Бизга «жайдари» болалар керакмасми?

Бизга «жайдари» болалар керакмасми?

Ўғлим футболга боради. Футболнинг ҳақиқий ишқибози. Телевизор қаршисида миллионлар ўйинини томоша қилиб футболчи бўлиш орзусида ёнаётганини кўриб, уни футбол тўгарагига бердим. Мен яхши умид билан ўзбек футболига фойдаси тегадиган, юрт шаъни халқаро майдонда ҳимоя қиладиган футболчи бўлиб етишишини истаб, яхши орзулар билан уни футбол мураббийига олиб бордим.

Мақола tribuna.uz сайтидан олинди

Шукрлар бўлсинки, барчаси яхши бошланди. Ўғлимнинг иқтидори бор экан, мураббийлар уни жамоада олиб қолишди. Шуғулланишни бошлади. Мана орадан анча вақт ўтиб, у шаҳар чемпионатларида иштирок этадиган клубнинг доимий аъзоси бўлди. Кўзлаган мақсади йўлида меҳнат қилишда давом этмоқда.

Сўнгги вақтларда футболда бўлаётган ўзгаришларни эшитиб қувонгандик. Энди болаларимиз янада яхшироқ шароитларда шуғулланади, хорижлик мураббийлар билан ишлайди, деб хурсанд бўлдик. Хуллас федерация (ассоциация назарда тутилмоқда — TRIBUNA.UZ изоҳи) бераётган хабарлар баёнотларни эшитиб, осмонларда учиб юрдик. Аммо…

Яқинда ўғлимнинг машғулотларини кузатиш учун борганимизда мураббий ҳамма ота-оналарни тўплаб, пул йиғиб беришимизни илтимос қилди. «Нега» деган ҳайрат билан ҳамма савол ташлади. Эмишки, Тошкент шаҳар футбол федерацияси янги мавсумдан бошлаб ташкил қиладиган лигасига ҳар 4 ойликда бир марта 2 миллион сўмдан бадал пули йиғармиш. Ҳар 4 ойда шунча пул тўлаш керак эмиш.

Ана холос. Табиийки, ҳали болалар даражасидаги клуб учун ҳар тўрт ойда бунча миқдордаги пулни тўлашнинг ўзи бўлмайди. «Пахтакор», «Локомотив», «Бунёдкор» каби клублар болалар жамоалари учун шунча пулни тўлаб бера олади. Лекин қолганларчи?

Мураббийлар бунга норозилик билдиришганида, «унда ўзинглар алоҳида турнир ташкил қилиб олинглар», деган жавоб эшитишибди.

Яхшилаб суриштирсам, Тошкент Футбол федерациясига янги келган раҳбар, (лавозимини аниқ билмадим, лекин ҳамма масалани ўша йигит ҳал қилаётганмиш) асли журналист экан. Очиғи, жуда алам қилиб кетди. Ахир, ўзбек футболи раҳбарлари ва оддий мухлис билан ўртадаги боғлиқликни ушлаб турадиган, энг пастдаги ҳар хил майда муаммоларни ҳам биладиган, ўртада кўприк бўлиши керак бўладиганлар журналистлармасмиди? Улар ҳаммадан кўра аҳволни яхши тушуниши керак деб ўйларканман. Ёки бу янги раҳбар шунчаки журналист номини олиб, раҳбарлик лавозимига ўтириб, буйруқлар беришни яхши кўриб қолдимикан?

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатида ғалаба қозонганида айтган гаплари эсимга тушиб кетди. «Футболдан коррупцияни йўқотсак нима бўлишини кўрдик. Чемпионларнинг ҳаммаси жайдари, таниш-билиши йўқ болалар», дегандилар президентимиз. Энди Тошкент ФФ қилаётган ишни қаранг. Тўғри, улар коррупция йўли билан олишмаяпти. Лекин ҳали 15 ёшга ҳам кирмаган болаларни пул беришга мажбур қиладиган ташкилотдан қандай футболчиларни етиштириб беришини кутиш мумкин? Ўша юқорида айтган клубларимиздан бошқа кичик клублар бу пулни тўлай олмаслигини, тўлашса ҳам ота-оналардан пул йиғилишини федерациядагилар жуда яхши билишадику?

