Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Бугун, 15 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Суҳбат аввалида ҳар икки давлат раҳбари мамлакатлар ўртадаги дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутлади.

Ўтган давр ичида икки қардош халқ ўртасида дўстлик, қўшничилик ва ўзбек-қирғиз ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилгани қайд этилди.

2017 йилда юқори даражадаги ташрифлар ташкил этилиб, ўзбек-қирғиз чегаралари шартномаси ва бошқа бир қатор муҳим келишувларга эришилди.

Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари ўзаро ташрифлар чоғида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, икки томонлама ва кўп томонлама кун тартибининг бошқа масалалари бўйича фикр алмашилди.

Суҳбат якунида Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жээнбеков икки мамлакат ва халқ манфаатлари йўлида дўстлик, қўшничилик ва стратегик ҳамкорликни яна мустаҳкамлаш давом эттирилишини таъкидлади.

Хабар xabar.uz сайтидан олинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда мактабларни таъмирлаш учун 800 миллиард сўм ажратилди

Тошкент шаҳрида янги мактаблар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун 800 млрд. сўм маблағ ажратилади, деб хабар қилмоқда Халқ ...

Ўзбекистонда доллар ва евро нархи яна ошди

Марказий банк жорий йилнинг 9 апрелидан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг ...

Ўзбекистон тожикистонга газ экспортини тўрт баробарга оширади

Тожикистон газ тақсимлаш компанияси жорий йилда Ўзбекистондан табиий газ импортини тўрт баробарга оширишни режалаштирган. Бу ҳақда «Asia Plus»га таяниб “Хабар” сайти ёзмоқда. ...