Аёлларнинг “Ишид”га қўшилиш сабаблари

Тожикистонда Бирлашган миллатлар ташкилоти молиявий ёрдами билан аёлларнинг “Ироқ Шом исломий давлати” террористик гуруҳига қўшилиши сабаблари ўрганилмоқда.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, мамлакатдан чиқиб кетиб “Ироқ Шом исломий давлати” террористик гуруҳига бориб қўшилганлар сони минг нафардан ошади. Уларнинг тахминан 200 нафарини аёллар ташкил этади.

Бу рақамлар БМТ молиявий кўмаги билан ўтказилган тадқиқот натижаларига ҳам мувофиқ келмоқда. Тадқиқотда ИШИДга қўшилган аёллар сони тақрибан 200 нафар эканлиги айтилади.

Тадқиқот натижаларига кўра, аёлларнинг ИШИД террорчилар гуруҳига бориб қўшилишининг асосий сабаби улар эрларининг иродасига бўйсунганликларида, деб топилган. ИШИД таркибида жанг қилаётган эрларининг хоҳишига кўра бориб гуруҳга қўшилган аёллар сони тахминан 100 нафарни ташкил этади. Шунингдек, ўз истаги билан жиҳодий ақидалар асосида “Ироқ Шом Ислом давлати” террорчилик ташкилотига бориб қўшилган аёллар ҳам борлиги аниқланган.

Масалан, бир душанбелик аёл жиҳод қилиш мақсадида Сурияга бориб, 2016 йилда Тожикистонга қайтиб келади ва бошқа аёлларни ИШИД сафига жалб этишга ҳаракат қилаётганлиги аниқланиб, хавфсизлик органлари томонидан қўлга олинади.

Тадқиқотда Хўжанд шаҳридаги тунги клублардан бирининг собиқ раққосаси ҳам Сурияга сафар қилиб, жиҳодийлар сафига қўшилиш истагида йўлга чиққан пайтда қўлга олиниб, 12 йилга қамоқ жазосига ҳукм этилгани ҳам қайд этилган.

Тадқиқот ўтказишда иштирок этганлардан бири Анна Матвеева тожикистонлик аёлларнинг экстремистик гуруҳларга қўшилиш сабабларни шарҳлаб, шундай дейди: – Асосий сабаб – бу оиладаги муносабатлар, яъни эр ёки ака экстремистик гуруҳ аъзоси бӯлса, оила аъзоларини ҳам бу гуруҳга жалб этади. Аёлга экстремистик ақида маъқул ёки маъқул бўлиши муҳим эмас. У эри ёки яқин қариндоши иродасига бўйсунишга мажбурдир.

Тадқиқотчининг айтишича, ўз шахсий муаммоларини ҳал қилиш истагида Сурияга йўл олган аёллар ҳам бор, албатта.

Аммо тожикистонлик аёллар орасида эри фарзандлари билан бирга Сурияга мажбурлаб олиб кетмоқчи бўлганида бу ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига хабар берганлари ҳам борлиги аниқланган тадқиқотда.

Тадқиқотчи Анна Матвеева фикрича, жамиятда радикализмнинг олдини олишда аёлларнинг ҳиссаси катта бӯлиб, ҳукумат органлари бу йўлда уларга ёрдам кўрсатса, яхши натижага эришиш мумкин.

Маълумки, 2015 йилда Тожикистон Жиноят Кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, хориждаги террорчилик ва диний экстремистик гуруҳлар хизматида бўлиб, ўз ихтиёри билан уйга қайтиб, қилган ишидан пушаймон бўлган тожикистонлик фуқаролар, агар бошқа бирор жиноят қилмаган бўлса, афв этилади.

Бугунгача Тожикистонда бир неча нафар Сурия жангларидан қайтиб келиб, қилган ишига пушаймон бўлгач, авф этилган ва озодликда ўз ҳаётини давом эттирмоқда.

Муаллиф: Соҳиб Назаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонликлар россияга антиқа усул орқали кириб боришга уринди

Қозоғистонлик чегарачилар "Газель" кузовида қўлбола ясалган "туйнук" ёрдамида Россия Федерациясига кириб боришга уринган Ўзбекистон фуқароларини аниқлашди. Машинани Россия ...

Аёл тасодифан ўз акасидан учта фарзанд дунёга келтирган

Руандада истиқомат қилувчи аёл ўзи билмаган ҳолда акасининг фарзандларини дунёга келтирди. У ҳақиқатни билганидан сўнг ундан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда Кениянинг Tuko ...

Қозоғистонда ўзбекистон фуқароси автоҳалокатга учраб вафот этди

Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги «Уралск—Ақтўбе» трассасида 18 июнь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1988 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси М.Р. вафот этди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400