Марков: Ўзбекистон – Россиянинг углеводород қазиб олиш бўйича етакчи ҳамкори

Sputnik радиосига берган интервьюсида Виктор Марков Россиянинг Марказий Осиё минтақасида нефт-газ соҳасида олиб бораётган ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўзлади.

Эскпертга кўра, Марказий Осиёдаги бешта давлат ичида Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон компаниялари билангина яқин алоқаларни йўлга қўйган.

Бунинг боиси кўпроқ геосиёсий ва регламент масалаларига бориб тақалади, деди Марков.

“Ўзбекистонга келадиган бўлсак, у ерда аллақачон газ қазиб олишда, шунингдек, қисман бўлса-да, нефт қазиб олишда ҳам иштирок этаётган “Лукойл” ўз ишини фаол давом эттирмоқда. Бундан ташқари, Қозоғистонда катта ишлар олиб борилмоқда. Тожикистон ва Туркманистонда эса вазият мураккаброқ. Бу ерда Хитойнинг ҳам ўрни салмоқли”, — деб таъкидлади Марков.

Россиянинг ушбу минтақадаги асосий рақобатчиси — Хитой ҳақида гапирар экан, таҳлилчи, у электрэнергияга талаби юқори бўлган улкан мамлакат эканлигини таъкидлади. “Шу боис, Хитой, энергия ресурсларини харид қилиш билан чекланмаслиги табиий, у бутун дунё бўйлаб фойдали қазилмалар разведкасида ва қазиб олиш жараёнида иштирок этаётган компаниялар тармоғини яратмоқда”, — қўшимча қилди эксперт.

Манбаа: Sputnik сайти

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонлик таксичилар йўловчиларига ўпишишни тақиқлади

Тожикистон пойтахти Душанбедаги такси ҳайдовчилар ўз автомобилларида ўпишиш, қучоқлашиш ва бошқа “номуносиб” қилиқларни тақиқлади. Улар машиналарига йўловчиларнинг чекиши, ...

Аркадий бабченко тирик. суиқасд махсус амалиёт бўлиб чиқди

Журналист Аркадий Бабченкога уюштирилган суиқасд саҳналаштирилган ва Украина хавфсизлик Хизмати (УХХ) ўтказган махсус амалиётнинг бир қисми бўлиб чиқди. (more…)

Қозоғистонда 45 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди

Қарағанда вилоятидаги трассада 45 нафар йўловчиси бўлган, Егиндибулақ – Қарағанда йўналиши бўйича кетаётган рейсдаги автобус ағдарилиб кетди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400