлга қўйиш б-н бирга, айни чоғда моддий ва ҳарбий қудрат ҳам керак  эди. Мадиналиклар мусулмончиликни аста-секин қабул этдилар. Маккаликлар учун куч ишлатмасдан бунга эришиш амри маҳол эди. 624 й.да Бадрда, 625 й.да Уҳуд тоғи этагида  бўлган жанглар маккаликларни бўйсундириш у ёқда турсин, аксинча, уларнинг ғазабларини ошириб юборди. 626 й.да маккаликлар  мадиналикларга қарши катта куч б-н  ҳарбий юриш бошлаб, Мадинани қамал қилдилар. Бироқ, маккаликлар ўз ниятларига эриша олмай, орқага қайтдилар. Шундай сўнг мадиналикларнинг обрўйи ошиб, бадавийлар ҳам Исломга кира бошладилар. Макка мушриклари эса Муҳаммад (с.а.в.) бошлиқ мусулмонлар б-н тенглик асосида музокара олиб боришга мажбур бўлдилар. Худойба битимига кўра, маккаликлар  мадиналикларнинг  Каъба зиёратига келишларига рухсат бердилар. Мадиналиклар эса Макка савдо карвонларига ҳужум қилмайдиган бўлдилар. Тез орада   Ҳижоздаги арабларнинг асосий қисми исломни қабул қилиб, Аллоҳ ва унинг расули Муҳаммад (с.а.в.)га имон келтирдилар. 632  йил Муҳаммад (с.а.в.) оила аъзолари б-н бирга Каъбага биринчи марта ҳаж зиёратига келди ва бу ҳол Макканинг мусулмон оламининг диний маркази сифатидаги мавқеини узил-кесил мустаҳкамлади. Муҳаммад (с.а.в.)нинг бу зиёрати  ўзига хос хайрлашув маросимига ўхшади. Ҳаждан қайтгач, ўзини жуда чарчоқ, ҳолсиз  сезган Муҳаммад (с.а.в.) уч ой ўтгач 632 й. 8 июнда ўпка шамолаши (плеврит) касаллиги б-н вафот этди. Муҳаммад қазо қилгач, Макка ва Мадина уламолари ижма (келишув) йўли б-н салтанат бошлиғи – ҳалифа издошни  белгилаш тамойилига амал қилиб, унинг энг яқин сафдоши, дўсти ва қайнотаси Абу Бакр (р.а.) га ҳокимиятни топширдилар. Ундан сўнг ҳазрати Умар (р.а.), ҳазрати Усмон (р.а.) ва ниҳоят пайғамбарнинг қариндоши, куёви Ҳайдар  (Али) дастлабки араб давлатини бошқардилар. Тўрт чориёрларнинг фақат биттаси – Абу Бакр (р.а.) ўз ажали б-н ўлди, қолганлари ўлдирилди. Муҳаммад (с.а.в.) даврида бошланган арабларни мусулмончиликка  киритиш жараёни ҳалифалар даврида, кейинчалик уммавийлар, аббосийлар ҳукмронлигида бошқа халқларни ҳам исломни қабул қилишлари шиорлари остида давом этди. Илмий адабиётларда “ислом экспансияси” номи б-н  аталган исломлаштириш жараёнига тўғри, ҳаққоний, илмий-фал-ий баҳо бериш муҳимдир. Назаримизда, ислом бошқа халқларга, жумладан, Марказий Осиё халқларига зўрлик б-н киритилган, деган фикрларда қандайдир ҳақиқат бўлса-да, аммо бу тўла ҳақиқат эмас. Тўла  ҳақиқат шуки, ислом ғоялари у тарқалган мамлакатлар халқларининг  тарихий тажрибалари, дунёни ҳис этишлари, анъаналари, турмуш  тарзларига мувофиқ келгани туфайли, у дунёнинг турли қитъаларига, турлича маданиятга эга бўлган халқларнинг олий қадриятига айланди. Мас., Марказий Осиё халқлари асрлар давомида асосан зардуштийлик динига сиғиниб келганлар. Ибодатлари, расм-русум ва маросимларида зардуштийликка яқин жиҳатлар кўп. Шунинг учун бу ерда  ислом араб ҳукмронлигидан кейин ҳам муқимлашди. Бу шуни кўрсатадики, зўравонликнинг ўзи б-н бирон дин ёки олий ғояни маслакка айлантириш амри маҳол. Испанияни араблар босиб олгач, у ер аҳолисини ҳам ислом динига киритиш учун бутун чораларни кўрдилар. Аммо испан халқи тарихий тажрибаси ва анъаналарига мувофиқ келмагани учун уларга исломни қабул эттириб бўлмади. Диний имон-эътиқоднинг яшовчанлиги аввало одамзот табиатидаги бу хусусият б-н боғлиқки, буни ҳисобга олмай тузилган ҳар қандай ижтимоий дастурлар, доктриналарнинг умри қисқа бўлиши тарихдан маълум.

ИСЛОҲОТ —  1) мавжуд ижтимоий тузум асосларига путур етказмасдан ижтимоий ҳаётнинг бирон-бир соҳасини ўзгартириш, қайта қуриш; 2) ҳар қандай янгиликни жорий этиш. И. ижтимоий муносабатларни такомиллаштириш, етилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий муаммоларни ҳал этиш воситасидир.

