Қозоғистонда 52 йигитнинг ўлимига ким, кимлар сабабчи бўлганлар?

Бунга ҳар кас ўзича ёндашади. Ҳатто ўрис, қозоқ, ўзбек жосуслик ташкилотларини айблашгача борадилар, яна бошқа сабабларни рўкач қиладилар…

Ўзбекда мақол бор: «Олдин пичоқни ўзингга ур,оғримаса бировга…» Шундан келиб чиқиб, бу фожеага ёндашайлик. Азиз ўғлонларимизнинг бевақт ўлиб кетишларига :

Йўқлик,

Ишсизлик,

Маошсизлик сабаб бўлган.

Буни ким келтириб чиқарган?

Каримов ва унинг халқ талар командаси.

Яна нафси ғор, оғзи бузуқ, калласи қовоқ  ҳокиму ҳокимчалар. Яна прокурор, полис, суд, исковучлар…

Идрок қилинг: Каримов ва унинг командаси болалари ҳеч вақт мардикорликка борганларми? Йўқ. Мутлақо йўқ!

Ҳоким, ҳокимча прокурор, судья, исковуч, полисларнинг болалари ҳеч вақт мардикорликка борганларми? Йўқ, мутлақо йўқ!

Чунки булар етти пуштига етадиган маблағ йиғиб олганлар.

Халқни талаб,

Халқни алдаб,

Халқни зўрлаб

Ўз лавозимини суистеъмол қилиб…

Ўғрилик, ғарлик, фирибгарлик, қисқаси бутун бузулишлар, Россия ва бошқа давлатларда фожеа ўлим топишлар… Бари -барига шулар айбдордирлар. Уларнинг бошида Каримов туради.

Оч халқ, ялонғоч халқ, бор -буди, шилинган халқ, ишсиз халқ, маошсиз халқ, бундай ҳолда нима қилиш керак? Очдан ўлсинми?

Очдан ўлмаслик учун бутун жонли жонзот курашади. Мардикорликка ўйнаш учун эмас, очдан ўлмаслик, бир бўлак нон топиш учун бораяпти шўрлик халқ.

Қозоғистонда ҳалокатга йўлиққан 52 ўғлон учун биринчи галда ҳокимлар айбдордирлар. Чунки улар бу йигитларни иш ва маош билан таъминламаганлар. Оғзи булғанч Фарғона ҳокимига ҳам айни шу гапни айтаман. Бегуноҳ ўғлонларимизни, бунинг устига марҳум ўғлонларимизни ҳақоратлагани учун унга қамоқ жазосини берилишини талаб қиламан.

Муаллиф: Эврил ТУРОН

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президентнинг “вакиллари” сўконғич бўлиб чиқяпти

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг тошлоқликларни "ҳаромилар" деган ҳақоратомуз гап-сўзлар билан сўкишлари, падарига ланъатлар ёғдиришлари, таъна-дашномлари, ...

Ўзбекистон муҳаммад солиҳнинг ҳам уйи эди, аммо…!

Ҳаммага аёнки, ижтимоий тармоқларда қачонлардан буён турли масалалар бўйича ватанни тарк этган юртдошлар масаласида уларни ортга қайтариш ёки қайтармаслик юзасидан ...

Истеъмолчидан қарздор газ идораси истеъмолчига қарз ёзди

Наманган вилояти Нишон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати томонидан Нуристон МФЙ, Кимёгар маҳалласи, Лолазор кўчаси, 2-уйда яшовчи ...