“МАНГАЛ” КАФЕ НАДОМАТЛАРИ

Бозор муносабатлари шароитида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш долзарб илмий-амалий муаммолардан ҳисобланади. Кичик бизнeс бoзoр кoнъюнктурaси ўзгaришлaри вa истeъмoлчилaр эҳтиёжлaригa нисбaтaн тeз мoслaшув-чанлиги сабабли янги иш ўринлaрини ярaтиш ҳамда aҳoли дaрoмaдини oширишнинг энг қулaй вa мaқбул вoситaсидир.

Германия, Финляндия, Норвегия, Швеция каби ривожланган давлатларда иш ўринларининг қарийб 70 фоизи, ялпи ички маҳсулотнинг 50 фоиздан ортиғи кичик бизнес ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Сингапур сингари Осиё мамлакатларида ҳам кичик бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрни тобора ортиб бораётир.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришда, энг аввало, уларнинг ҳуқуқлари кафолатларини яратиш, ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Ўтган йиллар давомида бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий субъектлиги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида тўлиқ ўз ифодасини топган. Жумладан, Фуқаролик кодексида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати, битимларни тузиш тартиби ва уларнинг турлари, фуқаролик ҳуқуқий шартномалар ҳақидаги нормалар назарда тутилган.

Бундан ташқари, бевосита жисмоний ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишга қаратилган кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Хусусан, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Хусусий корхона тўғрисида»ги қонунлар, Ўзбекистон Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ва бошқа норматив актлар муҳим ҳуқуқий асос вазифасини бажармоқда.

Шунингдек, тадбиркорга берилаётган имкониятлар қатори унга қўйиладиган ўзига яраша талаблар ҳам мавжуд, албатта. «Бугун тадбиркор эканман» деб, «ўзига хон, кўланкаси майдон» бўлаётганлар “табақаси” шаклланаётгандек, гўё.

Шу ўринда Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 155-уйда фаолиятини йўлга қўйган “Мангал” кафе ҳақида икки оғиз сўз.

Юртимиздаги осойишталикни асраб-авайлаш жуда ҳам муҳим. Айниқса, бугунги шиддатли замонда тинчликнинг қадрига етмоқ жоиз.

Турли хил кўнгилочар хизматларнинг тонггача фаолият юритиши, менимча, бир талай муаммоларга эшик очади. Энг ёмони, оммавий ахлоқсизлик, маиший бузуқлик, тартибсизликлар авж олиши турган гап.

Шунингдек, бир қатор жиноятларга замин ҳозирлайди. Янада аниқроғи, мойиллик уйғотади. Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 155-уйда фаолиятини йўлга қўйган “Мангал” кафе тунги 2-3 ларгача иш юритади.

Бу ҳақда огоҳлантириш берилган лекин муаммолигича қолмоқда. Уларда яширин парда ортида ичкилик истеъмол қилинади.

Сўкинишлар, турли ахлоқсиз қилғиликларга кўникаётган ёшларни эртага қандай тўғри йўлга бошлаш мумкин?!

Азал-азалдан аждодларимиз шом тушгач, бўлар-бўлмасга кўча-кўйда юришни қоралаган. Ҳаттоки, “Шомдан сўнг кўчага чиқма!” деган оқил қараш бўлган. Кафе ёки рестораннинг тунги фаолиятини сира оқлаб бўлмайди. Унинг фойдасидан зарари кўпроқ бўлади, албатта. Бугун палон сўм даромад қиламан, деб элимиз тинчлигини, фарзандларимиз тарбиясини таҳликага қўйиб бўлмайди-ку! Тўғрими?!

Мурожаатларни ўрганиш муддаосида назоратчилар келиб кетган. Келувчилар кундузи келишиб, э, ҳаммаси жойида экан-ку, деб кетишади. Асл талотўп, ур-сур, кечки соат 7-8 лардан бошланади. То тунги 2-3 ларгача.

Боз устига, чойхона Салом ёнида ўқув маскани — 241-умумтаълим мактаби ҳам жойлашган. Мана кўряпсизми, ўқув маскани рўпарасида ҳар хил турли беъмаъни ишлар амалга оширилади.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу манзилда кичик чорраҳада ҳар ойда турли кўринишдаги автоҳалокатлар содир бўлиб туради. Боиси, бу ҳудудда иккита йирик ишхона фаолият юритади. Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 155-уйда фаолиятини йўлга қўйган “Мангал” кафега келиб-кетувчи мижозлар автоуловларни тўғри келган жойга, яъни йўл юзасига қўйишади. Бу пиёдалар қатновига ҳам, бошқа автомбиллар ҳаркатланишига ҳам жиддий зиён кўрсатиб, турли кўринишдаги автоҳалокатларни келтириб чиқармоқда.

Тиббий талабларга зид равишда “Мангал” кафе кўча юзида хўррандаларнинг овқатланилишини йўлга қўйган. Бу ҳеч қандай талабларга тўғри келмайди. На гигеник на инсоний талабларга жавоб бермайди. Бундан ташқари, огоҳлантириш берилган лекин муаммолигича қолмоқда. Уларда хўрандалар яширин парда ортида ичкилик истеъмол қилишади.