ИСРОФГАРЧИЛИК (араб.) – маън-й иллат сифатида ўринсиз ёки ортиқча сарф қилиш, беҳуда ҳаражат, нобудгарчиликни ифодаловчи т.. И. моддий ва маън-й кўринишда бўлиши мумкин. Моддий И., яъни  беҳудага пул сарфлаш, бефойда ишга вақт сарфлаш ёки маън-й И. – илмни олмайдиган кишига ўргатиш – соғлом фикр юритувчилар иши эмас. Исроф қилгувчи одам ҳар қанча бой бўлмасин, охир-оқибат қашшоққа айланади. Исроф ҳақида сўз кетганда, ҳамиша унинг зидди бўлган тежамкорлик борасида сўз юритилади. Жам-тда, ҳар қандай мам-тда, унинг катта-кичиклигидан қатъи назар унинг табиий захираларини, етиштирган ҳосилини, саноат-ишлаб чиқариш маҳсулотларини тежаш, беҳуда сарф бўлишига йўл қўймаслик жуда муҳим  ижт-й, ҳаётий масалалардир. Табиий захиралар ҳоз. кунда қанчалик зарур бўлса, эртанги кун, келажакдаги авлодлар учун ҳам шунчалик зарурдир. Халқ оғзаки ижодида бу хусусда шундай ҳикматлар бор: “Озни бежа, кўпни тежа”, “Йиғсанг етасан, совурсанг кетасан”, “Тежоғлиқ иш – бежоғлиқ иш”, “Ҳисобини билмаган ҳамёнидан айрилар”. Шарқ алломаларидан Муҳаммад Зеҳний “Ўйлаб ҳозирланган оз нарса исроф бўладиган кўп нарсадан афзал” дейди. Ҳазрат Алишер Навоий эса “Исроф сахо эмас ва илтифотни маъно аҳли саховат демас” яъни, исроф қилиш бу сахийликдан эмас, ақлли, доно одамлар ноўрин сарф-ҳаражатни саховат демас, деб билади. Дарҳақиқат, беҳуда сарфу ҳаражат ёки нокерак ҳиммат кўрсатишларни саховат деб тушунилмаслиги керак. Яна Навоий таъбирлари б-н айтганда, ўринли берилган эски чопон ва қора тўн – сахийлик ва ўринсиз берилган зардан тўқилган сарпо – ярамаслик, исрофдир. Абдулла Авлоний иқтисод, тежамкорлик борасида сўз юритиб, унинг акси сифатида исрофни таърифлайди. “Иқтисод деб, пул ва мол каби неъматларнинг қадрини билмакни айтилур. Мол қадрини билувчи кишилар ўринсиз ерга бир тийин сарф қилмас, ўрни келганда сўмни аямас. Саховатнинг зидди бахиллик ўлдиғи каби иқтисоднинг зидди исрофдур. Аллоҳ таоло исроф қилгувчиларни суймас”.

ИСТЕЪДОД – қобилиятларнинг юқори даражада ривожланганлигини ифодаловчи маън-й фазилат. И., одатда, барча қобилиятларнинг эмас, бир ёки бир неча қобилиятнинг юқори даражада ривожланганлигини англатади. И.нинг борлиги ёки йўқлиги тўғрисида инсон фаолиятининг натижаларига қараб хулоса чиқарилади. И.ли кишиларнинг фаолияти ўзининг мутлақо янгича ёндашуви, оригиналлиги ва самарадорлиги б-н ажралиб туради. И. доимо ижод б-н ёнма-ён бўлади ва муайян ижт-й эҳтиёжларни ўзида акс эттиради. И.ли одамлар нафақат адабиёт, санъат, балки фан ва б. соҳаларда ҳам ўзларининг ижодий қобилиятларини намойиш этадилар. Мас., косиб, деҳқон, темирчи ёки кўнчи И.ли шахс бўлса, ўз касбига ижодий ёндашади ва юқори самараларга эришади. И. меҳнат ва тиришқоқлик б-н эгизак. Туғма қобилиятга эга бўлган шахс янгиликларни эгаллашга киришмаса ва кўп меҳнат қилмаса, ўз И. куртакларини рўёбга чиқара олмайди. И. ўзига хос турли кўринишларда намоён бўлади. Чунончи, И.: илмий, бадиий, техник ижодкорликда, спорт ва касбкор маҳоратларида яққол кўринади. Ш-дек, И. инсон амалий фаолиятининг барча соҳаларида ўзига хос тарзда акс этади. И. ҳар бир соҳа мутахассисида ўзига хос тарзда ривожланган ёки ривожлантирилмаган равишда ҳам акс этиши мумкин. Ш.у. ҳам инсон ўз ҳаётий фаолияти давомида билим ва тажрибаларини янада ривожлантириши лозим бўлади. И.ли шахсни тарбиялашнинг иқт-й, сиёсий, маън-й омиллари бўлиб, жам-тда бундай кишилар учун шарт-шароит яратилиши муҳим аҳамиятга эга. Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидланганидек,  агар биз мамлакатимизнинг қайси шаҳар ёки қишлоғида бўлмасин, йилт этган истеъдод учқунини кўрганда, ҳаммамиз уни ўз вақтида пайқаб, ардоқлаб, парвона бўлиб, унга йўл очиб берсак, барча саъй-ҳаракат ва интилишларимизни ана шундай олижаноб мақсадга қаратсак, мухтасар айтганда, ҳасад қилиб эмас, ҳавас қилиб яшашни ҳаётимиз қоидасига айлантирсак, ҳеч шубҳасиз, биз миллий тараққиёт бобида янада юксак марраларни эгаллашга эриша оламиз. Бугунги кунда ўз ҳаётини ана шундай масъулиятли соҳага бағишлаган кўплаб истеъдод соҳиблари юртимизда янги ҳаёт, янги жамиятнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, комил инсонни тарбиялаш йўлида муносиб ҳисса кўшиб келмоқда. Айниқса, ҳозирги вақтда дунёда кучайиб бораётган турли маънавий таҳдидларнинг олдини олиш, «оммавий маданият»нинг зарарли таъсиридан фарзандларимизнинг онгу тафаккурини ҳимоя қилишда илму фан ва маданият жамоатчилиги, ижод аҳлининг ўрни ва роли тобора ортиб бормоқда. Бу аҳволни тубдан ўзгартириш учун юксак бадиий маҳорат билан бир қаторда, миллий тафаккур салоҳиятига эга бўлган истеъдодли ёшларни тарбиялаш ва уларни қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим

