
Американинг машҳур Quantum Group of Funds халқаро инвестиция захиралари тармоғи ва Soros Fund Managemment LLC хусусий инвестициявий компаниялар эгаси Жорж Сорос Давосда ўтган иқтисодий форумда Google ва Facebook интернет гигантларини демократияга хавф туғдирувчилардир дея танқид қилган.
Миллиардер Жорж Сороснинг фикрича: ҳозирги ахборот ва технологиялар ривожланган бир даврда Google ва Facebook интернет тармоқларига қарши чора кӯриш кераклигини айтган. Сабаби ҳозирги кундаги энг устувор бу икки IT гигантлари жамиятнинг фикрини номақул тарзда етказади ва инновациянинг ривожланишига халақит қилармуш.
Сороснинг айтган IT гигантлари қаторидан Apple ва Amazon ҳам жой олган.
Бир тарафдан Сороснинг айтган гапларида жон бордек. Аммо бу ҳақиқат дегани эмаску. Бу фалсафа менимча «оғзи қийшиқ бўлса ҳам бой боласи гапирсин» деган жумлага яқин келади.
Мен Сороснинг фикри билан келишмайман, негаки йил бошида жаҳоннинг инновацион компаниялар рейтингини кӯрганимда, у хавфли дея таъкидлаган Apple компанияси биринчи ӯринда эди.
Иккинчи ӯринни Google эгаллаган. Facebook ва Amazon компаниялари кучли ўнликдан жой олганди.
Қаранг, Жорж Сороснинг хавфли деган компанияларининг ҳаммаси юқори ӯриндан жой олганлар экан. Унинг фикрини ўқиб беихтиёр кулиб юборасан киши. Бутун дунё аҳли аҳмоқ эмаски демоктарияга қарши хавф туғдирувчи компанияни юқори ӯринга кӯтарадиган.
Менимча бу гап бошқа қитъалардаги давлатларда бироз танқид қиладиган гап бўлиши мумкин, аммо Америка ҳавосида буни ҳар кунги гапдек қабул қилишсалар керак.
Тӯғрида ҳар ой эмас, ҳар кун эмас, ҳар сонияда компаниялар орасида аниқ рақобат бӯлган давлатда бунақа гапларга эътибор ҳам беришмаса керак одамлар.
Муаллиф: Нур Дӯст