“Мангал” кафе жойлашган бинонинг ертўла қисмида биллиардхона фаолияти ҳам йўлга қўйиш ҳаракатлари бошланган.

Қаранг, дунё чайқалиб турибди. Исоният танг аҳволда. Қаерга бош уришини билмай юрган “қора кучлар” ҳар нарсага тайёр. Улар яратилган ҳар бир имкониятдан усталик билан фойдаланишга интилишади. Ва, натижа нима бўлади?! Жавоб тайёр: парокандалик. Ҳозир иллатларга курашадиган паллада қўл қовуштириб турсак, кейинчалик “айбдор” бўлиб қолмаймизми?! Ишонинг, кишиларнинг онгини “заҳарлаш пойгаси” забтига минган. Бу маҳал суткашликка йўл қўйиб бўладими?! Мана шундай қарорларни жимгина кузатиб туришимиз, эртага жазоланади. Сўнг, додимизни ким эшитади. Вақт борида этакни йиғиштириб олган яхши эмасми?!

Тағин чуқур ўйга толаман. Бу замин разолат, қонхўрликларга тўла. Эзгуликдан ёвузликнинг қўли баланд келган кезлар ортмоқда. Хўш, бундай маҳал совуққонлик билан кескин чора кўриш лозим. Ким кафолат беради, тунги кафе, ресторанларнинг барча қонуний талаблар асосида ишлашига. Бир даромадим ўн бўлсин деган шоввозлар шайтонга дарс бера бошлашади. Ҳали ундай, ҳали бундай кўринишда тартибсизликлар юзага келиши муқаррар. Бизнинг юртимизда тунги хизматларга ҳожат йўқ. Ахир Яратган тунни ором олишга чиқармаганми?! Ширакайф мижозлар ўзгалар ҳаловатини бузмайди, деб бўладими? Йўқ! Мен бу ҳолга, кўнгилочар тизимнинг тунги фаолиятига буткул қаршиман. Бошқалар шундай ўйда бўлса ажаб эмас.

Бугунги бепарволик эртага қимматга тушади. Тунги фаолият керак эмас. Лекин жиддий ўйланг, бу ерда миллат тақдири ётибди. Гапим кўпчиликка эриш туюлар, эҳтимол. Хорижда ундай-бундай дейдиган замонсозлар чиқиб қолар. Аммо бугунги жаҳон аҳлининг ур-сурларига теран назар солайлик, барчаси янада ойдинлашади. Мақсад битта: тинчликка путур етказмаслик. Демак, кафеми, ресторанми, дискотеками фарқи йўқ, уларнинг тунги фаолиятига чек қўйиш лозим. Уларга рухсат бериш борасида хаёл қилиш ҳам ноўрин, деб ўйлайман!

Фикримизча, тадбиркорликни ривожлантириш жараёнида тадбиркорнинг аҳоли манфаатига зид ҳолатлардан кўз юммаслик зарур. Тадбиркорликнинг асл мақсади ҳам кишиларнинг мушкулини енгил қилиш эмасми?! Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 155-уйда фаолиятини йўлга қўйган “Мангал” кафени ижарага берувчи Отабек исмли шахсга бир неча бор огоҳлантиришлар берилди. Лекин натижа йўқ. Икки гапнинг бирида “ҳукумат раҳбарлари тадбиркорлик қилинглар, тадбиркорга кенг йўл” деяпти деган мазмунда жавоб қайтаради. Ҳалиям ҳеч ким унга тадбиркорлик ишига зарар бераётгани йўқ. Аксинча, ён-атрофнинг тоза тутилишини, қонун асосида фаолият юритилишини сўрамоқда. Ишонинг, бу ердаги чиқиндиларни кўриб ёқа ушлайди, киши. Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 155-уйда фаолиятини йўлга қўйган “Мангал” кафе бетон ариқ ичидаги каламушларни айтмайсизми?! Ахир бу каби ифлос ҳолат, ёқимсиз ҳар хил касалликлар тарқашига хизмат қилайдими?!

Бир сўз билан айтганда, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 155-уйда фаолиятини йўлга қўйган “Мангал” кафе борасида ҳам узил-кесил қарор қабул қилиб, шу ҳудудда яшовчиларни муаммолар гирдобидан халос этилишини истаб қоламиз!

Аҳоли мурожаатини оққа кўчирувчи

Ботирбек

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2020 йилда мактаб ўқитувчиларининг ойлиги ошади

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилда мактаб ўқитувчиларининг ойлигини оширишни топширган. Давлат раҳбари 23 август куни ўтган йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси, Молия ва ...

Ўзбекистонда хавфли юқумли касаллик тарқалмоқда

Халқаро эпизоотик бюронинг расмий маълумотларига кўра, 2017 йил мобайнида дунёнинг кўпгина мамлакатларида, шунингдек, Ўзбекистон билан чегарадош ҳисобланган Қозоғистон, ...

Самарқандлик қотилларнинг ота-онаси ким?

Самарқанднинг Иштихон туманида бўлган воқеа кўпчиликни ларзага солди. Бир оила йўқ бўлиб кетди. Ҳар бир жамиятда оиланинг оила бўлиб шаклланиши, ўз ўрнини топиши нечоғлик ...