В

ВАЗМИНЛИК – инсоннинг маън-й хус-яти, оғир, машаққатли даврда, қийин вазиятларда ўзини тута биладиган, сипо, салобатли, салмоқли, бир маромда содир бўладиган воқеаларга нисбатан қўлланиладиган т.. В. асосан ижобий хислат, фазилат сифатида тушунилади, ўзини тута билиш, сермулоҳазалилик, шошилиб хулоса чиқармаслик, “етти ўлчаб бир кесиш”ни англатади. Сиполик эса бу одамнинг камтарлиги, камсуқумлигини ифодалайди. Сипо одам ҳеч қачон мақтанмайди, бошқаларнинг фикр ва мулоҳазаларини ҳурмат қилади. Салобатлилик эса инсондаги зоҳирий ва ботиний улуғворликни англатади. “Салобати босиб бир оз гангиб қолдим” дейилганда ана шундай ҳолат назарда тутилади. Салмоқли, деб таъриф берилганда бирор одамнинг амалга оширган иши ёки билим даражасининг аҳамиятли эканлиги, жам-тга фойдаси кўплиги назарда тутилади. Мас., бирор олим, адиб ёки арбобнинг, санъаткор ёки ҳунарманднинг бажарган ишлари кўлами кенг бўлса, юрти ва элига кўпроқ манфаати етса, бу ишлар салмоқли, деб таърифланади. “В.” сўзининг ўзида жо этган маънолари кенг ва чуқурдир. Сабр, қаноат ва  тоқат вазмин одамнинг хислатидир. Психологик н.назардан вазмин одамнинг асаблари мустаҳкам, у жиззаки эмас. Ўзига ёқмаган бирор ножўя сўз, ёмон муомала, хато қилинган иш ва ҳатто ҳақорат ҳам вазмин одамни осонгина изидан чиқара олмайди. “В.” сўзига кўпгина луғатларда “оғир”, “машаққатли”, ва “қийин” сўзлари синоним сифатида ҳам келтирилади. “Оғир” сўзи инсонга нисбатан айтилганда салбий бир маъно бериши мумкин, мас., “феъли оғир”, “муросага келмайдиган” каби. Машаққатли ва қийин, деб таъриф берилганда В.нинг осон иш эмаслиги, у ўзига хос машаққат ва қийинчилик б-н кечишига ишорадир. Оғир-босиқ одам дейилганида ҳам В.нинг бир кўриниши англашилади. Кексаларимиз баъзи бир одамларни: “Фалончи роса оғир карвон-да!” деб таърифлайдилар. Бу иборада ҳам В.ка тааллуқли маънолар мавжуд. Вазмин одам аксарият ҳолларда олижаноб, кечиримли бўлади. Енгилтаклик, шошилиш – В.ка зид ҳолат. “Шошилган ишнинг пушаймони кўп” деган мақол бор. Ҳазрат Алишер Навоий: “Ҳар кимсаки, айламас ошиқмоқни хаёл, // Ёфроқни ифак қилур, чечак баргини бол”, – деб ёзган. В. икки хил – бири туғма, табиат ато қилган В. бўлса, иккинчиси таълим-тарбия орқали эришилган В.дир. Туғма В. инсонинг ёшлигидан, ҳатто гўдаклигидан маълум бўлади. Таълим ила эришилган В. эса кейинроқ намоён бўлиши мумкин. Юнон файласуфи ва адиби Плутарх “Подшоҳлар ва саркардаларнинг ҳикматли сўзлари” асарида бундай ёзади: “Файласуф Афинадор қариб қолган пайтида уни (Цезар Августин) уйига келишини илтимос қилган эди, у келди. Хайрлашув чоғида яхши тилаклар б-н Афинадор унга: “Агар Цезар, ғазабланадиган бўлсанг, илтимос, ичингда алифбонинг барча йигирма тўрт ҳарфини айтиб чиқмагунча ҳеч нарса гапирма ҳам, ҳеч нарса дема ҳам”, – деди. Шунда Цезар унинг қўлларини маҳкам ушлаб: “Сен менга ҳали кераксан!” – деб хитоб қилди ва унинг деярли яна бир йил умр кўришига ёрдам берди; у ушбуни кўп қайтарарди: “Сукутдадир – энг олий туҳфа”. Демак, сукут сақлаш, шошма-шошарлик қилмаслик ҳам В.нинг бир кўринишидир. Шеъриятда таъкидлангани каби: “Шошилма ишда ҳеч, адашмоқ осон, // Ва лекин ғайрат қил, бўлгин тез чаққон. // Истасанг иззат сен, хушфеъл бўл, вазмин, // Шунда омад келар, бўлурсан комрон”. В. барча халқлар, миллатларда ижобий фазилат сифатида қадрланади. Аждодларимиз ҳам В.ни қадрлаганлар ва бу ҳол шу кунларгача давом этиб келмоқда.

Вайронкор Ғоялар – бунёдкор ғояларга зид бўлган, ёвузлик ва жаҳолатга хизмат қиладиган ғоялар мажмуини ифодалайдиган тушунча. Жамиятни тубанликка етаклаб, одамларни ғаразли ният ва қабиҳ мақсадларга ундайдиган, халқлар ва давлатларни таназзул ва ҳалокатта маҳкум этадиган ғоялар (ўзининг шахсий ёки ижтимоий манфаатларини б. ҳисобига қондириш, босқинчилик, талончилик ва б.). В.ғ. инсонпарварлик тамойилига зид бўлган, бир миллатни бошқасидан устун қўядиган, олий ирқ даъвосида бошқа халқларни қирғин қилишга чақирадиган, жамиятни тарафкашларга ажратиб, бўлиб ташлашга хизмат қиладиган ғоялар мажмуидир. Ақидапарастлик ва жангари ирқчилик (расизм), буюк давлатчилик шовинизми ва ашаддий миллатчилик, фашизм, большевизм, терроризм ва шу каби мафкуралар мана шундай вайронкор ғояларга киради.

ВАНДАЛИЗМ — замонавий талқинда маън-й бузғунчилик ва вайронкорликни  англатувчи т., тарихий жиҳатдан эса мил. 455 йилда Римни забт этиб, кўплаб антик ва насроний мад-т ёдгорликларини вайрон қилган қадимий герман қабиласининг номидан келиб чиққан атама. Бу ибора илмий муомалада мад-й-тарихий ва моддий бойликларни вайрон этиш тимсоли сифатида қўлланилади. Ҳоз. вақтда В. т.си жамоат тартибини бузишнинг айрим турлари, хус-н, жамоат, хусусий ва коммунал мулкка шикаст етказиш, таълим-тарбия масканлари ва транспорт воситаларининг асбоб ва жиҳозларини ишдан чиқариш, деворларга ғайриахлоқий ёзувларни ёзиш ва ҳ.к.ни назарда тутади. В.нинг барча шакл ва кўринишлари статистикада тўлиқ акс эттирилмаётган бўлса-да, мавжуд маълумотлар ҳам бу иллат баъзи мам-тларда ғоят кенг тарқалганидан далолат беради. Мас., АҚШда бундай хатти-ҳаракатлар учун ҳар йили 200 мингга яқин, шу жумладан, 15 минг киши атайлаб ёнғин содир этгани учун ҳибсга олинади. Огайо штатидаги 899 оилаларда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, улардан 15,5 %и йилда камида бир марта, 40 %дан ортиқроғи икки ва ундан кўпроқ ҳолларда В. хатти-ҳаракатига дуч келган. Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, бундай хатти-ҳаракатлар жуда катта молиявий зарар келтиради. А.Хаубернинг ҳисоб-китобларига биноан, Голландияда В.дан келаётган кундалик зарар 4 млн. долларни, А.Гольштейннинг маълумотларига кўра, бутун дунёда бу кўрсаткич 1 млрд. долларни ташкил этади. Мас., 1990 йилда АҚШнинг биргина умумтаълим мактабларида вандаллар етказаётган зарарни қоплаш учун 600 млн. доллар сарфланган. Ғарб мам-тлари илмий адабиётида В. жиноятлари онгли ва онгсиз равишда содир этилиши таъкидланса-да, амалда уларни бир-биридан яққол ажратиш қийин. Чунки ҳар икки ҳолатда ҳам улар келтириб чиқарадиган оқибатлар бир хил: моддий ва мад-й ёдгорликлар вайрон этилади, атроф-муҳит ҳолати издан чиқади ва кўпгина ҳолларда кишиларга жиддий маън-й зарар етказилади. В. хатти-ҳаракатларининг мазмун-моҳияти, иқт-й-ижт-й, психологик ва б. омилларига доир яхлит илмий асосланган концепция ҳозиргача яратилмаган бўлса-да, унга ундовчи сабаблар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) моддий манфаатдорлик (мас., рангли металларга эга асбоб-ускуналарни ишдан чиқариш, ибодатхона ва зиёратгоҳлардан қимматбаҳо буюмлар — тилла ёки кумуш идишлар, иконалар ва ҳ.к.ларни ўғирлаш); 2) бошқа мақсадга эришиш учун амалга оширилган В. (мас., нархларнинг пасайишига йўл қўймаслик учун маҳсулотнинг бутун партиясини ишдан чиқариш); 3) мафкуравий В. (бунда вандалнинг маълум ижт-й-сиёсий мақсадларни кўзлаган бузғунчи ғояси ва унга асосланган хатти-ҳаракатлари муайян ҳокимият шакли, сиёсий ин-т, ижт-й ва миллий гуруҳга қарши қаратилади); 4) қасос, ўч олиш мақсадида амалга оширилган В. (мас., бошқа кишиларнинг ютуқларига ҳасад ва  нафрат б-н боқиш, уларга етказилган азоб-уқубат ва зарардан ҳузурланиш); 5) ўзлигини чек-чегарасиз намоён этиш, ўта шуҳратпарастлик б-н боғлиқ В. Мас., қад. Юнонистонда Артемида ибодатхонасига ўт қўйган Герострат,ўз давлати пойтахти Римни ёқиб юборган император Нерон ёки ҳоз. даврда дунёдаги қатор музейларда сақланаётган бебаҳо санъат асарларига катта зарар етказган кимсалар В. ғоясининг таъсирига тушган шахслар тимсолидир. Ғарб мутахассисларининг таъкидлашича, мазкур ҳодисанинг ўша ҳудуд ва минтақаларда тобора кенг кўламда намоён бўлиб бораётгани, аввало, маъ-ят ва азалий қадриятларнинг инқирозга юз тутаётганидан далолат беради. Шу боис унинг илмий асосланган концепциясининг яратилиши ижт-й фанлараро тадқиқотларни кенг йўлга қўйиш асосида В.га қарши курашишнинг замонавий ва изчил усул ҳамда технологияларини ишлаб чиқишни тақозо этади.