ИСТИБДОД — босиб олинган халқ ёки юртни турли йўл ва воситалар б-н тутқунликда сақлаб қолишга қаратилган хатти-ҳаракат ва фаолиятлар тизимини англатувчи т. Истибдод бирон-бир давлат ўзининг иқтисодий, сиёсий, маданий, геостратегик ва б. тор манфаатларидан келиб чиққан ҳолда б. халқ ёки давлатни босиб олишга интилган, босиб олган, унинг маданияти, тили, урф-одатларини йўқ қилишга, барча соҳаларда ўз ҳаётий стандартларини, қарашларини зўрлик б-н жорий этишга ҳаракат қилган жойда юзага келади. И. эса ана шундай тафаккур тарзи ва амалиётнинг тўғри эканини ҳар томонлама асослашга, тушунтиришга, адолатли деб баҳолашга ва кенг халқ оммаси онгига сингдиришга қаратилган бўлади. Инсоният босиб ўтган тарихий йўлга назар ташлар эканмиз, И. ирқчилик, фашизм, шовинизм каби кўринишларда намоён бўлганини кўрамиз. Улар айрим жиҳатларига кўра бир-бирларидан фарқлансалар-да, моҳиятан тўқиб чиқарилган, ҳеч қандай илмий заминга эга бўлмаган, у ёки бу мезонлар асосида эрксизлик ғоясини асослашга қаратилгандир. Афсуски, инсонийликка хилоф бўлган, башариятнинг келажагига, унинг бир бутунлигига хавф соладиган бундай мафкура шакллари дунёнинг турли бурчакларида янги минг йилликда ҳам ўзининг мудҳиш қиёфасини намоён қилмоқда.

 “ИСТИҚЛОЛ ВА МАЪНАВИЯТ”  – Президент  И.А. Каримовнинг 1991-1994 йилларда эълон қилинган маъруза ва нутқлари (Т., «Ўзбекистон», 1994 й.). Ушбу китобда маъ-ятнинг аҳамияти ва ролига алоҳида диққат қаратилган. Ана шу жиҳатдан ҳам мазкур асарда маъ-ятга эътибор ўзига хос йўлдан бораётган республикамиз тар-ётининг устувор тамойилларидан бири эканлиги илмий-наз-й жиҳатдан асослаб берилган. Маърифат ва маъ-ятнинг рив-ш негизлари, қудрати ва аҳамияти, маън-й камолот йўллари асосли фикрлар б-н кўрсатилган. Ш-дек, бу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва тадбирлар ҳам белгилаб берилган. Китобда таъкидлангани каби, мам-т ижт-й-иқт-й ҳаётини яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар б-н биргаликда халқимизда, айниқса, ёшларда миллий туйғуни шакллантириш ва уларда мафкуравий иммунитетни қарор топтириш зарур. Бу жараёнда миллий ғояни ёшлар онги ва қалбига сингдириш орқали уларда ўз оиласи, насл-насаби б-н фахрланиш ва халқимиз анъаналарига содиқлик, муҳаббат ҳамда ҳурмат руҳида тарбиялаш, айниқса, муҳим аҳамият касб этади. Ш-дек, тўғри ташкил этилган мафкуравий ислоҳотлар жам-тни янгилаш ва модернизация қилиш йўлидаги қийинчиликларни бартараф этишда тутган ўрни беқиёсдир. Мам-тимиз ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг жам-тнинг барча соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Бу борада мам-т тар-ёт режалари тузилар экан, рив-шнинг фақат наз-й жиҳатига эмас, балки уни амалиётда тўлиқ акс этишига ҳам алоҳида эътибор берилди. Президент Ислом Каримов жам-тимиздаги амалга оширилаётган туб ислоҳотларни таҳлил қилиб, жам-тни ислоҳ қилишда демократия бош стратегик мақсад экани, иқт-й мун-тларни демократлаштириш ва бозор ислоҳотларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришнинг амалий жиҳатлари, маън-й юксакликни таъминлашнинг устувор йўналишлари, миллий хавфсизликни таъминлашнинг янги, кенг қамровли концепциясини ишлаб чиқиш ва давлатимизни келажакда барқарор тараққий этиши учун зарур бўлган ислоҳотлар борасида аниқ наз-й ғоя ва амалий таклифларни илгари сурди. Бу жараёнда жам-тнинг бошқа соҳалари қатори маъ-ят масаласи ҳам алоҳида эътиборга молик эканини таъкидлаб, китобда «Маънавият жуда нозик тарбиявий соҳа. Буни ўзи бўларчиликка ташлаб қўйиб бўлмайди”, дейилган.  Шу боис маъ-ятимизни янада юксалтириш борасидаги ислоҳотларни амалга оширишда миллий ғоядан самарали фойдаланиш, чунончи, таълим тизими имкониятларидан келиб чиққан ҳолда мафкуравий ишларни амалга ошириш муҳим  аҳамият касб этади. Маъ-ят ва мафкура соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишдан асосий мақсад — мам-т озод ва ободлигини таъминлаш, ш-дек, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этишдан иборатдир. Бунинг учун фуқароларимиз, айниқса, ёшларимизнинг маън-й-маър-й ишлардаги фаоллигини ошириш, уларни Ватан ва эл-юрт истиқболи учун курашадиган йигит-қизлар қилиб тарбиялаш ҳар биримиз учун муқаддас бурч ҳисобланади. Маълумки, маъ-ят жам-тдаги ижт-й-иқт-й жараёнларни тўғри йўналтирувчи, уни ривожлантирувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Агар иқт-й ислоҳотлар маъ-ят б-н ўзаро  уйғун ҳолда ривожлантирилмаса, унда мам-т аста-секин инқирозга юз тутиб боради. Шу маънода, китобда «Биз иқтисодий ўнгланиш, иқтисодий тикланиш, иқтисодий ривожланишни маънавий ўнглаш, маънавий покланиш, маънавий юксалиш ҳаракатлари билан тамомила уйғун бўлишини истаймиз», деб таъкидланган. Мустақил Ўз-н нафақат иқт-й жиҳатдан тараққий этган юрт, балки маън-й-маър-й юксалиш йўлида ўтмиш ва умуминсоний қадриятларни ўзида мужассамлаштирган фидойи ва мард, ватанпарвар ўғлонлар етиштирувчи муқаддас юрт бўлишига ишонч руҳи китобнинг асосий хулосасидир.

ИТОАТ(КОРЛИК) (араб.) – итоатгўй сўзининг белги оти. Итоатгўй (И.) – бировга бўйсунувчи, итоат қилувчи, итоатли. Итоатгўй киши бир тарафдан иродаси суст, ҳар қандай шароитда ҳам сўзсиз бўйсунувчи, тобеъ сифатида салбий одам сифатида изоҳланса, бошқа тарафдан ўз имкониятлари ўта чекланган бўлганидан бошқалар раҳбарлигидагина бирор ишни қилишга қодир, тўғри, софдил шахсни ҳам назарда тутади. Бу инсоннинг туғма табиати ва феълига, ёшликда олган тарбиясига боғлиқ бир ҳолатдир. Бундай одамларда шижаот, журъат туйғулари кам ривож топган, улар хато қилиб қўйишдан қўрқадилар, масъулиятли ишларни бажариш ҳам улар учун қийин кечади. Улар учун буйруқни бажариш буйруқ беришдан афзалроқ, осонроқдир.  Лекин ҳар қандай жам-тда ҳам И. меъёрлари мавжуд. Умуман И.сизлик ҳам йўл қўйиб бўлмайдиган бир ҳолатдир. Ҳар қандай муассаса, ташкилот, корхона, жам-т ва жамоаларда умумий қонунчилик асосида белгиланган, ички И. б-н боғлиқ И. меъёрлари бор. Бундай И. қонун, низом, тузукларда ёзилган ва ёки одат бўйича шаклланган бўлиб, унга риоя қилиниши шарт. Лекин агар бошлиқ қонунга хилоф талаб қўйса, унга И. қилиш нотўғри бўлади. Баъзида бундай И. жиноий ишларга ҳам олиб келиши мумкин. Мас., бошлиқ корхона мулки бўлган бирон-бир ашё ёки дастгоҳни ёки пул сифатидаги маблағни ўғирлашни буюрса ва ишчи-ходим бу буйруқни итоатгўйлик б-н бажарса, улар жиноятга шерик бўладилар. Қонун бўйича И. қилиш умумий И.ни таъминлашда муҳим бўлиб, ишни тўғри бошқариш ва белгиланган мақсадга эришишда зурурий бир омилдир. Мас., муҳандислар гуруҳи бирон-бир иншоот лойиҳасини тайёрлаш б-н машғул бўлсалар, турли мутахассислар бош лойиҳачи раҳбарлигида иш олиб борадилар. Агар гуруҳ қатнашчилари раҳбар иродаси ва талабларига И. қилмасалар, ушбу лойиҳани ишлаб чиқиш мумкин бўлмай қолиши мумкин. Ишлаб чиқиладиган лойиҳа ва уни амалга ошириш қанчалик мураккаб бўлса, бошқариш ва бажариш ҳам шунчалик мураккаб бўлади. Ёки мас., оиладаги мун-тларда И. ва И.сизлик масалалари ўзига хос жараёндир. Албатта, қонунлар томонидан белгиланган талаблар мавжуд, лекин фал-й н.назардан оилада И. масаласи ўзига хос хус-ятларни эътиборга олган ҳолда чуқур ўрганишга муҳтождир. И. ва итоаткорлик хислатлари ўта мураккаб, товланувчан масалалар бўлиб, уларни шарҳлаш, изоҳлаш ҳамда моҳиятини кўрсатиб бериш ҳар бир ҳодиса ва жараённинг ўз хус-ятидан келиб чиқиб изоҳлашни тақозо этади.

ИТОАТСИЗЛИК (бўйсунмаслик) – ижт-й-маън-й ҳодиса, муайян  шахс, ш-дек, гуруҳ, миллат, халқ, жам-т, давлат каби ижт-й бирликларга нисбатан бир хилда қўлланиладиган, мақсад ёки манфаатларга боғлиқлиги жиҳатидан турлича мазмун-моҳиятга эга бўлган хатти-ҳаракат,  хус-ят ва айни вақтда, дунёқарашни ифодаловчи т.. И. итоаткорликнинг антоними бўлиб, ундан тубдан фарқ қилади. Баъзи ҳолларда эса И. ниҳоятда тор маънода, мас., бирор бир  динни билмаган ёки уни била туриб амалларини бажармаган шахслар хатти-ҳаракатларига нисбатан қўлланган тор маъноли т.ни ифодалайди. И.нинг моҳияти, бир томондан, унинг юзага келишига сабаб бўлган воқеа-ҳодиса, нарса ёки жараёнларнинг И. кўрсатаётган томон маън-й қарашларига зидлиги б-н аниқланса, иккинчи томондан, И. кўрсатаётган томоннинг салбий дунёқарашига уни тўғри маън-й тафаккурга ундаётган томоннинг таъсир кўрсатишга уриниши б-н аниқланади. Лекин мантиқан мазкур ҳар икки ҳолат ҳам И.ни ифодалайди. Қуллик, маън-й, миллий қарамлик, мутеълик, босқинчилик ва б. шу каби турли инсон ҳақ-ҳуқуқлари, қадрини поймол этишга қаратилган хатти-ҳаракат, фаолиятларга қарши И. ижобий мазмун касб этади. Кўпчилик томонидан эътироф этилган эътиқод, қонун-қоидалар, тартиб-интизом, маън-й, мафкуравий қадриятлар, урф-о.лар, анъаналарга бўйсунмаслик эса И.нинг салбий кўриниши ҳисобланади. И.нинг инсон маън-й олами б-н боғлиқ бир қанча кўринишлари мавжуд ва бу кўринишлар биринчи навбатда инсон шахсига хос хус-ятлар ва унинг хусусий манфаатлари б-н боғланади. Ҳар бир кишида ўз манфаатларига мос тушмайдиган масалага нисбатан бўйсунмаслик, қўшилмаслик, қаршилик кўрсатиш, қандай бўлмасин ўз манфаатларини ҳимоя қилиш туйғуси ва шу туйғу асосида шаклланган дунёқараш мавжуд бўлади. Худди шу каби, ҳимоя қилинаётган манфаатларнинг бутун бир гуруҳ, миллат, жам-т ёки давлатга тегишлилиги ижт-й ёки жамоавий И.ни келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, И. жам-т ҳаёти б-н боғлиқ айрим соҳалар б-н боғлиқликда, алоҳида кўриниш ёки йўналишда вужудга келиши ҳам мумкин. Мас., сиёсий, ҳуқуқий, иқт-й, мад-й, маън-й, миллий, ирқий, ҳудудий ва ҳ.к.. И., ш-дек, жамоавий ёки ижт-йлик характерига кўра ички ва ташқи И.ка ҳам бўлинади. Жаҳон давлатчилиги тажрибасида маълум бир мам-тга нисбатан кўрсатилган ташқи тазйиққа ёки маълум бир мам-т ичида ўз давлат ҳукумати ёки бошқа давлат, нодавлат ташкилотлари қарорлари, қонунлари, фаолияти, тартиб ва талабларига нисбатан юзага келган И. жараёнларини кўплаб кузатиш мумкин. Ташқи таъсир б-н боғлиқ И., айниқса, ҳарбий ва иқт-й келишмовчиликларда яққол намоён бўлади.

