Янги ижтимоий тармоқ очиш рақобати

Интернет оламида фойдаланувчилари энг кўп компания Facebook ижтимоий тармоғидир. Ҳозирда компания ижтимоий тармоқдаги бемаъни фикрларни йўқ қилишга ёрдам берадиган янги функцияни ишга тушириш ниятида эканини маълум қилди.

Бугунги кунда компания Downvote босмасини тестдан ўтказиш устида.  Бу тўғрида AIN хабар тарқатган.

Тугмани босиш орқали фойдаланувчилар ҳамма бетдаги хабарлар бўйича эслатма тўғрисида шикоят қила олади. Downvote фикрларга тегишли шикоятлар тугмаси. Янги функция аввал АҚШда синовдан ўтади.

Бу функция ўз навбатида фойдаланувчилар учун ёқимсиз ва бетайин фикрлар тўғрисида сигнал беришнинг осон йўли.

Эслатиб ӯтамиз,  Facebook ижтимоий тармоғи, яқинда алгоритмини ўзгартиради. Бу ҳақида компания бошлиғи Марк Цукерберг ўзининг жорий йилги баёнотномасида айтган эди. Эндиликда тармоқда иқтисодий маҳсулотларнинг рекламаси камайиши мумкинлиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Энди Цукерберг билан Масклар ӯртасидаги рақобатга келсак. Ўтган ҳафтада Илон Маск ўзининг SpaceX компаниясига тегишли  Falcon Heavy ракетасини самога учиргани, бу «янги давр»нинн бошлангани ҳақида хабар берарди. Негаки, шу кунгача АҚШлик муҳандис Илон Маскга бу тажрибасини амалда синаб кӯрсатмаганлиги орқасида милиардерларнинг ишончи тўлиқ бўлмаганди.

Ҳозирда Falcon Heavy энг оғир ракетаси ҳавога кўтарилади ва икки қўшимчаси ўйлаган натижада келиб қўнса-да, учинчи энг керак қисми қўнишда ҳалокатга учрагани бу Маск учун дарс бўлди.

Бунақа натижани ҳеч ким кутмаса керак, айни вақтда Америкада «энди Илон Маск ўзининг ижтимоий тармоғини очиш ниятида» эканлигини айтса, Европа ва Осиёда «Россиянинг протонлари ҳеч кимга керак бўлмай қолади» дейишмоқдалар.

Бу гаплар ҳозирча ростмана бўлмаса да, ҳақиқатга яқин. Негаки бугунги интернет замонавийлашган бир даврда, бутун жаҳон ким қандай янгилик очар экан деган илинжда кўз тикиб ӯтирибди. Агарда Маск ҳақиқатдан ўз ижтимоий тармоғини очадиган бўлса бутун дунёни ўша тармоқдан топишингизга ишонаверинг.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тверда ўзбекистонлик автомобиль олиб қочди

Тверда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди, деб хабар берди Sputnik. Иллюстратив фото Марказий Осиё фуқароси Твернинг Заволже ...

Тошкентда 16 ёшли мактаб ўқувчиси осилган ҳолда топилди

8 март куни мактаб ўқувчисининг танаси ўз уйида осилган ҳолда топилган. Фото:UzNews.uz UzNews.uz нашрининг хабар беришича, ҳодиса 8 март куни кундузи содир бўлган. Маълум ...

Туркистонда нима бўлган эди… алданиш (ii-бўлим)

Биринчи Жаҳон уруши айни авж палласига чиққанида Россия империясида сиёсий инқироз бошланиб кетди. 1917 йили ҳокимият алмашиши юз берди – 27 февраль (12 март) куни Николай II ...