Ж

ЖАВОБГАРЛИК — маън-й (ахлоқий) ва юридик турларга бўлинади. У томонидан содир этилган қилмишнинг оқибатига қараб шахснинг жамоат олдида ёки қонунга кўра давлат олдидаги жавобгарлиги. Қонун бўйича Ж. интизомий, маъмурий, моддий ва жиноий турларга бўлинади. Жиноятнинг содир этилиши юридик факт бўлиб одил судлов йўли б-н айбдор ва давлат орасида ўзига хос ҳуқуқий мун-тларни вужудга келтиради. Моҳиятига кўра, бу мун-тлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идораларига жиноятни тергов қилиш ва муайян шахснинг айбдор эканлигига етарли далилларни аниқлаш натижасида уни жиноий Ж.ка тортиш ҳуқуқини беради. Жиноятни содир этган шахс ўз қилмиши учун қонунда белгиланган Ж.ка тортилади. Қонунда жиноятга тайёргарлик кўрганлик, жиноятга суиқасд ва жиноятга иштирокчилик учун ҳам Ж. белгиланган. Жиноят учун ж.ка тортиш ваколати судга берилган. Бундай Ж. жиноий жазони қўллаш б-н амалга оширилади. Б. ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс маъмурий ёки моддий Ж.ка тортилиши мумкин. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ходимлари учун белгилаб қўйилган қоидаларнинг бузилиши интизомий Ж.ни вужудга келтиради.

ЖАВОНМАРДЛИК (форс. жавонмард – мард йигит) — борини йўқлар б-н баҳам кўриш, йўғига шукр қилиб, фақат ўз ҳунари эвазига кун кўриш,  ўзини дўстлар хизматига бағишлаш, бошқаларга беминнат ёрдам кўрсатиш, ҳожатбарорликни ҳаётнинг мазмуни деб билиш; дўст-биродарлар номуси, шарафини ҳимоя қилиш, зоҳиран ва ботинан пок юриб, пок яшаш. Унинг уч нишонаси бор: вафода хилоф қилмаслик, манфаат талаб қилмаслик, биров сўрашидан олдин ҳозир қилиш. Бундай одамлар тарихда бизнинг халқимиз орасида кўп бўлган, ҳатто Ж. ижт-й ҳаракат сифатида Х-XIII а.ларда Хуросон ва Мовароуннаҳрда кенг тарқалган эди. Уларни “фатийлар”, “ахийлар”, “айёрлар” деб ҳам номлаганлар. Жавонмардлар бир-бирлари б-н алоқа боғлаб, биргаликда муайян эзгу мақсадларни амалга оширганлар. Уларнинг ўз раҳбарлари (пир) ва устозлари, низомлари бўлган. Улар ҳақида махсус китоблар ёзилиб, нажиб (покиза) ахлоқлар намуна қилиб кўрсатилган. Жавонмардлар тасаввуфни ўзлари учун ахлоқ кодекси сифатида қабул қилганлар ва  кўплари тариқат пешволарига айланганлар. Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд, Баҳоуддин Нақшбанд Ж. удумларини давом эттирган зотлардир. Халқимизга хос бағрикенглик, меҳмондўстлик, саховатпешалик, ҳимматбаландлик ўша Ж. анъаналарининг давомидир.

ЖАДИДЧИЛИК  (араб. янги) – XIX а. охири ХХ а.нинг биринчи чорагида Марказий Осиё, Қрим, Кавказ, Волга бўйи ҳудудларида шаклланган, янги замонавий мактаб, матбаа ва демократик тараққиётнинг илғор усул ва йўлларини ёқлаб чиққан ижтимоий-маърифий ҳаракат. Ж.ни шакллантиришда кўплаб миллат зиёлилари фаол қатнашган. Жамиятни ўртаасрчилик иллатлари, маданий қолоқлик ва мустамлака зулмидан, хурофотдан озод қилиш, халқни замонавий тараққиёт йўлига олиб чиқиш, миллий давлатчилик асосларини бунёд этиш ҳаракатининг асосий мақсади эди. Туркистондаги Ж. ҳаракатига Беҳбудий, Мунавварқори, Фитрат, Чўлпон, Паҳлавон Ниёз Ҳожи, Абдулла Авлоний, Ҳамза Ҳакимзода, Абдулла Қодирий, “Ёш бухороликлар”, “Ёш хиваликлар” ташкилоти раҳбарлари бошчилик қилишган. Бу ҳаракат ўзининг мазмун-моҳиятига кўра, XIX а. бошларида мавжуд бўлган диний ислоҳотчиликдан фарқ қилади. Огаҳий, Нодира, Аҳмад Дониш, Турди, Махмур, Фурқат, Муқимий каби ижодкорлар мансуб бўлган авлоднинг қарашлари асосан маърифатпарварлик тамойилига таянар эди. Жадидлар эса нафақат маърифат, балки жамият ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилиш, мавжуд тартибларни ўзгартириш йўлидан бордилар. Ж. ҳаракати ривожини  уч босқичга ажратиш мумкин: I. XIX а.нинг 80-й. охирида мамлакатимизда Ж.  ҳаракати пайдо бўлди. Тошкентда – Мунавварқори ва Авлоний; Самарқандда – А.Мунзим, С.Азизий, Мулла қилич; Бухорода – Жўрабой Махсум; Қўқонда – Ҳамза; Наманганда – Сўфизода ва Ибрат каби олиму фузалолар мактаб очиш, ноширлик, саводхонликни ошириш борасида муҳим ишларни амалга оширдилар. Бу жараён I жаҳон урушигача давом этди. Бутун мамлакат бўйлаб кўплаб жадид мактаблари фаолият олиб борди. Шунингдек, матбаачилик, ноширлик, илм-фан, адабиёт, маданият, маорифни миллий асосга кўчиришга интилиш кучайди. II.  I жаҳон уруши Россия империясидаги аҳволни янада мураккаблаштириб юборди, унинг ҳудудида сиёсий ҳаракатлар кучайиб кетди. Бу даврда Ж. ўта ижтимоий-сиёсий аҳамият касб этиб, унинг ғоялари асосида сиёсий партиялар тузилди.  III. 1917 йил октябрида Россиядаги давлат тўнтаришидан кейин Қўқонда Туркистон Мухторияти тузилди ва орадан бир йил ўтмасдан,  большевиклар томонидан зўравонлик б-н йўқ қилинди. Мухторият раҳбарлари, уни эълон қилишда иштирок этган ёки унга хайрихоҳ бўлганлар ҳам бадарға ва қувғин қилинди, қатағонга учради.  Собиқ иттифоқ даврида Ж. ҳаракати ғоявий-мафкуравий жиҳатдан оқланмади, Ж. адабиёти тақиқланди. Гарчи 60-йиллардан кейин бу ҳаракат намояндаларининг айримлари адабий доираларда тилга олина бошлаган бўлса-да, уларга нисбатан умумий тақиқлар ўзгармай қолаверди.  Фақат мустақилликдан кейингина бу борада туб ўзгаришлар қилиш учун имкониятлар яратилди. Биринчидан, Ж. ижтимоий-сиёсий ҳаракат сифатида эътироф этилди, унинг миллий озодлик йўлидаги хизматлари тан олинди. Иккинчидан, жадид адабиёти миллий маданиятнинг таркибий қисми сифатида баҳоланиб, ўнлаб китоблар, турли асарлар нашр этила бошланди. Учинчидан, мустақиллик туфайли асрлар давомида орзу қилинган, жадидлар ҳам интилиб келган истиқлол ғоялари амалга ошди. Юртимизда озод ва фаровон ҳаёт, эркин фуқаролик жамияти бунёд этиш имкони пайдо бўлди. XIX а. охири  XX а. бошида Туркистон, Кавказ, Қрим, Татаристон ҳаётида муҳим аҳамият касб этган ижт-й-сиёсий, маър-й ҳаракат. Ж. дастлаб XIX а.нинг 80-йилларида Қримда Исмоилбек Гаспринский раҳбарлигида қрим татарлари ўртасида вужудга келди. Ж. намояндалари ўзларини тараққийпарвар, кейинчалик, жадидлар деб аташган. Ўша даврнинг илғор тараққийпарвар кучлари, биринчи навбатда, зиёлилар маҳаллий аҳолининг умумжаҳон тараққиётидан орқада қолаётганини ҳис этиб, жам-тни ислоҳ қилиш заруриятини тушуниб етгандилар. Ж. ҳаракати моҳият эътибори б-н аввало сиёсий ҳаракат эди. Унинг шаклланиш ва мағлибиятга учраш даврлари бўлиб, уларни шартли равишда тўртга бўлиш мумкин. Туркистон, Бухоро ва Хива ҳудудида бу даврлар 1895-1905; 1906-1916; 1917-1920; 1921-1929 йилларни ўз ичига олади. Тошкент, Фарғона, Бухоро, Самарқанд ва Хивада ҳур фикрли ва тараққийпарвар кишиларнинг айрим гуруҳлари томонидан очилган мад-й-маър-й йўналишдаги жам-т ва уюшмалардан Ж. ҳаракати шаклланди. Туркистонда Ж. ҳаракатини вужудга келтирувчилар орасида Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдуқодир Шакурий, Саидаҳмад Сиддиқий-Ажзий (Самарқанд), Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Убайдулла Асадуллахўжаев (Убайдулла Хўжаев), Тошпўлатбек Норбўтабеков (Тошкент), Абдурауф Фитрат, Файзулла Хўжаев, Усмонхўжа Пўлатхўжаев, Абдулвоҳид Бурҳонов, Садириддин Айний, Абдулқодир Муҳиддинов (Бухоро), Обиджон Маҳмудов, Ҳамза, Чўлпон, Исҳоқхон Ибрат, Муҳаммадшариф Сўфизода (Фарғона водийси), Полвонниёз ҳожи Юсупов, Бобоохун Салимов (Хоразм)ларнинг фаол бўлганини таъкидлаш лозим. XIX асрнинг охири ХХ аср бошларида ижт-й-тарихий воқелик ва жадид тараққийпарварларининг сиёсий ва мад-й-маър-й маслаклари тақозоси б-н жадид адабиёти шаклланди. Бинобарин, ўша даврдаги иқт-й ҳаётда, маориф, матбуот ва турмуш тарзида қарор топаётган ислоҳотчилик кайфияти адабиёт ва санъатни ҳам четлаб ўтмади, анъанавий йўсиндаги адабиёт ўрнига янги, замонавий адабиёт, янги адабий тур ва жанрлар, ҳатто янги адабий тил шакллана бошлади, публицистика, адабий танқид пайдо бўлди, бармоқ вазнидаги ижт-й, маър-й шеърият, роман, ҳикоя, драматургия майдонга келди. Ж. адабиётининг Беҳбудий, Сиддиқий-Ажзий, Абдулла Қодирий, Ҳожи Муъин, Абдулла Авлоний, Ҳамза Ҳакимзода, Сидқий Хондайлиқий, Фитрат, Садриддин Айний, Тавалло, Нозимахоним, Мирмулла ва Мирмуҳсин Шермуҳамедовлар, Сўфизода, Иброҳим Даврон, Абдулла Бадрий, Нусратулла Қудратулла-Миллий, Хуршид, Чўлпон каби ўнлаб намояндалари етишиб чиқди. Ҳатто анъанавий адабий шаклларда ижод этган Завқий, Нодим, Ибрат, Саидаҳмад Васлий, Каримбек Камий, Хислат, Мискин, Аваз Ўтар, Баёнийлар ижодида ҳам давр воқелиги, замонавий ғоялар аруз вазнида ўз ифодасини топди. Булар ҳам, тараққийпарвар ёшлар қатори, маър-тпарварлик қарашларини шеърга солиб ёки мақола шаклида матбуот саҳифаларида фаол қатнашдилар. Шу ўринда алоҳида таъкидламоқ зарурки, Жадид адабиёти ушбу ҳаракат ғояларини акс эттирувчи бадиий ҳодиса бўлибгина қолмади. Балки шу ҳаракат замирида туғилди, унинг мақсад ва вазифалари тақозосига кўра майдонга келди, ўша давр маън-й ҳаётига таъсир кўрсатди. Жадид мактаблари — халққа ҳамма нарсадан бурун маър-т тарқатиш, замонавий илм-фанни сингдириш зарурлиги ҳақидаги фикр жадидларнинг маърифатчилик фаолиятидаги энг асосий мақсад эди. Ж.нинг пойдевори, тамал тоши — усули жадид мактаби эди. Зеро, «янги» маънони берувчи «жадид» истилоҳининг кириб келишининг ўзи айнан янги усулдаги мактаблар б-н боғлиқ. 1895-1910 йиллар орасида Туркистоннинг Тошкент, Самарқанд, Қўқон каби барча йирик шаҳарларида, қишлоқларида Бухоро амирлиги ва Хива хонликларида ўнлаб “усули савия” мактаблари очилди. 1903 йиллардан Ж.матбуоти учун махсус дарсликлар тузиш кўзга ташланди, лекин бу ишлар ғоят қийин кечди. Бироқ мустабид ҳукумат ва маҳаллий мутаассибларнинг қаршилигига қарамай, жадидларнинг саъйи-ҳаракатлари б-н «усули жадид» мактабларининг тармоғи кенгайиб борди. Чинакам маърифат ўчоғига айланган, мад-й таназзулдан сақланишда, жам-т маъ-ятини мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этган янги усул мактабларининг сони 1917 йил бошларига келиб 92 тани ташкил этди. Жадидлар маслагининг амалга ошувида мактаблардан кейинги асосий ўринни матбуот эгаллайди. «Бурунғи ўзбек вақтли матбуотининг тарихи» мақоласида Абдулла Авлоний 1905-1917 йиллар давомида ўзбек тилида 23 та газета ва 8 та журнал чоп этилгани ҳақида маълумот беради: «Тараққий» (1906 йил, муҳаррири Исмоил Обидий), «Хуршид»(1906 йил, муҳаррири Мунаввар қори), «Шуҳрат» (1907 йил, муҳаррири А.Авлоний), «Осиё» (1908 йил, муҳаррири Аҳмаджон Бектемиров), «Самарқанд» (1913 йил, муҳаррири М.Беҳбудий), «Садойи Туркистон» (1914 йил, муҳаррири Убайдуллахўжа Асатуллахўжа ўғли), «Садои Фарғона» (1914 йил, муҳаррири Обиджон Маҳмудов) каби қатор газеталар ҳамда «Ойина» (1913-1915 йиллар, муҳаррири М.Беҳбудий), «Ал-ислоҳ» (1915-1918 йиллар) каби журналлар шулар жумласидандир.

