Тожикистон: Ёзувчини «бўсалар» сабаб иттифоқдан хайдашди

Ёзувчилар иттифоқи яна бир ёзувчи асарларида “ахлоқсиз ишқ ва кўп хотинлилик”ни тарғиб этгани учун иттифоқ сафидан чиқарди. Охирги бир йил ичида Тожикистон Ёзувчилар иттфоқидан ҳайдалган шоир ва ёзувчилар сони 50 нафарга етиб қолди.

Ёзувчилар иттифоқининг наср ва адабий танқид бўлими ёзувчи ва журналист Гули Зард ҳикояларини таҳлил этгандан сўнг у “ахлоқсиз ишқ”ни тарғиб этган ва “ўқувчи эстетик завқининг сўнишига сабаб бўладиган” асарлар яратган, деган хулосага келишди.

Гули Зард асарларини “севганининг кўкрак сандиғидан бўсалар олиш”, “лабларни сўриш”, “тану нафсни бахшида этиб, шарму ҳаёни унутиш” каби ибора ва сўз бирикмалари  туфайли фаҳшни тарғиб этадиган адабиёт, деб топишди.

Ёзувчилар иттифоқидан маълум қилишларича, ёзувчининг “Бодоми шириндона” номли асарида икки қаҳрамоннинг ишқий саргузаштларини тасвирлаш саҳналарида юқорида келтирилган иборалар учрайди.

Ёки ёзувчининг Зуҳайл номли қаҳрамони бир вақтнинг ўзида икки аёл билан яшайдики, бу кўпхотинлиликни тарғиб этиш ҳисобланади. Тожикистон қонунларида эса, кўпхотинлилик тақиқланган.

Ёзувчи Гули Зарднинг ўзи эса, қаҳрамонлари хаёлий эмас, ҳаётда учрайдиган кишилар, ҳатто уларнинг прототипи бор эканлигини айтган.

“Адабиётда бир нарсани тасвирлашади. Масалан, асар қаҳрамони фоҳиша бўилиши мумкин. Фоҳиша ҳаётини тасвирлаш фоҳишаликни тарғиб этишми? Ёзувчи реал ҳаётда бор нарсаларни ёзиши керак. Бир ахлоқсизнинг ҳаётини тасвирлаш ҳам бошқалар учун одоб дарси бўлиши мумкин. Ишқий саҳналарни тасвирлаш мумтоз адабиётимизда ҳам жаҳон адабиётида ҳам кўп учрайдиган ҳолат. Улар шундай саҳналар тасвирини “ахлоқсиз ишқ”, деб аташса, билмадим уларнинг ўзини нима деб атасам”, дейди ёзувчи Гули Зард.

Ёзувчи “Таҳлилу танқид бўлган ҳикоямда бир аёлнинг заминий истакларини пардасиз айтдим, яъни қандай бўлса, шундайлигича ўқувчига улашдим. Асли бу асарим 11 йил олдин ёзилган ва эълон қилинган эди. Мен Иттифоқ раҳбарияти истеъфосини талаб қилганим учун менинг асарларимга ёпишишди, агар шундай қилмаганимда ҳеч қанақа “ахлоқсизлик” ошкор этилмас эди”, дейди.

Гули Зард (Сариқ Гул) тахаллуси билан ижод этаётган ёзувчи хоним 55 ёшда бўлиб, у вақтли матбуот нашрларида ҳам турли мавзуларда мақолалар эълон қилиб келади. Кузатувчиларнинг фикрича, Гули Зарднинг  матбуотда эълон қилган бирор мақоласи унинг ижоди “муҳокама” этилишига сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ёки аксинча, ижоди арзимас бўлгани ҳолда иттифоқдан чиқариб юборилгач, ёзувчи “мени қасддан ҳайдашди”, дея иддао қилаётган бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

Аммо Тожикистон Ёзувчилар иттифоқининг раиси ўринбосари Ато Мирхожа 26-январ куни “Озодӣ” радиосига берган интервӣюсида Гули Зард асарларида ахлоқсиз ишқ ва кўп хотинлилик тарғиб этилишини, бу амал мамлакат қонунларига зид ва бизнинг жамият учун бегона нарса эканлигини айтган.

Гули Зарднинг Ёзувчилар иттифоқидан чиқарилиши эса, иттифоқ сафини тасодифий кириб қолганлардан тозалаш мақсадида амалга оширилаётганлигини таъкидлаган Ато Мирхожа.

Шунингдек, Иттифоқ раиси ўринбосари ёзувчи Гули Зард “агар яхши асарлар яратиб, пешниҳлд қилса, келгусида қайта Иттифоқ сафига тикланиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтган.

Маълумки, охирги бир йил давомида Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи 50 нафарга яқин ижодкорларни “иттифоқ сафига муносиб эмас” деган иддао билан ўз сафидан чиқариб юборди.

Муаллиф: Сохиб  Назаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эрта қайтган турналар (қисса)-6

Тўртинчи боб — Султонмурот, сенга нима бўлди? — Султонмурот Инкамол опани шундоққина партаси олдига келгандагина пайқади. — Ўзим. Ҳеч нима, — гўё ўзини оқламоқчидай ўрнидан ...

Юлдузли тунлар-54

3 Бобурнинг буйруғи билан Вали хазиначи бисотида бор энг қимматбаҳо дуру гавҳарлардан, Бадахшон лаълиларию олтин безакли кийимлардан, камёб тиғлар ва буюмлардан шоҳга ...

Чингиз айтматов:қиёмат 51-қисм

Гулимхон билан турмушлари ҳам осонгина кечгани йўқ, ўртада оғир, таажжуб ишлар ҳам бўлиб  ўтди.  Бўстон  мана  шу  ҳақда  ҳам  ўйларди.  Улар  эр-хотин  бўлганларидан  бери ...