ИФЛОСЛИК  – 1) ифлос сўзининг белги оти; 2) нопок ва И. хус-ятига эга бўлган иш, хатти-ҳаракат. Ифлос сўзи – нопок нарсалар б-н булғанган, булғанч маънода қўлланилади. Бу сўзнинг кўчма маъноси: ҳар қандай ёмон, ёмон ишга юрадиган, нопок, разил, қабиҳ, ярамас, одобдан ташқари. И. ҳар қандай қадриятга зид бўлгани учун унинг жам-тдаги барча кўринишларини илдизи б-н йўқ қилиниши зарур бўлган бир қабиҳликдир. Бундан ташқари, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да (Т., 2007 й.) қашшоқлик, нотавонлик. Ҳеч нарсаси қолмаган, омадсизлик маънолари ҳам кўрсатиб ўтилган. Ифлос нарсадан, пасткаш одамдан ҳамма жирканади. Ифлос нарсани ювса тоза бўлар-ку, лекин ифлос, пасткаш одамни тозалаш мушкулдир. Пасткаш одамнинг қилар иши, тутган йўли ҳам жирканишга лойиқдир. Бир мақолда “Ножўя ишдан ёш бола ҳам уялади” – дейилади. Чунки разил, қабиҳ ишнинг ёмонлиги ёш болага ҳам аёндир. И. қандай кўринишда бўлмасин, у барибир ёмон оқибатларга олиб келади. Тозаликнинг акси бўлган нопоклик, кирлик, ахлат тўпланиши энг мудҳиш касалликларга дучор қилиши мумкинлиги ҳаммага маълумдир. “Ёмоннинг яраси битмас” – деган мақол бор. Ушбу мақол ёмон, пасткаш одамлар ўз бошига орттирадиган кулфатлар, балолар ҳусусидадир. “Ёмоннинг бир қилиғи ортиқ” – дейдилар. Бу мақол ёмон, разил одамнинг хулқи, ўзини тутиши ахлоқий меъёрлардан ташқари эканлиги ҳақидадир. И., пасткашлик турли-туман кўринишларга эга. Бировнинг молига, жонига хиёнат қилиш, хасислик, сотқинлик, бошқаларнинг омонатини ўзлаштириб олиш – буларнинг барчаси айни пасткашликдандир. Пасткаш, ифлос одамлар меҳр ва шафқатдан йироқ, улар на дўстни, на қариндош-уруғни, на қўни-қўшнини тан оладилар. Одамийлик фазилати улар учун бегона, улар ҳатто ота-онани ҳам аямайдилар. Улар ўз шахсий манфаатлари йўлида ҳатто жиноий ишларга ҳам қўл уришга тайёрдирлар. И. шундай нарса, одамнинг асабини бузади, мувозанатдан чиқаради. Албатта, олижаноб одам ҳеч қачон бундай қилмайди. Олижаноб инсон қилган яхшиликларини юзга солиб гапиравермайди, ҳатто унутади ҳам. Пасткаш, ифлос одамни нокас кимса деса ҳам бўлади. Паҳлавон Маҳмуднинг бир рубоийсида нокас қуйидагича таърифланади: “Ўт ичра тушиб, юз йил гар қоврилсанг, // Айлансангу кулга ҳар тараф соврилсанг. // Нокас ила бир дам ўтиришдан афзал, //Нокас сўзи баттардир ўлимдан билсанг”. И. шундай кўриниб турган ва дарҳол сезилмайдиган ҳолатда ҳам бўлиши мумкин. Зимдан қилинган ифлос ишни пайқаш, англаш мураккаб, бундай пасткашлик кўпроқ разил, қабиҳ одамларга хосдир. Аниқ кўриниб турган ифлос ишлар: бу ҳаддан ортиқ кўп ичиб қилинадиган И., бу муттасил маст-аласт юриш, гиёҳвандлик балосидир. И.нинг бу кўриниши иродасиз, ақли ожиз одамлар касаллигидир. Ўз эркини бундай нарсаларга бериб қўйган одам ўз-ўзини бошқара олмайди, ақлдан оздирувчи нарсанинг хом хаёли қайси пасткашликка, разиллик, бебурдлик, қабиҳлик, нопоклик ва жиноятга бошласа ўшанга боради. Бундай одамлар нафақат ифлос, пасткаш, балки ҳайвоний хиссиётларга берилган бир маҳлуқ кабидир. Ўзини пок тутаман деган инсонлар ўзларини бундай одамлардан нари тутишлари, уларнинг таъсирларига тушиб қолишдан ўзларини сақлашлари лозим. Бундай одамларни даволаш албатта мураккаб бир иш, лекин И. н.назаридан бунга ҳаракат қилиш, уриниб кўриш савоб ҳамдир. Лекин шундай пасткаш, мунофиқлар ҳам борки, уларнинг бутун умри бировларни алдаш, тўғри юрган одамни чалғитиб, ёмон йўлга каби номақбул ишларга сарф бўлади, бундай кечган умр зое кетган умрдир. Пасткаш мунофиқнинг қилмиши риё, // Ҳам қўли эгрию кўзлари бежо. // Бундай тоифадан узоқ бўл Урфон, // Ногаҳон бошингга бўлмасин бало…