ЖАЗО — қонунга кўра, жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми б-н қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликларидан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чораси. Ж. маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, ш-дек, б. шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш асосий Ж. сифатида қўлланилади. Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш Ж.лари фақат ҳарбий хизматчиларга қўлланилади. Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш қўшимча Ж. сифатида қўлланилиши мумкин. МЖТКнинг 23-моддасида назарда тутилган Ж. чоралари маъмурий жавобгарликка тортиш чораси бўлиб, у маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ш-дек, ана шу ҳуқуқбузарни ўзи томонидан ҳам, б. шахслар томонидан ҳам яна содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.

ЖАМИЯТ (араб. умумий) – табиатнинг бир қисми, борлиқнинг алоҳида шаклини ифодалайдиган фал-й т.; одамлар уюшмасининг махсус шакли, кишилар ўртасида  амал қиладиган кўплаб мун-тлар мажмуаси, ўзида моддийлик ва маън-йликни, объективлик ва субъективликни, табиийлик ва ижт-йликни мужассамлаштирадиган т. Инсониятнинг  улуғ мутафаккирлари доимий ўзгариш ва рив-шда бўлган Ж.нинг туб моҳиятини билишга, инсоннинг  Ж.даги ўрни ва ролини белгилашга, тар-ёт  мантиғини англашга ҳаракат қилганлар. Қад. даврда Ж. моҳияти мифологик, диний таълимотлар орқали изоҳланган. Ж. моҳиятини илмий-фал-й билиш, унинг яхлит илмий  манзарасини  яратиш инсоният маън-й тар-ётининг  буюк ютуғи бўлди. Илмий билимлар ва фал-й тафаккурнинг рив-ши б-н Ж. моҳиятини илмий асосда ўрганиш имконияти вужудга келган. Ватанимиздан етишиб чиққан Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий сингари улуғ мутафаккирлар Ж.нинг пайдо бўлиши, моҳияти ва истиқболлари тўғрисида илғор илмий қарашларни илгари сурганлар. Форобийнинг идеал (фозил) Ж.ни барпо этиш тўғрисидаги ғоялари ижт-й фал. ривожида муҳим ўрин тутади.  Ибн Сино Ж.нинг пайдо бўлиши кишиларнинг бирдамликка бўлган табиий эҳтиёжидан келиб чиққанлигини, меҳнатнинг ижт-й тақсимланиши Ж. тар-ётининг  асоси эканлигини кўрсатди. Беруний биринчи бўлиб цивилизацияларнинг пайдо бўлишида табиий-географик омилнинг ҳал  қилувчи роль ўйнаганлигини  асослашга ҳаракат қилиб, Ж. ҳаётида оила, тил ва мад-тнинг аҳамиятини кўрсатган. Осиёлик  мутафаккирларнинг  ижт-й-фал-й  таълимотлари  кейинчалик европалик олимлар томонидан ижодий ривожлантирилди. ХIХ а. ўрталарига келиб Ж.ни илмий асосда тадқиқ этиш, етилган ижт-й муаммоларни оқилона ҳал этишда фан ютуқларидан фойдаланиш, Ж. истиқболини олдиндан кўриш ҳаётий заруратга айланди. Ғарбий Европанинг Гегель, Г.Спенсер, Э.Дюркгейм,  М.Вебер, В.Парето сингари назариётчи-файласуфлари Ж.ни табиий-тарихий жараён, мураккаб ижт-й система сифатида тадқиқ этдилар. Ҳар бир ўзгарган тарихий даврда Ж.  моҳиятини янгича идрок этиш, унга янгича ёндашиш зарурияти  пайдо бўлади. Турли тарихий даврда яратилган Ж. тўғрисидаги фал-й таълимотларда давр руҳи, Ж.нинг маън-й салоҳияти ўз аксини топади. Ж. ғоят мураккаб ижт-й организмдир. У одамлар ўртасида амал қиладиган ахлоқий, диний, сиёсий, иқт-й, ҳуқуқий, мафкуравий ва ҳ.к. мун-тларнинг, тарихан таркиб топган оила, дин, давлат, ахлоқ ва ҳ.к. ижт-й ин-тларнинг мажмуасидир. Ж.нинг моддий ва маън-й ҳаётини бир-бирига қарама-қарши қўйиш ҳам, улардан бирини муҳим, бошқасини номуҳим деб ҳисоблаш ҳам бирдай хатодир. Ж. ҳаётининнг маън-й, иқт-й, сиёсий, ҳуқуқий соҳалари бир-бири б-н ўзаро боғлиқдир. Уларни бошқариш ва такомиллаштиришда давлат, Ж. ташкилотлари ва кишиларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари муҳим рол ўйнайди. Ҳар бир тарихий даврда Ж.нинг маън-й-интеллектуал салоҳияти, сиёсий ва ҳуқуқий мад-тига мувофиқ равишда сиёсий бошқариш усули шаклланади ва амал қилади. Демократик Ж. иқт-й бозор мун-тлари воситасида бошқарилади, давлат сиёсати иқт-й мун-тларни  такомиллаштиришга ёрдам беради. Ижт-й рақобат, манфаатдорлик иқт-й рив-шнинг муҳим қонунияти сифатида амал қилади. Демократик давлат Ж. маън-й ҳаётини такомиллаштириш, Ж.нинг интелектуал салоҳиятини ривожлантириш, илм-фанни  тараққий эттириш ҳақида кўпроқ ғамхўрлик  қилади. Давлат Ж. маъ-ятининг  ҳомийси сифатида таълим-тарбия соҳасида туб ислоҳотларни амалга оширади. Ж. таркибини турли синфлар, социал қатламлар ва гуруҳлар ташкил этади. Ж. ижт-й таркибининг хилма-хиллиги меҳнатнинг ижт-й тақсимланиши, мулкчилик турли шаклларининг мавжудлиги б-н боғлиқдир. Демократик Ж. мулкдорлар синфи демократик давлатнинг сиёсий ва ижт-й таянчи, иқт-й фаровонликни таъминловчи куч ҳисобланади. Демократик Ж.нинг шаклланиши ва тар-ётини маърифатли-ҳуқуқий давлатсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ижт-й фаровонлик ва ижт-й тотувлик комил инсон шахсини шакллантиришга, фуқаролик Ж.и асосларини яратишга, ҳуқуқий билим ва мад-тни ривожлантиришга боғлиқдир. Бозор мун-тлари шароитида иқт-й ҳаётни эркинлаштириш муқаррар равишда сиёсий  ҳаётни  эркинлаштиришни тақозо этади. Фуқаролик Ж.и барпо этиш, демократик ин-тларни ривожлантириш, комил инсон шахсини шакллантириш демократик  Ж. тар-ётининг бош мақсадидир.