ВАРВАРЛИК – маъ-ят талабларига зид ҳолат бўлиб, 1) ижт-й тар-ёт тўғрисидаги баъзи наз-яларда жам-тнинг рив-ш босқичларидан бири; 2) қад. юнонлар томонидан уларга тили нотаниш бўлган қабилаларга берилган ном; 3) замонавий н.назардан қараганда — нодон, жоҳил ва шафқатсиз одамлар фаолияти каби маъноларни англатувчи т.. ЮНЕСКО қарорига биноан инсониятнинг ноёб тарихий обидалари қаторига кирувчи Афғонистоннинг Бомиён вилоятидаги қад. Будда ҳайкалининг толибонлар томонидан замбараклар б-н ўққа тутиб, вайрон этилиши ҳам бунга мисол бўла олади. Фанда биринчи марта бу атама Л.Г.Морган томонидан қўлланган. Унинг фикрича В., тарихий маънода, жам-т ривожидаги ибтидоий жамоа тузумининг ёввойиликдан кейинги ва цивилизациядан олдинги иккинчи даврини ифодалайдиган т.. Мазкур т. ҳақида шотландиялик файласуф А.Фергюссон (1723-1816) 1767 йили чоп этилган “Фуқаролик жам-ти тарихи бўйича эссе” китобида фикр юритиб,  жам-т тар-ётининг “цивилизацияли” босқичи “ёввойилик” ва “В.” босқичлари негизида вужудга келганини уқтирилади. Агрессив сиёсат олиб борган давлат ёки уруш тарафдорларига нисбатан ҳам В. атамаси ишлатилади. Мас., II  Жаҳон уруши даврида фашистлар томонидан минглаб шаҳар ва қишлоқларнинг вайрон этилгани, миллионлаб кишиларнинг қириб ташлангани В.нинг яққол ифодасидир. Бугунги кунда баъзи Ғарб мам-тларида рўй бераётган ёшларнинг бузғунчи хатти-ҳаракатлари, турли шаҳарлардаги уйлар, транспорт воситаларининг ёқиб юборилаётгани, тобора кучайиб бораётган одам савдоси ва б. ҳам бунга мисол бўлиши мумкин.

ватан (араб. туғилиб ўсган жой, она юрт) – кишиларнинг  яшаб турган, уларнинг  авлод ва аждодлари туғилиб ўсган жой, ҳудуд, ижт-й муҳит, мам-тни англатувчи т.. В.  т.си кенг ва  тор маънода қўлланади. Кенг маънода – бутун бир халқ,   уларнинг  аждодлари азалдан  истиқомат қилиб келган ҳудуд. Тор маънода, киши туғилиб ўсган уй, маҳалла, қишлоқ назарда тутилади. Инсоннинг уйли-жойли, бошпанали бўлиши ҳам В. маъносида англашилади. А.Навоий В. т.сини  она юрт, туғилиб ўсган жой, макон, манзил маъноларида  ишлатган. Ш-дек, В. ибораси бадиий  адабиётда, кўчма  маънода,  кўнгил мулкининг маскани тарзида ҳам  қўлланади. В. т.си  тарих давомида,  ижт-й-иқт-й  тар-ёт  мун-ти б-н ўзгариб, кенгайиб, ривожланиб  келган. Мас., ибтидоий даврда муайян қабила  яшаган жой унинг В.и саналган. Жондош ва тилдош  қабилаларнинг  узвий  иттифоқидан  элат пайдо бўлган, элат яшаган ҳудуд эл, деб  аталган. Мас., ўзб. халқи  достонларида Чамбил эли ибораси кўп тилга олинади. Муайян ҳудуд доирасида марказий бошқарувнинг  пайдо бўлиши б-н  В. сўзи халқ ва давлат  т.ларини ўзига қамраб олган. Халқнинг тили,  мад-ти, иқт-й турмуши, руҳий ва руҳоний, маър-й ва маън-й равнақ топа бориши натижасида шу халққа мансуб кишилар орасида  муштараклик  шаклланади. ЎзР шу жойда яшаётган халқнинг В.дир. Бу ўринда давлат ва В.  айни бир маънони ифодалайди, яъни ЎзР деганда В.ни тушунамиз, В. деганда ЎзРни идрок этамиз. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, «”Ватан» тушунчаси биз учун саждагоҳдай муқаддас, саждагоҳдай  пок ва улуғ бўлмоғи керак» (Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд. Т., «Ўзбекистон», 1996 й., 35-бет) .В. бир-бирини тақозо этувчи ташқи муҳит ҳамда ички кечинмалар т.ларини ўз ичига олади. Ташқи муҳит  н.назаридан В. киши ёки авлодлар туғилиб ўсган  ва камол топган жой, замин, ўлкадир. Бироқ киши улғайган сайин, унинг  В. ҳақидаги т.си ҳам  кенгайиб  боради. Натижада жисми, эътиқоди, урф-о.лари ва миллий сифатлари бир бўлган  авлодлар  яшаган ва яшаётган  жуғрофий  муҳит В.ни ифода этади. Халқ мад-ти, анъаналари, урф-о.лари, миллий онг ҳам  В.  т.си  б-н  мустаҳкам боғлиқ. Маълумки, истибдод йилларида  ҳукмрон мафкура  кишиларимизнинг онгидаги В.  т.сини  бузиб, унинг ўрнига  мавҳум В. т.сини  сингдирмоқчи бўлди.  Мас, ўзб.  учун  гўёки ундан минглаб км. узоқликдаги жойлар ҳам Ўз-н б-н  бир қаторда В. эди. Ҳолбуки, В. – муайян, аниқ  т.. Мустақиллик халқимизда ҳақиқий В. ҳисси, т.сини мустаҳкамламоқда. Навбатдаги долзарб вазифалардан бири – ҳар бир  фуқаро қалбига В.ни севмоқ, В. учун бутун куч-ғайратини бағишлаш, унинг шон-шавкати,  номи, мавқеи б-н ғурурланиш хислатларини сингдиришдир. Аслини олганда, В.га меҳр-муҳаббат ҳисси кичик бир таърифга сиғиши қийин бўлган туйғудир. Ёруғ дунёда инсон зотига аталган буюк неъматлардан, «мустақил, озод Ватан» деб номланмиш маъвони энг олий неъматдир, дейилса, шубҳасиз, одил ва ҳақ сўз айтилган бўлади. Чиндан ҳам мавҳум В. йўқ. В. ҳамиша аниқ кўринишга эга бўлади. В. энг аввало, объектив муҳит, борлиқ, замин б-н боғлиқ бўлгани учун киши онгида аниқ тасвир, қиёфа, сиймолар тарзида шаклланади. Ўзаро бир-биримизга, ота-боболаримизга, тарихимизга, ён-атрофимизни қуршаган табиатга ва фарзандларимизга бўлган мун-тлар охир-натижада В.га бўлган мун-тларимиздир.  Ана шу т. мам-тимиз мустақилликка эришган даврда алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда. Мустақиллик муҳити халқимизда В. хусусидаги аниқ ва тўғри т.ни, ҳақиқий В. ҳиссини изчил шакллантириб, мустаҳкамлаш учун имкон яратди. Ҳар бир фуқаромизни, айниқса етишиб келаётган ёш авлодимизни жонажон В.га меҳр-муҳаббатли бўлиш, унга жон фидо этиб хизмат қилишга доимо тайёр туриш, она-юртимизнинг шон-шавкати б-н ғурурланиш ва уни кўз қорчиғидек асраш руҳида тарбиялаш энг муҳим, муқаддас вазифамиздир.

          ВАТАН МАНФААТИ – юксак маъ-ят тамойилларидан бири; Ватан равнақи йўлида курашиш, уни ҳимоя қилиш ва асраб-авайлашни ифодалайдиган т.. Ватанни саждагоҳ каби муқаддас ва улуғ эканини руҳиятига сингдира олган, халқ манфаати йўлида жонини фидо қилишга шай турган шахс камолоти ўз юрти камолотидан айри кечмайди, балки юртнинг ташвиши, ундаги мавжуд ва бартараф қилиниши зарур бўлган долзарб муаммолар ушбу кишининг шахсий вазифасига айланади. Зеро, Ватанни севиш унинг манфаати йўлида қайғуриш, унинг ютуқлари б-н ифтихорланиш асосидагина пайдо бўлмайди, балки унинг дардлари, муаммо ва ташвишларини теран англаш, айни вақтда уни саждагоҳдай асрай олиш фазилатининг амалий аҳамият касб этиши б-н боғлиқ тарзда намоён бўлади. Юртбошимиз таъкидлаганидек, халқни В.м. бирлаштиради. Ҳар бир киши қалбида миллат туйғуси Ватан туйғуси б-н бирлашган ҳақиқий маъ-ятли шахс вужудга келади, маън-й камолот, юксак масъулият ҳисси шаклланади. Ўз Ватанини севмаган, қадрига етмаган инсон ўзганинг ҳам, башариятнинг ҳам, курраи замин тинчлигининг ҳам қадрига етиши мушкулдир. Ватанга муҳаббат унинг манфаати йўлида қайғуриш, аждодлар меросига бўлган садоқат, миллий маъ-ятдан баҳрамандлик, умумбашариятга ҳурмат, келажак олдида масъуллик туйғуларини тарбиялайди. Мустақиллик маъ-яти Ватанга муҳаббатдан, миллат манфаатларига садоқатдан бошланади, ҳар бир шахснинг ички имкониятларини В.м. йўлида унумли ривожлантириши орқали намоён бўлади. Ҳақиқий ватанпарвар инсонлар ўз манфаатларини Ватаннинг тақдиридан, миллати, халқининг миллий қадриятларидан, орзу-истакларидан айри ҳолда тасаввур қила олмайдилар. Шахс манфаатининг ўзига хослиги ана шу миллий руҳиятга таянса, унга амал қилиб умуминсоний моҳият касб эта олсагина киши ўз эзгу мақсадига эриша олади. Ҳар бир инсон В.м. йўлида жонбозлик кўрсатса, ўзлигини бахшида этса у ўз халқи олдидаги фарзандлик бурчини адо этган бўлади. Инсон ўзлигини қандай англаса, Ватанини ҳам шундай англайди. Ўзлигини англамаган одам эса Ватанни ҳам англамайди, В.м. йўлида бирор эзгу иш қилишни хаёлига ҳам келтирмайди. У нафақат Ватанни, ҳаттоки миллати, ота-она, ёру-биродарлари олдидаги бурчини ҳам сезмайди. Лекин инсон ҳақиқий бахтга эришиши учун фақат моддий бойликнинг ўзи етарли эмас. Зеро, ҳам моддий, ҳам маън-й бойликни ўзида мужассамлаштирган одамгина тўла-тўкис бахтга эга бўлиши мумкин. Ватанни англамаслик, ўз манфаатини В.м.дан юқори қўйиш оғир гуноҳ, Ватанга хиёнатдир. Бундай кимсалар «бахт-саодат»ни фақат моддий бойликка эга бўлишда деб биладилар. Афсуски, бугунги кунда «Қаерда яшаш яхши бўлса, шу ер мен учун Ватан» деб юрганлар ҳам топилади. Бундай кимсаларга  «Ватан», «В.м.» деган т.лар бегона. Чет эл босқинчиларига қарши сабот ва матонат б-н курашган Широқ, Тўмарис, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур сингари улуғ саркарда ва халқ қаҳрамонларининг жасорати бугун барчамизда фахр ва ифтихор туйғусини уйғотади. Шундай экан, Ватанни турли ғаразли кимсаларнинг кирдикорларидан ҳимоя қилиш, В.м.ни теран англаб етиш, келажак авлодга – озод ва обод Ватанни мерос қолдириш барчамиз учун муқаддас бурчдир. Ўз мустақил фикрига эга бўлган, ҳақ-ҳуқуқларини яхши танийдиган, ўз кучи ва ақлига ишониб яшайдиган, шахсий манфаати б-н В.м.ни уйғун кўра оладиган шахс маъ-ятини қарор топтириш бугунги куннинг талабидир. Бу борада Президентимизнинг қуйидаги фикри биз учун асосий мезондир:  «Шу азиз  Ватан барчамизники, унинг қудратини ошириш, ёруғ истиқболини таъминлаш ҳар бир инсоннинг қалбида доимо акс-садо бериб туриши керак”.   

Ватан равнаҚи – миллий истиқлол мафкурасининг Ислом Каримов томонидан асослаб берилган ғояларидан бири. Бу ғоя — ҳар бир кишининг манфаатларини юрт манфаатлари б-н уйғунлаштирувчи, уни халқ бахт-саодати йўлида хизмат қилишга ундовчи бунёдкор ғоя деб таърифланади. Зеро, у миллий истиқлолнинг олий мақсади — Ўз-нда яшаётган барча фуқароларнинг эл-юрт камоли б-н боғлиқ орзу-умидларини амалга оширишни ифодалайди. Ватан равнақи аввало унинг фарзандларига, уларнинг маънавий ва жисмоний камолотига бевосита боғлиқ. Бу ўз навбатида ҳар бир юртдошимизни зиммасидаги юксак фуқаролик масъулиятини ҳис этишга, ўз манфаатларини шу юрт, шу халқ манфаатлари билан уйғунлаштириб яшашга даъват этади. Ва ҳар қайси фуқаро ўз мамлакатининг халқаро ҳамжамият сафидан муносиб ўрин олиши, бугунги кунда тараққий топган тинч ва бадавлат яшаётган давлатлар қаторига кўтарилишидан манфаатдор бўлиши шубҳасиз. Бир сўз билан айтганда, бу икки тушунча – Ватан равнақи ва фаровонлик масаласи бир-бири билан чамбарчас боғлиқ эканини тушуниш қийин эмас. Ана шундай мантиқий хулосадан келиб чиққан ҳолда, халқ фаровонлиги деган эзгу тушунчани ҳам миллий ғоямизнинг негизини ташкил этадиган тамойиллар қаторига қўйишимиз табиийдир. Нега деганда, бу дунёда ҳар бир одам тўқ ва бадавлат ҳаёт кечириш, эл-юрт учун муносиб фарзанд тарбиялаш, уларга билим бериш, уйли-жойли қилиш, уларнинг бахту камолини кўриш орзуси билан яшайди (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 73-74-б.). В.р., аввало, унинг фарзандлари камолига боғлиқ. Бу эса ҳар бир юртдошимизни ўзининг маън-й камолоти учун юксак масъулиятни ҳис этишга, ўз манфаатларини шу юрт, шу халқ манфаатлари б-н уйғунлаштириб яшашга даъват этади. Бу эса ватанпарварлик туйғусида намоён бўлади. В.р. ғоясини амалга ошириш бевосита жам-тнинг ижт-й, сиёсий, иқт-й, маън-й-мад-й рив-шига боғлиқ. Бунда биринчидан, ҳоз. ижт-й барқарорлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, жам-тни бошқаришда оммавий ташкилотларнинг (хус-н, маҳалланинг) мавқеини ошириш, аҳолини ижт-й ҳимоя қилиш тамойиллари ниҳоятда муҳим. Иккинчидан,  ҳаётда демократик тамойилларнинг устуворлиги, муқобил партиялар, жам-тнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш, давлатнинг ислоҳотчилик функцияси, аҳоли сиёсий онги ва мад-тини оширишда катта аҳамиятга эга. Учинчидан, бозор мун-тларига хос мулкчиликнинг шаклланиши, иқтисодиётнинг таркибий тизимидаги ўзгаришлар, кичик ва ўрта бизнес, ишбилармонлик ва тадбиркорликни ривожлантириш, иқтисодиётни эркинлаштириш, ташқи иқт-й алоқаларни кучайтириш бунда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Тўртинчидан, тарихий меросимизнинг тикланиши, аҳоли интеллектуал салоҳиятини ошириш, фан ва илмий муассасалар, санъат ва адабиётни ривожлантириш, комил инсонни тарбиялаш бўйича миллий таълим дастурининг қабул қилиниши ва изчил амалга оширилиши, халқаро мад-й алоқаларни кучайтириш ҳам В.р.га хизмат қилади.  Бешинчидан, мам-тимиз ҳаётининг барча соҳаларида қонун устуворлигига эришиш, ҳуқуқий-демократик жам-т қуриш соҳасидаги тажрибалар, давлатимизнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилиши – В.р.ни таъминлайдиган шарт-шароитлардир. В.р. ғояси ҳар бир инсоннинг тақдирида ўз ифодасини топади, келажак авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш учун ҳаммага бирдек масъулият ва мажбурият юклайди. Уни англаш эса инсон камолотининг муҳим мезонидир. Бу ғоя ҳар бир юртдошимизни ўзининг маън-й камолоти учун юксак масъулиятни ҳис этишга, ўз манфаатларини шу юрт, шу халқ манфаатлари б-н уйғунлаштириб яшашга даъват этади. 

“ВАТАН РАВНАҚИ УЧУН ҲАР БИРИМИЗ МАСЪУЛМИЗ” – Президент И.А.Каримов асарларининг  9-жилди (Т.,“Ўзбекистон”, 2001 й.). Китобда Ислом Каримовнинг ЎзР Олий Мажлиси сессиялари, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларидаги нутқлари, қатор учрашувлар, хорижий мухбирларга берган интерьвюлари ҳамда табриклари ўз аксини топган. Уларда мустақилликни янада мустаҳкамлаш, республикамиз  ички  ва ташқи сиёсатининг асосий қоидалари, чинакам мустақил демократик давлат барпо этишнинг тамойиллари ҳамда туб иқт-й, сиёсий ва маън-й ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар белгилаб берилган. Айниқса, мазкур жилдда иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш, мам-т ижт-й-иқт-й рив-ши ва иқт-й ислоҳотларнинг устувор вазифалари ҳақида таҳлилий фикрлар келтирилган. Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, жам-тда тадбиркорлик руҳини қарор топтириш, одамларнинг меҳнат қилиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш, бу борада жойлардаги муаммо ва камчиликлар, хус-н, раҳбарлар фаолияти б-н боғлиқ айрим камчиликлар тўғрисида мазмунли фикрлар келтирилган. Аждодларимизнинг муқаддас номларини тиклаш, уларнинг ҳоки-пойи ётган тупроқларни обод қилиш, улар қолдирган маън-й меросни асраб-авайлаш борасидаги фикрлар Бурҳониддин Марғиноний таваллудининг 910 йиллиги ва Имом Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзланган нутқларда ифодалаб берилган. Нутқда таъкидланганидек, “Ислом дунёсининг устунлари бўлган Имом Замахшарий, Имом Термизий, Имом Насафий, Хожа Аҳмад Яссавий, Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Шайх Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий каби кўплаб мумтоз зотларнинг ҳаёти ва фаолияти бизнинг юртимизни нафақат мусулмон оламида, балки Мағрибу Машриқ дунёсида машҳур этганидан ҳақли равишда ғурурланамиз. Бу улуғ зотлар қаторида буюк аждодларимиз бўлмиш ҳадис илмининг султони Имом Бухорий, калом илмининг султони Имом Мотуридий, ўлмас “Ҳидоя” асарининг муаллифи шайхулислом Бурҳониддин Марғиноний боболаримиз алоҳида ўрин тутади.” Ш-дек, мазкур жилддан ўрин олган 2000 йил 7 декабрда Ўз-нКонституциясининг 8 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзланган нутқ, “Миллий истиқлол ғояси: асосий т. ва тамойиллар” рисоласига сўз боши,  “Баркамол авлод” спорт мусобақаси қатнашчиларига, матбуот ва ОАВ ходимлари,  “Умид” жамғармаси грантлари соҳибларига, магистратура, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг биринчи битирувчиларига бағишланган маъруза ва нутқларда мам-тимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, айниқса, маъ-ят ва маърифат соҳасидаги янгиланишлар, уларнинг баркамол авлодни вояга етказишдаги аҳамиятига оид қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Зеро, халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириш, мам-тимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаронинг ягона Ватан бахт-саодати учун доимо масъулият сезиб яшашига чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишига эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват этиш, шу муқаддас замин учун фидойиликни ҳаёт мезонига айлантириш миллий истиқлол ғоясининг олий мақсади ҳисобланади. Китобда И.А.Каримовнинг мам-т ташқи сиёсати, иқт-й шерикчилик, айниқса хавфсизлик масалалари юзасидан ҳамкорликни янада кучайтиришга оид фикрлари, Россияга қилинган давлат ташрифи, Шанхай учрашуви тўғрисида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Саммитида сўзлаган (2001 йил июнь) маърузалари ўз аксини топган.

