«Ўзстандарт» агентлиги: Пойтахт бозорларида саратон касаллигини келтириб чиқарувчи ўйинчоқлар сотилмоқда

 

 

 

 

“Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Ўрикзор” бозорида сотилаётган болалар ўйинчоқларини белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида қуйидаги болалар ўйинчоқларининг харидини амалга оширди.

Мақола darakchi.uz сайтидан олинди

photo5422637730552195161.jpg

Мазкур ўйинчоқларда саратон касаллигини келтириб чиқарувчи модда – формальдегид миқдори ўн баравар юқорилиги аниқланди

Амалдаги тартибга кўра, болалар ўйинчоқларида формальдегид миқдори 0,003 mg/m3 бўлиши керак. Аммо Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт санитария бирлашмаси санитария-эпидемиология станцияси синов лабораториясининг синов натижаларига кўра, юқоридаги ўйинчоқларда формальдегид миқдори бу кўрсаткичдан ўн баравар юқорилиги аниқланди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Саратон касаллигини ўрганиш агентлиги хабарига кўра, формальдегид инсон организмида саратон касаллигини келтириб чиқарувчи асосий омил ҳисобланади.

Формальдегиднинг бола организмида тўпланиши йўталиш, гижжалар, бронхиал астма каби касалликни жадал ривожланишига олиб келади. Бундан ташқари, ранг ўзгариши, толиқиш, нафас қисиш, бош оғриғи, уйқусизлик, ҳаттоки, онгининг заифлашишига сабаб бўлади.

“Ўзстандарт” агентлиги ўйинчоқларни харид қилиш чоғида нималарга эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида ҳам эслатган.

— Ўйинчоқнинг бузилмаган қадоқда бўлиши;

— Қадоқ ёрлиғидаги маълумотлар давлат тилида, фойдаланиш тавсиялари кўрсатилган ҳолда, қандай ашёлардан тайёрланганлиги (пластмасса, резина, ёғоч ва ҳ.к) ва мажбурий тарзда ишлаб чиқарувчи тўғрисида маълумотлар бўлиши шарт.

— Ўйинчоқлардаги кучли ҳид ва бўёқларни қўлга юқиши ота-оналарни ҳушёрликка чақириши лозим. Бу ҳолатда ишлаб чиқарувчилар томонидан хавфсиз бўлмаган бўёқлар ишлатилган бўлиши ва технологик жараён бузилган бўлиши ҳам мумкинлигини англатади. Сифати шубҳали ўйинчоқлар болаларнинг соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мансур туймаев ва уни ёқиб юборган тадбиркор баҳриддин исамов суди бошланди

17 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида судланувчилар Яккабоғ туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик ...

​порахўр ҳокимларни боғлаб турган омиллар нима эди?

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов йирик миқдорда - 400 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида ушланди. Бу сизга бошқа ҳолатни ҳам ...

Қурбон ҳайити арафасида тожикистонда нархлар кескин ошиб кетди

Тожикистонда Ийди Қурбон ҳайити арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи бирдан кўтарилди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. Хусусан, Душанбедаги Марказий бозорда қовун ва тарвузлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400