Шовруқ Рўзимуродни ким ўлдирди? Самарқанд (давоми)

Шовруқ Рўзимуродни ким ўлдирди? Самарқанд (давоми)
“Самарқанд – дунёдаги энг гўзал шаҳар.” 

Браун Марсел, буюк Француз адиби, ”Буюк Темур”китоби муаллифи.

Дунёнинг пойтахти-Самарқанд. 

Эдгар Аллан По, буюк америка ёзари, шоири, “Буюк Темур” достонлари муаллифи.

Фозил Йўлдош, Шукур Холмирза, Шароф Бошбек, Абулқосим Мамарасул каби ёзарлар юрти – Булунғурни кечаяпмиз. Уларни тарифлаб ўтирмайман. Улар ўз асарлари билан ўқувчиларга таниш.

Мен Булунғурга,хусусан Килдонга, ҳазилкаш, дилкаш жўрам Фарҳод Тошмуроднинг    (У фондда иш бошқарувчи эди) уйига кўп келганман. У миллиётчи, тарихчи. Буюк хунлар кечмишини пухта билади. Фарход билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида,кейинроқ Ўзбекистон Маданият жамғармасида бирга ишлаганмиз. Тошкентни портлашида менинг бир қанча дўстларим қатори уни ҳам айблашган. Яъни “Муҳаммад Солиҳнинг шериклари” деган туҳмат билан. Уларга ҳам “Жиноий иш” қўзғашган. Мени қамоққа олишган куни тунда Фарҳод Тошмурод ва бош                    иқтисодчи Хуббим Қосим (таги Ғаллаоролнинг Ўгат қишлоғидан, эллигинчи йилларда Чиноз тумани даштларига кўчма этилган) Чимкент орқали ( Фарҳоднинг хотини Қоражон Чимкентлик, у Москвага яқин Тиверда университетни битирган, педагогика фанлари доктори) Россияга қочишган ва 9 йил Ватанга қайтишмаган. Фарҳод, Хуббимлардан кейин Муҳаммад Солиҳнинг етти ухлаб тушига кирмаган (мен билан фондда бирга ишлаган.) “экстримистлар”и ҳам қочганлар, қочмаганлари тутилганлар. Буларнинг ичида менга хиёнат қилганлар йўқ эди.

Бироқ илк қамалганимда Мақсуд Бекжон мени Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлиги биноси остидаги қонга қотилган қамоқхонада сотди.

Кўз олдимда ( юзлаштирганда) терговчига сотди: ”Эрк” газетасини Маҳмудов тарқатди ва менга ҳам берди”… Мақсуднинг кўриниши шу даражада аянчли эди. Унга нисбатан менда нафрат ўрнига раҳм уйғонди.

Унинг мўғулча башараси, киртайиб қолган кўзи ўй, ваҳм, йиғидан шишган, хунуклашган, қаримсиқ тусига кирган эди. Қўрқувдан елкалари дир-дир титрар, танаси бир тутам бўлиб қолган эди. У ҳиқиллаб йиғларди. Мақсуд фақат мени эмас, ўз акаси Солиҳни ҳам сотди. Яна қанча бегуноҳларни сотган , бу ёғи менга қаронғу.

Одатда бундоқ каслар зўр келганда ўз жонларини қутқариш учун ватанларини ҳам сотадилар. Мақсуд Бекжон мени, Муҳаммад Солиҳни… сотиб ИИБнинг ажал ҳиди босган ертўласидан озодликка чиқиб кетди.

Мақсуд Бекжон ўз акаси Муҳаммад Бекжоннинг бутунлай тескариси. Муҳаммад Бекжон ориятли, чидамли, тўғри инсон. Шу учун ҳам у 18 йил қамоқ азобини тортди.

Мен Мақсуднинг сотқинлиги ҳақида Солиҳга айтдим. У истамаганроқ овозда гапни қисқа ва мужмал қилди: ”Кичигимиз… Майли, шуни қўяйлик…”

Дўстларга хиёнат -буюк хиёнат. Равшан Латифнинг айтишича, Шовруқ Рўзимуродни ҳам ўз ошнаси сотган. Сотқиннинг отини очиқламаслигимни илтимос қилди… Афтидан жанжал чиқиб кетишидан чўчиди.

Вақт келар, мени чуқурга итариб юбориб, ўз омонат жонини сақлаб қолган Мақсуд Бекжон тўғрисида, балки, кенгроқ бир нима ёзарман. Ҳозир бунинг маврудимас. Мавзу бошқа. Узилган гапни Фарҳод Тошмуродга қайта боғлайман.

У мени сотмади.

Хуббим сотмади.

Жамоам сотмади.

Энг оғир дамларда Равшан Латиф каби Фарҳод Тошмурод дўстларга содиқ қолди.        Фарҳод билан Самарқандга йўлимиз тушганда, Килдонга қўнишни унутмаймиз. Табиатан хушчақчақ Фарҳод ҳазиллашади:

“Ўрта Осиё пойтахти Килдонга кириб келаяпмиз!..”

Ҳозир Булунғур марказини (ўзбекча от қуригандай,олдин бу ер Красногвардейск дейилган) кечарканмиз, Фарҳод Тошмуроднинг шу сўзи қайта эсимга тушди:

“Ўрта Осиё пойтахти Килдонбург…”

Шуҳрат (Барлос уруғидан, “Шинелли йиллар” романи муаллифи), Ойхуморлар туғилган тупроқ- Жомбойдан ўтаяпмиз.

