Шовруқ Рўзимуродни ким ўлдирди? Самарқанд II (давоми)

Шовруқ Рўзимуродни ким ўлдирди? Самарқанд II (давоми)

 Алвидо: мен бутун оламни забт этдим.

                           Эдгар Аллан По, “Буюк Темур” китобидан.

Жомбой билан Самарқанд оралиғи 3 дақиқалик йўл. Яъни 6 километр. Биз уни шамолдай босиб ўтдик. Темур ҳоқон севган дарё –Зарафшонни кечдик. Чўпонота… Ахамонийлар, Макдунлилар, Араблар мағлуб этилган тоғ. Муқаддас тоғ!..       

Чўпонота тепасидан Самарқанд бор бутунича кўриниб туради. Уни иккига айириб оқаётган Субоқ(Сиёб) суви ҳам, соғ соҳилидаги Улуғбек расадхонаси ҳам, Шохизинда, Регистон, Темур мақбараси ҳам кўзга ойдай ойдин ташланади. Мен бу сулув кентда кўп бўлганман. Уни зиёрат қилишга ер юзининг ҳар ёқидан сайёҳлар келиб туришади. Бу менинг севимли кентим! Турки очуннинг севимли кенти. Бутун дунёнинг ҳам!

Бир замонлар бу муқаддас кент 27 мамлакатни ўз ичига олган буюкдан – буюк Империянинг пойтахти бўлган. Бу тенгсиз салтанатга Темур ҳоқон асос солган.

Беқиёс Темур ва беқиёс самарқанд ҳақида дунё олимлари, ёзар, шоирлари минглаб асарлар ёзганлар. Жумладан, Американинг довруқли адиби Эдгар Аллан По ҳам. У 40 ёшида, 1849 йилда сирли ўлим топади. Унинг “Морг кўчасидаги қотиллик”, ”Қора Мушук”, ”Ўғирланган мактуб”, ”Олтин қўнғиз”, ”Ижод фалсафаси” каби китоблари дунёга машҳур. Мен бу эсседа Эдгар Аллан Понинг “Буюк Темур”” отли уч достонидан митти-митти олинтилар келтираман:

Илгари мен бундай эмасдим. Шу тож-

Шу, чаккамни сиқиб турган балони-

Олганман Юртимни айлаган тарож

Босқинчини уриб, янчиб қазони.

Қайсар ҳам Румни олган-ку аранг

Қанчалар қон туккиб, сермаб қилични!

Бутун дунё билан қилмоқ керак жанг

Ерда адолатни ўрнатмоқ учун.

                                                 “Буюк Темур” достонидан.

Мана энди қаранг, қандай Самарқанд

Юлдуз кентлар аро энг ёруғ юлдуз.

Хаёлимни қанча этган эди банд,

Энди барча кентлар унга тутар юз-

Ундан таралади Ер юзига нур.

 Эргашади унга юзлаб диёрлар.

 Бошқаради уни енгилмас Темур,

Унга бош эгишар бор ҳукумдорлар.

                                                 “Буюк Темур” достонидан.

Замин маликаси, дилбар Самарқанд

Жаҳон тақдирига эгалик қилар.

Барча шаҳарлардан мағрур ва баланд,

Шуҳратда у билан беллаша олар,

Айтинг, қайси шаҳар, айтинг, қайси кент?

На унинг тенги бор ва на бор мисли,

Унинг оддий тоши дунёдаги энг

Зўр тахт учун бўлар шохсупа асли.

Шаҳар ҳукумдори ким, деб сўрасангиз,

Жавобим Темурдир,ҳайрон лак нафар

Омма кўз ўнгида турар, кўрсангиз,

Яксон салтанатлар узра музаффар.

                                           “Темурбек” достонидан.

Самарқандга қара. Ахир у

Дунёга ҳукумрон. У қад кўтарган

Шаҳарлар узра. Мисли похолдек

Уларнинг тақдирин қўлида тутар.

Борики шуҳратли кунларни эса

Момоқалдироқдек сочиб тўзитар.

Унинг пойидадир юзлаб давлатлар

Олам тожи учун зинадек турар-

Тахтда ким ўтирар – алп Темур ҳоқон!

