Т1

Т1

ТАБИАТ — ғоят хилма-хил шакллари, таркибий қисмлари б-н инсониятни қуршаб турган органик ва анорганик оламлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси. Инсоният эса ундан пайдо бўлиб, ва ажралиб чиққан мавжудотдир. Шу боис, унинг бир моҳияти табиий (биологик), иккинчи моҳияти ижтимоийдир. Т. тушунчаси кўпроқ кенг ва қисман тор маъноларда ишлатилади. Кенг маънода Т. бутун объектив борлиқ, реал воқелик, турли-туман кўринишлардаги олам. Тор маънода Т. фан, асосан табиий фанлар табиатшунослик ўрганадиган объектдир. Т.нинг даражалари 2 хил—бирламчи Т., иккинчи Т.дир. Буларнинг биринчиси инсониятдан ҳоли, мустасно тарзда, соф табиий ҳолда мавжуд бўлган Т.дир; иккинчиси инсоният иштирокида ҳосил этилган табиий неъматлар тупроқ, сув ҳавзалари ва каналлар, дарахтзорлар, экинзору мевазорлар, аҳоли масканлари шаҳар ва қишлоқ ва б. Т. тушунчаси инсоният жамиятининг ҳаёт фаолияти юз берадиган табиий шароитлар мажмуи сифатида ҳам ишлатилади, ўрганилади. Чунки, бу маънодаги Т. тушунчаси шунчаки (оддий) фан объекти (предмети) сифатида эмас, инсон ва жамиятнинг тарихан ижтимоий муносабатлар тизимида тутган ўрни ва бажарадиган функцияси б-н тавсифланади. Демак, Т. тушунчаси биринчи табиий шароитларни эмас, балки ижтимоий-фойдали меҳнат жараёнида бунёд этиладиган моддий неъматларни ҳам ифодалайди. Бу жиҳатдан у шартли равишда иккиламчи, ёки аксарият ҳолларда иккинчи Т. деб аталади. Бинобарин, инсоннинг ҳаёт-фаолияти Т.га нисбатан ўрнатиладиган фаолиятининг реал пойдевори (негизи)ни ташкил қилади. Шу боисдан жамият тараққиёти жараёнида Т.га бўлган муносабатнинг ўзгариб бориши инсоният ҳаёт фаолиятининг хусусияти, миқёси (кўлами) ва йўналишларини белгилайди. Булар оқилона йўлдан борса Т. б-н инсоният ораси бузилмайди ва аксинча. Инсоният фаолияти турларининг такомиллашуви Т.га бўлган фал-ий, яъни назарий, маънавий, маданий муносабатни белгилайди. Инсониятнинг Т.га муносабатлари доим ўзгариб, ривожланиб, гоҳ яхшиланиб, гоҳ ёмонлашиб келмоқда. Мас., ибтидоий жамоа тузумида одамлар Т.ни танти деб ҳисоблардилар. Бу ҳол анимизм деб ном олган динда ўз ифодасини топган. У даврда инсон б-н Т. бир-бирига қарама-қарши қўйилмаган, ибтидоий динларда Т. руҳий ибтидонинг оддий гавдаланиши, ундаги ҳамма нарса ўткинчи деб исботланган. Европада 15-16 а.ларда содир бўлган Уйғониш (Ренессанс) даврида Т. ҳамма табиийлик, уйғунлик ва мукаммалликнинг намоён бўлиши сифатида талқин этилган. Бу мавқе кейинчалик табиий ҳуқуқ наз-ясида ўз ифодасини топган. Аслини олганда Т.ги уйғунлик ва мукаммаллик мутлақ эмас, нисбийдир. Т.нинг ўз қонунлари бор. Булар ўзининг таъсири, умумийлик даражаси, хусусиятлари жиҳатидан бир-биридан фарқланади. Мас., яшаш учун кураш қонуний ҳайвонлардан бир-бирининг кушандаси сифатида юз беради; Т.ги қонунлар 3 категорияга бўлинади. Қонунларнинг биринчи тури хусусий тор доирадаги қонунлардир; буларга доимий атмосферада босим б-н газ ҳажмининг ўзаро алоқадорлиги, элементларнинг эркин, муайян турдаги тирик организмлар популяциясининг миқдори ва б.лар. Популяциянинг иккинчи тури умумий қонунлардир; буларга механиканинг ҳаммага маълум 3 та қонуни, электромагнитизм, табиий танланиш қонунлари киради. Бу қонунларнинг учинчи тури энг умумий қонунлар бўлиб, булар қаторига энергиянинг сақланиш қонуни, бутун оламнинг тортилиш қонуни, информацияни ўртача ва ўзгартириш қонуни, ва б. киради. Т.дан самарали фойдаланиш учун юқоридаги қонунларни яхши билиш ва уларга амал қилиш тақозо этилади.

ТАБИИЙ БОРЛИҚ — бутун оламнинг намоён бўлиши, хилма-хил шакл ва кўринишдаги борлиқни англатувчи фалсафий тушунча. Т.б.нинг тузилиш даражалари миқёсий-тузилиш ва ташкилий-тузиш даражасига ажратилади. Т.б.дан объектлар миқёси б-н фарқ қилувчи 3та миқёсий тузилиш даражаларига бўлинади. Улар: микродунё, макродунё ва мегадунё. Т.б.нинг тузилмавий шаклини уни сифатий ривожланиши нуқтаи-назаридан олиб қарасак, моддий олам бу ҳолда ҳам 3та даражага ажралади: анорганик дунё (нотирик табиат), органик дунё (тирик табиат) ва ижтимоий дунё (жамият). Улар бир-биридан хилма-хиллиги, нисбий мустақиллиги ва фаоллиги б-н фарқ қилади. Умуман олганда Т.б.ни даражаларга ажратиш нисбий бўлиб, гносеологик аҳамият касб этади.

ТАБУ (полинезча tapu — тақиқлаш) — диний эътиқод, ирим, қўрқиш ва ш.к.лар таъсирида маълум сўз, ҳаракат кабилардан тийилиш, уларни чекланган, ман этилган сўз, нарса, ҳаракат деб қарашни англатувчи т. Бу сўз аслида Полинезияда пайдо бўлиб, дастлаб машҳур инглиз денгиз сайёҳи Ж.Кук (1828-1879) томонидан Европага маълум қилинган. Полинезия халқлари диний эътиқодларига кўра, ҳар бир инсон туғилиши б-н қудратли ғайри табиий ёвуз куч — “мана”га эга бўлади. У табақага мансубликка кўра, ҳар хил даражада намоён бўлади, деб ҳисобланади. Мас., қулларда “мана” йўқ, аксинча, буюк сардорлар қудратли “мана” эгаси деб қаралади. “Мана” т.си “Т.” сўзи б-н бевосита боғлиқ. Нимаики “мана” эгаси бўлса, ўша нарса хавфли, яъни унга тегиш ман қилинган — Т. қўйилган. Полинезия халқларида жуда кенг тарқалган Т. тизимини ким бузса, риоя қилмаса қабила бошлиқлари, зодагонлар томонидан қаттиқ жазоланган. Ш-дек, ўша давр тасаввурларига кўра, Т.ни бузган одамнинг ғайри табиий кучлар, руҳлар, худолар касаллик ёки ўлим б-н жазолайди, деб тушунилган. Оролликларда худо ва руҳга, коҳин ва қабила бошлиқларига алоқадор бўлган ҳамма нарса Т.лаштирилган. Т. одамларнинг дунёқараши ва айниқса маъ-ятини бошқаришда катта роль ўйнаган. Айни вақтда Т. тизими жам-тда табақаланишни ифодалаган. Т. объектлари — буюмлар, сўзлар, ҳайвонлар ва б. бўлиши мумкин. Аксарият Т.лар моддий буюмлар ва маън-й т.ларга тааллуқли бўлади. Т. инсоният жам-ти шаклланаётган даврда индивид хатти-ҳаракатини, дунёқарашини жамоа манфаатларига бўйсундириш эҳтиёжи б-н боғлиқ равишда келиб чиққан бўлиши мумкин. Т. уруғчилик жам-тида инсон ҳаётининг муҳим томонларини, аввало экзогамия никоҳи меъёрларига риоя қилиниши (мас., уруғ ичида жинсий алоқаларнинг тарқалиши)ни тартибга солган. Жам-т маън-й жиҳатдан тараққий этгани сари Т.нинг баъзи қисмлари одатий ҳуқуқий меъёрга айланган, кўпчилиги эса диний ва дунёвий маъ-ятга тақиқ сифатида киритилиб, уни бузиш гуноҳ ҳисобланган. Т.нинг бугунги кунда ҳам барча халқларда учрайдиган ўзига хос турлари мавжуд. Унинг, мас., оилавий, наслий, миллий, ҳудудий, минтақавий ва б. турларини санаш мумкин. Эътиборлиси шундаки, бугунги Т. давлат қонунларида, на диний қонунларда акс этган, одамлар ўз ихтиёрларига кўра амал қиладиган маън-й дунёқарашга айланган.

ТАВҲИД (араб. яккахудолик) — яккахудолик ҳақидаги таълимот. Аллоҳнинг бирлигига ишониш, Уни ягона деб билиш, Аллоҳнинг зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам, феълида ҳам, исмларида ҳам, ҳукмларида ҳам шериги йўқ, деб эътиқод қилиш. Т. уч қисмдан иборат: сифатлар Т.и, роббилик Т.и, илоҳийлик Т.и. Олимлар т.сида Т. эътиқодга тааллуқли бўлса, сўфийлар учун у мақсад, мушоҳада, маърифат ҳисобланади. Биринчиси — билиш ва тасдиқ этишга асосланса, иккинчиси — идрокдан завқ олишга суянади. Диний адабиётда Т. — Т.и имоний, Т.и илмий, Т.и ҳолий, Т.и илоҳий каби турларга ажратилади. Ислом динида Т. алоҳида илм сифатида кенг ўрганилган. Ўрта асрларда ушбу масалага бағишлаб кўплаб диний-фал-й асарлар яратилган бўлиб, уларнинг мазмуни асосан инсон эътиқодини мустаҳкамлаш, дунёқарашида мавжуд шубҳа-гумонларни бартараф этишга, одамларнинг маън-й жиҳатдан қудратли бўлишига қаратилган.

ТАЖРИБА — 1) синов, эксперимент; 2) малака, маҳорат, бирор хислатни, иш-ҳаракатни синаб кўриш ёки олинган натижа, хулосани ифодаловчи т. Муайян мақсадда амалга ошириладиган ёки оширилган, билиш, аниқлаш ва синаш кабиларга асосланган иш, фаолият. Т. кўрмоқ ёки орттирмоқ деганда, амалий ишда, ҳаётда билим, малака, уқув орттиришни, ўрганиш, билишни тушунилади. Ш-дек, Т. объектив дунёни, воқеликни амалий жиҳатдан ҳиссий эмпирик билиш жараёни; объектив дунё ва ижт-й амалиёт қонунларининг киши онгидаги инъикоси ҳисобланади. Т. бир йўналишда дастлабки тарздаги иш, ҳаракат ва унинг маҳсули сифатида ҳам қадрланади. Т. инсон манфаати ва мақсадини белгилашда муҳим роль ўйнайдиган маън-й омиллардан ҳисобланади. Инсон Т.дан аввало маън-й т. ҳосил қилади ва шундай т.лар воситасида унинг дунёқараши шаклланади. Ўз навбатида дунёқараш инсон маъ-ятининг сифатини белгилаб беради. Шу жиҳатдан олиб қараганда, тафаккур тарзи, иш-фаолият, хатти-ҳаракат, воқеа-ҳодиса ва бршқа нарсаларга асосланса-да, инсон маъ-ятини шакллантириш асосларидан бири бўлиб қолади.

ТАЖРИБАСИЗЛИК – тажрибага эга эмаслик, тажриба кўрмаганлик, ғўрлик, хомликни англатувчи т. Кишини доимий равишда тарбиялаш орқали Т. қусуридан халос этиш, салоҳиятини кучайтириш мумкин. Салоҳият эса инсон ўзини муайян тарзда унга келадиган илҳомни қабул қилишга тайёрлагандан сўнг пайдо берадиган сифатдир. Тасаввуф намояндалари – сўфийлар хонақохларда мудом ўтириб, узлатга чекиниб ўзларини ана шу тарзда тайёрлашган. Бундай ақл-истеъдод эгалари салоҳиятли кишилар дейилади. Салоҳият сўзи Т. сўзининг антоними бўлиб, киши ёки жамиятнинг ички имкониятлари, ҳали тўла намоён бўлмаган куч-қуввати маъносида ҳам ишлатилади. Мазкур сўз асосан ёшликда қилинган хато, адашиш, тўғри йўл топа олмаслик маъноларини англатади. Халқимизда “Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар” мақоли бежиз келтирилмайди. Одатда ҳар бир киши, яъни ёшлар бирор касб ёки ҳунарнинг эгаси бўлиши учун албатта тажрибали инсонларнинг маслаҳатларига, йўл-йўриқларига муҳтож бўлади. Навоий “Хайратул-аброр” достонида худонинг умр кунларини белгилаб қўйганлиги, унинг ҳар бир фурсати бир ишга мўлжалланганини қуйидагича тасвирлайди: “Ўн ёшгача одам оёғи бойлоқ, ғафлатда бўлади; йигирмагача умр билимсизлик, мастлик билан ўтади. Ўттиз билан қирқнинг ораси хурсандчилик давридир. Эликка кирганда киши тараққий топмаса, олтмишга етганда унинг иши таназзулдан иборат. Етмишгача киши оёқ устида тура билиши керак. Саксонда унинг ўлтириши фарздир. Тўқсонга киргандан кейин йиқилиши, юзга тўлгандан сўнг жонни тарк этиши керак. Кишининг мақсади табиий яшаш бўлса, истак билдириб, ҳамма ёққа бориши, кўриши лозим”. Демак, инсон ўзига берилган ҳар бир фурсатдан унумли ва ўринли фойдаланиши лозим. Яъни инсонда ёшлигидан бирор бир касбнинг эгаси бўлиш ёки илм олиш истаги шаклланиб боради. Маълумки, илм машъали инсондаги ҳар қандай кабоҳатларнинг, разилликларнинг кулини кўкка совуради. “Илмда бир одам соҳибқирон бўлгунча ўттиз йилда бир давр келиши керак”, дейди Навоий. Дарҳақиқат, инсон тажрибали бўлгандагина ундан “эзгу сўз, эзгу фикр, эзгу амал” қолади. Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонидаги “Ҳунарни асрабон неткумдир ахир, олиб туфроққами кетгумдир охир” мисраларидан аён бўладики, инсон эгаллаган ҳунари, билими ва тажрибасини ўзидан кейинги авлодга ўргатиб кетиши ҳам қарз, ҳам фарздир.

ТАКАББУРЛИК (араб. кибр – бошқаларни менсимаслик, ўзини катта олиш) Т. − 1) кибрли бўлиш; 2) кибрли одамларга хос хатти-ҳаракат. Т. салбий ахлоқий сифат бўлиб, бошқаларга кибр-ҳаво б-н муносабатда бўлиш, уларнинг тажрибаси ва маънавий бойликларини менсимаслик, ўзининг жамиятда тутган ўрнидан, миллатидан мағрурланишни англатувчи т. Т. манманликнинг бир кўриниши бўлиб, кишининг ўзини яхши кўриш ва имкониятларига ортиқча ишониши асосида бошқаларга нисбатан беҳурматликни ифодаловчи салбий ахлоқий сифат. Т. − иллат. Т. камтарлик ва одамларга ҳурмат сифатларига зиддир. Т. кибр, манманлик, мағрурлик, мақтанчоқлик, кеккайиш, калтабинлик, жамоадан ўзини юқори қўйиш, бошқалардан устунлигини намоён этиш каби иллатлар йиғиндисидан иборат. Т. одам худди шундай салбий сифатларга эга бўлиб, ўзининг барча ютуқлари ишлаётган ва ўқиётган жамоа кўмагисиз ҳеч қачон юзага келмаслигини билмайди. Т.лик инсоннинг тарбиясизлиги, маънавий қашшоқлиги, маданиятсизлигининг белгидир. “Қуръони карим”нинг “Луқмон” сураси 18-оятида одамларга кибр-ҳаво қилмаслик лозимлиги уқтирилади: “Одамлардан (мутакаббирлик б-н) юзингни ўгирмагин ва ерда кибру-ҳаво б-н юрмагин. Чунки Оллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас.” Т. фақат алоҳида шахсларга эмас, катта ижтимоий гуруҳларга, этносга ва миллатга хос бўлиши ҳам мумкин. Мас., мустамлака сиёсати юритган давлатларнинг фуқаролари мазлум халқларга менсимаслик, уларни пастга уриш муносабатида бўлган, уларни одам ўрнида ҳам кўрмаган. Америка тубжой аҳолисининг кўпчилиги мустабид давлатлар томонидан қириб ташланган. Ахлоқ ҳақидаги таълимотлар тарихида кибр-ҳавони кўкларга кўтариб мақтайдиган таълимотлар ҳам мавжуд бўлган. Мас., Бергсон таълимотида барча одамлар икки гуруҳга: оломон ва элитага бўлинади. Бу таълимотга кўра, оломон юксак аҳлоқий сифатларга эга эмас. Қаҳрамонлик, олижаноблик каби сифатлар фақат сараланган элитага хос. Тарих муайян давр ва ҳолатларда катта-катта гуруҳлар, кенг халқ оммаси қаҳрамонликлар кўрсатганидан гувоҳлик беради. Шарқ донишмандлари, мутафаккирлари асарларида ҳаётда камтар, ҳокисор одамлар иззат-эҳтиромга сазовор бўлиб келгани, кибр, манманлик, дилозорлик ботқоғига ботганлар эса хору зорликка, фалокатга, ўзгаларнинг нафратига, эл орасида беқадр-у беэътибор бўлишга, беҳаловат ҳаёт кечиришга, ҳалокатга дучор бўлгани ҳақида ёзиб қолдиришган. Мас.: Агар бахт-саодат истасанг, ғурур, манманликдан йироқ бўл, ҳикматли сўзларни сокинлик б-н тингла, такаббурлик, адоват, гиначиликдан ҳазар қил. Қайғу-аламлар устингга ҳужум этсалар, бу ҳужумларга ўз адабсизлигинг сабабчидир (Жалолиддин Румий); тўрт нарса − яъни, бадфеъллик, бадқовоқлик, Т. ва дилозорлик кишига хору зорлик келтиради (Жаъфар Содиқ); Ўлим қанчадан-қанча такаббур одамларнинг бошларини чуқурга, яъни қабрга улоқтирган; Т.ни қанчалик хурсандлигу шодликка томон айлантиришга уринсанг ҳам, асли лой бўлганидан кейин кулол сингари, яъни тупроққа (лой ишларига) қайтиши муқаррар (Абулқосим аз-Замахшарий); Т. калтабинлар ва инсонийлик тариқидан чиққанларнинг хислатидир; такаббурга салом берма, саломга жавоб қайтариш унга оғирлик қилади, жавоб бермагани эса сенга оғир туюлади ( Ҳусайн Воиз Кошифий); инсоннинг қалбига кирган кибр қанча бўлса, ақли ҳам шунча камчиликка эга бўлади. Кибр ва ғурурдан узоқ бўл. Кибр кишини эл орасида хор, беқадр-у беэътибор қилади. (Муҳаммад ибн Ҳусайн); яхшилик уйининг калити − камтарликдир, ёмонлик уйининг калити − такаббурликдир (Юсуф ар-Розий). Инсоннинг Т.лиги, бошқа иллатлар қаторида, унинг маънавий қашшоқ ва маданиятсизлигини билдирувчи белгидир. Бундан ташқари, Т. юксак маънавиятга мутлақо зид бўлиб инсонни юксакликка эмас, тубанликка етаклайди. Маънавият ва маданият эса аксинча инсонликка чорлайдиган оламни, ҳаёт фаровонлигини ва тинчликни асрайдиган муҳим омилдир.