ИФТИХОР – миллий ифтихор миллат ўзини яхлит ижтимоий бирлик эканлигини онгли равишда ҳис қилишидир. Бу шундай бир кучли руҳий ҳолатки, у туфайли тарихий бирлик, қон-қариндошлик, тил, маданият, маънавият, иқтисодий ҳаёт ва келажак бирлиги миллат вакилларининг қалбидан чуқур ўрин олади. Миллий бирдамлик туйғуси — миллий онгнинг негизидир. Миллий бирдамлик етук ва мукаммал маънавий фазилат сифатида, миллий онги ривожланган миллатларда тўлароқ намоён бўлади. Маҳаллийчилик ва гуруҳбозликлар миллий бирдамлик ҳиссиётининг кучсизланишига олиб келади. Миллий ифтихор миллат маънавий камолотининг барча жиҳатларини, мероси ва бугунги қадриятларни ўз ичига олади. Миллий истиқлол натижасида эришилган ва эришилажак иқтисодий ва маънавий ютуқлар кўпайгани сари Ўзбекистон б-н фахрланиш ҳисси — миллий ифтихор шунчалик кучайиб бораверади. Миллий ифтихор мамлакатимизнинг барча фуқаролари учун бирдек тегишли ва унинг юксала бориши учун барча фуқаролар баробар масъулдирлар.

ИФФАТ(ЛИЛИК) (араб.) – маън-й фазилат бўлиб, виждоний поклик, номус ва ҳаёдир, иффати борлик; иффатли – иффати бор, номусли, ҳаёли маъноларини англатади. Шундай инсонлар борки, уларда уялиш, ҳаё ҳиссиёти ўта кучли бўлиб, ахлоқий жиҳатдан ўта покиза ва гўзалдир. И. бениҳоя нозик т.ларни англатади. Иффат ва И. кўпроқ аёлларга хос фазилатдир. Иффат – бу бокиралик, бу шарму ҳаё. Иффат  фазилати соҳибаси бировнинг кўзига тик қарашга ҳеч қачон ботинмайди, тик қарай олмайди. Иффат, И. туғма фазилат бўлиб, ўргатиш б-н ҳамиша ҳам ҳосил бўладиган хислат эмас. Иффатли аёл юзидан иймон, инсоф, виждонийлик, оқкўнгиллилик, номус, ҳаё ва беғубор соддалик нури ёғилиб туради. Иффат сўзининг луғавий маъноларидан бири тийилишдир. Яъни иффатли инсон ўзини барча нопок, одоб доирасидан ташқари бўлган хатти-ҳаракатлардан тийиш иродасига эгадир. Бундай одамнинг муомаласи ўта андишали, зиддиятли ҳолатларда бўлар-бўлмасга баҳсга кириб кетмайдигандир. Бундай одамлар бошқаларга чиройли ва гўзал мун-тда бўлади, бировнинг нафсониятига тегишдан ўзини сақлайди, ҳаммага бир хилда ҳурмат ва эҳтиром кўрсатади. Бундай ҳусни хулқ соҳибаси бўлган аёлларнинг малоҳати ва латофати, ибоси ва ҳаёси уларга ўзгача гўзаллик бахш этади, чиройига чирой қўшади. Алишер Навоий асарлари луғатида иффат сўзига ушбу изоҳ ёзилган: поклик, покизалик, номус, ёмонликдан сақланиш. Иффатли одамга ёмонлик яқинлашмайди, ҳаё, иффат мисоли бир қалқон бўлиб ёмонликдан сақлайди. Дил Ақлдан сўради: “Нимадир иффат?”// Ақл жавоб берди: “Илоҳий неъмат”. // Дил деди Ақлга: “Яна не дерсан, айт”, // Ақл дедики: “Пок сурату пок сийрат!”. Шундай фикрни Абдулла Авлоний ҳам давом эттириб, шундай ёзади: “Иффатли киши ҳар вақт назари ибрат ила ҳаракат қилур. Кеча ва кундуз фикри, зикри ватандошларига, қариндошларига яхшилик, хайрихоҳликдан иборат бўлур. Сўзида, феълида содиқ бўлуб, виждонга терс, инсониятга келишмаган муомаладан ҳазар қилур”. Айтиб ўтиш керакки, иффатли, номусли одам б-н мулоқот кишига ҳузур беради, унга ҳам ижобий таъсир ўтказади. Суҳбатдошни мулойимроқ сўзлашишга ундайди. Агар иффатли, ҳаёли инсон оқил бўлса, яна олиму ориф бўлса, унинг ички мад-ти ҳам шунга қараб ошаверади. Бундай одамнинг жам-тда тутган ўрни юксак ва қадрлидир.

