Дунё таълим тизимидаги ўзига хос қоидаларни биласизми?

Ҳар бир давлат таълим тизимининг ўзига хос қонун-қоидалари бор. Улар мамлакат анъаналари, одамларнинг дунёқараши, таълимга бўлган муносабат ва бошқа сабабларга кўра шаклланади. Қуйида шулардан айримларини келтириб ўтамиз.

Мақола xabar.uz сайтидан олинди

  1. Хитойда ўқувчиларга уйга вазифа кўп берилади. Масалан, ўқувчилар ҳафтада 14 соат вақтини уйга берилган вазифаларни бажаришга сарфлайди.
  2. Россияда ўқув йили «Билимлар куни» билан бошланади, байрам ва дам олиш кунларига тўғри келса ҳам 1 сентябрь шу тариқа нишонланади.
  3. Кундалик овқатланиш масаласига Францияда катта эътибор берилади, ўқувчилар таом тайёрлаш ва овқатланиш режими ҳақида мукаммал тасаввурга эга бўлиши керак.
  4. Эронда ўғил ва қиз болалар алоҳида ўқитилади, қизларга аёл, ўғил болаларга эркак ўқитувчи дарс ўтиши шарт.
  5. Австралияда узоқ минтақаларда яшайдиган талабаларга радио орқали дарс ўтиш тажрибаси бор.
  6. Чилида ёзги таътил биз учун ғайриоддий муддатда, яъни декабрнинг ўрталаридан мартнинг бошигача давом этади.
  7. Нидерландияда болалар жуда эрта — 4 ёшидаёқ мактабга чиқишади.
  8. Исландияда мактаб ўқувчиларига тикиш-бичишдан ҳам сабоқ беришади.
  9. Бразилияда тушликка катта эътибор қаратилади, кўп мактабларда дарслар жуда эрта, яъни эрталаб соат еттидан бошланади, тушликни эса ўқувчилар уйларига бориб оила даврасида қилишлари мумкин.
  10. Финландияда болалар етти ёшга тўлгачгина мактабга қабул қилинади. Бундан ташқари, ушбу давлат таълим тизими самарадорлиги бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Ҳукумат тасдиқлайдиган таълим ҳужжатлари фақат йўриқнома ҳисобланиб, ўқитувчи ўзи маъқул топган услубда дарс бериши мумкин. Ўқувчиларга тўққиз ёшидан швед тили (икинчи тил сифатида), ўн бир ёшидан инглиз тили ўқитила бошлайди. Мактаб ўқувчилари камида тўртта тилни ўрганадилар.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москва муфтийси тожикистонликни одамларни қутқаргани боис медаль билан тақдирлади

Россия мусулмонлари Диний идораси раиси, Москва шаҳар муфтийси Альбир Ҳазрат Крганов ёнғинда ўнлаб одамларни қутқарган Фарзон Салимовни диний идоранинг «Тиришқоқлик ва ...

Қачонгача ўзбек аёллари ўтин учун кетмон чопади?

Айтишларича, жанубий вилоятларда фермерлар мавсумий ишчиларни ёллай бошлабди. Очиқроғи, кетмончи хотин-қизларга ярим-бир гектардан ғўза майдонлари бўлиб берилмоқда, деб ёзади ...

«тошкент-ўш» йўналишида авиақатнов йўлга қўйиладими?

Бугун, 20 июнь куни Миллий матбуот марказида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан матбуот анжумани ўтказди. Тадбир давомида журналистлар томонидан «Тошкент-Ўш» ...