ТАКАЛЛУФ – ахлоқий мад-тнинг кўриниши, инсонга нисбатан ҳурмат-эҳтиром, мулозамат шакли. Т. асосида бир шахснинг иккинчи шахсга нисбатан мақтовли муомаласи ва ёқимли мун-ти ётади. Инсонларнинг бир-бирига Т. қилиши ўзига хос этикет кўринишдир. Т. шаклан миллий, мазмунан ахлоқий бўлгандагина инсон учун ёқимли ҳисобланади. Гарчанд, К.да баъзан самимийликдан кўра юзаки, сунъий мун-т устувор бўлса-да, бироқ унда ёвузлик, ғараз, хоинлик каби иллатлар бўлмайди. Зеро, ўрнида билдирилган ва топиб айтилган Т. кишига доимо ҳузур бағишлайди. Т.да меъёрнинг бузилиши бачканаликка олиб келади. Т. мун-тнинг энг маъқул жиҳатларини топишга шароит яратиб, ўзаро мун-тга киришиш, яъни суҳбатдошларнинг ўзаро муомаласига тегишли муҳитни вужудга келтиради. Т. кишининг бир томондан, муайян масофани сақлашини англатса, иккинчи томондан, қизиқиши ва самимийлигини кўрсатади. Т. ҳақида маън-й меросимизда кўплаб фикр-мулоҳазалар мавжуд бўлиб, асосан, одоб-ахлоқ қоидалари сифатида баён қилинган. Мас., Кайковуснинг ёзишича, “Халойиқнинг орасида бир кишининг қулоғига сўз айтиш яхши эмасдур. Агар бу сўз гарчанд яхши сўз бўлса ҳам, ташқарисиндан уни ёмон сўз деб гумон қиладилар ва кўп одамлар бир-бирларидан даргумон бўладилар”. Т. ва яхши муомала қоидаларига оид қўлланмалар ўрта а.ларда пайдо бўлган. “Испан каби такаллуфли”, деган ибора ўша даврлардан қолган. Чунки араблар томонидан Андалусиянинг забт этилиши оқибатида кириб келган ислом мад-ти испанлар ҳаёти ва турмуш тарзига ижобий таъсир этгани боис, улар бу борада бошқа Ғарб халқларидан илгарилаб кетган. Мас., хулқ-атвор ҳақидаги дастлабки трактат 1204 йилда испан руҳонийси Педро Альфонсо томонидан нашр қилингани ҳам шундан далолат беради. Ушбу асар асосида этикет бўйича талай китоблар ёзилиб, уларда хорижий меҳмонларни кутиб олиш, ш-дек, дастурхон атрофида ўзини тутиш қоидалари, суҳбатлашиш одоби, меҳмон кутиш сир-синоатлари баён қилинган. Замонавий этикетга оид китобларда Т.нинг қатор элемент ва қоидалари кўрсатиб берилган. Чунончи, иш юзасидан суҳбатдошга Т. қилиш учун инсон руҳий жиҳатдан хотиржам бўлсагина яхши таассурот қолдиради. Т. қилишда масофа сақлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Суҳбат жараёнида ҳар бир одам ўз шахсий ҳис-туйғуларига боғлиқ ҳолда муайян ҳолатга мос масофани танлайди. Мас., ҳиссиётга берилувчан кишилар ҳамфикрга ўхшайди ва уларнинг ўзаро Т.и кўпинча ижобий самара беради. Камтар, вазмин кишилар эса, одатда, суҳбатдошини ўзидан «узоқлаштиради», унга Т. қила олмайди. Қошларнинг ҳаракати, кўзларнинг қисилиши, табассум, табиий оҳанг ва эркин ҳолат масофанинг қисқараётганидан дарак беради. Масофани узоқлаштириш учун суҳбатдошнинг исми-шарифини айтиб, мурожаат қилинади. Т. қилиш мулойимлик ва хушмуомалиликни талаб этади. Ш-дек, суҳбатдошнинг ёши, жинси, хизмат ёки ижт-й мавқеини назарга олиш, ўз «мен»ига урғу бермаслик, ўз-ўзини баҳолашда камтарлик зарур. Т.нинг яна бир қоидаси – уни тўғри қабул қилиш, суҳбатдошни тинглай олишдир. Мулоқот чоғида унинг гапини бўлиш, бошқа ишлар б-н шуғулланиш, мас., қоғозларни заруратсиз қидириш, бандлигини кўрсатиш, соатга қарайвериш, учинчи киши б-н суҳбатлашиш, ҳужжатларни имзолаш, телефонда суҳбатлашиш ножоиздир. Мулоқот жараёнида самимийлик, табиийлик, овознинг паст-баландлиги, нутқ суръати, оҳанги, талаффузнинг аниқлиги ҳам суҳбатдошга руҳий таъсир этувчи омиллар бўлиб, сизга нисбатан унинг ҳурматини ошириши ёки аксинча, салбий ҳиссиётларини кучайтириши мумкин. Баланд овоз ҳам, ҳаддан ташқари паст овоз ҳам кишининг ғашига тегади, чарчатади ҳамда унга салбий таъсир этади. Кишининг бир меъёрдаги нутқ оҳанги, шошмасдан, талаффуз б-н сўзлаши эшитган гапларини ўйлаб мушоҳада юритаётганидан далолат беради. Т.га Т. б-н жавоб бериш лозим.

ТАЛОНЧИЛИК – талон, талон-тарож иши, ҳаракатини ифодаловчи, салбий маънога эга бўлган т. Т. сўзига “иймон” тушунчасини антоним сифатида қўллаш мумкин. Зеро, иймонли киши ҳеч қачон Т. қилмайди. Иймон ҳар бир мўмин-мусулмон учун зарур бўлган энг асосий хислатларнинг етти ададга қисқартирилган шакли. У иймони муфассал дейилади. Иймони мусаффалнинг ўзбекчаси шундай: иймон келтирдим Аллоҳга, унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, қиёмат кунига, яхши-ёмон тақдирга ва ўлгандан кейин тирилтиришига. Мана шундай эътиқоддан маҳрум булган кишигина Т.ни ўзига касб қилиб олиши мумкин. Т. “ўғирлик” сўзи билан маънодош ҳисобланади. Талончи, яъни ўғрида ҳеч қандай меҳнат қилмасдан бировнинг шахсий мулкига кўз олайтириш, “тайёрга айёр” қабилида мулкка бир зумда, дарров эгалик қилиш иштиёқи юқори бўлади. Шунинг учун ҳам бундай хусусиятга эга бўлган инсонлардан мумкин қадар узоқроқ юришади. Чунки улар ўғрилик қилиб, кишилар “юрагига ваҳима солиб” туришади. Т. сўзи “пухталик”, “пишиқлик” сўзлари билан қарама-қарши маънони ифодалайди. Шунинг учун ҳам халқимизда “Ўзингга пухта бўл, қўшнингни ўғри тутма” деган нақл бежиз айтилмаган. Инсон пишиқ-пухта, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиши лозим. Шу тариқа Т. ва ўғриликка барҳам бериш мумкин. Навоий “Хайратул-аброр” достонида: “Қилган хатоларинг ҳисоблаб чиқилганидан кейин ҳар биттасига юз азоб тортасан. Агар бировдан тортиб олганинг синиқ игна бўлса ҳам, у ерда олмос ханжар бўлиб бағрингга қадалади”, деб Т., ўғрилик билан инсонларга жабр-зулм кўрсатувчи кимсаларни яхшиликка, инсоф ва диёнатга чорлайди.

ТАЛҚИН – жаҳон адабиётшунослигида мавжуд матнни тушуниш ва тушунтириш жараёнини ифодаловчи т. Рус тилида “толкование”, лот. “интрепретация” сўзлари мазмунига мос келади. Файласуфлар Т.ни герменевтиканинг энг муҳим фал-ий тушунчаларидан бири ҳисоблайдилар. Герменевтика Ғарбда дастлаб қад. юнон шоирларининг асарларини, кейинчалик Инжилни Т. қилиш таълимоти сифатида майдонга келган. Шарқдаги мавжуд “Илми тафсир”, “Илми шарҳ”га шарқона герменевтиканинг, матнни муайян тизим асосида Т. қилиш намунаси сифатида қараш мумкин. Т. сўзини ҳар соҳа олимлари ўзларига мос равишда қўллайди. Мусиқашунос ижро этилаётган куйни, актёр драматик образларни, театршунос саҳнани, таржимон фикрларни, математик олим формулаларни Т. этади. Шу маънода, мазкур истилоҳнинг истеъмол доираси қатъий чегаралаб қўйилган эмас.

ТАМОЙИЛ – бирор бир таълимот, дунёқарашнинг асосий, бирламчи қоидаси, бошқарувчи ғоя, фаолиятнинг асосий йўналиши. Ш-дек, инсоннинг борлиққа муносабатини, унинг хатти-ҳаракати ва фаолияти меъёрларини белгиловчи ички омил ҳам тамойил ҳисобланади.

ТАНАЗЗУЛ – тамаддун ва умумижтимоий тараққиётнинг зидди, табиий-ижтимоий ўзгаришларнинг беқарорлашувини англатувчи т. Одатда Т.нинг табиий-цивилизациявий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ижодий, психологик турлари ажратиб ўрганилади. Бундан маълум бўладики, Т.нинг турли томонлари, босқичлари, унинг муайян хусусиятлари турли фан вакиллари томонидан ўрганилиб, уларнинг ҳар бири ўзининг соҳасига оид алоҳида назарияларини ишлаб чиқади ва мукаммаллаштириб боради. Ўз навбатида бу фанларнинг ҳар бири Т.нинг у ёки бу сифатий ўзгаришларини характерлайди. Т. айниқса, кейинги пайтларда жамиятда юз бераётган ўзгаришлар таҳликали тенденциялар, ҳалокатлар хавфи бўлган жараёнларни ҳам ўз ичига олаётгани равшан бўлмоқда. Бу жараёнларни тўғри тушуниб олиш ва уларга тўғри ёндошиб, оқилона хулосалар чиқариш ҳар бир инсондан янгича фикрлашни талаб этади. Мас., одамзоднинг табиат бойликларидан талон-тарожлик билан фойдаланиб келиши оқибатида бугунги кунга келиб глобал экологик инқироз хавфи пайдо бўлди. Шунинг учун табиат ва жамиятда юз бераётган ҳозирги жараёнларнинг таҳлили ривожланишнинг категорияис тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо қилмоқда. Бунга сабаб Т. вақтида турли хил ўзгаришларнинг зиддиятли характерлари намоён бўлаётганлигидир. Т. мустақиллик даврида нашр этилган илмий, илмий-оммабоп мақолаларда пайдо бўлган бўлиб, анъанавий муомаладаги “кризис” ва уни бир-бири б-н қиёслаш асносида улар ўзаро мутлақ айнан эмаслиги, мазмунан фарқланиш кўзга ташланади. Мас., “маънавий Т.” тушунчаси айнан маънавият оламида рўй берадиган емирилиш жараёнини ифода этади. Сиёсий Т.да жамият сиёсий асослари, иқтисодий Т.да унинг ишлаб чиқариш кучлари ва муносабатларида кескин вазият, ўта хатарли жараёнлар вужудга келганини англатади. Яккаҳокимлик тоталитаризм, терроризм, экстремизм, сепаратизм кабиларни ҳам Т. билан боғлиқ ҳолда таҳлил этиш мумкин. Т. юнон. “инқироз”, “янгиланиш”ни англатишини эътиборга олиб, тараққиётнинг муайян даврида ижтимоий муносабатларнинг эскиргани, замон талабидан ортда қолгани, энг муҳими, унинг замирида янгиланиш бошланаётгани сифатида талқин этиш, бошқача айтганда, Т.ни жамият ҳаётининг турли саҳаларида вужудга келган инқирознинг энг кескин палласи, янгиланишга эҳтиёж туғилган ҳолат дебочаси сифатида тушуниш мумкин. Шу маънода ижтимоий тараққиётнинг барча босқичлари учун инқироз объектив ҳол бўлиб, муайян тизим янгиланаётгани, мустаҳкамланаётганини англатувчи вазиятдир.

ТАНАТОЛОГИЯ (юн. тана – ўлим ва логия – таълимот) – ўлим ҳақидаги таълимот, унинг сабабини ўрганувчи, ушбу жараённинг ўтишини (танатогенез), организм тўқималаридаги ўлиш ва у билан боғлиқ ўзгаришларни, ушбу жараёнда врачлар аралашуви муаммоларини ўрганувчи фанлардан бири бўлиб, у 1) организмнинг қайта жонланиши (реанимация); қон йўқотиш, асфиксия (инсон қони ва тўқималарида кислород етишмаслиги сабабли бўғилиш) – тасодифий сабаблардан ўлишда қайта тикланиш, шок ва ҳ.к.да ҳаётга қобил организм функцияларининг сўна бориши; 2) касалнинг ўлим олди азобларини енгиллаштириш (эвтаназия) ҳодисаларини ўрганади. Т. атама сифатида рус олими И.И. Мечников томонидан муолмалага киртилган.

ТАНБАЛЛИК – ишёқмаслик, дангасалик каби маънавий иллатларни ифодаловчи т. Т. инсонлардаги салбий хусусият ҳисобланади. Танбал киши ёлчитиб меҳнат қилмаса-да, яхши яшашни хоҳлайди, бировларнинг меҳнати эвазига кун кечиришдан асло уялмайди. Т. маълум маънода сурбетликка ўхшаб кетади. Т. ҳар қандай ёшдаги ҳар бир инсонга нисбатан қўлланиши мумкин. Чунки айрим инсонлар борки, бутун ҳаёти давомида “тирик товон”, яъни ўлик-тиригини ҳам бошқа кишининг зиммасига юклаб қўяди. Ҳолбуки, бу инсон “тўрт мучаси соғ”, жисмонан ҳам бақувват, ҳатто “ақлли” ҳам. Айёрлик, меҳнат қилмай кун кўриш каби салбий хусусиятларга эга бўлади. Т. “меҳнатсеварлик”, “ишчан” каби сўзлар билан қарама-қарши маънода келади. Меҳнатсевар кишилар ҳалоллик, пешона тери эвазига кун кўради. Танбаллар эса бунинг акси ҳисобланади, Т.лар бора-бора жарга қулайди ва хароб бўлади.

ТАНИШИШ — аввал бир-бирини танимаган кишилар ўртасидаги мулоқотда ўзаро ўзини танитиш, маълумотга эга бўлишни англатувчи т. Мулоқот сифатида ва нутқ одоби таркибий қисми сифатида Т. бир неча мақсадларга қаратилади: 1) суҳбатдошга: ўз исми, фамилияси, отасининг исми ҳақида маълумот бериш (ёки ундан маълумот олиш). Мулоқотнинг турли контекстлари ўзаро танишувга муайян чекловлар қўяди. Хизматга оид, маъмурий контекст тўлиқ таништиришни талаб этади, маиший коммуникатив алоқа эса, зарур бўлган маълумот унсурлари б-н чекланиши мумкин; 2) суҳбатдошни уни қизиқгираётган масалалар бўйича хабардор қилиш. Т. вазиятида эксплицит (ошкора) ва имплицит (яширин) контекстлар мавжуд. Ошкора контекст аниқ тарзда қўйилган саволларга жавобдан иборат бўлади. Яширин контекстдаги Т. фақат авваддан келишилган маълумотни ўзаро алмашишдан эмас, балки инсоннинг қиёфаси, табиати, обрўси ҳақидаги тасаввурларнинг жараёни ҳамдир. Шунинг учун Т. жараёнида мулоқотнинг барча унсурлари — кийиниш тарзи, фаҳм-фаросат, вазият ва ҳолатга мувофиқлик, хулқий тажриба, сўзлашув одоби, ўзни тута билишлик муҳим аҳамият касб этади. Т. саломлашишдан бошланади. Саломлашишнинг расмий ёки норасмий тарзи кейинги Т. боришининг бутун жараёнини олдиндан белгилайди. Биринчи ҳолда бир суҳбатдошнинг бошқасига шахсий қизиқиши йўқлиги ҳолатида расмий танишишга эътибор қаратиш лозим. Бунда бир-бирлари ҳақида минимумдан ортиқ маълумот алмашинмайди. Иккинчи ҳолдаги Т.да норасмий маълумотларни кенг алмашиш мумкин. Танишиш вақтида эркак кишига аёл таништирилади. Аёл ўз исмини айтади ва замонавий одатга кўра, қўл узатиши мумкин. Биринчи бўлиб келувчи (агар у керакли жойга мурожаат этаётганига аниқ ишонса) ўзини таништиради. Муайян коммуникатив алоқани ойдинлаштирмайдиган ортиқча саволлар, шилқимлик ва б. нутқий мулоқот одобининг бузилиши тарзида қабул қилиниши мумкин.

ТАНОСУХ – маънавий оламга хос ҳодиса сифатида талқин этилдиган ва қадимда руҳнинг бир жисм (ўлик)дан бошқа жисм (ўсимлик, ҳайвон, инсон)га ўтиши ҳақидаги таълимот. Бу ақида брахманизм, буддизм, монизм, орфизм, пифагоризм, платонизм ва б. таълимотларда мавжуд бўлган. Т. ҳақидаги қарашларга кўра, инсоннинг руҳи ўлимидан кейин қилган амалларига яраша бошқа бир яхшироқ (агар у тўғри ҳаёт кечирган бўлса) ёхуд аксинча, ёмонроқ бир жисмга ўтади. Т. ё айирувчи ё бирлаштирувчи бўлади. Бирлаштирувчи Т. маъданлар оламидан бошланиб, ўсимлик ва ҳайвонот орқали комил инсон руҳигача тадрижий руҳий ривожланиш босқичларини босиб ўтади. Айирувчи Т. ўз навбатида, насх (инсон руҳининг бир танадан б. танага ўтувчи), масх (руҳнинг танасидан ҳайвон жисмига кўчиши), расх (инсонларга кўчиши)га бўлинади. Ислом таълимотида Т. наз-ясини рад этилса-да, аммо буддизм ва зардуштийлик динлари таъсирида бўлган мусулмон мамлакатлари аҳолиси қарашларида, имомия, нусайрия каби шиа оқимларида Т. наз-ясининг айрим унсурлари кўзга ташланади.

ТАНҚИД — 1) бирор нарсага баҳо бериш мақсадида уни таҳлил қилиш, муҳокама қилиш; 2) муайян нарса ҳақида салбий фикр билдириш; 3) камчиликларни атрофлича асослаш ва ҳал этиш мақсадида билдириладиган фикр мулоҳазалар мажмуи. Т.га шу боис тараққиёт омили сифатида қаралади. Т. асосли бўлса, уни эътиборга олиш мавжуд камчиликларнинг олдини олишга, тараққиётга ижобий таъсир этишга олиб келади. Манфаатлар уйғунлиги асосида амалга оширилган танқидий мулоҳазалар, кескинлик ва адоватни келтириб чиқармайди. Т. айрим ҳолларда арзимас камчиликларни бўрттириб кўрсатиш, эркин фикр билдириш имконини суиистеъмол қилиш эвазига мавжуд муҳитда кескинликни юзага келиши мумкин. Т. айрим шахс, гуруҳ, жамоага, аниқроғи, улар фаолиятининг натижаларига ҳам қаратилган бўлиши мумкин. Бунда шахсий манфаатлар б-н миллий манфаатлар уйғунлиги таъминланганлиги танқидий фикрларни умумманфаат нуқтаи назаридан тўлақонли таҳлил қилишга имкон яратади.

