М1

М

МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ — кенг маънода, инсон жисмоний типининг ўзгарувчанлиги ҳақидаги фан саналган жисмоний антропологиядан келиб чиқувчи, бироқ ундан фарқли ўлароқ, инсон мад-ятининг шаклланиш қонуниятларини унинг антропологияси б-н қиёсий равишда ўрганувчи фанни, тор маънода эса, инсоният мад-й ривожланишининг умумий муаммоларини ўрганиш б-н шуғулланадиган ва бунинг учун кўп сонли фанларнинг маълумотларини жалб қиладиган илмий тадқиқотларни англатади. Сўнгги маънода М.а. “инсон хулқ-атворининг одатдаги имкониятлари”ни аниқлаш ва ёритиб беришга ҳаракат қилади. Мазкур йўналиш вакиллари ўз тадқиқотларининг эмпирик ва тарихий хусусиятга эга эканлигини ҳар хил тарзда қайд этган бўлсалар-да, уларнинг ўрганиш усули ҳозирга қадар абстракт бўлиб қолмоқда, яъни улар айрим ҳоллардаги инсон фаолиятинигина белгилаши мумкин, охир-оқибатда эса муайян яхлит тарихий натижаларга олиб келган кўп сонли омилларни қамраб олмайди. М.а.нинг асосий объекти “инсон”дир. У инсоннинг “абстракт” моҳиятини, уни қуршаган мад-й муҳит ёрдамида ёритиб беришга ҳаракат қилади. Мазкур ўрганиш усули 19-асрда вужудга келган бўлиб, В.Дильтейнинг образ назарияси б-н боғлиқ. 20-асрда Э.Гуссерль томонидан ривожлантирилган бу таълимотга мувофиқ, ҳар бир мад-ят ўзига хос хусусиятга эга бўлади ва бу ўзига хослик унинг барча таркибий қисмлари ва элементларида акс этади. Мазкур йўналишдаги тафаккурнинг шаклланишига М.Вебер социологияси, Э.Кассирернинг рамзлар ҳақидаги таълимоти, К.Лоренц ва б.ларнинг инсон хулқ-атворини ўрганишга бағишланган тадқиқотлари ҳам туртки берди. М.а. ўзининг асосий жиҳатларига кўра АҚШда айниқса кенг тарқалган бихевиоризмга ўхшашдир. У ш-дек, шахс хулқ-атвори у ўсадиган мад-й муҳит таъсирида шаклланади, деган мантиқий хулосадан келиб чиқади. Бироқ бихевиоризм ўз вазифасини ҳар бир мад-ятни тавсифловчи хоссаларни аниқлашдан иборат, деб билган бўлса, М.а. ундан бир қадам олға ташлади ва умуман мад-ятга хос бўлган мазкур хусусиятлар тўғрисидаги Мас.и кун тартибига қўйди. Шу муносабат б-н хулқ-атворни ўрганиш бирламчи хусусият касб этди, чунки у гўёки инсоннинг ҳайвоний меросини мад-ятни белгиловчи хоссалар ва белгилардан фарқлаш имконини берарди. Пировард натижада мад-ят ибтидоий одам даврини тавсифловчи хулқ-атвор усулларини “ошириб кўрсатиш” сифатида талқин қилинди. Шундай қилиб, ҳайвондан инсонга ўтиш бир маромда кечган, мад-ят эса, фақат ҳайвоний хулқ-атворнинг юксалишидир, деган хулосага келинди. Расм-русумлар, ўйинлар, совға, экзогамия ва ҳ.к.ларнинг келиб чиқиши ва мазмуни тўғрисидаги масала ҳам айни шундай абстракт тарзда қўйилди. Баъзан масалага доир қизиқарли талқинлар кўзга ташланади, лекин улар одатда нотарихий ва шу боис абстракт бўлиб қолади. Ҳар бир мад-ятга кўп сонли танлаш имкониятларига эга бўлган мазкур мад-ятни ташувчилар тасодифан қабул қилган қарорлар маҳсули сифатида ёндашган мад-й релятивизм М.а.га хос бош хусусият бўлиб қолмоқда. М.а. тарафдорларининг фикрига кўра, одамлар муайян хулқ-атвор, маън-й тафаккур усулини танлар экан, бу б-н бошқа барча хулқ-атвор, маън-й англаш усулларини рад этади. Ш.саб. мад-ят ва маъ-ятга нафақат ютуқ сифатида, балки айни вақтда “бўшлиқ” сифатида ҳам қаралади.

МАДАНИЙ БОЙЛИКЛАР — аждодлардан авлодларга ворисийлик асосида қолган, инсониятнинг бугуни ва келажаги учун катта аҳамиятга эга бўлган моддий ва маън-й бойликлар, бутун инсоният мулкини ташкил этувчи буюк мад-й ва табиий ёдгорликлар. М.б. халқнинг, миллатнинг бир неча минг асрлар давомида ёзма ва оғзаки шаклда, объективлашган ва субъективлашган нарса ва буюмларда ўз ифодасини топган, моддий, маън-й фаолиятлари мажмуасидир. Унда билим, тажриба, дунёқараш, маъ-ят ва маърифат уйғун тарзда муҳрланган. ЮНЕСКО ташкилоти 1972 йилда жаҳон мад-й ва табиий ёдгорликларини сақлаш тўғрисидаги конвенцияни қабул қилди. (1975 йилдан кучга кирган). Жаҳон М.б.и рўйхатига — Миср эҳромлари, Тожмаҳал, Москва Кремли ва б., жами 721 та мад-й ва табиий ёдгорликлар киритилган. Булар ичида Ўз-ндан Хива (Ичан қалъа), Бухоро, Шаҳрисабз ва Самарқанднинг тарихий марказлари ҳам бор. Ҳудудларида Жаҳон мад-й мероси жойлашган давлат ёдгорликларни сақлашга жавобгар ҳисобланади.

МАДАНИЙ ИСЛОҲОТ — маданий реформация, жамиятнинг бир сифат ҳолатидан юксакроқ янги сифат ҳолатига ўтиш жараёнларида иқтисодий, ижтимоий, сиёсий  ҳаёт соҳалари б-н бир қаторда маданий ҳаёт соҳасида ҳам туб ўзгаришлар ва қайта қуришлар содир этилиши жараёни. Бунда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга ошириладиган туб ислоҳотлар маданий ҳаёт моҳият-мазмунига сингдирилиб, у б-н мутаносиблик касб этиши объектив тараққиёт қонунияти сифатида ўз ифодасини топади. Асосан, иқтисодий-ижтимоий заминнинг моҳиятан туб ўзгариши объектив равишда маданий ҳаёт асосларини ҳам тубдан ўзгартириш ва қайта қуришни тақозо этади. Тарихий тараққиёт жараёни,  цивилизациянинг муайян босқичида  маърифатпарварлик ҳаракатлари (Франция, Англия, АҚШ, Голландия, Белгия, Германия ва б.), маданий инқилоб, маданий мухторият, илмий-маданий мухторият ғоялари, миллий озодлик ҳаракатлари бағрида шаклланган маданий тараққиёт воситасида миллий озодликка эришиш  учун бўлган саъй-ҳаракатларни (гандизм, жадидчилик) М.и. тамойилини шакллантириш босқичлари сифатида баҳолаш мумкин. М.и. таълимоти, асосан, социал-демократик, социалистик ва коммунистик партиялар дастурлари асосида амалга оширилиши (собиқ шўро тузуми ва  унинг иттифоқчилари) муайян натижалар б-н биргаликда катта фожиали оқибатларга  олиб келди: маданий ҳаёт тизимининг асосий яратувчи ижтимоий кучи бўлган зиёлилар табақаси қирғин қилинди, ёки мажбурий муҳожирликка махкум этилди, маданий мерос “синфий кураш”  ниқоби остида барбод қилинди. Бугун башариятнинг  умумцивилизация тараққиёт қонуниятлари амал қилаётган шароитда маданий ҳаёт жабҳаларидаги туб ўзгаришлар инқилобий эмас, балки тадрижий тарзда рўй бермоқда.

Маданий мерос – авлодлар томонидан яратилган амалий тажриба, ахлоқий, илмий, тафаккурий, диний ва миллий,  руҳий қарашлар сингдирилган халқ маданияти ва ижоди каби моддий ҳамда маънавий бойликлар мажмуи. Ҳар бир давр ўзига хос бўлган М.м.ни яратади ва келажак авлодга қолдиради. Мас., Қад.юнон маданиятини оладиган бўлсак, ўша даврнинг фани адабиёти ва санъати соҳасидаги нодир асарлари инсониятни ҳозиргача ҳайратга солиб келмоқда. Яқин ва ўрта Шарқ мамлакатлари, хусусан, Марказий  Осиёда  ўрта асрларда Уйғониш даври бошланади, дунёвий ва илоҳий илмлар ривож топди. Фаннинг турли соҳаларида улкан ишлар қилинди. Жаҳонга донғи кетган алломалар Муҳаммад Хоразмий, Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний. Ҳаким ат-Термизий, Имом Бухорий, Замахшарий, Марғиноний, Мотуридий, Улуғбек, Навоий, Беҳзодлар табиий-илмий, ижтимоий-фал-й ва диний қарашлари, бадиий ижодлари б-н тарихда чуқур из қолдирдилар. Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудудидан моддий бойлик бўлмиш осори-атиқалар, ёдгорликлар, маданий обидалар кўплаб топилади. Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Термиз, Хива, Шаҳрисабз шаҳарларида сақланаётган ёдгорликлар, масжиду-мадрасалар, мақбаралар жаҳоннинг кўп мамлакатларидан келган саёҳатчиларни лол қолдирмоқда. Ҳар бир даврнинг маънавий ва моддий маданияти ўша тузумдаги иқтисодий, ижтимоий, сиёсий аҳволини белгилайди. Маданият соҳасида қўлга киритилган ютуқлар кейинги даврда янги жамият томонидан ўзлаштирилади қайта ишланади ва янги мазмун б-н тўлдирилади, шароитга тўғри келмайдигани инкор қилинади. М.м.ни тўғри тушунишда тадрижийлик, ворисчилик қонуни муҳим аҳамиятга эга. Зероки, тадрижийликсиз турли босқичлардаги тараққиётни, улар орасидаги алоқадорликни тушуниш қийин. Муайян даврдаги маданият ва унинг ютуқлари тўғридан-тўғри ўзлаштирилмайди, балки уни ўрганиб кераклиси сақланиб қолинади ва уни ривожлантирилади, кейинги авлод учун авайлаб сақланади. Лекин, иккинчи томондан ҳар бир ижтимоий тузумдан кейингисига фақат М.м.нинг ижобийлари ўтади, дейиш ҳам бир ёқламаликка олиб келади. Унинг кейинги даврларга тўғри келмайдиган, ижтимоий тараққиётга тўсқинлик қилувчи томонлари ҳам ўтиши мумкин. Бунда эскилик б-н янгилик, турғунлик б-н тараққиёт ўртасидаги зиддият пайдо бўлади. Шундай қилиб, ҳар бир тарихий даврнинг маданияти ўтган даврлар М.м.ини ўзлаштиради, яъни ворислик алоқасида бўлади. Лекин ана шу М.м.нинг ҳамма соҳалари ҳам янги ижтимоий тузумга ҳамма вақт тўғри келавермайди. Бу ҳолда ўтмиш маданий бойликлари танқидий ўрганилиб, янги жамиятда янада ривожлантирилади. Шўролар  истибдоди даврида М.м.га, айниқса, миллий республикалар М.м.ига, умуман олганда, салбий муносабатда бўлинди. Маданият ва М.м.га фақат синфий ва партиявий тамойиллар нуқтаи назаридан қаралди. Ўтмишда яшаб ижод этган мутафаккирларнинг ижоди ва дунёқараши атеизм мезонлари б-н ўлчанди ва динийликда айбланди, Аҳмад Яссавий, буюк давлат арбоби ва маданият ҳомийси Амир Темур, жадидчиларнинг тарих олдидаги хизматлари қораланди ва уларнинг маданият, илм-фан соҳасидаги улкан ишлари тан олинмади.      Асримизнинг 30-40 й.ларида миллий маданиятмиз ва меросимизни тиклашга уринган буюк ватандошларимиз таъқибга учради, қатағон қилиниб, сургун қилинди, уларнинг талайгина қисми шаҳид бўлдилар. Республикамиз мустақиллика эришгач, бундай ноҳақликларга чек қўйилди. Ҳоз. вақтда шўролар даврида тақиқлаб қўйилган урф-одат, маросим ва анъаналар, миллий байрамлар қайта тикланди, ўзбек тили давлат тили мақомини олди, ислом дини маданиятимизнинг таркибий қисмига айланди, тарихимиз қайта ўрганилиб чиқилмоқда. Ўтмишда миллий маданиятимиз равнақига қайта катта ҳисса қўшган буюк сиймоларнинг номлари тикланиб, абадийлаштирилмоқда, юбилейлар ўтказилмоқда. Хуллас, миллий М.м.имизни халқ мулкига айлантириш борасида кўп хайрли ишлар қилинмоқда. Юртимизда ЮНЕСКО эътиборига олинган М.м.имиз жуда кўп.

МАДАНИЙ-ҒОЯВИЙ ЭКСПАНСИЯ – маданиятлараро мулоқот, модернизация, ахборот алмашинуви ниқоби остида ривожланган ғарб давлатлари томонидан ёш мустақил давлатларга ўз маданияти ва мафкурасини тиқиштиришга уринишларни ифодаловчи тушунча. Биринчидан, йирик давлатлар томонидан ғарбона маданият ва ғояларнинг тиқиштирилиши шунчаки жаҳон ахборот маконининг кенгайиб бориши оқибати эмас, балки аввалдан режалаштирилган, пухта ишлаб чиқилган стратегия асосида олиб борилаётган сиёсат натижасидир. Бунда ҳарбий илмда бўлгани каби инсон онги ва қалбига “нуқтали зарба” бериш кўзда тутилган. Онгга берилган бу зарбалар кишини адаштиради, уни ўз манфаатларига зид ҳаракат қилишга ундайди ва демак, инсонни бошқариш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш имконини беради. Устига-устак, ахборот урушини бошлаганлар нафақат миллат турмуш тарзини, балки унинг яхшилик ва ёмонлик, оқ ва қора, савоб ва гуноҳ, рост ва ёлғон ҳақидаги тасаввурларини ҳам ўзгартиришга уринади. Қисқаси, “Инсон қалби ва онгини эгаллаш учун кураш хилма-хил ғоялар билан қуролланган, турли манбалардан озиқланадиган мафкураларнинг асосий мақсадига айланмоқда” . Мас., ана шундай сиёсат назариётчиларидан бири таъкидлашича, Збигнев Бжезинскийнинг “Маданий устунлик Америка глобал куч-қудратининг муҳим жиҳати саналади. Айримлар ўзининг эстетик қадриятлари ҳақида нималарни ўйламасин, Америка оммавий маданияти айниқса жаҳон ёшларини оҳанрабодек ўзига жалб этади. Америка телевидениеси дастурлари ва фильмлари жаҳон бозорининг қарийб тўртдан уч қисмини эгаллаган. Американинг оммабоп мусиқаси ҳам устувор мавқега эга, шунингдек, америкаликларнинг қизиқишлари, овқатланиш одатлари ва ҳатто кийинишига бутун дунёда тақлид қилади”. Иккинчидан, М.ғ.э. уюштириш инсонларда янгича дунёқараш, янгича феъл-атвор ва “замонавий” қадриятлар тизимини шакллантиришга қаратилган. Бундан кўзланган асосий мақсад  пассив тарафни экспансия ўтказаётган кучларнинг таъсирига берилишга тайёрлаш, ўз манфаатларига мослаштиришдир. Америкача турмуш тарзини тиқиштириш, дунё халқларини ўзига хос тарзда ғарблаштиришга интилиш халқларнинг ўзига хослиги, миллий хусусиятлари, маданий анъаналарига путур етказиши табиий.  Учинчидан, коммунизм, фашизм, социализм каби тоталитар мафкуралар инқирозга юз тута бошлагач, ўзини “дунёнинг қозиси” сифатида эътироф этаётган йирик давлатлар томонидан бу мафкураларнинг ўрнини тўлдирувчи янги, “умумбашарий қадриятларга асосланган” ғоялар илгари сурилмоқда. Бироқ, тан олиш керак, бу ҳаракатлар навбатдаги қандайдир “…изм”ни оламга ёйиш учун эмас, балки аниқ мақсад йўлида — турли ҳудудлардаги манфаатларни қондириш, таъсир доирасини кенгайтириш, захираларга эгалик қилиш мақсадида амалга оширилмоқда. Шунинг учун ҳам ғарб стратеглари томонидан  ишлаб чиқилган “жаҳонда демократияни ҳимоя қилиш, уни олға силжитиш” ғояси аслида ўша давлатлар манфаатларини қондиришга хизмат қилувчи доктринани хаспўшловчи ниқоб экани бугун ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Бунда сиёсий манфаатларни қондиришда, юзаки қараганда, энг беозор услуб — М.ғ.э.дан фойдаланилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ғарб давлатлари томонидан уюштирилаётган М.ғ.э. кўп жиҳатдан империячиликка, дунёда ўз устувор мавқеини таъминлашга уринишлар натижасида келиб чиқмоқда. Зеро, империячилик ғоялари асрлар давомида, тарих силсилаларида йўқ бўлиб кетмай, бугунги кунда янгича — “маданийлашган” кўриниш касб этмоқда. Таассуфки, халқаро муносабатларни бундан 200-300 йил аввалгидек  империячилик принциплари асосида амалга оширмоқчи бўлган кучлар мавжуд. Бу кучлар жаҳонда етакчилик қилиш учун курашда айнан маданий-ғоявий омиллардан фойдаланмоқда. Миллатимизга нисбатан уюштирилаётган М.ғ.э.нинг моҳиятини англаш, унга қарши тура олиш учун бу ҳодисанинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш лозим. Хўш, ғарб давлатлари томонидан уюштирилаётган М.ғ.э. қандай кўринишларда намоён бўлмоқда? Биринчидан, ғарб турмуш тарзи ва қадриятларини  бошқа миллатларга кўчиришга уриниш. Бунда маданий экспансиянинг механизмлари — реклама, мода, бадиий услублар, мусиқа, санъат, айниқса, кино асарлари катта роль ўйнамоқда. Бу ҳақда Президент И.А.Каримов  баъзи фильмларнинг салбий таъсири масаласига тўхталиб, шундай дейди: “Кейинги йилларда кўплаб намойиш этилаётган жангарилик фильмларини олайлик. Бу фильмларни кўпчилик, айниқса, ёшлар мароқ билан кўради. Чунки одамзод табиа-тан мана шундай тўполонларни тамоша қилишга мойил. Аслида, менинг назаримда, одамнинг қалбида икки куч — бунёдкорлик ва вайронкорлик ҳамиша ўзаро курашади. Афсус билан таъкидлашимиз лозим: тарих тажрибаси шундан далолат берадики, инсон табиатидаги инсонийликдан кўра ваҳшийлик, ур-йиқит инстинктлари, яъни хатти-ҳаракатларини қўзғотиб юбориш осонроқ. Шунинг учун онги шаклланиб улгурмаган аксарият ёш томошабинлар бундай фильмлардан кўпинча, ёвузлик йиртқичлик, шафқатсизликларни ўрганади, холос. Натижада уларнинг дийдаси қотади, қалбидан зўравонлик, ахлоқсизлик каби иллатлар жой олганини ўзи ҳам сезмай қолади». Дарҳақиқат, намойиш этилаётган фильмлар кўрсатувлар, газета мақолалари, умуман, оммавий ахборот воситалари ёшларда бирор сифатни шакллантиришдек улкан қудратли кучга эга. “Бугунги кунда ҳамма ҳам билавермайдиган, ошкора кўзга ташланмайдиган, маънавий ҳаётимизни издан чиқаришга қаратилган жиддий хатарлар ҳам борки, ҳозироқ уларнинг олдини олмасак, кейин кеч бўлади. Булар Ғарб оламида  кенг тарқалган эгоцентризм ва эркинлик ниқобидаги ахлоқсизлик фалсафасидир. Эгоцентризм худбинликнинг бир кўриниши бўлиб, фақат ўзини, ўз манфаатларини ўйлаб яшаш, бошқа ҳеч нарсани тан олмасликни билдиради. Инсониятга етказадиган зарари нуқтаи назаридан бу иллат жаҳолат ва ақидапа-растликдан асло қолишмайди”.  «Миллий истиқолол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» рисоласида ахлоқсиз ғояларни ёйиб, халқни маънавий жиҳатдан бузишга интилишлар мафкуравий таҳдид сифатида кўрсатиб ўтилган. Демак, кишиларга бузуқ ғояларни тарғиб қилиш, уларда одамийликка зид сифатларни қарор топтиришга бўлган ҳар қандай уринишларни ғоявий таҳдид деб баҳоламоқ керак. Иккинчидан, Ғарбга хос оммавий маданиятни умуминсоний маданият, универсал маданият сифатида эътироф этилишига уриниш мавжуд. Шу ўринда, глобаллашув “яхлит дунёнинг шаклланиши, ягона йирик давлатнинг қарор топиши, ягона жаҳон маданиятига эга халқаро ҳамжамиятнинг таркиб топиши жараёни”  сифатида талқин этилаётгани диққатга лойиқдир. Аксилглобалистлар  томонидан бу жараён маданий империализмнинг янги кўриниши деб талқин қилинаётгани бежиз эмас. Учинчидан, М.ғ.э.ни “модернизация”, “анъанавий жамиятларни замонавийлаштириш” шиори остида амалга ошириш кенг урф бўлмоқда. Жамиятнинг замонавийлашуви деганда анъанавий, турғун ҳолатдан тарихий тажриба ва қадриятларга таянган ҳолда тараққиёт сари, янгилик сари қадам қўйиш, янгиланиш тушунилади. Бунда турган гапки, бошқа давлатларнинг тажрибаси ҳам ўзлаштирилади. Аммо М.ғ.э.ни амалга ошираётган кучлар ғарбга хос бўлган барча андозаларни кўр-кўрона кўчириб ўтказишни замонавийлик, модернизация дея талқин қилиш, уларнинг измида юрмаган жамиятларни эса қолоқ ва турғун жамиятлар сафига қўшишга уринмоқда. Тўртинчидан, ғарб маданиятини қаттиқ ҳимоя қилувчи ғарбпараст маданий элитани, интеллегенцияни шакллантириш жараёни кечмоқда. Маълумки, ҳар бир жамиятда инсонлар эргашадиган ва тақлид қиладиган етакчилар, санъаткорлар, олимлар қатлами мавжуд бўлади. М.ғ.э.да ана шу омилга ҳам таяниш — катта обрў ва мавқега эга кишиларни ўз тарафига оғдириш, уларни ғарб маданияти ва турмуш тарзининг ҳимоячиларига айлантиришга уриниш кузатилмоқда. Бунда консюрмеризмдан, яъни ғарбона турмуш тарзини ўзлаштирганларни, ғарб андозалари асосида яшовчиларни жамиятнинг “олий қатлам”и сифатида кўрсатиш усулидан кенг фойдаланилади. Шундай экан, Ғарб давлатлари томонидан амалга оширилаётган М.ғ.э.га қарши туриш қатор вазифаларни бажаришни шартлаб қўяди. Президент Ислом Каримов таъбири билан айтганда, «Одамларимиз, авваламбор, ёшларимизнинг иймон-эътиқодини мустаҳкамлаш, иродасини бақувват қилиш, уларни ўз мустақил фикрига эга бўлган баркамол инсонлар этиб тарбиялаш. Уларнинг тафаккурида ўзлигини унутмаслик, ота-боболарининг муқаддас қадриятларини асраб-авайлаш ва ҳурмат қилиш фазилатларини қарор топтириш. Уларнинг мен ўзбек фарзандиман, деб, ғурур ва ифтихор билан яшашига эришишдир. Маълумки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Биз  ҳам фарзандларимиз юрагида она-Ватанга, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига соғлом муносабатни қарор топтиришимиз, таъбир жоиз бўлса, уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришимиз зарур. Токи улар миллий илдизлари бақувват, дунёни чуқур англайдиган, замон тараққиёти билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шунда жоҳил ақидапарастнинг «даъвати» ҳам ахлоқни рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди». Хулоса қилиб айтиш мумкинки, М.ғ.э.га қарши кураш қатор ташкилий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишни, шунингдек, тарбиявий чоралар кўришни талаб этади. Бунга эришишнинг муҳим  усули — фуқароларнинг ахборот маданиятини юксалтириш, яъни уларда ахборотни саралаш ва ундан онгли фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш билан боғлиқ. Муҳими, инсонларни ахборотни тўғри идрок этишга тайёрлаш лозим. Яъни, ҳар бир шахс маълум ахборотнинг фойдали ёки зарарли эканини ажратиб оладиган мезонларни ишлаб чиқиши, маълум ахборотнинг ўз профессионал фаолияти ва шахсий ҳаёти учун қадр-қимматини баҳолаш кўникмасига эга бўлиши зарур. Бошқача айтганда, инсонларнинг онгида ахборотларнинг сарагини-саракка, пучагини-пучакка ажратадиган “фильтр”ларнинг бўлиши ахборот хавфсизлигини кафолатловчи муҳим омил саналади.