“ЖАМИЯТИМИЗ МАФКУРАСИ ХАЛҚНИ — ХАЛҚ, МИЛЛАТНИ — МИЛЛАТ ҚИЛИШГА ХИЗМАТ ЭТСИН” –  Президент И.А.Каримовнинг «Тафаккур» журнали Бош муҳаррирининг саволларига жавоблари (Т., «Ўзбекистон», 1998 й.). Суҳбатда жам-тимизнинг маън-й тар-ёти, тарихимиз ва келажагимиз б-н боғлиқ долзарб масалалар, бугунги кунда замон ўртага қўяётган янги-янги муаммолар ҳақида давлатимиз раҳбарининг фикр-мулоҳазалари ўз аксини топган. Унда мафкура ҳар қандай жам-т ҳаётида зарур эканлиги, мафкура бўлмаса одам, жам-т, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррарлиги таъкидланади. Қаердаки мафкуравий бўшлиқ вужудга келса, ўша ерда бегона мафкура ҳукмронлик қилиши ҳам тайин. Бунинг исботи учун хоҳ тарихдан, хоҳ замонамиздан кўплаб мисоллар келтириш қийин эмас. Президент жавобларидаги асосий мақсад — «Ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат б-н баҳсга киришиш, олишиш мумкин»лигига қаратилган. Шу боис, миллий ғоя, миллий мафкура нималарни ўзида мужассамлантириши ва қандай талабларга жавоб бериши керак? – деган саволларга шундай жавоб берилади: “Миллий мафкура, авваламбор, ўзлигимизни, муқаддас анъаналаримизни англаш туйғуларини, халқимизнинг кўп асрлар давомида шаклланган эзгу орзуларини, жамиятимиз олдига бугун қўйилган олий мақсад ва вазифаларни қамраб олиши шарт. Иккинчидан, жамиятимизда бугун мавжуд бўлган хилма-хил фикрлар ва ғоялар, эркин қарашлардан, ҳар қандай тоифалар ва гуруҳларнинг интилишлари ва умидларидан, ҳар қандай инсоннинг эътиқоди ва дунёқарашидан қатъи назар, уларнинг барчасини ягона миллий байроқ атрофида бирлаштирадиган, халқимиз ва давлатимизнинг дахлсизлигини асрайдиган, эл-юртимизни энг буюк мақсадлар сари чорлайдиган ягона ғоя – мафкура бўлиши керак. Учинчидан, миллий мафкурамиз ҳар қандай миллатчилик ва шунга ўхшаган унсурлардан, бошқа элат ва халқларни менсимаслик, уларни камситиш кайфияти ва қарашларидан мутлақо холи бўлиб, қўшни давлат ва халқлар, умуман жаҳон ҳамжамиятида, халқаро майдонда ўзимизга муносиб ҳурмат ва иззат қозонишда пойдевор ва раҳнамо бўлиши даркор. Тўртинчидан, миллий ғоя биринчи навбатда ёш авлодимизни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбига инсонпарварлик ва одамийлик фазилатларини пайванд қилишдек олижаноб ишларимизда мададкор бўлиши зарур. Бешинчидан, у Ватанимизнинг шонли ўтмиши ва буюк келажагини узвий боғлаб туришга, ўзимизни улуғ аждодларимиз боқий меросининг муносиб ворислари деб ҳис қилиш, шу билан бирга, жаҳон ва замоннинг умумбашарий ютуқларига эришмоққа йўл очиб берадиган ва шу мақсадларга муттасил даъват қиладиган ғоя бўлиши керак. Шунингдек, мен Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир” деган фикрини кўп мушоҳада қиламан, – дейди Президент мухбир саволига жавобан. Буюк маърифатпарварнинг бу сўзлари а.имиз бошида миллатимиз учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳоз. кунда биз учун ҳам шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва долзарбдир. Чунки таълим-тарбия – онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган омилдир. Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб онгни ўзгартириб бўлмайди. Онгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб эса биз кўзлаган олий мақсад – озод ва обод жам-тни барпо этиб бўлмайди.  

“ЖАМИЯТИМИЗНИ ЭРКИНЛАШТИРИШ, ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ, МАЪНАВИЯТИМИЗНИ ЮКСАЛТИРИШ ВА ХАЛҚИМИЗНИНГ ҲАЁТ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ – БАРЧА ИШЛАРИМИЗНИНГ МЕЗОНИ ВА МАҚСАДИДИР”          – Президент И.А. Каримов асарларининг 15-жилди (Т., “Ўзбекистон”, 2007 й.). Жилддан ўрин олган маъруза ва нутқларда мам-тимизнинг мустақил тар-ёт йиллари давомида жам-т ҳаётининг турли соҳаларида эришган ютуқлари, ечилиши лозим бўлган  муаммо ва вазифаларни яна бир бор эътироф этиш, тегишли хулосалар чиқариш, айниқса, жам-т маън-й ҳаётига бўлган эътиборни янада жонлантириш, ички сиёсатимизда кузатилаётган айрим муаммолар борасида сўз юритилган. Миллий ифтихоримиз рамзлари саналган Қарши, Самарқанд каби шаҳарларимизнинг кўп а.лик тўйлари, бу маконда яшаб ўтган аждодларимизнинг табаррук номлари ва улар яратган меъморий обидалар, иншоотларни жаҳон аҳлига намойиш қилиш, кишиларимиз қалбида булар б-н яна бир бор фахр-ифтихор туйғусини юзага чиқаришга қаратилган фикрлар билдирилган. Айниқса, И.А.Каримовнинг Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида аждодларимиз яратган илм-фан зиёси жаҳон илм-фани равнақига муносиб ҳисса бўлиб қўшилгани, жаҳоннинг минглаб ақл соҳиблари мана шу зиёдан баҳра олиб юзага чиққанлиги эътироф этилади. Мам-тимиз нафақат илм-фан, мад-тнинг, балки муқаддас дини исломнинг ҳам муҳим бешиги эканлиги “Ўзбекистоннинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция иштирокчиларига йўллаган табриги ва конференция иштирокчилари б-н Оқсаройда бўлиб ўтган учрашувда яна бир бор таъкидланади. Ўз-нда ҳуқуқий давлат ва демократик жам-т барпо этиш, бунда демократик қадриятларни қарор топтириш, инсон манфаатларини таъминлаш, ижт-й ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш, эркин иқтисодиёт талабларини тўлиқ жорий этиш каби масалаларга бағишланган концептуал мулоҳазалар китобнинг муҳим жиҳатини ташкил қилади. “Инсон манфаатларини таъминлаш, ижт-й ҳимоя тизимини такомиллаштириш – устувор вазифамиздир” номли маърузада бугунги фаровон ҳаёт қуриш йўли ва унинг қонунчилик негизлари борасида иккита мезонни келтириб ўтади: Биринчиси – юксак даражада тараққий топган демократик давлатларнинг ўзини ҳар томонлама оқлаган тажрибасини танқидий таҳлилдан ўтказиб, ўзимизга қабул қилиш ва жорий этиш, шу асосида ҳаётимизни қуриш. Иккинчиси – қадимий ва бой тарихимиз, ота-бобларимиз азалдан асраб-авайлаб келган ва биз ҳам бугун амал қилаётган муқаддас дину диёнатимиз, урф-о., удум ва анъаналаримизга риоя этган ҳолда, ҳар қандай ҳолат ва бошимизга тушган синовда ҳам ўзлигимизни йўқотмасдан, биз кимнинг, қандай буюк зотларнинг авлоди эканимизни унутмасдан яшаш, фарзандларимизни ҳам шу аснода тарбиялаш ва ҳаётга йўлланма бериш.

ЖАМИЯТНИ ГЛОБАЛ АХБОРОТЛАШТИРИШ — ахборот ресурсларини фаол шакллантириш ва улардан кенг миқёсда фойдаланиш глобал, умумбашарий жараёни. Жам-тни ахборотлаштириш жараёнида ишлаб чиқаришнинг одатдаги технологик усули ва турмуш тарзи кибернетика воситалари ва усулларидан фойдаланишга асосланадиган янгича, постиндустриал шакл-шамойил ва мазмун-моҳият касб-этади. Ахборот жам-ти — постиндустриал жам-т концепцияси; цивилизация рив-шининг янги тарихий босқичи бўлиб, унда ахборот ва билим ишлаб чиқаришнинг бош маҳсуллари ҳисобланади. Ахборот жам-тининг ўзига хос хус-ятлари: а) жам-т ҳаётида ахборот ва билимлар ролининг ортиши; б) ялпи ички маҳсулотда ахборот коммуникациялари, маҳсуллари ва хизматлари улушининг кўпайиши; в) глобал ахборот майдонининг яратилиши. Бу эса ўз навбатида одамлар самарали информацион ўзаро алоқа қилишини, улар жаҳон ахборот ресурсларидан баҳраманд бўлишини ҳамда уларнинг ахборот маҳсуллари ва хизматларига бўлган эҳтиёжлари қондирилишини тақозо қилади.

ЖАМОА(ВИЙЛИК) – дунёнинг кўплаб халқларида, жумладан, ўзбекларда азалдан ижтимоий бирликни англатувчи т. Одамларнинг жамоа бўлиб яшаш заруриятини Суқрот, Платон, Аристотель, Марказий Осиё мутафаккирлари Форобий, Беруний, Ибн Сино, Улуғбек, Алишер Навоий ва ш.к. алломалар  илмий асослаб берганлар. Айниқса,  буюк файласуф олим Абу Наср Форобий ўзининг асарларида жамоа бўлиб яшашга табиий мойиллик инсон турмуш тарзининг  мазмунини ташкил этишини уқдиради. Форобий бу ҳақда қуйидаги фикр-мулоҳазаларни баён қилган: “Ҳар бир инсон ўз табиати б-н шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга мухтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга киритолмайди, уларга эга бўлиш  учун одамлар жамоасига эхтиёж туғилади… Шу сабабли яшаш учун зарур бўлган, кишиларни бир-бирига етказиб берувчи ва ўзаро ёрдамлашувчи кўп кишиларнинг бирлашуви орқалигина одам ўз табиати бўйича интилган етукликка эришуви мумкин. Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етукликка  эришув  учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беради.  Шунинг учун инсон шахслари кўпайдилар ва ернинг аҳоли яшайдиган қисмига ўрнашдилар, натижада инсон жамоаси вужудга келди”. Жамоа одамлар мақсад-манфаатларининг умумийлиги, ўзаро ҳамкорлик қилишлари зарурлиги, меҳнат ва маиший ҳаётий фаолиятлари йўналганлиги заминида ўзаро биргаликда ҳаракат қилишларини тақозо этишидан вужудга келади. Одамларнинг фаолият турларига мутаносиб тарзда меҳнат, таълим-тарбия, маиший ҳаёт, бадиий ижод, ҳарбий, жисмоний тарбия, спорт, оила каби доираларда жамоалар вужудга келиши ва самарали амал қилиши мумкин. Жамоалар мўътадил ёки муваққат уюшмалар тарзида фаолият кўрсатиб, мўлжал қилинган мақсад-манфаатлар ва кутилган маънавий-ахлоқий қадриятлар яратиш орқали самаралар келтиради, инсон фаровонлиги, иқтисодий ва сиёсий барқарорлиги, истиқбол бахт-саодати йўлида омилкор хизмат қилади. Жамоавийлик (коллективизм) – ўзаро ҳамкорлик ва ёрдамга асосланган ҳаёт, турмуш тарзи бўлиб, ҳар бир жамоанинг ижт-й бирлиги мажмуи заминида вужудга келади. Ижт-й-сиёсий ҳаёт ва инсон меҳнат фаолиятининг йўналишларида амал қиладиган жамоавийлик тамойили индивидуализм, лоқайдлик, бефарқлик, худбинлик, эгоцентризм ҳолатларидан афзал эканини намойиш этади. Зеро, оила, меҳнат жамоалари, моддий ва маън-й ишлаб чиқариш жараёнларида кишилар ўзаро бирлашгандагина кўзланган мақсад-муддаоларга эриша олиши мумкинлиги жамоачилик руҳи шаклланишининг бош омилини ташкил этади, у ҳаётий талаб-эҳтиёжлар, ахлоқий қонун-қоидалар  даражасида амал қилади. Ж. қавм, элат ва халқларнинг тар-ётини, турмуш тарзининг мазмун-моҳиятини белгилаб берадиган энг муҳим омиллардан бири бўлиб, айрим халқларнинг объектив тарихий-миллий шарт-шароитлари туфайли юксак маън-й-ғоявий мулк, қадрият сифатида қарор топган.   Шу б-н бирга, Ж. тамойили турли тарихий даврларда ва турли тузумларда ўзига хос тарзда талқин ва тарғиб этилган. Мас., шўролар даврида Ж. ижт-й ҳаётнинг меҳнаткашлар шахсий манфаати кўпчилик манфаатига онгли равишда бўйсундирилган, унга қарама-қарши қўйилган ҳамкорлик тамойили сифатида амал қилган ёхуд бугун аксарият Ғарб мам-тларида индивидуализм фал-си, шахсий манфаат устувор аҳамият касб этаётган бўлса, К. тамойили а.лар мобайнида ўзб. миллатининг шаклланиши ва рив-шида асосий омиллардан бири сифатида хизмат қилиб келган. Мас., Шарқда, жумладан, Ў.О. шароитида жамоа бўлиб яшаш туйғуси ғоят муҳим аҳамият касб этади ва одамларни бир-бирига яқинлаштиришга, бир-бирини қўллаб-қувватлаб ҳаёт кечиришга замин яратади. Дейлик, эзгу одатимизга айланган “меҳр-оқибат” т.си замирида жуда теран тарихий, миллий, диний илдизларга эга эканига, бу туйғу инсоннинг инсон б-н, қўшнининг қўшни б-н, қариндошнинг қариндош. оиланинг оила б-н, энг муҳими, шахснинг жам-т б-н уйғун бўлиб яшашини, етим-есир, бева-бечора ва ногиронларга, мусофирларга саховат кўрсатиш, сидқидилдан, беғараз ёрдам беришни англатади. Бир сўз б-н айтганда, Ж. яъни жамулжам бўлиб яшаш туйғуси халқимиз учун ўзига хос ҳаёт фал-сига, ҳаёт қоидасига айланиб кетган.