“ВАТАН САЖДАГОҲ КАБИ МУҚАДДАСДИР” – Президент И.А.Каримов асарларининг 3-жилди (Т., «Ўзбекистон», 1996 й.). Асарда Юртбошимиз маъ-ят соҳасидаги ютуқларни жам-тни янгилаш ва иқтисодиёт ривожидаги катта муваффақият, деб эътироф этади. Маън-й соғлом ва кучли жам-тгина ислоҳотларга тайёр бўлиши мумкинлиги, мафкуранинг асл мақсади, муддаоси – мустақил ва янгича фикрловчи кишиларни тарбиялашдан иборатлиги очиб берилади. Ш-дек, жам-т аъзоларининг саводхонлиги ва шу асосда шаклланадиган мад-т даражаси халқимиз олдига қўйган мақсадларга эришишининг муҳим шарти, миллий тикланишимизнинг муҳим омили сифатида қайд этилади. Бу борада, таълим соҳасига, ёшлар тарбиясига сарфланган моддий ва маън-й ресурслар жам-т учун, унинг тар-ёти ва ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олиши учун сарфланган муҳим капитал, энг кўп фойда келтирадиган асосий йўналиш, деб эътироф этилган. Ушбу жилддан мам-тимизда бозор мун-тларини тобора такомиллаштириш, иқт-й ва ижт-й ислоҳотларни янада жадаллаштириш масалаларига бағишланган асарлар, ЎзР Олий Мажлиси сессиялари, республика Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида ҳамда халқаро миқёсдаги анжуманларда баён қилинган, туб ислоҳотларни амалга ошириш, минтақавий ва жаҳон муаммоларига бўлган мун-т ҳамда ўтиш даврида кўп миллатли мам-тда миллий ва миллатлараро мун-тларни чуқурлаштириш борасидаги наз-й хулосалар ўрин олган.  ЎзР Олий Мажлисининг 1995 йил 23 февралида бўлиб ўтган биринчи мажлисидаги “Ўзбекистоннинг сиёсий, ижт-й ва иқт-й истиқболининг асосий тамойиллари” маъруза матни ҳам китобдан ўрин олган. Юртбошимизнинг ушбу маърузаси уч қисмдан иборат бўлиб, улар «Демократия — бош йўлимиз», «Иқтисодий муносабатларни демократиялаш — бозор ислоҳотларининг муҳим шарти», «Юксак маънавият — келажак пойдевори» деб номланган. Маърузада мам-тни ижт-й, иқт-й ривожлантиришнинг йўл-йўриқлари ҳамда янги давлатчиликни шакллантиришда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилган. Ш-дек, жам-тни демократиялаш орқали янгича онг, янгича тафаккурни шакллантириш, янгича турмуш тарзини яратишнинг ўзига хос тамойиллари ҳам ушбу маърузада ўз ифодасини топган.  Мафкура, маърифат, одамларимизнинг дунёқараши, тафаккури юксалишининг аҳамияти жам-т истиқболи учун яхши англанаётган шароитда авваламбор, мана шу йўлда ўзини аямаётган тадбиркор, ижодкор зиёлилар, ўқитувчилар, шифокорлар, олимларга етарли даражада шароит туғдириб бериш бош вазифа эканлиги ҳам маърузада таъкидланади. Маърузада, ш-дек, маън-й ва мад-й-маър-й ишлар б-н боғлиқ давлат сиёсатига доир энг катта ишлардан бири – таълим, мад-т, матбуот ва ноширлик фаолияти соҳаларига оид зарур қонунларни қабул қилиш экани, маърифат ва маъ-ятга тадбиркорлик ҳамда тижорат соҳалари томонидан қилинаётган ҳомийликнинг қўллаб-қувватланиши, бундай ҳомийларга енгиллик бериш лозимлиги, лекин ҳомийлик маблағлари чинакам бадиий асарларга, чинакам ижодий тадбирларга сарфланиши шартлиги борасида мулоҳазалар билдирилган. “Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир” ҳамда “Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқлолнинг асосий тамойиллари” асарларида қайд этилган муҳим хулосалардан бири янги мафкуранинг асл маъноси эскича ақидалардан холи бўлган, мустақил ва янгича фикрловчи кишиларни тарбиялашдан иборат, деган мулоҳазадир. Асарда ички ва ташқи мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланиш зарурати ҳам таъкидланади. Шу ўринда маъ-ят масаласи ғоят муҳимлигига эътибор қаратилиб, уни ўзибўларчиликка ташлаб қўйиб бўлмайдиган  “нозик соҳа”лиги айтилади. Халқимизни бирлаштирувчи, уни бунёдкорликка ундовчи Ватан т.си, Ватан туйғуси улуғланиб, жам-тни пароканда этувчи маҳаллийчилик, сохта обрў топишга уриниш, ошна-оғайнигарчилик, уруғ-аймоқчилик, нафс балоси каби иллатлар олға босишга тўсиқ сифатида қораланади. “Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари” асарида фуқаролик жам-ти асосларини шакллантириш борасида қимматли мулоҳазалар билдирилган. Хус-н, унда нодавлат ташкилотларининг жам-тдаги манфаатлар мутаносиблигини таъминлашдаги аҳамияти, фуқаролик жам-ти ин-тлари жамоат назорати ошиб боришининг муҳим воситасига айлана бориши, улар жамоат фикрини шакллантиришда бетакрор ўрин тутиши таъкидланади. 1995 йил 12 мартда Дания пойтахти Копенгагенда бўлиб ўтган халқаро конференцияда И.Каримов сўзлаган  “Минтақавий муаммолардан – жаҳоншумул муаммоларга”, деб номланган маърузада Ўз-ннинг ижт-й-сиёсий, иқт-й, маън-й ҳаётидаги ўзгаришлар, имкониятлар б-н бирга минтақадаги муаммолар, айниқса хавфсизлик масаласи, Орол муаммоси каби долзарб муаммоларга жаҳон афкор оммасининг эътиборини қаратишга ҳаракат қилинган. Ўз-нни иқт-й ривожлантириш стратегияси ҳақида гап борганда, бу стратегия биринчи навбатда давлатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқнинг турмуш шароитини яхшилаш манфаатларидан келиб чиқиши кераклиги, шу жиҳатдан, иқт-й стратегик мақсадларга эришишнинг асоси, аввало, тармоқ ва минтақаларнинг муҳим ишлаб чиқаришлар бўйича рив-шига бевосита боғлиқ экани маърузада алоҳида таъкидланди. «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида» китобида мам-тимизда мустақиллик эълон қилингандан кейинги ўтган давр мобайнидаги ижт-й рив-ш, иқт-й ислоҳотлар ҳамда кишилар онгида рўй бераётган ўзгаришлар чуқур таҳлил қилинган. Хус-н, мустақиллик йиллари – ўз ўтмишимизни, ўз мад-тимизни холисона билиб олиш, жаҳон ҳамжам-ти, тарих олдидаги вазифамизни англаб олиш, бой имкониятларга эга бўлган республикани танг аҳволга солиб қўйган сабабларни мафкуравий ақидалардан холи тарзда жиддий таҳлил қилиш, тангликни тезроқ бартараф этиш йўлларини излаш йиллари бўлгани, ёш демократик давлатни фаол қуриш, унинг сиёсатини ишлаб чиқиш, маън-й уйғониш ва миллий ўзликни англашнинг ўсиши даври, озодлик руҳи б-н, ўз кучларига, мам-тнинг, халқнинг ёрқин келажагига ишонч б-н тўлиб-тошган даврлиги, энг муҳими, мустақилликнинг дастлабки йиллари – республиканинг ўз тар-ёт йўлини фаол излаш, Ватанимизни эркин, кучли ва равнақ топаётган диёрга айлантиришга интилиш даври бўлгани эътироф этилади. Биринчи босқич бутунлай янги иқт-й тизимнинг ҳуқуқий негизларини яратишга, давлатчиликни шакллантириш ва мустаҳкамлашга, эскича фикрлаш тарзларини онгимиздан чиқариб ташлашга қаратилгани айтилиб, бу босқичда янги тузум учун ишончли пойдевор яратиш вазифаси қўйилди ва ҳал қилингани таъкидланади. Биринчи босқичда: маъмурий-буйруқбозлик тизимининг оғир оқибатларини енгиш, тангликка барҳам бериш, иқтисодиётни барқарорлаштириш;  республиканинг ўзига хос шароитлари ва хус-ятларини ҳисобга олган ҳолда бозор мун-тларининг негизларини шакллантиришдан иборат икки вазифани бир вақтда адо этишга тўғри келингани қайд этилади ҳамда ёш мустақил республика бошлаган ислоҳотларнинг иккинчи босқичи («Иқтисодий ислоҳотлар иккинчи босқичининг вазифалари ва устувор йўналишлари») вазифаларини бажариш учун янги устувор иқт-й, ижт-й, сиёсий йўналишлар ажратиб олиниб, янада мураккаброқ бўлган янги масалаларни ҳал этиш вазифалари аниқ-равшан кўрсатиб берилган. Бундан ташқари жилдда жам-т ҳаётининг турли соҳаларига оид маъруза, нутқ ва чиқишларда ҳам қимматли фикр-мулоҳазалар келтирилган.