ТАРБИЯ — авлодлараро ижтимоий-тарихий ҳаётий тажрибани узатишга хизмат қиладиган ижтимоий функция; 2) ижтимоий институтлар (оила, тарбия ва таълим муассасалари, маданият муассасалари, ижтимоий, сиёсий ва бошқа ташкилотлар, сиёсий партиялар, диний муассасалар, давлат тузилмалари, оммавий ахборот воситалари ва б.) таъсири остида инсон субъектив — шахсий ва маънавий дунёсини шакллантириш, қарор топтириш, бойитиш ва такомиллаштиришнинг аниқ мақсадли йўналтирилган, тизимлаштирилган ва онгли жараёни. Т. инсонга индивидуал ва ижтимоий, онгли ва онгсиз таъсирларнинг йиғиндисини мужассамлаштиради, якка кишига, маълум бир жамоага, халққа ёки миллатга қаратилган бўлади. Т. давлат ва жамият қурилишида ва унинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Чунки ҳар қандай жамият моддий ва маънавий фаровонликка эришиш, авлодлар меросидан бахраманд бўлиш орқали маълум бир тартибга, хулқ-ахлоқ тизимига эга бўлиши лозим. Оила, турли жамоат ташкилотлари, фан, техника, адабиёт, санъат, оммавий ахборот воситалари, радио ва телевидение, тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам ижтимоий Т.га кучли таъсир кўрсатади. Она алласи болада одамзодга меҳр-шафқат туйғусини уйғотади, дейдилар. Чақалоқни тиббий кўрикдан ўтказиш, вақтида эмлатиб бориш, жисмоний чиниқтириш ҳам Т.га киради. Маълумки, Т.нинг асосий турлари иккитадир: оилавий Т. ва ижтимоий Т. Оила Т.си оилада ота-оналар, бобо ва бувилар, умуман катта ёшли қариндош кишилар томонидан болаларни тарбиялашдир. Азалий ўзбек удумига биноан ота-оналардан кўра бобо-бувиларнинг ижтимоий Т.вий таъсири кучлироқ бўлган. Чунки ҳаётликларида бобо ва бувилар оиланинг маънавий раҳбарлари бўлишган. Амир Темур темурийлар хонадонида ўрнатган тартибга кўра шаҳзодалар Т.си билан уларнинг оналари эмас, бувилари шуғулланишган. Шаҳзодалар кўкракдан ажратилиб, эсини таниб, ўз-ўзини эплай бошлагач, бувилари измига ўтказилган. Мас., Мирзо Улуғбекнинг онаси Гавҳаршодбегим бўлса-да, унинг оилавий тарбияси билан Сароймулкхоним шуғулланган. Амир Темурнинг ўзи ҳам фарзандлари ва неваралари Т.сига жиддий аҳамият бериб, Т.нинг ижтимоий моҳият касб этишини доимо назорат қилиб турган. Оила Т.сида доимий таъсирчан куч — оилавий тартиб, яъни оила аъзоларииинг бир-бирларига муносабати, ота-она ва бошқа катта ёшли қариндошлариинг хулқ-атвори, маданий ва сиёсий савияси, муомала маданияти, оиланинг даромади, яшаш шароити ва шу каби омиллардир. Оила қанчалик тартибли, яхши хулқ-атворли, унинг аъзоларининг ўзаро муносабатлари самимий бўлса, оила Т.си ҳам шунчалик самарали бўлади. Умуман Т. тизимида энг асосий ўринни умумий таълим мактаблари эгаллайди, чунки, эндигина оила таъсирида бўлган ёш ниҳол, умумий таълим мактабларининг режалаштирилган тарбиявий, яъни мафкуравий таъсир доирасига киради. Ўша кундан эътиборан, мурғак қалб фаолиятини жамият, миллат манфаати томон буриш учун дастлабки қадам ташланади. Умумий таълим мактабларида амалга оширилаётган Т.вий ишлар жамиятнинг бошқа ижтимоий институтлари, оила, мактабгача тарбия муассасалари, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари, меҳнат жамоалари, турли жамоат ташкилотлари, маданий-маърифий муассасалар, уюшмалар амалга ошираётган бир бутун, Т.вий таъсир доирасида бўлиб, ўша мақсадли, онгли фаолиятнинг давомидир. Баркамол шахс Т.си, уни тўғри амалга ошириш, ижтимоий, маънавий ва маданий ҳаётга тайёрлашдан иборат. Француз мутафаккири К. Гельвицийнинг назарида: “Ҳар бир мамлактда инсонни вояга етказиш санъати идора этиш услуби билан шу қадар чамбарчас боғланиб кетганки, ижтимоий Т.га доир у ёки бу муҳим ўзгаришни давлат тузумининг ўзига ўзгартириш киритмасдан туриб амалга ошириш мумкин эмас”. Шундай экан, Т. мураккаб жараён бўлиши билан бирга, ҳар бир мамлакат ва миллат учун ғоят долзарб масала ҳисобланади. Буюк маърифатпарвар бобомиз А. Авлоний “Тарбия биз учун ё ҳаёт-ё мамот, ё нажот-ё ҳалокат, ё саодат-ё фалокат масаласидир” деганда Т.нинг аҳамиятини ифодалаган эди. Т. асосан икки негизга – ахлоқ ва оқилликка таянмоғи лозим: биринчиси – яхши фазилатларни ўстирса, иккинчиси – ўзгалар иллатидан ҳимоя қилади (А. Шамфар). Т. аждодларимиз тўплаган яхши фазилатлар, хислатлар, қадриятлар, шунингдек, улар тўплаган тарихий ижтимоий тажриба, барча билимлар ва илмларни билиш манбаи. Т. — Т. берувчининг профессионал маҳоратини ифодалайди. Шу боисдан, Т. маҳорат, баъзан санъат, деб талқин қилинади. У инсонни мустақил шахс бўлиб камол топишида ҳал қилувчи омил, жамият амалга оширган тарбиявий ишларнинг натижаси, деб ҳам ҳисобланади. Т. маълум бир мақсадга қаратилган, аниқ дастур, режа асосида амалга ошириладиган онгли амалий фаолиятдир. Бундай Т.вий таъсир инсон фаолиятини маълум бир ижтимоий гуруҳ, табақа, шахс ёки миллат манфаати томон йўналтиради. Инсон шахси ҳамма вақт ҳам фақат онгли, режали Т.вий таъсирнинг маҳсули эмас. Инсон шахсининг камолотида ҳеч қандай дастурсиз, режасиз, стихияли тарзда амалга ошириладиган таъсирнинг (дўсту биродарлар, ҳамкасблар, қариндош-уруғлар суҳбати, бозор ёки чойхонадаги гурунг ёхуд аждодларимиздан мерос бўлиб қолган маъморий ёдгорликлар, табиат манзараларининг таъсири ва б.) аҳамияти ҳам беқиёсдир. Бундай таъсир эркин, стихияли, регламентсиз содир бўлади. Фан ва техника тараққиёти ютуқлари турмуш тарзимизнинг барча жабҳаларига тезкорлик билан кириб бораётгани натижасида ахборотлар оқими узлуксиз ортиб бормоқда. Бундай ахборотлар таъсирида Т.вий таъсирдан баъзан ижтимоий табиий муҳитнинг стихияли таъсири устунлик қилмоқда. Ишонтириш, шахсий намуна, мажбурлаш Т. усуллари бўлиб ҳисобланади. Т.нинг оммавий, гуруҳий ва шахсий шакллари мавжуд. Т. жараёнининг тузилишига кўра турмуш тарзини, Т.ни ва ўз ўзини тарбиялашни ўз таркибига олади. Т.нинг умумқабул қилинган турлари ва йўналишлари алоҳида ажратилади. Истиқлол туфайли мамлакатимизда таълим ва Т.га бўлган муносабат ўзгарди. Мустабид тузумида ёндашилган синфий партиявий қарашларга барҳам берилиб, Т.нинг маънавий-руҳий ва миллийлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Баркамол авлод тарбияси, ҳар томонлама камол топган комил инсонни, шахсни тарбиялаш, айниқса, Т. жараёнидаги ирсий, биологик жиҳатларга эътибор кучайтирилди. Т.ни таълим жараёнисиз тасаввур қилиш мушкул. Шу жиҳатдан “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг мазмун-моҳиятида миллий, шарқона, қолаверса, ўзбекона Т.ни, буюк маънавий, маданий меросимиз асосида йўлга қўйиш назарда тутилган ўзбек оиласи, ўзбек хонадони одоби, тартиб-қоидаси ана шу беназир қадриятлар асосида шаклланган, оила номуси, оила шаъни, ота-оналик ва фарзандлик бурчи ва маъсулияти сингари тушунчалар қарор топган. А.Қодирийнинг “Ўтган кунлар”, ”Меҳробдан чаён” романларида тасвирланган Юсуфбек ҳожи, Қутидор ва Солиҳ Маҳдум оилаларини эслангиз, фарзандларнинг гўзал хулқ-атворли, адабиёт, шеърият, тарихга муҳаббат, миллат ва Ватан тақдирига садоқат руҳида тарбияланганига гувоҳ бўласиз. Шу боис, биз аждодларимиз қадриятларига таяниб, оила муқаддаслигини, бутунлигини сақлаш, фарзандларимизни юртпарвар ва элпарвар, юксак эътиқодли, одоб-ахлоқли ва баркамол этиб тарбиялашга интилишимиз зарур.

ТАРИХ — 1) табиат ва жам-тдаги ҳар қандай рив-ш жараёнини ифодаловчи атама. Шу маънода оламнинг яратилиш Т.и ва б.лар тушунилади; 2) инсоният ва унинг маҳсули бўлган цивилизациялар ривожи, жам-т ва давлатлар ўтмиши тар-ёти жараёнини ўрганувчи фан. Умуман олганда, маъ-ят асоси бўлмиш Т.ни табиат ва инсоният Т.ини ўрганувчи ягона фан деб ҳисоблаш мумкин. И.А.Каримов Т.нинг маъ-ятда тутган ўрнига баҳо берар экан, шундай дейди: “Маънавиятини тиклаши, туғилиб ўсган юртида ўзини бошқалардан кам сезмай, бошини баланд кўтариб юриши учун инсонга, албатта, тарихий хотира керак… тарихий хотираси бор инсон — иродали инсондир. Ким бўлишидан қатъи назар, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ўтмишини яхши билса, бундай одамни йўлдан уриш, ҳар хил ақидалар таъсирига олиш мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди. Инсон учун Тарихидан жудо бўлиш — ҳаётдан жудо бўлиш демакдир… Ҳеч қачон, ҳеч қаерда фақат битта миллатга мансуб маданият бўлмайди. Ҳар қандай цивилизация кўпдан-кўп халқлар, миллатлар, элатлар фаолиятининг ва самарали таъсирининг маҳсулидир… Бу ғоянинг замирида халқимизнинг ўзлигини англаши ётади. Ҳаққоний тарихни билмасдан туриб эса ўзликни англаш мумкин эмас”. Т.нинг таркибига физика, химия, биология, география, фал., умуман, барча фанлар Т.и ҳам киради. Т. фани — инсониятнинг бутун ўтмиши давомида жам-т ҳаётида содир бўлган воқеа, ҳодиса, жараёнларни (жам-т ривожини) яхлит бир тарзда ўрганади. Т. фани ижт-й-гуманитар фанлар (фал., сиёсатшунослик, социология, иқтисод, психология, санъатшунослик ва б.лар) тизимининг таркибий қисмига киради. Т. фанининг бу гуруҳдаги ўрни унинг тадқиқот предмети ва усуллари б-н белгиланади. Турли ижт-й ва гуманитар фанлар жам-т ҳаётининг алоҳида жиҳатларини ўрганса Т. фанининг тадқиқот объекти — аҳоли, жам-т, мам-т, давлат ҳаётининг ўтмиши ва ҳоз. даври хусусидаги фактларни йиғиш, таҳлил қилиш, тўпланган билимларни маълум бир тизимга солиш ва наз-й жиҳатдан умумлаштиришдир. Т. фани мозийда содир бўлган воқеа, ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, уларнинг илдизи, Т.ни ҳаракатлантирувчи сабаблар, унинг мантиғи ва маъносини кўриш имконини беради. Қачон, қаерда, қандай сабабга кўра қандай воқеа, ҳодиса юз берган, оқибати нима б-н якунланган, унинг бизга, ҳоз. замонга қандай дахли, аҳамияти бор, сингари саволлар занжирига жавоб топиш орқали биз Т.дан сабоқ оламиз, уни англаймиз, ижобий ифтихор бахш этадиганларидан ғурурланамиз. Салбий, таназзулга олиб келадиган йўллардан эса воз кечамиз. Ижт-й ва гуманитар фанлар ҳам Т. тадқиқотлари натижасига таянади. Фанлараро ёндашув жам-т ҳақидаги яхлит тасаввурни шакллантириб, ўтмиш ва ҳозирни англаш орқали жам-т истиқболини кўра билишдек ўта муҳим, ҳаётий вазифани ҳал қилади. Т. фанида, бошқа фанларда бўлганидек, муқаррар ихтисослашув амалга ошмоқда. Ҳоз. замон Т. фани алоҳида бўлимлар ва соҳалардан ташкил топган билимлар мажмуасидир. Ихтисослашиш даражасига қараб, уларни бир неча гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳни жам-тнинг (жаҳон Т.и) бутун ва алоҳида томонларини ўрганувчи бўлим ва соҳалар ташкил этади. Жаҳон Т.и, ибтидоий жам-т Т.и, қадимги дунё Т.и, ўрта асрлар Т.и, янги ва энг янги Т.га бўлинади. Ҳудудий-географик тамойилга кўра, Т.ан бир-бири б-н боғлиқ йирик минтақалар (Европага ва дунёнинг бошқа қисмлари, Қадимги Шарқ, М.О.нинг баъзи минтақалари) ва алоҳида мам-тлар ва халқларга ажратилади. Мажмуавий муаммоларни тадқиқ этиш ҳар бир гуруҳ мам-тлар ва халқлар Т.ида (Уйғониш даври, Реформация Т.и ва б.ларни) ўрганиш заруриятидан келиб чиқади. Жаҳон Т.ига глобал ёндашув б-н бир қаторда микро Т. (шаҳар ва қишлоқлар, алоҳида шахслар, кундалик маиший турмуш) ҳам ўрганилади. Т.нинг алоҳида томонларини ўрганиш Т. фанининг алоҳида соҳаларини ажратишни тақозо этади (мас., ҳарбий Т., сиёсий, иқт-й, ижт-й, дин, фан, мад-т, хотин-қизлар Т.и ва гендер тадқиқотлари, санъат, интеллектуал, дипломатия Т.и ва б.лар). Иккинчи гуруҳни ёрдамчи ва махсус Т. фанлари ташкил этади. Уларни алоҳида Т. фанларига ажратилиши ва рив-ши Т. фанининг хусусий тадқиқот усулларини ишлаб чиқиш заруратидан келиб чиқади. Антропология, археология, этнология мустақил ўринга эга. Ёрдамчи Т. фанларига — манбашунослик, археография, палеография, геральдика, хронология, метрология ва нумизматика киради. Махсус гуруҳ — бошқа фанлар эҳтиёжидан келиб чиқади (мас., табиий фанлар Т.и, техника Т.и, давлат ва ҳуқуқ Т.и). Т. фанининг Т.ини эса Т.шунослик ўрганади. Т. фани асрлар мобайнида қўлёзма асарларда ифодаланган маиший ҳаёт, воқеа-ҳодисалар, Т.ий персонажлар ва шахслар ҳақида ҳикоя қилишдек оддий баёнчиликдан, муайян Т.ий контекстда Т.ий ҳаёт йўлининг, жараёнларнинг шаклланиши, босқичлари ва умумий қонуниятларини аниқлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва наз-й хулосалар чиқариш каби мураккаб илмий йўлни босиб ўтади. Миллий мафкурани шакллантиришдаги энг катта манба — бу ҳаққоний ёзилган Т.дир. Т.ни билмай туриб, мафкуранинг фал-й негизларини англаб бўлмайди. Чунки, мафкуранинг фал-й асослари ўз даврида Т.ий ҳақиқат туфайли туғилган. Шу маънода Т.ни ҳақиқатнинг онаси деб ҳисоблаш мумкин. Ўз-ннинг энг қадимий Т.и хусусида моддий мад-т ёдгорликлари ва археологик топилмалар маълумот беради. Асрлар давомида сиёсий, иқт-й, маън-й-маърифий ҳаёт Т.и ҳақида маълумотлар, Сарой йилномалари, Т.чилар, хонлар, подшоҳлар томонидан битилган қўлёзма манбалар шаклида жамлана борган. Ўрта асрлар Т.шунослигида Амир Темур ва темурийлар Т.и, айниқса, муфассал ёритилган. Нодир қўлёзма манбаларда Ў.О. мам-тларининг географик ҳолати, йирик шаҳарлари ва аҳолиси, уларнинг турмуш тарзи ва машғулотлари, карвон йўллари, урушлар, ғалаёнлар, ижт-й-иқт-й, сиёсий, маън-й-маърифий ҳаётига доир турли маълумотлар баён этилган. Ў.О. Россия мустамлакасига айлантирилгач истибдод тузуми тартиботлари Т. соҳасидаги илм. тад.лар кўлами ва мавзусига ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Рус Т.чиларининг Ў.О., жумладан, Ўз-н Т.ига оид асарларининг аксарияти ўзининг бир ёқламалиги, метропология манфаатларига хизмат қилишга мўлжалланганлиги б-н ажралиб туради. ХХ аср бошларида миллий даврий матбуот саҳифаларида Т. муаммоларига оид мақолалар эълон қилина бошлаган. Жадидчилик ҳаракати намоёндалари мам-т ривожи, миллат тар-ёти, ўзликни англашда Т. фани ролига алоҳида эътибор қаратганлар. Хус-н, Маҳмудҳўжа Беҳбудий комил инсон тарбияси маъ-ят-маърифат тар-ёти, жам-тни бошқаришда Т. фанининг ўрни беқиёслигини таъкидлаб, асарларида фақатгина Ватан Т.ини эмас, Европа ва Жаҳон мам-тлари Т.ини билиш зарурлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирганлар. Унинг «Мозий истиқболнинг тарозисидир», деган ғояси Т. тажрибасида ўзининг ҳақлигини тўла исботлади. Октябрь тўнтариши амалга оширилгач, Совет тузумининг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, унга хос бўлган илм. тад.ни ташкил этишнинг шакл ва усулларини, мақсад ва вазифаларини, методологиясини ишлаб чиқиш масаласи илгари сурилди. Коммунистик партия мафкураси томонидан асосий эътибор партия Т.и йўналишига қаратилди, Т.ий изланиш мактаблари йўқ қилиб ташланди. Т. фанини жадаллик б-н сиёсийлаштириш ва ғоялаштириш жараёни юз берди, услубиётда «синфийлик», «бирхиллик», «партиявийлик» тамойили юзага келиб, «Т.ни синфнинг ўзи яратади» деган қоида қарор топди. Тоталитар тузум зиддиятларига қарамай, ўта мураккаб шароитда олий таълим тизимида Т. таълимининг вужудга келиши б-н мутахассис Т.чи кадрлар тайёрлана бошлади. Т. фанининг ташкилий асослари мустаҳкамланди. Ў.О. Давлат университети, Самарқанддаги олий педагогика ин-тида қўлёзма китоблар, вақфномалар ва васиқалар йиғилиб, илмий таҳлил қилинди. 1943 йилда СССР ФАнинг Ўз-н филиали тил, адабиёт ва Т. ин-ти негизида Т. ин-тиннг ташкил этилиши Т. фани ривожида муайян босқич бўлди, тадқиқотларни маълум илмий йўналишлар ва режа асосида амалга ошириш йўлга қўйилди. Кейинчалик Т. ва археология ин-ти Т.ий тадқиқотлар бўйича илмий марказга айланди. Бу ин-тнинг ташкил топиши, Ўз-н археологияси ва Т. фани ривожида Яҳё Ғуломов алоҳида ўрин тутади. ХХ аср 50–80- йилларида Ўз-ннинг ўрта асрлардаги сиёсий ҳаёти, ижт-й-иқт-й мун-тлар, ер ва ундан фойдаланиш, аграр мун-тлар, сунъий суғориш тизими Т.и ҳақида қўлёзма асарлар, ҳужжатли манбалар, археологик ва этнографик маълумотлар асосида ёзилган монографик тадқиқотлар вужудга келди. Бу даврда Россиянинг Ў.О.даги мустамлакачилиги Т.ини ўрганишда Совет мафкураси расмий андозаларидан четга чиқишга йўл қўйилмади, Т. фани ниҳоятда сиёсийлаштирилиб, илмий-Т.ий тафаккур ҳукмрон идеология қаттиқ назорати остида бўлганлиги туфайли жуда кўп масалаларнинг асл моҳиятини кўрсатиб, ёритиб бериш имкони бўлмади. ЎзР давлат мустақиллигига эришгач, Т. фани совет мафкураси ва унинг ғоявий қолипларидан озод бўлди. Жам-т ҳаётида амалга ошаётган муҳим ижт-й жараёнлар Т. фани олдига ўзб. халқининг ҳаққоний Т.ини яратиш, тар-ётнинг турли босқичларида жаҳон ҳамжам-тида унинг ўрни ва ролини аниқлаш, Т.ий билимларни оммалаштириш ва тарғиб қилиш орқали миллатнинг маън-й-ахлоқий қадриятлари, мад-ти, қадимий анъаналарига қатъий вазифаларни қўйди. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг «Ўз-н ФА Т. иститути фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1998 йил 27 июль қарори Т. фани вазифаларини стратегик жиҳатдан ўзгартирди. Т. иститути Республикада Т. тадқиқотларини мувофиқлаштирувчи чинакам илмий марказ мақомига кўтарилди. Ин-тда ўз атрофига мам-т Т.чиларини бирлаштириб, улар саъй-ҳаракатлари б-н мустақил давлат ва жам-т эҳтиёжларига мос янги йўналишлар заруриятидан келиб чиққан Ўз-н Т.ига оид тадқиқотларни маълум бир тизимга солувчи «Ўзб. халқи ва унинг давлатчилиги Т.и» концепцияси ишлаб чиқилди. Мам-тда Т. фани соҳасида илм. тад.лар ушбу концепция доирасида амалга оширилмоқда. Бу борада И. Каримовнинг Т.чи олимлар ва журналистлар б-н учрашувида баён этилган «Т.ий хотирасиз келажак йўқ» асарида илгари сурилган бунёдкор ғоялар муҳим роль ўйнади. Унда Президент томонидан: «…Т.чилар миллатга унинг ҳаққоний Т.ини кўрсатиб, исботлаб беришлари керак. Зотан, Т. — халқ маъ-ятининг асосидир; … биз ҳаққоний Т.имизни тиклашимиз, халқимизни, миллатимизни ана шу Т. б-н қуроллантиришимиз зарур»лиги таъкидланиб, Т.чилар олдига аниқ вазифалар қўйилди. Совет даврида ўрганиш таъқиқланган, нотўғри талқин этилган мавзулар, Т.ий жараёнлар Т.ийлик тамойили, илмий холислик асосида — миллий мустақиллик асосида қайтадан ўрганилди. Янги илмий йўналишлар тадқиқ қилинди. Мустақилликнинг асосини мустаҳкамлашда жам-т Т.ий онгини шакллантириш зарурлиги эътиборга олиниб, Т.ий билимларни тарғиб-ташвиқ қилиш йўлга қўйилди. Ўз-н Т.чиларининг махсус «Ўз-н Т.и» журналига асос солинди (1998). Т. фанининг энг долзарб муаммоларини муҳокама этувчи Яҳё Ғуломов номидаги «Ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги Т.и» республика мунтазам илмий семинарии ташкил этилди. ЎзР Тарихчилар жам-ти тузилди (1999). ЎзР Президенти ҳузуридаги Давлат ва жам-т қурилиши академияси қошида Ўз-ннинг янги тарихи маркази ташкил этилди (1996). Илк маротаба «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»га биноан Т. фанининг таълим тизими б-н ҳамкорлиги амалиёти йўлга қўйилди. Мустақиллик йилларида Т.чиларнинг халқаро илмий ҳамкорлигининг кенг имкониятлари вужудга келди. Ўз-н Т. фанининг долзарб муаммолари бўйича халқаро илмий анжуманлар ўтказиладиган марказга айланиб бормоқда. Ҳоз. ёшларда ва келгуси авлодда ўз давлати, халқининг Т.ини шак-шубҳасиз билиш б-н бир қаторда, жаҳон Т.и ва мад-ти ютуқларини чуқур ўрганиш зарурлигини тушуниш ва англаш ҳиссини тарбиялаш лозим. Зеро, “ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади” (И.А.Каримов). Жам-т онгида ҳоз. дунёда рўй бераётган барча воқеа, ҳодиса, жараёнларга дахлдорлик ва масъуллик ҳиссини вужудга келтириш ҳамда доимо мустаҳкамлаб бормоқ даркор.

