Мирзиёевнинг Андижонга уюштиражак сафари тадбиркорларга қимматга тушмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига сафари арафасида Андижон – Хонобод оралиғидаги 77,2 километрли тош йўллар ва йўл бўйидаги объектлар таъмирланмоқда ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб бормоқда. Ачинарлиси шундаки, бу каби ишларда марҳум президент Ислом Каримов давридаги усуллар қўлланилмоқда. Яъни, таъмирлаш, ободонлаштириш ишларига маҳаллий тадбиркорлар мажбурий турда жалб қилинмоқда.

Бу ҳақида Андижон вилоятида фаолият юритаётган бир неча тадбиркорлар хабар берган. Ана шундай тадбиркорлардан бирининг айтишича, у раҳбарлик қилаётган корхона жамоаси давлат раҳбари сафарига тайёргарлик ишлари учун 500 доллар сарфлашга мажбур бўлган.

Тадбиркор ўзининг сўзи ростлигини исботлаш мақсадида Озодлик радиоси таҳририятига вилоятда қурилиши тугамаган объектларни темир билан қуршаб қўйгани тасвирланган расмлардан юборган.

Андижондаги яна бир тадбиркор вилоят ҳокимлиги ўзларини ҳар хил мажбурий ишларга жалб қилишга барҳам бермаётгани тўғрисида хабар берган.

“Бу – ҳокимиятнинг буйруғи. Президент кортежи ўтадиган йўл бўйлари ободонлаштирилмоқда. Бизнинг фирмамиз катта бўлгани учун 1000 долларгача сарфлашимизга тўғри келди. Маҳаллий ҳокимият бизга йўл бўйидаги уйларнинг томларини қизил рангга бўяб чиқиш, деворларини бўяш вазифаларини топширди. Бироқ бунга тадбиркорлардан ҳеч бири қарши чиқа олмаяпти. Агар қарши чиққудек бўлсак, у ҳолда оқибати яхшилик билан тугамаслигини яхши биламиз, бизнесимиздан айрилиб қолишимиз, ҳатто ҳар хил сохта айбловлар билан қамоққа маҳкум этилишимиз ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. шунинг учун биз тадбиркорлар ҳамма қийинчиликларни зиммамизга олишга мажбурмиз”, – деди у.

Бироқ, Андижон вилоят ҳокимлиги ходимлари тадбиркорларнинг сўзларини инкор қилмоқда. Маҳаллий ҳокимият вакиллари “тадбиркорлар давлат раҳбарини кутиб олиш учун бундай хайрли ишларга ўз хоҳишларига кўра иштирок этаётир, дея жавоб берган.

Мана Сизга ёлғонлар!

Ахир ҳар хил зулму зўравонликлар остида қаддини аранг тутиб турган тадбиркорлар қанақасига ўз хоҳиш-иродасига кўра ҳар хил тадбирларни молиялаштириш учун иштирок этади?

Аниғи шуки, ҳукумат томонидан эркинлиги бўғилган тадбиркорлар ҳеч қачон юрт ободлиги, ўзлари фаолият юритган ҳудуд гўзаллиги учун сидқидилдан хизмат қилмайди.

Давлат раҳбари, эски тузум ўтганини бот-бот такрорлаётган бир пайтда унинг жойлардаги вакилларининг эскича усулда фаолият юритиши кишини ғазаблантиради.

Бизнинг ҳокимларимиз давлат раҳбарига ҳар бир нарсани бўяб-безаб кўрсатишга қачон чек қўяркин?

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нквд-кгб-снб-сгб…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида фармони чиққанини эшитиб, матни билан ...

Туркманистон президенти мамлакат аёлларига 8 мартда 11 долларгача мукофот беради

Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 8 март Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакат хотин-қизларига берадиган пул мукофоти бу йил 40 манат ёки Туркманистон МБ ...

Энди артистлар тўйдан топган даромадидан солиқ тўлайди

2020 йил 1 январдан қўшиқчилар, ҳа, ўша бирровга бориб, кўкида оладиганлар даромадидан солиқ тўлайди. Холис фикр каналининг манбасига кўра, ҳукумат даражасида бўлиб ўтган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400