ЖАМОАТ ТАРТИБИ — жам-тда иқт-й, сиёсий, ижт-й, юридик, маън-й ва б. омиллар таъсирида шаклланган тартиб. Ж.т.ни ҳар қандай тажовузлардан, унга зарар етказишга қаратилган уринишлардан ҳимоя қилиниши лозим. Шу мақсадда хилма хил иқт-й ислоҳотлар ўтказиш ва ҳуқуқ муҳофазаси органлари фаолиятини оширишдан тортиб, аҳлоқий-тарбиявий ишларни кучайтиришгача бўлган чоралар кўрилади.

ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ – омманинг, аҳоли кўпчилик қатламининг воқеа-ҳодисаларга, ижтимоий жараёнларга нисбатан муносабатини ифодаловчи фикрлари, ғоя, қараш ва тасаввурлари. Ж.ф. ижтимоий ҳаёт таъсирида стихияли шаклланиб бориши ёки сиёсий ташкилотлар ва мафкуравий муассасаларнинг омма онгига таъсир кўрсатиши натижасида мақсадга мувофиқ ўзгариб бориши мумкин. У  ижтимоий онгнинг ўзига хос умумлашган ифодаси сифатида, алоҳида фикрларнинг ўзаро алмашинуви, бойиши ва уйғунлашиб бориши натижасида юзага келади. Ж.ф. ақлий, ҳиссий ва иродавий жиҳатларни узвий бирликда ифодалайди ва турли тарзда намоён бўлади. Биринчидан, воқеаларга маънавий муносабат сифатида. Бунда воқеаларни баҳоловчи фикрлар кенг жамоатчилик томонидан бирор-бир тарзда эътироф этилади. Иккинчидан, ғоявий-амалий муносабат сифатида. Унда ҳиссий ва иродавий истаклар, интилиш ва ниятлар оммалашади, жамоатчиликни амалий фаолиятга ундайди. Учинчидан, амалий муносабат сифатида. Бунда кишилар воқеа ва жараёнларга бўлган муносабатларини ўзларининг оммавий ҳаракатлари б-н намоён этадилар. Ж.ф.нинг кўпчиликка таяниши унинг таъсир кучини белгилаб беради. Муайян ҳақиқатни турлича изоҳлаш ва талқин этишга асосланувчи плюрализмнинг мавжудлиги жамиятда Ж.ф. ранг-баранглигини белгилаб беради. Бунда маълум ижтимоий гуруҳ орасида кенг тарқалган ва муайян аҳамиятга эга бўлган фикрлар бошқа гуруҳ учун эътиборга эга бўлмаслиги ҳам  мумкин. Жамият аъзоларининг барча табақа ва қатламларини бирлаштирувчи Ж.ф.ни шакллантириш ва муттасил сақлаб қолиш муҳим аҳамият касб этади. Кенг халқ оммасининг ижобий муносабатини мақсадга мувофиқ равишда шакллантириш, доимий ўрганиш ва ҳисобга олиш тараққиётни таъминлаш ва оқилона қадам қўйишда кучли омил бўлиб хизмат қилади.

 

ЖАННАТ — диний таълимотларга кўра, дўзах т.сининг зидди, диний эътиқод ва талабларни тўлиқ адо этадиган, эзгулик ишларини қиладиган, меҳр-мурувват кўрсатадиган, бир сўз б-н айтганда тақводорларнинг вафотидан кейин бахтли ва фаровон яшайдиган маконини англатадиган т.. Ибтидоий дин шаклларида, уруғ-қабила динларида Ж. ҳақида чуқур мазмунга эга бўлган тасаввурлар шаклланмаган эди. Ж. ҳақидаги тасаввурлар миллий ва жаҳон динлари пайдо бўлиши б-н уларнинг диний таълимотларида ўзига хос шаклда изоҳланди. Агар ибтидоий даврдаги одамлар нариги дунё ердаги ҳаётнинг яхшироқ шакли деб тасаввур этган бўлсалар, жаҳон динлари таълимотида Ж. ва дўзахнинг ҳар бирига алоҳида таъриф ва тафсирлар берилган. Диний ақидаларга кўра, диний талаб ва эътиқодларни тўлиқ адо этган, маросим ва урф-о.ларни бекамукўст бажо келтирган, ёмонликка, ҳиёнатга қўл урмайдиган, Худони қалби ва юрагида сақлайдиган кишиларгина Ж.га тушиши мумкин. Ислом динига кўра, Ж.нинг 8 та дарвозаси бор. Булар: 1) пайғамбарлар, шаҳидлар, сахий ва сиддиқ бандалар; 2) намозхонлар; 3) закот берувчилар; 4) амри маъруф, наҳйи мункар қилган мўминлар; 5) нафсу шаҳватини жиловлаб юрганлар; 6) ҳаж ва умра қилганлар; 7) Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилганлар; 8) тақводорлар ва ота-онасини рози қилганлар кирадиган дарвозалардир. Ж.ни қўриқловчи фаришта “Ризвони Ж.” деб аталади. Ж.да энг олий неъмат Аллоҳнинг дийдорини кўришлик ҳисобланади. Ж. ҳақидаги диний тасаввурлар асрлар давомида кишиларни яхшиликка ёмон ишлардан ўзини сақлашга чорлаб келмоқда.

                                                                                                             

ЖараЁн – воқеа ва ҳодисалар ривожидаги узлуксизликни ифодаловчи фал-й тушунча. Ж. социал, иқтисодий,  сиёсий, маданий, маънавий, партиявий, этник-миллий, демографик, ахборот ҳамда илмий ва бошқа соҳаларга бўлиниши мумкин. Миқёсига кўра умумбашарий, минтақавий ва  маҳаллий аҳамиятга молик Ж.лар бир-биридан фарқланади. Ижтимоий Ж.лар, одатда уларни белгиловчи омиллар ва манбаларга нисбатан сабаб ва оқибат сифатида намоён бўлади. Демак, ҳар қандай Ж., шу жумладан, ижтимоий Ж.лар зоҳирий ва ботиний асосларга эга бўлиб, улар айни чоғда ўзида сабаб ва оқибат, зарурият ва тасодифият категорияларида  ўз ифодасини топадиган муносабатларни англатади. Ижтимоий тараққиётнинг  таркибий қисми бўлган Ж.лар жамият кайфиятига таъсири нуқтаи назаридан  салбий ва ижобий тарзда кўзга ташланади. Ж. инсон омилининг кучи ва қудратига боғлиқ. Уларни бошқариш, мақсад сари йўналтириш муҳим аҳамиятга эгадир.

ЖАРГОН (фр. jаrgоn – сафсата) — бирор ижт-й гуруҳнинг ўзига хос лексикаси, фонетикаси ва грамматикаси б-н умумсўзлашув тили ва маҳаллий диалектлардан фарқ қиладиган тили. Ж. муайян ижт-й муҳитда юзага келади ва шулар манфаатига хизмат қилади (мас., талабалар, ҳарбий хизматчилар, турли касб, машғулот эгалари орасидаги Ж.). Бундай Ж.ларни кучли ривожланган ва аниқ терминларга эга бирор касб тили б-н аралаштирмаслик лозим. Ж. ҳам лексик, ҳам услубий жиҳатдан турли-туман, тезда ўзгарувчан, барқарор бўлмайди. Мас, ёшлар орасида «кетдим» ўрнида «сирпандим», «пул» ўрнида «соққа», «доллар» ўрнида «кўки»; санъаткорлар орасида «хизмат учун хақ олмаслик» ўрнида «том сувоқ», «пул» ўрнида «якан» ва ш.к. Ж.лар учрайди. Ж. бадиий ижодда асар қаҳрамони хус-яти, табиатини очиб бериш учун хизмат қилади, Ж.лар турли тилларда сўзлашувчи халқлар вакилларининг бир-бирлари б-н алоқа қилишида ёки турли халқ вакиллари йиғиладиган жойлар (мас., чегара, портлар)да ҳам пайдо бўлади. Ж.лар қайси ижт-й гуруҳ орасида юзага келган бўлса, деярли фақат шу гуруҳ вакиллари учун тушунарли бўлади, шу тоифадагиларнинг вазият, шароит тақозасига кўра б.лардан яширин тутиладиган мақсадларига хизмат қилади.