ТАРИХИЙ АНЪАНАЛАР – тарихий тараққиёт жараёнида табиий ва ижтимоий эҳтиёжлар асосида вужудга келадиган, аждодлардан авлодларга мерос бўлиб ўтадиган, кишилар маданий ҳаётига таъсир ўтказадиган ижтимоий-маданий ва маънавий ҳодисани англатувчи т. Т.а. ўзига хос ижтимоий қоида сифатида кишилар онгига (халқ ёки маълум гуруҳ шуурига) сингиб кетган тартиб ва қоидалар мажмуи ҳисобланади. Т.а. ижтимоий ҳаётнинг турли жиҳатларини ўзида акс эттириб, кўпроқ урф-одат ва маросимларда намоён бўлади. Давлатларнинг ёзиб қўйилган ҳуқуқлари ҳамда Шарқда шариат ҳуқуқи пайдо бўлгунга қадар судлов ишлари ҳам одат ҳуқуқи ва Т.а. асосида амалга ошириб келинган. Т.а.лар ижтимоий-тарихий тараққиёт жараёнида ҳаётнинг турли соҳаларида намоён бўладиган тушунчалар, белгилар, хусусиятлар, фаолият турлари, одатлар ва хислатларнинг барқарорлиги ва давомийлигидир. Бундай анъаналар миллат ва элат ижтимоий ҳаётида тарихий ворислик асосида ҳар бир даврда сайқалланиб, кейинги авлодларга узатилиб келади. Т.а.нинг ворисийлиги миллат ва халқнинг муайян даврдаги ўзига хос хусусият, ҳаёт тарзи, маданияти, фани, адабиёти ва бошқа соҳалардаги эришилган натижалар ва ютуқларини кейинги даврда яшаётган авлодларга бекаму-кўст етиб боришини таъминлайди.Т.а. турли-туман бўлиб, уларда ҳар бир даврга хос хусусиятлар мужассам бўлади. Шу маънода, Т.а. муайян даврнинг ўзига хос хусусиятларини ифодалайди. Т.а. қайси даврда яратилишидан қатъи назар, маданий ҳамда маънавий-ахлоқий хусусиятларни ўзида мужассам этади. Т.а. миллат ёки халқни бирлаштириш, авлодларни занжирдек ўзаро боғлаш, жамиятда умумий бирлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш воситасидир. Т.а.да ахлоқий ва маданий қирраларнинг бетакрорлиги, муайян халқ, миллат ёки элат ҳаётининг ўзига хослиги, ворисийликнинг муҳим тарихий жиҳатлари намоён бўлади. Ҳар бир халқ ўз Т.а.ининг соҳиби, уларнинг сақловчиси, ривожлантирувчиси ҳамда келажак авлодларга узатувчисидир. Муайян даврда Т.а.ни узатишдаги узилишлар миллий маънавият соҳасида жароҳатли бўғиннинг юзага келишига сабаб бўлади. Собиқ мустабит тузум шароитидаги мафкуравий тазйиқлар миллий қадриятлар билан бир қаторда Т.а.нинг барқарорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатган эди. “Наврўз” байрамини тантанали нишонлаш Т.а. сифатида ҳукмрон тузум томонидан қораланиб, халқнинг онгидан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилинди. Шу тариқа Т.а.нинг аксарияти «ўтмиш қолдиклари» сифатида баҳоланар, янгича маданият ва янгича анъаналар шароитида уларнинг барҳам топиши тўғрисидаги сохта ақидалар тарғиб қилинар эди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг Т.а.ни тиклаш тарғиботига эътибор кучайди. Улар мустақилликни мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси, кишиларни маънавий камолотга етказишнинг омили сифатида катта аҳамият касб этмоқда. Истибдод даврида собиқ тузум мафкурачиларининг асосий диққат-эътибори ҳар бир миллатнинг ўзига хос Т.а.ини ўрганишга эмас, балки бир томонлама равишда ягона, гегемон миллатнинг мавжуд умум анъаналарини, шунингдек пролетар анъаналари деб аталувчи янгича жиҳатларни ўрганиш ва тарғиб этишга қаратилган эди. Ундан ташқари, Т.а.дан фақат улуғ миллат анъаналарига яқинлари, ўхшашлари, мослари танлаб олинар ва янгича қобиқларга ўраб ҳар томонлама бўрттириб кўрсатилар эди. Т.а. тарғибининг жамиятдаги аҳамияти ва миллат ёки халқ истиқболига таъсири, айниқса, мустақиллик шароитида яққол намоён бўлди. Ҳозирги даврда асосий вазифалардан бири Т.а. тарғибини йўлга қўйиб, ушбу жиҳатларнинг барқарорлигини таъминлаш орқали жамиятда миллий бирлик ҳамда фуқаровий тотувликни мустаҳкамлашдир. Бундай фаолият Т.а.ни миллий тараққиёт учун хизмат қилдириш демакдир. Т.а. барча халқ, миллат ва элатларда мавжуд бўлиб, ҳар бир этноижтимоий бирликда ўзига хос ва бетакрордир. Мас., эрнинг ўз аёлига ва аёлнинг эрга муносабати, уларнинг фарзандларга муносабати, қариндош-уруғчилик қоидалари, қавм-қариндошчилик расм-русумлари, қуда-андачилик, «уй олма, қўшни ол» қоидасига таянувчи яхши қўшничилик, ҳашар, тўй-томошаларга боғлиқ саъй-ҳаракатлар, хотира, худойи маросимлари, маҳалла-кўйчилик, келинга муносабат, келиннинг қайнона-қайнотага муносабати каби ўнлаб тарихий-миллий анъаналар ўзбекларни ўзга миллатлардан ажратиб туради. Шунингдек, тинчликсеварлик, андишалилик, инсонийлик, ўзга миллатлар қадриятларига эҳтиромона муносабат, миллий ва диний бағрикенглик, маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат каби ахлоқий хусусиятлар ҳам Т.а. сифатида авлоддан-авлодга ўтиб келаётгани ижобий ҳолдир. Ҳар бир миллат тўғрисида шундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Т.а. шунинг учун яна ҳам аҳамиятлики, улардан мустақиллик шароитида жаҳон бозори учун рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш лозим. Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилишда Т.а.ни инобатга олиш келажакдаги муваффақиятларимизнинг гаровларидан биридир. Мустақиллик Т.а.ни янада тўлароқ ва кенгроқ ўрганиб, ижобий жиҳатларини ижтимоий-маданий ҳаётга тарғиб этиш имконини яратди. Т.а.га таянган ҳолда мустақилликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон халқини жипслаштириш, бозор муносабатлари шароитида тадбиркорлик ва ишбилармонлик фаолиятини йўлга қўйишда ижобий натижаларга эришиш мумкин.

ТАРИХИЙ ВОҚЕЛИК (юн. historia — ўтмиш воқеалар ҳақида ҳикоя, бўлган ҳодисалар; лот. realis — ҳақиқий мавжуд, реаллик) – тарихда содир бўлган бирор ҳодиса ёки воқеаларни акс эттирувчи жараённи англатувчи т. Т.в. — аслида ўзгармас т. Ота-боболаримиз босиб ўтган тарих даврлардаги воқеа — фактларни ҳеч қачон ўзгартириб бўлмайди, чунки, тарих аллақачонлар рўй берган. Т.в. маън-й н.назардан инсонларнинг бўлиб ўтган воқеа-ҳодисадан тўғри хулоса чиқариши масаласида катта аҳамият касб этади. Асосийси уни қай тарзда ўрганиш, ўзлаштириш ва талқин қилишдадир. Бу борада холислик, ҳаққонийлик, илмийлик асосий мезон ҳисобланади. Тарихий воқеликни бузиб талқин қилиниши тарих саҳифаларида «оқ доғлар» ва «қора доғлар»нинг пайдо бўлишига олиб келади. Т.в.ни бузиш кўп ҳолларда миллий. минтақавий, илмий жамоатчилик орасида низоларни келтириб чиқарган. Бутун-бутун инсон гуруҳлари маъ-ятининг салбий йўлга бурилишига сабаб бўлган ва шу жиҳатдан ҳам Т.в. маъ-ятнинг ажралмас қисми дейиш мумкин.

ТАРИХИЙ ЖАРАЁНЛАР – туғилиш, юксалиш, ривожланиш, таназзул, тараққиёт, ҳалокат сингари воқеа-ҳодисалар силсиласини ифодаловчи т. Т.ж. тарихий манбаларга асосланиб ўрганилади. Тарихий манбалар асосан икки турга: моддий ва маънавий манбаларга бўлинади. Моддий манбаларга қадим-қадим замонларда одамлар истиқомат қилган манзилгоҳлар, уларнинг мозорлари, кўҳна шаҳарлар, мудофаа иншоотлари, қасрлар ва уларнинг қолдиқлари, ўша жойлардан топилган меҳнат қуроллари, уй-рўзғор буюмлари, зеб-зийнат ашёлари, олтин, кумуш ва мис танга-чақалар, қадимги суғориш иншоатларининг қолдиқлари, шунингдек, ибтидоий одамлар ва ҳайвонларнинг қоя тошларга ўйиб ишланган суратлари, тош ва бошқа қаттиқ предметлардаги битик ва ёзувлар киради. Маънавий манбалар туркумига эса узоқ ўтмишдан қолган қўлёзма асарлар ҳамда одамларнинг турмуши ва урф-одатларини ўзида акс эттирувчи турли-туман ашёлар, шунингдек, одамлар онгида сақланиб қолган урф-одат, маросимлар, анъаналар киради. Табиат ва жамият ўтмиши б-н боғлиқ ҳар бир нарса тарихий манба ҳисобланади. Бу манбаларсиз, уларни топиб, тадқиқ этиб, атрофлича таҳлил қилмай туриб, тарихий жараёнларни англаб бўлмайди. Шу сабабга кўра, жаҳон тарихшунослигида тарихий жараёнлар масаласига алоҳида аҳамият қаратилган. Мас., Арнольд Тойнби (1889-1975) 12 жилдли «Тарихий тадқиқот» асарида бир-бирининг ўрнига келувчи маҳаллий цивилизациялар «чархпалаги» ҳақидаги назарияни илгари сурган. Унинг фикрича, мазкур цивилизацияларнинг ҳар бири вужудга келиш, ўсиш, таназзулга юз тутиш ва емирилиш босқичларини ўтайди; улар ривожланиш жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучи ўз ортидан «лоқайд кўпчилик»ни эргаштирувчи «ижодий элита» ҳисобланади; инсоният тараққиёти маънавий баркамолликда, оддий анимистик эътиқодлардан универсал динлар орқали келажакнинг ягона дини сари бўладиган эволюция жараёнидадир. Тойнби жамиятдаги зиддият ва низоларга маънавий янгиланишгина барҳам беради, деб ҳисоблаган. Ўзбек давлатчилиги тарихи деярли 3000 йиллик даврни ўз ичига олади. Бу давр турли хил тарихий воқеа, жараёнлар б-н характерланади. Бу улкан жараёнда халқларни жипслаштириб туриш ягона мақсад бўлган. Унга эришилган даврлар ҳам, айни вақтда мамлакат тарқоқ, пароканда, маънавий-маърифий жиҳатдан заифлашган даврлар ҳам бўлган. Албатта, бу жараёнлар муайян ички ва ташқи сабаблар туфайли содир бўлган. Ўзгалар томонидан юртимиз халқларини тобе этиш, ер-мулк, бойликларига эгалик қилишга бўлган хоҳиш-истак шунга ундаган. Бундай жараёнларга қарши туриш мамлакатнинг «мафкуравий иммунитет» ҳолатига, халқларининг ўз мақсадларини аниқ идрок этиши б-н бевосита боғлиқ ҳолда кечган. Ўзбекистон қадимдан жаҳон маънавий ва сиёсий жараёнларига кучли сиёсий таъсир ўтказиб келган. Азалдан юртимизда ахлоқ, маънавият, таълим-тарбия ва маданият уйғун ҳолда турмуш тарзига айланган. Ахлоқ ҳар қандай шароитда ҳам инсонийликнинг бош тамойили сифатида тан олинган. Қолган барча ҳаракатлар ва мезонлар, жумладан, иқтисодий ҳамкорлик, ўзаро ёрдам, бозор муносабатлари савдо-сотиқ, мол айирбошлаш ҳам қадимдан юксак ахлоқ ва одобга таянган маданий муносабатларнинг бир қисми ҳисобланган. Бу жараён минг йиллар мобайнида шаклланиб, жаҳон цивилизациясига катта таъсир кўрсатган улуғ алломалар ҳаёти ва ижодида, уларнинг инсоният тарихида бурилиш ясаган асарларида ҳам ўз ифодасини топган. Цивилизация жараёнлари дунёнинг турли минтақаларида турлича юз бериб, муайян ҳудудлар аҳолиси дунёқараши ва турмуш тарзига чуқур ўрнашган. Цивилизация, жумладан, Юнонистонда нафосат, Ҳиндистонда дин, Европада моддий техника тараққиёти, Туркистонда ахлоқ, маънавият шаклида вужудга келган. Маънавият масаласи миллатнинг жипслиги, ўзгариб туриши жараёнига ҳам доимо таъсир этиб туради. Мас., темурийлар давридан кейин миллатимиз жипслиги анча заифлашган, фақат XVI асрда Абдуллахон II даврида бирмунча кучайган, лекин, бу ҳолат узоқ давом этмаган. Яна парокандалик бошланиб, ягона Туркистон парчаланиб кетган. Натижада, эл-юрт таназзул ёқасига келиб қолиб, охир-оқибатда чоризм истилосига дучор бўлган. Истиқлол йилларида эса ягона Ватан – Ўзбекистонда истиқомат қилувчи 130 дан зиёд миллат ва элат вакилларининг миллий ғоя асосидаги жипслашув жараёни бошланди. Башарият тарихи шуни кўрсатадики, халқлар ва жамиятлар ҳаётидаги цивилизация ва маданият ривожи ҳеч қачон ўз-ўзидан ва тасодифан пайдо бўлиб қолмайди. Бу борада биринчи галда ҳар қандай тараққиётнинг асосий шарти бўлган объектив омил ва ҳолатлар мавжуд бўлиши лозим. Айнан кўп йиллар давомида тўпланиб, вужудга келадиган қулай шароит ва вазият, шу заминда униб-ўсган истеъдодлар, турли соҳаларда олиб бориладиган чуқур изланишлар тадрижий ривожланиб, охир-оқибатда мантиқий натижаларга олиб келади. Бошқача айтганда, ижтимоий-иқтисодий, маданий тараққиётнинг юксак чўққиларини эгаллашга ҳаракат қилиб, шу мақсад сари интилиб яшайдиган ҳар қайси миллат бу йўлда давомли ва машаққатли, ўзига хос тарихий ривожланиш босқичидан, жараёнидан албатта ўтиши зарур. Мас., бундан 1000 йил аввал Хоразм заминида «Дорул-ҳикма» деб аталган Маъмун академияси бу кўҳна воҳада неча-неча асрлар мобайнида кечган буюк тарихий, иқтисодий ва маънавий жараёнларнинг қонуний ҳосиласи ва натижаси бўлган. Демак, жамият тараққиётидаги ҳар қандай уринишлар, янгиликлар, айниқса, инсоният ривожига катта туртки берадиган жараёнлар ўз-ўзидан, тўсатдан пайдо бўлмайди. Ҳамма нарсанинг, жумладан, Т.ж.нинг ўз қонунияти бор. Ижобий жараёнлар юз бериши учун, аввало, асрий анъаналар, тегишли шарт-шароит, тафаккур мактаби, маданий-маънавий муҳит мавжуд бўлмоғи лозим. Ал-Хоразмий, Беруний, Улуғбек, Бобур ва бошқа ўнлаб-юзлаб даҳолар ҳам тўсатдан, яйдоқ бир жойда пайдо бўлмаган. Улар мана шу заминда юзага келган муҳитнинг маҳсули сифатида илм-фан, маънавият, тарих саҳнасига чиқиб келган. Қадимий Турон ва Туркистон замини азалдан маънавий озиқланган, улкан маданий қатламга эга бўлган. Ўзбек давлатчилигининг тарихий асослари қарор топганига Амир Темур замонасида икки минг йилдан ошган эди. Амир Темур ўзбек халқининг кўп минг йиллик тарихий равнақида тасодифий шахс, умуман, темурийлар давридаги юксалиш эса шунчаки беҳосдан юз бериб қолган ҳодиса эмас. У бир неча минг йиллик тарихий тажриба, буюк анъана, том маънода шаклланган маънавий, тарихий жараён маҳсули ҳисобланади. Ватан, миллат тақдири ҳал бўладиган қалтис вазиятларда тўғри йўлни танлаш учун, аввало, тарихни билиш лозим. Тарих инсоннинг кўзини очади. Шундагина кўп хатоларнинг олдини олиш мумкин бўлади. Чунки, инсоният тарихида даврлар, жарёнлар чархпалак сингари айланиб, қайтарилиб туради. Фақат бу ҳолатлар янги тарихий босқичда, янги шаклда рўй беради. Шу сабабга кўра ижобий жараёнлар давом этаётган ҳозирги даврда эски замонга қайтиш ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. У қашшоқлик, боқимандалик, мутелик йўлидир. И. Каримов таъбири б-н айтганда, «Эски замон яна қайтса нима қиламиз деб, юрак ҳовучлаб, тиззалари қалтираб ўтирган ожиз кимсалар билиб қўйсин: Эски тузум қайтмайди, қайтиши мумкин ҳам эмас!» Тарихий жараёнларни тарихийлик, холислик тамойили асосида тадқиқ этган олимлар томонидан олти жилддан иборат «Ўзбекистон тарихи»нинг яратилиши, темурийлар даври ва маданиятига доир кўплаб китоб, рисолаларнинг вужудга келиши халқимиз маънавий ҳаётида катта воқеа бўлди. Бу асарлар ҳозирги замон тарихий жараёнларини ўрганишга бўлган эҳтиёжни қанчалик қондирса, янги тадқиқотларни давом эттиришни ҳам шунчалик тақозо этади. Ҳозирги вазиятдаги асосий вазифа тарихийлик тамойилига асосланган ҳолда тарихий жараёнлар тадқиқи ва таҳлилини холисона ва ҳалол амалга оширишдан иборатдир.

