Дилмурод Саййид: “Дилмурод Саййид тирик! Ўлгани йўқ!”

Ассалому алайкум! Тиканли симлару метин деворлар билан ихоталанган Ҳаёт тарзи ортда қолганига 3 кеча кундуз бўлмоқда!

Шу ўта қисқа вақт давомида менга озодликка чиққанлик насиб этганидан қувонган ўнлаб ИНСОНлар табриклаб, эзгу тилаклар билдиришмоқда.

Аслида мен бу куюнчак, захматкаш ва курашчан ИНСОНларни табриклашим ва қайта-қайта ташаккурлар айтишим лозим!

Зеро, аллохнинг рахмонлиги билан, энг аввало, айнан мен ва менга ўхшаш мазлумлар қисматига бефарқ бўлмаган ҳамкасбларимизнинг, ҳамфикр ва жасур дўсларимизнинг тинимсиз беминнат харакатлари ҳамда куюнишлари туфайли Солижонака, Аъзамакалар ва яна ўнлаб мазлумлар қаторида мен хам озодликка чиқдим.

Бунинг учун яратганга шукроналар келтириб, биз учун йиллар давомида нафақат Ўзбекистон, Оврўпою Осиё, Америкада туриб, қайғурган, талашиб-тортишган, ва ҳозирда қувончимиздан севиниб бизни табриклаётган инсонларга самимий ташаккурлар айтаман.

Юракда гапларим кўп! Тез орада уларни қоғозга тушура бошлайман, азизлар!

Барчангизга чин дилдан энг эзгу тилаклар ва камтарона ташаккур ила Дилмурод САЙЙИД.

Тошкент. 06.02.2018

Умримнинг эллик беш йили шамолдай-

Ўтди гоҳ тўзонли, гоҳида майин.

Кутиб қолди қилар ишим бир талай,

Шу кунга ҳам етдим, шукр, ўлмайин!

 Кимлардир қабримни кавлаб қўйганди,

Қарийб тўққиз йилда унутди кимлар.

Суд  ҳукми ўқилгач қўй ҳам сўйганди-

Тантана қилганди қаттол ғанимлар.

Аммо…

Яратганнинг Раҳмонлиги рост;

Мунофиқлар кутган кун келгани йўқ!

Холис дўст-Қаламим дона-дона:

“ДИЛМУРОД САЙЙИД ТИРИК! ЎЛГАНИ ЙЎҚ!”

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фермерлари хорланган давлат инқирозга юз тутар

Мамлакатимизда Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда бир неча завод-фабрикалар қурилганини яхши биламиз. Ана шундай корхоналардан бири Қашқадарё вилояти Китоб туманида ҳам ...

Тошкентда ўзини расмга олаётган қиз учинчи қаватдан тушиб кетди

2019 йил 9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи, 14 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси Ф.Т. (қиз) 3-қаватда жойлашган уйининг дераза ойнаси олдида мобиль телефони ...

Тошкент метросида тожик шоири номидаги бекат

Ўзбекистонинг Тошкент вилояти Сергали тумани маъмурияти дастури билан метронинг янги бир бекати тожикистонлик шоир, Тожикистон Қаҳрамони Мирзо Турсунзода номига қўйилди. ...