Энди айтингчи, Президентимиз айтган жайдари болаларни қандай қилиб етиштирамиз? Эндигина футболга меҳри тушаётган боладан, мураббийи «фалон турнирда ўйнашинг учун, пул бераркансан», деб сўраса, ўша боланинг футболга нисбатан муносабати қанақа бўлади, биласизми? «Ҳа, бўлди. Пул билан ҳал қилинаркан», дейди, қўяди. Мотивация ўлади. Юлдуз бўлиш учун меҳнат қилиш кераклигиниям унутади.

Наҳотки, давлат раҳбари шу гапларни айтиб турганда Тошкент ФФ янги иқтидорларни излаб топиш, керак бўлса, уларни рағбатлантириш ўрнига уларнинг пулига қараб қолган бўлса? Очиғини айтай, мураббийига бу мавзуни олиб чиқайлик десам, қўрқди. Шу чемпионатсиз ҳам қолиб кетмайлик деган ҳадик бор. Шу боисдан жамоа номини, мураббийларини очиқламай қўя қолганим яхши. Эртага биламан шу материал чиқса, менинг фамилиям билан боғлиқ фамилияли футболчи жамоасини қидиришса ҳам керак. Бизда буни яхши кўришади… Лекин ҳақиқат йўлида барчасига тайёрман. Лекин, шунчалик мураббийлар ҳам қўрқадиган даражага етиб келган Тошкент ФФда раҳбар бўлиб ишлаётган ким ўзи у? Кимга ишонаяпти ҳайронман.

Менга айтишлари бўйича ташкилот шу орқали пул топаркан. Яъни, мусобақалар орқали ташкилотнинг бюджети шакллантирилар экан. Бу борада аниқ маълумотим йўқ, майли, бу масалага ортиқча тўхталмайин. Лекин наҳотки ўзи пул топиши керак бўлган ташкилот болаларнинг пулига қараб қолган бўлса? ЎФА чет элдан миллионлаб пул сарфлаб хориждан болалар мураббийи олиб келишдан олдин ўзининг ҳудудий федерацияларига бошқа молиявий манба топиб бермайдими? Ёки болалардан пул ол, деб ўзлари топшириқ берганмикан?

Гап бадал пулининг миқдори ҳақида ҳам эмас. Ота-оналар агар шу пул билан барчаси жойига тушиб кетадиган бўлса, ўғли футболда ўрнига эга бўлиб кетиши учун ҳам бу пулни йиғиб беришга тайёр. Лекин Тошкент шаҳар футболчи федерациясининг асосий вазифаси болалардан пул йиғиш эмас, керак бўлса, пул сарфлаб бўлсада, Ўзбекистон футболининг юлдузини кашф қилиш бўлиши керак эмасми?Эртанги келажагимиз шу болалар, ахир. Янги Аҳмедов, янги Жепаров шуларнинг ичидан чиқиши керак.

Ҳаммаси биз кутгандек яхши бўлишига умид қилиб қоламиз.

Ота-оналар номидан Санжар Ғуломов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда ўзбекистон фуқаросини арралаш дастгоҳи бошини кесиб ташлагани туфайли ҳалок бўлди

Вологда шаҳри Бабаев туманидаги ишлаб чиқариш базасида ишлаган Ўзбекистон фуқароси арралаш дастгоҳи бош қисмини кесиб ташлагани туфайли ҳалок бўлди. Эркак киши воқеа жойининг ...

Тошкентда миллий саратон марказига мия саратонини даволовчи 2,9 млн. ақш долларлик  дори воситаси тақдим этилди

Тошкентда Ўзбекистондаги агрессив мия саратони билан касалланган беморларни даволаш учун умумий қиймати 2,9 миллион доллар бўлган мия саратонини даволашда қўлланилувчи ...

Президент совғасига берилган «кобальт» йтҳга учради 

Қўқон шаҳридаги кўчаларнинг бири чорраҳасида президент совғасига берилган «Кобальт» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “Хабар.уз” нашри ёзмоқда. Ҳодиса фотолари «Твиттер» ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400