ТАРИХИЙ ХОТИРА — Президент Ислом Каримов томонидан асослаб берилган, аждодлар яратган моддий ва маънавий бойликларни кишилар онги ва кундалик амалий фаолиятида қайта намоён бўлиши, эсланиши, қадрланишини ифодаловчи т. Инсон ўзининг Т.х.сига эга бўлмасдан туриб, ҳаётида содир бўлаётган ижтимоий ўзгаришларнинг моҳиятини тушуниб етолмайди, ўз келажагини тасаввур қила олмайди. Шу сабабдан ҳам “Т.х.сиз келажак йўқ”. Т.х. маданий меросни шаклланиши ва ривожланиши учун асосий манба вазифасини бажаради. Худди шунинг учун ҳам, ҳамма замонларда халқнинг, миллатнинг Т.х.ни мустаҳкамлаш юртнинг буюк алломалари, давлат арбоблари диққат эътиборида бўлган. Абу Наср Форобийнинг тушунтиришича, Т.х. ҳар бир миллат, ҳар бир халқ яратган маънавий бойликлар, умуминсоний маданий мерос б-н бирлашганда, умуминсоний маданий мерос хазинасига қўшилган пайтдагина содир бўлади. Унинг ёзишича: “Одамларнинг бир авлоди ўлиб кетгач, уларнинг жисмлари йўқ бўлиб кетади, аммо руҳлари вужуд (қиёфаси) дан қутулиб, саодатга эришади. Сўнг бошқалар уларнинг ўрнини эгаллаб, улар қилган ишларни қилади. Бу авлод одамлари ҳам дунёдан ўтгач, худди шундай йўл б-н руҳлари аввалгиларнинг изидан бориб, қиёфалари (феъл ва фазилатлари), қуввати ва сифати ўхшаш, яқин руҳлар б-н қўшилиши мумкин. Аммо бир қанча ўхшаш руҳлар бир-бирлари б-н қўшилганида ҳар қанча кабир (улкан) бўлсалар ҳам, (жисмсизлиги туфайли) макондан бир-бирини сиқиб чиқармайди. Чунки улар ҳеч қачон маконни эгалламайди ва руҳларнинг қўшилувлари таналарининг қўшилувидай юз бермайди”. Инсоният авлодларининг ўзаро алоқадорлиги натижасида вужудга келган қадриятлар, яъни аждодлар ва авлодларнинг руҳий-маънавий мероси умуминсоний маданий мерос хазинасига қўшилади ва аста-секин Т.х.га айланиб боради. Бошқача айтганда, Т.х. инсониятнинг барча аждодлари руҳини, яъни уларнинг фикрлари, ғоялари ва эътиқодлари, орзулари ва истакларини ўзида мужассамлаштиради. Худди шунинг учун ҳам, инсоннинг руҳий – маънавий етуклиги унинг Т.х.си б-н белгиланади. Тарих инсон учун буюк хотира вазифасини бажаради. Президент И.Каримовнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асари бу борада асосий илмий-назарий манба бўлиб хизмат қилади. Мазкур асарда ўзлигини билишга интилган, келажакка умид билан қараган одам албатта ўз тарихини ва ўзининг кимларнинг насли ва авлодлари эканини билишга қизиқиши тўғрисида шундай дейилган эди: “Тарихий илдизини излаган одам, албатта, бир кун мана шундай саволларга дуч келади ва, аминманки, тўғри хулосалар чиқаради. Тарихий хотираси бор инсон – иродали инсон. Такрор айтаман, иродали инсондир. Ким бўлишидан қатъи назар, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ўтмишини яхши билса, бундай одамларни йўлдан уриш, ҳар хил ақидалар таъсирига олиш мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди.” Т.х.нинг яна бир муҳим вазифаси кишиларда ўзликни англаш туйғусини тарбиялаш натижасида миллий ғурур ва ифтихорни вужудга келтиришидир. Миллий ғурур ва ифтихор Т.х. асосида шаклланар экан, аждодлардан қолган моддий ва маънавий мероснинг бошқалар олдида нечоғлиқ улкан ва аҳамият касб этишини англашдан келиб чиқади ва кишида фахр туйғусини пайдо қилади, аждодларидан, уларнинг хизматидан ғурурланади. Шу сабабли ҳам Т.х. ва миллий ғурур ё ифтихор масалаларининг ёнма-ён қўйилиши айни муддаодир. Ҳақиқатан ҳам, тарихни билиш ва ундан ибрат олиб яшаш кишини ҳаёт қийинчиликлари ва турмуш машаққатларига чидамли қилади, унинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлайди, матонатини оширади ҳамда орзу умидлар рўёби сари муҳим маънавий далда бўлиб хизмат қилади. Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади ва ўзлигини чуқур англаган миллатдагина Т.х. мавжуд бўлади. Афсуски, халқимизнинг тарихий ўтмиши, ўзлиги, маънавияти ҳақида гапираётганда, бизда чуқур илмий асосга таянган таҳлил, муайян масалаларда аниқ ёндашув етишмаяпти. Давлатчилигимиз тарихи ва тарихий шахсларимизнинг халқимиз тарихида тутган ўрнига тўғри ва ҳаққоний баҳо берилган янги тарихимизни яратишда бир қатор ютуқларга эришдик. Халқимизнинг ҳаққоний тарихини ўрганиш йўлга қўйилиб, “Ўзбекистон янги тарихини ўрганиш маркази” ташкил этилди. Т.х.мизни ўрганиш, ундан керакли ибратлар олиб, ҳаётнинг ҳар бир соҳасида ҳам ҳозиргача талайгина ишлар амалга оширилди. “Бунинг исботини маънавий юксалиш, халқимизга хос азалий қадриятларни тиклашда, шу билан бирга, демократик муносабатлар ва эркин бозор принципларини жорий қилишда, одамларимизнинг дунёқараши ва тафаккурида изланиш, ишбилармонлик ва тадбиркорлик, ўз кучига, ўз ақл-заковати, билим ва тажрибасига суяниб яшаш каби фазилатлар, эртанги кунга бўлган ишонч туйғусининг тобора кучайиб бораётганида кузатишимиз мумкин”. Бизнинг юртимиз дунёдаги энг қадимги тамаддунлар қарор топган ҳудудлардан бири ҳисобланади, халқимиз ҳам қадимги Миср, Мисопотамия маданияти каби қадимий маданият ўчоқларидан бирига эга. Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қарши, Марғилон каби бир қатор шаҳарларга хос узоқ ўтмиш ва тарихий осори-атиқалар буни исботлаб турибди. Буларнинг ҳаммаси халқимиз нечоғлик қадимий Т.х.га эга эканидан дарак беради. Халқимизнинг бебаҳо ёдгорлиги бўлмиш “Авесто”нинг 2700 йиллиги республикамиз миқёсида кенг нишонланди. Унда битилган “эзгу фикр”, “эзгу сўз” ва “эзгу амал” ғоялари ёшларимизни Ватанга садоқат, халқига меҳр-оқибатли килиб тарбиялашда маънавий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Шубҳасиз, юртимизда яшаётган ҳар бир инсон ўзини шу миллат фарзанди деб ҳисоблар экан, аждодларим кимлар бўлган, халқимнинг ибтидоси қаерда, унинг тикланиши, миллат бўлиб шаклланиш жараёни қандай кечган, деган саволларни ўзига бериши табиий. Нега жаҳонга Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Имом Бухорий, Нақшбанд, Амир Темур, Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур каби буюк сиймоларни берган бу миллатнинг ҳаёти доим ҳам бир маромда кечмади? Бу халқ нега XVII асрдан бошлаб эришган юксалиш даражасидан тушиб кетди? Нега сўнгги уч аср мобайнида бошимиз қолоқликдан чиқмай қолди? Нима учун яна Амир Темур, Улуғбек, Навоий каби зотларни бу даврлар кўрмади. Аждодларимизнинг қаттиқ қаршилигига қарамай, чор Россиясининг ўлкамизни нисбатан осон забт этишида ана шу қолоқликнинг ҳам ўрни бўлмаганмикан? Бу қолоқлигимизнинг сабаблари баъзиларнинг ватан, халқ манфаатидан кўра шахсий манфаатларини, ўз оилаларининг тинчлигини, ҳузур-халоватларини ўйлашлари сабаб бўлмадими? каби саволлар ҳам табиий. Буларнинг оқибатида эса халқимиздан мерос бўлиб қолган барча маънавий меросимизни унутаёздик ва унга эътиборсиз бўлдикки, оқибатда эркимиздан, еру-сувимиздан, барча бойликларимиздан ва бора-бора эса ўзлигимиздан маҳрум бўлдик. Мана шу каби саволлар қаршисида инсон хотирага, Т.х.га мурожаат қилади ва ундан керакли хулосаларни чиқариб олади. Хотирлашни таърифлар эканмиз, уни келажак учун муҳим восита деб биламиз. “Биз хотирлаш деганда жуда катта маънони тушунамиз. Аввало хотирасиз келажак йўқ. Ўзингиз ўйланг, инсоннинг хотираси бўлмаса, у ўз келажагини қандай тасаввур қилади? Агар хотира бўлмаса, ота-боболаримиз тўплаган керакли билим ва тажрибаларни билмасдан, ҳар куни, ҳар қадамда янги-янги муаммо ва ғов тўсиқларга дучор бўлар эдик. Жумладан, даҳшатли урушларга бошқа қайтмаслик, умуман, бундай қирғинбаротларни одамзот тарихидан ўчириб ташлаш учун нима қилиш керак, деган мақсадни ўз олдимизга асосий масала қилиб қўядиган бўлсак, уни ҳал этишда бизга аввало хотира ёрдам беради.” Мустатақилликнинг илк кунлариданоқ маънавият соҳасига алоҳида эътибор қаратилди ва кишиларимизни ҳақиқий тарихимиздан бохабар қилиш куннинг долзарб масалага айлантирилди. Тарихни яхши билмасдан туриб, юксак маънавиятга эришиш мумкинми? Албатта, мумкин эмас! Ўз маънавиятини тиклаши, туғилиб ўсган юртида ўзини бошқалардан кам сезмай, бошини баланд кўтариб юриши учун инсонга, албатта, Т.х. керак. Демак Т.х. бу – аввало, ўз халқи ва юрти тарихини чуқур билиш, уни тирнимсиз ўрганиш натижасидир; ўзидан илгари ўтган аждодларини хотирлаш, уларнинг савобли ишларини унутмаслик, бой меросини асраб авайлаш туйғусидир; ўтмишдан сабоқ чиқариш, тарихда рўй берган воқеа-ҳодисаларни холисона баҳолаш, уларниннг оқибатини тўғри тушунтиришга асосланган амънавий тушунчадир; келажак олдидаги қарздорлик, кейинги авлодлар қаршисида ўз бурчини бажаришлик масъулиятини шакллантирадиган тарбия омилидир; яшаш мезони, яъни ўз фаолияти ва ижтимоий жараёнлар натижаларини ўтмиш билан қиёслаш, маънавий дунёси, ҳис-туйғулари, мақсад ва интилишларини холисона баҳолаш учун асос бўладиган ҳаёт тамойиллари мажмуидир. Бугунги глобаллашув даврида Т.х. масаласи нафақат олим ва мутахассисларни, балки кенг жамоатчиликни, ҳаттоки ҳар бир фуқарони бефарқ қолдирмаслиги керак. Негаки ўз халқининг фаровонлиги ва Ватани равнақидан кўнгли кўтариладиган, юрт тақдирини ўз тақдири деб билган ҳар бир инсон ўзининг тарихига, аждодлар хотирасига нисбат чексиз ҳурмат туйғуси билан яшайди, тарихнинг ҳар бир лаҳзасини ва унда кечган воқеликни, эзгу ишларни ёдида сақлайди ва муқаддас санайди. Агар шу тарихга нисбатан ноўрин гаплар айтилса, таъналар қилинса чидаб тура олмайди. Афсуски бугунги кунда бизнинг тарихимизни, Т.х.мизни таҳқирлашга уринишлар бўлиб турибди. Мана шундай масалалардан бири давлатчилигимиз тарихи бўлиб, бугунги кунда жиддий масала бўлиб турибди. Нега деганда, Ўзбекистонда давлатчилик бўлмаган, деб орқаваротдан ташвиқот юритаётган, шу фикрни онгимизга сингдирмоқчи бўлаётган, керак бўлса, халқаро жамоатчиликни шунга ишонтиришга уринаётган кучлар ҳали бор. Бундай ғаламисларнинг орасида қандай қилиб бўлса ҳам бизни яна даҳшатли қора кунларга қайтариш ниятида юрганлар ҳали ҳамон орамиз топилади “Ўзбек тарихчиларининг бугунги кундаги асосий вазифаси мана шу даъвонинг пуч эканлигини исботлаш, давлатчилигимизнинг илмий нуқтаи назардан асосланган тарихини яратишдир”. Бундай ҳоллар кишиларимизнинг онггида яна бир бор Т.х.мизни тиклашга хизмат қилиши керак, ҳаққоний тарихимизга қизиқишни ўрганишга бўлган қизиқишни кучайтириши керак. Ана шундагина кишиларимиз, айниқса, ёшларимиз Т.х.миз билан фахрланади, ифтихор туйғусини англайди. Биз бугун ўзбек халқини Т.х.мизга таяниб улуғ халқ деб дунёга тараннум этяпмиз ва аслида ҳам шундай. Умуман, жаҳонда ўзини улуғ санамайдиган бирорта миллат топилмаса керак. Чунки ҳар бир халқнинг ўз тарихи, ўтмиши бор. Сўнгги йилларда фикримизнинг исботи сифатида улуғ аждодларимизнинг туйларини ўтказиш, қўҳна ва навқирон шаҳарларимизни яна бир бор дунёга танитиш учун турли анжуманлар ташкил этиб келинмоқда. Бу каби тадбирлардан кўзланган мақсадлар, аждодларимизнинг қанчалар буюк шахслар бўлганликларини, илм-фаннинг турли соҳалари орқали жаҳон илм-фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшганликларини, минтақамиз жаҳоннинг цивилизациясинин йирик қадимий ўчоқларидан бири эканини олам аҳлига билдириш эди. Шунингдек, бу боболаримизнинг ғайрат-шижоати, юксак ақл-заковати, тадбиркорлик ва элпарварликлари билан халқимизга, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодга ҳамиша ибрат намунаси бўлиб қолади. Шўролар даврида Амир Темурнинг буюк саркардалигини тан олган ҳолда, уни, ёвузликда айблашган эди. Т.х.мизга қайтиб, кўплаб мадрасаю масжидлар, олий кошоналарни қурган, не-не олиму фузалоларга ҳомийлик қилган, кенг дунёқарашга эга бўлган зукко инсон ёвуз бўлмайди. Узоқ йиллар мобайнида мустамлака исканжасида кун кечирган халқимиз ўз ватандошини қадрлаш, унинг тарихий мавқеини муносиб ўринга қўйиш имконидан маҳрум бўлиб келди. Амир Темур номи тарихимиз саҳифаларидан қора бўёқ билан ўчирилди, унутишга маҳкум этилди. Мақсад халқимизнинг юрагидан миллий онг, миллий ғурур туйғусини йўқотиш, уни қарамликка, тобеликка кўндириш эди. Лекин ўзбек халқи ўз аждодларини, ўз баҳодирларини, асл фарзандларини унутмади, ҳамиша юрагида, қалб тўрида сақлади. Улуғ аждодимизнинг улкан хизматлари эътироф этилиб, XV асрдаёқ ёдгорлик ўрнатилиб, унга “Европанинг халоскорига” деган чуқур рамзий маъноли сўзлар ёзиб қўйилган эди. Маърифатли Мовароуннаҳр руҳи, темурийлар даврида фан ва санъатнинг гуллаб-яшнагани Европада уйғониш жараёнига ҳаётбахш таъсир этганини, умумжаҳон тараққиётига кўмаклашганини англаб фахрланамиз. 1996 йилда Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланиб, унинг “Тузуклар”и чоп этилди. Амир Темурнинг жахон цивилизациясида тутган ўрни, айниқса Европанинг уйғонишига қўшган хиссасини жаҳон аҳли эътироф этмоқда. У Россия халқларини мўғуллар зулмидан озод бўлишига катта ҳисса қўшганлигини эндиликда рус мутахассислари хам тан олмоқдалар. Собиқ иттифоқ даврида эса бирёқлама ўрганилиб, “Амир Темур қонхўр”, деб баҳо берилган эди. Унинг бунёдкорлик ишлари тўғрисида ломмим дейилмасди. Сабаби эса ҳаммага аён, ўзбеклар ХIV-XV асрларда пайдо бўлган халқ, биз уларни маърифатли қилдик деб даво қилардилар ва Россия империяси Маориф вазирлигининг 1904 йилги хабарномаларида ўзбекларнинг 2,8 фоизигина маълумотли деб хабар берганини қандай тушунмок керак. Ўша пайтда биргина Бухоро шаҳрининг ўзида 60 га якин мадраса ва масжидларда ёшлар таълим олганлар. Бухоро шаҳрини ислом дунёсидаги шариф шаҳарлар қаторига рамзий равишда бежиз қўшишмаган. Академик И.Мўминовнинг Амир Темурнинг Ўрта Осиё халқлари тарихида тутган ўрнига бағишлаб ёзган рисоласи марказ томонидан қандай кутиб олингани илмий жамоатчиликка аён. Кескин танқидлар ва таҳдидлар натижасида олим оламдан эрта кўз юмиб кетди. 1994 йилда Мирзо Улуғбекнинг 600 йиллигини нишонлаш орқали унинг астрономия ва математика, давлат бошқаруви, юрт ободончилиги, халқ маорифи соҳасидаги тажрибаларини ҳар томонлама ўрганмоқдамиз. 2000 йилда ислом оламининг фиқҳ илми даҳолари ҳисобланган аждодлармиз Абу Мансур Мотуридийнинг 1130 йиллиги ва Бурҳониддин Маргинонийнинг 910 йиллиги кенг нишонланди. Боболаримизнинг фиқҳ ва калом илмида яратган фикрлари бугунги кунда ҳам ўзининг аҳамиятини йўқотмаганлигини ҳаёт исботламоқда. “Ҳидоя-тўғри йўл” китоби мана саккиз асрдирки мусулмон мамлакатларида энг нуфузли ва мукаммал манба сифатида эътироф этиб келинмоқда. «Айниқса, бу китобнинг Европа тилларига таржима қилингани, деган эди мамлакатимиз раҳбари, бутун дунёда катта қизиқиш билан ўрганилаётгани, унга турли тилларда кўплаб шарҳ ва изоҳлар битилгани Марғиноний меросининг умумбашарий аҳамиятидан далолат беради.” 1999 йилда халқимизнинг мард ва жасур ўғлони, миллатнинг жасорат тимсоли Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллиги нишонланиб, Ургенч шахрида унга монументал хайкал ўрнатилди. Унинг она-Ватанимизни муғул босқинчиларидан ҳимоя қилишда кўрсатган жасорати ва матонати ёшларимиз учун намунадир. У қалтис вазиятда ўзи каби фидойи, ботир инсонларни жипслаштириб, Хоразм заминини топташга шай турган ёвуз душманга қарши чиқиш учун одамда кучли журъат, ирода, бақувват иймон-эътиқод керак. Бунинг учун инсонда Ватанга муҳаббат, элу юртга садоқат, фидойилик, озодликка интилиш туйғуси ҳам юксак бўлиши керак. 2000 йилда қадимий Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2700 йилликлари нишонланди. Бу икки азим шаҳарлар жаҳон маданиятининг энг қадимий марказлари сифатида жаҳонда эътироф этилиб, уларнинг юбилей тўйлари ЮНЕСКО қарори билан ўтказилди. Бу икки қадим шаҳар бизнинг тарихимизга жонли гувоҳ, уларнинг деворларидан ҳамон шонли тарихимизнинг садолари эшитилиб тургандек бўлади. Хива шаҳрининг юбилейида бу қадим шаҳарнинг тарихимиз ва келажагимиз учун тутган ўрнини қуйидагича эътироф этилган эди; “Ҳар қандай миллат ҳам Хивадай масканни яратгани ва асрлар мобайнида эъзозлаб сақлагани учун ғурурланишга ҳақлидир. Чунки Хива юртимизни зийнати бўлиб қолмай, умумбашарий цивилизация учун ҳам хизмат қилган, бундан буён ҳам хизмат қилади. Кўҳна ва навқирон Бухоро нафақат юртимиз, балки бутун Шарқнинг илм маркази бўлиб келган ва ислом дининг қуввати деб тилларда достон бўлган. Имом Бухорий, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Мир Кулол, Бобои Самосий, Аҳмад Дониш ва бошқа шу каби буюк зотлар етишиб чиққан, таҳсил олган бу макон бундан буён ҳам илму фан, маърифат ва ижод бешиги бўлиб қолаверади. Янгиланаётган тарихимиз шуни кўрсатмоқдаки, Бухорий номи билан ижод қилган минглаб олимларимиз мавжуд бўлиб, улар бу шаҳарнинг номини оламга танитганлар. “Тарихини билмаганнинг келажаги йўқ, дейдилар. Бухоронинг бугунги қутлуғ айёми, энг аввало, ўтмишга эҳтиром ва буюк аждодларимиз хотирасига ҳурматимиз намойишидир” Бу ерда гап тантаналардагина эмас, муҳими, биз уларнинг ўз даврида келажак авлодлар учун қолдирган салмоқли мероси, ижобий ишлари, керак бўлса, умумжаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаларини қадрлаймиз. Албатта, ҳар бир миллат ўз аждодларини эслаш, уларнинг ҳурматини жойига қўйишга интилади. Фақат бу каби хайрли ишлар ўз моҳияти жиҳатидан халқларни яқинлаштиришга, уларни ҳамжиҳат этишга хизмат қилади. ЮНЕСКО томонидан юртимизда туғилиб ўсган, ўз ижоди билан жаҳон илм-фани, маданияти ва санъати равнақига улкан ҳисса қўшган ўнлаб даҳоларимиз эътироф этилганлар, 4000 дан ортиқ тарихий обидаларимиз рўйхатга олинган. Жаҳон аҳлининг мамлакатимизга, қадимий Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Тошкент каби шаҳарларига бўлган қизиқишлари бежиз эмас. Улуғ аждодларимизнинг илмий ютуқлари ва кашфиётларини тан олиш билан бирга халқимизнинг бунёдкорлик намуналари бўлган обидалари билан бирга мустақиллик йилларида барпол этилган замонавий бинолар қаторида Имом Бухорий мажмуаси, Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлиги, “Авесто” ёдгорлиги, алломаларимизга ўрнатилган тимсоллар ва боғлар катта уларни ҳайратга солмоқда. Халқимизнинг ўтмишда ва ҳозирги бунёдкорлиги Соҳибқироннинг қуйидаги сўзларини эсга солади: “Бизнинг қудратимизни билмоқчи бўлсанг, биз қурган иморатларга назар сол”. Элим деб, юртим деб, келажагини ўйлаб заҳмат чеккан, Ватанимиз озодлиги йўлида курашган, миллатимиз равнақи учун умрини бағишлаган, ўзидан обод шаҳару воҳалар, бетакрор гўзал ёдгорликлар қолдирган аждодларимиз меҳнатини юзага чиқариш, уларни қадрлаш, руҳи покларини шод қилиш, эзгу ишларини давом эттириш биз учун, бугунги авлоднинг зиммасидаги энг катта вазифасидир. Т.х. миллатга куч-қудрат бағишлайди, ҳаётнинг оғир синовларини муносиб енгиб ўтишга, ўзлигини сақлаб қолишга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам ўзга халқларни тобе этишга уринган босқинчилар халқни ана шу қудрат манбаидан айиришга, шаҳар ва тарихий обидалари, маданий ёдгорликлари ва аждодларнинг маънавий меросидан маҳрум этиш орқали Т.х.сини заифлаштиришга ҳаракат қилганлар. Мас., чор Россияси генерали М.Г.Черняев подшога ёзган махфий хатида билдирган фикри бунинг ёрқин далилидир: “Бу ерда ҳар қандай кўшинни тўзғатиб юборадиган бир кудратли куч бор: бу туркистонликларнинг кечмиш хотираси… Демакки, уларнинг биргина ўзини енгиш кифоя эмас. Уларнинг хотираларини, тарихини ҳам енгмок, керак” деб ёзади. Дарҳақиқат, чор Россияси босқинчилари ҳар бир ўлкани эгаллашда ўша халқ тарихига ҳужумнинг асл моҳиятини тушунган ҳолда фаолият кўрсатганлиги унинг миллий тараққиётда кучини англаганидан эди. Мустақилликкача бўлган тушунча, тасаввур ҳамда кечинмаларимиздан бугунги руҳимиз, маънавиятимиз нақадар катта фарқ қилиши ҳаммага аён. Буни ҳар ким ўзига берадиган “Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик?” деган саволдан англаб олса бўлади. Бу даврда халқимизнинг бундай вазиятда қолиши, албатта объектив сабаблар билан боғлиқ эди. Биз халққа баҳо берганимизда, аввало, “…халқни номи билан эмас, балки маданияти, маънавияти орқали биламиз, тарихининг таг-томиригача назар ташлаймиз”. Аммо бу — миллий ғоя ёки миллий ўзликни англашни ўз миллий қобиғига ўралиш, ўзга халқлардан ўзини устун қўйиш дегани эмас, албатта.