МадАНИЯт (араб. шаҳар, фаровон маскан, тар-ёт ўчоғи, муқим яшаш ўрни маъноларини англатиб, инсон мад-яти т.си остида билимли, таълим-тарбия кўрган, халқпарвар маънолари ифодаланади) — табиат ва  ўзаро мун-тларда акс этадиган инсон  фаолиятининг  ўзига хос усули. М. алоҳида  индивиднинг ҳаёт фаолияти (шахсий М.), ижт-й гуруҳнинг  ёки жам-тнинг ҳаёт фаолияти усулини ҳам акс эттиради. Дастлаб М. т.си  инсоннинг табиатга мақсадга мувофиқ таъсири (ерни ишлаш, табиий бойликлардан фойдаланиш ва ҳ.к.) ҳамда инсоннинг ўзини тарбиялаш ва ўқитиш маъноларини ифодалаган. Кейинчалик М.  т.си  орқали цивилизация  б-н боғлиқ  мазмун тушунила бошланди. М. атамаси кенг маънода қўлланилиб, жам-тнинг ишлаб чиқариш, ижт-й-маън-й ҳаётида қўлга киритилган ютуқлар мажмуини, бирор ижт-й гуруҳ ёки халқнинг маълум даврда қўлга киритган натижаларини, ўқимишлилик, таълим-тарбия кўрганлик, зиёлилик ва маърифатлилик ҳамда турмушнинг маърифатли киши эҳтиёжларига мос келадиган шароитлари мажмуини билдиради. Инсон фаолиятининг икки асосий тури – моддий ва маън-й яратувчанликка қараб, М. моддий ва маън-й М.ларга бўлинади. Моддий М. моддий фаолиятнинг барча соҳалари ҳамда унинг самаралари – меҳнат қуроллари, турар-жой, кундалик турмуш буюмлари, кийим-кечак, транспорт, алоқа воситалари ва ш.к.ни ўз ичига олади. Маън-й М.га ақлан ва маънан яратувчанлик соҳалари – билим, одоб-ахлоқ, таълим-тарбия, ҳуқуқ, фал., нафосат, фан, санъат, адабиёт, фольклор, асотирлар, дин ва ш.к. киради.  (Ватан туйғуси. Т., Ўзбекистон, 1996 й.). Уйғониш  даврида М. етуклиги деганда инсоннинг гуманистик ғоялари, кейинроқ, маърифатчилик ғояларига мувофиқликни  тушуна бошладилар. Жам-тдан ташқарида М. мавжуд эмас. Ижт-й мун-тлардаги ҳар қандай ўзгариш М.га таъсир этади ва М. бу мун-тларнинг қандай натижаларга олиб келишидан хабар беради. Шу боисдан М. нафақат ўтмишга ёки бугунга, шу б-н бирга келажакка мун-тдир. М. инсон фаолиятининг ҳам маҳсули, ҳам сифат кўрсаткичи. Инсоният ўзи ҳам пировард  натижада М. маҳсулидир. Мад-й муҳит қандай бўлса, инсон ҳам шундай шаклланади. М.нинг ижодкори, энг аввало, халқ. Халқ М.ида авлодлар яратган  моддий ва маън-й бойликлар жамланган. Уларни ўзлаштирмай, билмай туриб, М.ли киши бўлиб етишиш қийин. Худди ш-дек, М. ривожида профессионал ижодкорлар ва санъаткорлар ҳам катта ўрин тутадилар. Улар туфайли М.да янги оқимлар, ижод турлари, бадиий-эстетик қарашлар юзага келади. Жаҳон халқлари ичида кенг тарқалган айрим касб турларига бугунги кунда М.нинг алоҳида тури сифатида қаралади. Мас., китобат М.и, кулолчилик М.и, бинокорлик, машинасозлик, темирчилик, ипакчилик М.лари ва ҳ.к.. Аммо айрим соҳаларнинг жаҳон халқлари ичида кенг тарқалиши б-н бир вақтда барча халқлар эътиборини ўзига тортиши б-н боғлиқ айрим М. турлари ҳам алоҳида М. сифатида қайд этилади. Мас., қишлоқ хўжалиги М.и, технологик М., минтақавий М. ва ҳ.к.. Турли соҳа ва воқеликларнинг алоҳида М. ҳолати сифатида намоён бўлиши ва фарқланиши, охир-оқибатда илм-фанда М.ларни фарқлаб ўрганиш ғоясининг шаклланиши, фаннинг алоҳида тармоғи сифатида ажралиб чиқишига олиб келди. М. ва мад-й ҳодисалар бугун “Маданиятшунослик”, “Культурология” фанларининг объектлари н.назаридан олий ўқув юртлари доирасида кенг миқёсда ўрганилади. М.нинг мам-тимиз ҳаёти, халқимиз маъ-яти учун аҳамияти катта. Бу борадаги долзарб масалалар ва устувор вазифаларга «Юксак маънавият – енгилмас куч» китобида алоҳида эътибор берилган. Унда таъкидлангани каби, маънавиятни мустаҳкамлаш учун меҳнат ва маблағни аяш ўз келажагига болта уриш демакдир. Ватан ва жаҳон маданиятининг, адабиёт ва санъатнинг ютуқлари ҳар бир оилага етиб бориши учун оиланинг моддий таъминланганлигидан қатъи назар қулай шароитлар яратиш талаб этилади. Ижодий ходимларнинг маънавий кучига эркинлик бериш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳам катта аҳамиятга эгадир. Миллий маданиятнинг ўзига хослигини тиклашга алоҳида эътибор берилиши керак. Шу билан бирга миллий ўз-ўзини англашнинг тикланиши жаҳон инсонпарварлик маданияти ва умумбашарий қадриятлари идеалларидан, бизнинг кўп миллатли жамиятимиз анъаналаридан ажралиб қолиши мумкин эмас. Айни шу заминда кўп асрлар мобайнида жаҳон маданиятлари дунё миқёсида бир-бирини бойитган. Бу ерда кўчманчи халқлар ўтроқ халқлар билан, эронлик қабилалар турк қабилалари билан, мусулмонлар насронийлар ва яҳудийлар билан кўп асрлар бирга яшаб келганлар. Сўнгги икки аср давомида ҳам ўзларини “маданиятли” ва “маърифатли” ҳисоблаб келган давлатлар оммавий қирғинлар ва диний таъқиблар билан ўзларига доғ туширган бир пайтда, Ўзбекистон замини халқлар ва маданиятлар тинч бирлашган жойгина бўлиб қолмай, балки қувғин қилинган халқларга бошпана ҳам берди. Демоқчиманки, тарихимиз каби, қадим маданиятимизнинг яратилишида ҳам унга кўплаб этник гуруҳлар, эл-элатлар ўз улушини қўшган. Бу — табиий ҳол. Чунки, ҳеч қачон, ҳеч қаерда фақат битта миллатга мансуб маданият бўлмайди. Ҳар қандай цивилизация кўпдан-кўп халқлар, миллатлар, элатлар фаолиятининг ва самарали таъсирининг маҳсулидир. Бир сўз билан айтганда, кўчманчилар, босқинчилар келиб кетаверади, лекин халқ боқий қолади, унинг маданияти абадий яшайди. Ўзбекистон маданиятининг хилма-хиллигини қадимги даврлардан буён турли карвон йўллари, дунёнинг турли томонларидан келадиган савдо-сотиқ, инсоний алоқалар йўллари ва албатта — халқаро алоқалар: иқтисодий алмашув, ҳунармандчилик, фан ва санъат ҳаракатларининг жонли қон томири бўлган Буюк ипак йўлининг мавжудлиги белгилаб берган. Қадимги Сўғд, Хоразм, Бақтрия, Кушон, Парфия, Эфталитлар  подшоликлари  жаҳонга  буюк  мутафаккирлар, олимлар, шоирлар ва меъморларни етиштириб берган  диёримизнинг  олтин  бешигидир. Ўзбекистон халқи минглаб йиллар давомида барпо этилган  улкан  маънавий  мерос билан  фахрланади. Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Термизнинг ноёб тарихий ёдгорликлари, Буюк Шарқ мутафаккирлари ал-Бухорий, ат-Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Нақшбанд, ал-Беруний, Абу Али ибн Сино, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Бобур асарлари бутун башариятнинг бебаҳо  мулки  бўлиб  қолди. Албатта, биз қадим тарихий илдизларимиз туркий халқлар билан бир эканини, тилимиз, динимиз, урф-одатларимиз, қадриятларимиз ва маданиятимиз муштарак бўлганини эътироф этамиз, улар билан ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш тарафдоримиз. Лекин биз ўзимизни ҳамиша мустақил миллат — ўзбек халқи сифатида ҳис этиб келганмиз ва бу билан фахрланамиз. Бунга тарихий, илмий, маданий асосларимиз бор. Бутун дунё ҳамжамияти бизнинг буюк тарихимиз ва маданиятимизни эътироф этиб, бугунги кунда бизни шу ном билан танийди ва ҳурмат қилади. … Маданият бизнинг умумий тафаккуримизнинг, миллий қадриятларимизнинг асосидир. Бунда клублардан фойдаланиш, улар хизмати самарадорлигини ошириш, уларни ҳаётда ҳақиқий маданият ўчоғига айлантириш каби масалалар раҳбар ва мутасадди фаолларимизнинг хаёлига ҳам келмайди. Биз ҳамма вақт кенг аҳоли қатламларининг ҳам мумтоз, ҳам замонавий миллий маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳра олишига имкон бериб келган маданият сарчашмаларига авайлаб муносабатда бўлишни ўрганиб олишимиз лозим. Ўзбекистонда мусиқа, тасвирий, монументал ва амалий санъат соҳаларида катта муваффақиятларга эришилганлиги тасодифий эмас. Бу санъат турлари чет элда кенг эътироф этилган. Миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш ёш авлодни, ҳозирги ёшларимизни маънавий тарбиялашнинг асоси бўлмоғи керак.  … Анъанавий маданият билан қотиб қолган маданиятни чалкаштириб юбормаслик керак. Анъанавий маданият иккита ўзаро қарама-қарши бўлган, лекин бир-бирини тўлдирадиган тамойилни – маълум даражада маҳдудликни, ташқаридан бўладиган енгил таъсирларга қаршилик кўрсатишни ва шу билан бирга, маълум даражада очиқликни ўзида уйғунлаштириб, келажакда ривожлантириш учун катта имкониятларга эгадир. Ўзбек маданиятининг, жаҳон халқлари маданиятининг ривожланиш хусусиятларини чуқур билиш ёш давлатни маънавий жиҳатдан қайта тиклаш соҳасидаги бутун сиёсатнинг асоси бўлмоғи лозим. Чунончи, миллий давлатчиликни қарор топтиришнинг дастлабки йилларидаёқ биз Ўзбекистон танлаб олган янгиланиш ва тараққиёт йўлида ўзбек халқини маънавий қайта тиклаш жараёнларининг хусусиятларини муқаррар ҳисобга олдик. Демократиянинг умумэътироф этилган меъёрларига содиқ эканлигимизни қатъий маълум қилдик. Биз миллий маданиятнинг ўзига хослигини тиклаш ва ривожлантиришга катта аҳамият берар эканмиз, миллий ўзликни англаш жаҳон маданияти ғояларидан, умуминсоний қадриятлардан узилмаслигини назарда тутамиз. Ўзбек халқининг тарихи ва маданияти умумбашарий  цивилизациянинг таркибий ва ажралмас қисмидир. Ўзбекистон халқи авлоддан-авлодга асраб-авайлаб мерос бўлиб келаётган тарихий ва маданий қадриятларини ва ўзига хос анъаналарини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Шу нуқтаи назардан қараганда, биз ўз тарихимизни холисона ва ҳаққоний баҳолаб, маънавий меросимизни бойитиш ва ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшишимиз, шу асосда бугунги жаҳон илму фани ва маданиятининг юксак чўққиларини эгаллашдек буюк вазифага ҳар томонлама муносиб ва қодир бўлишимиз даркор”. Чунки илму маърифат инсонни юксакликка кўтаради. XXI асрда мен ишонаман, маданият учун, илму маърифат учун жонини берадиган ва буни ҳаётнинг асосий мақсади қилиб қўядиган янги авлод пайдо бўлади. Биз ана шу авлод учун яшаяпмиз. Биз ана шу олижаноб мақсадларни одамлар онгига сингдириш учун ҳаракат қилаяпмиз. Биз кутаётган авлод мана шу бойликни дунёдаги энг катта бойлик деб билса, ҳаётини шунга бахшида этса, билингки, одамзод ёруғ кунларга эришиши муқаррар!

 

МАДАНИЯТ ВА МАЪНАВИЯТ ЎЧОҚЛАРИ – жам-тдаги мад-й оқартув масканлари, театр, кино, музей, кутубхона, санъат саройи, мад-т ва истироҳат боғлари, маъ-ят ва маърифат маркази, болалар ва ўсмирлар ижоди марказлари, ОАВ, нашриётлар, таълим масканлари мажмуини англатадиган т.. Кейинги пайтда улар сафига миллий-мад-й марказлар, халқ амалий санъати б-н шуғулланувчи кичик корхоналар, халқаро мад-й-маън-й марказлар, фирмалар ва хусусий устахоналар, оила, маҳалланинг қўшилиши халқ оммасининг ижт-й-мад-й ҳаётда фаол иштирокини таъминлайди. Президентимиз Тошкент шаҳрида Ўзбек Миллий академик театри янги биносининг очилиши маросимида сўзланган “Миллий театримиз – ифтихоримиз” номли нутқда  (2001 йил 30 август) таъкидлагани каби, истиқлолгача маданият ва маънавият ўчоқларини, санъат масканларини қуриш ҳеч кимнинг хаёлига келмас, бунга худдики даромад бермайдиган бефойда бир иш, иккинчи даражали масала, деб қаралар эди. Бирон бир маданият биноси қурилишини амалга ошириш учун эса бир қанча давлат идораларидан ўтишга, агар унга сарфланадиган маблағ маълум бир миқдордан ошадиган бўлса, Москвадаги қанча-қанча кабинетларда овора бўлишга тўғри келарди. Театр, санъат уйлари каби масканлар халққа маънавий озиқ бериши, маданий савиясини ошириши, унинг юрагига малҳам бўлиши — бу масалалар уларни қизиқтирмасди. Чунки халқнинг маданияти, онгу тафаккури қанчалик паст бўлса, уни бўйсундириш, бамисоли бўйнига калта арқон боғлаб етаклаш шунча осон бўлишини эски мафкура  доҳийлари яхши биларди. Бугунги кунда республикамизда мад-т ва маъ-ят масканларига катта аҳамият бериш, бунда миллий ғоянинг таъсирчанлигини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу маънода, Президент Ислом Каримов «Тафаккур озод бўлмаса, онг ва шуур тазйиқдан, қулликдан қутулмаса, инсон озод бўлолмайди», деб таъкидлагани бежиз эмас. Ўз фикрининг тасдиғи сифатида давлатимиз раҳбари маъ-ят ва маърифатнинг равнақ топишида муҳим ўрин тутадиган маън-й-маър-й муассасалар фаолият самарасини оширишга жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Яна шу нарса муҳимки, Юрт раҳбарининг ғамхўрлиги б-н  мад-т ва санъат иншоотларини янгидан қуриш б-н бир қаторда аждодларимиз қолдириб кетган улкан мад-й мерос ва тарихий ёдгорликлар ҳам қайтадан таъмирланмоқда. Шу мақсадда кўплаб қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилиниб, ўз ижросини топмоқда. Ушбу ҳужжатлар миллатимиз мад-ти, санъати, қолаверса, миллий маъ-ятимиз тар-ётида ҳуқуқий асос воситасини ўтайди. Истиқлол йилларида биргина Тошкент шаҳрида «Туркистон» саройи, Алишер Навоий номидаги Миллий боғ, Темурийлар тарихи Давлат музейи, Миллий академик театр биноси ва ғоят гўзал, маҳобатли кошона — Ўз-н Давлат консерваториясининг янги биноси, Қатағон қурбонлари хотираси музейи ва б. кўплаб иншоотлар барпо этилди. Ҳоз. кунда мам-тимизда аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари б-н бевосита шуғулланадиган ЎзР Мад-т ва спорт ишлари вазирлиги тизимида 5748 та кутубхона, 2143 та клуб муассасалари, 87 та музей, жумладан, 18 та тарихий, 25 та ўлкашунослик, 10 та бадиий, 16 та мемориал ва 18 та бошқа йўналишдаги музейлар ва 60 дан ортиқ мад-т ва истироҳат боғлари ҳамда 37 та профессионал театр жамоалари фаолият кўрсатиб келмоқда. Мад-ят ва маъ-ят масканлари жам-тда ўзига хос ўрин тутади, айниқса, мам-тда амалга оширилаётган иқт-й, ижт-й, сиёсий ислоҳотларни аҳоли ўртасида тушунтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

МАДАНИЯТ ФАЛСАФАСИ – маданиятнинг моҳияти,  ривожланиш қонуниятлари,  тараққиёт босқичлари ва истиқболларини яхлит, бир бутун ҳодиса сифатида ўрганувчи фалсафий фан.   М. фал. бағридан фан сифатида ажралиб чиққани учун ҳам улар ўртасида узвий боғлиқлик бор. Хусусан, фал-ий қонунлар ва категорияларни билиш маданият ривожланиши муаммоларини назарий-методологик жиҳатдан тўғри ечиш учун замин яратади. Айни пайтда М.ф. маданиятнинг хилма-хил кўринишларини конкрет таҳлил қилиш асосида фал-ий қонунлар, ва тушунчаларнинг мазмунан бойиши, фал.нинг ижтимоий амалиёт б-н алоқасининг кенгайиши ва чуқурлашишига, у илгари сураётган хулосалар ва қоидаларнинг конкретлашувига хизмат қилади. М.ф. ижтимоий  тараққиётнинг субъектив томонларига, кишилар фаолияти б-н боғлиқ жиҳатларига алоҳида эътибор беради. Шу б-н бирга у маданий жараёнлардаги типиклик, қонуниятлилик, моҳиятлиликни тадқиқ қилишини ҳам таъкидлаш зарур. М.ф. ўз предмети доирасини маданият б-н чегаралайди. Маданият эса қанчалик кенг талқин қилинганида ҳам бутун жамиятни қамраб ололмайди. М.ф. бошқа фанлар маълумотларидан фойдаланиш б-н бирга ўзининг эмпирик материалларини йиғади ва таҳлил қилади.    М.ф. ижтимоий-гуманитар фанлар б-н ўзаро таъсирда бўлиб, уларнинг категорияларидан фаол фойдаланади. Мас., фал. фанидан “фаолият”, “тараққиёт”, “ворислик”, “бошқарув” каби тушунчаларни қабул қилиб олиб, ўзининг “маданий фаолият”, “маданий тараққиёт”, “маданий ворислик”, “маданиятни бошқарув” каби категорияларни ишлаб чиқади. М.ф. назарий таҳлил обьекти сифатида жуда қадимий  илдизга эга. Шарқда Будда, Конфуций, Зардушт, Ғарбда антик фал. намояндалари қарашлари бунга мисол бўла олади. Аммо узоқ вақт маданиятшуносликка оид тадқиқотлар фал., тарих, антропология каби фанларнинг таркибий қисми сифатида ривожланиб келди. XIX-XXа.лар оралиғини М.ф.нинг фан сифатида шаклланишида муҳим босқич дейиш мумкин, чунки бу даврда М.ф.га муҳим ижтимоий ҳодиса сифатида жиддий эътибор қаратилди. Жумладан, И.Кант учун М.ф. тараққиёти аввало ахлоқ тараққиёти бўлса, Гегель учун фал. тараққиёти асосий ҳисобланади. Умуман олганда, немис классик фал.си М.ф.ни жамият ва индивиднинг маънавий ва сиёсий ривожланишининг умумий шакли сифатида қараган. Улар маданиятнинг турли типлари ва шаклларини инсон маданий эволюциясининг тарихий босқичлари сифатида таҳлил этганлар. Бугунги кунда маданиятнинг моҳиятини  таҳлил қилишга йўналтирилган бир қатор ёндашувларни ажратиш мумкин. Натуралистик ёндашувда маданият инсон табиати ривожланишининг оддий давоми, инсон табиати эволюциясининг якуний босқичи, классик ёндашув вакиллари  маданият инсон ва жамият маънавий ҳаёти б-н айнанлаштирилади, у табиатдан ташқаридаги, ғайритабиий ҳодиса сифатида талқин қилинади. Аксиологик ёндашув қадриятларга нисбатангина маданият тушунчасини қўллаш мумкинлиги ғоясини илгари сурса, фаолиятли ёндашув маданиятни инсон ҳаётий фаолиятининг ўзига хос усули, фаолият, унинг манбалари ва натижаларининг диалектик  бирлиги сифатида қарайди. Юқоридаги нисбатан кенг тарқалган ёндошувлардан ташқари, семиотик, структуралистик, постмодернистик, антропологик (гуманистик) каби ёндашувларни ҳам ажратиш мумкин. Бу ёндашувлар ўзаро таъсирда бўлади, бир-бирини тўлдиради, баъзан бир-бири б-н боғланиб ҳам кетади. Мас., фаолиятли-қадриятли ёндашувнинг юзага келганини кўрсатиш мумкин. Шундай бўлса-да, маданият моҳиятини тушунишга кўмаклашувчи ягона, универсал ёндашувни ишлаб чиқишга эҳтиёж сақланиб қолмоқда. Ижтимоий тараққиёт ҳар қандай фаннинг тадқиқот предмети ва вазифалари доираси, ўрганадиган муаммолари кўламига ўзгартиришлар киритиши, янгидан-янги вазифаларни қўйиши мумкин.  Бу М.ф.га ҳам тегишлидир.

МАДАНИЯТСИЗЛИК – инсониятнинг моддий ва маън-й ишлаб чиқарган маҳсулотлари, кашфиёт, янгилик, ижод намуналаридан, маиший ва маън-й соҳалардаги фаолият самараларидан, қадриятлардан, мад-т ва маъ-ятдан бебаҳраликни ёки умуман шундай мад-й бойликларга беписанд қарашни, шахснинг яхши тарбия кўрмаганлик даражасини билдирадиган т.. Мад-й бойликларни тор маънода моддий (техника, ишлаб чиқариш тажрибалари, моддий қадриятлар ва ҳ.к.) ҳамда маън-й-руҳий (фан, санъат ва адабиёт, фал., дин, ахлоқ, маърифат ва ҳ.к.) ажратсак, М. буларни барчасидан бирваракайига бебаҳра қолганликни ёки баъзиларини қисман кўриб, билиб, ўрганиб, баъзиларидан хабардор эмасликни ҳам англатади. Аслида, М., мад-тдан орқада қолганлик, маърифатсизлик – нисбий ва ўткинчи ҳолат бўлиб, маълум вақт ичида унинг ўрнини тўлдириш, яъни киши мад-й жиҳатдан ортда қолган бўлса, уни ўқитиб-ўргатиб, кўрсатиб замонавий мад-тлилик даражасига етказиш мумкин. Бинобарин, М. сўзини нисбий маънода тушуниш мақсадга мувофиқ. М.ни ахлоқий, сиёсий, маън-й-маър-й тамойилларидан келиб чиққан ҳолда изоҳлаш ёки баҳолаш мумкин. Халққа мад-т янгиликларини ёйиш, тарқатиш, тарғиб қилиш мақсадларида театр, клуб, музей, кутубхона, марказ ва саройлар, турли хил мад-т ўчоқлари, тарбия ва таълим муассасаларининг хизмат вазифалари айни шу М., маърифатсизликни бартараф қилишга қаратилган. Демакки, халқнинг мад-тли ёки М.и тарбия масканларининг кўпайиши, уларнинг тўлақонли ишлаб туриши, умуман, таълим-тарбия, маориф ишларининг яхши йўлга қўйилиши б-н бевосита боғлиқ бўлиб, у  халқнинг, мам-т аҳлининг мад-й-маън-й тарбияси ҳам давлат ва жам-т аҳамиятига эга вазифа ҳисобланади. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, тарбиявий-мад-й муҳит қандай бўлса, инсоннинг ўзи ҳам шундай шаклланади. Ана шу сабабга кўра мустақил Ўз-нда ёш авлодни ҳар томонлама етук, комил инсонлар қилиб тарбиялашга ниҳоятда катта эътибор берилаётир. Бу вазифаларни бажаришга кенг тармоқли мад-т ўчоқлари: мад-т уйлари, кутубхоналар, маъ-ят ва маърифат марказлари, мад-т ва истироҳат боғлари, болалар ва ўсмирлар ижодиёт марказлари, ОАВ, нашриётлар сафарбар қилинган. Кейинги йилларда улар сафига миллий-мад-й марказлар, халқ амалий санъати б-н шуғулланувчи корхоналар, халқаро мад-й-маър-й марказлар, фирма ва хусусий устахоналар ҳам қўшилди. Хуллас, аҳолининг мад-й савиясини ошириш – мам-тимизда энг муҳим ва долзарб соҳалардан биридир.

