Президентнинг “вакиллари” сўконғич бўлиб чиқяпти

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг тошлоқликларни “ҳаромилар” деган ҳақоратомуз гап-сўзлар билан сўкишлари, падарига ланъатлар ёғдиришлари, таъна-дашномлари, машмашалари тугамасдан, ҳовури босилмасдан туриб, бу сафар яна бир ҳокимбова, аниқроғи, президентнинг Бухородаги “вакили”, Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев омма олдида ўзини бор-будича намойиш қилди.

Манбаларга қараганда, Ўктам Барноев таъмирлаш ишлари олиб борилаётган Бухородаги Мир Араб мадрасасини жорий йилнинг 10 февраль куни бориб кўрган. У бино таъмири тўлиқ тугамаганидан жаҳли чиқиб Мир Араб мадрасаси директори Жобир Эловни онасидан ҳақорат қилган. Бу ҳам етмаганидек, мадраса таъмирига бош-қош бўлган 50 ёшли Бахтиёр исмли устабошининг қорнига мушт туширган ва уришга шайланган чоғида устабоши ҳокимнинг қўлини ушлаб, ўзини итариб юборган ва ҳокимга қараб, “Менга қўл кўтарманг, хоҳламасам ишламайман!” деган. Унинг бу гапидан ҳокимбова тутоқиб кетиб, шу ернинг ўзида милиция ходимларини чақиртирган ҳамда мадрасада ишлаётган 40 нафар устани ички ишлар бошқармасига олиб кетишни буюрган. Усталар ички ишлар органида ҳақоратланган ва калтакланган, бундан ташқари у ерда усталарнинг соқоли мажбурий тарзда олдирилган.

Ушбу воқеа гувоҳларидан бир неча кишининг Озодликка берган хабарида шундай дейилади: “10 февраль шанба куни эрталаб вилоят ва шаҳар ҳокими мадрасага кириб келди. Бу пайтда мадрасада талабалар, домлалар ва 40 нафаргача усталар бор эди. Ҳоким Ўктам Барноев таҳоратхона ва ошхона ҳали битмаганини кўрди. Кейин шаҳар ҳокими Карим Жамоловдан нега битмади, деб сўради.

У “мен буларга айтган эдим, булар битиришолмади”, деди. Ваҳоланки шаҳар ҳокими икки-уч кун аввал 100 та уста олиб келаман деганди, лекин олиб келмади, айбни директорга тўнкаб қўйди. Бир пайт вилоят ҳокими қўлини чўнтагидан чиқарди-да Жобир домлага ташланиб, урмоқчи бўлди. Домла ўзини орқага олди. Ўктам Барноев “нега қилмадинг, онангни фалон қилай, сука, жалаб”, деб домлани роса ҳақорат қилди. Домла, бошини қимирлатиб, “қиламиз, қиламиз”, дейишдан нарига ўтолмади. Ҳоким эса “шу пайтгача қилмадинг, энди онангни …ни қиласанми”, деб яна сўкди. Шундан кейин ҳоким устабошига ташланди. Ҳоким билан устабоши ўртасида жиддий гап-сўз ўтгач, ҳоким ички ишлар органи ходимларини чақирди. Вилоят ички ишлар бошқармасидан 2 автобусда 10 дан ортиқ милиция ходимлари келиб, биз 40 нафар устани босиб олиб кетди. Бизни УВДга олиб бориб икки соат ушлаб туришди, шунақа ҳам ҳақоратлар қилишдики, илон ҳам пўст ташлайди. Баъзи йигитларимизни калтаклашди ҳам, “сенларнинг айбларингни биламиз, тиқиб юборамиз”, деб таҳдид қилишди.

Энг ёмони, соқолли усталарнинг ҳаммасига бритва бериб соқолини қирдирди. Менинг ҳам соқолимни қирдиришди, ҳеч бўлмаса сув беринглар, соқолим қаттиқ десам, ўлмайсан, деб масхара қилишди. Кейин яна ҳаммамизни автобусга босиб, мадрасага қайтариб олиб келишди”.  Маълум бўлишича, усталар мадраса директорининг яхши сўзлари ва илтимосларини инобатга олиб, қаттиқ совуқ бўлишига қарамай 12-14 соат ишлаб, таъмир ишларини ўз вақтида тугатишган.

Муштумзўр ҳоким Ўктам Барноев на мадраса директори ва на усталардан кечирим сўраган. Унинг ўрнига воқеани ўз кўзи билан кўрган ва гувоҳ бўлган шаҳар прокурори кечирим сўрагандек бўлган. Прокурор усталарга қараб: “Йигитлар, тўғри тушунинглар, ҳоким бир ярим йил бўлди бу ишга тайинланганига, энди шуни ва яна бир-икки нарсани президентга кўрсатмоқчилар. Хафа бўлманглар”, деган.

Савол туғилади. Нима учун ҳоким президентга ёқиш мақсадида бошқаларга жабр-ситам етказиши керак?! Нима учун мадраса директорию усталар ҳам меҳнат қилиб, ҳам ҳақорат эшитиши керак?! Ҳокимга ким ва қайси нокас директорни сўкиш ва усталарга қўл кўтариш ҳуқуқини берган?! Ҳокимбованинг ҳақ-ҳуқуқини талаб қилган устабошини ва унинг шогирдларини ички ишлар органига олиб бориш бўйича, улар билан савол-жавоб ўтказиш бўйича, уларни қийнаш, пўписа қилиш бўйича буйруқ бериши ўринлими?! Ҳокимларимиз қачон оддий халқни ҳақорат қилиш, сўкишга чек қўяди?

Президентга ёқиш учун бир неча одамларнинг дилини оғритган Ўктам Барноевнинг бу хатти-ҳаракатлари яхшиямки, Мирзиёевгача етиб борди. Натижа ижобий якун топди. Давлат раҳбари 16 февраль куни Бухорога ташрифи чоғида Ўктам Барноевни Бухоро вилояти ҳокими лавозимидан озод этди.

Бундан бошқа ҳокимларимиз тўғри хулоса чиқарармикин ёки ҳалиям бўлса улар ўзларининг бошқарув усулларида зўравонлик, муштумзўрлик, сўконғичлик, ҳақорат ва туҳмат, дўқ-пўписани кучайтиришда давом этаверармикин?! Нега президентнинг “вакиллари” сўконғичликда устаси фаранг бўлиб бормоқда?

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада ўзбекистонлик аёл севганининг уйланганини эшитиб, ўзига ўт қўйди

Москвада асли ўзбекистонлик аёл севганининг уйланганини эшитиб, ўзига ўт қўйди.  Маълум бўлишича, 32 ёшли Дилфуза исмли аёл Сирожиддин исмли йигит билан Ўзбекистонда учраша ...

Москвада ўзбекистонлик сартарош куппа-кундуз куни ўлдириб кетилди

Ўзбекистонлик 24 яшар сартарош Достон Адеханов 13 октябрь куни Подмосковьеда ўз мижози томонидан ўлдирилди. Россия маҳаллий нашрларининг хабар беришича, сочи ёмон олинганини ...

Стокҳолм суди беш кишининг қотилига ҳукм чиқаради

Ягона гумондор бўлмиш 40 ёшли Оқилов ўзининг мақсади юк машинасида йўловчиларга ҳужум қилиш билан Швеция ҳукуматини “Ислом Давлати” экстремистик гуруҳига қарши курашини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400