“ТАРИХИЙ ХОТИРАСИЗ КЕЛАЖАК ЙЎҚ” – Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг республика тарихчи олимлари ва журналистларига қарата сўзлаган нутқи (1998 йил 26 июнь) ўз ифодасини топган китоб (Т., «Шарқ», 1998 й.). Унда мустақилликка эришганимиздан кейин халқимизнинг ўз юрти, тили, маданияти, қадриятлари, тарихини билишга, ўзлигини англашга қизиқиши ортиб бораётгани таъкидланади. Одамзоднинг ўз авлод-аждоди кимлигини, насл-насаби, ўзи туғилиб вояга етган қишлоқ, шаҳар, хулласки, Ватанининг тарихини билиш истагининг доимий маънавий эҳтиёж экани, бу эҳтиёжни тарих қондириши кенг ёритилади. Мамлакатимизда коммунистик мафкура ҳукмронлиги йилларида бутун маънавиятимиз, миллий қадриятларимиз, маданий меросимиз топталгани, давлатчилигимиз тарихи атайин бузиб кўрсатилганлиги яна бир бор таъкидланиб, етмиш йилдан ортиқ даврда халқимиз бошидан қандай маънавий, маданий тазйиқ, хўрликлар кечгани, тил, адабиёт, тарих, дин, халқимиз генофонди, демография билан боғлиқ аянчли кечмишларга эътибор қаратилади ва кўпинча улар бузиб шарҳлангани, талқин этилгани баён қилинади. Ушбу нуқсонлар ва қарашларга қарши тарихчиларимиз томонидан мустақилликнинг ўтган йиллари давомида аниқ бир фикрга келинмагани, асрлар давомида юртимизда кечган давлатчилик тараққиёти, унинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаёти атрофлича тахлил этилган биронта илмий тадқиқот ҳали яратилмагани таъкидлаб ўтилади. Шунингдек, «Ўзбек давлатчилиги қайси асрда пайдо бўлди? У қандай босқичларни босиб ўтди?» деган саволларга жавоб топиш ва тарихимизни бугунги кун нуқтаи назардан ўрганиш, яратиш орқали тарихий хотирани тиклаш лозимлиги тарихчиларимиз олдига муҳим вазифа қилиб қўйилади. Ушбу нутқда ҳаққоний тарихимизни барпо этиш ишини нимадан бошлаш лозимлиги тўғрисида мулоҳазалар билдирилади. Кўп минг йиллик бой ўтмишимизни тадқиқ этишнинг яхлит концепциясини, яъни дастурини, илмий изланишларнинг услубини, қўйилаётган вазифани амалга оширадиган илмий муассасалар, улардаги потенциал, кадрлар масаласини аниқлаб олиш лозимлиги, бу келажакда ҳам узлуксиз давом этадиган катта ишнинг бошланиши бўлиши, аниқ, босқичлари белгиланган дастур асосида ҳар томонлама тадқиқотлар олиб бориш йўлга қўйилиши тўғрисида билдирилган таклифлар янги асрда катта амалий ишларнинг юзага келишига замин ҳозирлади. Бу Шўро замонида тамоман ўзга, миллатимиз манфаатларига зид бўлган, коммунистик, шовинистик мафкура ҳукмрон шароитда ёзилган адабиётлардан уни-буни кўчириб тайёрланадиган иш эмаслигини таъкидлар экан, Президент, фанда ўзбек халқининг тарихий илдизларини аниқлайдиган, миллий ғурурини юксалтирадиган янги йўналишларни яратиш мақсадини илгари суради. Бир сўз билан айтганда, давлатимиз, миллатимизнинг ҳаққоний илмий тарихини яратиш кенг жамоатчилигимиз учун ғоят муҳим ва долзарб масалага айланиши лозимлиги нутқнинг асосий моҳиятини ташкил қилади.

ТАРИХИЙЛИК – ўтмишда содир бўлган ҳар қандай воқеа, ҳодиса, жараённи конкрет тарихий вазиятда, муайян шарт-шароит, аввалги ва бўлажак воқеалар б-н диалектик алоқада тадқиқ этиш, ўрганиш, англаш ва ундан тўғри хулоса чиқаришни талаб этадиган илмий тамойилни ифодаловчи атама. Т. ўтмишда ва бугунги кунда содир бўлаётган воқеа, ҳодиса, жараёнларнинг одамлар онгида қандай акс этиши, тарихий адабиётлар орқали ижтимоий-тарихий ривожланиш жараёнини кузатиш, жамият ривожининг турли босқичларида тарихий билимларнинг ўсиб бориш жараёнини кузатиш имконини беради. Т. маълум босқич ёки даврда ижтимоий-сиёсий, мафкуравий муҳитнинг ҳаётга таъсирини, у ёки бу йўналишдаги ривожланиш ва таназзулга юз тутиш сабабларини аниқлайди.Т. тадқиқотларнинг қатор таҳлилий усулларида ўз аксини топади. Қиёсий тарихий усул – турли тарихий даврларда тарихий маълумотлар қандай пайдо бўлиши, ҳаракатланиши, ўзгариши ва ривожланиши масалаларини ўрганишда қўл келади. Бу усул жамият тараққиётида тарихий фикрларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш жараёнини аниқлашда қўлланади. Аниқ таҳлилий усул – воқеа-ҳодисалар тафсилотининг келиб чиқиш сабаблари, ривожланиш жараёнини назарий ва фактик материалларнинг ўзаро алоқасида таҳлил қилади, уларнинг фанда қандай ёритилганлигини ўрганади. Мантиқий таҳлилий усуллар тарихий жараёнлар, муаммоларнинг ўзига хос хусусиятлари, тузилиши, бошқа тарихий ҳодисалар б-н боғлиқлигини ўрганишда қўлланади. Бошқачасига ифодалаганда, бу усул маълум босқич ёки даврда тарих фанининг ривожини жамият тараққиётининг асосий йўналиши б-н боғлиқликда ифодалайди. Хронологик усул – воқеа, ҳодиса, жараёнлар ҳақида турли босқич ёки даврда тўпланган тарихий факт ва далилларнинг ўзро боғлиқликда ўрганишда қўлланади. Бу эса турли замонда илмий фикрларнинг ҳаракатини, муаммога ёндашувда концепциялар, қарашлар, ғояларнинг ўзгариб боришини хронологик тартибда такрорий ёки хилма-хил жиҳатларини очиб беради. Даврийлаштириш усулида маълум бир тарихий-даврий чегарада тарих фанининг сифат, услуб ва хусусиятларининг ўзгаришига ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг таъсири, ҳар бир янги босқичда вужудга келган илмий ғояларни ҳаракатлантирувчи омил ва йўналишлари аниқланади. Ретроспектив таҳлил – ҳар бир илмий адабиёт ўз даврига тааллуқли бўлиб, унинг кучли ва кучсиз жиҳатларини ўзида акс эттиришини ҳисобга олади. Бу усулдан фойдаланган тарихчининг вазифаси ўзидан аввалги босқичларда яратилган илмий асарларни замонавий билимлар нуқтаи назаридан ўрганиш, уларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини таҳлил қилишдан иборат. Собиқ иттифоқ даврида тарих фани ҳам буюк давлатчилик, миллатчилик, партиявийлик, синфийлик ғоялари ва тамойилларининг қурбонига айланганди. Совет даврида Т. ва холислик тамойилига бир ёқлама салбий асосда ёндашиларди, хорижий адабиётлар кутубхоналарнинг махсус бўлимларида сақланиб, улардан тўғридан-тўғри, эркин фойдаланиш мумкин эмасди. ЎзР ФА Шарқшунослик институти қошида махсус ташкил этилган илмий ахборот марказида «ҳукмрон мафкурага содиқ» деб топилган мутахассислар Ватанимиз тарихига адабиётларни таржима қилиб, «элак»дан ўтказиб, уни жиддий текширгач, матбуотда танқидий мақола ва монографиялар чоп этиларди. Лекин, танқид қилинган, тарихий факт, далиллар, холисликка асосланган адабиётлар яширин сақланар, тарихчилар уларни ўрганишдан маҳрум эди. Шу сабабли бундай адабиётлар ва умуман хорижий тарихшунослик, унинг илмий-услубий асослари ҳақида узоқ йиллар мобайнида нафақат мавҳум, балки нотўғри тасаввур шаклланган эди. Бу тасаввур, аслида, мутлақо бехабарликдан ҳам хавфлироқ эди. Чунки, совет тарихчилари ўзгача услубият ва тадқиқотлардан бехабар, ўзининг тор қобиғида, ҳукмрон мафкура томонидан белгилаб қўйилган Т., илмийлик ва холислик тамойилига мутлақо зид синфийлик, партиявийлик андозалари асосида ишлашга мажбурлиги тарихни сохталаштириш, дунёдан бехабар қолишга олиб келган эди. Мустамлакачилик йилларида халқимизнинг асл, ҳаққоний тарихи ҳар томонлама ерга уриб келинди, таъқиб остига олинди. Бутун жаҳонга донғи кетган, маърифий дунё аҳлининг ҳурмат-эҳтиромига сазовор бўлган буюк аллома ва мутафаккирлар саводсиз, илму маърифат душмани сифатида таҳқир этишга уринилган. Шўро даврида улуғ аждодларимиздан мерос бебаҳо тарихий қўлёзмалар хорижий адабиётлар сингари махсус фондларда сақлаб келинарди. Бу меросни асл моҳиятига мос равишда Т.га асосланиб чуқур ўрганиш, маънавий ҳаётнинг узвий бир қисми сифатида тадқиқ, талқин ва тарғиб қилишга эса мутлақо йўл қўйилмасди. Ўзбек миллати азалдан ўз фикри, ўз истиқлоли учун курашиб яшаган. Бунга мозий гувоҳ. Совет даврида ўрганишга йўл берилмаган асарларда эса истиқлол, озодлик, ўзлик, миллий ғоялари мавжудлиги бугун аён бўлмоқда. Миллатимиз тарихи ҳақидаги ҳақиқат юртнинг фидойи, ўз йўлидан, маслагидан, сўзидан қайтмайдиган фарзандларига очилиши лозим. Билишимиз шарт бўлган тарих саҳифаларини тарихийлик, илмийлик, холислик асосида қунт б-н варақлаш ҳамма учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Мустақиллик даврида моддий ва маънавий меросни замон, Т., холислик талаблари асосида кенг ва атрофлича ўрганиш, тадқиқ этиш, хулосалардан, сабоқлардан халқни баҳраманд қилиш масаласига Ўзбекистон раҳбарияти ва жамоатчилиги томонидан алоҳида аҳамият берилмоқда. Ҳар қайси этнос ўз миллий қадриятларини умумбашарий тараққиёт ютуқлари асосида ривожлантириб, маънавий дунёсини юксалтиришга интилиш чоғида тарихни билиш масаласига дуч келади. Яъни, тарихий хотира туйғуси тўлақонли равишда тикланган, эл-юрт босиб ўтган йўл ўзининг барча ютуқ ва зафарлари, йўқотиш ва қурбонлари, қувонч ва ташвишлари б-н холис ва ҳаққоний ўрганилган тақдирдагина чинакам тарих бўлади. Истиқлол йилларида масалага ана шундай холислик, ҳаққонийлик, Т. асосида ёндашиб, қадимий тарихни ўрганиш ва баҳо беришда унинг бирор-бир даври ёки жабҳасини эътибордан четда қолдирмасликка ҳаракат қилинмоқда. Жумладан, мустамлакачилик ва совет давридаги оммавий қатағонлар пайтида зулм ва зўравонлик қурбони бўлган, истиқлол йўлида жон фидо этган аждодлар ҳурмати ва хотирасини жойига қўйиш, уларнинг эл-юрт озодлиги йўлидаги ишлари, қолдирган меросини излаш ва ўрганиш айнан шундай маънавий негизда йўлга қўйилди. Ўзбекистон Президентининг қуйидаги фикри Т.ни янада теранроқ англашга хизмат қилади: «Ўтмишга, ўтган давр тарихига, бўлиб ўтган воқеаларга ва ўша давр арбобларига нисбатан муносабат билдирганда бор ҳақиқатни очиқ акс эттириш керак. Бу нарса ўша одамларни бадном қилиш, улардан ўч олиш ёки бошқа мақсадлар учун эмас, аксинча, шу йўл б-н, аввало, ёшлар тарбиясига ижобий таъсир ўтказиш, ҳаётимиз тарихида ҳақиқатни қарор топтиришга хизмат қилади». Ҳақиқатан ҳам тарихда из қолдирган шахслар хизматлари тўғрисида улар ҳозирги давр талабларига жавоб берадиган янгиликларни бермаганликларига қараб эмас, балки улар ўзларидан аввал ўтганларга нисбатан қандай янгиликлар берганликларига қараб хулоса чиқариш Т. тамойилига хос хусусиятдир. Тарихни вақтдан ажратиб бўлмайди. У вақт, муддат ва замонда юз берган ва маълум бир маконда вужудга келган воқеа, ҳодиса, жараёнлар бирлиги. Ана шу замон ва маконда шаклланган анъаналар, турлича қарашлар, маънавий-руҳий ҳодисалар, ижтимоий муносабатлар замирида ҳатти-ҳаракатлар ўз изини қолдиради. Ҳаракатлар замирида эса маълум мақсад ва интилишларни ўзида мужассам этган воқеалар ётади. Нохолис, синфийлик, партиявийлик тамойили асосида ёритилган, сохталаштирилган «тарих» кишиларни чалғитади, йўлдан уради. Т., илмийлик, холислик тамойилига асосланган тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди. Ҳушёр, иродаси мустаҳкам, комил инсонларгина озод ва обод Ватан эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш жараёнининг фидойиларига айланади.

ТАРИХИЙ ҲАҚИҚАТ — тарихда юз берган бирор ҳодиса ёки воқеаларнинг қачон ва қандай объектив ва субъектив шарт-шароитлар асосида юз берганлигини илмий манбалар асосида аниқ акс эттирган билимларни англатувчи атама. Т.ҳ.нинг бузилиши тарих саҳифаларида “оқ доғлар” ва “қора доғлар”нинг пайдо бўлишига олиб келади. Бу эса тарихнинг нотўғри ёзилишига сабаб бўлиб, ўтмиш тарихий воқеа ва ҳодисаларни билишда нотўғри ёки бир томонлама қарашларнинг қарор топишига сабаб бўлади.