ВАТАНПАРВАРЛИК – ўз Ватани, она юрти, халқини чексиз севиш, Ватан манфаатлари учун жонбозлик кўрсатишни англатувчи т.. В. ниҳоятда серқирра бўлиб, тарихий, ижт-й, сиёсий, иқт-й тар-ёт жараёнида доимо такомиллашиб, ривожланиб боради. Ватан манфаати, қадр-қиммати, тақдири, истиқболи қанча кўп англашилса, кишиларда В. туйғуси шунча баланд бўлади. Бу жараён чексиздир. Тарихий, ижт-й-сиёсий, маън-й тар-ётнинг турли босқичлари В.нинг  янги-янги қирраларини кашф этиб боради. Ҳар бир шахсдаги В. туйғуси жам-т тар-ёти б-н узвий боғлиқ. Ҳақиқий В. миллат, Ватанга муҳаббат б-н яшаш, унинг истиқболи, манфаати йўлида меҳнат қилиш ҳамда курашишдир. В. – инсоннинг ўз Ватанига муҳаббатини, уни асраб-авайлашга бўлган иштиёқини англатувчи маън-й т. ҳамдир. В. аввало, ўз ватандошлари эркини асраш учун кураш, инсон озодлиги йўлидаги хатти-ҳаракатлардир. Ватан ҳимояси, бу – инсон ҳимояси, миллат ҳимояси. Лекин бу ҳимоя, фақат жанг майдонида эмас, балки барча соҳаларда ҳам намоён бўлиши мумкин. Ҳар жабҳада Ватан эришган муваффақиятлардан қувонч, муваффақиятсизликлардан қайғу ҳиссини туюш, Ватан б-н ғурурланиш, унинг ҳар бир қарич ерига, биносининг ҳар бир ғиштига, қадимий обидалари, илм-фан ва санъатдаги ютуқларига меҳр б-н қараш, уларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш – булар ҳаммаси В. дир. В. тамойили Ватан т.сини фидойиларча идрок этиш, муайян ҳудуд ва халққа муҳаббат ҳисси сингари омиллар б-н боғлиқ. Зотан, маълум бир мам-т фуқароси ўша мам-тдаги асосий этник гуруҳ вакили бўлмаслиги ҳам мумкин. Турли шарт-шароит тақозоси б-н бошқа бир ҳудудга, мам-тга келиб, қолиб кетган фуқаролар, ўз тарихий Ватанидан олисда туғилганлар кам эмас. Уларнинг кўпчилигида «тарихий Ватан» т.си хаёлий бир қўмсаш, ширин ғусса, ўткинчи интилиш тарзида ифода топади. Аслида эса бу – мазкур Ватанга муҳаббат эмас, балки ўз аждодларига, олис хотираларга ҳурмат, экзотик ҳиссиётлардан келиб чиқади. Демак, В. тамойили хаёлий туйғуга эмас, балки муайян замонга, муайян ватандош инсонларга бўлган муҳаббатга асосланган ахлоқий хатти-ҳаракатлар мужассамидир. Шу жиҳатдан қараганда, мам-тимиздаги барча миллатлар тенглигини эътироф этувчи, миллатидан қатъи назар, ҳаммамиз бир Ватан фарзандлари эканимизни таъкидловчи Конституциямизнинг ана шундай демократик тамойилларга асосланиши, юксак маън-й заминга эгалиги эътибор ва эъзозга лойиқдир. Ҳоз. пайтда ёшларимизда В. туйғусини тарбиялаш, уларни Ватан маъносини теран англаб етишга ўргатиш, В. юксак ахлоқий тамойил эканини тушунтириш маън-й тар-ётимизда муҳим аҳамиятга эга. Демак, В. бир ижт-й гуруҳга мансуб бўлган инсонларнинг ўз тарихини, тили, мад-ти,  урф-о.лари, миллий обрўси, қадр-қимматини билиш, ҳурмат қилиши, уларга таяниши, бошқа халқларнинг ҳам обрў-эътибори, манфаатларини ҳурмат қила билишини  ифодаловчи маън-й фазилатдир. Инсон ўз юртини қандай бўлса шундайлигича севиши, унинг ривожи учун барча имкониятларини ишга солиши лозим. В. кишиларда асосан уч босқичда намоён бўлади: 1) билиш – Ватан т.сига хос қадриятларни эгаллаш; 2) эътиқод – мазкур қадриятлар тўғрисида олган билимларни эътиқодга айлантириш; 3) ҳаракат – ушбу эътиқодга садоқат амалий хатти-ҳаракат тарзида ўтиши. В. она юртга садоқатни шакллантириш бўлиб, уни  такомиллаштириш инсоннинг шахс сифатида ўзлигини танишдан бошлаб умрининг охиригача давом этадиган жараён ҳисобланади. У инсоннинг ота-онаси, миллати, ўз  маҳалласи, қишлоғи, шаҳри, туман, вилоят ва республикаси олдидаги масъулияти, меҳнати ҳамдир. Юртбошимиз таъкидлагани каби, барчамизга маълумки, инсон ўзлигини англагани, насл-насабини чуқурроқ билгани сари юрагида Ватанга муҳаббат туйғуси илдиз отиб, улғая боради. Бу илдиз қанча теран бўлса, туғилиб ўсган юртга муҳаббат ҳам шу қадар юксак бўлади. Албатта, жаҳон — кенг, дунёда мамлакат кўп, лекин бу оламда бетакрор она юртимиз, Ўзбекистонимиз яккаю ягона. Бу гўзал юрт, бу муқаддас замин фақат бизга аталган. Мана шу улуғ туйғу ҳар биримизнинг дилимизга жо бўлиши, ҳаётимиз мазмунига айланишини истардим. Тарих ҳақиқати шуни кўрсатадики, томирида миллий ғурур, Ватан ишқи жўш урган одамгина буюк ишларга қодир бўлади. Биз шундай маънавий муҳит яратишимиз керакки, юртимизнинг ҳар бир бурчагида, барча шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасида Ватандан фахрланиш ҳисси кўзимизни, қалбимизни яшнатиб турсин. Бу ҳақда гапирар эканмиз, айни вақтда муҳим бир масалага алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон ўзини энг аввало Ўзбекистон фуқароси деб, шундан кейингина муайян бир ҳудуд вакили, айтайлик, хоразмлик, самарқандлик ёки Фарғона водийси фарзанди деб ҳис қилиши лозим. Табиий – бу ҳолат ҳар биримиз мансуб бўлган «мўъжаз Ватан»нинг, туғилиб ўсган шаҳар ёки қишлоқнинг қадри ва аҳамиятини асло камайтирмайди. Бироқ шуни эсда тутиш керакки, ҳаддан ташқари бўрттириб юборилган маҳаллий ватанпарварлик миллатнинг, халқнинг жипслашувига халақит беради. Биз Ватан туйғусини мана шундай яхлит ҳолда, яъни дунёда ягона ўзбек миллати бор, хоразмлик, фарғоналик, сурхондарёлик ўртасида ҳеч қандай миллий фарқ йўқ, уларнинг барчаси ўзбек халқининг фарзанди деб англашимиз, ёш авлодимизни айнан шу руҳда тарбиялашимиз зарур. Бугунги кунда ёшларимиз юртимизнинг кўча ва хиёбонлари, метро ва автобус бекатлари, катта-катта майдонлар, биноларни безаб турган ўзбекча номлар, шиор ва лавҳаларни кўриб, буларнинг барчасини одатий бир ҳол сифатида қабул қилади. Ваҳоланки, яқин тарихимизда бу манзара бутунлай бошқача кўринишга эга эди. Биргина Тошкент шаҳридаги кўчаларнинг номларини ўқиб, беихтиёр қайси мамлакатда юрганингизни билмай қолар эдингиз: Ленин, Маркс, Энгельс, Луначарский, Киров, Ворошилов, Лопатин ва ҳоказо. Шуниси ажабланарлики, большевиклар партиясининг доҳийлари бўлмиш бу инсонларнинг бирортаси ҳам умрида юртимизга қадам қўймаган, бизнинг тарихимиз ва қадриятларимизга мутлақо алоқаси бўлмаган кимсалар эди. Ёки шаҳардаги аксарият турар-жой мавзелари «Ц-1», «Ц-2», «Ц-15» деган, одамда ҳеч қандай ҳис-туйғу, хотира уйғотмайдиган мавҳум номлар билан атаб келинганини эслайлик. Буларнинг барчаси замирида совет мафкурасига хос бўлган, одамзотни тарихий хотира, Ватан туйғусидан жудо қилишга қаратилган ғаразли интилишлар мужассам эканини англаш, тушуниш қийин эмас. Ҳолбуки, аждодларимиз ўзлари яшайдиган маҳалла, шаҳар ва қишлоқлар, боғ-хиёбонларга ном танлашга жуда катта эътибор берган. Мисол учун, Тошкентнинг ўн икки дарвозасига берилган чуқур маъноли, гўзал номларни олайлик. Самарқанд, Бешёғоч, Кўкча, Чиғатой, Сағбон, Лабзак, Тахтапул, Қорасарой, Камолон, Қўймас, Қўқон, Қашқар дарвоза деган номлар авваламбор ўзининг аниқ тарихий-жуғрофий маъноси б-н ажралиб туради. Қадимий номларда ота-боболаримизнинг ҳаёт ва тафаккур тарзи яққол ўз аксини топган. Масалан, Тошкентнинг Эски шаҳар қисмидаги Пичоқчилик, Чархчилик, Кўнчилик, Дегрезлик, Тақачи, Эгарчи, Ўқчи, Заргарлик, Парчабоф сингари маҳалла номлари бу ерда ҳунармандчилик нақадар ривожланганидан, халқимизнинг азалдан ўтроқ ҳаёт кечириб, юксак маданий турмуш даражасига эга бўлганидан далолат беради. Шу нуқтаи назардан қараганда, кейинги йилларда пойтахтимизда миллий тарихимизга бегона бўлган, юқорида зикр этилган ясама, сиёсий номлар ўрнига Миробод, Ракат, Мингўрик, Дархонариқ, Шайхонтоҳур, Яккасарой, Зарқайнар, Учтепа каби асл номларнинг тикланганини, энг муҳими, бундай ишлар мамлакатимизнинг барча минтақа ва ҳудудлари миқёсида амалга оширилаётганини таъкидлаш жоиз. Маълумки, бугун биз юртимизда халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси бўлган Конституция ва қонунлар асосида демократик, дунёвий давлат барпо этмоқдамиз. Бу давлат авваламбор дунёвий тараққиётга, унинг энг илғор ютуқ ва натижаларига таянади  (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 90-93 б.)

ВАТАНФУРУШЛИК –  Ватанга хоинлик қилиш, ватанни сотишни англатувчи т.. Бундай ҳаракатлар сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин: мам-т манфаатларига хиёнат қилиш, ўз шахсий манфаатларини кўзлаб иқт-й, сиёсий ва б. жосуслик фаолияти б-н шуғулланиш, душман томонига ўтиб ўз халқи, мам-тига қарши кураш олиб бориш, қўпорувчилик ишлари б-н машғул бўлиш. В.нинг моҳиятини – ватансизлик, ватанидан бегоналашиш каби ҳодисалар б-н солиштирилганда янада аниқроқ англанилади.  Ватандан бегоналашишнинг  салбий хус-яти  туғилиб ўсган юрт тақдирига лоқайдлик кайфиятининг пайдо бўлишидир. Бу асл Ватан равнақи, юрт тинчлиги, авлодлар камолоти йўлидаги миллий ҳаракатдан четга чиқиш, юрт тақдирига томошабин сингари бефарқ кузатувчига айланиб қолишдир. В. а.лар давомида ота-боболари яшаб келган она заминдан, мам-тдан йироқлашиш, уни тарк этиш ва ўзга жойда яшаш тарзида намоён бўлади. Бундайларда ўзга халқ мад-ти, урф-о.лари ҳамда турмуш тарзини қабул қилишга мойиллик кўпроқ  сезилади. В. хатти-ҳаракатларининг заминида моддий, сиёсий ёки бошқа кўринишдаги зарарли манфаатлар ётади. В. айниқса  мам-т ва эл-юрт бошига оғир кунлар тушганда, таҳликали кунларда яққол намоён бўлади. В. ўз мам-тининг тинч ва осойишта ҳаётига, унинг эркин ҳамда ободлигига путур етказиш, унинг умуммиллат шаъни ва обрўсини нафақат мам-тда балки жаҳон миқёсида поймол қилишдир. В. давлат ва жам-т учун, унинг барқарор тар-ётига таҳдид сифатида ҳам пинҳона, ҳам ошкора тарзда намоён бўлади. В.нинг кўпгина сабаблари бўлиб, улардан асосийси бойликка, пулга ружу қўйишдир. В., ҳар қандай ҳолда ҳам хоинлик ва оғир жиноят ҳисобланади. ЎзР мудофаа салоҳияти, давлат хавфсизлиги ёки ҳудудий дахлсизлиги, суверенитетига етказилган зарар, душман томонига ўтиш, жосуслик, давлат ва ҳарбий сирларни ошкор этиш, мам-тимизга қарши душманлик фаолиятини олиб боришда чет элларга ёрдам кўрсатиш В. бўлиб ҳисобланади. ЎзР Жиноят Кодексида бундай жиноят давлатга хоинлик қилиш деб аталади.

