Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатиш 14,67% га ошди

31 ДЕКАБР 2013, 11:58

2013 йилнинг учинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга $2,258 млрд. юборилган.

altРоссия Марказий банкининг маълумотларига кўра, 2013 йилнинг учинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказиш операциялари ҳажми $2,258 млрд.ни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда ($1,969 млрд.) 14,67%га кўп.

Россиядан Ўзбекистонга юборилган битта пул маблағининг ўртача суммаси $653 га тенг бўлган. Ўтган йили ушбу кўрсаткич $655ни ташкил этганди.

Ўзбекистондан Россияга юборилган пул маблағларида ҳам ўсиш кузатилиб, ўтган йилги $108 млн.дан  $151 млн.га етган (+39,81%). Ҳисобот даврида битта операция суммаси $1893 дан $2065га кўтарилган.

Шу тариқа 2013 йилнинг учинчи чораги якунлари бўйича Ўзбекистон, Тожикистан ва Украина МДҲ давлатлари орасида Россиядан пул ўтказмалари бўйича кучли учликни ташкил қилган.

http://uz24.uz/uz/economics/rossiyadan-gzbekistonga-pul-zhgnatish-1467-ga-oshdi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда қарийб 1400та аёқш тадбиркорларга сотилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини ...

Абдимухтор  эргашев молия вазирига ўринбосар бўлди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 17 сентябрдаги 4457-сонли қарори билан Абдимухтор Эргашевич Эргашев молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. ...

Доллар курси 26 сўмга қимматлади

Марказий банк 25 июндан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси ...