Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистонга қайтишидан мухолифат ҳам, мамлакат ҳам зарар кўради

 

Ҳурматли Баҳодир ака,

Mulkdor.com сайтидаги “Сурат Икромов олдида ҳар қандай буқаламун ожиз!” сарлавҳали мақолангизда Муҳаммад Солиҳни “сиёсий мурда”, деб атабсиз. Иборани ўз ўрнида қўллабсиз. Чунки Солиҳ, сиз айтгандек, ўзбек мухолифатини дискредитация қилиб, уни ўз томорқасига айлантирди, ҳақиқий мухолифларга хос “шахсий гигиена”га риоя қилмасдан, палапартиш ва ғараз мақсадлари йўлида қанчадан-қанча зиёлилар, мухолифат вакиллари тақдири машъум тугашида Ўзбекистондаги режимдан кам бўлмаган ишни қилди.

Бир умр гўёки “сиёсатга аралашмасдан инсон ҳуқуқлари йўлида курашиб келган” Сурат Икромовнинг тўсатдан Муҳаммад Солиҳ тақдири билан қизиқиб қолгани ғалати. Чунки Солиҳнинг “сиёсий мурда”лигини уни ватанга қайтишга чорлаб ёзилган мурожаатни кўзга кўринган мухолифат вакиллари у ёқда турсин, Ўзбекистон ва чет элдаги бармоқ билан санарли одамлар маъқуллаётгани ҳам тасдиқлаб турибди. Ўзбекистонда ҳукумат халқдан қанча узоқлашган бўлса, мухолифат ҳам шу даражада ўзбекистонликларни эшитмаган, уларнинг корига ярайдиган иш қилмаган. Фақатгина тўрт-беш нафар ўзига ўхшаганлар гаплашиб, бузғунчилик, одамларни қўрқитадиган фисқу фасодга ўралашиб қолган, холос.

Нега деганда, мана шундай муҳим сиёсий чақириқ, яъни Икромов айтганидек, “Муҳаммад Солиҳнинг ватанга қайтиши Ўзбекистоннинг ўтган аср 80-йиллар охирида соҳиб бўлган “демократик ўлка” имижининг қайтиши” бўлса-ю, нега унда бутун мухолифат бу ташаббусни бир овоздан қўллаб-қувватламаяпти? Жавобни Ўзбекистондан, мухолифат вакилларидан эмас, балки Солиҳнинг ўзидан излаш, менимча, ўринли. Яна ёзишларича, Солиҳнинг Ўзбекистонга қайтиши миллий консенсус, миллий бирликка ташланган илк қадам бўлармиш. Улар ватандан йироқда юриб, балки бехабардир: Ўзбекистонда миллий ихтилоф йўқ.

Бибиси ўзбек хизмати ушбу масалага қайта-қайта қайтаётгани, фикримча, мен жуда ҳурмат қиладиган ушбу BBC корпорациясининг хоҳиши эмас, балки радиода Солиҳни “пирим” деб биладиган муриди ишлаши сабаб бўлса керак. Ҳаётида Солиҳ билан кесишмаган, у билан ишламаган Сурат Икромовнинг хатти-ҳаракатларига худди шундай саволларни бериш мумкин.

Чунки Сурат Икромов жаноблари мухолифат вакиллари тимсолида инсон ҳуқуқларига қайғурмоқчи бўлса, барча мухолифат вакиллари учун зарур нарсани — адолатли суд орқали барча ўз номини оқлаб олиши учун кафолат ва шаффоф суд жараёнини сўраган бўлар эди.

Ҳозир эса биргина Солиҳни мамлакатга қайтариш таклифи билан чиққани пошшодан жиноятчига афв сўрагандек гўё. Тўғриси, бундай ташаббус иттифоқ даврида бир неча марта қатағон қилинган, мустақиллик даврида ҳам тўғри сўзлиги учун ҳукумат нафратига сазовор бўлган Шукруллодан чиққанида тушунган бўлардим. Чунки Шукрулло Солиҳни мухолифат сифатида эмас, шоир сифатида талантли деб билиши мумкин эди-да!

Ростдан ҳам, бугун Ўзбекистонга мухолифат ҳар қачонгидан кўра кўпроқ керак. Чунки бугун демократия сари майда-майда қадамлар ташланаяпти, одамлар ҳаққини талаб қилаяпти, матбуот бир пайтлар “табу” бўлган масалаларни кўтариб чиқаяпти. Лекин бу ҳали 80-йиллардаги “демократик ўлка” олдида зиғирдек гап. Бугун Ўзбекистон жамияти олдида шу эркинлик шамоли буғилмасдан, уни ривожлантириш вазифаси турибди. Буни эркин матбуотсиз, мухолифатсиз асраб қолиш амри маҳол.

Яна бир масала. Мабодо Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистонга қайтишига изн берадиган бўлса, фақат ва фақат ўз сиёсий мақсадлари йўлида шу ишга қўл уришини унутмаслик керак. У халқаро ташкилотлар, турли рейтинглардаги имижини яхшилаб олиш мақсадидагина бундай қарорга келиши мумкин. Аммо бу билан Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистонга қайтиб келиб ўзининг илгариги фисқи фасот ишларини давом эттирмайди дегани эмас. Чунк ўрганган кўнгил ўртанса қўймас…

Хуллас, Солиҳни мухолифат номидан Ўзбекистонга қайтарилишини сўрашнинг ўзи мухолифат вакилларига нисбатан ҳурматсиз, таъбир жоиз бўлса, хиёнатдир. Айниқса, бу чақириқ Солиҳнинг ўзи томонидан уюштирилаётган (ҳар қалай, қатъий ишонаманки, Сурат Икромов икки дунёда ҳам Солиҳ учун офтобга чиқмайди) бўлиши эҳтимолини инобатга олсак, Солиҳ яна бир марта мухолифат вакилларини юзига оёқ қўймоқда…

 Муаллиф: Қудрат Раҳимов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўлланма-1

  “БИРДАМЛИК” ҲАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ ҚУРИЛТОЙИ ОЛДИДАН!   Ҳалқ  хокимияти,инсон ҳуқуқлари заминидаги,озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи)   ...

Зарурат ва бурч, ёҳуд дилсора фозилова билан суҳбат

Ҳурматли Дилсора!  Сизнинг  «Мулкдор» саҳифасида яқинда кўчириб босилган «Мухолифат. Бугунги Ўзбекистон ва Баҳодир Чориев» номли  мақолангизни ўқиб, ўз фикрларимни билдиришни ...

Баҳодир хон туркистон америка овози радиоси биноси ёнида 14 кундан буён ўзининг очлик акциясини ўтказмоқда

Бирдамлик раҳбари ўзининг фейсбук саҳифасида ёзишича, Кеча тунда Вашингтонда ҳаво ҳарорати совиб кетган ва танаси қақшаб оғриб чиққан. Ҳолсизлангандан кейин бошида оғриқ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400