Барча қиролликлар титраб қалтирар”

                                               “Буюк Темур”достонидан.

                                            36

   Бокира гўзаллик чўкиб борар жим,

   Алвидо! Қолмади олмаган ерим…

     Эдгар Аллан По,  Темур ҳоқон ҳақидаги “Музаффар Ғурур” достонидан.

Туман-туман йилларни кечиб келаётган Самаркент ичидан юрмадик. Йўл ёқасидаги бозорчада бир он тўхтадик ва донгли Самарқанд нонидан олдик: 12 та. Боғдонда удум бор, нонни санаш ясоқ. Шундоқ эса-да, буни айтаяпман.

Тошкент-Термиз сўқоғида Омонқўтон давони сари учишда давом этдик. Ҳаво хиёл очилди. Оқ, қора, сарғиш, қизғиш булутлар ичида қуёш дам кўриниб, дам кўринмаяпти.

Бахтиёр Ўрдабекли давон олдида ароқ ичди. Ўлмас, кўчмас, қаримас тоғ, қоя, чўққиларга энтикиб боқаман.

Мен тоғда, қишлоқдан хийла узилган тепа устида туғилганман. Қуйида сой, тегирмон, чакалак ва яна юз йилликларни қаритган ёнғоқзорлар шовуллаб турарди.

Бу менга олам- олам ҳузур бағишларди. Мен бу табиат мусиқасини одам боласи яратган жами мусиқалардан аъло кўрардим, аъло кўраман. Ҳозир тоғнинг иланг- биланг сўқоғидан еларканмиз, болаликдаги ўша маъсум, ўша тиниқ туйғум қайта уйғонди. Мен Эдгар Аллан Подан ўқидим, одамнинг ичида аллақандай сирли туйғулару бўронлар уйғотувчи сатрлар юрагимдан қалқди:

Қояли тоғларда вояга етдим.

У ерда тунлари Тоғнинг тумани

Шудринг рутибатин сочди гўдакка.

Айқирган шамолнинг ўкириги-ю

Қанотли чақмоқнинг кучли гумбири

Ин қурди гўдакнинг майин сочида.

Ҳали ҳам ёдимда ўша ,томчилар,

Ухламай, дўзахнинг ёнимдалигин.

Ҳис этиб, ёмғирнинг таронасида,

Хаёлга ботардим, қоқ ярим тунда.

Олланар чақмоқнинг тиғли чақини.

Чокидан сўкилган булутлар эса

Қуюқлашар,кўкда қайта ва қайта,

Асрий ҳукумронлик бундан нишона.

Ҳарбий бурғуларнинг нола, фарёди,

Жар солар, ғуборли эврилишлардан…

                         “Буюк Темур” достонидан.

Ўрдабекли мендан таъсирландими, қулоғи битганига қарамай, ушбу мисраларни исёнли бир руҳда ўқиди:

Ишқ билан қонмасди аммо юрагим,

Тағин ниманидир хоҳлар эди ул:

Шон- шуҳрат кўнглимга соларди ғулғул.

Чорларди тоғларда мени аллаким,

Мен ишқ-ла яшардим бутун дунёда-

Денгиз мавжларида,ерда,ҳавода,

Чексиз самоларда жамики қувонч,

Мусибат куйлари (бу ҳам бир қувонч).

Дунёдаги мақсад, энг гўзал мурод,

Кундузги орзулар, тунги армонлар,

Югур- югур билан лим тўла ҳаёт,

Бағрида шомларни ташиган тонглар-

Бари йўқ бўларди енгил тутундай,

Нурли хаёл каби учиб бутунлай.

Қўш қанот-икки сўз қоларди фақат-

Бири ШОН – ШУҲРАТ-у, бири МУҲАББАТ…

– Бири шон-шуҳрату, бири муҳаббат. – эзгин овозда такрорлади Қаҳрамон Маҳмуд, – мен шеърларни унча тушунмайман. Аммо мен уларда мунг, алам, ҳасрат, умид, исёнга ўхшаш бир нималар борлигини туяётгандайман.

-Ҳис, сезгингиз алдамаяпти,- деди Ўрдабекли икки кафти билан икки қулоғини бекитиб.