МАДҲИЯ (араб. мақтов, таъриф) — бирор шахс, воқеа ёки нарсанинг мақтовига бағишланган бадий асар. М. маълум бир халқ, миллат, давлат ва жамиятнинг орзу-интилишлари, борлиғи, маъ-яти, тарихи ва бугуни, истиқболини идора этиш усули ва даражаси. Баъзан асарнинг бир қисми ҳам М.дан иборат бўлиши мумкин. Араб, форс ва ўзбек мумтоз адабиёти анъаналарига кўра, ҳар бир йирик эпик асарнинг бош қисмида махсус (асосан, шеърий) мақтовлар берилган. Одатда, бу мақтовлар аввало Худога, пайғамбар ва унинг издошларига ва сўнг фал-й оқимларнинг асосчилари ёки асар ёзилган пайтдаги хукмдор ва б.га бағишланган. Ш-дек, шоирлар ўзларидан аввал ўтган буюк шахсларга мақтовлар бағишлаши ҳам одат бўлган (мас., Навоий “Хамса” сидаги достонлар муқаддимасида Низомий, Хисрав Деҳлавий, Жомий мадҳи). М. характеридаги асар турли жанрларда(маснавий, ғазал, мухаммас ва б.) ёзилиши мумкин. Муайян давлатга бағишланган шеърий-мусиқий асар ҳам М. ҳисобланади (байналмилал тилда гимн). (Яна қаранг:  Давлат гимни)

МАЖБУРИЯТ — зарурат юкланган вазифа, масъулият, ижтимоий ҳаёт иштирокчиларининг муносабатлари жиҳатларидан бири. Шахс, жамият ва давлат, индивидларнинг ўзаро алоқаларини тавсифлайди. Ижтимоий муносабатларни белгиловчи ижтимоий меъёр талаблари доирасидаги ўз хулқ-атвори ва унинг оқибатлари, ҳаракат қилиш М.и ижтимоий аҳамиятини субъектнинг идрок эттиришини ўз ичига олади. Ижтимоий меъёрлар мазмунига боғлиқ ҳолда хулқ-атвор қоидалари қуйидагиларга ажралади: ахлоқий (ахлоқ меъёрлари), сиёсий (сиёсий меъёрлар), юридик (ҳуқуқий меъёрлар) ва бошқа хил ижтимоий М. турлари. Юридик М. — ижтимоий М.нинг турларидан бири, жисмоний ва юридик шахслар унинг субъекти бўлиши мумкин. Ҳуқуқий М.нинг ўзига хос жиҳатлари бўлиб, қонунда унинг субъектларининг аниқ таърифланганлиги, мазмуни, турлари, шакллари ва амалга ошиш механизмлари аниқ кўрсатилганлиги ҳисобланади. Зарурий имконият — хулқ-атвор вариантларини танлашда шахсий эркинликнинг мавжудлиги Юридик М.га асос бўлиб, ҳуқуқбузарликни содир этишлик, яъни ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракат ҳисобланади, бундай ҳаракат туфайли фуқаро, юридик шахснинг давлат ўрнатган ҳуқуқ тартиботида белгиланган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилади. Бундай юридик М. ҳуқуқбузарлик (жиноят ёки хатти-ҳаракат) содир этилган-дан кейин юзага келади ва ретроспектив деб аталади. Жазо чоралари ёки ҳуқуқбузарга таъсири тенглаштириладиган ҳуқуқий М.  тушунчаси анча кенг тарқалган, ҳуқуққа қарши хатти-ҳаракатнинг салбий баҳоси ҳисобланади ва ҳуқуқбузарликни содир этган шахс унинг нохуш оқибатларига дучор бўли-ши б-н боғлиқ. Юридик М.нинг бундай тури ҳуқуқбузарликнинг тавсифи б-н белгиланади. Жиноий М. (ўлим жазоси, озодликдан маҳрум қилиш, жарима солиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва ҳ.) — жиноят қонунида мустаҳкамланган тақиқлар бузилганда юзага келади. Маъмурий М. (огоҳлантириш, жарима, махсус хуқуқдан маҳрум қилиш, маъмурий қамоқ ва б.) — маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги қонунчилик бузилганда кучга киради. Интизомий М. (огоҳлантириш, хизматга тўла ваколатли эмасликни эълон қилиш, лавозимидан бўшатиш ва ҳ.) фаолиятнинг айрим соҳаларида (меҳнат, ҳарбий интизом, бошқа интизомлар ҳақидаги махсус) қоидалар бузилганда юзага чиқади. Фуқаровий-ҳуқуқий М. (фуқаролик қонунчилигида белгиланган моддий ва маънавий зарарни қоплашнинг турли усуллари) — мулкий муносабатлар  ва шахсий-мулкий бўлмаган, балки мулкий б-н жипс боғлиқ бўлган соҳаларда қонун ва битимларнинг бузилишидан юзага келади.

МАЖБУРЛАШ – муайян фаолият ёки хатти-ҳаракатни мажбурий тарзда, зўрлаб амалга оширишни ифодаловчи т.. Аниқроғи, уларга ҳаётда реал эҳтиёжи борми, йўқми, барибир М.ни англатади. М. сўзи шахснинг ихтиёридан ташқарида, унинг хоҳиш-иродасига, шахсий интилишларига мос келмайдиган тарзда уни бирор ишни, юмушни, хатти-ҳаракатни бажаришга йўналтириш маъносини беради. М. халқимизга қадимдан маълум бўлган, барча услубларда баробар қўлланадиган салбий маъноли сўз ҳисобланади. Ш.саб. ҳам ушбу сўз она тилимизнинг бойлигига мансубдир. Она тилимиз а.лар бўйи халқимиз томонидан заргарона сайқал берилиб, шундай мукаммал қилиб яратилганки, у орқали ҳар қандай маъно ва т.ларни, уларнинг энг нозик ва ҳарир жиҳатларигача аниқ ва тиниқ ифодалаш мумкин. Яъни неча минг йиллар давомида халқимиз онги тўлишиб бораверган, унда ҳосил бўлган т.лар ўз туб сўзларимиз б-н ҳам, ўрнида жаҳон тилларига оид сўзлар б-н ҳам, янги-янги сўзлар яратиш воситаси б-н ҳам ифодаланган. Шу тариқа тил бисоти бойиб келган. Мажбур — сифат сўз туркумидан мажбурламоқ феъли ясалган, сўнгра ундан М. ҳаракат номи ясалган. М. сўзи ҳам ижобий, ҳам салбий маъноларда ишлатилиши мумкин. Ижобий маънода шахсдаги салбий хислатларни М. йўли б-н улардан холи қилиш маъносида ишлатилади. Салбий маънода эса шахснинг ўзи ва жам-т учун номуносиб ишларни бажаришга ундаш маъносида ишлатилади. Мас., чекишни ташлашга М., ўғирлик қилишга М. ва ҳ.к.. Кўринадики, М. орқали кишини яхши иш қилишга ундаш ҳам, ёмон одатга кўниктириш ҳам мумкин экан. Ш.у. бу сўзни нейтрал сўз сифатида талқин этиш ўринли бўлади. Лекин инсонни М. б-н яхши одатларга ўргатиш қийин кечади. М. сўзи зўрлаш маъносини ҳам беради, бу англашиладиган маъно эса  жиноятга  тааллуқлидир.  Умуман М. орқали эмас, балки ихтиёрий равишда бажарилган ишда унум бўлади. Ўз ихтиёри б-н юмуш бажариш кўникмасини ҳосил қилган киши эса ҳаётда ўрнини топиши шубҳасиз.

МАЗОХИЗМ — бу ибора австриялик романист Леопольд фон Захер Мазох исмидан олинган бўлиб, кенг маънода, шахснинг ўзига нисбатан деструктив, оғриқли ёки ҳақоратли хатти-ҳаракатларга мойиллигини билдиради. М. — маъ-ятсизлик кўринишининг шаклларидан биридир. М.нинг турли кўринишлари мавжуд бўлиб, жинсий М. шундай ҳаракатдан жинсий қониқиш олишни билдиради. Ахлоқий М. эса шахсда ёрқин кўзга ташланувчи характер сифати кўринишида бўлиб, у айбдорлик ҳиссини енгиллатиш учун ўзини жазолайди деб тахмин қилинади; психик М. тушунчаси эса шахснинг ўзига нисбатан ҳар қандай кўринишдаги адоват ва деструктив импульсни назарда тутади ҳамда М.нинг энг кўп тарқалган кўриниши ҳисобланади. Оммавий М. катта гуруҳ ёки популяцияларга хос оммавий тарзда ўз-ўзига зиён етказиш шаклидир. З.Фрейд М.ни садизм (ўлим инстинкти) дан келиб чиққан айбдорлик ҳисси таъсиридаги ўз «Мен»ига қарши қаратилган иккиламчи ҳолат деб таърифлайди. Жинсий М. шериги қаршисида ўзини қулдек итоаткор ва унинг ҳукмронлиги қаршисида ўзини ҳимоясиз сезишдан қониқишдир. М. кўпинча ўсмирлик даврида шахснинг қаршилик кўрсатишга қурби етмаган вактдаги сексуал ёки жисмоний зўравонликнинг оқибати сифатида талқин қилинади. Маън-й жиҳатдан инсон тафаккурига ўта ёмон таъсир кўрсатувчи салбий феъл-атвор сифатида қайд этилади.

МАИШИЙ ТУРМУШ — инсоннинг ўз жисмоний қуввати ва меҳнатга қобилиятини тиклаши учун зарур бўлган дам олиш, ҳордиқ чиқариш ва ҳаётдан завқ олиши б-н боғлиқ ҳаёт тарзини англатувчи тушунча. М.т. бевосита ижт-й соҳа, хусусан социал инфраструктура ҳолати б-н боғлиқ. Ўз навбатида социал инфраструктура фаолияти инсоннинг яшаш муҳити қулайлигини таъминлашга хизмат қилади. Инсоннинг барча қобилиятлари жамият учун фойда келтириши кўп жиҳатдан унинг ҳаёти қандай таъминланганлигига, ҳаётдан олаётган қониқишига боғлиқ. Бу каби муаммоларга мамлакатимизда эътибор бериб келинмоқда. М.т. маиший-коммунал хўжалик, жисмоний тарбия ва спорт, мад-ят, маиший хизмат, савдо, ижт-й транспорт, алоқа, табиатни муҳофаза этиш муассасалари фаолиятига ҳам бевосита боғлиқ бўлиб, унинг натижаси шахснинг тўлақонли фаолият юргизиши, юксак моддий-маън-й соҳаларда юқори кўрсаткичларга эришишини таъминлашдан иборат. Бу соҳаларда одамларнинг қониқиш ҳосил қилиши ҳаёт фаолиятининг аниқ шароитлари, яъни меҳнат, маиший соҳа, бўш вақтни ташкил этиш ҳолати б-н ҳам ўлчанади. Одамларнинг мад-й қадриятлар ва хизматлар (таълим, ахборотлар тизими, санъат ва ҳ.к.)дан фойдаланишга қурби етиши ҳам М.т. ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши табиий. Ш-дек, жойларда таълим хизматларининг сифати, тиббий хизматлардан, шу жумладан дорихоналардан фойдаланиш, уй-жой коммунал хизматларининг сифати, ичимлик суви, табиий газ б-н таъминланганлик, электр энергияси таъминоти, маиший хизматлардан фойдаланиш, мад-й хизмат объектлари (кутубхоналар, мад-ят клублари ва б.) б-н таъминланганлик, жисмоний тарбия ва спорт хизмат объектлари ҳолати (болалар спорт майдончалари, спорт клублари ва б.), ҳудудларни ободонлаштириш ва санитар ҳолати — буларнинг барчаси динамик ўзгаришлар жараёнини бошдан кечирмоқда. Даставвал, ҳар бир оила ўз турар жойининг эгаси бўлиши керак. Аҳолини тоза ичимлик суви б-н таъминлаш, қишлоқ жойларни газлаштириш каби мураккаб муаммоларнинг ҳал қилиб борилиши ҳам инсонга муносиб ҳаётни таъминлашга қаратилгандир. Баҳоларнинг эркинлаштирилиши, савдо тизими ва маиший хизмат соҳасининг бир маромда хусусийлаштириб борилиши савдо тармоғидан аҳолининг фойдаланишини ҳал қилиб бориш имконини беради. Шу мақсадда истеъмол молларининг кўпини ўзимизда етиштиришни таъминлаш учун маҳаллий ишбилармонларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринларини ташкил этиш, қишлоқ жойларида савдо шахобчалари ва маиший хизмат кўрсатиш муассасаларини кўплаб барпо этиш ана шу мақсадларга олиб борадиган йўлдир. Қишлоқ жойларида транспорт ва алоқа тармоғини ривожлантириш, одамлар учун зарур бўлган қулайликлар яратиш соҳасида сезиларли ишлар қилинмоқда. Инсон дунёга бахтли яшаш учун келади ва бу имконият унга фақат бир марта берилади. Инсоннинг бахтли, демакки тўлақонли ҳаёт кечириши эса бўш вақтни самарали ташкил этишига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Шу маънода мамлакатимизда мад-ят, санъат, спортнинг ривожланиши учун жойларни шароитларни яратишга қаратилган ишлар М.т.нинг бой асосга эга бўлишига хизмат қилади. Сайёҳлик, аҳоли ҳордиқ чиқарадиган кўплаб мад-ят ва истироҳат боғлари ва кўнгилочар иншоотларнинг яратилганлиги ҳам инсон ҳаётини ранг-баранг ва мазмунли қилишга ёрдам беради. Шу б-н бирга бу соҳада ҳам бошланган ишларни янада изчил давом эттириш мақсадга мувофиқдир. Айниқса, болалар спортини ривожлантириш бўйича кўплаб қишлоқ жойларида қурилган спорт иншоотлари ва мажмуаларини зарур анжомлар б-н жиҳозлаш, ёшларни, айниқса, қизларни уларга кўпроқ жалб этиш фаолиятини кучайтириш лозим.

МАИШАТ(БОЗЛИК) – юксак маъ-ят тамойилларига зид т. бўлиб, маишат қилиш, айш-ишратни ифодаловчи маън-й иллат. М. ҳолатини англатувчи сўз барча замонларда салбий маънода ишлатиб келинган. Ушбу сўз ясама сўз ҳисобланиб, ўзак – маишат ва –боз, -лик сингари иккита ясовчи қўшимчалардан иборат. Юқорида берилган маънолардан кўринадики, жам-т учун носоғлом муҳитни вужудга келтирувчи ҳолатни англатади. М. б-н шуғулланиш фақат ўз манфаатини кўзлаган, бировларнинг ҳисобига айш-ишрат қилишга интилаётган кишилар учун хос хус-ят ҳисобланади. Бу  хус-ятни салбий эканлиги тарбия жараёнида уқтириб борилади. М. б-н шуғулланиш асосан катта ёшдаги одамларга хос бўлганлиги туфайли у жам-т учун хавфлидир. Негаки, ёш авлод катталарга тақлидан иш кўрганлиги туфайли уларга эргашган ҳолда бундай хус-ятларни тўғридан-тўғри қабул қилишлари ва уларни тўғри деб ҳисоблашлари мумкин. Бу холатнинг олдини олиш эса тарбиячиларнинг биринчи галдаги вазифалари ҳисобланади.  М.ка қарама-қарши келадиган сўзлардан бири ҳаё, уят сўзларидир. Ҳаёси ва уяти бор кишигина М. кўчасига кирмайди, бундай салбий ишга яқин йўламайди, бундай иш б-н шуғулланишда ўзгалардан уялади. “Бир кетган уят қайтиб келмайди”, “Дилда доғ кўтариб юргандан кўра бетнинг қизаргани афзал”, дейди халқимиз. Лекин тилимизда ҳаёсиз ёки беҳаё дейилганда, уятсиз иш қилганда хижолат чекмайдиган, адабсиз кимса тушунилади. “Ҳаё эркак кишига нисбатан табиатан аёл кишида кўпроқ бўлади. Эркак кишилар бемалол айтадиган баъзи сўзларни аёллар турли андиша ва уялиш туфайли айта олмайдилар”. М. соф оиланинг, фарзандлар тарбиясининг кушандаси ҳисобланади. М.ка ружу қўйган эркак киши оиласини, фарзандлари, ота-онасини ҳам унутади, М.ни деб у ҳамма нарсадан кечишга тайёр бўлади. Бу эса жам-т учун хавфлидир. Кўринадики, бу сўзнинг маъ-ятга бевосита алоқаси бор, негаки ушбу сўзнинг моҳиятини чуқур тушуниш орқалигина, унинг акси бўлган сўзлар маъносининг қадрига етиш мумкин. Қадимдан М. қораланган. Халқимизда М. ортида ижобий натижа йўқлиги,  М. қусурларидан ўзини тийиш лозимлиги тўғрисида ўгит ва насиҳат маъносидаги мақоллар, ривоят ва ҳикматли сўзлар кўп.

“МАМЛАКАТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ИҚТИСОДИЁТИМИЗНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА” – Президент И.А.Каримов асарларининг 16-жилди (Т., “Ўзбекистон”, 2008 й.). Ушбу жилддан давлатимиз раҳбарининг 2007-2008 йилларда республика Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, Халқ депутатлари вилоятлар кенгашлари йиғилишлари, турли халқаро анжуманлар, тантанали маросимларда сўзлаган нутқлари ва маърузалари ҳамда табриклари ўрин олган. “Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли” маърузасида мам-тимизнинг мустақиллик йилларида ижт-й, иқт-й, маън-й ва ҳаётнинг бошқа соҳаларида қўлга киритилган ютуқлар, муваффақиятлар ва келажакда ҳал қилиниши кўзда тутилган муаммо ва ечимлар ҳақида мухтасар тарзда сўз юритилади. Мазкур маърузада мустақилликнинг 16 йили шартли равишда 2 та босқичга ажратилади: 1991-2000 йиллар ўтиш даври ва миллий давлатчилик асосларини шакллантириш б-н боғлиқ биринчи галдаги ислоҳот ва ўзгаришларни ўз ичига олади. 2001-2007 йиллар фаол демократик янгиланишлар ва мам-тни модернизация қилиш давридир. Ш-дек, маърузада “ўзбек модели”нинг амалиётдаги ҳолати, натижалари, собиқ иттифоқ даврида амалга оширилган пала-партиш сиёсат, пахта яккаҳокимчилиги ва ҳар бир соҳадаги қолоқлик ва инқирозлар тасвирланади. Мана шундай вазиятдан мерос бўлиб қолган иқтисодиётни кўтариш, ижт-й соҳаларни ислоҳ қилиш, одамлар онгини ўзгартириш каби жараёнларнинг ўтиш давридаги аҳволи тилга олинади. Ш-дек, маърузада давлат қурилиши ва бошқарувидаги янгиланишлар, сиёсий жараёнлар, иқт-й ўнгланишлар, хорижий инвестициялар ҳақида сўз боради. Мазкур жилдга киритилган яна бир муҳим маъруза  “Ватанимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қилиш – олий саодатдир” деб номланган. Унда мам-тимизда жам-т ҳаётининг турли соҳалардаги  мустақиллик йилларида қўлга киритилган натижалар, эришилган марралар аниқ рақамлар, фактлар мисолида келтирилади. Шу б-н бир қаторда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар амалга оширилаётган ислоҳотларни жадаллик б-н давом эттириш, иқтисодиётни барқарорлаштириш, хус-н, фермерлик ва хусусий мулкчиликни ривожлантириш, давлат ва жам-т қурилишидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, жам-тдаги ҳар бир соҳани эркинлаштириш, инсон манфаатларини ҳар нарсадан устун қўйиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, ташқи сиёсат, иқтисодиётимизни ривожлантириш, хус-н, даромадларни 2-2,5 баробар ошириш, кадрлар сиёсати, юксак маъ-ятни енгилмас куч ва ҳаётий ҳақиқатга айлантириш ва мана шуларни амалга ошириш учун тиришиб меҳнат қилиш зарурлиги ҳақида мухтасар тарзда баён қилинади. Жилддан ўрин олган яна бир муҳим маъруза “Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир” деб номланган. Унда Республикамизнинг 2007 йил ижт-й-иқт-й рив-ш якунлари баҳоланиб, иқтисодиётда рўй берган таркибий ўзгаришлар, иқтисодиётга киритилган инвестициялар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада эркинлаштириш, давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, даромадларни ошириш, банк-молия соҳасидаги ислоҳотлар, аҳоли бандлиги ва саломатлиги, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш, солиқ юкини енгиллаштириш каби соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар аниқ факт ва рақамлар орқали келтрилган. Ш-дек, 2008 йилдаги устувор вазифалар, “Ёшлар йили” давлат дастурининг бажарилиши, таълим тизимини янада ривожлантириш каби вазифалар ҳақида сўз боради. Ш-дек, жилддан ўрин олган Хоразм, Фарғона, Сурхондарё, Самарқанд вилоятлари кенгашининг сессияларида сўзланган нутқларда ушбу вилоятлардаги мавжуд аҳвол, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, уларни ҳал қилиш борасидаги кўрсатмалар ҳақида атрофлича фикр юритилади.

МАНИПУЛЯЦИЯ (лот.manipulus — қўл ҳаракати) — 1) қўл машқи, қўл ҳаракати, шу жумладан қўл маҳоратига таянган фокус намойиш қилиш; 2) махинация, алдов, товламачилик, қаллоблик орқали ғаразли мақсадга эришиш; 3) одамда маълум мотивацион ҳолатлар (шу б-н биргаликда ҳиссиётлар, аттитюдлар, стереотиплар) таъсирининг фаоллаштирилишига олиб келадиган коммуникацион таъсир. Бу таъсир одамни коммуникатор учун исталган (фойдали бўлган) хатти-ҳаракатга ундайди. Е.Л.Доценконинг таърифича, М. — психологик таъсир турларидан бири ҳисобланиб, ундан ўзга кишини маълум хатти-ҳаракатларни амалга оширишга яширин ҳолда ундаш ёрдамида бир томонлама ютуққа эришиш мақсадида фойдаланилади. Бунда таъсир объекти (адресат) томонидан субъект (актни амалга оширувчи) ўз мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида қаралади. Бошқача айтганда, объект тўлиқ назорат ва б.рувнинг ҳукмронлиги таъсири остидаги нарса даражасига туширилади. М.нинг оқибатлари ички парокандалик, шахс яхлитлигининг бузилиши, шахсга инқирозли таъсир хавфларини келтириб чиқаради. Америкалик ижт-й психолог Р.Чалдини М.нинг бир қанча типик вазиятларини ажратиб кўрсатади: Мас., ёрдам сўраш; сотувчининг, рекламанинг харидорга таъсири; сиёсий тарғибот; болаларни тарбиялаш ва ҳ. У, ш-дек, шундай кишилар рўйхатини илгари сурадики, М. улар учун “ишлаб чиқариш воситалари” ҳисобланади: Мас., турли хил фондлар учун маблағ йиғувчилар; кўчада савдо қилувчилар; ишбилармонлар; бизнесменлар; савдо агентлари; реклама ходимлари ва ҳ. Э.Шостромнинг фикрича, М. нисбатан кўпроқ тарқалган ҳодиса ҳисобланади: амалда ҳар қандай одам у ёки бу даражада “манипулятор” дир. У доимий ҳолда атрофдагиларни М. қилади ва шу б-н биргаликда атрофдагилар томонидан М. қилинади. М.нинг энг юксак даражаси ғайридиний ташкилотлар (деструктив культлар) фаолиятида кўзга ташланади. Бунда одамларнинг онги назорат остига олинади. Онгнинг назорати қуйидаги соҳаларни қамраб олиниши б-н эътиборлидир: а) хатти-ҳаракатлар назорати (индивидуал жисмоний ҳаётнинг бошқарилиши, ўзга машғулотлар учун бўш вақтнинг қолмаслиги, тобелик ва бўйсунувчанлик малакаларини шакллантириш); б) маълумотларнинг назорати (маълумотларнинг қасддан яширилиши ёки бузиб кўрсатилиши, ғайридиний ташкилотларни танқид қилувчи маълумотларни қабул қилишнинг тақиқланиши, ғайридиний ташкилот чиқараётган маълумотлар б-н чегараланиш); в) тафаккурнинг назорати (ташкилот ғоясининг мажбурий сингдирилиши, фикрларнинг шу ғоя н.назаридан “яхши” ва “ёмон”га ажратилиши, ғоя ва ташкилот раҳбари ҳақида танқидий фикр билдирилишининг тақиқланиши); г) эмоцияларнинг назорати (шахс ҳиссиётларининг торайтирилиши, уят ва айбдорлик туйғусининг ишлаб чиқилиши ва сингдирилиши, ўз гуноҳлари, заиф томонлари ва хатоларининг анъанавий ва оммавий ҳолда тан олиниши, қўрқувдан фойдаланиш). Америкалик психотерапевт С.Хассен онг устидан назорат қилишга эришишнинг учта босқичини ажратиб кўрсатган: 1) шахсни инқирозга учратиш жараёни; 2) ғоявий ишлов бериш жараёни; 3) янги шахсни маън-й ва мад-й жиҳатдан мустаҳкамлаш жараёни.