 

ИШОНЧ — бошқа шахснинг хатти-ҳаракати ва унинг ўзига бўлган муносабати. Бу унинг тўғрилиги, ишончлилиги, виждонлилиги, ҳалоллиги, самимийлиги ва ниҳоят, имонлилигига ишонишликка асосланади. Муайян ахлоқий муносабат сифатида И. кишиларнинг аён ўзаро боғлиқлигининг оддий натижаси ҳисобланмайди. У огоҳлантирувчи тавсифга эга, бу масалан, сентенцияда намоён бўлади: «инсонга ишониш керак». Кишиларнинг амалдаги муносабатларида аёнлашиб И. кейинчалик ёки мустаҳкамланади, шу муносабатлар б-н чуқурлашади ёки аксинча, бузилади, булар ёрдамида йўқола боради. Бу кишиларни бир-бирига боғловчи, гўёки бу муайян муносабатларнинг ижтимоий-маънавий сифатлари тавсифига боғлиқ. Кишига асоссиз равишда ишонмаслик, ижтимоий чегараланганлик ва маънавий етук эмасликнинг намоён бўлишлигидир. Ишонч — нимагадир қатъий нуқтаи назар, у қандайдир ғояга, эътиқодга асосланади; 2) шахснинг маънавий, маданий, ахлоқий, ижтимоий, сиёсий ва бошқа тамойиллар, меъёрлар, анъаналар, қадриятларни онгли  равишда ўзлаштириши йўли б-н тарбиялашнинг асосий усуллари, унда эътиқодни юзага келтириш. Бундай усул мажбурламайдиган усуллар (асосан тушунтириш йўли б-н) маънавий-ижтимоий тасаввурларни бир кишидан бошқасига, жамиятдан унинг алоҳида аъзосига ўтказишга имкон беради. И. инсонга у ёки бу хатти-ҳаракатни онгли суратда объективликни, оқилона тушунганликдан келиб чиқиб, амалга ошириш имконини беради, шунингдек, муайян хатти-ҳаракатни, унинг онгида чуқур илдиз отган, ўзи учун амал қилишни мажбурий деб ҳисобланган идеаллар, меъёрлар, тамойилларни мақсадга мувофиқ ва зарурий қилиб қўяди. Инсон ҳаракатини олдиндан белгилаб И. сабаб шаклини олади, у ўз фаолиятида шунга амал қилади. И.нинг шаклланиши турмуш объектив шароитларининг инсонга таъсирига, ижтимоийлашиш жараёни самаралилигига, бевосита ўз ижтимоий, амалий фаолиятига боғлиқ. И. ижтимоий фаолиятнинг барча соҳаларидаги ишларнинг бош усули ҳисобланади, айниқса у ижтимоий ходимлар ва педагоглар учун устувор аҳамиятга эга.

ИҚТИДОР  (араб. қодир бўлмоқ, қила олмоқ) — шахснинг ижодий хус-яти ва ақлий фаолиятини англатувчи т.. И. шахс фаолиятида турли кўринишларда намоён бўлади. Чунончи, илмий, бадиий, техник ижодкорликда, спорт ва касб маҳоратларида яққол кўринади. Ш-дек, И. инсон амалий фаолиятидаги барча соҳаларида ўзига хос тарзда акс этади. И. ҳар бир соҳа мутахассисида ўзига хос тарзда ривожланган ёки ривожлантирилмаган равишда ҳам акс этиши мумкин. Ш.у. ҳам инсон ўз ҳаётий фаолияти давомида билим ва тажрибаларини янада ривожлантириши лозим бўлади, албатта. И. ўзининг мукаммал ҳолатига эга бўлишда унинг ахлоқий меъёрлар б-н уйғунлашуви талаб қилинади. Шундагина, бундай И. соҳиби жам-т учун зарур инсон бўлиб қолади. Чунки И.ли киши ҳаётда ўзига бино қўйган бўлса, калондимоғ ва ўзбошимча бўлса охир-оқибат ўз И.ини заифлаштириб қўйиши мумкин. И. кўпроқ ақл б-н боғлиқ ҳодиса хисобланади. Чунки И. барча кишилар фаолиятида ўзига хос тарзда намоён бўлади. Қобилият эса кўпроқ айрим кишилар тоифаси фаолиятида акс этади. И. ва қобилият бир-биридан фарқ қилувчи жиҳатларга эга бўлса-да, лекин улар бир-бирисиз мавжуд бўла олмайди. Шу маънода И. ва қобилиятнинг уйғун бўлиши инсонни маън-й баркамол бўлишга олиб келади. И. ва қобилиятни шакллантиришда биофизиологик омиллар (жисмонан соғломлик, мия фаолиятидаги бир маромдаги ўзгаришлар, ҳатто экологик муҳит ва б. ш.к. табиий жараёнлар), ижт-й муҳит (зиёлилар, ҳаётий тажрибаларга эга бўлган инсонлар, мутахассислар, оила ва б. ш.к. ижт-й мун-тлар), интуитив фаолият ва маън-й-руҳий поклик ўзига хос ўринга эга. И., биринчи навбатда, гнесеологик вазифани бажаради. Яъни инсон И. орқали ўзи яшаётган дунёни билишга, воқеликни бутунлигича идрок қилишга, уни ижобий ўзгартиришга интилади. Бугунги кунда ёзувчилар, шоирлар, мад-т ва санъат аҳли, бутун ижодкорларни, халқ талантлари ва И.ли ёшларни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга. «Бир сўз билан айтганда, биз жамиятимизда инсоннинг  ўз  қобилиятини,   табиат  ато  этган  иқтидори  ва  истеъдодини тўла намоён этиши учун, адабиёт, санъат ва умуман эркин ижодий фаолият ривожи учун зарур шароитларни яратишимиз лозим». Бу эса аҳоли, айниқса ёшлар орасидан И.лиларини топиш, тарбиялаш ва камолотга етказишга янада кўпроқ аҳамият беришни англатади.

 

ИҚТИСОДИЁТ — 1) кишилар меҳнати воситасида инсон учун зарурий бўлган моддий неъматлар, ҳаёт шароитлари ва воситаларини яратиш орқали тирикчиликни таъминлаш, ш-дек, одамларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қондиришда фойдаланиладиган воситалар, объектлар, жараёнлар мажмуи. И. умумий тарзда ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимот, истеъмол соҳасидаги мун-тларни қамраб олади; 2) муайян мам-тнинг миллий халқ хўжалиги ёки унинг маълум бир тармоғи (транспорт И.и, қишлоқ хўжалиги И.и ва б.); 3) хўжаликнинг у ёки бу тармоғини, ш-дек минтақа хўжалигини, ишлаб чиқаришни ташкил этиш усуллари ва шаклларини, ш-дек, уни бошқаришни ўрганадиган фанлар йўналишлари (саноат И.и, савдо И.и ва б.). Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, И. моҳиятан инсонларнинг моддий ҳаёти б-н чамбарчас боғлиқ бўлса-да, жам-тнинг маън-й ҳаётини И.дан ажратиб бўлмайди ва аксинча.