ЖАСОРАТ –  маъ-ят категорияси; қаҳрамонлик хатти-ҳаракати, инсон комиллигини кўрсатувчи маън-й-ахлоқий ҳодиса;  инсоннинг жам-т ва унинг аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш, муайян вазифани адо этишда бутун  куч ва имкониятларни тўла сарфлашини англатадиган т. Президент Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида маън-й жасоратнинг мазмун-моҳияти, намоён бўлиш хус-ятларини очиб берган. Кундалик турмушда одатдан  ташқари ҳолатлар, кутилмаган хавфли  вазиятлар ва таҳдидларда халқ манфаатлари учун ихтиёрий равишда ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда ҳалокат олдини олишдир. Ж. фақат уруш ва фавқулодда ҳолатлардагина эмас, балки бахтсиз ҳодиса туфайли ижт-й ҳаётда инсон ҳаётига бўлган таҳдидни бартараф этишда ҳам намоён бўлади. Ж. ижт-й ҳаёт жараёнида кутилмаган ҳолатларда инсондан қатъий ҳаракат ва қарор қабул қилишни тақозо этади. Шу боисдан Ж. моддий ёки маън-й манфаатдорлик эвазига амалга оширилмайди. Инсон ўз ҳаётини, бахт-саодати ва орзу-умидларини жам-т учун бағишлаб, ўзининг маън-й хоҳиш-иродасини намойиш этиш қобилиятига эгадир. Ш.у. Ж. тарихий шахслар ва алоҳида кишиларнинг қисмати эмас, балки ҳар бир инсон учун ҳам хос бўлган ахлоқий фазилатдир. Ж.нинг мазмуни кўп ҳолатларда оммавий ҳаракатларнинг бошланишида, умуммиллий манфаатларни ҳимоя қилишда биринчи қадам, биринчи қарорларда ҳам ўз ифодасини топиши мумкин. Ватан, миллат манфаатларини ҳимоя қилишда инсон улкан вазифаларни бажаришга эришади. Шу боисдан ҳам у Ж. сифатида жам-т аъзолари учун намуна хизматини   ўтаб, маън-й-ахлоқий қадриятга айланади.

 

ЖАҲОЛАТ, жаҳл, жоҳил  (араб.  билмаслик, нодонлик)  – жоҳил: 1) илмсиз, қолоқ, мад-тсиз; 2) жаҳлга эрк берувчи, ўзини идора қилолмайдиган.  Ж. жоҳил одамга хос хус-ятларни ифодаловчи салбий маън-й-ахлоқий сифат.  Жоҳил одам – муайян масалани, муаммони ҳал этишда фақат жисмоний кучига таянадиган, жаҳлига эрк берадиган, ўзини идора қилолмайдиган, маън-й тубан шахс. Абу Наср Форобий фикрлари мазмунига кўра: Ж. фозилликнинг зиддидир. Ж. одам бахт-саодатга интилмайди, бахт-саодат нималигини билмайди ҳам. Чунки, у ҳеч қачон бахт топмаган ва бахт-саодатга ишонмайди. Ж. одам бахту саодат бўлиб кўринадиган ўткинчи, юзаки нарсаларни, мол-дунёни, жисмоний лаззатларни, ҳирсу-шаҳватни, обрў, амал, шон-шуҳратни ҳақиқий бахт, фаровонлик деб ўйлайди ва буларнинг ҳар бири унинг назарида ҳаётдан мақсад, бахт-саодат бўлиб кўринади. Бундай одамлар ўз эҳтиёжини қондириш орқалигина ҳузур-ҳаловатга эришишга интиладилар. Ж.ли одамлар обрўпараст бўлиб, ўзаро бир-бирларини мақташни, кўкка кўтаришни яхши кўрадилар, уларни бошқалар сўзда ҳам, ишда ҳам улуғлашларини истайдилар, улар бир-бирларининг олдида ёки бегоналар кўзида улуғвор, шон-шавкатли бўлиб кўринишни хоҳлайдилар. Ж. одам мансабпараст бўлиб, барча одамлар унга бўйсунишини, ўзи ҳеч кимга бўйсунмасликни хоҳлайди, унинг фикри-зикри ғалабалар нашидасини суришга қаратилгандир. Ж. одам шаҳватпараст бўлиб, у эҳтирослари тизимини жиловламай, исталганча шаҳват нафсларини, тубан майлларини қондиришга интилади. Ж.га қарши Ж. б-н курашишнинг фойдаси йўқ, унга қарши маърифат б-н курашиш лозимлиги Президент Ислом Каримов томонидан кўрсатиб берилган.  “Ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг геополитик, иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасида чуқур ўзгаришлар рўй бераётган, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, Ж. га қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда. Маълумки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Биз ҳам фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун, таъбир жоиз бўлса, аввало, уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз зарур. Токи ёшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шунда жоҳил ақидапарастларнинг «даъвати» ҳам, ахлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди” (“Юксак маънавият – енгилмас куч”,  119-120 б.). Ж. – бу ҳиссиётни жиловлай билмаслик оқибатида келиб чиқадиган онгсиз хатти-ҳаракатдир. Жаҳл бу бошқаларга нисбатан бешафқат ва ваҳшиёна мун-тда бўлиш, инсон фаолиятининг ҳис-туйғуга берилиши натижасида юзага келадиган салбий хислат бўлиб, у бошқаларга нисбатан муросаи-мадора қилишга тўсиқ бўлади. Ж.га берилиш бошқалар б-н келиша олмаслик, зиддиятнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.  Инсон ҳаётида ақл ва жаҳл ёнма-ён туради. Ақл инсоннинг дўсти бўлса, жаҳл эса унинг ашаддий душманидир. Жаҳл инсон табиатининг енгиллигидан далолат беради. Енгил табиатлилик, иродасизлик инсонда жаҳл учун замин яратади. Инсонда жаҳл ғолиб келса уни фалокатга элтади.  Жаҳл шундай зарарли иллатки, у жоҳилнигина эмас, ҳатто унинг атрофидаги кишиларнинг ҳам умрини эговлайди. Жаҳлнинг энг ёмон томони шундаки, у нозик табиатли, пок инсонга ҳам, бадхулқ инсонга ҳам бир хил тарзда йўналтирилиши мумкин. Қалби пок одамларни ранжитадиган ҳар қандай сўз уларнинг қалбига отилган ўқ кабидир. Жаҳлнинг тилдаги ифодаси инсондаги барча эзгу фазилатларни йўққа чиқаради, уни тия билиш эса, жамоатчилик олдида эзгу фазилатларни сақлаб қолиш демакдир. Жаҳл хатога йўл очиб беради, у чиққанида жаҳл б-н ақл ўртасида кураш кечади. Улардан қай бирининг ғолиб чиқиши инсон иродасининг кучли ёки кучсизлигидан далолат беради. Жаҳлга эрк бериш калтабинликдир. Чунки ўйламай, жаҳлга берилган ҳолда хулоса чиқариш бошга тушадиган яна бир ташвишдир. Жаҳл б-н муаммони ҳал этиб бўлмайди, у яқин кишилар ўртасига нифоқ солади,  парокандаликка сабаб бўлади.