ТАРИХНИ АНГЛАШ ВА ҚАДРЛАШ — И.А.Каримов томонидан илгари сурилган ғоя, юксак маъ-ят ва туйғусини шакллантиришга қаратилган, тарих сабоқларини, эл-юрт келажаги йўлида умр кечирган инсонлар, буюк алломалар фаолиятини англаш, хотирлаш, уларга юксак эҳтиром кўрсатиш, шу тарихни яратган халқ шаънини ҳимоя қилиш орқали бугунги кун ва келажакни қадрлашни ифодаловчи т. Аждодлар иқт-й, сиёсий, маън-й тарихини англаш ва қадрлаш масаласи мустақиллик даври авлоди учун ўзига хос маън-й қадриятга айланмоқда. Одамзод ўзининг кечаги кунини хотирлай олсагина, тарихдан зарур хулоса ва сабоқ чиқариб, уни англаб ва қадрлаб, онгли ҳаёт кечириши мумкин. Шунинг учун ҳам хотира, англаш ва қадрлаш доимо ёнма-ён турадиган, ўзаро узвий боғлиқ т.лардир. Ислом Каримов, «ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. Исботталаб бўлмаган ушбу ҳақиқат давлат сиёсатига айланиши зарур»лигини таъкидлаш орқали фикр камёблиги, онг ва тафаккур танқислиги мавжуд бўлган бир пайтда, туб ислоҳотларни тадрижий равишда давом эттириш зарурияти шароитида инсонни уйғонишга, ўзлигини англашга даъват этмоқда. Айни чоғда ўзликни англаш инсоннинг ўз ўтмиши ва аждодлари тарихини билиш ва қадрлашидан бошланишини уқтирмоқда. Дарҳақиқат, ўзини англаётган, ўзини тушунаётган ҳар бир одам қандай оилада дунёга келгани, ўз аждодлари кимлар бўлгани, ота-боболари нималар б-н шуғулланишгани ва қандай умр кечирганини билиб олишга интилади. Уларнинг фазилатлари ва қадриятга айланиб кетган моддий ва маън-й мерослари б-н фахрланиб яшайди. Ўз наслу насабини билиш, келиб чиқишини ўрганиш кишининг ҳаётда омонат ёки тасодифий эмаслигини англашга имкон беради. Шу б-н бирга атроф-муҳит, оила, маҳалла, эл-юрт, дунё миқёсида фикрлашга ундайди, унда маҳаллақараш, қишлоққараш, вилоятқараш эмас, айнан дунёқараш шаклланади. Инсон оламни қанчалик кенг ва чуқур англаса, инсоният оламига шунчалик кўпроқ қизиқади, уни тушунишга мазмун-моҳиятини англашга, инсон ва ҳаёт, инсоният ва мавжудот ўртасидаги мун-тларни ўрганишга, хуллас, инсоният тарихи б-н қизиқишга ҳаракат қилади. Аксинча, одам оламни қанчалик унутса, ўзлигини шунчалик унутади. Бундай ҳодиса башарият тарихида — турли макон ва замонда, турли ҳолатларда юз берган. У одамзодни ҳаётни тушуниш, қонуниятларини билиб олиш, оламни англаш ва ўзини олий мавжудот сифатидаги қадриятини идрок этиш орқали бутун инсоният тарихини англашга даъват этади. Бундай ноёб маън-й-руҳий эҳтиёж комиллик ва етукликка интилиш туйғусини уйғотади. Ана шу ички туйғу инсоннинг ўз ўтмишига, аждодларига, улардан қадрият сифатида қолган моддий ва маън-й меросга қизиқиш б-н қарашни тақозо этади. Бундай маън-й-руҳий эҳтиёж унинг тарихий хотираси теранлашишига, тарихий фал.сининг шаклланишига, шу фал. ва тафаккур орқали ўзининг ҳаётдаги ўрнини аниқ белгилаб олишига имконият яратади. Истиқболини кўра олишига рағбатлантиради. Тарихни билмаган, англамаган, уни қадрламаган, тарихдан сабоқ олмаган одам нафақат олис ва яқин аждодлари қандай яшагани, ўзи мансуб бўлган миллат қандай шакллангани, балки ўз келажагини ҳам тасаввур қила олмайди. Биз ўз тарихимизда ҳеч қачон ҳеч кимга ҳасад, ёвуз ният б-н қарамаганмиз ва б.лардан ҳам шуни талаб қилишга ҳақлимиз. Лекин, бу борада ҳам бизга қарши қаратилган маън-й таҳдидлар давом этмоқда. Мафкура соҳасида юрт равнақига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган маън-й тажовуз — бу ўзб. миллати тарихини сохталаштириш, турли хил ғайриилмий талқинлар, сиёсий шиорлар б-н бизни тарихимиздан, шарафли ўтмишимиздан жудо қилишга уриниш тарзида намоён бўлмоқда. Хориждаги баъзи бир сиёсий арбоблар ва олимлар алоҳида ўзб. деган миллат йўқ, балки умумий туркий халқ бор, деган даъволарни илгари сурмоқдалар. Бу б-н чекланиб қолмай ўзб., қозоқ, қирғиз, туркман, татар, бошқирд, уйғур ва ҳоказо т.ларга барҳам бериш керак, деган таклифларни билдирмоқдалар. Бундай қарашлар б-н асло келишиб бўлмайди. Ҳар бир халқ, жумладан, ўзб. халқининг ҳам тарихи бетакрордир. Ўзб. халқи кўҳна Хоразм заминида «Авесто» пайдо бўлган замонлардан буён ўз ҳаёти, ўз маъ-яти, ўз тарихи б-н яшаб келмоқда. Албатта, биз қадим тарихий илдизларимиз туркий халқлар б-н бир эканини, тилимиз, динимиз, урф-одатларимиз, қадриятларимиз ва мад-тимиз муштарак бўлганини эътироф этамиз, улар б-н ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш тарафдоримиз. Лекин, биз ўзимизни ҳамиша мустақил этнос — ўзб. халқи сифатида ҳис этиб келганмиз ва бу б-н фахрланамиз. Бунга тарихий, илмий, мад-й асослар етарли. Бутун дунё Ўз-н тарихи ва мад-тини эътироф этиб, бугунги кунда бизни шу ном б-н танийди ва ҳурмат қилади. Барчамиз миллатни асрамоғимиз лозим, миллатни асраш учун эса унинг ҳақиқий тарихини ўрганиш, авайлаб ҳимоялаш лозим. Қадрлаш дегани — бу асрлар давомида она юртимизни, халқимизнинг озодлик ва истиқлолини, эркин ва фаровон ҳаётини мардлик ва шижоат б-н ҳимоя қилган фидойи ватандошларни ёдга олмоқ, уларга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатмоқдир. Шу сабабдан ҳам маъ-ятнинг ажралмас таркибий қисми бўлган тарих фани истиқлол йилларида ўзининг ҳақиқий функциясини адо этишга — халқнинг ўзлигини англатишга хизмат қилишга киришди. Тарихий хотирасиз келажак йўқлиги, тарих миллат учун руҳий озиқ эканлиги, ҳаққоний тарихни тиклаш зарурияти давлат даражасига кўтарилиб, унинг ривожи учун барча зарурий шарт-шароит, имкониятлар яратилди. Кун тартибига ҳаққоний тарихни бирламчи манбалар асосида яратиш, уни холисона талқин этиш, баҳс-мунозаралар асосида тарихий ҳақиқатни тиклаш вазифаси қўйилди. Тарихни англаш ва қадрлаш масаласи давлат даражасига кўтарилганлиги туфайли аҳоли билим доираси ҳам кенгаймоқда. Тарих ва ҳоз. замон воқеликларига мурожаат қилиш бизнинг ижт-й тафаккуримиздан ҳаётни идрок этишнинг мавҳум ва ақидапарастлик қолипларини енгиб ўтишни, мустақил фикр юритиш ва содир бўлаётган жараёнларни баҳолай олиш қобилиятини талаб этади. Қотиб қолган эски ақидалардан воз кечиш — тарихий ўтмишдан воз кечиш дегани эмас. Кечаги ҳаётдан, тарихдан ҳеч қачон воз кечиб бўлмайди. Тарих — бу бизларники, аччиқ бўлса ҳам, чучук бўлса ҳам, у биз учун ҳаётдан сабоқ ва хулосалар чиқариш учун хизмат қилади. Шунинг учун ҳам у қадрлидир. Биз тарихга нисбатан бир ёқлама ва тор фикрлашдан воз кечмоғимиз лозим. Чунки, эл-юрт тақдирига дахлдор тарихий адолатни тиклаш, халқ ва миллат ўтмишидаги ёпиқ саҳифаларни тўла очиб бериш, шу тарихдан сабоқ чиқариб, бугун ва келажакка онгли қарашни шакллантириш эл-юрт учун ҳам қарз, ҳам фарз ҳисобланади. Юртнинг, тарихнинг муқаддаслиги нима б-н белгиланади? Бутун умрини имон ва эътиқод, адолат ва диёнат йўлида фидо этган зотларнинг мўътабар хоклари макон топган замингина муқаддасдир. Агар шундай аждодлар бўлмаса, улар даҳосининг нафаси сезилиб турмаса, ҳар қандай замин оддий тупроқ бўлиб қолаверади. Шу сабабдан ҳам тарихий ёдгорликларни тиклаш — бу фақат тегишли маблағ ва куч-имконият топишдангина иборат эмас, балки, биринчи галда, илмий ёндашувни, нозик дид ва маҳоратни, чуқур билим, тажриба ва юксак салоҳиятни, маън-й покликни талаб қиладиган мураккаб соҳадир. Ислом Каримов таъбири б-н айтганда: «Дунё ўткинчи. Дўппини бир бор айлантиргунча орадан шитоб б-н йиллар ўтиб кетади. Тарихини, ўзлигини англаб етган, қалбига қулоқ солган ҳар бир инсон ўзига, мен бу фоний дунёда нима иш қилдим, яна қандай ишлар қилишга вақтим ва қурбим етади, деган саволни бериши керак. Ана шу савол инсон қалбини тозартиради, уни савобли, эзгу ишларга чорлайди. Хуллас, маъ-ятда инсоннинг имон-эътиқоди, ахлоқи, тарих, ҳаёт маъносини қандай тушуниши, ички дунёси намоён бўлади. Ватан, тарих, халқ олдидаги бурчни англаш ҳам юксак маъ-ят белгисидир. Маън-й баркамол инсон — ўзининг савобли ишлари б-н кечирган ҳаётидан рози кетади. Тарихий қадриятларга, уларни элга қайтариш, танитишга ҳаракатлардан кўзда тутилган мақсад шуки, ҳар бир инсон ўз умрини табаррук зотлар кечирган ҳаёт б-н таққослар экан, кўнглидан мен ана шу салафларимизга муносиб ворисманми, деган савол ўтсин. Улар шу қадар буюк мерос қолдирибди, мендан нима қолади, деган туйғу б-н ўз фаолиятини баҳоласин». Айнан юқоридаги сабабларга кўра тарихни билиш ва қадрлаш миллий ўзликни англаш ҳамда маъ-ятнинг юксалиши б-н узвий боғлиқ масала ҳисобланади.

ТАРҒИБОТ (араб. қизиқтириш, тарқатиш) – 1) кенг маънода, ижтимоий фаолиятнинг алоҳида тури бўлиб, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида илмий, бадиий, ижтимоий-сиёсий, миллий ғоя ва қадриятларни тарғиб этишдир. Т. жараёнида фан, санъат, сиёсий ва мафкура ютуқлари кенг оммалаштирилади, бойитилади ва янада ривожлантирилади; 2) тор маънода, мафкура ва сиёсатни тарғиб этишга қаратилган фаолият. Т. илмийлик, конкретлилик, объективлик, ижтимоий ҳаёт б-н чамбарчас боғлиқлик тамойилларига асосланиши, ташкилий жиҳатдан уюшган бўлиши лозим. Т. давлат ва жамият манфаатларини ифода этиб, адолатли жамият қуриш ҳақидаги ғоялар ва мафкураларни омма орасида ёйиш, кишиларга ғоявий-сиёсий таъсир кўрсатиш воситасидир. Т.нинг энг муҳим вазифаси халқаро ва мамлакат ичида юз бераётган ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидаги илғор тенденция ва воқеаларни мунтазам равишда таҳлил этиш, жамият тараққиётидаги долзарб муаммолар ечимини топиш, тараққиёт кафолатларини белгиловчи таклифларни тарқатишдан иборат. Т. маълумотларнинг серқирралиги, янгилиги б-н аҳолини ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишга чорлайди. Янги минг йиллик ибтидосида мафкуравий курашнинг авж олиши Т.ни ғоявий-сиёсий таъсир қуролига айлантирмоқда. Т. жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олса-да, аслида аҳолининг айрим табақалари учунгина мўлжалланган бўлиши ҳам мумкин. Мамлакат миқёсида инсонпарварлик, ватанпарварлик, ахлоқий поклик, илмий дунёқараш, диний бағрикенглик каби фазилатларни шакллантиришда Т. гуманистик аҳамият касб этади. Бироқ, бундан Т. фақат позитив тушунча экан деган хулосага келиш ҳам тўғри эмас. Чунки Т. жараёнида кенг аудиторияни чалғитувчи маълумотлар берилиши, далиллар келтирилиши, ахборотлар тарқатилиши ҳам мумкин. Бу кенг жамоатчиликни саросимага ҳам солиб қўяди. Шунинг учун ҳам Т.ни позитив (конструктив) ва негатив жиҳатлари алоҳида қайд этилади. Позитив Т. шахс дунёқарашига, жамият барқарорлигига, давлат тинчлигига ва охир-оқибатда ҳар бир мамлакатнинг маънавий, сиёсий, иқтисодий, маданий юксалишига конструктив таъсир кўрсатади. Т. жараёнида турли ғояларни фарқлаш, яхшиларини ўзлаштириш ва зарарлисини рад этиш учун инсон онги ривожланган, унинг ўзи эса мустаҳкам иродали бўлиши зарур. Негатив Т. эса инсонларни чалғитувчи турли маълумот, далилларни тарқатишга қаратилган фаолият ҳисобланади. Негатив Т.да абстракт, тушунарсиз фикрлаш; манба томонидан бирон-бир маълумот, ахборот, далилни фақат унинг фойдасига бўлган қисмини етказиш; реал фактларни хомаки, воқеликка зид хулосалар билан якунлаш; ўз вақтида жавоб бермасдан долзарб муаммони “совутиш” ва ҳ.к. акс эттирилади. Ҳозирга келиб Т.нинг қуйидаги турлари қайд этилади: мияни турли зарарли фиклардан тозаловчи Т., жамоатчилик фикрини чалғитувчи Т., модага айланган сўзлар билан жалб қилувчи Т., адвокация, нацизм, секс ва зўрлаш, эвтаназия, гомофобия, гомосексуализм, филателия ғояларини тарғиб қилувчи Т. ва ҳ.к. Одатда Т.чилар бир воқеани, битта фактни шундай талқин қила оладики, ундан кенг аудитория ижобий ёки салбий хулоса чиқариши одатий ҳол бўлиб қолади. Шундай экан, Т.чиларнинг тезкорлик ва ҳақиқатгўйлик принциплари асосида иш олиб боришлари жамият барқарорлигини таъминлаш ва маънавий юксалишида ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.

ТАСАВВУР – борлиқ оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг сезги аъзоларига таъсир қилиб, мияда сақланган ҳосилалари асосида қайта тикланган образи, шунингдек, хаёл суриш натижасида пайдо бўладиган образни ифодаловчи т. Бир нарса ёки ҳодисанинг сувратини ўйлаб, уни зеҳнда гавдалантириш, хаёлга келтириш ҳам тасаввур бўлади. Т. ҳиссий билишнинг олий босқичи. Ундаги образлар умумлашган тарзда бўлади. Т. сезги ва идрок б-н узвий боғлиқ, лекин улардан анча фарқ қилади. Сезги ва идрок ҳозирги ҳолатга тегишли бўлса, Т. айни вақтда ҳозирга ҳолатга ҳам, ўтмишга ҳам тааллуқлидир. Бу айниқса бадиий ижод табиатига ва ижодкорлар фаолиятига хосдир. Бўлмаса, олис-олис замонларни Т. қилмай туриб, ўтмиш ҳақида асар ёзиб бўлмас эди. Т.нинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шуки, у барқарор эмас, онгда узоқ вақт сақланмай, бошқа янги Т.лар б-н алмашиниб, ўзгариб туради. Унинг шу хусусиятини фаҳмлаган одамзод уни сақлаб қолиш мақсадида қалам б-н қоғозни ихтиро этган. Қаламнинг қоғозга тушган излари ўчмасдир.

ТАСАВВУФ (араб. сувф – жундан қилинган кийим, пўстин кийим; суфийлик) – исломда инсоннинг руҳий дунёси тўғрисидаги, уни руҳий-ахлоқий жиҳатдан комиллик сари етакловчи таълимот; диний эътиқод, суфийлик исломдаги мистик оқимдир. “Мистицизм”, “мистика” сўзлари қадимий юнон тилидаги mystikos – «яширин», «сирли» сўзидан олинган бўлиб, илоҳият б-н бевосита мулоқот қилиш мумкинлиги ҳақидаги таълимот. Бу таълимот инсоннинг Худо б-н ақл ва ҳиссиётдан юқори бўлган сирли алоқаси бўлиб, унинг натижасида инсон онгида Худони билиш ҳосил бўлади. Қадимий Шарқ ва юнон динларида ҳам инсонни ғайритабиий кучлар б-н боғлайдиган урф-одатлар (мистериялар) – мистицизм элементлари бор эди. Яккахудолик динларининг барчасида мистицизмга хос унсурлар мавжуд. Ҳаётнинг барча соҳалари диний эътиқод б-н боғлиқ бўлган ўрта асрларда тасаввуфнинг роли катта бўлди. Т., сўфий ёки мутасаввуф сўзларининг келиб чиқиши ҳақида турлича фикрлар мавжуд. Сўфийлик муаллифлари кўпинча унинг келиб чиқишини «сувф» («соф бўлмоқ») ўзагидан ёки «аҳл ас­суффа» (Пайғамбарнинг Мадинадаги уйи яқинидаги суффага йиғилувчи зоҳид кишилар)га тегишли деб таъкидлайдилар. Ғарбий Европа тадқиқотчилари то ХХ асрга қадар унинг келиб чиқишини юнонча – «ҳикмат» (sophia) сўзидан келиб чиққан деган фикрга мойил бўлишган. Бу сўзнинг «суф» (жун чопон) сўзидан келиб чиққанлиги ҳақидаги ўрта аср мусулмон олимлари таъкидлаган фикр умумқабул қилинган фикр ҳисобланади. Чунки сўфийларнинг асосий белгилари уларнинг дағал жундан кийим кийишлари эди. Бу борада Ибн Халдуннинг фикри ҳақиқатга яқин деб эътироф этилади. Қадимдан таркидунё қилган зоҳидлар жундан тўқилган кийим ёки пўстин кийиб юришни одат қилганлар. Бу билан улар башанг кийиниб юрувчи аҳли дунёлардан фарқли ҳаёт тарзини ўзларида намоён этганлар. Т. ва сўфий сўзлари IX асрнинг бошларида яшаган Абу Ҳошим Суфийдан бошлаб жорий этилган. Ундан олдинги даврларда бу атама ўрнида «зуҳд» (зоҳидлик, таркидунёчилик), «тақводорлик», «парҳезкорлик» каби иборалар ишлатилган. Ибн Халдуннинг таъкидича, саҳобалар, тобеинлар ва уларнинг кейинги аср кишиларида ҳидоят, ибодат, тақво ва зоҳидлик каби ҳис-туйғулар мужассам бўлган. Бироқ ҳижратнинг 2-асри ва ундан кейинги даврга келиб, одамларнинг кўпчилигида мазкур хусусият ўрнида дунёпарастлик, дин ишларига бепарволик, кибр ва риёкорлик сингари салбий хусусиятлар пайдо бўла бошлаганидан кейин обидлик ва зоҳидликни ихтиёр қилган бир гуруҳ кишилар Т. ва сўфийлик номи билан ажралиб чиққанлар. Т. га асос солган таркидунёчилик, Т.ий кайфиятлар ислом дини билан деярли бир вақтда пайдо бўлган. Исломда зоҳидлик анъаналарининг пайдо бўлиши ва ривожланишининг сабаблари орасида мусулмон жамоаси яшай бошлаган дастлабки икки асрдаги ижтимоий-сиёсий ихтилофлар, чуқур ғоявий ва маънавий изланишлар билан давом этган ҳаётнинг умумий мураккаблашуви, бошқа диний-фалсафий тизимларнинг, биринчи навбатда, христианликнинг таъсирини кўрсатиш мумкин. Т. турлича талқин қилинган. Мас., Маъруф Кархий фикрича, «Т.-ҳақиқат сари интилиш, одамлардан таъмагирлик қилмаслик ва фақирликни ихтиёр этишдир». Жунайд Бағдодий «Т. қалбни соф тутмоқ, туғма заифлик ва нохуш ахлоқлардан фориғ бўлиб, ҳайвоний ва нафсоний туйғулар устидан ғалаба қилмоқ», деб таъриф берган. Мисрлик олим Иброҳим Басюний «Исломда Т.нинг пайдо бўлиши» номли китобида ҳижрий III-IV асрларда яшаб ўтган олимларнинг Т. ҳақидаги 40 та таърифини келтиради. Шу тариқа, Т. ислом шариати талабларини ихлос билан бажарган ҳолда зуҳд, тақво, камтарлик каби олижаноб фазилатларни ўзида мужассам этиб, нафсни поклаш йўли билан комил инсон даражасига эришишга ҳаракат қилишдан иборат. Мас., Т. илмидан сабоқ берувчи шахс – шайх, муршид, пир, эшон, хожа, мавло, мавлоно, махдум сингари унвонлар билан танилган. Т. илмидан сабоқ олувчи шахс – мурид, солик, аҳли дил, аҳли ҳол, мутасаввуф каби номлар билан аталган. Илк давр сўфийлари, аниқроғи, зоҳид ва обидларга хос хусусиятлар қуйидагилардан иборат эди: Қуръони карим оятлари устида чуқур фикр юритиш, Қуръон ва Пайғамбар суннатларига қатъий амал қилиш, кечаларини нафл ибодатлар б-н бедор ўтказиш, кундузлари рўза тутиш, ҳаёт лаззатларидан воз кечиш, гуноҳдан сақланиш, ҳоким ва ҳарбийлардан ўзини йироқ тутиш, ҳалол ва ҳаром орасини жуда узоқ тутиш (вараъ), ўзини Аллоҳ ихтиёрига топшириш (таваккул) ва ҳ.к. Шунингдек, фақирликни улуғлаш, охиратни ўйлаш ва тавба қилиш кайфияти, берганига шукр қилиш, азоб-уқубатларга сабр-тоқатлилик ҳам Т. нинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобланган. Сўфийлик таълимоти инсон қалбидаги энг нозик ўзгаришларни ҳам чуқур мулоҳаза билан ўрганиш, кишилардаги ботиний туйғуларга ҳамдард бўлишга ўргатган. Шу сабабли ҳам Т. асосчиларидан бири нозик руҳшунос, «қалб ва фикрлар» ҳамда инсоний ниятлар тўғрисидаги «фан»нинг яратувчиси Ҳасан Басрий ҳисобланиши бежиз эмас. Т. бўйича олий мақомга эришган соҳибкаромат пирлар валий, авлиё, қутб, ақтоб, чилтон, абдол, аброр, сиддиқ, ғавс каби номлар билан юритилган. Т. аҳли баъзан ошиқ, фақир, ҳақир, дарвеш, қаландар, зоҳид, ориф, аҳли муҳаббат, аҳли сулук сингари атамалар билан ҳам ифода этилган. Т. истилоҳи асосида ижод этган шоирлар мажоз услубини танлаганлар, шунинг учун ҳақиқат, мажоз, ташбеҳ, истиора каби мантиқий қоидалардан бехабар китобхон Навоий, Фузулий, Атоий, Умар Хайём сингари мумтоз адабиёт намояндаларининг шеърларини тўла англаши қийин кечади. Т. тариқатларининг инсоният маънавиятини юксалтиришга қўшиб келаётган беназир ҳиссаси бутун дунё жамоатчилиги томонидан эътироф этилса-да, баъзан ислом оламида Т. га салбий назар билан қараш, унинг тариқатлари, машойихлари ва кароматларини инкор этиш ҳолари кўзга ташланади. Ислом ҳуқуқшунослигида, шаръий кўрсатмаларни амалга татбиқ этишда 4 та мазҳаб бўлганидек, Т. да ҳам бир неча тариқатлар шаклланган. Машҳурлари- тайфурия, жунайдия, ҳакимия, қодирия, яссавийя, маломатийя, кубровийя, мавлавия, нақшбандия тариқатларидир. Истиқлол йилларида мамлакатимизда Т. тариқатларини ўрганиш, унга доир асарларни таржима қилиш, атоқли машойихларнинг мақбараларини қайта қуриш ва таъмирлашга катта аҳамият берилмоқда. Жумладан, Ҳаким Термизий, Нажмиддин Кубро, Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Шайх Зайниддин, Занги ота, Шайх Хованди Тоҳур ва бошқа кўплаб Т. тариқатларига мансуб пири комилларнинг ҳаёт ва ижодларини чуқур ўрганиш, уларнинг бебаҳо меросидан халқимизни баҳраманд этиш борасида муайян ишлар қилинди.

