Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 11 апрелда навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтишини белгилади. Аслида овоз бериш 2018 йилнинг октябрида бўлиб ўтиши керак эди. Президент баёнотида нима учун сайловлар ўтадиган сана ўзгартирилгани айтилмаган.

Алиев – ҳукмрон партиядан Озарбайжон президентлига номзод сифатида кўрсатилди.

2016 йилда Озарбайжонда Конституцияга ўзгартиш киритишга бағишланган референдум бўлиб ўтди. Мамлакат бош ҳужжатига жами 29та қўшимча киритилди.

Киритилган ўзгартишлардан бири президент ваколатларини беш йилдан етти йилга узайтириш бўлди. Мамлакатнинг амалдаги раҳбари 54 ёшли Алиев 2003 йилдан бери президент лавозимини эгаллаб келади. У президентликни бемор отасидан қабул қилиб олган ва уч марта бўлиб ўтган президентлик сайловларида ( 2003й, 2008 й ва 2013 й.) ғалаба қозонган эди. Унинг амалдаги президентлик муддати 2018 йилда якунланиши керак эди.

Яна бир қўшимчага биноан мамлакатда иккита вице-президент лавозими таъсис этилди. Ҳар икки вице-президент президент томонидан тайинланади ва ишдан бўшатилади, биринчи вице-президент эса мамлакатдаги иккинчи раҳбар дея тан олинади. Президент ўз вазифасини бажара олмай қолган тақдирда, парламент томонидан тайинланадиган бош вазир эмас, балки биринчи вице-президент президент ваколатларини қабул қилади.

2017 йилда Алиев ўзининг рафиқаси, Мажлис депутати Меҳрибан Алиевани Озарбайжон биринчи вице-президенти лавозимига тайинлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қорақалпоғистонда тўрт яшар қиз болалар поезди тагида қолиб ҳалок бўлди

Тўрткўл шаҳридаги “Ёшлар” истироҳат боғидаги аттракционда 31 май куни тўрт яшар қиз нобуд бўлди. Воқеа гувоҳларининг айтишича, болалар поезди қизалоқни босиб ўтиб кетган. ...

Тошкентда рейдлар: йпх ва мхх қимматбаҳо машиналарни “овлаяпти”

Тошкентда Йўл-патрул хизмати (ЙПХ) ходимлари “асосан” қимматбаҳо автомобиллар эгаларини турли қонунбузарликларда айблаб, уларга тегишли автомобилларни ушлаб, жарима майдонига ...

Гонконг полицияси намойишчиларни тарқатиш учун илк марта ўқотар қуроллардан фойдаланди

Гонконгда ўтган навбатдаги норозилик акциясида полиция намойишчиларни тарқатиш учун биринчи марта ўқотар қуроллардан фойдаланди, деб «Коммерсантъ» хабарига асосланиб “Дарё” ...