Қор бору спортчи йӯқ

Кеча Жанубий Кореянинг Пёнчанг шаҳрида ХХIII қишки Олимпиада ўйинларининг расман очилиш маросими бӯлиб ўтди.

Дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатларидан минглаб спортчилар ва сон-саноқсиз мухлислар олимпиада ӯйинларини томоша қилиш учун ташриф буюрдилар.

Улар сафида Ӯзбекистонимиз шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларимиз ҳам бор.

Очилиш маросимини кузатиш чоғида олимпиада ўйинларига энг кам қатнашган спортчилар бизнинг ватандошларимиз эканлиги аён бӯлди. Унда бор-йўғи икки спортчимиз, икки спорт туридан медаллар учун ўз имкониятларини ишга солади.

Маросимни кузатиб ўтириб Африка давлатларидан ташриф буюрган спортчиларнинг сони бизнинг юртимиз спортчиларидан кўп эканини кўриб жуда уялдим. У томонларда қор йўқ бўлса ҳам спортчиси бизникидан кўп.

Бизда қор бору, спортчи йўқ. Нега?

Шу савол ҳар доим оқ олимпиада ўтган сари қийнайди мени. Эсимни танибманки, мен кўрган қишки олимпиада ўйинларига, ватанимиз шаънини ҳимоя қилган спортчиларни сони 10 тага ҳам етмаган. Шу сабаб бизда медал йўқ, 1994 йилда олган яккаю ягона олтинимиздан бошқа.

Спортчи сони йўқ бўлгандан кейин медал сони қандай йўл билан пайдо бўлсин?! Ахир қишки спорт турлари мамлакатимизда тўғри ривожлантирилмагандан кейин.

Ҳозир шу масалани ўйлаб ўтириб, ўтган ҳафтада футболчи ёшларимиз биринчи ўринни олиб мамлакатимиз шаънини юксакларга кўтарган пайтида президентимиз Шавкат Мирзиёевни айтган гаплари ёдимга тушди.

«Коррупцияни йўқ қилгандим, шуни орқасида мана шундай биринчи ўринни олдик»-дея мақтадилар спортчиларни. Шундан хулоса қилаверингки қишки спорт турларида ҳам коррупционерлар етарлича бўлса ажабмас. Негаки бизни тоғларимизда қор бор. Қишки спорт турига қизиқиши бор ёшлар ҳам кўплаб топилади. Аммо у спорт турига харажатлар топилса ҳам, биронтасининг чӯнтагига кириб кетаётган бӯлса ҳайрон қолмайман.

Шу кунларда ёзги олипиада ўйинларидан боксни олиб ташлаш мумкинлиги ҳақида кўплаб гаплар тарқалмоқда. Энди бошқа спорт турларидан боксдагидек медалларни олишимиз амримаҳол. Шунинг учун қишки спорт турларини ривожлантиришни тезроқ қўлга олиш лозим. Акс ҳолда…

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон фуқароси москва метросида поезд остида ҳалок бўлди

25 ёшли Ўзбекистон фуқароси 27 ноябрь куни Москва метросининг Сокольники линиясидаги «Юго-Западная» станциясида поезд остига тушиб кетиб, олган жароҳатлари туфайли вафот ...

Шахсий тажриба: таиландда иккита бизнес очганим ҳақида

“Сувга улоқтиришсин – сузишни ўрганиб оламан”,– Таиландда бизнес очиш қарорини ўзбекистонлик Владислав Лоренц мана шундай изоҳлайди. Паттаяда етти йиллик бизнес тажрибаси, ...

“далага югур, пул йиғ, картошка эк”. ўқитув-чи?!

Яқинда бир таниш ўқитувчи ҳикоя қилиб қолди: 9 синф битирувчилари ўртасида улар келажакда қайси касбни эгалламоқчилиги тўғрисида сўровнома ўтказибди. Сўровнома натижаси ...