Қирғизистондаги кафеда портлаш оқибатида уч ўзбекистонлик жароҳатланди

Дастлабки тахминга кўра, новвойхонада газ сизиб чиқиши оқибатида портлаш юз берган

Қўчқор-Ота шаҳридаги кафелардан бирида газ баллони портлаши оқибатида тўрт киши жароҳатланди, деб хабар берди Sputnik Қирғизистон Жалолобод вилояти ИИБга асосланиб.

Портлаш натижасида Токтогул туманидаги Торкент қишлоғида яшовчи Қирғизистон фуқароси ва кафеда ишловчи уч нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланган.

“Ҳодиса сабабини ўрганиш учун Ноокен тумани ИИБ оператив гуруҳи воқеа жойига жўнатилди. Дастлабки тахминга кўра, новвойхонада газ сизиб чиқиши оқибатида портлаш юз берган”, — деб хабар қилди ИИБ матбуот хизмати.

Ҳозирда тегишли текширув-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хабар sputniknews-uz.com сайтидан олинди

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Депутатлар пропискасизни ишга қабул қилган мансабдорни жазолаш тартибини бекор қилишмоқчи

Депутатлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага олинмаган фуқароларни ишга қабул қилган мансабдорлар учун белгиланган маъмурий жазони бекор қилиш ҳақидаги ...

Мичиган университети профессори: “чўлпон ёзган ўзбек тилига қайтиш лозим”

Мичиган университети профессори Темур Хўжаўғли Minbar билан суҳбатда ўзбек жамияти, хусусан, адабиёти, маданияти ва илм-фан соҳасига ташхис қўйди, лотин алифбосини ислоҳ ...

Самарқандда 4 нафар ўқитувчи шпаргалка сабаб тоифасидан айрилди

Самарқанд давлат университетида олий ва 1-тоифага даъвогар бўлган ўқитувчилар учун малака синовлари (тест) бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси ёзмоқда. – Онлайн ...