ВАФО(ДОРЛИК) – юксак маън-й фазилатлардан бири ҳисобланиб, садоқат, ўз аҳд-паймонини муқаддас тутиш, сўзда, ваъдада қатъий туришни англатувчи т.. Ўз В.сида турувчилар виждони бутун, дили пок бўлиб, ноҳақликларга муросасиз бўладилар. Юсуф Хос Ҳожибнинг “Турайин, борайин, юрайин, оламни кезайин, оламда В.ли одам бўлса, мен уни қидирайин” дейиши В.ни нақадар улуғлаганлигидандир. В.дор одам тилини ёлғон, ғийбат, бўҳтон каби ёмон сўзлардан сақлайди. Инсоннинг В.дорлиги дили ва тилидандир. Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонида В., дўстлик, садоқат жуда улуғланади. Бу В. ва садоқат Шопур образида яққол ифодаланган. Улуғ шоир инсонни дўстсиз, биродарсиз, В.сиз тасаввур этолмайди ва уни ўз ҳаётида ҳам исбот қилади. Ўз ёрига В.дор бўлган зотлар шоира Зулфиянинг Ҳамид Олимжонга, ёзувчи Саид Аҳмаднинг бевақт хазон бўлган ўртоғи Саида Зуннуновага бўлган В.дорликларини кўпчилик яхши билади. Соҳибқирон Амир Темур ўз ваъдасига В.дор эди. Аҳдини бажариб, қилаётган ишидан бошқа одамлар манфаатдор бўлгани  ҳақида у шундай ёзади: “Мен ҳар кимгаки ваъда берсам, унга В. қилдим, ҳар бир ваъдага хилоф иш қилмадим. Мен доимо ваъдаларимни аниқ бажарсам, шундагина одил бўлишимни ва кимсага жабр етказмаслигимни англадим”. Амир Темурдек кишилар В.ни қасамдек муқаддас билганлар. Буюк тарихий шахслар ва халқимизнинг бундай иффатли хислатлари ёшларимизни улардан ўрнак олишга, садоқатли ва В.ли бўлишга чорлайди. В.ли киши олижаноб бўлиб, кишиларни эзгуликка чорлайди, инсонпарварлик йўлига даъват этади, бунинг натижасида у бахт келтиради. В. ҳақиқий инсонларга хос олижаноб фазилатдир. Бундай инсонлар ҳар қандай вазиятда ҳам бир-биридан дўстлик ришталарини узмайдилар ва бир-бирлари учун жон фидо этишдан ҳам тоймайдилар. Бундай одамлар ўртасида жуда кучли бир маън-й бойлик ва бирлик, В. ва садоқат, ҳамкорлик, тақдирдаги йўлдошлик вужудга келади. В. ҳар кимга ҳам насиб этавермайди, у – ноёб туйғу. У сирли, жуда мураккаб олам. Уни аҳдлашиш, шартлашиш б-н бошқариб бўлмайди, балки у ҳар бир инсон учун В.ли дамлар унинг бошқаларга эзгулик қилган онлари эканини тушунтириш орқали камолга етади. Ўз аҳд-паймонини муқаддас тутувчи, сўзида, ваъдасида қатъий турувчи, содиқ кишиларга “В.дор ёр», «В.дор дўст” каби иборалар қўлланади. В. дорлик одамларнинг ўзаро мун-тларида, ҳатто жамоалараро алоқаларда ҳам сўзсиз амал қилиниши зарур бўлган шартлардан биридир. В.дорлик дунё адабиётида энг кўп таърифланган, шарҳ этилган ва васф этилган, ижт-й аҳамиятга эга мазмунли сўз, инсоннинг маън-й қиёфасини белгиловчи сифат ва фазилатлардан биридир. Ваъда берилганидан кейин уни бажариш, ваъдага В. қилиш инсон учун энг муҳим шартлардан биридир. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг: «Ҳар кимки, вафо қилса – вафо топқусидир! // Ҳар кимки, жафо қилса – жафо топқусидир! // Яхши киши кўрмагай ёмонлик ҳаргиз, // Ҳар кимки, ёмон бўлса – жазо топқусидир! – рубоийсидаги биринчи мисрада В. топиш учун инсон аввало ўзи В.дор бўлиши зарурлиги гўзал бир тарзда ифода этилган. У: “Ваъдага – вафо, вафосизга – жафо” дейилган халқ мақолига уйғун бир мазмунни ифодалайди. “Ваъда – вафоси б-н гўзал”, деган мақол эса В.нинг маън-й моҳиятини англатади.

 

ВАҚТ (маънавий соҳада) — олам мавжудлигининг давомийлигини, ундаги турли ўзгаришлар, жараёнлар алмашувининг изчиллигини ифодалайдиган т. Давомийлик касб этмайдиган, ўтмишдан келажакка ўзгармайдиган, тизим ва жараёнларнинг, хусусан, маън-й ўзгаришларнинг бўлиши мумкин эмас. В. дунёдаги жараёнларнинг, маън-й ҳаётда эса ўзгаришларнинг узлуксизлигини характерлайди. Объектив равишда бирин-кетин бўлиб ўтган, бўлаётган ва келгусида бўладиган жараёнлар йиғиндиси инсониятнинг узлуксиз яшаши ва ривожланиши асосида ётади. Маънавият соҳасида ҳам В. бир ўлчовли бўлиб, фақат бир томонга, илгарига қараб боради. Бу унинг фақат ўтмишдан келажакка қараб ўзгаришини, ўзгаришнинг орқага қайтмаслигини билдиради. Шу маънода ҳар қандай ўзгариш, маън-й жараёнларнинг кетма-кет келиши сифатида содир бўлади, бунда илгариги ҳолатлар ёки даврлар мутлақ равишда такрорланмайди. Бунда маън-й тараққиёт даврларининг ҳар бирида ҳамиша Қандайдир янгилик бўлади, янгича тартиблар, тамойиллар, талаблар пайдо бўлаверади. В.нинг  маън-й соҳадаги узлуксизлиги ва давомийлиги б-н боғлиқ хус-яти ҳақида Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият — енгилмас куч” асарида шундай дейилган: “… маънавий юксалишга эришиш — бу бир йиллик ёки беш-ўн йиллик иш эмас. Халқ, миллат ўз миллий маънавиятини йиллар, асрлар давомида юксалтириб, бойитиб боради. Чунки маънавият қотиб қолган ақидалар йиғиндиси эмас, аксинча, доимий ҳаракатдаги узлуксиз жараён бўлиб, тараққиёт давом этар экан, унинг шиддатли юриши туфайли маънавий ҳаёт олдига қўйиладиган талаблар ҳам муттасил пайдо бўлаверади”. В. маън-й нуқтаи назардан инсон умрининг мазмунини ҳам ифодалайди. В. ҳақида фикр билдирган ижодкорлар албатта унинг қадрига етиш кераклигини таъкидлаганлар. Шу маънода В.га инсон қадрини белгиловчи, унинг баҳосини аниҚловчи воситалардан бири сифатида қаралган. Бунда, мас., В.ни беҳуда сарфловчиларнинг айримлари амалга оширган ишлар кам самарали эканлигидан келиб чиқилса, бошқа бир ҳолатда дангаса одамларнинг хатти-ҳаракати назарда тутилган. Баҳолашда ишнинг сифати б-н бир қаторда В. ҳам муҳим роль ўйнаган. В. уламолар наздида эътиқодли, пок умр кечириш, ижодкор мутафаккирларга кўра илму-ирфон ўрганиш, меҳнат аҳли таърифида юқори самарага эришиш учун берилган, борган сари камайиб борувчи имкониятни англатган. Маън-ятда юксак натижаларга эришган одамлар ҳамиша инсон умри нуқтаи назаридан В.нинг жуда қисқалигини эътироф этишади ва ундан унумли фойдаланишни тавсия қилишади.

ВЕДАЛАР ВА УПАНИШАДЛАР – диний мазмунга эга адабиётлар. Баъзи тахминларга кўра, деярли тўққиз а. (мил.ав.и 1500-600 й.) давомида Ҳиндистон ярим оролида яшаб келган қадимги халқ ва элатлар томонидан яратилган. Аммо бу даврдан кейин ҳам В. ва у.га монанд руҳдаги асарлар яратилганлиги маълум. Веданинг мазмуни асосан диний характерга эга бўлса-да, уларда ўша тарихий даврда яшаган қад. халқларнинг маънавий ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ривожи, турмуш тарзи тўғрисида муҳим маълумотлар сақланган. Анъанавий Веда манбаларини шартли равишда бир қанча гуруҳларга бўлиш мумкин. Бу дастлаб, қад. Ригведа, яъни мадҳиялар тўплами бўлиб, у 1028 мадҳияни ўзида жамлаган 10 минг шеърдан иборат. Уларда аҳолининг диний тасаввурлари, жумладан, политеистик (кўп худолик) қарашлари ўз ифодасини топган. Мас, Индра – момоқалдироқ ва орийларни душманлардан ҳимоя қилувчи худо, Сурья – қуёш худоси, Дьяус – фалаклар худоси сифатида гавдаланади. Ригведадан кейин шаклланганлари Самоведа, Ахчарведа, Ячкурведалардир. Веда  оламнинг келиб чиқиши, биринчи жавҳар – субстанция, унинг асосида турли жараёнлар, худолар ва бутун оламнинг вужудга келиши ҳақида содда тасаввурлар шаклланганлигини кўрамиз. Бундай жараёнлар мавҳум ижодий куч-қудрат деб қабул қилинган Праджапати таъсирида рўёбга чиқади. Бундай тасаввурлар, уларнинг мазмун-моҳияти қандай бўлишидан қатъи назар, кишиларнинг кундалик ҳаётий кузатувлари, тажрибаси ва уларга таянган умумлашмаларнинг натижасидир. Упанишадлар Веда адабиётининг сўнгги босқичини ташкил қилади. Баъзи бир ҳинд анъаналарига қараганда, уларнинг миқдори 108 та. Лекин ҳоз. вақтда уларнинг сони 300 га яқин, деган маълумотлар ҳам мавжуд. Упанишадлар мил.ав. VII-VI a.ларда шаклланди. Уларда Брихадаранъяка, Чхандогъя, Айтарея, Кена, Кауштаки каби фал-ий йўналишларнинг ўрни сезилиб туради.  Упанишадларда оламнинг ягона бир бутун манзараси чизиб берилмаган бўлса-да, қурбонлик, илк асос руҳий моҳият, ҳаётнинг ўзгариб туриши (самсара), одамларнинг яхши ва ёмон аъмолларига қараб бериладиган насиба (карма), анимистик қарашлар, руҳнинг кўчиб юриши (таносуҳ), ахлоқий меъёр ва мезонлар, инсон тақдири каби қатор масалалар уларнинг назаридан четда қолмаган. Улaрнинг ҳинд жамиятининг маънавий ҳаёти ва мафкурасида юқори мақомни эгаллаб турган брахманларнинг мавқеини сусайтиришга қаратилган жасоратли уринишдир. Упанишадларнинг муаллифлари аксарият ҳолларда жамиятнинг қуйи табақаларидан келиб чиққан кишилар бўлган. Упанишадларнинг Ҳиндистонда кейинги даврларда вужудга келган маънавий-руҳий ва фалсафий жараёнларга таъсири сезиларли бўлди. Айниқса, самсара ва карма ҳақидаги таълимот кўпгина ғоявий йўналишларнинг асосий мавзуига айланиб борди.

