“ Муҳолифат ичидаги энг мард муҳожир…”

Мен Баҳодир Хон Туркистон билан ёзувчи Эврил Турон қаламига мансуб “Афсона ва Ҳақиқат” эссеси орқали танишганман. “Алпомиш” достонининг оҳангларини(!) қалбимда уйғотиб, фикр ва тасаввурларимни  қадим тарихий кенгликлар узра жонлантириб юборган ушбу асар менда жуда кучли таассурот қолдирган.

Ва яна Эссенинг ўзига хос завқли, залворли жиҳатларидан бири шундаки, гўёки  у Сизни  вақти – вақти билан қадимги Ўрта Осиёдан замонавий  Америка сарҳадлари сари ҳам саёҳатга чорлайди.  Ушбу қизиқарли саёҳат Американинг Миссури Штати бўйлаб,  трак автомобилида юк ташиётган Баҳодир Хон Туркистоннинг  ўзининг иш вақти давомида қанчадан қанча масофаларни  ортда қолдириб, яна янги манзиллар сари ошиқаётган бир даврида асар устида ишлаётган ёзувчи Эврил Туронга қўнғироқ қилиб, телефон орқали у билан “Алпомиш” достони ҳақида суҳбатлашганларидаги суҳбатларида, мулоқатларида, қизғин баҳсу мунозараларида намоён бўлади.

Эврил Туроннинг Баҳодир Хон Туркистонга бўлган ички ҳурмат ва самимийяти  Эссе руҳиятига бошдан оёқ сингиб кетган. Негаки, Эврил Турон дунё қараши, билим савияси юқори бўлган, шунингдек,  инсоний фазилатлари билан ҳам бошқалардан ажралиб турадиган  шахсларни  ўзига хос тарзда эъзозлайди ва ўзгача  ҳурматлаб, қадрлайди.

Мен Эврил Туроннинг Баҳодир Хон Туркистонга нисбатан ушбу муносабатини  у билан бўладиган “Бирдамлик” Лидери ҳақидаги хоҳ тасодифий, хоҳ аниқ мақсадга қаратилган суҳбатларимизда ҳамиша сезиб ва ҳис қилиб тураман. Бу эса менда нафақат Баҳодир Хон Туркистонга нисбатан, балки,  Эврил Туроннинг ўзига нисбатан ҳам ҳурматимни оширади.

Чунки,  Баҳодир ака чиндан ҳам юксак савияли, кенг дунёқарашли, энг муҳими  инсонлар тақдирига, уларнинг шахсий муаммоларига ҳам бефарқ бўлмаган, Сизга энг керагида ёрдам қўлини чўзиши мумкин бўлган ишончли дўст, самимий дўст ва инсонпарвар Шахсдир. Бу каби сифатлар эса ҳозирги кунда жуда тақчил ва ноёб ҳисобланади.

 Ҳурматли “Мулкдор” сайтининг  азиз мухлислари! Мана анчадан бери сайтимизда Эврил Турон қаламига мансуб “Шоврўқ Рўзимуродни ким ўлдирди?!” эссесини ўқиб бораяпсиз. Ҳар сафар Эссенинг давомини кўпчилигингиз  чин мухлис бўлиб, сабрсизлик билан кутяпсиз.  Чунки Эврил Турон тўлиб, тошиб ёзади, топиб ёзади, хўп ёзади ва зўр ёзади.

Аммо ўқувчилар меҳрини чинакамига қозонадиган асар яратилиши учун ёзувчига муносиб шарт-шароитлар зарур бўлишлиги ҳақида ҳам биласизми, ёки бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?! Минг афсуски, кўпчилик ўзбек  адибларини ушбу муаммо неча йиллардан буён қийнаб келмоқда.

Шу ўринда “Мулкдор” саҳифаларида Сиз қизиқиш билан ўқиб бораётган асарнинг яратилиш тарихи ҳақида ижозатингиз ила қисқача тўхталиб ўтсам.

