Қозоғистонда яна бир автобусдан 58та ҳамюртимиз қутқариб қолинди

 

 

 

 

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида музлаб бораётган автобусдан 58 нафар ўзбекистонлик қутқариб қолинди.

Хабар darakchi.uz сайтидан олинди 

Tengrinews.kz нашрининг билдиришича, Тошкентдан Красноярскка кетаётган автобус Павлодар вилоятидаги Шчедерти посёлкаси яқинида ишдан чиққан.

Қутқарилган ўзбекистонликлар посёлкадаги исиниш пунктига олиб борилган ва иситилган автобус ҳамда йўловчилар фавқулодда ҳолатлар вазирлиги ходимлари томонидан Павлодаргача кузатиб борилган.

22 январга ўтар кечаси Петропавловск – Сариоғоч йўналишида Van Hool маркали автобус ҳаво совуқлигидан дизель ёнилғиси музлаб қолиши туфайли йўлда тўхтаб қолгани ва ундан Ўзбекистоннинг 41 фуқароси ҳамда 2 қозоғистонлик ҳайдовчи қутқариб қолингани хабар қилинганди.

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманидан ўтувчи “Самара-Чимкент” автомобиль йўлида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистонлик нобуд бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда нон нархи қимматлади

Ўзбекистонда бошқа озиқ-овқат нархлари ҳам қимматлашди.  Инфляция йил бошида ҳукумат режалаштирган даражадан кўра қимматлаб кетди. Ўтган ойда бу кўрсаткич 16 фоизни ташкил ...

Жорий йилда судлар орқали даъвогарларнинг 2,3 трлн сўм маблағи ундириб берилди

2019 йилнинг биринчи чораги мобайнида иқтисодий судлар томонидан 46 001 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати маълум ...

Ўзбекистоннинг айрим жойларида газ йўқ, аммо қарздорлик бор

Ўзбекистонда газ таъминоти бўйича фуқароларга асоссиз равишда қарздорликлар ёзилиши тез-тез кузатилмоқда. Ана шундай ҳолатлардан бири Беруний тумани “Дўстлик” ОФЙда яшовчи ...