         ВЕСТЕРНИЗАЦИЯ ( инг. вестерн – Ғарб) –  кенг маънода,  барча ижт-й-сиёсий, мад-й, адабиёт, фан ва санъатдаги ютуқлар манбаини ғарблаштириш, Ғарб б-н боғловчи т., Ғарб мам-тларини илғор, етакчи, ғоявий раҳбар сифатида тасаввур қилиш наз-яси ва амалиёти. В. т.си XIX а.нинг 50-йилларида ошкора айтила бошланди. Унгача Шарқдаги ўлкалар ва мам-тларга нисбатан “қолоқ” ибораси ишлатилган. В. т.си космополитизм (жаҳон фуқаролиги), айни пайтда, «глобаллашув», «оммавий мад-т» категориялари б-н ҳамоҳанг ишлатилмоқда. Ғарбда В. сиёсатини қўллаб-қувватловчилар ҳам, унга мутлақо қарши  олимлар гуруҳи ҳам мавжуд. XIХ а.га келиб мустамлака жўғрофиясининг кенгайиб бориши Осиё, Африка, Австралия ва Америкада яшовчи кўплаб янги-янги халқларнинг бўйсундирилишига олиб келди. Забт этилган ҳудудларда европацентризм ғояси («Европа — маданиятлар ўчоғи» ақидаси), ирқчилик ва миллатчилик авж олди. Жаҳондаги барча халқлар Ғарбнинг дини, маъ-яти, маърифати, урф-о.лари ва турмуш тарзидан ўрнак олиши лозим, деган ақида мустамлакачиларнинг асосий ғоясига айланади. Европацентризм ғоялари турли ҳудудларда зўравонлик йўли б-н халқлар ҳаётига татбиқ қилинди. Ушбу ғоя асосида европалаштириш (ғарблаштириш) жараёни авж олди. Ғарбча дунёқараш ва яшаш тамойиллари энг тўғри йўл, дея даъво қилинди. ХIХ а.нинг иккинчи ярмида дунё харитаси иқт-й ва ҳарбий жиҳатдан устун мам-тлар ва уларга қарам бўлган, аҳолиси қашшоқ, мустамлака ўлкаларга бўлинди. Айнан шу даврда ғарбликлар бошқа халқларга нисбатан “олий тоифали инсонлар”, деган ғоя кенг қулоч ёяди. Ушбу сиёсат ХХ а.да янги асосларда ва шаклларда давом эттирилиб, ХХI а.нинг бошларига келиб эса “Шарқ жам-тларига демократияни олиб кириш”, “адолат ва тартиб ўрнатиш”, “цивилизацияга ошно қилиш” ва “инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш” ниқоблари остида  амалга оширишга ҳаракат қилинмоқда.

ВИЖДОН – ижт-й-маън-й ҳодиса бўлиб, кишининг ўз хатти-ҳаракати, қилмиши, юриш-туриши учун одамлар, жамоатчилик олдидаги масъулият ҳиссини англатувчи т.. В.ли киши ҳар бир қилган иши, одамлар б-н бўлган мулоқоти, фаолияти ва фикрларини сарҳисоб қилади. Ноҳақликка, адолатсизликка муросасизлик б-н қаршилик кўрсатади. Айримлар В.ни туғма хислат дейдилар. Бироқ В.нинг шаклланиши инсон яшаётган муҳит, оила ва жам-тдаги таълим-тарбия, яқин атрофидаги одамларнинг мад-ти, ахлоқ-одоби, дунёқарашига кўп жиҳатдан боғлиқ. В. кишининг кундалик фаолияти, қилмиши, феъл-атвори учун оила, жам-т ва Ватан олдида маън-й масъулият ҳис этиши ҳамдир. Бу юксак маън-й-ахлоқий т. шахсни ижобий хатти-ҳаракатларга ундаб, ўз фаолиятига ўзи баҳо беришига олиб келади. Тажрибада аслида В.сиз кимсанинг вояга етиб, ўқимишли, катта одам бўлиб етишганидан кейин В.ли бўлиб қолганини учратиш қийин. В. кўп ёки оз билимлиликка, бой ёки камбағал бўлишга, оддий ёки машҳурликка боғлиқ ҳодиса эмас, балки у юксак маън-йлик, комиллик ва тарбия маҳсулидир. В. маъ-ятдаги таъсир доираси ниҳоятда кенг т.лардан бири. Агар уят ҳисси инсоннинг ташқи, жам-тга боғлиқлигидан келиб чиқса, В. унинг ички ўз-ўзига боғлиқлигини намоён этади. Бу ички боғлиқлик ташқи боғлиқликка нисбатан теран ва доимийдир: уят маълум бир вақт ичида одамнинг ўз ножўя ҳаракати туфайли юзага келган ўнғайсизлиги бўлса, В. азоби, бу оддий ўнғайсизлик эмас, балки қалбдаги, одамдаги одамийликка эътиқоднинг фарёди, талаби; уни қондирмас экансиз, ҳеч қачон азоб тўхтамайди. В. ҳам бошқа баъзи маън-й-ахлоқий т.лар каби баҳолаш хус-ятига эга. Лекин бу баҳолаш ҳеч қачон объектга қаратилмайди, у субъектнинг хатти-ҳаракатларини баҳолайди, яъни унда субъект ўзи учун ички объект вазифасини ўтайди. Баъзан жам-т талаблари б-н В. ўртасида ихтилофлар чиқиши мумкин. Бунда В. эмас, жам-т талабларининг ўткинчилик хус-яти, маълум маънода эскирганлиги сабаб бўлади. Зеро, В. кўзга кўринмас, лекин улкан ва мутлақ айбсиз ахлоқий ҳодисадир. Кўпинча, В. т.си ўрнида имон иборасини учратиш мумкин. Имон аслида диний т., лекин ҳаётда В. т.сининг синоними тарзида ишлатилади. Мас., кимнидир биров «имонли одам» деганида, унинг мусулмонликка имон келтирган-келтирмагани ҳақида ўйлаб ўтирмайди, бунинг устига, у одам мусулмон эмас, насроний бўлиши ҳам мумкин. Чунки гап бу ерда ўша одамнинг диндорлиги ҳақида эмас, балки В.ли, ҳалол, ростгўй эканлиги тўғрисида кетяпти. Шу маънода В. б-н имонни эгизак т.лар дейиш мумкин. Диний эътиқодларга мун-тнинг расмий тилда «В. эркинлиги» деб аталиши ҳам улар ўртасидаги чамбарчас боғлиқликдан далолат беради. Кўпчилик адабиётларда В. мезоний т.сига «субъектив» ҳодиса сифатида қараб, адолат, бурч, номус сингари т.ларни унга қараганда ижт-й аҳамияти юқори деб баҳоланади. Ваҳоланки, В.сиз одамдан ҳеч қачон адолатни ҳам, садоқатни ҳам, ор-номусни ҳам кутиш мумкин эмас. В.ли одамларгина ҳақиқий эркин, демократик фуқаролик жам-тини ярата оладилар. Зеро, В. энг аввало, ўзгаларга нисбатан бурч ва масъулиятни тақозо этади. Президентимиз таъкидлагани каби, «Виждон поклиги ва бедорлиги асрлар, замонлар оша инсон маънавиятининг таянч устунларидан бири бўлиб келмоқда. Жамият ҳаётида адолат ва ҳақиқат, меҳр-шафқат, инсофу диёнат каби тушунчаларни қарор топтиришда айнан мана шу омилнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Виждони уйғоқ одам ён-атрофида бўлаётган воқеаларга, ёрдам ва кўмакка муҳтож инсонларнинг муаммоларига, адолатнинг топталишига бефарқ қарай олмайди. Айниқса, эл-юрт манфаатига зарар етказадиган ёвуз хатти-ҳаракатларга ҳеч қачон четдан жим қараб туролмайди, ўз юрти ва халқига нисбатан хиёнат ва сотқинликни асло қабул қилолмайди. Бундай ҳолатларни кўрганда виждони қийналади, доимо ёниб-куйиб яшайди, қандай қилиб бўлмасин, уларни бартараф этишга интилади, керак бўлса, бу йўлда ҳатто жонини ҳам фидо қилади («Юксак маънавият – енгилмас куч», 27-28 б.).

ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ – фуқароларнинг истаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга ишонмаслик ҳуқуқи. В.э. ҳуқуқи БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан 1981 йил 25 ноябрда қабул қилинган 36-55-сон Резолюциясида белгиланган инсоннинг асосий ҳуқуқларидан биридир. Ўз-н Конституциясининг 31-моддасида: “Ҳамма учун В.э. кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик  ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”,  деб ёзилган. В.э. демократиянинг ажралмас таркибий қисмидир; у фуқароларнинг динга мун-тларидан қатъий назар, тенг ҳуқуқлиги, барча диний конфессияларнинг қонун олдида тенглиги, динга эътиқод қилиш ёки қилмасликка нисбатан ҳеч қандай мажбурият йўқлиги, диний идора ишларига давлатнинг аралашмаслиги, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланиш мумкин эмаслигини ўз ичига олади. В.э. диндорларнинг диний ҳис-туйғуларини хақоратламаган ҳолда диний мутаассиблик, жаҳолатпарастлик, даъват ва низога, экстремизмга, қонуний давлатга қарши диний партия, жамоа, уюшма, ҳаракат ва жамғармалар тузилишига қарши ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб бориш эркинлигини ҳам кафолатлайди. Мазкур қонуннинг 1- ва 4-моддалари фуқаролар ўзларининг динга бўлган мун-тини эркин белгилаш, маросим ва удумларни бажариш ва қонун олдида барчанинг динга бўлган мун-тларидан қатьий назар тенглигига кафолат беради. ЎзРда дин ва диний ташкилотлар давлатдан ажратилган. ЎзР куч ишлатишни тарғибот қилиш, миллатлар ва диний ташкилотлар орасига низо солиш учун диндан фойдаланиш ва конституциявий тузум асосларига қаратилган ҳаркатлар ман этилади. Расмий (қонуний) мақомга эга диний ташкилотларнинг динни тарғиб этишда ОАВ ва матбуотдан фойдаланиш эркинлиги ҳам қонун доирасида кафолатланади. Мас., Ўз-н мусулмонлари идораси ўз газета ва журналларига, нашриёт ва кутубхонасига эга бўлиб, уларни тарқатишда алоқа муассасаларидан бемалол фойдаланмоқда. Ҳоз. даврда мам-тимизда 16 та диний конфессия – уюшма мавжуд бўлиб, буларнинг энг йириклари ислом, православ ва яҳудийликдир. Улар ихтиёрида масжидлар,  мадрасалар, сенагогалар, черковлар, журнал ва газеталар бор. Бугун Ўз-н мусулмонларидан  минглаб фуқаролар Ҳаж зиёратига,  Умра сафарига бемалол бориб келмоқдалар. Барча фуқаролар учун В.э. талаблари ва тамойилларини амалга ошириш имкони тўла таъминланиб, у жам-тимиз маън-й ҳаётининг таркибий қисмига айланган. В.э. ва диний ташкилотлар масаласи ижт-й ҳаётда муҳим ва мураккаб масала бўлиб, унинг замирида шахснинг ҳуқуқи, демократик, адолатпарварлик ва инсонпарварлик каби ижт-й, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий т.лар туради. И.А.Каримов айтганидек, биз Ўз-нда: “Сўзда эмас, амалда ҳар бир кишининг виждон эркинлигини, эътиқод эркинлигини таъминлашимиз керак. Биз одамларнинг маънавий тарбиясини ўйлаб, тинчлик ва хайрли ишларни кўзлаб ҳаракат қилаётган ҳар бир кишини қўллаб-қувватлаймиз, улар билан ҳамкорлик қиламиз” («Юксак маънавият – енгилмас куч», 79-б.).  БМТнинг Уставидан тортиб, барча халқаро ҳужжат ва шартномаларда, ҳамма мам-тларнинг Конституцияси ва қонунларида В.э. масаласи ўз ифодасини топган. Ўз-н давлатининг дин соҳасидаги сиёсати ана шу декларациянинг асосий тамойилларига мос тушади. Зеро, 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумий декларациясига мувофиқ, ҳар бир инсон фикрлаш, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодига ўзича, ш-дек, бошқалар б-н биргаликда амал қилиш кафолатини, ибодат қилишда ва диний маросимларда якка тартибда ҳамда одамлар орасида бирга қатнашиш эркинлигини ўз ичига олади. Дунёвий давлатимизнинг дин соҳасидаги сиёсатида турли дунёқараш, эътиқодда бўлган кишилар ўртасидаги, давлат б-н дин, диний ташкилотлар б-н давлат ўртасидаги мун-тларнинг амалда ҳуқуқий таъминланишини назарда тутади. Давлат қонунларида диний эътиқод ҳар кимнинг хусусий иши деб белгиланган. Айни вақтда “Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди” (61-модда). Асосий қонунимиз Ўз-н фуқаросини миллати, ирқи, жинси ва динидан қатъи назар, тенг ҳуқуқли деб билади, ш-дек, ўз эътиқодини эркин намоён этиш, ибодат қилиш, урф-о. ва миллий анъаналарини давом эттириш ва уларни ҳурмат қилишни кафолатлайди. Конституцияда белгиланган ушбу қоидалар 1998 йилда ЎзР Олий Мажлисининг 11-сессиясида қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги (янги таҳрир) Қонунда янада кенгроқ ифодасини топди. Ушбу қонуний ҳужжатларда белгиланган қоидалар дунёвий демократик давлатнинг динга мун-тини акс эттиради. Зеро, Ўз-нда мустақиллик қўлга киритилгандан кейин барпо этилган миллий давлат – бу дунёвий характердаги давлатдир.

ВИТАЛИЗМ (лот. vitalis – ҳаётий) – тирик табиатнинг нотирик табиатдан сифат жиҳатидан  фарқланиши, ҳаётий жараёнларни ноорганик олам кучлари ва қонунлари б-н алмаштириб бўлмаслиги, ҳаётий жараёнларнинг тирик мавжудотларга хос бўлган ўзига хос номоддий асос: «ҳаётий куч», «руҳ», «энтелехия» ва ҳ.к. белгиланиши  тўғрисидаги  таълимот. Бундай қарашлар антик даврдаёқ Пифагор, Афлотун, Арасту асарларида илгари сурилган. Фал.да В.га идеалистик ҳамда табиий-илмий ёндашувлар мавжуд. В. ҳаётий фаолиятни табиий-илмий  талқин қилиш механизмига  қарши бўлиб, тирик мавжудотларнинг тизим сифатида  мақсадга мувофиқ бўлмаслиги ва механикага хос бўлмаган тар-ёт ва хулқ-атвор жиҳатларига эга эканини эътироф этади. В. учун тирик мавжудотларнинг  сифатий ўзига хослигини мутлақлаштириш, улардаги  биологик ва кимёвий қонуниятларни инкор этиш, ҳаётий ҳодисаларни  табиий-илмий асосда талқин этишга имкон берадиган биологик наз-яларга  салбий мун-тда бўлиш хосдир. Чунончи, В.нинг  йирик вакилларидан  бири бўлган Дриш Ч. Дарвиннинг  эволюцион наз-яси  ҳамда Г. Менделнинг  ирсият концепциясига кескин қарши чиққан.

ВОлюнтаризм (лот. voluntas – ирода) — фал. ва психологиядаги  оқим. Бу атама 1883 й.да Ф.Тенниес томонидан илмий муомалага киритилган. В. иродани бирламчи деб эътироф қилади. Уни мавжудотнинг бош асоси деб уқтиради. В.нинг етук вакили Шопенгауэр ҳодисалар (тасаввурлар) асосида ётган “нарса ўзида”ни бирламчи, ҳеч нимага боғлиқ бўлмаган “оламий ирода”дир деб даъво қилади. Унинг фикрича, барча тирик вужудларнинг ҳаракатлантирувчи кучи – стихияли инстинктив характерга эга бўлган “яшашга интилиш иродаси”дан иборат. Онгли ирода кўр-кўрона, инстинктив индивидуал иродага нисбатан ҳосиладир. В.га хос қарашлар узоқ ўтмишда Августин, Дунс Скотт таълимотларида ҳам яққол ифодаланган. Кейинчалик ақл устунлиги ҳақидаги таълимот яратилди. Фихтенинг фикрича, ирода дунёнинг мутлақ  ижодий ақидасидир. Гартман нуқтаи назарича эса, ирода барча нарсада мавжуд ва ҳар ерда онгсиз таъсир қилади. У атамаларни ироданинг бирлиги деб қарайди. Фал.даги иродани борлиқнинг олий тамойили деб қаровчи В. атамаси тарихий жараённинг  объектив қонуни б-н ҳисоблашмайдиган  баъзи шахсларнинг субъектив xоҳишлари ва  қарорларига асосланган ижтимоий-сиёсий амалиётни тавсифлаш учун ҳам  ишлатилади.

ВОРИСЛИК — фал-й категория бўлиб, табиат, жам-т ва инсон тафаккури б-н боғлиқ т.дир. “Ворис” сўзи давом эттирувчи маъносини англатади. В. орқали табиат, жам-т ва инсон ҳаёти ҳамда тафаккурининг доимий ўзгариши, рив-ши узвий алоқадорликда намоён бўлади. Бу жараён «эскилик»нинг бағрида содир бўлади. В. «эскилик»нинг муайян жиҳат ва ҳолатларини инкор қилиш б-н бирга, «янгилик»нинг давом этишини ҳам кўрсатади. В. ўтмиш, ҳозир ва келгусида бўладиган ҳодисаларнинг зарурий боғлиқлигини ифода этувчи умумфал-й т.дир. У ўтмиш меросига таяниб, тар-ётни юксак босқичга кўтариш, ундаги узлуксиз алоқа ва боғланишни таъминлашдир. Тарихий жараёнлар шуни кўрсатадики, тар-ётнинг ҳар бир юқори босқичи қуйи босқич б-н боғлиқ бўлганида мазмунан бойийди ва ривожланади. В. жараёнларини тўғри тушуниш фан, мад-т, маърифатнинг тар-ёт қонунларини таҳлил қилиш, ўтмишга одилона мун-тда бўлиш имконини яратади. Прогрессив В. тар-ётдаги сифат ўзгариши ва илгарилама ҳаракат б-н ифодаланади, сифат ўзгариши тар-ётни таъминлайди. Регрессив В. эса тар-ётга тўсқинлик қилади. Дарҳақиқат, инсон билими ва маъ-ятининг юксалиши жам-т тар-ётининг дастлабки давридан то ҳоз. кунгача узлуксиз давом этмоқда. Бу узлуксизлик натижасида инсон мукаммаллашиб, коинотни забт этди, ахборотлашган жам-тда ўз имкониятини намоён этиб, унинг мисли кўрилмаган моддий ва маън-й тар-ётини таъминлади. Бу В.нинг ижобий характерини ифодалайди. Шу боис, ижт-й ҳаётдаги ислоҳотлар жараёнида В.ни таъминлаш, сақлаш ва унга амал қилиш муҳим аҳамиятга эга. В.даги бу мутаносибликнинг бузилиши жам-тда салбий, деструктив ҳодисага олиб келади. В.нинг салбий кўриниши ҳам такомиллашиш хус-ятига эга. Зеро, ўтмишдан мерос қолган, бугунги кунда янги шаклда намоён бўлаётган маън-й қашшоқлик инсоният тақдирига хавф солаётган умумбашарий муаммога айланмоқда. Натижада, “бугунги кунда диний экстремизм ва халқаро терроризм чуқур илдиз отиб, ўзларининг қабиҳ, жирканч ниятларини амалга ошириш учун айнан шундай маън-й қашшоқ, мустақил фикрлаш, ишлаш ва яшаш малакаларига эга бўлмаган кишиларга умид боғламоқдалар. Бугунги террорист, дин номидан гапираётган экстремист ёки фанатик маън-й қашшоқ кишилар сонининг ортиб боришидан манфаатдордир”. Бундай таҳдидлар ҳамма замонларда, деярли ҳамма вақт бўлган. Ҳозирда ҳам бундай аянчли, туб мақсади ҳокимиятни эгаллашга қаратилган таҳдидлар тугагани йўқ. Демак, В.нинг прогрессив жиҳатлари б-н бирга, регрессив жиҳатлари ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳам такомиллашиб бориш хус-ятига эгадир. В. горизонтал ва вертикал йўналишларда ҳам намоён бўлади ва бу жам-т тар-ёти таҳлилида яққол кўринади. Горизонтал йўналишдаги В. бир вақтда, бир тарихий давр доирасидаги авлодлараро мун-тларга асосланади. Унинг вертикал йўналиши эса турли тарихий даврларда яратилган моддий бойликлар, маън-й қадриятлар боғланишини, улар орасидаги давомийлик ва узлуксизликни ифодалайди. Ўз-нда ҳоз. даврда авлодлар ва аждодлараро В.ни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Аммо бундай В. фақат аждодлар мероси б-н кифояланиш эмас,  балки жам-тни янгилаш, замон талабларига жавоб берадиган баркамол авлодни тарбиялаш, келажакка озод ва обод Ватан қолдириш каби долзарб вазифаларни бажариш лозимлигини англатади. 

Г