Эврил Турон муттасил ёзадиган ёзувчи. У деярли ҳамиша ёзиш билан банд. Қоғозга тушириши керак бўлган, режада уни кутиб турган ва у ҳам уларни сабрсизлик билан кутаётган истиқболдаги асарлари талайгина.

Шуларга қарамасдан, жамиятда содир этилаётган адолатсизликларга қарши  курашган, ўзбек халқининг жонкуяр фарзанди Шоврўқ Рўзимурод  тўғрисида асар ёзиш  ҳақидаги “Бирдамлик” ХДҲ Лидерининг таклиф ва илтимосига  Эврил Турон  рад жавобини беролмайди.  Бу аввало ёзувчининг Баҳодир Хон Туркистонга нисбатан ички ҳурмати туфайли бўлса, худди ана шу муносабат ва туйғунинг айни ифодаси ҳам эди.

Эврил Турон дўстининг истагини амалга ошириш учун соғлиғига доир шубҳа ва хавотирлардан ҳам воз кечиб, юртимиз сарҳадлари бўйлаб саёҳат сафарига тайёргарлик кўра бошлайди. Пойтахтдан то Қашқадарёгача бўлган манзил ва масофалар оша йўл босар экан, Эврил Турон ҳар бир кўрган кечирганларини ёзувчи нигоҳи ила чиғириқдан ўтказади  ва ўзингиз ўқиганингиздек, эссе асарида барча таассуротларини  усталик билан бирма бир тасвирлаган.

Баҳодир Хон Туркистон ёзувчи дўсти сафар чоғида зерикиб қолмаслиги учун буюк турколог олим Бахтиёр Исабеков — Бахтиёр Ўрдабеклини ҳам  сафарга таклиф қилган эди. “Бирдамлик” ХДҲ нинг Ўзбекистон бўйича Етакчиси Қаҳрамон Маҳмуд  эса бу икки дўст, бир-бирига ҳамфикр, суҳбатлари ҳамоҳанг  ижодкорларга хизматда…

Сафар чоғидаги суҳбатлар  кўп ўринларда шу қадар қизғин тус оладики, буларнинг бари эса асарда  тилга олинган тафсилотларнинг изчиллигига, ҳақчил, халқчил ва  мукаммаллигига  сабабчи бўлган.

Ўзбекнинг бу икки олими, ижодкори билан суҳбатлашиш,   уларнинг суҳбатларида иштирок этиш, воқеалар ривожи ва кўламининг кенгайишига ҳам сабабчи бўлиши билан Қаҳрамон Маҳмуд ҳам тарихда қолмоқда. Чунки, асарнинг ўзи, мазмун ва моҳияти, ундаги суҳбатлар ҳам аслида тарихийдир.

Баҳодир Хон Туркистоннинг биргина таклифи, ёзувчига яратиб берган оқилона шарт-шароитлари туфайли ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, саргузашт- саёҳат, тарихий- сиёсий, маънавий-маърифий ва ҳатто дедиктив руҳдаги эссе асар дунёга келди.

Сафар чоғида яратилган шарт-шароитлар туфайли Эврил Турон Баҳодир Хон Туркистондан шу қадар миннатдор бўлдики, булар ҳақида менга гапириб берар экан, ҳозирча  бу ҳақда ҳеч кимга билдирмаслигимни тайинлаб, менга ишониб айтган бир ниятини мен ҳам Сизларга ишониб, ошкор этишга жазм этдим. Бу ўзбошимчалигимдан Устоз Эврил Туроннинг балки,  мендан жаҳли чиқар, ёки хафа бўлар, аммо мен қароримнинг тўғрилигини ўзимча  қуйидагича изоҳлайман:  Қувончли воқеаларни кутиб яшаш ҳам бахт!..