ЖАҲОН МАДАНИЯТИ – бутун дунё халқлари мад-ти,  инсоннинг тарихий тар-ёт давомида яратган ва яратаётган моддий ва маън-й бойликлари мажмуи бўлиб, у жам-т тар-ётининг даражасини белгилайдиган т. “Мад-т” атамаси жаҳон илмий адабиётларида ранг-баранг маъноларда ифодаланади. “Мад-т” атамаси араб.да “мад-й”, “шаҳарлик” маъносини англатади. Қад. Римда “мад-т” т.си “ҳаётни маън-й жиҳатдан янада яхшилаш ва тозалашга қаратилган ғамхўрлик” деган маънода ҳам фойдаланилган. Ғарбий Европада мад-т т.си XVIII а.нинг охиридан бошлаб ҳоз. мазмунини касб этган. Бугунги кунда жаҳон илмий адабиётларида мад-тга берилган таърифлар сони 400 дан ортиқ. Улар: меъёр ва андозалар, инсониятни яшаш усули, яхлит социал организм, сунъий – иккинчи табиат, инсон ижодий фаолияти маҳсули, инсоният яратган моддий ва маън-й қадриятлар мажмуи, инсон томонидан яратилган муҳит, жам-тнинг маън-й ҳолати, шартли белгилар йиғиндиси ва ҳ.к.. Кўриниб  турибдики, хилма-хил талқинларга қарамай, мад-т т.си қадимдан то бугунги кунгача ўз моҳиятини йўқотмаган. Мад-т умуминсоний ҳодиса. Мад-тнинг нодир намуналари бутун инсониятга тегишли.  Жаҳон мад-ти моддий ва маън-й соҳалар — тасвирий ва амалий санъат, театр, кино, мусиқа, рақс, қўшиқчилик, меъморчилик, адабиёт, илм-фан, ахлоқ, дин, сиёсат,  мафкура, фал. ва ҳ.к.лардан иборат. Ж.м.  фанда ибтидоий, антик, анъанавий, Ўрта а. ва техноген кабиларга бўлиб ўрганилади: 1. Ибтидоий давр (тош а.и)да тош қуроллар, содда рўзғор буюмлари яратилди, оддий турар-жойлар қурилди, олов кашф этилди, овдан олдинги ва кейинги машқлар жараёнида маросим, театр санъати, мусиқа, рақс, қўшиқчилик, тасвирий санъат, мифология пайдо бўлди. Дин шакллари (тотемизм, анимизм, фетишизм, шаманизм ва ҳ.к.) ҳамда олам ҳақидаги дастлабки тасаввурлар шаклланди. Нутқ, ёзув пайдо бўлди. 2. Анъанавий мад-т қад. Шарқ (Хитой, Ҳиндистон, Миср, Олд Осиё, Эрон, М.О.), антик давр (Эгей, Юнон ва Рим) мад-тларини ўз ичига олади.  Қад.  Шарқ мад-ти кашфиётчи ва асосчи сифатида тарихда қолди. Ёзув ишлаб чиқилди, давлатчилик пойдевори қурилди. Ибтидоий давр маҳсули – мифологик тафаккур кенгайди. Қад. Шарқ мад-тида анъаналарга таяниш устун туради. Қад. Ҳиндистон мад-ти мил.ав. 3-2 мингинчи йиллардан мил. VII а.игача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда математика, тиббиёт, фал. равнақ топди. Нолдан фойдаланиб ўнлик саноқ тизими яратилди, “сон”, “туб сон”, “синус” каби атамалар пайдо бўлди. Меъморчилик, ҳайкалтарошлик,  рассомлик ривожланди. Тош ибодатхоналар қурилди. Ёғоч меъморчилик равнақ топди. Йирик шаҳарлар қурилди. Ҳунармандчилик гуллаб-яшнади. Мил.ав. 1-минг йилликнинг II ярмида дастлабки синфий давлат пайдо бўлди. Брахманизм – жамоани табақалаштириш юзага келди. Буддизм – биринчи жаҳон дини пайдо бўлди. “Веда” яратилди. Драматургия ривожланди. “Маҳобҳорат”, “Рамаяна” достонлари дунёга келди. Қад. Хитой мад-ти мил.ав. 4-3 мингинчи йиллардан мил. III а.игача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу давр мад-ти бизга кўпроқ кулолчилик буюмлари орқали етиб келган. Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик ривожланган. Мил.ав. 2 мингинчи йилларда Хуанхэ дарёси воҳасида биринчи давлат пайдо бўлади. Бу давлатни Шан династияси бошқаради. Мил.ав. IV-III а.ларда Буюк Хитой девори қурилган. Конфуцийлик, Даоцизм ва б. фал-й таълимотлар юзага келган. Шаҳарлар ва серҳашам мақбаралар қурилган. Қоғоз, чинни, ипак, порох, компос, сейсмограф ихтиро қилинган. Янги тақвим жорий қилинган. Хитой астрономлари қуёшда доғлар мавжудлигини кузатганлар. Тиббиётда игна уколи, нуқтали даволаш кашф этилган. Хитой математиклари биринчи бўлиб ҳисобда манфий сонни қўллаганлар. Қад. Мисрда математика ва геометрия, астрономия, тиббиёт, кимё равнақ топган. Нодир санъат намуналари – Эҳромлар юксак дид ва ақл-заковат б-н яратилган. Беқиёс ибодатхоналар қурилган. Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик гуллаб-яшнаган. Қад. Миср ёзуви кўплаб ёзувлар учун асос бўлди. Дин ва унга эътиқод юксалган. Мисрликлар худоларга, тирик худо-Фиръавнга сиғинишган, жонивор, ўсимлик, тупроқ, сув, Нилни муқаддаслаштиришган. Олд Осиё мад-ти мил.ав. 5-4  мингинчи йиллардан мил. VI а.игача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда Шумер, Аккад, Оссурия, Бобил, Урарту каби давлатлар мавжуд бўлиб, улар жаҳон мад-ти ривожига катта ҳисса қўшганлар. Қад. Олд Осиёда маҳобатли меъморчилик ривожланган. Ҳашаматли сарой ва ибодатхоналар қурилган. Деворий сурат ва бўртма тасвирлар яратилган. Мил. ав. XXIV-XXII а.ларда Аккад подшолиги даврида Олд Осиё ерлари ягона давлатга бирлаштирилди. Айни шу даврда Шумер достони “Гильгамиш афсонаси” шаклланди. Тасвирий санъатда реализм устунлик қилди. Аккад даври ҳайкал ва рельефлари ҳаётийлиги б-н характерланади. Қад. Эрон (Аҳмонийлар) мад-ти мил. ав. VI а.дан бошланиб, мил.ав. V а.да гуллаб яшнайди. Санъат, мад-т равнақ топади. Нафис деворий суратларга эга ҳашаматли саройлар, мустаҳкам мақбаралар қурилди. Математика ва астрономия ривожланган. 60 бўлакли вақт ва бурчак ўлчови, ой фазаларини бўлиш тизими яратилди. М.О.да 3-2 мингинчи йилларда йирик шаҳарлар юзага кела бошлайди. Мил. ав. 1- мингинчи йилларда Зардуштийлик дини ва унинг муқаддас китоби “Авесто” пайдо бўлади. М.О.нинг илк давлатлари Бақтрия, Сўғд ва Хоразм ҳисобланиб, тадқиқотлар бу давлатларда мураккаб ижт-й тузилма ва мад-тнинг юқори ривожланганлигидан дарак беради. Мил. ав. VI а.нинг II ярмида Аҳмонийлар подшолиги таркибига киргач, 200 йил мобайнида унинг таъсирида бўлди. Шаҳарсозлик, туризм равнақ топди. Маҳобатли меъморчилик, ҳайкалтарошлик, кулолчилик ривожланди. Мил. ав. IV асларда  Шарқ эллинистик мад-ти шаклланди. Бўртма тасвирлар б-н безатилган танга забт этиш йўлга қўйилди. Театр санъати ва мусиқа ривожланди. Юнон-Бақтрия даврида савдо-сотиқ ишлари, шаҳар қурилиши, тасвирий ва амалий санъат гуллаб-яшнади. Меъморчилик, тасвирий ва амалий санъатда маҳаллий услублар ва грек санъати намуналари уйғунлашиб кетиши кузатилади. Парфия давлати даврида бу анъаналар янада ривож топади. Юнон-Бақтрия даврида Далварзин тепа, Ёрқўрғон, Афросиёб, Талибарзи, Таҳтисангин, Саксанохур ва Ойхонум каби шаҳарлар қурилди. Мил. IV а.и бошларида Кушонлар даврида Буддизм дини кенг тарқалди. Бир қатор шаҳарлар қурилди. Буддизм дини б-н боғлиқ бўлган меъморлик композициялари юзага келди. Металл буюмлар ясаш ва уларнинг юзасини бўртма тасвирлар б-н безаш санъати ривожланди. Кушон подшоси Канишка забт эттирган тангаларда индус, зардушт, эллинлар худоларининг номи ва тасвирлари туширилган. Антик давр мад-ти мил. ав. 3 мингинчи йиллардан мил. V а.игача бўлган даврни ўз ичига олади. У Эгей ёки Крит-микен мад-ти б-н бошланади. Эгей мад-тининг энг гуллаган даври мил. ав. 2- мингинчи йилларга тўғри келади. Маҳобатли меъморчилик, тасвирий ва амалий-декоратив санъат намуналари яратилди. Сарой қурилишида ёғоч устунлардан кенг фойдаланилган. Тоштарошлик, заргарлик санъати ва кулолчилик ривожланган. Тошдан вазалар, бўртма тасвирлар ишланган. Кулолчилик буюмлари махсус бўёқлар б-н сирланган. Қад. Юнон мад-ти мил. ав. XI а.дан то мил. ав. I а.гача давом этади. Қад. Юнон мад-ти мифология ва диний маросимлар б-н боғлиқ ҳолда ривожланди. Фал. шаклланиб, Суқрот, Геродот, Демокрит каби буюк тарихчи ва файласуфлар етишиб чиқди. Гомернинг “Илиада” ва “Одиссея” достонлари юзага келди. Меъморчилик, маҳобатли ҳайкалтарошлик юксалди. Ҳунармандчилик, кулолчилик равнақ топди. Илмий фикрлар, тиббиёт, астрономия, география, математика, тарих, адабиёт, театр ривожланди, грек ёзуви пайдо бўлди. Мил. ав. V-IV а.ларда Грек классикасига асос солинди. Эллинизм даври мад-ти ўзининг серҳашамлиги, дабдабалилиги, Шарқ ва Ғарб синтези, санъат мактабларининг бир-биридан фарқ қилиши, йўналишларнинг ранг-баранглиги б-н характерланади. Қад. Италия мад-ти мил. ав. 3-2 мингинчи йиллардан мил. V а.игача бўлган даврни ўз ичига олади. Қад. Рим мад-тида меъморчилик етакчи ўрин эгаллайди. Кўпчиликка мўлжалланган биноларнинг қурилиши, бетоннинг ихтиро қилиниши, арк, қубба, эгри равоқнинг кенг қўлланилиши жаҳон мад-тида янгилик бўлди. Дастгоҳ санъати, портрет жанри ривож топди. Савдо-сотиқ ривожланди. Серҳашам бинолар, мустаҳкам мудофаа деворлари, кўприклар, осма сув қувурлари, фонтан ва ҳовузлар қурилди. Қад. Римнинг энг катта биноларидан бири Колизей амфитеатридир. 3. Ўрта а.лар мад-ти турли мам-тларда турлича бошланган ва давом этган. У Европанинг айрим мам-тларида IV а.да Буюк Константин подшолиги даврида бошланиб XIV а.гача, айримларида эса VII-VIII а.ларда бошланиб XVII а.нинг охиригача давом этган. Шарқ мам-тларида ўрта а.чилик бирмунча эрта бошланган ва XIX-XX а.ларгача давом этган. Ўрта а.лар кейинги жаҳон халқлари миллий мад-тининг ривожида муҳим босқич бўлди. Бу даврда Европада дастлаб Варварлар мад-ти вужудга келди. Бинолар ёғочдан қурилиб, ўймакорлик б-н безатилган. Орнаментал-декоратив санъат кенг ёйилган. VIII-IX а.ларда Королинглар мад-ти вужудга келиб, марказий қуббали черковлар қурилиши йўлга қўйилган. Бронзадан ҳайкаллар ишланган. X-XII а.ларда Роман а.и мад-ти вужудга келган. Меъморчилик кенг ривожланган. Бинолар бирмунча паст, деворлари қалин ва мустаҳкам, кўриниши жиддий, улуғвор қилиб қурилган. Улар тошдан яратилиб, ҳайкалтарошлик санъати б-н безатилган. Бино томи гумбаз тарзида ёпилган. Қасрлар қурилиши урф бўлган. Тасвирий санъатда воқелик реал шаклларда, аниқ нисбат ва фазовий кенгликда берилмайди, балки асосий эътибор асар ғоясини томошабинга етказиш ва ритм гўзаллиги қонунига қаратилади. Мавзу дин б-н боғланади. Ўрта а.лар мад-тининг яратувчиси халқ бўлиб, характер жиҳатидан оммавий мад-т ҳисобланади. Мад-т кенг омма ичига синга бошлади. Кўплаб маҳаллий мактаблар пайдо бўлди. Халқ санъати, амалий-декоратив санъат, санъатда синтез масалалари равнақ топди. Меъморчилик композицияларининг табиат б-н уйғунликда ишланиши, ёғоч ва тош ўймакорлиги, ранг ёрқинлиги, металлдан шакл ва буюмлар қуйиш, икона санъати шулар жумласидандир. Ўрта Шарқ мам-тларида ўрта а.чилик мад-ти ривожланди, мачитлар қурилди, кейинчалик маҳаллий меъморчилик анъаналари б-н бойиди. Амалий-декоратив ва миниатюра санъати ривожланди. Минорасимон, гумбазсимон қилиб ишланган мақбаралар қад ростлади. Ў.О.да шаҳарлар атрофи мудофаа девори б-н ўралиб, ичкариси бетартиб қурилган уйлар ва тор кўчалардан иборат бўлган. Уйлар хом ғишт ва пахсадан қурилган. Кўшклар, қўрғон-қасрлар қурилиши йўлга қўйилган. Ҳунармандчилик, санъат, илм-фан ривожланди. Математика, астрономия, фал., тиббиёт, адабиёт тараққий этди. Абу Али ибн Сино, ал-Беруний, ал-Хоразмий,  ал-Форобий, ал-Фарғоний, Яссавий, Имом ал-Бухорий, Рудакий, Фирдавсий каби алломалар етишиб чиқди. Амир Темур даврида Ў.О.нинг мустақил бир бутун давлат қилиб бирлаштирилиши мам-тнинг мад-й тар-ётига ижобий таъсир кўрсатди. Илм-фан, санъат ва адабиёт, ҳунармандчилик ва меъморчилик ривожланди. Бу даврда кўплаб йирик ва ҳашаматли иншоотлар қурилди, шаҳар ва қишлоқлар ободонлаштирилди. Амалий-декоратив санъат, рангли безак ўзининг чўққисига чиқди. Амир Темур ва Темурийлар даврида Бибихоним жомеъ масжиди, Темурийлар мақбараси, Улуғбек мадрасаси, Оқсарой, Аҳмад Яссавий, Занги ота, Шайхонтоҳур, Шоҳи-зинда меъморлик комплекслари, Улуғбек расадхонаси қурилди. Ангор канали қазилди. Кулолчилик энг сертармоқ соҳа ҳисобланган, нақш, ҳаттотлик йўлга қўйилган, миниатюра санъати юксалган, шишасозлик ривожланган. Савдо-сотиқ янада кенгайтирилган. Темурийлар даврида Мирзо Улуғбек, Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид, Али Қушчи, Лутфий, Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод, Хондамир, Мирхонд, Мирзо Бобур каби буюк тарихий шахслар яшаб, ижод қилдилар. Ҳиндистонда илк ўрта а.ларда катта тошларни йўниб ва ғорларга ибодатхоналар қурганлар. Ибодатхона деворлари бўртма тасвирлар б-н ишланган. Меъморчиликда ҳайкалтарошлик муҳим рол ўйнайди. Бобур ва унинг авлодлари ҳукмронлик қилган даврларда Ҳиндистон мад-ти гуллаб-яшнайди. Ислом дини давлат динига айланади. Янги шаҳарлар (Агра) вужудга келади. Шоҳ Жаҳон даврида Аграда оқ мармардан нодир дурдона – Тожмаҳал (1632-1650),  Деҳлида Жомеъ масжиди қурилади. Миниатюра санъати ривожланди. Уйғониш даври  – Ренессанс мад-ти инсоният тар-ётидаги муҳим босқич саналади. Дунёвий санъат ва мад-т мисли кўрилмаган даражада ривожланди. Бу даврда гуманистик ғоялар кўтарилганлиги боис “гуманизм а.и” деб аталди. Реалликка, гўзалликка интилиш кучайди. Рангшунослик, ёруғ-соя наз-яси, анатомияда катта ютуқларга эришилди. Кўп қаватли уйлар, янгича шаклдаги иншоотлар қурилди. 4. Техноген (замонавий) мад-т даврида илм-фан, техника тар-ёти юксалди, жуғрофий кашфиётлар, янги қитъалар, денгиз йўлларининг кашф этилиши жаҳон халқларининг ўзаро яқинлашиши ва мад-тнинг жадал рив-шига олиб келди. Фанда билиш, яратиш, ихтиро, лойиҳа тузиш йўлга қўйилди. Мад-тда янги йўналишлар, санъатда янги тур ва жанрлар юзага келди.  Ички ва ташқи савдо кенгайди, шаҳарлар кўпайди. Рационализм, маърифатпарварлик пайдо бўлди. XX а. ўрталаридан фан-техниканинг кучли тар-ёти туфайли ОАВ, оммавий мад-т жадал ривожланди.  Ҳоз. даврда индустриал, постиндустриал, ахборотлашган жам-т, глобаллашув, универсаллашув, интернет кабилар Ж.м.нинг таркибий қисмига айланиб бормоқда.