МАНИЯ (юн. manía — ақлсизлик, завққа тўлиш, эҳтирос) —1) кўтаринки кайфият, серҳаракатлик, тез фикрлаш ва сергаплик кўринишлари б-н намоён бўлувчи руҳий касаллик кўриниши 2) Патологик кўринишдаги майл ва эҳтирос (Мас., таъқиб этилиш М.си). М. кундалик турмушда бу сўз инсоннинг бирон-бир предметга ёки машғулотга муккасидан кетиб хирс қўйишини англатади. Илмий ибора сифатида М. руҳий касалликнинг бир турига ишлатилади. Ушбу касалликнинг асосий хусусияти фикр ва хатти-ҳаракат импульсларининг тезлашуви сифатида намоён бўлади. Одатда, М.га қадар қисқа вақт давомида инсон руҳиятида аксарият хусусиятлар ҳукм суради. Бундай тушкунликдан сўнг, бир неча ҳафтадан кейин бемор ҳолати аста-секин, айрим ҳолатда эса бирданига ўзгаради. У сергап бўлиб қолади, диққати бир предметдан иккинчисига сакраб ўта бошлайди, ҳазил-мутойибага мойиллик кўрсатади, гапларга кинояли кулгу б-н жавоб қайтаради. Шу б-н бирга, касалда кўтаринки кайфият уйғонади, ўзини яхши ҳис эта бошлайди. Атроф-муҳит унда хушчақчақлик кайфиятини уйғотади, ўзин буюк ишларга қодир деб билади, барча тўсиқларни енгиб ўтишга куч ва хоҳиш сезади. Кўнглидаги кўтаринки ва яхши кайфиятни ашула айтиш, ёру биродарлар даврасида кўнгил очиш орқали ўтказгиси келади, айрим пайтда ҳатто бегоналар б-н ҳам худди яқинларидай улфатчилик қилиб кетаверади. Лекин, беморнинг кайфияти турғун бўлмайди, у сал нарсага асабийлашади, арзимаган нарсага ҳўнграб йиғлаб юбориши мумкин, худди шу тарзда яна бир зумда кайфияти ўзгариб кўтаринки ҳисларни кечиради ва ҳазил-мутойибани давом эттиради. Агар руҳий бузилиш, мастликни эслатувчи бундай ҳолатдан нари ўтмаса, бу касаллик «маниакал экзальтация деб аталади». Касалликнинг бундай енгил кўриниши бир неча кун давом этиши мумкин ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш орқали беморни аста-секин нормага қайтариш имконияти мавжуд, акс ҳолда М.нинг янада ривожланиши кузатилади. Айни ҳолда беморнинг фикрлаш тезлиги шунчалик кучайиб кетадики, унда мантиқий тафаккур амалга ошмайди. Айни пайтда бемор онгида унинг буюклиги ҳақидаги фикрлар ҳукм сура бошлайди. Унинг ички ҳаяжони қаттиқ бақириб гапиришида, пала-партиш гапларни айтишида, оёқ ва қўллари ҳаракатининг тезлашувида, қўлига тушган нарсани синдириб ёки йиртиб ташлашида намоён бўлади. Касалликнинг янада ривожланган ҳолатида онгнинг коронғулашуви ва жанжалкашлик кузатилади. Бундай кўринишда М. бир неча ҳафта ёки ойлар давом этиши мумкин. Касаллик ўтиши даврида унинг кўриниши гоҳ ёрқин, гоҳо эса суст намоён бўлади. М. психик касаллигида уйқусизлик кузатилади. М. мустақил касаллик сифатида намоён бўлганда ва у бошқа руҳий касалликлар б-н аралашмай келганда уни даволаш эҳтимоли юқори. Лекин, М. бирон руҳий касаллик таркибида келганда унинг намоён бўлиши эпизодик кўринишга эга бўлади. Бундай ҳолларда М. нинг тузалиши асосий касалликнинг ўтишига боғлиқ. Ҳозирга келиб М. касаллигининг алоҳида кўринишлари касаллик йўналган объектларга қараб тоифаланади. Мас.: Наркомания — гиёҳ моддаларга ружу қўйиш ва гиёҳвандлик ҳолатига тобе бўлиб қолиш. Библиомания — китоб йиғишга қизиқиш, бунда китобнинг мад-й қиймати инкор қилинади. Пиромания — олов ёндиришга ружу қўйиш. Токсикомания — мастлик, қисқа муддатли эйфория ҳолатини юзага келтирувчи моддаларни истеъмол қилишга интилиш б-н характерланувчи касалликлар туркуми. Графомания — ёзишга, уйдирма гапларни тўқиб ёзишга мойиллик. Дромомания — мақсадсиз адашиб юришга, дайдиликка мойиллик. Клептомания — бирон нарсани олиб кетишга бўлган ички импульсив кучга итоат этган ҳолда ўғирлик содир этиш.

МАНМАНЛИК – шахснинг салбий фазилати бўлиб, ижт-й мун-тларда ўзини ўзгалардан юқори қўйиш, уларга паст назар б-н қараш, бошқаларнинг фикр-мулоҳазаларини эътиборга олмаслик, фақат ўзини ҳақ деб, ўзгаларни тан олмасликни ифодалайдиган атама. Маън-й тор дунёқараш ва тарбиясиз одамлар ўзгаларга ҳурматсизлик, эьтиборсизлик б-н қарашга ўрганиб қолганлар. Улар ўзларини ижт-й ҳаётда ҳамма нарсанинг эгаси, таянчи деб ҳисоблайдилар. Ўзига ортиқча баҳо бериши б-н ахлоқий  таназзулга юз тутганлар. М.нинг иккинчи ижт-й илдизи моддий аҳволи ёмон одамнинг бирданига катта мол-мулкка эга бўлиши ва ўзини ахлоқий жиҳатдан идора этолмай қолишидир. Шу маънода ҳалқимизда “Кўрмаганнинг кўргани қурсин”, деган ибора шаклланган. Чунки, ҳар бир инсоннинг ижт-й-иқт-й, маън-й-демографик, сиёсий-мад-й жиҳатдан жам-тда тутган мавқеи бўлиб, унинг маън-й қонун-қоидалари белгилаб берилган. Жумладан, қандай сиёсий-иқт-й мавқега эга бўлмасин, фарзандлар ота-оналарига ҳурмат ва эътиборда бўлишлари шарт. М.нинг олдини маьнавий камтарлик тарбияси орқали олиш мумкин. Шахс ўзида алоҳида ҳуқуқ ва имтиёзни мавжуд эмаслигини тан олган ҳолда, умумий турмуш маън-й талабларини ихтиёрий равишда бажариши б-н бу қусурдан халос бўлиши мумкин. Шу б-н бирга, ўзгалар фикр-қарашларига сабр-тоқатлилик, ўзининг камчиликларига танқидий ёндашиш қобилиятини шакллантириш ҳам муҳимдир. Жам-тни демократиялаштиришда ижт-й ҳаётнинг барча соҳаларида фуқароларнинг тенглик ва эркинлигини таьминлаш жам-т турмушида М.ка ўрин қолдирмайди.

МАНСАБПАРАСТЛИК (мансаб – араб. иш, амал, аҳвол, ҳолат: 1) масъул вазифа; амал, лавозим; 2) ўзини кўрсатиш учун қилинадиган ёки ўзига маъқул иш, ҳаракат) – мансабни яхши кўриш, мансабга интилиш. Муайян ҳокимият тармоғининг бирор жабҳасида, давлат органларида, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларида, давлат муниципал муассасаларида, ҳарбий тузилмаларда ташкилий, тақсимот, маъмурий, хўжалик функцияларини доимий ёки вақтинча бажараётган мансабдор шахснинг ўз шахсий манфаати йўлида давлат ёки жам-тнинг қонун б-н қўриқланадиган манфаатларига зиён етказиб ёки унга чап бериб мансаб пиллапоясидан кўтарилишга ҳаракат қилиниши тушунилади.  Мансабпараст шахслар ўз манфаати йўлида мақсадга эришиш учун ҳар қандай разилликдан қайтмайди. Бундай шахс учун бажараётган лавозими унинг зиммасига юксак масъулият ва бурч юкламасдан, бу лавозим унинг янада юқорироқ лавозимга кўтарилиш воситаси бўлиб саналади. Тарихда М. иллатининг оқибатларига доир мисоллар кўп. Мас., жам-тнинг маън-й бузилиши ва ахлоқий тубанлашуви, М. иллатлари инсониятни қай аҳволга солиб қўйганлиги хусусида Рим тарихчиси Гай Саллюстий Крисп ўзи яшаган давр тўғрисида бундай деб ёзган эди: “…Дастлаб пулга ўчлик авж олди, сўнгра эса ҳокимиятга ўчлик ва уларнинг иккаласи гўё барча ҳалокатларнинг умумий ўзагига айланди. Мансабпарастлик ишончни, ҳалолликни ва бошқа барча эзгу сифатларни барбод қилди; уларнинг ўрнига у калондимоғлик ва шафқатсизликка, илоҳларни таҳқирлаш ва ҳамма нарса сотилади, дея ўйлашга ўргатди. Шуҳратпарастлик кўпларни ёлғончига айлантирди, дилда бошқа нарсани ўйлаб, тилда эса бошқа нарсани сўзлашга мажбур қилди. Дўстлик ва душманликни ўз моҳиятига кўра эмас, балки фойда н.назаридан баҳолашга ўргатди, ботиний комилликдан кўра, зоҳирий кўркамлик хусусида кўпроқ бош қотиришга ундади… Бойлик ҳурмат туйғусини уйғотиб, шон-шуҳрат, ҳокимият ва қудрат унинг йўлдошига айланган пайтдан бошлаб, — дея давом этади муаллиф, — жасорат сўна бошлади, камбағаллик айб саналадиган, самимият эса кўролмаслик ҳисобланадиган бўлиб қолди. Шу тариқа инсонлар ёшликдан мансабпарастлик, очкўзлик ва беандишаликка ўрганди. Бу манфур кимсалар дуч келган нарсани юлқиб олишади, талон-тарож қилишади, ўзганинг мулкига кўз олайтиришади. Инсоний ва илоҳий уят ва камтарлик ҳисси уларга мутлақо бегона, уларни ҳеч нарса чалғита олмайди ва ҳеч нарса йўлдан қайтара олмайди”. Айнан шу ҳолат Рим империясининг емирилиш сабабларидан бири бўлган. Мансабга интиладиган, мансабни яхши кўрадиган, унинг масъулиятини яхши англамайдиган, уни мақсадга эришиш учун бир имконият деб ҳисоблайдиган шахслар мам-т ва  жам-т, миллат ва давлат тақдирини ўйламайди. Бу иллат, айниқса, собиқ тоталитар тизимда анча шаклланиб улгурганди, сабаби унга шароит мавжуд эди.  Мустақиллик шарофати боис, бу б-н боғлиқ муаммо ижобий томонга ўзгарди. Мам-тимизда юксак маъ-ятли кадрларни тайёрлашга давлат томонидан берилаётган эътибор ва кадрлар тайёрлашнинг яратилган янги механизми бундай иллатларга ўрин қолдирмайди. Зеро, маъ-яти юксак инсон учун миллатга, Ватанга хизмат қилиш олий шарафдир. У қаерда ишласа, ўша ерда обрў топади, атрофида ижодий кайфият, муҳит пайдо қилади. Зеро, ҳар қандай мансабни безайдиган, ташаббускор, ўз ишига масъулиятли, сохта обрў орттиришдан қочадиган, жам-т олдидаги фарзандлик бурчини теран англайдиган кадрлар мам-т тар-ётининг кафолатидир.

МАНТИҚИЙ ФИКРЛАШ — инсон томонидан кўриб, эшитиб, билиб, ҳис қилиб ва англаниб турган борлиқ, воқелик ёки таассуротларнинг бошқалар учун ҳам тушунарли тарзда тафаккур этилишини англатувчи тушунча. Мантиқий фикр юритиш қобилияти барча соғлом инсонларга хосдир. Инсоннинг билиш фаолияти учун М.ф. универсал характерга эга. Тафаккур кўп қиррали, мураккаб, шу б-н бирга, бир бутунни ташкил этадиган ақлий жараёндир. Мантиқ деганда биз инсонларнинг кундалик фаолиятида, муносабатларида, тартибли, аниқ, асосли, яъни мантиқий ўйлай олишини тушунамиз. Барча инсонларнинг фикрлаш қонуниятлари бир хил бўлганидан турли тиллардаги сўзларнинг маъносини тушуна оламиз. М.ф. инсоннинг турли илмий ва амалий фаолиятлари соҳасидаги иши учун катта аҳамиятга эга. Инсон ўз мақсадларига тезроқ эришиш, ўз вазифасини осонлаштириш ниятида фикрий фаолиятини, ақлини қисман мантиқий машиналарга кўчириб, улардан кенг фойдаланмоқда. М.ф. инсоннинг олам ва ундаги ҳодисалар, инсон, табиат, уларнинг ўзаро муносабатларидаги ҳолатни тўғри англаш ва шу асосда ҳаётни тўғри ташкил этиш маъ-ятининг шаклланишида катта аҳамият касб этади. Мантиқийлик — тўғри тафаккурнинг, ёзма ва оғзаки нутқда фикрлаш қонунларига амал қилиш жараёнидир. Бунда тафаккурнинг асосий қонунлари ҳисобланган айният, зиддият, учинчисини инкор ва етарли асос қонунларининг ўзаро уйғун тарзда амалга ошиш жараёнидир. Айният қонун тафаккурида ҳар бир нарса ёки ҳодисани айнан ўзига тенг бўлишини ва фикрда такрорланмасликка гап ва матнларда такрор сўзларни тўғри қўллашни билдиради. Зиддият қонуни эса бир вақтнинг ўзида ҳар бир воқеа ҳодисани зидди бўлмаслигини талаб этади. Учинчисини инкор бир олинган шароитда воқеа, ҳодисалар айнан ўша ҳолатда бўлади ёки у ҳолатда бўлмайди (Бир пайтда талаба маъруза хонасида дарс тинглаб ўтириши мумкин ёки у ерда бўлмаслиги мумкин.). Учинчи ҳолат бўлмайди. Етарли асос қонун ҳар бир айтган фикрларимиз етарлича ўз исботига, асосига исботланганлиги эга бўлиши керак. Бунда ҳар бир айтилган фикр аввалгиси б-н уйғун кетма-кет ҳолда бўлиши лозим. Нутқда, тафаккурда, илмий-педагогик фаолиятда, бошқарув, раҳбарлик фаолиятини тўғри бошқаришда М. бўлиши фикрлар вакиллик б-н уйғун келиши шарт. Ана ўшанда ёзган ҳар бир     мақола, ёзилган илмий-бадиий асари мантиқий кетма-кетликка, изчилликка эга бўлиши б-н белгиланди. Мантиқсизлик — М.нинг акс кўринишидир. Мантиқ – бу воқеалар, нарса ва ҳодисалар, уларнинг ўзаро боғланишлари, алоқадорлиги ҳамда кетма-кетлигининг кўринишидир. Маълумки, тўғри фикр юритишда асосий фикрлаш қуроли мантиқ ҳисобланади. Тўғри фикрлаш учун мантиқнинг асосий тушунчаси ва қонунлари ўз ифодасини топиши зарур. Бунда тушунча ҳукм ва хулосалар б-н бир қаторда айният, зиддият, учинчисини инкор ва етарли асос қонунлари бир-бири б-н боғлиқ ҳолда бўлиши ва ушбу таркибий қисмларнинг бўлмаслиги М.ни келтириб чиқаради. М. воқеалар фикрлар баёнида чалкашликларга нарса ва ҳодисалар моҳиятини нотўғри талқин қилишга олиб келади. Шу жиҳатдан қадимдан шу кунгача ва келгусида ҳам нотўғри фикр юритмаслик, қилинган ишларни мазмун-моҳиятини очиб бериш воқеа ҳаёт б-н уйғун эканлигини кўрсатишда мантиқий қурол, унинг шакл ва қонунларидан ўринли ва унумли фойдаланиш лозим бўлади. Хусусан, маън-й-маър-й ишларни давр ва замон б-н боғлаб олиш борасида М. кўринишларига берилмаслик орқали олдимизда турган муаммоларни бартараф этиш, озод ва обод Ватан эркин ва фаровон жамият қуриш муҳим аҳамият касб этади.

МАНФААТ (араб. фойда кўрмоқ) — 1) наф, фойда, самара, натижа; 2) индивид ёки ижтимоий гуруҳ фаолиятини, ҳуқуқини белгилайдиган асосий омил; 3) зарурат, эҳтиёж. Индивид ёки ижтимоий гуруҳ М.и, аввало, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги, ишлаб чиқаришдаги ўрни ва мавқеи б-н белгиланади. Аслида,  М. жуда мураккаб таркиб ва тизимга эга бўлиб,  турли давр ва вазиятларда унинг турли кўринишлари муҳим ўрин тутади. М. турлари бир неча белгилар асосида тасниф қилинади. М.,  субъектига кўра,  шахс,  гуруҳ ва жамият М.ларига бўлинади. М.,  қайси эҳтиёжларни қондириш б-н боғлиқлигини ҳисобга олиб, моддий ва маънавий М.ларга бўлинади. Маънавий М.лар эса ўз навбатида,  сиёсий,  руҳий,  ахлоқий ва бошқа турларга бўлинади. М.лар шаклланиши уларни,  муайян эҳтиёжларни қондириш б-н  боғлиқ тарзда,  вужудга келишини кўрсатади. Субъект ўз М.ларини қанчалик чуқур англаса,  уларни рўёбга чиқариш учун шунчалик  қулай имконият туғилади. М.ларни чуқур англаб етмаслик шахс ёки гуруҳнинг ўз М.ларига зид фаолият юритишларига сабаб бўлиши мумкин. М.ларни англаш даражаси эса шахс ва ижтимоий гуруҳнинг маънавий тараққиёти даражасига боғлиқдир. М. б-н яқин ва турдош ҳодиса эҳтиёждир. Эҳтиётсиз М. бўлиши мумкин эмас. Улар ўртасида кўп ўхшашлик ва умумийлик б-н бир қаторда тафовутлар ҳам мавжуд. Эҳтиёжлар бевосита объектга йўналтирилган бўлса, М.лар шу эҳтиёжларни қондириш воситалари, жамиятда амал қилаётган тақсимот  тамойилларини ҳам ўз ичига олади. Эҳтиёж ва М. ўртасида  тафовутдан ташқари зиддият ҳам бўлиши мумкин. Мас., гиёҳванд кишининг эҳтиёжини наркотик модда қондиради, аммо у ўша гиёҳванд М.ларига зид. Индивид ва ижтимоий гуруҳ фаолиятининг негизида М. ётгани учун шу фаолиятни ўрганувчи ахлоқшунослик, ижтимоий фал., сиёсатшунослик, иқтисодий наз-я каби фанлар М. категориясига мурожаат қиладилар. М.нинг умумий жиҳатлари, шаклланиш, ривожланиш ва қондирилиш қонуниятлари ижтимоий фал. фанида ўрганилади. Фал. тарихида М. моҳиятини талқин қилишда турлича ёндашувлар бўлган. 20-а.нинг иккинчи ярмида М.нинг онтологик жиҳатларини тушунтиришда икки хил нуқтаи назар пайдо бўлди. Улардан бирига кўра, М. объектив ҳодисадир, иккинчисига кўра эса у субъектив ҳодиса. Биринчи қараш вакиллари иккинчи қараш  тарафдорларини субъективизмда айбласа, иккинчи қараш тарафдорлари  уларни вулгарлик ва метафизикада айблашади. Узоқ давом этган бу  тортишув айтарли самара бермади. 90-йилларнинг бошларида бир қатор  олимлар М.ни объектив воқелик б-н боғлиқ бўлган субъектив, яъни объектив-субъектив воқелик б-н боғлиқ бўлган объектив-субъектив ҳодиса, деб талқин қилишни таклиф қилдилар. Бу ёндашув кўпчилик олимлар томонидан эътироф этилди. Жаҳон фал.сида мавжуд бўлган индивид ва  гуруҳлар фаолияти негизида уларнинг М.лари ётади, деган қоидани индивид ва гуруҳлар фаолияти негизида уларнинг англанган М.лари ётади, деб аниқлаштириш ва М.нинг фаолиятга ўтказадиган таъсир кучи унинг англаниш даражасига боғлиқ, деб тўлдириш мақсадга мувофиқ. Шу б-н бирга субъектлар ўз М.ларига  зид ҳаракат қилишлари ҳам мумкинлигини эътироф этиш лозим. Бундай ҳол М. мутлақо чекланмаганда ёки бевосита М.дан  кўра олийроқ мақсад бўлганда юз беради. Мас., ўзи оч юрган она зўрға топган овқатини ўзи емай боласига бериши унинг М.ларига зид, аммо турнинг олий манфаатларига мувофиқдир.

манқурт(лик) — ўзлигини англашдан маҳрум бўлган, жам-тнинг хус-яти; кундалик турмушда ўз тарихини билмайдиган, онги паст, инсонийликдан йироқ одамларга нисбатан қўлланиладиган т.. Мустақил фикрлашдан маҳрум, итоаткор, жисмоний эҳтиёжнинг қулига айланган одамлар «Манқурт»  деб аталади. Дарҳақиқат, маъ-ят шахс, жам-т ва миллат равнақининг бош омили ва пойдеворидир. Ш.у. ҳам муайян миллатни ўзлигидан маҳрум этиб, қарам қилмоқчи бўлган фотиҳлар аввало, уни тилидан, тарихидан, маън-й қадриятларидан маҳрум этишга уринган. Босқинчилар миллатга ёт бўлган анъаналарни тиқиштириш орқали унинг турмуш тарзини, миллий  ўзлигини ўзгартириб юборишни мақсад қилиб қўйган. Ҳоз. даврнинг долзарб муаммоларидан бири – ўзлигини яхши англайдиган, маън-й баркамол авлодни, миллий М.ликдан холи бўлган замонавий инсонларни тарбиялашдир.

МАРГИНАЛ ВАЗИЯТ (лот. — чегаравий ҳолат) — ташқи ва ички шароитлар тизими, бунда шахс икки ва ундан ортиқ ижтимоий умумлашмалар ўртасидаги чегарада туради ва ўзини улардан ҳеч бирининг тўлақонли аъзоси деб ҳис этмайди. М.в. ижтимоий, этник, касбий ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Кўпинча М.в. миграцияларда юзага келади. Муҳожирлар одатдаги маргинал шахслардир. М.в.га тушиб қолган шахс маргинал мақомга эга бўлади, руҳий иккиланганликни аъзо гуруҳлар ва референт гуруҳлар ўртасида, икки ва ундан ортиқ аъзоли гуруҳлар ўртасида, шахс бажарувчи ижтимоий вазифалар ўртасида, аниқ ва тасаввурий ижтимоий вазифалар ўртасида ҳис этади. М.в. ижтимоий низоларга сабаб бўлиши, лекин ижтимоий самарали ҳаракатга ҳам олиб келиши мумкин: вазият шахснинг ижтимоийлашуви ва мослашуви даражаси б-н белгиланади, яъни давомийлик, ички ва ташқи низоларнинг кескинлиги ва шакли кўп жиҳатлар шахсли-индивидуал хусусиятларга боғлиқдир. М.в.ни шахс олдига ижтимоий ва маънавий танлашдек муаммони, ўз ижтимоий мавқеини белгилаш учун самаралилашиш ва мослашиш воситаларидан фойдаланиш масаласини қўяди. Ижтимоий фаолиятда М.в. ўрганиш ижтимоийлашиш ва мослашиш муаммолари б-н, ижтимоий мавқелар ва шахснинг ижтимоий аҳамиятини белгилаш ҳамда турларга ажратиш б-н боғлиқ.

МАРГИНАЛ ШАХС (лот. marginalis — аросатдаги шахс) — муайян ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги оралиқ вазиятни эгалловчи индивид ёки бирор табақа, қатламга мансуб эмаслик. Бундай вазият М.ш.га унинг хулқ-атвори ва руҳиятига муайян тамға босади. «М.ш.» атамаси америкалик социолог Р.Парк томонидан 1920 йиллар иккинчи ярмида мулатларга нисбатан биринчи маротаба қўлланган. Булар, унинг фикрича, ўзининг жамиятда эгаллаб турган мавқеига кўра ўзига хос хусусиятларга, яъни безовталик, тажовузкорлик, шуҳратпараслик, қизиққонлик, тортинчоқлик ва эгоистик жиҳатларга эга бўлганлар. М.ш. муаммолари 30-йилларда Э. Стоункивист томонидан ишлаб чиқилган, у културологик нуқтаи назарда бўлган. Унинг нуқтаи назарига кўра, ижтимоий гуруҳлардан ташқари (булар жамиятда етакчи ўринни эгаллаган) яна бир қатор бўйсунувчи гуруҳлар ҳам мавжуд (масалан, этник озчилик). Етакчи гуруҳларга уйғунлашишга интилиб, бўйсундирилган ижтимоий гуруҳ аъзолари уларнинг маданий андозаларини ўзлаштиришга ҳаракат қилган. Натижада, маданиятлар қўшилуви юз беради, бу маргинал вазиятни муқаррар килиб қўяди. Улар устунлик қилувчи гуруҳнинг чеккасида туради ва етакчи гуруҳ буларни тўлиқ қабул қилмайди, шунингдек, тегишли бўйсундирилган гуруҳ ҳам уларни чекинганлар сифатида рад этади. Маданиятлар қоришмаси бўлган М.ш.лар тенг даражада объектив равишда ҳеч бир ижтимоий гуруҳ б-н тенглашиб кета олмайди. Вазиятга кўра, М.ш. ижтимоий-сиёсий ҳаракат етакчиси вазифасини ўташи мумкин ёки абадий дашном тагида қолиб умр кечириши ҳам мумкин. Кейинги вақтларда бу муаммо фақат социологларнигина эмас, балки М.ш.ни ўз фаолиятининг муҳим объекти сифатида қаровчи ижтимоий ходимларнинг эътиборини ҳам жалб қилмоқда. Маргиналлик ҳолатга тушиб қолган одам ёки гуруҳнинг руҳига, мақомига, жамият тизимида тутган ўрнига муайян таъсир ўтказиб, уларнинг ижтимоий-сиёсий хулқ-атвори йўналишларида аниқ ифода топган. М.ш. ва маргиналлик  кўпроқ қолоқ мамлакатлар ижтимоий тизимига хос ҳодиса бўлиб, айрим ҳолларда жамият тараққиётига, унинг иқтисодий ва сиёсий барқарорлигига доимий хавф-хатар туғдириб туради. Мас., Ҳиндистон, Бангладеш, Бирма, Шри-Ланка ва бир қатор Африка давлатлари ижтимоий тизимида маргинал қатламлар таъсир кучига эга бўлиб, давлат тўнтаришлари, миллий-этник тўқнашув-можаролар, уюшган жиноятчилик ва шу сингари беқарорлик ҳамда тартибсизлик ҳолатларнинг келиб чиқиши ва ифода топишида асосий ижтимоий замин бўлиб хизмат қилганлар. М. ш. деганда мамалакат аҳолиси маълум бир қисмининг “аросатда қолган”, ўз ижтимоий гуруҳидан бегоналашган, лекин янги бирор ижтимоий гуруҳга қўшилиб ўз ижтимоий мақомини ўрната олмаган, шунинг учун ҳам тайин бир ҳақ-ҳуқуқ эгаси бўла олмаган “ижтимоий беқарор” гуруҳни ёки шахсни кўз ўнгимизга келтиришимиз мумкин.