Боя айтганимдек, Эврил Турон сафар таассуротлари ҳақида гапирар экан, ижодкор сифатида ўзига кўрсатилган ҳурматдан  ниҳоятда  миннатдор бўлганининг ифодаси сифатида “… қачонки, Баҳодир Хон Туркистон Ўзбекистонга келса, кўпчиликнинг ичида унинг ўзига хос фазилатлари ҳақида халқига гапириб, елкасига энг оҳорли тўнлардан бирини ёпаман,” деган ниятларини менга билдирган эдилар.

Ана шундай: Эврил Туроннинг Баҳодир Хон Туркистонга Ҳурмати ҳам, Меҳри ҳам ўзгача!..

Бу фикрларимнинг исботи сифатида яна бир мисолни айтайми?!

Эврил Турон билан мухолифатдаги муҳожирларимиз ҳақида ҳам жуда кўп суҳбатда бўлганмиз. Эврил Турон уларнинг ҳар бири билан ҳам ўта самимий ва дилкаш суҳбатлар қуради. Телефон орқали бўлган бундай дийдор ва сўзлашувларга ўзим неча бор гувоҳ бўлганман. Адиб уларнинг ҳар бирини ҳам жуда яхши кўради, ҳурматлайди ва соғинади.

Аммо кунларнинг бирида  телефон орқали амалга ошган навбатдаги  суҳбатимиз чоғида  мавзу мухолифатдаги муҳожирларимизга кўчганда Эврил Турон уларнинг ҳар бирининг ўзига хос кучли томони ҳақида сўзлар экан, “…бироқ буларнинг ичида энг марди Баҳодир Хон Туркистондир, унинг шу жиҳатини алоҳида ҳурмат қиламан,”деган гапларни  менга билдирган эди.

Ҳа, ушбу ноёб фазилат Баҳодир Хон Туркистоннинг моҳиятига сингиб кетган. Чунки Мухолифатдаги  Сиёсатчимизнинг асл ғоя, асосли ва асосий мақсадлари ҳам  мамлакатни қандай бўлмасин иқтисодий фаровонликка олиб чиқиш, фуқароларининг эркин ва бекаму кўст яшашини таъминлашга эришишдир.

Эҳтимол, ана шу ният ва буюк мақсадлар  туфайли ҳам  оқибатлилик ва мардлик фазилати  Баҳодир Хон Туркистоннинг табиатига, унинг ўзига хос фазилатига айланиб кетгандир.

Зеро, Сиёсатчиларимизнинг халқни доимо саволга ундайдиган, кези келганда,  ишонч билдириш чоғида  халқ учун ҳам, ўзлари учун ҳам, энг муҳим ва энг нозик  ҳисобланадиган асосий жиҳат, устун ва хусусиятларидан  бири Сўз ва унга Амал бирлигидир!

Баҳодир Хон Туркистон  Юртини соғинган! Унга тўн кийдиришни ният қилган Эврил Турон эса мард ва танти дўстини, гўё  фарзандидек азиз бўлиб қолган  суюкли инсонини орзиқиб кутмоқда!..

 Муаллиф: Дилфуза ЛАНГАР

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“бирдамлик” эврил турон билан бирга

Эврил Турон атоқли ёзувчимиз Мамадали Маҳмудовнинг адабий тахаллуси. Эврил Турон номи тилга олинганда кӯз ӯнгимизда қадим Туронни, Туркистон юртини кӯтаринки руҳда, юксак ...

Баҳодир чориев – ўзбекнинг илк либерали!

Ҳурматли миллатдошлар! Ўзбекистонда 26 йилдан бери ҳукм суриб келаётган диктатор Каримов Коммунистик тоталитар тарбиянинг махсули бўлиб, мана 26 йилдан бери қуруқ ваъдалар ...

Қашқадарёнинг интернети йўқ қишлоқлари онлайн билимни қандай олишади?

Қашқадарё вилояти касби тумани қўрахўжа қишлоғида интернет алоқаси йўқ ўқувчи ёшлар онлайн дарслар бошланса қандай ўқишади? Бу жуда қизиқ! Мамлакатимизда телекоммуникация ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400