ЖИНОЯТ – маъ-ят тамойилларига зид бўлган,  ҳуқуқий талаблар, қонун-қоидалар, меъёрларга менсимасдан мун-тда бўлиш оқибатида, ўзгалар ҳақ-ҳуқуқларини бузиш натижасида содир этилган жиноий ҳодиса. Маън-й категория сифатида Ж. т.си кишиларнинг муайян нопок мақсадларини амалга ошириш йўлидаги амалий хатти-ҳаракатлари мажмуасини акс эттиради. Башарият тар-ёти давомида жам-т ривожи ва равнақи учун хизмат қилувчи эзгу муддаоларни мақсад қилиб олганлар қатори унга зид равишда, баъзан Ж. туркумига кирувчи ҳодисалар ҳам содир этилиб келади. Бу ҳодисалар жам-т тар-ётига хизмат қилмайди, балки уни таназзулга етаклайди. Шу боис жам-т аъзолари ҳамда турли ижт-й ташкилотлар, социал ин-тлар томонидан Ж. ҳодисаси қораланиб келади ва унга қарши кураш олиб борилади.  Ж.ни келтириб чиқарувчи сабаблар ва мотивларни аниқлаш унга қарши курашда ниҳоятда муҳим. Зеро, ҳар қандай Ж., аввало, ижт-й ҳодиса сифатида тасодифан рўй бермайди. Ҳаттоки, баъзан эҳтиётсизлик оқибатида тасодифан рўй берган Ж. дея талқин этиладиган ҳодиса ҳам, аслида муайян ижт-й илдизларга боғлиқ бўлади. Ш.у. бу ҳодисанинг шарт-шароитларга боғлиқ сабабларини аниқламасдан, унга қарши кураш кўзланган самарани бермайди. Фақат шундан сўнггина турли усул ва воситалар ёрдамида унга қарши курашиш лозим бўлади. Агар Ж.га қарши кураш олиб борилмаса, бир Ж.нинг иккинчи Ж. ни келтириб чиқариши хавфи ортиб боради. Бу эса, жам-т ҳаётида Ж.чилик деб аталмиш ҳодисанинг илдиз отишига олиб келади. Бу ҳолда жам-тнинг маън-й ҳаётига катта путур етади. Ж.чилик туфайли давлат ва жам-тга катта моддий ва маън-й зарар етиши, кишиларнинг тинч-осойишта турмуши издан чиқиши, давлат бошқарувидаги барқарорлик ўрнига беқарор тартибсизликлар рўй бериши мумкин. Бинобарин, Ж. амалдаги ахлоқий, маън-й, ҳуқуқий тамойиллар ҳукмрон бўлган жам-т ҳаётига ёт ҳодисадир. Ҳуқуқшуносликда Ж. қонунда кўзда тутилган жам-т учун хавфли ҳолат (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик кўринишидаги), у ижт-й тузум, мам-т сиёсий ва иқгисодий тизими, фуқаролар мулки, ҳуқуқи ва эркинлиги, ҳуқуқ-тартиботга таҳдид солиш  деб таърифланади. Ж. издан чиққан хулқ-атвор, ҳуқуқбузарликнинг энг хавфли тури. Бошқа ҳуқуқбузарликлардан (фуқаровий-ҳуқуқий, маъмурий-ҳуқуқий ва б.дан) жам-тга хавфлилиги (ватанга хоинлик ёки қотиллик фақат жиноий-ҳуқуқий мақомда бўлиши мумкин) ёки унинг даражаси (маъмурий ва жиноий жазоланадиган безорилик, браконьерлик ва ҳ.к.) б-н ажралиб туради.  Ҳар қандай Ж.нинг муҳим белгиси (унинг моддий белгиси деб ҳам аталади) унинг жам-тга хавфлилиги ҳисобланади, яъни жам-т, давлат ва айрим фуқаролар манфаатлари учун зарарлилигида кўринади. Бу вазиятни, яъни у ёки бу хатти-ҳаракатга хос жиҳатни қайд этмай туриб, фуқарони жиноий-ҳуқуқий тартибда таъқиб этиш мумкин эмас. Ж. тавсифи (сифат жиҳати) ва жам-тга хавфлилик даражаси (миқдорий тавсифи) бўйича бир-биридан фарқланади. Ҳар қандай Ж.нинг расмий белгиси ғайриҳуқуқийлик, яъни олдиндан ман этилганлик, мазкур тур хатти-ҳаракат Ж. қонунида кўзда тутилганлигидир. У ёки бу ҳаракатни Ж. деб тан олиш учун яна битта белги — айбдорлик талаб этилади, яъни шахснинг ўз хатти-ҳаракатига ва унинг эҳтимоли бўлган оқибатларига субъектив психологик мун-тни, албатта, ҳисобга олиш керак бўлади. Объектив лаёқатли деб номланган айбсиз масъулият, ғайриахлоқий ва жиноий қатағон мақсадига эришиши мумкин эмас. Кишининг ўз жиноий хатти-ҳаракатига айбдорлик мун-ти фикр шаклини олиши мумкин (ўз хатти-ҳаракатининг ижт-й хавфлилигини англаш, унинг натижасини олдиндан кўра билиш, уларни хоҳлаганлик ёки йўл қўйилганлиги) ёки эҳтиётсизлик (ўз хатти-ҳаракати хавфли оқибатларини олдиндан кўра билиш, лекин уни бартараф этишга енгилтаклик б-н қараш ёки ўз хатти-ҳаракатини ва уларнинг оқибатини диққат ва масъулият б-н баҳолаш мумкин ва мажбурийлиги мавжуд бўлганда, бундай олдиндан кўра билишнинг йўқлиги). Ж., одатда, айбдор шахс учун суд ҳукми бўйича жазоланиш мажбуриятини юклайди. Бироқ Ж. ва жазонинг қўшилганлиги мутлақ эмас. Барча мам-тлардаги мавжуд қонунчилиқда жиноий жавобгарликдан ёхуд жазони аниқ ўташдан озод қилиш мумкинлиги кўзда тутилган (ҳукм ижросини кечиктириш, шартли ҳукм қилиш). Ш.у. хатти-ҳаракатларнинг жазога лойиқлиги барча Ж.лар учун мажбурий атрибут сифатида баҳоланмайди, фақат жиноий-ҳуқуқий таъқиб хавфи ва жазонинг белгиланиши сифатида ҳам баҳоланади. Бу ўз навбатида алоҳида оғир, катта ижт-й хавф туғдирмайдиган, кам аҳамиятли, ўртача оғир Ж.ларни таснифлаш, уларга хос ҳуқуқий оқибатлар рўйхатини белгилаш ва жазо тайинлашда муҳим амалий аҳамиятга эга.

ЖИНСИЙ БУЗУҚЛИКЛАР — маън-й бузилишнинг инсон жинси б-н боғлиқ намоён бўлиш шакллари. Одатда, ҳар қандай жинсий хулқ меъёрининг бузилиши Ж.б. сифатида тушунилади. Афсуски, бугунги Ғарб дунёсида Ж.б.нинг айрим шакллари оммавий мад-тнинг таркибий қисмига айланиб бормоқда. Ҳаётда уларнинг содир бўлишига одатий ҳол сифатида қараш таомилга кирмоқда. Баъзи ҳолларда бу масаланинг соғлиқ ва тиббиёт б-н боғлиқ жиҳатига эътибор қаратилади. Замонавий тиббиёт нуқтаи назаридан, тиббий аралашувга муҳтож ва даволаниши зарур жинсий фаоллик деганда, инсоннинг жам-т аъзоси эканлигига, унинг меҳнат фаолиятига, одатий ижт-й фаоллиги ҳамда атрофдагиларга бўлган мун-тига ҳалақит берадиган ҳолат тушунилади. Одатда, икки хил жинсий оғишлар фарқланади: тиббий жинсий аралашувни зарур деб топувчи парафилиялар ва саломатлик чегарасидан чиқмайдиган жинсий фаоллик кўринишлари. Жинсий оғишлар касаллик сифатида талқин этишда қуйидаги тамойилларга асосланилади ва уларни даволаш лозим деб топилади: а) камида олти ой давомида Ж.б. б-н боғлиқ кечинмаларнинг шахс руҳиятида такрорланиб туриши; б) жинсий хулқ ёки жинсий фантазиялар беморга азоб келтирса, унинг социал нуфузига путур етказса (ишдан бўшатиш, ижт-й нобоп хулқи учун жазо олиш ва ш.к.); в) бузуқликнинг бирламчи сабаби алкогол ёки гиёҳли модданинг истеъмол қилиниши бўлмаса; г) ўз хулқини назорат қила олмаслик натижасида Ж.б.га оид ҳаракатлар содир этилса.  Агар санаб ўтилган белгилар учрамаса, у ҳолда «парафилия» ташҳиси қўйилмайди. Социал меъёрдан оғувчи жинсий хулқ шакли субъектнинг социал нуфузига таъсир этмаса тиббий аралашув шарт эмас деб топилади. Клиник фаолият турига кўра турли хил Ж.б. тоифаланади. Бу масаланинг  чуқур ижт-й, маън-й жиҳати ва оқибатлари ҳам бор. Чунки Ж.б. фақат жинсий майл натижаси, беозор табиий ҳодиса эмас, балки инсон маъ-ятига, ахлоқийлик талабларига тўғри келмайдиган ижт-й бузилишдир. Қолаверса, бу ҳодиса фақат олисдаги мам-тларга хос, деган тасаввурлар б-н хотиржамликка берилиш ярамайди. Уларнинг таъсирига қарши курашиш, аҳоли, айниқса, ёшлар қалби ва онгига юксак маъ-ят тамойилларини сингдиришга алоҳида эътибор бериш лозим. Бу эса маън-й тарбия соҳасида барчамизнинг масъул эканимизни, мазкур соҳадаги вазифаларни бажаришда фаол бўлишимиз зарурлигини англатади.