Ислом Каримовнинг ота-боболари ҳам шу ерда туғилганлар. Икки журналист: Улуғбек Бакир ва Жамшид Каримов (Ислом Каримовнинг жияни) ўртасида кечган суҳбатдан бир шингил:

“Жамшид Каримов: Ислом Каримовнинг ота- онасини Эронлик дейишади. Бу мутлақо нотўғри. Улар “Жайдари” қишлоғидан оддий ўзбек бўлишган.

Улуғбек Бакир: Йиллардан бери Ислом Каримовнинг ота-онаси тожик бўлган дейишади.

Жамшид Каримов: Йўқ улар ўзбек бўлишган. Бувим, Санобар Каримова келиб чиқиши асли Туркистонлик, Сайрамлик ўзбеклардан бўлган. Бобом эса Жомбойдан бўлган. Уларни “жайдари” дейишган”.

Шуҳрат акага келсак, у киши билан кўп суҳбатда бўлганман. Шуҳрат ака Ғалаба Истироҳат боғи(Парк победа) қаршисидаги маҳаллада яшарди.Темур ҳоқон наслидан эканлигини менга Москвада, Серафимович боғ уйида ҳикоя қилган. Кўнгли очиқ одам эди.

Ёзар Абулқосим Мамарасулнинг ҳам келиб чиқиши Темур ҳоқонга бориб тақалади, Барлос. Мен унда Темурийча ғурур зоҳирлигини туйганман. Нурали Қобил ҳам, барлос. Ғаллаорол, Бахмал, Булунғур, Жомбой, Ургут (Панжакентда ҳам Э.Т.) туманларида Барлослар кўп. Қашқадарё, Сурхандарё воҳаларини айтмасам ҳам биласиз.

Баъзан ўзимни- ўзим саволга тутаман: Нимага барлослар давлат аппаратига ишга тортилмаяптилар? Ахир, уларнинг томирларида Темур, Бобур, Улуғбек… қонлари оқмоқда-ку. Нимага барлос билан бир туғишган Қўнқирот, Қиётлар юқори лавозимларда ишламаётирлар? Ахир, уларнинг томирларида Чингизхонлар қонлари оқмоқда-ку.

Унутмайлик, Темур ҳоқон, Чингиз ҳоқон ҳам буюк империялар қурган даҳолардир. Унутмайлик, генга кўп нарса боғлиқ. Жуда кўп нарса!..

Жомбойдан ўтарканмиз шулар ҳақида ва инсон умри бир зумлиги ҳақида ўйлайман. Бир зум!.. Нақадар аянчли!..

Кечагина очунни ўз илкларида тутиб турган даҳолар қани? Кечагина очунни тўлдириб юрган шуҳратлар қани? Ўтдилар. Дунё шу асосга яралган. Келиш, кетиш асосига. Қайтиш йўқ. Аслга қайтиш. Мен ўтаман. Лекин ҳеч замон қайтмайман. Эврил Турон бўлиб қайтмайман.Тангри Қонуни бу! Уни одам боласи ўзгартиролмайди.

 Туғилиш,

Яшаш,

Қариш,

Ўлиш,

Чириш,

Зарраларга айланиш қонуни ўзгармас қонун. Шеър:

Ёшлигимиз нима? Бу –ёз қуёши!

Кунботардан ортиқ йўқ экан олам!

Жавоби йўқ бўлса,савол не керак?

Орзулар бағрига қайтиб бўлмайди.

Ҳаёт атргулдай сўларкан бешак,

Ҳавосиз чўлда у қайта кулмайди.

                         Эдгар Аллан По,

                        Америка ёзар ,шоири.

Ойхумор Асадни кўрмаганимга ўттиз йиллар бўлган. Бир замонлар, гўё минг йиллар ўнжа мен унинг ўзи каби дилбар ҳикояларини ўқиганман. Ҳозир ёзаяптими, йўқми, билмайман.

Қарилик… Болалар… набиралар… эваралар… Овуниш… Тақдирга тан бериш… Одамзотнинг охироти аянчли.

Ўйлаш оғир!..

(Давоми бор)

Муаллиф: Эврил Турон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-71

* * * Деҳлида тўп-тўп бўлиб айланиб юрган ғолиблар орасида ёғли ўлжа излаётганлари ҳам бор эди. Синд дарёсининг бўйидан Бобур аскарларига қўшилиб келган Ёр Ҳусайнбек илгари ...

Юлдузли тунлар-68

2 Куз ва қиш ўтиб бораётган бўлса ҳам, дарахтлар яшил либосини ечмас, «дун» деб аталадиган бағри кенг, сайҳон Ҳинд водийлари йил бўйи баҳордагидай кўкалам бўлиб турар эди. ...

Мeҳробдан чаён-ифлос бир мозий

Имомнинг  таъби  жуда  сустланди.  Шом  ва  хуфтан  асноларида  ҳам  ҳеч  ким  билан сўзлашмади.  Сафар  бўзчининг “Бухоройи  шарифда  неча  йил  ўқуб  келиб,  ниҳояти  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400