Тожикистон: Баъзи машиналарнинг ўлкага кириши нега тақиқланди?

Тожикистон ҳудудига баъзи машиналарни киритиш тақиқланди. Аниқроғи, 2005 йилгача ишлаб чиқарилган хорижий автомашиналарнинг Тожикистонга олиб киришни таъқиқлайдиган  қарор имзоланди.

Ушбу қарорнинг нусхаси баъзи тожикзабон мустақил матбуотлар саҳифаларида ҳам эълон қилинди.  27 январ куни Тожикистон Ҳукумати раиси имзолаган № 41 рақамли Республика Ҳукумати қарорида келтирилишича,  2005 йилгача ишлаб чиқарилган хорижий автомашиналарни 2018 йилнинг 15 феврал кунидан бошлаб Тожикистон ҳудудига олиб кириш қатиян ман этилади.

Қарорда Тожикистон Божхона хизмати ва Ички ишлар вазирлиги қарорни амалга татбиқ этишни назорат қилиб, мамлакатга олиб кирилаётган автомашиналарни қайдга олиш ишларини шу қарор асосида амалга ошириши ҳам алоҳида айтилган.

 Маълумки, январ ойи ўрталарида Тожикистон матбуоти саҳифаларида Божхона хизмати бошлиқлари ва Атроф муҳитни ҳимоялаш Қўмитаси раҳбарларининг сўзларига таянилиб, Тожикистонда 1 апрелдан бошлаб 2005 йилгача ишлаб чиқарилган машиналар киритилиши таъқиқланиши мумкин, дея эълон қилинган эди.

Кутилмаганда, 1 феврал куни 27 мартда ҳукумат қарори имзоланган эди-ю, 15 февралдан шу машиналар киритилиши таъқиқланади, деб эълон қилиниши кўплаб тожик ишбилармонларини шошириб қўйди. Чунки уларнинг аксарияти, январ ойи ўрталаридаги эълонлардан сўнг то таъқиқ жорий этилгунига қадар Тожикистонга олиб кириш мақсадида Болтиқ бўйи республикаларидан машиналарга буюртма берган ёки бериш арафасида эди.

Кузатувчиларнинг айтишича, Тожикистон каби нисбатан камбағал ва ўзи машина ишлаб чиқармайдиган мамлакатда бундай таъқиқнинг жорий этилиши кутилмаган ҳолат.

 – Ўзбекистон давлати ўзида ишлаб чиқарилаётган машиналарнинг сотилиши учун турли таъқиқларни жорий этгани тушунарли. Аммо Тожикистонда бундай таъқиқнинг жорий этилиши на давлатга ва на одамларга фойдалидир, – дейди тожикистонлик журналистлардан бири.

– Чунки таъқиқ сабабли хориждан машиналар кам келса, давлатга бож тўлови кам тушади. Машина кам келганидан кейин ва хусусан, эски машиналар келмаганидан сўнг мамлакатда машиналар нархи кўтарилиб кетади ва оддий одамлар машина ололмайди.

Атроф-муҳит қўмитаси ходими эса, маҳаллий журналистлар саволига жавоб беришда, бундай тақиқнинг жорий этишдан асосий мақсад экология, яъни шаҳар ва туманлар тозалиги ва одамлар саломатлигига қайғуриш эканлигида, деб айтган.

Аммо баъзи кузатувчиларнинг фикрича, бу қарор баъзи тожик ширкатларига катта имконият беради. Айтайлик, кейинги пайтлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган машиналар тожик ширкатлари билан ҳамкорликда Тожикистонга келтирилиб сотиляпти. Аммо уларнинг бозори унча чаққон эмас. Сабаби, Тожикистонга Болтиқбўйи мамлакатларидан Опель, Мерседес каби эски бўлса ҳам суяги қаттиқ ва энг муҳими арзон машиналар келаяпти. Тақиқдан сўнг шундай машиналар келмайди. Болтиқ бўйидан янги машиналарни олиб келиш жуда қимматга тушади. Натижада, Тожикистонда Ўзбекистон машиналарининг бозори чаққон бўлади.

Шунингдек, бу қарорнинг қабул қилинишида ҳатто Ўзбекистоннинг ҳам таъсири бўлиши мумкин. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг Душанбега расмий сафар билан борганидан кейин бундай таъқиқ ҳақидаги гапнинг чиқиши бу эҳтимол ҳам асосли бўлиши мумкинлини билдиради.

Муаллиф: Соҳиб Назаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада коллеж ўқувчиси мактаб ўқувчисини пичоқлади

Коллежнинг 3-босқич ўқувчиси ўрта умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчисини пичоқлади. Бу ҳақда ИИВ нинг матбуот ҳизмати маълум қилди. Иллюстратив фото 2019 йил 28 февраль ...

Нотўғри «тонировка»ланган машиналар жарима майдончасига тушиши мумкин

«Тонировка» борасида тушунмовчилик юзага келаётгани сабабли Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали бу масалага аниқлик киритди. Ҳукумат қарорида олд ён ...

Қозоғистонда ичида 37 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетди

Бир нафар йўловчи олган жароҳатлари натижасида касалхонада вафот этган.  22 ноябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент–Самара трассасида Аралск шаҳридан 40 км масофада ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400