МАРДЛИК  – 1) инсоннинг маън-й хислати, номардликнинг зидди, ор-номус, виждон ва  садоқатни, шахснинг мардлигини ифодалайдиган;  2) мард кишиларга хос иш, хатти-ҳаракатни англатувчи т.. М. сўзи халқимиз ўртасида кенг истеъмол этиладиган ва миллатимиз учун хос бўлган сўз ҳисобланади. Мард — эр киши, у бир сўзли ва ҳар қандай ишни ҳеч манфаатсиз бажарувчи ор-номусли одам. М. сўзи жасорат, қўрқмаслик, ботирлик каби сўзлар б-н синоним ҳисобланади. М. сўзи халқимиз онгида инсоф т.си б-н ҳам ниҳоятда уйғунлашиб кетган. Негаки, мард кишидагина инсоф бўлиши табиий. Ш.у. ҳам инсоф сўзини англатадиган қуйидаги маънолар М. сўзини англатадиган маънолар б-н уйғунлашиб кетади. Чунончи,  инсоф – бу адолат ва виждон амри б-н иш тутиш туйғуси ва қобилияти, ишда, кишиларга мун-тда ҳалоллик, тўғрилик, тенглик, софдиллик ва ҳақиқатгўйликдир. М. сўзининг маъносини чуқур тушунган кишигина уларга юклатилган маънони чуқурроқ англаб етади, уни қадрлайди. М. нима эканлигини англаган кишигина ожизларни ҳимоя қилади, камбағалларга ёрдам беради, забунларнинг кўнглини кўтаради. Қадимда  буюк аждодларимиз томонидан ҳам М. сўзига алоҳида эътибор берилган. Негаки, жангларда фақат ботир, фидокор инсонгина М. кўрсата олган, ўз ватанини босқинчилардан ҳимоя қила олган. Ш.у. халқимиз М. сўзини ва шу сўзга муносибларни доимо улуғлаб келган. «Ваъдага вафо – марднинг иши, Ваъдасиз – субутсиз киши», «Мардни меҳнат енголмас», «Марднинг иши – меҳнат» каби мақоллар М.нинг мазмун-моҳиятини англатади. Кўринадики, М. айниқса ҳоз. мустақиллик даврида зарур т.лардан бири экан. Негаки, юртимиз мустақилликка эришгандан бошлаб  уни асраш ва мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорликнинг қадрига етиш долзарб вазифага айланди. Бу эса, М. т.сининг мазмун-моҳиятини барча юртдошларимизга сингдириш лозимлигини англатади.

МАРОСИМ — расм-русум, анъанага айланган намойиш; шахс, гуруҳ ва жамият ҳаётидаги муҳим ҳодисаларни нишонлаш шакли. Тарихан М. диний тизимларда вужудга келган. Уларда индивиднинг ижтимоий тизим б-н алоқалари ифодаланган. Ҳозирги жамиятда М. асосан, маиший турмуш, сиёсий, ижтимоий тизимлар ҳаётида намоён бўлади. М. таркиби одатда тимсолий ҳаракатларнинг қатъий белгиланган циклик тартибидан иборат бўлиб, рақслар, қўшиқлар, расмлар, предметлар, матнлардан ташкил топади. М.нинг қуйидаги асосий турлари фарқланади: диний М. фуқаролик М.лари, этник М., сиёсий М., дипломатик М. ва ҳ.к. М. турлари кўпинча бир-бири б-н қўшилиб, аралашиб кетади. Улар орасида диний М.лар энг аввал шаклланган бўлиб, М.нинг бошқа турлари аста-секин улар орасидан ажралиб чиққан ва ўзининг дастлабки хусусиятларини  йўқота бошлаган. М. ўзининг дастлабки функцияларидан ташқари, қўшимча функцияларни ҳам бажара бошлаган. М.ни ўтказиш индивид ва гуруҳ ҳаётидаги муҳим воқеаларни нишонлашдан ташқари унинг миқёси, унга сарф қилинган харажатлар ҳажми М. субъектининг ижтимоий мавқеи, бойлиги, даромади тўғрисида ҳам гувоҳлик бера бошлади. Натижада одамлар қадим замонлардан бошлаб М.ни фақат эътиқод ёки зарурат туфайли эмас, ўз мавқелари, бойликларини кўз-кўз қилиш, сохта обрў орттириш мақсадида ҳам бажара бошладилар. Бу ҳол, айниқса ўрта а.ларда авж олиб кетди. Мас., “Бобурнома”да Султон Маҳмуд Мирзонинг қизи Оқбегимнинг никоҳ тўйи маросимида олтиндан писталар ва кумушдан бодомлар ясалиб, меҳмонларга тортиқ қилингани баён қилинади. Хуллас, М.ларни ўтказишда ҳаддан ортиқ дабдабабозлик, расмиятчилик ва шу кабилар уларнинг қадр-қимматини туширади.

МАСЪУЛИЯТ – маън-й, ижт-й ва маъмурий-ҳуқуқий соҳаларда кенг қўлланиладиган т.; маъ-ят н.назаридан ёндашилганида бурч; ижт-й маънода жам-т ва б. олдидаги маън-й қарздорлик;  маъмурий жиҳатдан, ижт-й тартибга солишнинг турли меъёрларини амалга оширишни назарда тутувчи жамоатчилик назоратининг намоён бўлиши; ҳуқуқий ёндашувда эса асосан юридик жавобгарликни англатадиган серқирра ва кенг маъноли категория.  М. муаммосига фанда азалдан эркинлик ва зарурат категорияларининг ўзаро нисбати, шахс хулқ-атвори ва фаолиятининг маън-й-ахлоқий жиҳати н.назаридан ёндашиб келинади.  Шу маънода М. т.си фал-й, ахлоқий, психологик, юридик, ижт-й-иқт-й соҳаларга хос кўплаб масалаларнинг мураккаб мажмуини қамраб олади.  Бу ҳол инсон ва ижт-й борлиқ моҳиятининг мураккаблиги ва ранг-баранглиги б-н белгиланади. Ҳар қандай одам ўзи учун муҳим бирон бир мақсадга эришиш йўлида ҳаракат қилиш усулини танлашда ўз табиатига кўра эркин эканлигига қарамай, унинг шахсий ҳаёти бутун жам-т ҳаёти, бошқалар олдидаги М.и б-н узвий боғлиқдир. Жам-т эса ўз-ўзини асраш ва рив-ш учун муайян ички тартибни шакллантириб, ўз аъзоларининг номақбул қилмишларини амалда чеклашга мажбур. Шундай қилиб, одамларнинг хулқ-атвор меъёрлари б-н   М.и узвий алоқададир. Бу ҳолат жам-тнинг барча аъзолари бир-бири ва жам-т олдида маълум мажбуриятларни онгли ёки онгсиз равишда қабул қилиши, ш-дек, зарур ҳолларда уларни рўёбга чиқаришга тайёрлигида намоён бўлади. Тарихдан маълумки, барча даражалардаги ҳокимият барқарор ва  М.ли бўлмаса, жам-т самарали фаолият кўрсатиши мумкин эмас. Бу масала ҳоз. дунёда янада муҳим аҳамият касб этмоқда. М.га ахлоқ ва ҳуқуқ категорияси сифатида таъриф берилганида у шахснинг жам-тга нисбатан ўз маън-й бурчи ва ҳуқуқий меъёрларни бажариши б-н тавсифланувчи алоҳида ижт-й ва ахлоқий-ҳуқуқий мун-тни акс эттиради. Бу маънода   М.  бошқарув қарорларини қабул қилишда давлат ҳамда жам-т  манфаатларининг англаниш даражасидир. Баъзи бир асарларда   М.  шахс хулқ-атвори устидан ижт-й назоратни амалга ошириш шакли, пировард натижанинг кўзланган мақсадга, бошқарув субъектининг сиёсий, юридик, ижт-й ва б. мун-тларининг объект б-н мувофиқлиги мезонлари, бажарилган иш учун ташкилот, давлат ва жам-т олдида жавоб бериш қобилияти, раҳбарнинг касбий, шахсий ва ишбилармонлик фазилатлари омили, унинг фаолият услуби, бошқарувни рағбатлантириш ва унинг самарадорлиги омили сифатида таърифланади. Технологик тусга эга талқинда бошқарув жабҳасидаги  М. – бу ҳокимият органи, унинг раҳбари ва ходимлари қонуний қабул қилинган хизмат фаолияти, хулқ-атвор меъёрлари, қоидалари ва тартиб-таомилларини тан олиши, уларга риоя қилишини, ўз ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижаси учун жавоб беришини ифодаловчи т.дир. М.нинг асосий функцияларини ёритишда унинг рив-ш жараёни инсоннинг ички дунёси б-н ҳам, ташқи муҳит б-н ҳам боғлиқ эканлигига яна бир карра эътиборни қаратиш лозим. Инсоннинг ички рив-ши унинг жам-тга, бу ердаги мўлжалларга мун-тини белгилайди. Ташқи муҳит эса мавжуд одатлар, анъаналар, ахлоқ қоидалари ва давлат мажбурлови ёрдамида унинг хулқ-атворини тартибга солади. Бундай талқинда ижт-й   М. судланиш, маъмурий ёки жиноий жазони қўлланиш таҳдиди остида ўз хулқ-атворини мавжуд ижт-й меъёрлар, ижт-й мақсадлар ва қонунларга мувофиқлаштириш зарурлигини ихтиёрий (баъзан мажбурий) қабул қилиш тарзида амал қилади. Бу, аввало, инсон жам-т ва унинг қонунларидан ташқарида мавжуд бўла олмаслиги б-н белгиланади. Шахс умумэътироф этилган нормаларни қабул қилмаган ёки бузган тақдирда  М.  мазкур жам-тнинг яхлитлигини сақлаш мақсадини кўзловчи тартибга солиш омили сифатида келиб чиқади. М.нинг мазкур тартибга солиш функцияси нафақат айрим шахсга нисбатан, балки ҳар қандай – расмий ва норасмий ижт-й тузилмаларга нисбатан амал қилади. Бундай ташкилотларга нисбатан  М.  даражаси давлат ва  маҳаллий  бошқарувнинг амалдаги нормалари, қонун ва қоидаларига риоя этилиши б-н белгиланади. Зотан, жамоатчилик ҳоз. ташкилотлардан нафақат юксак моддий натижаларни намойиш этишни, балки жам-тнинг ижт-й мақсадлари н.назаридан ҳам катта ютуқларга эришишни талаб қилади. М.нинг яна бир муҳим функцияси – гносеологик ёки билиш-тадқиқ этишдан иборат. У ишончли билимни ҳамда янги технологиялар, фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишнинг жам-т учун ижт-й муҳим натижаларини таъминлайди. Бизнингча, ижт-й   М.нинг бу функцияси роли келгусида, айниқса, дунё миқёсида давом этаётган жам-тнинг ижт-йлашув жараёнлари мун-ти б-н изчил ортиб боради. М.нинг асосан умумдавлат аҳамиятига молик қарорлар қабул қилиш фаолиятига дахлдор ихтиёрий-бошқарув функцияси гносеологик функция б-н узвий боғлиқ. Бу функция ноаниқ ёки фавқулодда вазиятда, ш-дек, вақт танқис бўлган шароитда қарор қабул қилиш лозим бўлган ҳолда алоҳида аҳамият касб этади.  М. мураккаб ва кўп даражали ҳодиса бўлиб, у шахс хулқ-атвори устидан ижт-й назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш шакли сифатида таърифланиши ҳам мумкин. Бу маънода М. чораси пировард натижанинг кўзланган мақсад б-н ўзаро нисбати, ш-дек, бошқарув субъектининг объект олдидаги мажбурияти б-н боғлиқ. Айни вақтда,  М.  – бу ҳар бир кишининг касбий, шахсий ва ишчанлик фазилатлари, унинг фаолият услуби хус-яти, меҳнатининг рағбатлантирувчи ва самарадорлик омилидир. М. шахс мақомининг муҳим кўрсаткичи бўлиб, у, ўз навбатида,  инсоннинг давлат ва жам-тдаги ўрни ва ролини тавсифлайди, унинг давлат ва жам-т б-н ўзаро мун-тларини белгилайди. Бунда шахс фаолиятининг самарадорлиги ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва М.нинг аниқ ва тўлиқ белгиланганлигига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Айни вақтда, бу фаолият натижалари учун М. шахснинг мажбуриятлари, ҳуқуқлари, унинг ҳаракатлари самарадорлигига баҳо бериш мезонларининг белгиланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Буларнинг барчаси М. инсоннинг бурч ва ҳуқуқлари б-н бевосита боғлиқлигидан далолат беради. Улар бир-бирини тақозо этади ва жамулжам ҳолда ҳар бир инсоннинг жам-тдаги ўрни ва мақомини белгилаб беради. Жам-тнинг турли ин-тлари, уларнинг ижт-й тартиб ва жам-тнинг яшовчанлигини қонун кучи б-н таъминлашга бурчли бўлган хизматчилари зиммасига юклатилган  М. алоҳида ижт-й аҳамият касб этади. Чунки айнан  бошқарув хизматчилари ўз ҳаракатларида жам-тга қараб мўлжал олувчи шахслар сифатида шакллантиради. Бунда жам-т ва давлат хус-яти таъсирида хизматчиларнинг муайян ижт-й интизоми ва жавобгарлиги (сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий   масъулият) шаклланади.   Бошқариш тизимида  М. муаммоси давлат ва фуқаролик жам-тининг ички жараёнлари б-н узвий боғлиқ. Миллий давлатчиликни мустаҳкамлаш, ислоҳотларни изчил давом эттириш, жам-тда барқарорликни таъминлаш лозим бўлган ҳоз. шароитда турли жабҳалардаги жараёнларда М.ни оширишнинг аҳамияти сезиларли даражада ортмоқда. Бу жараёнда  М., аввало, самарали давлат ва  маҳаллий  бошқарув ҳамда кадрлар б-н ишлаш сиёсатини олиб боришнинг муҳим омили сифатида қаралмоқда.

МАТБУОТ — турли давлат ва нодавлат ташкилотлар, идоралар, ҳаракатлар, бирлашма ва марказлар, ш-дек, ихтисослашган ва ўз лицензиясига эга бўлган хусусий юридик шахслар томонидан чоп этиш воситасида обуна ва эркин савдога чиқарилиш орқали халқ орасида тарқаладиган, турли-туман мавзуларни қамраб олувчи ОАВ. М. газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, ахборот агентликлари, телевидение (кабелли, эфир-кабелли телевидение) ва радиоэшиттиришлар, ҳужжатли кино, электрон ахборот тизими, ш-дек, доимий номга эга бўлган, давлат тасарруфидаги, мустақил ва б. оммавий даврий нашрлар ОАВдир. ОАВ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иловалар нашр этиши мумкин. М. барча босма маҳсулотлар мажмуини ҳам ифодалайди. Тор маънода, даврий нашрлар, асосан, газета ва журналларни ифодалайди (синоними — пресса). М. ижт-й онгнинг ўткир ва таъсирчан воситаси сифатида кишилик жамиятига доимий ва фаол таъсир кўрсатади, жамоатчилик фикри ва маъ-ятини шакллантиради, омма онгига муайян қарашларни сингдиришда қудратли ғоявий омил ҳисобланади. М. жамият ҳаётини турли (ижт-й-сиёсий, иқт-й-и. ч., илмий-техникавий ва б.) йўналишларда ёритади. М. ХV а.нинг ўрталарида Европада таркиб топган. Қарийб 5 а. мобайнида (ОАВнинг бошқа турлари — радиоэшиттириш ва телевидение пайдо бўлгунига қадар) кишилар б-н оммавий мулоқотнинг, билим ва ғоялар тарқатишнинг асосий воситаси саналган. Дастлабки босма нашрлар китоб, рисола ва варақалардан иборат бўлган, XVII а.нинг бошларида газ.лар, кейинроқ эса жур.лар ташкил топди; XIX а.нинг ўрталарида М. агентликлари вужудга кела бошлади. XX а.да оммавий ахборотнинг радиоэшиттириш ва телевидение сингари турларининг пайдо бўлиши ва тараққий этишига қарамай, М. ҳамон кишилик жамиятидаги ўз ўрни ва мавқеини тобора кенгайтириб бораяпти, ижт-й-сиёсий ҳаёт ва фаолиятнинг ҳамма томонларига доимий ва самарали таъсир кўрсатаяпти. Бутун дунёда М.нинг муттасил кенг тарқалиб бораётгани бунинг исботидир. Тарихий ривожланиш жараёнида М.нинг хусусий шахслар, ижт-й гуруҳлар (сиёсий оқимлар, партиялар, касаба уюшмалари, мад-й-маъмурий ташкилотлар ва б.), ҳиссадорлик жамиятлари, ҳукумат муассасалари ва б. томонидан таъсис этилган ва уларнинг мақсадларига хизмат қилган қатор турлари вужудга келди. М. қарор топган дастлабки пайтларда Европада черков диний мафкурани тарғиб қилишда босма китоблардан, варақалардан кенг фойдаланди. Жамият маън-й ҳаётига черков таъсирининг тобора чекланиши заминида дунёвий М. таркиб топди ва кенг ривожлана бошлади. Илғор ижт-й тузум, демократик тартиблар ўрнатиш учун курашда тараққийпарвар М.нинг хизмати катта бўлди. Ўз-нда М. XIX а.нинг 2-ярмида таркиб топди. Тошкентда 1870 йилда ўлкадаги мустамлакачи ҳукмронлар ташкил этган “Туркестанские ведомости” ва “Туркистон вилоятининг газети” Марказий Осиёдаги М.нинг илк намуналари ҳисобланади. Туркистонда дастлабки тараққийпарвар миллий газ.лар 1905-07 йиллардан фаолият кўрсата бошлади (“Тараққий”, “Хуршид”, “Шуҳрат” ва б.). Уларнинг йўлини ХХ  а.нинг 2-ўн йиллигида чоп этилган “Садои Туркистон”, “Садои Фарғона”, “Нажот” газ.лари, “Ойина” жур. давом эттирди. Миллий нашрлар Туркистонни саводли, маърифатли, тараққиётга эришган, обод, мустақил диёрга айлантириш ғояларини тарғиб қилдилар, 1917 йилдан сўнг, собиқ иттифоқ  таркибидаги барча иттифоқдош республикаларда бўлганидек, Ўз-нда ҳам янги сиёсий йўналишдаги партия-совет М.ининг кўп тармоқли тизими қарор топди. Умумдемократик қоидаларга зид равишда М.нинг шаклланиши ва ривожланиш жараёни яккапартиявийлик — коммунистик партиянинг мутлақ яккаҳокимлиги шароитида кечди. Газ., жур.лар, китоблар қиёфаси, йўналиши шу ҳукмрон партия раҳбарияти кўрсатмалари асосида белгиланди. Истиқлол туфайли Ўз-н М.и тараққиётида ҳам сифат жиҳатидан бутунлай янги — демократик ривожланиш босқичи бошланди. Эндиликда ташкилотлар, партиялар, уюшмалар, айрим жамоалар, фуқаролар ҳам М. нашрларини таъсис этиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Мамлакатда М. эркинлигинн таъминлашга имконият яратила борди. ОАВнинг нормал фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиш, уларни нашр этиш ва тарқатиш б-н боғлиқ молиявий ва техник масалаларни ечишда, ижодкорларнинг демократик жараёнда фаол иштирок этиши учун амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ЎзР ОАВни демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижт-й-сиёсий жамғармаси ташкил қилинди (1996 йил 30 август). Бу жамғарма ОАВ вакилларининг мустақил, ўз-ўзини бошқарувчи, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилоти ҳисобланади. ЎзРнинг “Ноширлик фаолияти тўғрисида” (1996 йил 30 август), “ОАВ тўғрисида” (1997 йил 26 декабрь), “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида” (1997 йил 24 апрель), “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида” (1997 йил 24 апрель) қонунлари қабул қилиниши Ўз-н М.и тараққиётида муҳим роль ўйнади. Ўз-н М.и ишига умумий раҳбарлик қилиб келган ЎзР Давлат М. қўмитаси ЎзР Президентининг “М. ва ахборот соҳасида бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида” фармони (2002 йил 3 июль)га биноан ЎзР М. ва ахборот агентлиги этиб қайта ташкил этилди. Шунга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси М. ва ахборот агентлиги, вилоят ҳокимликлари ҳузурида М. ва ахборот ҳудудий бошқармалари тузилди. Мазкур ислоҳот мамлакат ижт-й ҳаётини демократлаштириш ва эркинлаштириш шароитида республика аҳолисининг ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини янада тўлиқроқ қондириш, ОАВ, ноширлик ишлари ва матбаачиликни кенг кўламда ривожлантиришга кўмаклашиш, ахборот хизматларининг замонавий бозорини шакллантириш йўлида олдинга ташланган катта қадам бўлди. Ўз-н М. маҳсулотлари (босма нашрлар) даврий ва даврий бўлмаган нашрларга бўлинади. Даврий нашрларга газ., жур., журнал типидаги нашрлар (бюллетенлар, илмий ахборотлар ва б.); даврий бўлмаган нашрларга китоб, рисола, босма график маҳсулотлар ва ш.к. киради. Булар ҳам, ўз навбатида, бир қанча турларга — умумсиёсий ва ихтисослашган; муассислигига кўра — ҳукумат идоралари, халқ ҳаракатлари, партиялар, уюшмалар, жамғармалар, тижорат, диний ташкилотлар ва б.нинг газеталари; ҳудудий йўналишга қараб — марказий (мамлакат миқёсида), вилоят, шаҳар, туман, қуйи М. органлари бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида реклама-тижорат, хусусий ғаз.лар юзага келди. Жур.лар моҳиятига кўра — ижт-й-сиёсий ва ижт-й-иқт-й, адабий-бадиий, табиий-илмий, қ.х.га оид ва ш.к.; йўналишига қараб — болалар, ёшлар, хотин-қизлар ва б. нашрларга бўлинади. Муассислигига кўра — ҳукумат идоралари, нодавлат ташкилотлар, хусусий жур.лар ҳам чиқмоқда. Китоб маҳсулотлари мақсадига кўра — оммавий-сиёсий адабиёт, бадиий адабиёт, илмий адабиёт, илмий-оммавий адабиёт, дарслик, маълумотнома адабиёти ва ш.к.га бўлинади. Мамлакатда бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, кенг оммага зарур бўлган, харидоргир китоблар нашр этадиган нашриётлар тизими юзага келди. «Тараққий» газетасининг 1-сони чиққан 27 июнь (1906) санаси Ўз-нда М. ва ОАВ ходимлари куни сифатида нишонланиб келади (1993 йилдан). Ўз-н М.ига доир масалалар асосан «Ўзбекистон Матбуоти» журналида ёритилади.

МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ — сўз, шахс, виждон эркинлиги сингари сиёсий ҳуқуқлардан бири бўлиб, матбуотнинг эркин фаолият кўрсатишини, кишиларнинг матбуотда ўз фикр ва туйғуларини тўсиқларсиз ифода эта олишини ифодалайди. М.э. матбуотнинг моҳиятини, унинг жамият ҳаётидаги ўрнини белгилайди. Сиёсий жиҳатдан М.э.га демократия кўринишларидан бири сифатида қаралади. «Эркинлик» сўзининг туб маъноси ҳар қандай тўсиқ, монелик ва ш. к.дан холи бўлиш, мустақиллик, озодлик деган маънони беради. Аммо аслида эркинлик — англанган заруриятдир: инсон ўз олдида турган тарихий, иқт-й, сиёсий заруратни англаб етгандагина эркин бўлади, эркин фикрлай олади. М.э. ҳам ана шундай хусусиятга эга, яъни жамият тараққиётига, унинг қонуниятларига жавоб берувчи матбуотгина эркин матбуотдир. Жамият тараққиётининг бош масалаларини чуқур тушунган, унга жавоб бера олган журналистгина эркиндир. М.э.нинг 3 асоси мавжуд: ижт-й-сиёсий, иқт-й, маън-й. М.э.нинг ижт-й-сиёсий асоси матбуотнинг қайси ижт-й борлиқда, қандай тузумда фаолият кўрсатиши, қайси ижт-й онгнинг кўриниши эканлиги, қайси мафкура ва ғояларга хизмат қилишидан келиб чиқади. М.э.нинг мазкур бош асоси унинг ҳуқуқий имкониятлари б-н ифодаланади: ҳар бир жамият, ҳар бир тузум М.э. ҳуқуқини белгилар экан, унинг фаолиятини маълум қонунлар, кўрсатмалар, бу борада олиб бориладиган сиёсат б-н белгилаб қўяди. М.э.нинг иқт-й асоси эса матбуот нашрлари ва ОАВнинг ким томонидан, қайси маблағлар эвазига чиқарилиши б-н боғлиқ, яъни матбуот кимнинг маблағи эвазига, иқт-й қўллаши натижасида чиқса, ўша учун эркин бўлади. М.э. нинг маън-й асоси эса уни чиқараётган шахс, гуруҳ, унда ишловчи журналистларнинг ички дунёси, дунёқараши, эътиқоди б-н боғлиқ. Юксак маъ-ятли, чуқур эътиқодли, инсоният, жамият олдидаги ўз масъулиятини чуқур англаб олган, умуминсоний ва миллий қадриятларга хизмат қилувчи, эзгуликка интилувчи журналист доимо эркин бўлади. Аксинча, қолоқ, қотиб қолган тушунчалар, ақидалар асосида ва б. мақсадлар йўлида хизмат қилувчи журналист ҳеч қачон руҳан эркин бўла олмайди. М.э. муаммоси матбуот пайдо бўлганидан бери мавжуд бўлиб, турли жамиятда турлича ҳал этиб келинган. Матбуотнинг илк даври бўлмиш ва якка ҳукмдорлар томонидан чиқарилган авторитар матбуот кенг омма учун эркин бўла олмади. Бу — матбуотнинг эгалари бўлган якка ҳукмдорлар манфаатига зид эди. Шу боис ўша даврдаёқ матбуотни эркин қилиш ҳақидаги талаблар пайдо бўлган. Янги ўсиб келаётган тараққийпарвар кучлар ўзлари учун, ўз фикрларини эркин баён этиш учун М. э.ни талаб қилдилар. 17-18-а.ларда Франция, Англия каби мамлакатларда юз берган инқилобий воқеалар давридаги М.э. учун кураш бунга яққол мисол бўла олади. Англияда яшаб ижод этган Жозеф Аддисон, Ричард Стил, Францияда Камиль Демулен, Жан Поль Марат ва б. тараққийпарвар журналистлар ўз асарларида халқ оммасининг фикр ва туйғуларини ифода этиб, М.э. учун курашдилар. Россияда А.С.Пушкин, Н.А.Некрасов, Н.Г. Чернишевский, А.Н.Герцен ва б. илғор фикрли, ўз асарларида халқ оммасининг фикр ва туйғуларини ифода этган адиблар, публицистлар цензурага қарши курашдилар. ХХ а. бошида Туркистонда вужудга келган жадид матбуоти намояндалари ҳам мустамлакачи чор ҳукуматининг М.э. борасидаги қаттиқ зулмига қарши чиққан эдилар. Бу даврда матбуотда ишлаб, публицистика соҳасида ижод қилган Беҳбудий, Мунавварқори, Авлоний ва б. чор Россияси генерал-губернаторлигининг М.э.дан маҳрум қилувчи сиёсатига қарши кескин фикрлар айтган эдилар. Кейинчалик, дунёдаги қатор ривожланган мамлакатларда ҳокимият ўзгариб, буржуазия ҳукмронлиги бошлангач, М.э. нисбатан кенгайди. Бу даврда ахборот олиш ва тарқатиш яхшиланди, кишиларнинг матбуотдан фойдаланиш имкониятлари анча кенгайди. Умуман олганда, буржуазия матбуоти эркин матбуот деб ном олди. Бунда маълум даражада ҳақиқат бор эди. Буржуа ҳукуматлари матбуот ҳақидаги ўз қонунларида матбуотни ҳамма учун эркин, деб эълон қилдилар, бу қонун маълум даражада амалга ошди, иқт-й жиҳатдан имконияти бор шахслар, гуруҳлар учун матбуот нашрлари чиқариш, ахборот йиғиш ва тарқатиш эркинлиги пайдо бўлди. Шу б-н бирга матбуотнинг сармояга қарамлиги ҳам ошди, М.э. ундан хоҳлаганча фойдаланиш эркинлигига, бойлик орттириш эркинлигига айлана борди. Матбуотда шов-шувли, олди-қочди материалларга, рекламаларга ҳаддан ташқари кенг ўрин берила бошланди. Ўз-нда шўро тузуми даврида М.э. «таъмин этилган» бўлса-да, амалда бутун Иттифоқда бўлгани каби, бу ерда ҳам журналистлар фаолияти партиявий назоратнинг қаттиқ исканжасига олинди. Матбуотнинг бутун фаолияти коммунистик партия мафкурасига мажбуран хизмат қилдирилди. Ўз миллий мустақиллигига эришган, демократик ва ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролар жамиятини барпо этиш йўлида бораётган Ўз-нда М.э. масаласи жамият тараққиёти б-н биргаликда ривожланиб, такомиллашиб бормоқда. ЎзР Конституциясининг 67-моддасида «ОАВ эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Цензурага йўл қўйилмайди», деб ёзиб қўйилган. М.э.нинг бу ижт-й-сиёсий ва ҳуқуқий асоси яна бир ҳужжат — Олий Мажлис томонидан 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «ОАВ тўғрисида»ги қонунда аниқ ва батафсил акс этган.

МАТОНАТ белгиланган мақсадга эришиш йўлида учрайдиган қийинчилик ва тўсиқларни енгиб ўтишда сабр-тоқат б-н қилинган хатти-ҳаракат ва хулқ-атворни намоён қилувчи шахснинг иродавий хислатидир. Ушбу хислатга эга бўлган инсон доимо қўйилган вазифани назоратда ушлаб туради ва ўз хулқ-атвори, хатти-ҳаракати, вазифани ҳал қилишни яқинлаштириш н.назари асосида режалаштиради. М.ли инсон вазиятни тўғри баҳолай олади ва ундан мақсадга эришишга ёрдам берувчи жиҳатларини топади. Бундай инсон нафақат юзага келган вазиятлардан фойдалана билади, балки ўзи ҳам қулай вазиятлар ярата олади. М.ли инсон вақтинчалик мақсад сари интилишларини тўхтатиб туриши, лекин кейинчалик анча қулай шароитларда олдинга қараб ҳаракат қилиши мумкин. У муваффақиятсизликлардан, омадсизликлардан чўчимайди, иккиланиш, таъна-маломатлар, баъзида бошқаларнинг қаршиликларига  берилмай, ўйлаган мақсадларини амалга оширишга ўзининг руҳий ва жисмоний кучларини қайта-қайта сафарбар қила олади. Баъзида сабот-матонатлилиги паст даражада бўлган инсонларни ҳам учратиш мумкин. Улар ақлли ва ҳаттоки, истеъдодли ҳам бўлишлари, шу б-н бир қаторда мураккаб шароитлар ёки қийинчиликларга дуч келсалар, ўз хулқ-атвори, хатти-ҳаракатларини узоқ вақтгача бошқара олмай қолишлари мумкин. Улар юзага келган тўсиқлар бартараф қилиниши қийин ва ш.саб. ортиқча уриниш ҳамда куч сарфлаш бефойда деб ҳисоблайдилар. Бу эса қабул қилинган қарор ижро этилмаслигига олиб келади ва мақсадга эришиш учун инсоннинг кучи ҳамда объектив шароитлар мавжуд бўлсада, ўзини ҳаракат қилишга мажбурлай билмаслик натижасида келиб чиқади. Демак, М. – бу қабул қилинган қарорни охиригача етказиш йўлида учрайдиган ҳар қандай қийинчилик ва тўсиқларни енгиб, қўйилган мақсадга эришишдир.

матриархат (лот. mater-она ва юн. arche-ҳокимият) – оналар ҳуқуқи, гинекократия. Уруғчилик тузумининг иккинчи босқичида аёл ҳукмрон мавқега эга бўлиб, мулк ва мансаблар она уруғи тамойили асосида мерос бўлиб ўтган. Никоҳдан сўнг эр хотин жамоасига ўтиб яшаган (матрилокал никоҳ) ёхуд эр-хотин ўз жамоаларида яшаб туришган. Мас., жамоа ишлаб чиқаришда аёл устувор мавқега эгалиги (авлод тарбияси, жамоа хўжалиги ва оилани юритиш сингари муҳим ҳаётий вазифалар) ва жамоанинг ижтимоий ҳаёти (унинг ишларини бошқариш, жамоа аъзолари муносабатларининг  тартиботи, диний маросимларни ўтказиш ва ш. к.). Илмий тадқиқотларнинг шоҳидлик беришича, М. даври айрим халқларда бўлмаган. “М.” атамаси биринчи марта Бахофен томонидан қад. классик афсоналарни таҳлил қилиш орқали фанга киритилган. Жануби-Шарқий Осиёдаги минангкабау ва микронезларнинг айрим гуруҳларида ҳозир ҳам М. қолдиқларини кузатиш мумкин.  М.нинг зидди патриархат, яъни ота уруғининг ҳукмронлигидир.

МАФКУРА (араб.  фикрлар мажмуи) – муайян ижтимоий гуруҳ, қатлам, миллат, жамият, давлат манфаатлари, орзу-истак ва мақсад-муддаолари ифодаланган ғоявий-назарий қарашлар ҳамда уларни амалга ошириш тизими. Унда манфаатлар ифодаланаётган куч ва қатламларнинг ўтмиши, бугунги куни  ва истиқболи ўз ифодасини топади.  Инсоният тарихида турли-туман М.лар бўлган. Турли халқлар ва ижтимоий кучларнинг ғоявий раҳнамолари, мутафаккир ва арбоблари, ўзларининг манфаат ва мақсадларидан келиб чиқиб, мафкуравий таълимот ва дастурлар ишлаб чиққанлар. М. муайян диний, фал-ий таълимот асосида яратилади, маълум илмий қараш ва ахлоқий тамойилларга таянади. М.лар  ўз моҳияти ва таъсир кучига кўра, жамиятни бирлаштириши ёки уни бир-бирига қарама-қарши тарафларга бўлиб юбориши, давлатнинг жаҳондаги обрў ва мавқеини ошириши ёки тушириши, халқларни юксакликка кўтариши ёки таназзулга дучор этиши мумкин. Юксак мақсадлар, бунёдкор ғояларга асосланган М. ижтимоий-иқтисодий тараққиётга туртки бўлади, маънавиятни юксалтиради, инсонларни улуғвор ишларга сафарбар этади. Озодлик, эркинлик, мустақиллик, тинчлик, ҳамкорлик ғоялари асосида шаклланган, эзгу мақсадларга хизмат қиладиган М. бунёдкорлик хусусиятига эга бўлади. Вайронкор ғоялар асосида шаклланган М.лар эса жамият тараққиётига ғов бўлади, миллат ва халқларни асоратга солади. Бундай М. ўз мазмун–моҳиятига кўра, ҳукмрон, мустабид, тажовузкор, босқинчилик, экстремистик, ақидапарастлик шаклларида намоён бўлади. Собиқ иттифоқ даврида М.га умуминсоний қараш шаклланмаган, бунга йўл қўйилмаган эди. Унга тўғри ва холисона баҳо бериш имкони мустақиллик туфайли очилди. Президент И.Каримовнинг асарлари, жумладан, “Тафаккур” журнали бош муҳаррири ва  “Фидокор” газетаси мухбири саволларига берган жавобларида М.га чуқур илмий таъриф берилган.

МАФКУРА ЭВОЛЮЦИЯСИ — муайян мақсад ва манфаатларни ифода этувчи ғоявий-назарий қарашлар тизимининг вужудга келиши, ривожланиши ва интиҳога етиши жараёнини ифодаловчи тушунча. Ҳар қандай мафкура жамиятда янги пайдо бўлган ижтимоий-сиёсий кучларнинг талаб-эҳтиёжлари ва мақсад-муддаоларини ифода этувчи янги ғоявий тизим сифатида вужудга келади. М..э  даврида миллат ёки ҳаракатнинг етакчи кучлари, сиёсий арбоблари, идеологлари ижтимоий онгда орзу-интилиш ва руҳиятда ҳис-туйғуларни бир тизимга соладиган таълимот ва дастурлар яратадилар. Ғоявий тарбия воситалари ва фаоллари орқали бу ғоялар онгга ва руҳиятга сингдирилади. Бу ғоялар кўпчилик онгини эгаллагач, уларни ҳаракатга келтириб, мақсад сари етаклайдиган кучга айланади. Мафкура, вақти келиб, ўз соҳиблари тарих майдонидан тушсалар ҳам, мафкуравий мерос сифатида янги даврда ҳам ўз таъсирини сақлаб қолиши мумкин. Бу нафақат эзгуликка хизмат қиладиган, балки ўз моҳиятига кўра ғайриинсоний бўлган мафкура  шаклларига ҳам тегишлидир.

Мафкура яккаҲокимлиги — муайян давлат, жамият ёки бир гуруҳ давлатларда ягона мафкуранинг тўла ҳукмронлигини унга хос тамойилларнинг ўзгармас ақидалар тарзида жамият ҳаётида  қатъий ва мутлақ тартибда  ўрнатилишини  ифодалайдиган тушунча. М. я.нинг моҳияти шундаки, бунда бирон-бир мафкуравий тизим ягона илмий, энг адолатли, жамиятдаги барча  қатламлар манфаатларини ифода этувчи мафкура деб эълон қилинади. М.я. шундаки, ўзининг моҳияти ёки бирон-бир жиҳати б-н ундан фарқ қилувчи ғоялар, қарашлар, мафкуралар ёт ва душман мафкуралари сифатида қаралади. Оқибатда миллионлаб кишиларда мутелик, лоқайдлик, боқимандалик, маҳдудлик, ўзга ғояларга ҳадиксираб  қараш руҳияти шаклланади, жамиятнинг маънавий ривожига, илм-фан равнақига жиддий зарар етказилади. Тарихий тажриба шундан далолат берадики, “яккаҳокимликка интилган, мутлақ ҳақиқатни даъво қиладиган мафкуранинг истиқболи йўқ. Чунки у яккаҳукмронлик ўрнатиш баробарида, ўзини бойитиб борадиган манба – фикрлар ранг-баранглиги ва қарашлар хилма-хиллигидан узилиб қолади. Собиқ иттифоқ даврида етмиш йилдан зиёд яккаҳукмронлик қилган коммунистик мафкуранинг таназзули бунинг яққол исботидир”.  (Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т.: Ўзбекистон, 2000. 19-бет). Тарихда М.я.нинг энг кўп тарқалган шакли ақидапарастликдир. Бундай мафкуралар Осиё ва Европа давлатлари тарихида муайян даврларда ҳукмронлик қилган. Ўрта асрларда Ғарбдаги ақидапарастлик мафкураси (инквизиция) ҳурфикрлилик ривожига, жамият тараққиётига тўсқинлик қилди. Юзлаб алломалар, ақл-заковат соҳиблари унинг қурбонига айланди. Бундай салбий анъана коммунистик мафкура ҳукмронлиги даврида ҳам  давом эттирилди, кўплаб моддий ва маънавий йўқотишларга сабаб бўлди. Ғарбда юзага келган фан ва техниканинг янги ютуқлари кўр-кўрона инкор этилди, генетика ва кибернетика, политология, конфликтология, аксиология каби фанлар “реакцион” ва “сохта” деб эълон қилинди. Психология, социология, культурология, семиотика, бионика, информатика назарияси, эргономика каби фан соҳалари етарли даражада ривожлана олмади. Аксарият миллий қадриятлар, урф-одат, анъаналар эскилик сарқити деб эълон қилинди. Натижада, кўплаб маданият дурдоналари изсиз йўқолиб кетди. XX асрнинг 30-йилларида Италия ва Германияда фашизм ҳам ана шундай ҳукмрон мафкура даражасини эгаллаган эди. Унинг оқибатида дунёдаги миллионлаб инсонларнинг бошига чексиз кулфатлар ёғилди. Миллий истиқлол ғояси мамлакатимизда бирон-бир мафкуранинг мутлақлашуви, яккаҳоким ақидага айланишига йўл қўймайди. У  фикрлар ранг-баранглигига асосланади, ижтимоий ҳаёт, сиёсий ташкилот, мафкураларнинг хилма-хиллигига таянган ҳолда, жамиятнинг самарали ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.

МАФКУРАВИЙ БЕҚАРОРЛИК – кишилик жамиятига хос муайян  хусусиятлардан бири; мафкуравий соҳадаги тамойилларнинг қарор топмагани, доимий бўлмагани, муқим бўлмагани каби маъноларни англатади. Бу тушунча гоҳида ижтимоий ҳаётда мафкураларнинг алмашиб туриши жараёнини изоҳлаш учун  ҳам қўлланилади. М.б. асосан, муайян бир ҳудудда давлат  тизими бир ижтимоий-иқтисодий тузумдан бошқасига ўтиш даврида юзага келади. Шу нуқтаи назардан олганда, М.б.ни — муайян тарихий шароитда юзага келадиган ғоявий ўзгарувчан ҳолат  деб ҳам аташ мумкин. Жамиятнинг янгиланиш босқичларида одатда эски тизим, эски турмуш тарзи б-н биргаликда ўша тизим мафкураси ҳам юз тубан бўлади, бундай ҳол маълум даражада М.б.ни юзага келтиради. Мафкуравий бўшлиқ ва М. б. ҳамоҳанг, чунки бундай пайтда вазиятдан фойдаланиш илинжида турли ғаразли мақсадларни кўзлаган мафкуралар ҳам бош кўтарадилар. Агарда ана шундай ҳолатда эҳтиётсизликка йўл қўйилса, жамият ҳалокат ёқасига келиб қолиши мумкин. Том маънодаги М.б. ана шунда пайдо бўлади. Юзага чиққан турли бегона, ёт мафкуралар б-н янгидан шаклланаётган миллий мафкура ўртасида муросасиз кураш боради. Бу кураш томонларнинг ўзаро вақтинчалик муваффақиятлари тарзида кечиши мумкин. Бундай беқарорлик ижтимоий ҳаётга катта салбий таъсир кўрсатади.

МАФКУРАВИЙ БЎШЛИҚ — жамият, давлат ва меҳнат жамоаларида вужудга келган вазият, ижтимоий муҳит тарбиявий-мафкуравий ишларнинг заифлашиб қолиши. Бундай шароитда фуқаролар онги ва фаолиятида турли миш-мишлар, сафсаталар устуворлик қила бошлайди. Кишилар хатти-ҳаракатини бўшанглик, лоқайдлик, бефарқлик эгаллаб олади. Руҳиятда ҳеч нарсага аралашмаслик кайфияти устун келади. Қаерда шундай ҳолат юз берса, ўша ерда М.б. ҳукмрон бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов огоҳлантирганидек, “…шундай ҳолат юз берган тақдирда бўш қолган мафкура майдонидан бизга бегона, орзу-интилишларимизга мутлақо ёт ғоялар ўрин эгаллашга уриниши шубҳасиз” (И.А. Каримов. Миллий истиқлол мафкураси  —  халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. Тошкент, 2000, 7-бет). Шунинг учун ҳам фуқаролар онги ва фаолиятида М.б.нинг содир бўлишига йўл қўйиш асло мумкин эмас. Бугун ҳеч кимга сир эмас, фуқаролар ҳулқ-атворида, хатти-ҳаракатида “рўй бераётган айрим салбий ҳолатлар, ножўя хатти-ҳаракатлар, ёвуз ишлар аввало мафкуравий бўшлиқ туфайли содир бўлмоқда” (И.А.Каримов. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. Тошкент, 2000, 8-бет).

МАФКУРАВИЙ ВАЗИЯТ – муайян минтақа ёҳуд мамлакат ҳаётида мафкураларнинг ўрни ва мавқеи, улар ўртасидаги муносабатлар б-н боғлиқ жараён ва шарт-шароитлар мажмуи. ХХ а.нинг 90-йилларига келиб, жаҳонда социализм лагери барҳам топди. Дунё сиёсий харитасида ўзларининг мустақил тараққиёт йўлини белгилаб олган ўнлаб суверен давлатлар пайдо бўлди. Айни пайтда социалистик ғоялар ҳукмрон бўлиб келган ҳудудни мафкуравий жиҳатдан бўлиб олиш б-н боғлиқ вазият юзага келди. Бу вазият буюк давлатчилик шовинизми, диний экстремизм, тажовузкор миллатчилик каби мафкуравий таҳдидларда намоён бўлмоқда. Бундай вазиятда фақатгина кучли, халқ иродасини ўзида акс эттирган ғояларгина мамлакатни, жамиятни ёт ғоялар таъсиридан, мафкуравий тазйиқлардан муҳофаза қила олади. М.в. ўз характери, ҳаракатлантирувчи кучлари ва юзага келиш сабабларига кўра қулай ёки ижобий,  ноқулай ёки салбий тусга эга бўлади. Агар мамлакатда миллийлик руҳи б-н суғорилган, халқнинг эзгу-мақсадларини ўзида акс эттирадиган, жамиятнинг турли қатламларини бир мақсад томон йўналтирадиган ғоялар ҳукмронлик қилса, у ҳолда бундай мамлакатда қулай ёки ижобий М.в. вужудга келган ҳисобланади. Турли хил мафкуралар мавжуд бўлса-да, улар жамиятни ягона умуммиллий мақсадга йўналтирмаса, халқ бегона ғоя ва мафкуралар тазйиқидан холи бўлмаса, бу мафкуралар кишиларнинг орзу истакларини юзаки акс эттирса,  у ҳолда мамлакатда ноқулай, салбий, таъбир жоиз бўлса, хатарли М.в. вужудга келади. Бундай ҳолатда мамлакат  парокандаликка учраб, жамият ўз тараққиёт йўлини  йўқотиши ва боши берк кўчага кириб қолиши мумкин. Ёш мустақил давлатлар учун М.в. масаласи жуда катта аҳамиятга эга. Чунки бундай давлатларнинг келажаги, тараққиёт йўли ана шундай М.в.нинг қандайлигига кўп жиҳатдан боғлиқ.Шунингдек, М.в. жамиятда янги мафкуранинг шаклланиши, ривожланиши ва халқ онгига сингдирилиши борасида амалга оширилаётган ишларни, муайян ҳудуд ёки минтақадаги хилма-хил мафкураларнинг ҳукмронлик учун бўлган ўзаро курашларини ҳам англатишини унутмаслик зарур. Айни пайтда М.в. янги, шаклланаётган мафкура б-н ўз “вазифа”сини бажариб бўлган  ва ё адо эта олмаган мафкура, ёки унинг қолдиқлари ўртасида муросасиз кураш боришини ҳам ифодалайди.

МАФКУРАВИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ ГЛОБАЛЛАШУВИ — жаҳон афкор оммасига чиққан жараён; ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайиши оқибатида Ер юзининг барча минтақаларида мафкуравий кураш умумбашарий миқёс касб этганини ифодаловчи тушунча. Инсоният тарихининг ҳозирги босқичи ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий, маданий ҳаётнинг  барча соҳаларида халқаро муносабатларнинг интеграциялашуви ва интенсивлашуви б-н характерланади. Хусусан, алоқа воситаларининг ривожланиши, уларнинг компьютерлаштирилиши, электрон почта, интернет, космик телерадио алоқа тизимларининг техник-технологик воситалари кучайиб кетиши, ахборот алмашув сабабли ғоявий таъсир ўтказиш имкониятлари ҳам тобора кенгаймоқда. М.ж.г.да бир-биридан тубдан фарқ қиладиган икки йўналиш, тенденция намоён бўлмоқда. Биринчидан, инсоният цивилизацияси тарихида эришган ҳар қандай моддий ва маънавий  қадриятларнинг умуминсоний жиҳатлари тарихий макон доирасидан чиқиб байналминаллашиб, универсаллашиб бормоқда. Бошқача айтганда, миллийлик ва умуминсонийлик тамойилларининг интеграциялашув жараёни кечмоқда. Иккинчидан миллатлар ва давлатларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий-маданий ривожланишидаги беқарорлик, улар манфаатларидаги ўзига хосликни мутлақлаштириш инсониятга, шу жумладан, ўз миллатининг келажагига хавф туғдирадиган салбий ҳодисаларнинг мафкуралашган ҳолда глобаллашувига олиб келмоқда. Бу халқаро терроризм, экстремизм, фундаментализм ва наркобизнес ҳодисаларида намоён бўлмоқда. Бирон – бир ҳудуд ёки мамлакатда пайдо бўлаётган ғоялар тез фурсатда бутун жаҳонга ёйилмоқда. Натижада одамзод маълум бир давлатлар ва сиёсий  кучларнинг манфаатларига хизмат қиладиган, олис – яқин манбалардан тарқаладиган, турли мафкуравий марказларнинг босимини доимий равишда сезиб яшамоқда. Бу жараённинг энг муҳим хусусиятларидан бири – турли мамлакатларни  мафкуравий забт этиш ғоят катта иқтисодий манфаатлар б-н чирмашиб кетганидир. М.ж.г. савияси паст аудио ва видеокассеталар, ахлоқсизлик, тубанлик ва ёвузликни тарғиб қиладиган “санъат асарлари”нинг  ҳам кенг тарқалишига  сабаб бўлмоқда. Ғоявий-мафкуравий тазйиқ ва тажовузларнинг олдини олиш учун эса ҳар бир миллат, давлат ўзининг ғоявий-мафкуравий дахлсизлигини таъминлайдиган чора-тадбирларни кўриши зарур бўлиб қолмоқда. Ана шундай тадбирлар изчил амалга оширилганда М.ж.г. ғоявий қарашлардаги муайян фарқлардан қатъи назар, умуминсоний қадриятлар, тинчлик ғояларига содиқликнинг камол топишига шароит яратади, умуминсоний цивилизация тараққиётининг  муҳим омилига айланади.

МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТ — шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамиятни турли зарарли ғоявий таъсирлардан ҳимоя қилишга хизмат қиладиган ғоявий-назарий қарашлар ва қадриятлар тизими. Иммунитет (лот. immunitas – озод бўлиш, қутилиш) тиббий тушунча бўлиб, организмнинг доимий ички муайянлигини сақлаши, ўзини турли  таъсирлардан,  ташқи инфекциялар кириб келишидан ҳимоя қилишга қодир бўлган реакциялар мажмуи  тушунилади. Содда қилиб айтганда, иммунитет – киши организмининг  турли касалликлардан ҳимоя қила олиш қобилиятидир. Юқоридагидан фарқли ўлароқ инсонда М.и.ни шакллантириб бориш зарур. Иккинчидан, у ҳар бир авлод учун ўзига хос хусусиятга эга. Учинчидан, иммунитет тизими шакллангандагина жамиятда мафкуравий дахлсизликни таъминлаш мумкин. М.и. тизимининг, асосий ва биринчи элементи бу билим. Аммо, билимларнинг тури кўп. Буюк давлатчилик шовинизми ёки агрессив миллатчилик мафкураси тарафдорлари ҳам муайян “билим”ларга таянадилар, албатта. Шундай экан, М.и. тизимидаги билимлар объектив бўлиши, воқеликни  тўғри ва тўлиқ акс эттириши, инсон маънавиятининг бойитиши ва  жамият тараққиётига хизмат қилиши лозим. Улар, ўз моҳият эътиборига кўра, Ватан ва миллат  манфаатлари б-н узвий боғлиқ бўлмоғи керак. М.и. тизимининг иккинчи асосий элементи ана шундай илғор билимлар замирида шаклланадиган баҳолар, қадриятлар тизимидир. Зеро, билимлар қанчалик объектив ва чуқур бўлса, унинг замирида юзага келган қадриятлар ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади. Бир сўз б-н айтганда, қадриятлар тизими М.и.нинг имкониятларини белгилаб беради ва зарарли ғоялар йўлида мустаҳкам қалқон бўлиб хизмат қилади. Аммо билимлар ва қадриятлар тизими мавжудлигининг ўзи М.и.нинг  моҳиятини тўлиқ ифода эта олмайди. Зеро, бу икки элемент М.и.нинг учинчи муҳим элементи, яъни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий  ва маданий-маърифий соҳалардаги мақсадлар тизими б-н боғлиқ. Ана шундай аниқ мақсадлар тизими бўлмас экан, инсон, миллат ёки жамият гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона мафкуравий тазйиқларга дучор бўлаверади.

МАФКУРАВИЙ МАРКАЗЛАР – муайян ғояни илгари сурувчи, тарғибот ва ташвиқотнинг турли усул, воситалари орқали одамлар онги, руҳиятига таъсир этувчи кишилар уюшмаси, ташкилот ёки муассасалардир. Ўзининг характери, мақсадига қараб маълум партия, гуруҳ, кишилар уюшмаси ёки давлат М.м. ядросини ташкил этиши мумкин. М.м. ўз ҳаракат дастури, мафкурани тарғиб қилиш воситалари, усулларига эга бўлиб, унда муайян ғояга ишонтириш, уюштириш, сафарбар этиш, маънавий руҳий рағбатлантириш, ғоявий тарбиялаш, мафкуравий иммунитетни сақлаш кабилар муҳим ўрин тутади. М.м. ўз фаолиятларини яширин ва ошкора йўл б-н амалга оширадилар. Жаҳон тажрибасидан шу нарса маълумки, айрим М.м., масалан,  фашизм ўз мақсадларини ошкора эълон қилиб, зўравонлик йўли б-н сингдирган. Мафкурани яширин йўл б-н тарғиб қилишда  вайрон қилувчи ғоя ўзининг сохта жозибаси, алдов  ва макр  б-н омма онгини заҳарлаб, жамиятда ҳукмрон мавқени эгаллаб олишига алоҳида эътибор берилган. Бугунги кунда уларга қарши соғлом мафкурани тарғиб қилишда  таълим-тарбия даргоҳлари, илмий, маданий-маърифий муассасалар, маҳалла, оила, турли жамоат ташкилотлари, меҳнат жамоалари фаолияти муҳим ўрин тутади. Бу соҳада фан ва илмий муассасаларнинг аҳамияти катта бўлиб, улар аҳолининг ижтимоий-руҳий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, мафкуравий тарбиянинг самарали йўлларини  тадқиқ этиш, турли мафкуравий таҳдидлар хавфнинг олдини олишнинг илмий назарий асосларини ишлаб чиқиш б-н шуғулланади. Шунингдек, жамоатчилик фикри, аҳоли турли қатламларининг руҳияти, интилишлари, қизиқишлари, қарашларини турли социологик тадқиқотлар, анкета–сўров усуллари орқали ўрганиш ва таҳлил қилиб бориш ҳам турли зарарли ғояларни тарқатадиган М.м.га қарши курашдаги муҳим воситалардан биридир.

МАФКУРАВИЙ МАҚСАД – ижтимоий қатлам, сиёсий гуруҳ, миллат, жамият манфаатлари, орзу-интилишлари ва хоҳиш иродасини ифода этувчи  тушунча. Мазмун-моҳиятига кўра, эзгу ниятларни ўзида акс эттирадиган, халқ томонидан эътироф этиладиган, қўллаб-қувватланадиган ижобий ва ғаразли  ниятларни ифодалайдиган салбий, шаклига кўра ички ҳамда ташқи ёки геосиёсий М.м.ларни фарқлаш лозим. Ўзбекистоннинг миллий истиқлол мафкурасининг асосий мақсади озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдир. Халқ оммасини миллий ғоя атрофида бирлаштириш, кишиларни маънавий-руҳий жиҳатдан улуғвор ишларга тайёрлаш ва сафарбар этишдан иборат. Пировард – натижага эришишнинг йўллари, воситалари ва усуллари ҳам ушбу мақсаддан келиб чиқади. Ташқи ёки геосиёсий М.м.лар  ўз  мазмун  ва  моҳиятига  кўра  давлатнинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган бўлиб, бундай мақсадлар ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган бўлса – ижобий, бошқа халқлар ва давлатларга мафкуравий тазйиқ ўтказишга қаратилган бўлса – салбий характер касб этади.

МАФКУРАВИЙ МУАММОЛАР — ғоявий беқарорликка чек қўйиш, мафкуравий бўшлиқни тўлдириш, мафкуравий таҳдиднинг олдини олиш, мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш б-н боғлиқ масалалар мажмуи. Бундай муаммолар жамият ҳаётининг бир тарихий босқичидан иккинчисига ўтиш даврида жиддий аҳамият касб этади. Дунёда ранг-баранг дунёқарашлар, турли миллий, диний, сиёсий оқимларнинг ўзига хос ғоялари мавжуд. Уларнинг баъзилари ўзаро уйғун ҳолда бир-бирларини тақозо этса, айримлари бир-бирига мутлақо зиддир. Ғоялар, мафкуралар кураши натижасида дунёнинг айрим минтақаларида оммавий қирғинлар, фожеалар юз бераётган бўлса, бошқа ҳудудларда баъзи давлатларнинг юксак даражада ривожланаётганини кузатиш мумкин. Демак, ҳар қандай давлат ёки мамлакатнинг тақдири кўп жиҳатдан М.м.нинг қандай ҳал қилинишига ҳам боғлиқ. М.м.лар ичида мафкуравий хавф, таҳдидни бартараф этиш муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда жиддий мафкуравий хавф сифатида диний экстремизм, миллатчилик, шовинизм, маънавий қашшоқлик, ахлоқсизликни тарғиб қилишга асосланган ғоявий қарашлар тизими ва амалиётини кўрсатиш мумкин. Бу хавф ва таҳдидларни бартараф этиш масаласи ҳам мафкуравий муаммолар доирасига киради. Жумладан, Ўзбекистон ҳам бугун муайян М.м.ни ҳал қилиш йўлида самарали ишларни олиб бормоқда. Бу, аввало, мустабид мафкура асоратларини бартараф этиш, миллий тараққиётга хизмат қиладиган, халқнинг дунёқарашига мос бўлган соғлом мафкурани шакллантириш б-н боғлиқдир. Зеро, И.А. Каримов уқтиргани каби, “Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар. Иккинчидан, қаердаки мафкуравий бўшлиқ бўлса, ўша ерда бегона мафкура ҳукмронлик қилиши ҳам  тайин. Бунинг исботи учун хоҳ тарихдан, хоҳ замонамиздан кўплаб мисоллар келтириш қийин эмас”.

МАФКУРАВИЙ  ПЛЮРАЛИЗМ (лот. pluralis – хилма-хиллик, ранг-баранглик) – ижтимоий-сиёсий ҳаётда турли қатлам, партия, гуруҳлар манфаатларини ифода этувчи ғоявий ранг-барангликни, қарашлар ва фикрлар хилма-хиллигини  ифодалайдиган тушунча. Мамлакатда илғор ғоялар, мафкуралар қанча кўп бўлса, яъни М.п. ҳукмрон бўлса, тараққиётнинг самарали йўлини танлаб олиш учун имконият шунчалик кенг бўлади. Фикрий кураш мафкураларнинг маъно ва мазмун жиҳатидан бойишига, бир-бирини тўлдиришига хизмат қилади. М.п. ижтимоий тараққиётга хизмат қиладиган янгидан-янги ғояларнинг пайдо бўлишига, турли халқлар, элатлар, миллатлар ва сиёсий гуруҳларнинг манфаатларини умумий тарзда рўёбга чиқишига шароит яратади. У муқаррар суратда кўппартиявийлик тизимини тақозо этади. Сиёсий партиялар эса ўзлари мансуб бўлган қатламлар, сиёсий гуруҳларнинг манфаатлари, интилишлари, орзу-умидларини  умумлаштирган ҳолда ўз ҳаракат дастурлари орқали намоён қилади.

МАФКУРАВИЙ ПОЛИГОН – одамлар ва халқларнинг қалби ва онгини эгаллашга қаратилган турли ғояларнинг синов майдони. Одатда, “полигон” деганда қурол-аслаҳа ва техникани синаш, қўшинларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш ёки ҳарбий соҳада тадқиқотлар олиб бориш учун мўлжалланган махсус майдон тушунилади. Тарих ўзга ҳудудларни забт этиш мақсадида ишлатиладиган уруш қуролларининг узлуксиз такомиллашиб борганини кўрсатади. У найзалардан тортиб автоматик қуролларгача, замбараклардан Ер юзининг ҳар қандай нуқтасига бехато етиб борадиган қитъалараро баллистик ракеталаргача бўлган узоқ такомил йўлини босиб ўтди. Бу қуроллар босиб олиниши керак бўлган ҳудудлар аҳолисини жисмонан йўқ қилишга қаратилган эди. Бугунги кунда эса, ўзга ҳудудларни забт этиш учун уларнинг аҳолисини жисман  маҳв этиш  шарт эмас. Зеро, турли мафкуравий таъсирлар оқибатида онги ва шуури забт этилган, қараш ва кайфиятлари  “маъқул” йўналишга ўзгартирилган ерлик аҳоли кўмагида ҳар қандай бойлик, табиий ресурсларга эгалик қилиш  мумкин. Бу эса шу жой аҳолисининг онги ва қалби  ёт ва бегона ғоялар синаб кўриладиган майдонга айланганини билдиради. Президент И.А. Каримов таъкидлагани каби, ҳозирги давр ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус олган, мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам хавфлироқ бўлиб бораётган даврдир. Хусусан, мамлакатимиз ичида ўзларининг зарарли ғояларини тарқатишга ҳаракат қилган, ёшларни чалғитиш, онгини заҳарлаш, улар ёрдамида мамлакатни ўз тараққиёт йўлидан четлатиб юборишни кўзда  тутган ваҳҳобийлар, “ҳизбут таҳрир”чиларнинг  ҳаракатларини айнан шундай баҳолаш мумкин. Бугунги кунда М.п.ларда муайян гуруҳлар ва давлатлар ўзларининг ғаразли манфаатларини ифода этаётган турли тажовузкор ғояларни синовдан ўтказмоқдалар. Уларнинг ортида кишиларни, энг аввало, маънавий-мафкуравий жиҳатдан тобе қилиш, пировард натижада эса буткул қарам қилиб олиш мақсади ётади.  Бу катта-катта ҳудудларни, айниқса бой табиий ресурсларга эга бўлган минтақаларни эгаллаб олишнинг энг қулай ва камхарж усулидир.

МАФКУРАВИЙ ПРОФИЛАКТИКА – ижтимоий институтлар томонидан амалга ошириладиган турли шакллардаги ғоявий – тарбиявий, маънавий – мафкуравий ишлар мажмуи бўлиб, у бутун ғоявий тарбия тизимини қамраб олади. М.п. ғоявий бўшлиқни тугатиш, мафкуравий парокандаликни олдини олиш ёки бирор-бир ҳудуд, қатлам, гуруҳни ёт ва зарарли ғоялар таъсиридан халос қилиш мақсадида амалга оширилади. Бунда ғоявий таъсирнинг хилма-хил усул ва йўлларидан фойдаланилади, турли воситалар қўлланилади. М. п. тезкор ва қисқа суръатларда ёки аста-секин, босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин. Биринчи ҳолатда зудлик б-н чора-тадбирлар қўллаш лозим бўлса, иккинчи ҳолда, доимий ва собит қадамлик б-н иш олиб бориш кўпроқ натижа беради. Мафкуравий  иммунитет тизимини шакллантиришда ҳам М.п.нинг ўрни катта. Зеро, у моҳиятан, ёт ғояларнинг кириб келишининг олдини олиш ва уларни йўқотишга қаратилган чора-тадбирларга таянади. Таълим-тарбия ва тарғибот-ташвиқот тизими М. п.ни амалга оширишга ёрдам беради. Соғлом мафкурани халқ қалби ва онгига сингдиришга хизмат қиладиган ижтимоий тузилмалар, оила, мактаб, маҳалла, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳам унда ўз ўрнига эга. Шунингдек, Ватан, халқ манфаатларини, дўстлик ва биродарликни, ўзаро ҳурмат ва бағрикенгликни тарғиб-ташвиқ этувчи эртаклару достонлар, қўшиқлару рақслар, турли кўриниш ва мазмундаги маънавий-маърифий тадбирлар М.п.ни амалга ошириш шаклларидир.

МАФКУРАВИЙ СИЁСАТ – муайян ғоявий қарашлар тизимини одамлар онгига сингдириш, зарарли маънавий-мафкуравий таъсирлар, турли кўринишдаги тазйиқларнинг олдини олишга қаратилган услуб ва воситалар ҳамда уларни ишлаб чиқиш, тартибга солиш ва бошқариш б-н боғлиқ фаолият мажмуи. М.с.ни мафкуравий вазифаларни амалга ошириш учун бўлган ҳаракат тарзида ҳам тушуниш мумкин. Бу вазифалар муайян мамлакат ёки халқнинг дунё  ҳамжамиятида тутган ўрни, нуфузи, халқаро иқтисодий, сиёсий, дипломатик алоқалардаги мавқеи, тараққиёт даражаси каби бир қатор кўрсаткичлардан келиб чиқади. Масалан, мустақил Ўзбекистон шароитида миллий истиқлол мафкурасини яратиш орқали миллий хавфсизликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш масаласи долзарб аҳамиятга эга. Одатда ички ҳамда ташқи М.с. бир-биридан фарқланади. Ички М. с. мамлакат, халқнинг ўз олдига қўйган стратегик мақсадларидан келиб чиқиб, тараққиётнинг янги бир босқичга кўтарилиши учун фуқароларни сафарбар қилиш вазифасини ўтайди. Ташқи М.с., ўз халқи ва мамлакатининг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш, мустақил  тараққиётнинг халқаро муносабатлар б-н боғлиқ жиҳатларини таъминлаш ҳамда бегона мафкураларнинг таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган бўлади. М. с.нинг самарадорлиги унинг қандай воситалар, усуллар ва шаклларда юритилишига боғлиқ. Бу ўринда ижтимоий тараққиётдаги турли гуруҳлар, синфлар ва қатламлар манфаатларининг ҳисобга олиниши муҳим аҳамиятга эгадир. Мафкуравий таъсир ўтказиш йўллари омма учун қанчалик яқин, тушунарли ва табиий бўлса, ижтимоий-гуманитар фанлар ютуқларига таянган ҳолда ташкил этилса, М.с. шунчалик самарали бўлади.

Мафкуравий тажовуз – муайян миллат, жамият, давлатнинг тинчлиги ва барқарорлигига қарши қаратилган, сиёсий ва конституцион тузумни  заифлаштириш ва бузишга йўналтирилган, фуқаро ва жамият хавфсизлигига таҳдид солувчи  ғоявий-назарий қарашлар ва унга асосланган амалиёт мажмуи. М.т. ёвуз кучлар ва ҳар хил марказлар томонидан бирон-бир мамлакатга нисбатан ичкаридан ёки ташқаридан туриб бевосита амалга ошириладиган ғоявий бузғунчиликнинг бир шаклидир. Улар  ўз жирканч мақсадларига эришиш учун ҳар қандай усуллардан, одамларнинг диний, миллий ҳиссиётлари, ҳаётда мавжуд бўлган ижтимоий-иқтисодий қийинчиликлардан, шунингдек, замонавий техника, телекоммуникация воситаларидан усталик б-н фойдаланишга  ҳаракат қиладилар. Бугунги кунда М.т. деганда, аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса, ёшларнинг қарашларини ўзларига маъқул бўлган йўналишда ўзгартириш, бузғунчи ғоялар, диний экстремизм, ахлоқсизлик ғояларини сингдириш каби ғаразли мақсадлар тушунилади. Миллий истиқлол ғояси ўзининг мазмун-моҳияти б-н  ана шу каби мафкуравий тажовузларга қарши тура оладиган кишиларни тарбиялашга хизмат қилади. Бу борада барча фуқароларнинг огоҳлиги, фаоллиги, эзгу ғояларга хизмат қилишга тайёрлиги катта аҳамият касб этади.

МАФКУРАВИЙ ТАМОЙИЛЛАР — ҳар қандай мафкуранинг тарбиявий қудрати, унинг таъсирчанлиги миллий ва умуминсоний қадриятларнинг мушатараклигига асосланиши б-н белгиланади. Миллий мафкура эса жамият аъзоларининг миллат манфаатлари, орзу-умидлари, истак-хоҳишларини ўзида мужассамлаштиради. Миллий мафкура, Президент И.Каримов  таъкидлаганидек, қуйидаги тамойилларга асосланади. Биринчидан, мамлакатимизнинг бугунги ҳаёти, ўтмиши, келажаги бутун тақдири учун қайғурадиган, Ватан қисматини ўз қисмати деб биладиган кенг жамоатчиликнинг илғор дунёқараши ва тафаккурига асосланади. Иккинчидан, миллий тарихимиз ва умумбашарий тараққиёт ривожига унутилмас ҳисса қўшган олиму фозилларнинг илмий меросига  асосланади. Учинчидан, жамият мафкураси шу жамиятнинг фуқароси бўлмиш оддий инсон ва унинг манфаатларини ифода этиши, фуқароларнинг бехавотир, тинч-омон, фаровон яшашини таъминлаш учун куч-ғайрат манбаи бўлмоғи лозим. (И.Каримов. Адолатли жамият сари. Тошкент, 1998, 11-13-бетлар). Миллий истиқлол мафкураси юрт тинчлиги, Ватан равнақи, фуқаролар эркинлиги ва фаровонлигини таъминлаш, жисмонан бақувват, руҳан-тетик, маънавий етук, замонасининг фан ва техника ютуқларини ўзида қамраб олган илғор касб-кор маҳоратига эга бўлган баркамол инсон шахсини шакллантириш, ижтимоий ҳамкорлик ва миллатлараро тотувликка  эришиш, диний бағрикенглик каби тамойилларга асосланади (И.А.Каримов. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. Тошкент, 2000, 19-бет).

МАФКУРАВИЙ ТАРБИЯ – инсон, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамият дунёқарашини шакллантиришга, уларни муайян мақсадларни ифода этадиган ғоявий билимлар б-н қуроллантиришга йўналтирилган жараён. Жамиятдаги ҳар бир ижтимоий куч ёки аҳоли қатламлари ўз манфаат ва мақсад-интилишларини ифода этувчи ғоялар тизимини яратгач, бошқа гуруҳларни ҳам шу ғоялар таъсирига тортишга, ўз тарафдорлари сафини кенгайтиришга ҳаракат қилади. Ғоялар адолатли ва ҳаққоний бўлиб, кўпчиликнинг талаб-эҳтиёжларига мос келса, бу соҳадаги тарбия воситалари таъсирчан, тарбиячилар эса фаол ва фидойи бўлса, кўзланган мақсадга эришилади. Жамият, халқ ҳали ўз манфаатларини англаб етмаган, ўз мафкурасини шакллантириб, мақсадлари сари сафарбар бўлмаган ҳолларда бегона ва зарарли ғоялар таъсирига тушиш эҳтимоли ортиб боради. Бу эса М.т.ни йўлга қўйиш, соғлом мафкура тамойилларини аҳоли қалби ва онгига муттасил сингдиришни долзарб вазифага айлантиради. Ўзбекистон шароитида М.т.нинг асосий вазифаси – халқимизнинг озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлидаги асрий орзу-истаклари, мақсадларини, миллий истиқлол мафкурасининг моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш айниқса, ёшлар онгига сингдиришдан иборатдир. М.т. жамиятда, авваламбор, оила, мактабгача ёшдаги болалар муассасалари, мактаблар, лицей, коллежлар, олий ўқув юртлари, оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотларининг биргаликдаги фаолиятини тақозо қилади. Узлуксиз таълим тизими  М.т.ни олиб борувчи асосий бўғиндир, зеро мафкуравий мақсадларни кишилар, айниқса, ёшлар онгига сингдириш вазифаси, асосан, таълим тизими орқали амалга оширилади.

МАФКУРАВИЙ ТАСАВВУР —  мафкуравий таъсирнинг инсон онгидаги инъикоси. Бундай инъикос турли шаклларда ўз ифодасини топади ва инсон хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади. Ушбу мафкуравий образлар инсоннинг кундалик амалий фаолиятида ўз ифодасини топади. М.т. ижтимоий онгнинг муҳим элементи бўлиб, мафкуравий фаолиятнинг маъноси ва мазмунини ижтимоий воқеаликнинг хаёлий образи б-н боғлайди. Айни пайтда мафкуравий фаолият, хаёлий образлар б-н яқиндан иш кўриш, ўзаро алоқадорлик механизмини яратиш имконини беради. М.т. ижтимоий муҳитнинг таъсири остида одамлар кўрсатган турли-туман фаолият туфайли ҳосил бўлади. Бундай ҳолат жамиятда ҳамиша маълум бир мақсад томон йўналтирилган мафкуравий система мавжуд эканлигидан далолат беради. Ўз навбатида, худди шу ҳолат М.т. жамиятда мавжуд бўлган мафкуравий система: мафкуравий институтлар, мафкуравий муассасалар маҳсули эканлигини инкор этмайди. М.т. ҳосил бўлишида жамиятда мавжуд бўлган турли синфлар, табақалар, гуруҳларнинг ижтимоий тажрибаси ҳам катта аҳамиятга  эга. Айни пайтда М.т. бошқа мафкуравий муассасаларнинг зарарли тарғибот ва ташвиқотларидан ҳимоя қилувчи “буфер” вазифасини ҳам бажаради.

