Учинчи марта: Қозоғистонда бузилиб қолган автобусдаги 55 ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

Полициячилар йўловчиларни маҳаллий мактаб биносига олиб боришди, улар иссиқ жой ва егулик билан таъминланишди.

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятидаги трассада автобус бузилиб қолиши натижасида вилоят марказигача етиб боролмаган 55 ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради Podrobno.uz.
Россияга кетаётган автобус Достик қишлоғи яқинида бузилиб қолган.

Маҳаллий полициячилар йўловчиларни маҳаллий мактаб биносига олиб боришди, улар иссиқ жой ва егулик билан таъминланишди.

Бузилиб қолган транспорт воситаси Павлодарга олиб кетилган.

Йўловчилар эса бошқа автобусда Россия чегарасигача олиб бориб қўйилган. Чегарада эса мигрантлар Россия автобусига ўтказилган.

Бу ўтган икки ой ичида Қозоғистон ҳудудида мигрантлар минган автобуслар билан содир бўлган учинчи ҳолатдир.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Греция хавфсизлик кучлари муҳожирларга пластик ўқ отди

Грециянинг хавфсизлик кучлари Европа чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган икки ноқонуний афғон муҳожирини пластик ўқ билан яралади. Хавфсизлик манбаларидан олинган маълумотларга ...

Бугундан эътиборан хорижий веб-сайтлардан тўлиқ фойдаланиш имкони мавжуд бўлади

ЕХҲТ нинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезирнинг Ўзбекистонда айрим хорижий ахборот веб-ресурсларига кириш имконияти чекланганлиги ҳақидаги расмий мурожаати ...

Самарқандда блоггерни болта билан чопиб ташламоқчи бўлишди

Блоггер Отабек Жўраевга Самарқандда болта билан мурожаат қилишган, деб ёзади Фейсбук фойдаланувчиси Алишер Рўзиохунов. Блоггер Отабек Жўраев O'zbek TV канали орқали ўзбек ...