Қачонгача ўзбеклар меҳнат мигранти бўлиб қолади?

Айни кунларда Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларида, жумладан, Оқмўла, Оқтўбе, Кўкшетов вилоятларида ҳамда пойтахт Остона шаҳрида ҳаво ҳарорати кескин даражада пасайган. -30, -40 градус атрофидаги совуқ бир қатор кўнгилсиз воқеаларни вужудга келтирмоқда. Ана шундай воқеалар сирасига ҳеч иккиланмасдан 52 нафар ўзбекистонлик ҳамюртларимиз умрига зомин бўлган автобус ёнғинини ҳам киритишимиз мумкин.

Жорий йилнинг 22 январида Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятлар қўмитаси бўлинмалари, маҳаллий полиция хизмати, йўл ва коммунал хизмат бўлимлари ташаббуси билан Қозоғистон автомобиль йўлларида 338 киши, жумладан, 15 нафар вояга етмаган болалар иссиқ жойларга етказилган. Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакили Руслан Имонқулов маълумот бермоқда, дея хабар беради “Қазақпарат” агентлиги.

“Самара-Чимкент” йўлининг 1052 километридаги Оқтўбе вилояти Ирғиз тумани ҳудудида техник носозлигига боғлиқ ҳолда тўхтаб қолган 53 йўловчи (улар орасида 4 нафар вояга етмаган болалар бор) иссиқ жойларга етказилган. Йўловчилар автобуси Чимкентдан Уфага йўл олган. Йўловчилардан 47 нафари Ўзбекистон фуқароси, олти нафари Россия фуқаролари, аниқроғи, Россия фуқаролигини қабул қилган собиқ ўзбекистонликлар, 3 нафар ҳайдовчи эса Қозоғистон фуқароларидир.

Бундан ташқари, “Астана-Петропавловск” автомобиль йўлининг 54-километрида, яъни Оқмўла вилояти Шўртонди тумани ҳудудида йўлда қолган автобуснинг 41 нафар йўловчиси (улар орасида 2 нафар вояга етмаган болалар бор) “Бўзайғир” аҳоли пунктига етказилган. “Петропавловск-Сариағач” йўналишида ҳаракатланаётган ушбу автобус йўловчилари Ўзбекистон фуқаролари ва икки нафар Қозоғистон фуқароларидир.

Оқмўла вилояти Булонди туманида “Мерке-Тумен” йўналишидаги йўловчилар автобуси техник носозлиги туфайли йўлда тўхтаб қолган. Автомобилдаги 57 нафар йўловчиларнинг барчаси Тожикистон фуқароларидир.

Целиноград тумани ҳудудида “Алмати-Екатеринбург” йўлининг 1275 километрида йўлда қолган автобуснинг 15 нафар йўловчиси, жумладан, 5 нафар вояга етмаган болалар Семенов ўрта мактабига етказилган. Уларнинг барчаси Қирғизистон фуқаролари эканлиги аниқланган. Автобус таъмирлангандан кейин йўловлар қайта йўлга чиққан.

Бурабой туманида “Кўкшетов-Шучинск” йўлида қолган 2 та йўловчилар автобуси маҳаллий полиция хизмати ёрдамида Кўкшетовга етказилган. Йўловчилар автобуси “Сариағач-Екатеринбург» йўналишида юрган. Салонда бўлган Ўзбекистоннинг 50 нафар фуқароларига зарурий ёрдамлар кўрсатилган.

Шунингдек, “Астана-Омск” йўналишида ҳаракатланаётган россиялик 20 киши Кўкшетовдаги меҳмонхоналардан бирига жойлаштирилган. Шу билан бирга, Целиноград туманида “Алмати-Екатеринбург” йўлининг 1 304 километрида қолган учта автобусдаги 13 киши иссиқ жойларга етказилган. Бундан ташқари, Қўрғолжин тумани ҳудудидаги йўлда автомобиллари тўхтаб қолган 20 нафар йўловчиларнинг 11 нафари Қўрғолжин аҳоли пунктидаги меҳмонхоналардан бирига, қолган 9 нафари эса шу ердаги қариндошлари уйига жойлаштирилди. Зарар кўрганлар йўқ.

Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида содир бўлган фожеали воқеалардан кейин ҳам йўловчилар ноиложликдан техник носоз автобуслардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари эканлиги биз ўзбекистонликларни янада хавотирга буркайди. Мамлакатимизда ёш авлодга етарли эътибор берилмас экан, янги иш жойлари барпо этилмас экан, белигача ботган коррупция бартараф этилмас экан, бугунгидек иқтисодий аҳволимизга барҳам берилмас экан, мудроқ ҳолда фаолият юритаётган мутасадди ташкилот вакиллари, ҳокимият органлари замон билан ҳамнафас одимламас экан юртдошларимиз қўшни Қозоғистон, Россия ва бошқа давлатлардан иш қидиришда давом этаверади. Ўзбегим меҳнат мигранти бўлиб қолаверади.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 10 нафар ҳоким пахта терими сабабли ишини йўқотиши мумкин

2018 йилги пахта терими мавсумида сусткашликка йўл қўйгани, пахта теримига етарли миқдорда теримчилар жалб эта олмагани учун республика бўйлаб 10та туман ва шаҳар ҳокимлари ...

Эврил турон: эллигинчи йиллар манзараси

(Давоми) Эл-улус қатори Гулистон кентини қиялаб ўтган йўлдан юришга мажбур бўлдик. Декабрь эшик  қоқаётганига қарамай, сўқоқнинг икки ёғида теримчилар учлари кўринар-кўринмас ...

Ҳар бир ишни адолатли ҳал этса бўлади

Бугун Ўзбекистоннинг турли ерларидаги бузди-бузалоқлар, минг хайрли ниятда бўлмасин, ижтимоий адолат кескин бузилишига сабаб бўлмоқда. Шу муносабат билан икки воқеа эсимга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400