МАФКУРАВИЙ ТАЪСИР – мафкуравий жараённинг энг муҳим структуравий компонентларидан биридир. М.т. икки асосий – тўғри, бевосита ва ўзаро алоқадорликка асосланган билвосита шакллар ёрдамида  амалга оширилади. М.т. самарадорлиги мафкуравий таъсир объекти ва субъектига боғлиқ бўлади. Чунончи, М.т. самарадорлиги М.т. ўтказилиши лозим бўлган кишиларнинг (объект) маълумот даражаси, маданий савиясига боғлиқ бўлса, ўз навбатида М.т. ўтказаётган идоралар, тарбиявий муассасалар, тарғибот ва ташвиқотчилар (субъект) амалга ошираётган мафкуравий тадбирлар мазмуни ва шаклига, мафкура ходимларининг профессионал маҳоратига, уларнинг инсоний фазилатлари, хислатларига боғлиқ бўлади. М.т. ўтказилиши лозим бўлган кишиларнинг маълумот даражаси, маданий, ахлоқий, хуқуқий, сиёсий савияси қанча баланд бўлса, мафкуравий таъсир самарадорлиги шунча юқори бўлади. Ўз навбатида,  М.т. самарадорлиги унинг объекти б-н унинг субъекти орасидаги ўзаро алоқадорлик механизмининг мустаҳкамлигига боғлиқ. Бундай ўзаро алоқадорлик механизмининг мазмунида бир-бирига ўргатиш, бир-биридан ўрганиш, бир-бирига устоз, бир-бирига шогирд принципи ётмоғи даркор. Бундай ҳолатда ҳар бир киши М.т. доирасига тушади ва ўша таъсир асосида фаолият кўрсата бошлайди.

МАФКУРАВИЙ ТАҲДИД — ижтимоий-сиёсий ҳаракат, оқим ёки сиёсий куч ўз манфаатини ифодаловчи мафкурасини қўрқитув, зўрлик йўли б-н  бошқаларга тиқиштириш. М.т. жамият, давлат ёки халқ, миллат ёки элат тақдирига хавф солиб турган, фожеали оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган мафкуравий хавф-хатарлар мажмуаси. Ўзбекистонда инсонпарвар, демократик жамият қурилаётган ҳозирги шароитда фуқаролар онги ва фаолиятига сиёсий экстремизм, диний ва фундаментализм, этник ва миллатлараро зиддиятлар, коррупция ва жиноятчилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик, экологик муаммолар М.т. шаклида намоён бўлаётир. Айниқса, ўрта а. халифалигини қайта ўрнатиш ғояси ҳамда халқаро террорчилик ва диний экстремизм марказлари орқали моддий-ғоявий таъминланаётган ақидапарастлар мафкураси бугун минтақамиздаги тинчлик ва барқарорлик учун катта хавф бўлиб турибди (Миллий истиқлол ғояси: асосий  тушунча ва тамойиллар. Тошкент, 2000, 26-бет).

МАФКУРАВИЙ ТИЗИМ — мафкуравий ишларни бошқариш, жамиятнинг турли ижтимоий институтлари: оила, мактабгача тарбия муассасалари, умумий таълим мактаблари, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари, меҳнат жамоалари, маҳалла кенгашлари, жамоат ташкилотлари, маданий-маърифий уюшмалар тарбиявий имкониятларини мувофиқлаштириш, тартибга солиш, уларни ягона мақсад томон йўналтириш омиллари (иш вақти ва ишдан кейинги бўш вақт) ва воситалари (фан, адабиёт, санъат, матбуот, радио, телевидение, кино, музей ва ҳ.к.), услублари (тушунтириш, ишонтириш, мажбур қилиш) ва усулларининг (алоҳида, жамоавий, оммавий) яхлит бир бутун уюшмаси. Шунингдек, М.т. мафкуравий  таъсир йўналишлари (ақлий, ахлоқий, ҳуқуқий) ва унинг асосий соҳаларини (меҳнат, жисмоний, эстетик, экологик, жинсий ва ҳ.к.) ҳам ўзига қамраб олади. М.т. бир бутун яхлит уюшма бўлиб, доимо ўзгариб туради. Ушбу тизим самарадорлиги мафкуравий таъсир жараёнининг узлуксизлигига, табақалашганлигига, комплекс ёндашувга боғлиқ. Мафкуравий ишлар таъсирчанлиги, ҳозиржавоблигини оширишда аҳоли турли табақаларининг ўзига хос миллий-психологик, регионал, касб-кор, ёшлик хусусиятларини инобатга олиш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.

МафкураВИЙ  ТОЛЕРАНТЛИК (баҒрикенглик) – хилма-хил қараш, интилиш, ёндашувга эга бўлган ва турли мафкуравий позицияда турувчи кучларнинг жамият ва миллат манфаатлари йўлида ҳамкорлик қилишини, эзгу мақсадларни кўзлаб, ҳамжиҳат фаолият юритишини ифодаловчи тушунча.  1995 йил 16 ноябрда Парижда ЮНЕСКО нинг йигирма саккизинчи сессиясида қабул қилинган “Бағрикенглик тамойиллари Декларацияси” Ер юзидаги барча мамлакатларда мафкуравий бағрикенгликни   шакллантиришнинг умумназарий асосидир. М.т. ғояси жамиятда асрлар давомида шаклланиб келган бунёдкор ғоялар, эзгу ниятлар ва мақсадларнинг руёбга чиқиши учун замин тайёрлаб беради. Ҳоз. даврда М.т. ғояси жамиятдаги барча қатлам, ижтимоий гуруҳ ва миллатларнинг эзгулик йўлидаги ҳамкорлигини назарда тутади ва мамлакатда тинчлик, барқарорликни мустаҳкамлашнинг муҳим шарти ҳисобланади. Ўзбекистон халқи дунёвий давлат, эркин фуқаролик жамияти қурмоқда. Барпо этилаётган жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилган ва кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланаётган бугунги кунда, эзгу мақсадларга йўналтирилган мафкура фаолияти учун бир хил шароит  ҳамда имкониятлар яратиб берилмоқда.

Мафкуравий хавфсизлик  – шахс, миллат, жамият, давлатнинг хилма-хил шаклларда намоён бўладиган мафкуравий тажовузлар  турли мафкуравий марказларнинг бузғунчилик таъсиридан ҳимояланганлик даражасини тавсифловчи тушунча. М.х.ни таъминлаш деганда, жамият маънавий ҳаётида бўшлиқ пайдо бўлишининг олдини олиш, ўзининг пировард мақсадларига мос ва унга хизмат қиладиган ғоялар тизимини шакллантириш, уни муттасил мустаҳкамлаб бориш, фуқароларда мафкуравий  иммунитетни  шакллантиришдек  жараёнлар  назарда  тутилади. М.х.га ташқи ва ички омиллар ўз таъсирини ўтказиб туради. Бугунги кунда, турли хил мафкура марказлари ва полигонларининг Ўзбекистонда   янги жамият қуришга тўсқинлик қилиш учун ғаразли ниятларига эришишда мамлакатимиз фуқароларидан “қурол” сифатида фойдаланишга интилишларида М.х. учун реал ташқи таҳдидлар мавжудлигини кўрамиз. Шунингдек, қўшни давлатлардаги терроризм, диний экстремизм ва мавжуд сиёсий беқарорлик ҳам мамлакатимиз мафкуравий хавфсизлигига ўз таъсирини ўтказади. Ўзбекистон Республикасида миллий хавфсизликни таъминловчи  ички омил – жамиятнинг сиёсий-ижтимоий,  ахлоқий ва маънавий салоҳиятидир. Бундан ташқари, М.х. халқимизнинг асрий анъаналари, тили, дини, маънавияти ва миллий ривожланишига хизмат қилувчи умуминсоний қадриятларга асосланади. Шунингдек, давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ва уюшмалари, маданий-маърифий муассасалар томонидан амалга оширилаётган тарбиявий ишлар, маънавий-маърифий  тадбирлар тизими М.х.ни таъминлашнинг зарурий шартидир. Мамлакатимиз М.х.ги илмий асосланган ижтимоий сиёсатга, ҳуқуқий  маданиятга, жамиятнинг маънавий етуклиги ва демократиялашувига узвий равишда амалга ошириладиган ғоявий тарбияга таянади. Жамият, давлат ва шахс М.х.ни  таъминлаш – давлат сиёсатининг таркибий қисми ҳисобланади.

МАФКУРАВИЙ ҚУРОЛЛАР  — фуқаролар онгига сингдириш омиллари (иш вақти, кейинги бўш вақт) ва воситалари (фан, адабиёт, санъат матбуот, радио, телевидение, кино, музей, тарғибот ва ташвиқот муассасалари ва ҳ.к.), услублари (тушунтириш, ишонтириш, мажбур қилиш) ва усуллари (алоҳида, жамоавий, оммавий) мажмуаси. М.қ. геополитик мақсадлар, геополитик сиёсатнинг ҳам таъсирчан воситаси эканлигини унутмаслик даркор. Дунёнинг мафкуравий манзараси тубдан ўзгарган, жаҳонда ғоявий-мафкуравий зиддиятлар кескинлашиб бораётган, мафкуравий полигонлари ядро полигонларидан кучлироқ бўлиб бораётган бир пайтда “жаҳон ҳамжамияти халқаро муносабатлар соҳасида демократик, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик тамойилларини қарор топтириш учун курашмоқда. Бундай шароитда зўравонлик қилиш, ҳарбий куч ишлатиш ва ҳатто иқтисодий исканжага олиш қатъий қораланиши аниқ. Лекин ўз ғаразли мақсадларига етишни кўзлаётган турли кучлар геополитиканинг энг таъсирчан воситаси сифатида М.қ.дан кенг фойдаланмоқда, одамлар онгига таъсир ўтказишнинг тубан ва маккор усулларини қўлламоқда” (Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Тошкент, 2000, 24-бет). Шунинг учун ҳам мафкуравий жараёнларнинг ҳар бир ташкилотчиси, ҳар бир тарғиботчиси М.қ. ёрдамида амалга оширилаётган ижтимоий тарбия механизмининг моҳияти, мазмуни ва шаклларини тиниқ тасаввур қилиши лозим.

МАФКУРАНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ — миллатлар ва давлатлар, турли ижтимоий-сиёсий кучларнинг ўз ғоявий тизимларини яратиш ва тарғиб қилишдан кўзлаган мақсад-муддаолари ҳамда  ўз мафкуралари орқали ҳал қилиши лозим бўлган вазифалар мажмуи. Ҳар қандай мафкура: а) муайян ғояни одамларнинг онгига ва руҳиятига  сингдириш; б) аҳолининг турли гуруҳларини бирлаштириш; в) кўзланган мақсад ва ниятларга эришиш учун одамларни сафарбар этиш; г) уларни маънавий-руҳий рағбатлантириш; д) аҳолини, айниқса ҳаётга кириб келаётган ёш авлодни ғоявий тарбиялаш ва мафкуравий иммунитетни шакллантириш; е) бошқа мафкуравий ва ғоявий таъсирлардан ҳимоя қилишдек бир қатор вазифаларни бажаради. Юксак ғояларга асосланган, манфаатлар ва фикрлар хилма-хиллигини эътироф этадиган мафкуравий тизимлар ўз соҳибларини тараққиётга элтади. Тор миллий ё синфий талаб-эҳтиёжларни бошқа халқлар ёки гуруҳлар ҳисобига қондиришини ният қилган мафкуралар охир-оқибат барбод бўлади, ўз тарафдорларини таназзул ва ҳалокатга дучор этади.

МАШВАРАТ  (кенгаш, кўрсатма, йўл-йўриқ) – кенгашиш, маслаҳатлашиш асосида амалга ошириладиган иш жараёнини англатувчи т.. М. б-н қилинган иш демократиянинг асосини ташкил этади, уни олий қадрият даражасига кўтаради. Унга бўлган мун-т ҳар бир фуқаронинг ички мад-тидан, маън-й-ахлоқий қиёфасидан, демакки, бутун миллатнинг умуммад-й савиясидан далолат беради. М. асосида жам-т аъзоларининг сиёсий ва ижт-й фаоллиги кўринади.  М. сўзи ҳоз. пайтда фаол қўлланмайди, унинг ўрнига замонавий кенгаш, маслаҳат сўзлари қўлланади. М. сўзи қадимда, айниқса буюк саркарда Амир Темур замонида кенг истеъмолда бўлган. Ш.у. ҳам буюк бобомизнинг асарларида мазкур сўзни бот-бот қўллаганлигини кўриш мумкин. Айниқса, у ҳарбий масалаларни доимий равишда М. б-н, атрофдагиларга маълум қилиб, уларнинг маслаҳати б-н ҳал этганлигини таъкидлайди. Ш-дек, машҳур саркарда “давлат ишларининг тўқсон тўққиз фоизини М. б-н, фақатгина бир фоизини қилич б-н ҳал қилганлигини” таъкидлайди. Амир Темурнинг ана шу сўзлари кейинги авлодларига ҳам халқнинг “Кенгашли (машваратли) тўй тарқамас” деган доно нақлини доимий равишда уқтириб келади. М. сўзи маъ-ятимизга бевосита алоқаси борлигига шубҳа йўқ. Негаки, маслаҳат б-н амалга оширилган ишнинг пойдевори мустаҳкам бўлади, ҳаёт тажрибасига эга бўлган катталар, улуғлар, алломалар маслаҳати асосида амалга оширилган ҳар қандай юмуш албатта муваффақият қозониши табиий. Мазкур сўз ҳоз. пайтда қўлланмаса-да, ёшларимиз, албатта, буюк бобомиз Амир Темурнинг асарларини ва у ҳақдаги ёдномаларни ўқийди. Уларда, табиийки, М. сўзига дуч келади. Ёшларимизни тарих воситасида маън-й тарбиялашга ҳаракат қилаётган эканмиз, бу тарихий сўзнинг маъ-ятни шакллантиришдаги ўрни муҳим бўлиб қолаверади. Яна шуни таъкидлаш жоизки, мазкур сўз кўпроқ бизнинг халқимизга хосдир, негаки, юқорида келтирилган мақол ҳам айнан бизнинг халқимизда пайдо бўлган.

МАЪМУРЛИК (бошқармоқ, тасарруф этмоқ) — 1) бошқариш, тасарруф этиш вазифасини амалга ошириш бўйича муайян корхона, муассасанинг ходимларига раҳбарлик қилувчи амалдор шахс, ижрочи ҳокимият идораларининг фаолияти. Бундай фаолиятнинг самаралилиги бир қатор объектив ва субъектив жиҳатларга боғлиқдир: раҳбарларнинг касбий маҳоратга эгалиги ва ваколатлилиги, бошқа-риш объектларининг тайёрланганлиги ва мослашувчанлиги, ваколатларнинг горизонтал ва вертикал тақсимланганлик даражаси; 2) омманинг фикрини рад этган ҳолда фақат буйруқбозлик, кўрсатма бериш б-нгина расмий, бюрократик бошқариш. Маъмурий-буйруқбозлик тизими туфайли пайдо бўлган, бошқаришнинг бозор воситаларига ўтилиши муносабати б-н уни бартараф этиш имконияти юзага чиқади.

МАЪНАВИЙ БОЙЛИКЛАР — кишилик жамиятининг тафаккури ва ақл-идроки б-н яратилган маън-й қадриятлар. М.б. олимлар, мусаввирлар, бастакорлар, шоир ва ёзувчилар, хуллас халқ томонидан яратилади. М.б. авлоддан-авлодга, бир тузумдан иккинчи тузумга мерос сифатида ворисийлик асосида ўтади ва жамият, унинг маън-й тараққиётига қайта таъсир кўрсатади. М.б. моддий бойликлардан фарқли ўлароқ, моддий жиҳатдан баҳоланмайди, нархланмайди, юксак мад-ятли, илғор тафаккурли жамиятларда олди-сотти ёки ким ошди савдоси учун объект сифатида нархлар бозорига жалб этилмайди. Уларнинг қадри халқ ва миллат тафаккурига, руҳиятига кўрсатган маън-й озиқа сифатида таъсири б-н белгиланади. М.б. умумбашарий М.б., миллий М.б. ва шахсий-инсоний, М.б. каби кўринишларга хос. Инсоният М.б.и дейилганда-илмий, бадиий адабиётлар, юксак санъат даражасида эътироф этилган меъморчилик, рассомчилик ва б. санъат турларининг дурдоналари тушунилади.

МАЪНАВИЙ БУЗҒУНЧИЛИК — умуминсоний ва миллий ахлоқ, қадрият, маданият, дин  ва тарбия асосларига зид бўлган, инсон шахсининг тубанлашуви, жамият, оила ва кишилар томонидан белгиланган ахлоқ меъёрларига риоя этмаслик ёхуд уларни инкор этиш тушунилади. Маънавий бузғунчилик муайян кучлар, марказлар, шахслар томонидан ўз манфаатларини ғоявий-мафкуравий жиҳатдан таъминлаш, ғаразли мақсадларни кўзлаб, мамлакати ва ўзга давлатлар халқи, айниқса, ёшларини чалғитиш, уларнинг онгига ғайриинсоний ва ғайриахлоқий ғоя ва қарашларни сингдиришга хизмат қиладиган усул ва технологиялардир. Маълумки, XX асрнинг иккинчи ярми ва XXI аср бошларида кўпгина Ғарб мамлакатларида маънавий бузғунчилик (палапартиш жинсий муносабатлар, гиёҳвандлик, никоҳсиз оила, оммавий беҳаё клиплар, ахлоқсизлик, куч ва зўравонликни тарғиб этувчи фильмлар ва бошқалар) жамият ҳаётининг барча жабҳаларида яққол нимоён бўлади. Бу жараённинг чуқурлашуви, даҳшатли тус олаётгани Ғарб олимлари, махсус марказ ҳамда ОАВ томонидан амалга оширилган кўплаб тадқиқот натижаларида акс эттирилган. Мас., бир гуруҳ америкалик олимлар амалга оширган тадқиқот натижасига кўра, тартибсиз жинсий ҳаёт кечираётган ўсмирларнинг 30 %и бахтсизлиги, умидсизлиги, ҳаётдан қониқмаслигини тан олган. Уларнинг маълум қисми жинсий хасталикка учраган, бошқалари эса чуқур руҳий тушкунлик ҳолатига тушиб қолган. Шунингдек, тадқиқотда америкалик ўсмирларнинг жинсий фаоллиги даражасининг юқорилиги, жинояткорона ҳаракатлар, яъни автомашиналарни олиб қочиш, ўғирлик, зўравонлик, вандализм каби ҳолатлар билан боғлиқлиги аниқланган. Ушбу масала юзасидан Калифорния штати Фуллертон шаҳри полиция ва халқ таълими департаментлари томонидан 1998 йил март ойида ўтказилган тадқиқот натижалари ҳам диққатга сазовордир. Қуйида унинг натижалари келтирилмоқда. Таниқли социолог, келиб чиқиши япон миллатига мансуб Френсис Фукуяма оила ва жамиятдаги муаммолар хусусида тўхталиб, «куфр — Ғарбни ичидан емирмоқда» деб, Ғарб цивилизацияси ҳолатига ўзига хос ташхис қўяди. У 1989 йилда ёзган «Тарихнинг интиҳоси» мақоласида «Совуқ уруш»нинг тугаши Ғарб либерализмининг бошқа барча қадриятлар тизими устидан узил-кесил ғалабасини англатади, деб ёзган эди. Лекин орадан 10 йил ўтиб, Фукуяма «Буюк узилиш» (2003 й.) асарида Ғарб оғир хасталикка йўлиққан, унинг илк аломатлари 1960 йилларда пайдо бўлган деган хулосага келади. Фукуяма назарида, унинг асосий аломатлари қуйидагиларда намоён бўлади: 1.Жиноятчиликнинг ўсиши. «Жиноятчиликнинг урушдан кейинги тўлқинининг кўтарилиши тахминан 1963 йилларга тўғри келади, ўша вақтдан бери у янада шиддат билан тезлашди».       2. Оила инқирози. «Никоҳ ва болалар туғилиши камайиб кетди; ажралишлар сони кўпайди; АҚШдаги ҳар учтадан битта бола никоҳсиз туғилмоқда, бутун Скандинавияда эса туғилаётган болаларнинг ярмидан кўпини никоҳсиз туғилганлар ташкил этади».     3. Аҳоли сонининг камайиши (депопуляция). Демографик портлаш муаммоси фақат «Учинчи дунё» мамлакатларига хосдир, айни пайтда, «барча ривожланган мамлакатларда умуман қарама-қарши муаммо – улар аҳолисининг қисқариши масаласи кун тартибида турибди». Умр узоқлиги жамиятда асосан нафақахўрлардан иборат бўлиши, уларни таъминлаш масаласини келтириб чиқаради. Туғилишнинг сунъий равишда рағбатлантирилиши эса, масалан, Франция мисолида ўта қиммат ва самарасиз иш бўлиб чиқди.  4. Ижтимоий тарқоқлик — шахснинг ҳаётдан ажралиб қолгани, муносабатларнинг кескинлашуви, кишилар ўртасида ёлғиз яшашга майлнинг кучайиши. Америкалик социолог, Ғарб жамияти дуч келган касалликнинг сабаблари ҳақида тўхталиб, уларни оиланинг инқирозга учрагани билан боғлиқ, деган хулосага келади. Чунки Фукуяна назарида «оила — ижтимоий капиталнинг муҳим манбаи», яъни айнан оилада фуқаролик ахлоқининг асослари яратилади, унинг ўрнини ҳеч қандай қонунчилик актлари билан тўлдириб бўлмайди. Фукуяма оила инқирози бу шунчаки афсона деб ҳисоблайдиган олимлар билан баҳс юритиб, оила фақатгина эволюциянинг янги босқичи — «ўзаро фуқаролик жинсий алоқа» босқичига ўтганини таъкидлайди. Асарда, шунингдек, Ғарб маънавий инқирозининг бошқа муҳим сабаблари, чунончи, «культурологик» омил, яъни Ғарб маданий қадриятлари емирилиб бораётгани таҳлил этилади. Феминистик ҳаракатлар, жинсий «инқилоб», гея (бесоқолбозлик) ва лесбиянкаликнинг (аёллар гомосексуаллиги) эркинлиги, руҳий таҳлил ва антропологияга ёппасига қизиқиш, афсунгарлик ва хиромантияга берилиш шундан далолат беради. Эътиборли жиҳати шундаки, Ғарб давлатлари маънавий ҳаётидаги салбий ҳолатлар Ғарб олим ва мутахассисларини ҳам ғоятда ташвишлантирмоқда. Масалан, Д.Вилкерсоннинг «Ҳис этиш» китобида Ғарб жамиятида «ахлоқий бузуқликнинг кучайиши»,  кабель телевиденияси орқали намойиш этилаётган беҳаё саҳналар, гомосексуализм, садизм ва мазохизмнинг тарғиб этилиши тобора кенг ўрин олаётгани таъкидланади. Буларнинг барчаси, аввало, ёшларнинг дунёқараши, ахлоқ-одоби, маънавиятига салбий таъсир этиши шубҳасиздир. Ғарб оммавий маданияти, ғарбона қараш, ғайриахлоқий хатти-ҳаракатларни тарғиб этишда йирик кинокорпорациялар, хусусан, Голливуднинг ҳам “хизмати” бор. Аммо, сўнгги вақтда Голливудга ҳам бундай тарғибот қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги англанаётган кўринади. Бу борадаги вазиятдан ташвишга тушган талай муассаса ва ташкилотлар муаммони жиддий ўрганишга киришмоқда. Мавжуд маълумотлар шундан далолат берадики, Ғарб мамлакатлари ўз дунёқараши, андозалари ва ҳаёт тарзини турли-туман воситалар, ҳатто «рангли инқилоблар» орқали ўзга миллат ва халқлар турмушига тиқиштиришга уринаётган бўлса-да, Ғарб жамоатчилиги ахлоқсизлик ва уни тарғиб этиш нималарга олиб келишини аллақачон тушуниб етгандек. Шу боис Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсат инсониятнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-технологик тараққиёт борасида тўплаган ижобий тажрибасини астойдил ўрганган ҳолда, биринчи галда, давлатчилик анъаналаримиз, миллий қадриятларимиз, бой маънавият ва маданиятимиз негизида юртимизда демократик ҳуқуқий давлат ҳамда фуқаролик жамиятини барпо этиш, ривожланган мамлакатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллашга қаратилган.  Халқимиз иродаси билан танлаб олинган бу йўлдан ҳеч қандай куч ҳеч қачон қайтара олмайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг  Конституциямизнинг 13 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлаганидек, «Бугун юртимизда демократик давлат, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлида амалга оширилаётган катта-катта ўзгаришларни нафақат ҳаётимизни четдан кузатадиган одамлар ҳатто ғанимларимиз ҳам инкор этолмайди. Лекин, таассуф билан таъкидлаш лозимки, ана шу тараққиётга етишиш, олдимизга қўйган марраларга эришиш йўлидаги муаммолар, қийинчилик ва етишмовчиликлар, жойларда йўл қўйилаётган хато ва нуқсонлар, учраётган тўсиқ ва ғовлар, содир бўлаётган жиноятлар ҳақида ошкора гапириш, бу тўғрида одамларга ҳаққоний ва холис ахборот етказишда биз ҳамон заиф бўлиб келмоқдамиз». Дарҳақиқат, жамият ҳаётида кечаётган жараёнларни таҳлил қилиш, турли ғоявий-мафкуравий таҳдидлардан огоҳ бўлиш, хориждан кириб келаётган мамлакатимиз манфаатлари, миллий анъана ва қадриятларимизга ёт ғоя ва қарашлар қандай мақсадни кўзлаётганини англаб етиш ҳамда бу борада оммавий ахборот воситалари, радио, телевидение каналлари орқали аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида изчил тарғибот ишларини йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади.

 М2