ЖИНСИЙ ТАРБИЯ — болалар ва ўсмирларда жинс, жинсий ҳаёт масаласига нисбатан англанган ва соғлом мун-тларни шакллантиришга йўналган ижт-й-маън-й, тиббий ва тарбиявий таъсир мажмуасидир. Ж.т.нинг вазифаси — улғаяётган авлодни ҳар томонлама тарбиялашга, ўз жинсига оид хулқни тўла-тўкис ўзлаштиришга ва кейинчалик репродуктив функцияни тўлақонли ижро эта олиш малакасини шакллантиришга, бўлажак никоҳ ва оилавий ҳаётнинг физиологик ва маън-й асосларини шакллантиришга кўмак кўрсатишдир. Ж.т. болаларнинг жинсий балоғатга етишидан анча аввал бошланади. Ж.т.ни жинсий ҳаёт масаласига оид тарғиботдан фарқлаш лозим. Жинсий ҳаёт масаласи бўйича тарғибот ишлари болаларнинг ўсмирлиги давридан, тахм. 8-синфдан бошланади ва бунда ўсмирлар б-н жинсий ҳаёт, жинс физиологияси, санитария-гигиенаси каби масалалар муҳокама қилинади. Ж.т. тарбия жараёнининг асосий тамойилларига суянади. Ушбу жараён, авваламбор, таълим-тарбия муассасаси олиб бораётган тарбиявий ишлар доирасида ва боланинг жинси, ёши ва унинг тайёргарлиги асосида олиб борилиши лозим. Ж.т. самарадорлигини белгиловчи асосий шартлардан бири — ота-она, педагог-тарбиячилар ва тиббиёт ходимларини якдиллик б-н олиб борадиган фаолиятидир. Жинсий ҳаётга оид масалаларни муҳокама этиш қанчалик мураккаб, нозик бўлмасин тиббиёт ходимлари, педагоглар ота-оналар уларни муҳокама қилишдан ўзларини олиб қочмасликлари ва ёшлар қизиққан ҳар бир саволга тўғри ва оқилона жавоб бера олишлари лозим. Ж.т.ни шартли равишда бир нечта босқичларга бўлиш мумкин. Болаларда оддий гигиеник кўникмаларни ва саломатликка оид хулқ кўринишларини шакллантириш лозим. Баданни чиниқтириш, тўғри овқатланиш организм саломатлигини таъминлаган ҳолда боланинг жинсий жиҳатдан соғлом улғайишини таъминлайди. Оилада ўзаро ҳурмат ва муҳаббатга асосланган маън-й муҳитни яратиш ниҳоятда муҳимдир. Кичик ёшдаги болаларнинг Ж.т.да уларнинг физиологик ва психологик хус-ятларини ҳисобга олиш лозим. Жинсий тарбияни тўғри йўналтириш ва ўғил ва қиз бола ўртасида ўринли мун-тларни шакллантириш учун болада уятчанлик, ўзини тийиш, доимо ёрдамга тайёрлик каби маън-й фазилатларни шаллантириш лозим. Жинсий улғайиш давридаги Ж.т. ўта мураккаб бўлиб, бунда болага нисбатан эътиборли мун-тда бўлган ҳолда унинг организмидаги ўзгаришларни, болага хос бўлган шахсий сифатларни назарда тутиш лозим. Шу жиҳатдан, болада ўзга жинс вакилларига нисбатан мун-т мад-тини шакллантириш катталар олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Катталар фақатгина гигиеник маслаҳатлар б-н чекланиб қолмасдан, балки бола организмида бўлиб ўтаётган ўзгаришлар ҳақида ёшларга кўпроқ маълумот бериб боришлари лозим. Ўсмирлик ёшидаги Ж.т.нинг асосий негизларидан бири ўғил ёки қизда «ҳақиқий эркак» ва «ҳақиқий аёл» ҳақидаги аниқ тасаввурларни шакллантиришдир. Ўсмир бу т.ларнинг нафақат моҳиятини билиши, балки уларни ўз ҳаёт тамойилига айлантириши жуда муҳимдир. Ўсмир Ж.т.га болани ўраб турган муҳит, китоблар, кино, ТВ ва интернет ҳам таъсир этади. Ушбу омилларни танлашда ҳам ота-оналар турлича йўл тутадилар. Айрим ота-оналар болага ташқи омиллар таъсирини таъқиқлаш йўлидан борадилар, б.лари эса болада оқил танлов малакасини шакллантиришга интиладилар. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бола ўзини қизиқтирган маълумотга эга бўлади, бу табиий жараённи тўхтатиб бўлмайди. Лекин, энг асосийси — ота-она ва фарзанд ўртасидаги ишончлилик муҳитини сақлаб қолиш ва зарур бўлган пайтда фарзанд ота-онасига мурожаат эта оладими ёки йўқми, деган мураккаб савол жавобсиз қолиб кетмаслигидадир. Ўсмирлик ёшида бола қалбида узоқ вақтгача салбий из қолдирувчи кўнгилсизликларнинг юзага келишига йўл қўймаслик лозим. Бундай кўнгилсизликлар инсоннинг нафақат ёшлиги, балки улғайган давридаги ҳаётида, бўлажак оилавий мун-тларда ҳам акс этган ҳолда унинг тақдирига бир умр ўз таъсирини ўтказади. Оиладаги ўғил болалар сингил ва опаларига бўлган мун-т орқали умуман аёлларга нисбатан мун-т меъёрларини ўзлаштирадилар. Отанинг қиз фарзандларга ва онага бўлган мун-ти ўғил бола учун намуна бўлиб ҳисобланади. Худди ш-дек, онанинг отага ҳурматли мун-ти қизларнинг келажакда ўз турмуш ўртоғига бўлган мун-ти намунасидир. Айни пайтда, шундай мун-т орқали ўғил фарзанд ҳам оиладаги ўз ўрни ва ролини англаб боради ҳамда шунга мос равишда улғаяди. Айнан шу омил ота-онанинг оилавий ҳаётдаги ва бола Ж.т.сидаги масъулиятлари қанчалик юксак эканлигини белгилайди.

ЖОН – фалсафа тарихида номоддий субстанция, руҳ б-н маънодош тушунча. Қад. қарашларга кўра, инсон ва ҳайвон вужудида (баъзи ўсимлик ҳам) яшовчи, уйқуда ёки ўлим ҳолатида танани тарк қилувчи алоҳида куч (Ж.нинг  кўчиши ҳақидаги таълимот-метемпсихоз). Космоснинг  умумий Ж.лилиги ҳақидаги таълимот (гилозоизм, панпсихизм) дунёвий Ж. ҳақидаги таълимот асосидир (Платон, неоплатонизм). Аристотелда Ж. тирик тананинг фаол ибтидосидир. Динларда инсон Ж.и Худо томонидан яратилган такрорланмас, абадий маънавий ибтидодир. Пантеистик аверроизмда Ж. якка маънавий субстанция сифатидаги индивидуалликдир (монопсихизм). Декарт дуалистик метафизикасида Ж. ва танани иккита мустақил субстанция сифатида фарқлади ва уларнинг ўзаро таъсири масаласини психофизик муаммо сифатида муҳокама қилди. Ислом таълимотига кўра фаришталарда Ж., руҳ бор-у, лекин тан, яъни жисм йўқ. Шу боис улар кўзга кўринмайдилар. Ҳайвонларда тана, Ж. бор-у, бироқ руҳ йўқ. Ўлимидан кейин, яъни танасидан Ж. чиқиб кетгач, ҳайвонлардан ҳеч нарса қолмайди, йўқликка учрайди.Одамда эса тан ҳам, Ж. ҳам, руҳ ҳам мавжуд. Кўпчилик Ж. б-н руҳни бир нарса деб тушуниб келади. Бу ислом таълимотидан узоқлашиш оқибатидир. Шунингдек, Ж. б-н руҳ сўзлари луғавий жиҳатдан бир-бирига яқиндир. Руҳ арабча, Ж. форсча сўз бўлса-да, деярли ўн тўрт асрдан буён тилимизда кенг қўлланилиб, ўзлашиб, Ж.ли сўзлашувда кўп янги-янги маъноларни англатиб келяпти, эндиликда ўз сўзимизга айланиб кетган. Аммо улар айнан бир тушунчани билдирмайди. Буюк аллома имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг айтишларича, одамда жисмоний Ж. ва қалбий Ж. бўлади, одам вафот этгач, ундаги жисмоний Ж. тугайди, Ж.сиз жасад тупроққа айланиб кетади. Лекин одам шу б-н батамом тугаб, йўқликка учрамайди. Одам жисмонан вафот этади, холос. Ундаги қалбий Ж. жасадини тарк этса-да, мангу яшаб қолаверади. Қалбий Ж. бу, юқорида тилга олганимиз, руҳ, халқ ибораси б-н айтганда, арвоҳдир.

ЖОСУСЛИК — давлат хавфсизлигига қарши жиноят; чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат сири ҳисобланадиган маълумотларни чет давлат ёки унинг агентурасига етказиши, бундай маълумотларни етказиш мақсадида қўлга киритиши ёки тўплаши. Ж ўта оғир жиноят ҳисобланиб, кўпчилик мам-тларда бундай жиноят учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки ўлим жазоси белгиланган. Бу қилмишни ЎзР фуқароси содир этса, республика суверенитети, ҳуқуқий дахлсизлиги, хавфсизлиги, мудофаа салоҳияти ёки иқтисодиётига зарар етказган ҳолда қасддан содир этилган қилмиш ҳисобланиб, у давлатга хоинлик қилиш деб баҳоланади. Бу хилдаги жиноят учун 10 йилдан 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган. Чет эл разведкаси б-н ҳамкорлик қилишга жалб этилган шахс, башарти ўзига юклатилган топшириқни бажариш юзасидан ҳеч қандай ҳаракат содир этмасдан, бу ҳақда ўз ихтиёри б-н ҳокимият органларига хабар берса, ўзининг жиноий фаолиятини иҳтиёрий равишда тўхтатиб ва қилмиши ҳақида ҳокимият органларига маълум қилса жиноий жавобгарликдан озод қилинади. Агар у жиноят очилишига фаол ёрдам берса ва башарти, давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олди олинган бўлса, жазодан ҳам озод этилади (ЖК, 160-модда).

З