Ўзбекистон собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олинди

Ўзбекистон Бош прокуратураси мулозимининг Озодликка билдиришича, мамлакат собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров 22 февраль куни Тошкентда ҳибсга олинган.

Шахси очиқланмаслигини сўраган прокуратура ходими¸ “айни дақиқаларда 64 яшар собиқ бош прокурор ўзи раҳбарлик қилган идора биносида сўроқ қилинмоқда”¸ дея хабар қилди.

Рашиджон Қодиров оиласига яқин бошқа бир мулозимнинг айтишича, Қодировнинг ҳибсга олинганидан “оила-аъзолари чуқур қайғуга ботган.”

Бош прокуратурадаги Озодлик манбасига кўра, Рашиджон Қодировга нисбатан йирик миқдорда давлат мулкини ўзлаштириш ва хориж банклари воситасида пул ювиш амалиëтларини ўтказиш айби қўйилган ва унга нисбатан ҳибсга олиш эҳтиëт чораси қўлланилган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маҳаллий вақт билан кечки соат 8:30 ларда Озодлик боғланган мулозими¸ бу воқеадан хабари йўқлиги боис¸ хабарни на тасдиқлаш ва на инкор қилишини билдирди.

Бош прокуратурага 15 йил раҳбарлик қилган Рашиджон Қодиров 2015 йил апрель ойида ишдан бўшатилган эди.

Ҳуқуқ идоралари фаолиятини танқид қилишни прокуратурадан бошлаган президент Шавкат Мирзиëев 2017 йилнинг 2 август куни ўтказган видеоселектор йиғинида¸ прокурорларни “энг катта ўғри”лар деб атаган ва бунинг учун исмини очиқламай туриб¸ Қодировни айблаган эди.

КГБдан чиққан прокурор

1952 йили Андижонда туғилган, ТошДУ (Миллий Университет) ҳуқуқ факультетини тугатган Рашиджон Ҳамидович Қодиров 1980 йилдан бошлаб Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати (КГБ) тергов бўлимида ишлаган.

Андижон области партия қўмитаси собиқ секретарининг ўғли Рашид Қодиров 1992 йилда Ўзбекистон МХХ раис ўринбосари лавозимига тайинланади. 1994 йили эса Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари лавозимини эгаллайди.

2000 йилда бош прокурор этиб тайинланган Қодиров бу вазифада икки муддат ишлаганидан кейин 2010 йилда мамлакат парламенти томонидан учинчи марта лавозимида қолдирилади.

Рашид Қодиров 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мақомига эга.

Коррупция иддаолари

Рашид Қодировнинг Бош прокурор сифатидаги фаолиятидан яхши хабардор мулозимларнинг Озодликка айтишича¸ Қодиров Ўзбекистондаги яширин бойлардан биридир. Озодлик мухбирлари кўрган Латвия кўчмас мулк реестларига доир ҳужжатларга кўра, Рашид Қодиров оиласи бу мамлакатда ҳашаматли уйларга эгалик қилади.

Озодлик тасарруфидаги маълумотларга кўра, Тошкент вилояти Зангиота туманида фаолият олиб бораëтган ва бир марталик шприцлар ҳамда бошқа дори-дармонлар ишлаб чиқарадиган “Asia Trade” ширкати муассиси Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодировдир.

КГБдан чиққан прокурор

1952 йили Андижонда туғилган, ТошДУ (Миллий Университет) ҳуқуқ факультетини тугатган Рашиджон Ҳамидович Қодиров 1980 йилдан бошлаб Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати (КГБ) тергов бўлимида ишлаган.

Андижон области партия қўмитаси собиқ секретарининг ўғли Рашид Қодиров 1992 йилда Ўзбекистон МХХ раис ўринбосари лавозимига тайинланади. 1994 йили эса Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари лавозимини эгаллайди.

2000 йилда бош прокурор этиб тайинланган Қодиров бу вазифада икки муддат ишлаганидан кейин 2010 йилда мамлакат парламенти томонидан учинчи марта лавозимида қолдирилади.

Рашид Қодиров 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мақомига эга.

Мақола “Озодлик” сайтидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Муҳаммад солиҳнинг ўзбекистонга қайтишидан мухолифат ҳам, мамлакат ҳам зарар кўради

  Ҳурматли Баҳодир ака, Mulkdor.com сайтидаги “Сурат Икромов олдида ҳар қандай буқаламун ожиз!” сарлавҳали мақолангизда Муҳаммад Солиҳни “сиёсий мурда”, деб атабсиз. ...

Ҳиндистондаги сув тошқинлари 100 нафардан кўп кишининг умрига зомин бўлди

Кучли ёмғирлар туфайли Ҳиндистонда катта сув тошқинлари содир бўлди. Бунинг натижасида 100 нафардан кўпроқ киши ҳаётдан кўз юмди, дея «Синьхуа» агентлигига таяниб “Жаҳон.уз” ...

Қарийб 10 минг аҳолига хизмат қилувчи тиббиëт пункти “молхонадан баттар аҳволда”

  Авария ҳолатидаги қишлоқ врачлик пункти Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Панжи қишлоғи врачлик пункти ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган бинода жойлашган. Қарийб 10 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400