Иқтисоднинг маънАВИй қирралари – иқт-й мун-тлар жараёнида шахслар ўртасидаги ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш, ҳалоллик, поклик, бағрикенглик,  хиёнатга йўл қўймаслик каби фазилатларнинг амал қилишини англатадиган т.. Маълумки, иқтисодиётнинг ўзига хос объектив қонун-қоидалари, сир-асрорлари борки, улар б-н ҳисоблашмаслик мумкин эмас. Уларни менсимаслик нафақат иқт-й салоҳиятнинг етишмаслиги, балки маън-й қашшоқлик белгиси ҳисобланади. Иқт-й мун-тларда маъ-ят масалалари, хус-н, инсонпарварлик талаблари ва меъёрлари етарлича ҳисобга олинмаса, технократик қарашлар устунлик қилса, ишлаб чиқариш ўсиши, иқт-й рив-ш бўлишига қарамай, жам-тда инсоний ахлоқий мун-тлар таназзулга учрайди, инсонлар ўртасида бегоналашиш кучаяди. Бу эса охир-оқибат ижт-й-иқт-й таназзулга олиб келиши мумкин. Айрим кишилар эркин бозор иқтисоди шароитида маън-й-маър-й ва ахлоқий қадриятларнинг қиймати тушиб кетади, мад-т ва маъ-ят иккинчи даражали нарсага айланади, маън-й қашшоқлик авж олади, деб даъво қиладилар. Эркин бозор иқтисодиёти б-н маъ-ятни бундай қарама-қарши қўйиш мутлақо ўринсиз, аксинча, юқорида айтганимиздек, улар бир-бирларини тўлдиради, чунки фақат маън-й соғлом, кучли жам-тгина ислоҳотларни амалга ошириши мумкин. Мустақиллик йиллари мам-тимизда иқтисодиёт ва маъ-ятнинг ўзаро диалектик боғлиқлиги ва бир-бирига таъсири қонуниятидан келиб чиққан ҳолда иқт-й ва маън-й ҳаётнинг уйғун ҳолда ривожланиб боришига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. “Ана шу ҳақиқатдан келиб чиққан ҳолда, – деб таъкидлайди И.А.Каримов, – биз иқтисодий ўнгланиш, иқтисодий тикланиш, иқтисодий ривожланиш жараёнларининг маънавий покланиш, маънавий юксалиш ҳаракатлари билан тамомила уйғун равишда ривожланиб боришини доимо давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибор марказига қўйиб келмоқдамиз.” Мустақиллик йиллари иқт-й ва маън-й жараёнларнинг ўзаро мутаносиб уйғун тарзда ривожланиб келаётганлиги мам-тимизда сиёсий-ижт-й барқарорлик ва тар-ётнинг мустаҳкам гарови бўлиб хизмат қилмоқда.  Демак, маъ-ят ва иқтисод бир-бирини инкор этмайди, балки бир-бирини қувватлаб, ўзаро таъсирланиб, ривожланиб боради. Ҳозирда иқт-й ислоҳотларнинг янги, юқори босқичига ўтаётган эканмиз, бу фан, мад-т ва маъ-ят тар-ётига ижобий таъсир қилади. Хус-н, бунга Таълим тўғрисидаги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва уларни амалга ошириш борасидаги ишлар яққол мисол бўла олади. Иқтисод, маъ-ят ва маърифатнинг ўзаро чамбарчас боғлиқ эканлигини бизнинг ота-боболаримиз тўғри тушуниб етганлар. Шунга таянган ҳолда улар маъ-яти юксак комил инсон ҳақида бутун бир маън-й талаблар мажмуасини, бошқача айтганда, ахлоқ Кодексини ишлаб чиққанлар. Ундаги асосий ўзак, киши қалбида ҳаромдан ҳазар, нопокликка, адолатсизликка нисбатан муросасасиз исён бўлиши, бозор мун-тларида инсоф ва диёнат, харидорга мун-тда самимийлик, юмшоқ муомала, харидор кўнглини топишга интилиш асос қилиб олинган. Маъ-яти юксак киши бировнинг ҳақига, давлат, жамоа мулкига хиёнат қилмайди, садоқатли бўлади, Ватани, эли, юрти, халқи учун жонини фидо этишга тайёр туради. Бунинг акси ўлароқ, маъ-яти қашшоқ кишилар нопок, фирибгар, порахўр, ўғри, қаллоб, Ватан ва миллат  манфаатларига бефарқ қарайди. Ўз-н юксак даражада ривожланган иқтисодиёти б-нгина эмас, балки билимдон, маъ-яти етук фарзандлари б-н ҳам жаҳонни ҳайратга солиши мам-тимиздаги ислоҳотларнинг асосий мақсадидир. Бунга эса иқтисод ва маъ-ят, маърифатни бирга, ўзаро мутаносиб, муштарак рив-шига аҳамият берилганида эришиш мумкин. Цивилизациялашган бозор мун-тлари фақат юксак маъ-ят ва маърифат, юксак ахлоқийлик ва ватанпарварлик негизларида бунёд этилиши мумкин. Бу борада ҳаммамиз масъулиятимизни англашимиз лозим. Негаки, маъ-ятли ва маърифатли, иймонли кишиларгина ўзининг ҳалол-пок меҳнати б-н бойлик яратувчи, изланувчи, инсофли, меҳнатсевар, тадбиркор, эл-юрт дардига малҳам бўлувчи ҳақиқий ватанпарвар бўла олади. Шундай фуқароларга эга бўлган мам-т ва жам-т иқт-й тар-ёт поғоналаридан узлуксиз юқорига кўтарилиб бориши мумкин.

К