– Шовруқ ака Эдгар Понинг шеърларини эшитгани-да жуда таъсирланарди-да.

-Қаердан биласиз?

-Таъсирчан одам эди-да ўзи. Амир Темурни бобом дерди. Барлосда ўзи. Лекин ”Биз барлосмиз, Амир Темур уруғиданмиз” деб мақтанганини сира эшитмаганман. Фақат баъзи- баъзида аниғи, завқи келган онларда Темур ҳоқон сўзини ўзгача фахр билан айтиб турарди: ”Бизки, малики Турон,а мири Туркистонмиз. Бизки, миллатларнинг энг буюги, энг қадими туркнинг бош бўгумиз”. (Бўгу- энг дона дегани. Тамиз туркча сўз. Қошғорли Маҳмуднинг “Турк сўзлиги” китобида ҳам бу шундай маънода келади).

Самарқанддан ўтиб, қайтишимизда, албатта Темур ҳоқон қабрини зиёрат этардик. Ҳатто ошиқич ишимиз бўлган онда ҳам. Мени бунга Шовруқ ака ундарди. У инсоннинг мана бу гапи сира эсимдан чиқмайди:

“Энди, Темур бобомдай инсон дунёга келадими, йўқми, билмайман. Келса,Худо: ”Ул зотнинг ўрнига сенинг жонингни оламан”деса, мен рози бўламан. Мен учун эл бахти, эл Эрки муҳим!”

Мен умримда бировга қуллуқ қилмаганман. Бошимни кундага қўйса ҳам қуллуқ қилмайман! Мен ҳеч вақт ёлғон гапирмаганман! Лекин яратган олдида тиз чўкаман. Унга, фақат Унга таъзим билан илтижо қиламан:

“Темур бобомни қайтар!”.

“Темур бобом салтанатини тикла!”

-Агар шундай бўлса, Шовруқ ҳам Туронни биздай севаркан.

Шовруқни ўлдирганлар Тангри ғазабига йўлиқсинлар!

Шол бўлсинлар!!!

Хор бўлсинлар!!!

Кўр бўлсинлар,омин!!!

-Бола-чақалари билан!.. -Қаҳрамон Маҳмуд Ўрдабеклини қўллади. Шунда мен унинг кўзида:

Ғазаб,

Қаҳр,

Қассосни кўрдим.

Темурона қассосни!..

Беихтиёр Шовруқ Рўзимуроднинг эзгу тилагини такрорладим:

“Темур бобом салтанатини тикла!”

Бу тилак-юрак тилаги. Бироқ унга эришмоқ учун ўлимдан қўрқмай курашмоқ керак. Темур ҳоқон янглиғ. Шунда Тангри тилакка қанот беради. Шеър:

Бир вақт бошимдаги тожни, ё набии!-

Жангу жадалларда олгандим тортиб.

Қайсар Римга ворис бўлгани каби

У тортиқ бўлмаган менга ҳеч замон.

Шоҳона заковат ва яна, рости,

Бани башар ила ғолиб, беомон

Мағрур савашган руҳ менга меросми?..

                            Эдгар Аллан По, “Буюк Темур” достонидан.

(Давоми бор)

Муаллиф: Эврил ТУРОН

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-76

2 Уч ойдан бери муттасил кўтарилиб бораётган жазирама иссиқлар ҳиндча ашора деб аталадиган тўртинчи ойга* келиб жуда авжига чиқиб кетди. Ёмғир фаслининг бошланишига ҳали ...

Эрта қайтган турналар (қисса)-16

Тўққизинчи боб Оқсой ерларида плуглар ишлаётганига уч кун бўлди. Уч кундирки, қўшчилар ўз отларини тўхтовсиз чучулашиб ҳайдашарди. Ерда Оқсой десантчиларининг илк меҳнатлари ...

Устозим рауф парфи –“феълим заиф”

1994 йилнинг 22 май куни кечга яқин Рауф ака бизникига ташриф буюрдилар. -Тўғри қишлоғимдан келаяпман.Онажоним касал бўлиб қолдилар.Қиш бўйи қарадим.Энди сал оёққа ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400