ТАФАККУР (араб. фикрлаш, ақлий билиш) — инсон маънавий оламининг таркибий қисми, оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим хусусиятларини аниқлайдиган, улар ўртасидаги ички, зарурий алоқалар, яъни қонуний боғланишларни акс эттирадиган билишнинг рационал босқичи. Тафаккур ибораси арабча “фикр” сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўйлаш, муҳокама, мушоҳада ва фикр юритиш маъноларини билдиради. Т. қуйидаги асосий хусусиятларга эга: 1) унда воқелик абстрактлашган ва умумлашган ҳолда инъикос қилинади. Ҳиссий билишдан фарқли ўлароқ, Т. бизга предметнинг номуҳим, иккинчи даражали (бу одатда билиш олдида турган вазифа билан белгиланади) белгиларидан фикран четлашган, мавҳумлашган ҳолда, эътиборимизни унинг умумий, муҳим, такрорланиб турувчи хусусиятларига ва муносабатларига қаратишимизга имкон беради; 2) Т. борлиқни билвосита акс эттиради. Унда янги билимлар тажрибага ҳар сафар бевосита мурожаат этмасдан, мавжуд билимларга таянган ҳолда ҳосил қилинади. Фикрлаш бунда предмет ва ҳодисалар ўртасидаги алоқадорликка асосланади; 3) Т. инсоннинг ижодий фаолиятидан иборат. Унда билиш жараёни борлиқда реал аналогига эга бўлмаган нарсалар юқори даражада идеаллашган объектлар (Мас., абсолют қаттиқ жисм, идеал газ каби тушунчалар)ни яратиш, турли хил формал системаларни қуриш билан кечади. Улар ёрдамида предмет ва ҳодисаларнинг энг мураккаб хусусиятларини ўрганиш, ҳодисаларни олдиндан кўриш, башоратлар қилиш имконияти вужудга келади; 4) Т. тил билан узвий алоқада мавжуд. Фикр идеал ҳодисадир. У фақат тилда, моддий ҳодисада (товуш тўлқинларида, график чизиқларда) реаллашади, бошқа кишилар бевосита қабул қила оладиган, ҳис этадиган шаклга киради ва одамларнинг ўзаро фикр алмашиш воситасига айланади. Бошқача айтганда, тил фикрнинг бевосита воқе бўлиш шаклидир. Психологларнинг таъбирича, фикрлаш, яъни тафаккур мияда содир бўладиган жараён сезги органлари ожизлик қилган ўринларда одам ва оламнинг хусусияти тафаккур орқали ўрганилади. Т. ақлий фаолият, онгли хатти-ҳаракатларнинг мажмуи бўлиб, теварак атроф, ижтимоий муҳит ҳамда борлиқни билиш асоси, инсон фаолиятини оқилона, самарали ташкил қилишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Киши фикрлаш жараёнида ўзи кўрган, идрок қилган, сезган, тасаввур этган нарса ва ҳодисаларини тўғрилиги, аниқлиги ҳамда борлиққа муносабатини англайди. Т. орқали киши одам ва олам сирларини ўрганишда ҳосил бўлган қараш, тушунча ва фараздир. Инсоният томонидан чиқарилган хулоса ҳамда натижаларнинг қанчалик тўғри ва нотўғрилигини билиб олади. Мулоҳаза юритиб, мазкур жараён ва ҳодисалар ўртасидаги муносабатни, хос хусусиятларни уларнинг бир-бири билан боғлаб ёки ажратиб турувчи жиҳатлар ҳамда уларни фаолиятини ўрганади. Т. жараёни инсоннинг мияси билан эмас, балки кўнгли, руҳияти билан узвий боғлиқликда кечади. Фикрловчининг ички дунёси қанчалик бой бўлса, унинг фикрлаш савияси ҳам, хатти-ҳаракати ҳам шунга яраша бўлади. Инсон фикрининг теранлиги, тиниқлиги, мантиқийлиги, эркинлиги, мустақиллиги, бадиийлиги, ижодийлиги унинг сифатлари ҳисобланади. Инсон дунёни Т.нинг айнан шу шакллари орқали англайди, ўзига хос тарзда тасвирлайди, ўзига хулосалар чиқаради. Руҳияти уйғоқ, қалби беҳаловат одам бирор нарсага меҳр қўяди, ўзида яратишга, ижодга, кашфиётга эҳтиёж сезади. Бу эҳтиёж эса уни ҳаракатга ундайди, маънавий камолот сари етаклайди. XI асрда тилимизда онг, ақл, Т. сўзлари билан бирга соф туркий “ўг” ҳам ишлатилган. “Ўгит” сўзи ҳам шундан келиб чиққан. Турк хоқонлигида сарой амалларидан бири “ўгилик” деб аталган, бу лавозим эгаси маслаҳатчилик, васийлик билан шуғулланган. Инсон борки, у фикр юритиш қобилиятига эга. Мутафаккир иборасининг ўзаги ҳам фикрдир. Лекин ҳар бир фикр юрита оладиган кишига нисбатан мутафаккир иборасини қўллаб бўлмайди. Юксак, теран ва атрофлича фикр юрита оладиган, ижтимоий фаолиятидан эл-юртига катта нафи тегадиган тарихий шахслар, атоқли сиймоларнигина мутафаккир дейиш мумкин. Хоразмий, Фарғоний, Фаробий, Беруний, Абу Али ибн Сино каби буюк олимлар, Маҳмуд Қошғарий, Аҳмад Югнакий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Яссавий, Жалолиддин Румий, Алишер Навоий сингари улуғ адиб ва шоирлар, имом Бухорий, имом Термизий, Нажмиддин Кубро, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор каби уламолар айни пайтда мутафаккирлар ҳисобланади. Соҳибқирон Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби темурийлар мутафаккир зотлар эди. Амир Темур, Ҳусайн Бойқаро ва Бобур фаолиятида давлат тафаккури устунлик қилган бўлса, Улуғбек фаолиятида илмий Т. етакчи эди. XX асрнинг биринчи чорагига келсак, ўзбек жамиятида етакчи ғоя жадидчилик эди. Мунавварқори Абдурашидхон ўғли, Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Чўлпон, Фитрат, Абдулла Қодирийлар ҳам халқимизнинг мутафаккир фарзандлари эдилар. Инсон Т.и турларига хос хусусиятларни текшириш ва таҳлил қилиш натижасида мустақил фикрлаш – инсон олдида турган муаммолари, мақсад ва вазифалари белгиланган ҳолда ўз билими, дунёқараши ва ҳаётий тажрибаларига таяниб, турли йўл ва усул, воситалари ёрдамида ўзининг интеллектуал имкониятлари даражасида мустақил равишда ҳал қилишдан иборат бўлган ақлий фаолиятдир. Киши Т.и мустақиллиги белгиларидан бири ташаббускорлик – инсоннинг ўз олдига аниқ мақсад, яққол вазифалар қўйиши уларни амалга ошириш йўлидаги муаммолар ечимини топиш, ниҳоясига етказиш учун зарур бўлган усул ва воситаларни ўзи белгилашида намоён бўлади. Бу фаолиятнинг тиниқлиги, вазифаларни тез бажариш жараёнида янги усул ва воситаларни тез топиш, саралаш ҳамда қўллаш натижанинг салмоғида кўринади. Т. мустақиллигининг танқидийлиги эса мустақил фикрловчини воқеа, ходисаларга муносабати, унинг хусусиятларини, муҳим-номуҳим жиҳатларини ажрата билишида сезилади. Мақсад ва вазифалари ўзга шахслар томонидан белгилаб, тайёр усул ҳамда воситаларга таянган ҳолда бошқаларнинг бевосита ёрдами билан амалга оширилиш жараёнида бир оз қатнашган Т. кўриниши фикр қарамлиги ҳисобланади. Мустақил Т.га эга бўлмаган кишилар тайёр қарашлар асирига айланадилар ва уларда Т.нинг ўсиши ўзининг табиий даражасидан орқада қолади. Т. нинг қарамлиги, қуллиги жамият ривожига, миллат тараққиётига тўсиқ бўлади. Зеро, И.А.Каримов таъкидлаганидек: ,,Тафаккур ўзгармаса турмуш ҳам ўзгармайди”. Шунинг учун ҳам фикрнинг мустақиллиги унинг сермаҳсуллиги, самарадорлигини таъминлайди. Ахир инсон томонидан муайян вақт ичида маълум соҳа учун қимматли ва янги фикрлар, ғоялар, тавсиялар яратилган, назарий ва амалий вазифалар ҳал қилинган бўлса, бундай кишининг Т.и сермаҳсул, самарали Т. саналади. Демак, маълум пайт оралиғида мустақил равишда бажарилган иш кўлами ва сифати (тафаккурининг кенглиги, чуқурлиги, танқидийлиги асосида) Т. мустақиллиги ўлчови бўлиб хизмат қилади. Зеро, Т. мустақиллигига, яъни мустақил фикр соҳибларини тарбиялаш ва шакллантириш мустақил Ўзбек ижтимоий тараққиётининг муҳим маънавий-мафкуравий омилларидан бири ҳисобланади.

ТАФАККУР ТАРЗИ – предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим хусусиятларини аниқлайдиган, улар ўртасидаги ички, зарурий алоқалар, яъни қонуний боғланишларни акс эттирадиган билишнинг рационал шаклини англатувчи атама. Инсон нимани амалга оширмасин, қандай мақсадни илгари сурмасин, албатта уни тафаккур чиғириғидан ўтказиши лозим. Зеро, А. Навоий айтганларидек: ,,Ҳар не ишни қилмиш одамзод тафаккур бирла қилмиш одамзод”. Т.т.нинг ўзгариши ҳар бир жамиятнинг иқтисодий, сиёсий, маданий, маънавий ҳаётидан, ундаги ўзгаришлардан келиб чиқади. Алқисса, мустабид тузум шароитида жамиятнинг, миллатнинг, шахснинг Т. т. ҳукм сурган маъмурий буйруқбозлик, якка ҳокимлик ҳукмронлигидан келиб чиққан. Ягона давлат амал қилиши хусусий мулк эгалиги бўлмаганлиги кишиларнинг Т.т.га таъсир этиб, шу билан белгиланган. Истиқлол туфайли демократик тараққиёт йўли, тамойилининг танлаб олиниши кишилар онги, тафаккурида ўзгаришларни амалга ошириш имкониятини берди. Плюрализм ҳар бир нарса ва ҳодисага, жараёнларга турфа қарашлар нуқтаи назаридан ёндашиш, Т.т.нинг шарқона қадриятлар асосида ўзгаришига олиб келди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти – миллий ғоя ва ўзбекона қадриятлар, урф-одатларимиз асосида ёндашилиши туфайли, инсон ўзлигини, миллий ғурурини, Ватанини янада чуқурроқ англай бошлади. Мустақиллик ва демократик Т. т. миллатни, мамлакатни халққа, жаҳонга танитиб, тенглар ичра тенг бўлиши орқали миллий ўзлигимизни қайта тиклаш, шунинг баробарида уни ҳар қандай хуруж ва ,,оммавий маданият” кўринишидан асраб-авайлаш Т. т.нинг муҳим жиҳатларидан ҳисобланади. Эркинлик ва демократия, сўз ва иш бирлиги жаҳонда кечаётган глобаллашув ва модернизациялаш жараёни билан уйғунликда Т.т.да ўз ифодасини топмоқда. Айниқса, давлат ва жамият қурилишида янгича Т.т. намоён бўлмоқда. Т.т. фалсафа, мантиқ ва психология фанларида тўлиқ ўрганилмаган тушунчалар қаторига киради. Т.т. одатда воқеликни идрок этиш ва унга нисбатан ўз муносабатини ифода этишга тўла рационал (ақлга, мантиққа асосланган) ва иррационал (ақл ва мантиқ доирасидан чиқадиган, уларга зид ёки ботиний ишончга, ғайришуурий, мистик омилларга таянадиган) бўлади. Тафаккурнинг шаклланиш тарихига кўра, фалсафанинг билиш назариясига асосан метафизик ва диалектик бўлиши мумкин. Шунингдек воқеликни акс эттириш воситасига кўра эса конкрет-образли (шу жумладан бадиий) ёки мавҳум тушунчавий (шу жумладан илмий ) тафаккур турларини келтириш мумкин.

ТАШАББУС — бирор ишни бошлаш, даъват этиш б-н боғлиқ хатти-ҳаракат, ғайратни англатувчи т. Инсон маълум бир мақсадларга интилиш б-н ҳаёт кечирар экан турли шароитларда иш олиб боради. Ҳар хил шароитларда кўзланган мақсадни англаб етиш ва унга эришишнинг илғор йўлларини топишга интилиш ташаббусни келтириб чиқаради. Маън-й н.назардан Т. инсон дунёқарашининг тетиклиги, соғломлигини, қийинчиликларни енгиб ўтишга қодирлигини ифодалаб, ҳаётга кўтаринки руҳ ва кайфиятда мун-тда бўлишни англатади. Т. индивидуал инсонга, гуруҳга, миллат, халққа тегишли бўлиши, расмий, норасмий, объектив ва субъектив, яширин ва очиқ, функционал ва нофункционал, наз-й ва амалий, ижобий ёки салбий каби кўринишларда бўлиши мумкин. Т.нинг инсон маъ-ятига таъсири одамларни бирлаштирувчилик хус-ятида яққол кўзга ташланади.

ТАШАББУСКОРЛИК — фаолият жараёнида бирор ишни бошлаш, даъват этиш, ижодий ёндошишда намоён бўладиган шахс хус-ятни англатувчи т. Т. белгиланган мақсад ёки иш ҳаракатни амалга оширишда ўзига хос услубдан фойдаланиш ва уни шу мақсад ёки ишга алоқадор барча кишилар томонидан қўллаб-қувватланишига эришишни ҳам ифодалайди. Т. касбга, соҳага, индивидуал ёки ижт-й масала кабиларга қаратилган бўлиши, моддий, маън-й, ҳуқуқий, сиёсий, иқт-й, мад-й ва ҳ.к. мақсадларни ифодалаши мумкин. Ёшлар маъ-ятида Т.ни шакллантириш замон талабидир. Бу соҳадаги адабиётларни ўрганишлар шуни кўрсатадики, масалан, бола шахсининг ташаббускорлиги, ижодий имкониятлари юқори бўлиши бир қатор, бир-бири б-н узвий алоқадор омилларга боғлиқ. Бола ирсияти, асаб тизими, темпераменти ва билиш жараёнлари хус-ятлари б-н бир қаторда, бола шахси шаклланётган яқин ижт-й психологик муҳит хус-ятлари, бола атрофидаги кишиларнинг (оила, синфдошлар, педагоглар ва б.лар) интеллектуал даражаси, таълим тарбия жарёнининг ижодий қобилиятларнинг рив-шига қай даражада мослигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Мутахассислар фикрича, оилада болага меҳрли мун-т, уларга етарли эркинлик бериш, уларни кўп таъқиб қилмаслик, кўпроқ мулоқотда бўлиш, айниқса, Т.ни, ижодий иқтидорликни ва тафаккурни ривожлантиришга йўналган ўйинларни бирга ўйнаш болаларда ижодий, мустақил фикрлаш қобилиятининг ва Т.нинг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади. Таълим-тарбия жараёнининг ёшларда ташаббускорликни ривожлантиришга мос бўлиши барча таълим муассасаларида (боғча, мактаб, лицей, коллеж, университет) таълим берувчи ва таълим олувчилар мун-тларини демократлаштириш, ўқитувчининг мавқеига нисбатан қарашни, таълим шакли, мазмуни ва технологияларига янгича, яъни инновацион ёндошувни жорий қилишни тақозо этади. Бундай янгича ёндашув энг аввало ўқитувчи-ўқувчи ўртасидаги маън-й мун-тни тубдан ўзгартиришни талаб этади. Кўпчилик ҳолларда мактаблардаги жараёнларда ўқитувчи ҳукмрон бўлиб, улар ўзларини асосан билим, маълумот узатувчи ва ёшларнинг ҳулқ-атвори бўйича ўз фикрларини, маслаҳатларини, кўрсатмаларини билдирувчи сифатида тутадилар. Бундай ҳолат таълим олувчиларда ижодий, эркин фикрлаш қобилиятларини, Т.ни ривожлантиришга эмас, балки тайёр билимлар захирасини пассив ўзлаштириш, мажбурий итоаткорликни шакллантиришга мосдир. Таълим шакллари ва анъанавий таълим технологиялари асосан ўқитувчи фаоллигига таянади. Келгусида жорий қилиниши зарур бўлган таълимга янгича ёндашув, инновацион таълим технологиялари кўпроқ таълим олувчилар фаоллигига асосланиши, уларда мустақил ўрганиш эҳтиёжи ва кўникмаларини шакллантиришга йўналган бўлиши лозим. Ўқитувчи билим узатувчи ролидан таълим олувчиларнинг фаол ўрганиш жарёнини ташкил қилувчи, уларнинг ўқиш мотивацияларини ва фаолиятини бошқарувчи, улардаги мавжуд билиш, эркин фикрлаш, ижод қилиш, Т., янгилик яратиш эҳтиёжларини психологик ва педагогик жиҳатдан оқилона қўллаб-қувватлаб, ривожлантирувчи ролига ўтиши зарур.

Т2