Дилмурод Саййид билан учрашув

Суратда: (ўртада) Дилмурод Саййид, Қаҳрамон Мурод ва Рўзибой Азимий

Кеча “Бирдамлик” ХДҲ фаоллари – Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўйича етакчиси Қаҳрамонхон Маҳмуд, журналистлар Рўзибой Азимий, Замоной Акбарова ва Дилфуза Лангарлар айнан журналистик фаолияти ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишлари билан шуғуллангани ортидан 12.5 йиллик қамоқ жазосига ноҳақ маҳкум этилган ва 9 йилдан кейин муддатидан олдин озодликка чиққан таниқли журналист, оловқалб шоир, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Дилмурод Саййид билан учрашдилар.

Шунингдек, учрашувда инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Турғунов ҳам қатнашди. Учрашув чоғида Дилмурод Саййид журналистларни қизиқтирган барча саволларга сидқидилдан жавоб берди.

Дилмурод Саййид журналистларга суддан олдинги, суд жараёнидаги адолатсизликлар, қамоқхоналардаги ҳар хил кўргуликлар ҳақида гапириб берди. Шунингдек, учрашув чоғида Дилмурод Саййид “Мулкдор” сайти учун махсус интервью берди ва бу суҳбат яқин кунларда эълон қилинади .

“Бирдамлик” ХДҲ матбуот хизмати

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ичан-қалъада яшовчи хиваликлар ўз уйларига пул тўлаб кирадиган бўлди

Хиванинг Ичан-қалъага кириладиган қадимий дарвозаларига турникет ўрнатилди, деб хабар бермоқда “Анҳор.уз”. Энди Ичан-қалъага кириш учун 10 минг сўм тўлаш керак. Хабарда ...

Жиззахда ҳаракатдаги аттракцион иккига бўлиниб кетиб, 19 ёшли қиз вафот этди

Жиззах шаҳридаги "Истиқлол" паркида ичида одамлари бўлган аттракцион ҳаракат вақтида ерга қулади, деб ёзади “Спутник” сайти. Даҳшатли кадрларда аттракцион қай тарзда иккига ...

Нарх ўзгармайди, эркинлаштирилади

Ижтимоий тармоқларда ун ва нон маҳсулотларини нархида ўзгаришлар бўлиши борасида турли мулоҳазалар айтилмоқда. Унда дон корхоналари бошоқли дон етиштирувчи фермер ...