Туркманистонлик ўзбек қизи Киевдаги Патон кўпригидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди

Украинада ўз жонига қасд қилган туркманистонлик талаба таълим олган олий ўқув даргоҳи раҳбариятига нисбатан жиноий иш очилди.

Киев прокуратураси Богомольц номли миллий Тиббиёт университети талабаси бўлмиш 19 ёшли туркманистонлик ўзбек қизи Муқаддас Насирлаеванинг ўз жонига қасд қилиш факти бўйича жиноий иш очди.

Хабар darakchi.uz сайтидан олинди.

Қиз оиласининг адвокати берган маълумотга кўра, вақтинча яшаш муддатини узайтириш борасида ариза бериш олий ўқув юрти томонидан рад этилгач, талаба Киевдаги кўприкдан ўзини дарёга ташлаган. Унинг айтишича, хорижий талабалар билан ишлаш бўйича деканат ўз вақтида, вақтинча яшаш учун Муқаддаснинг ҳужжатларини миграция хизматига топширмаган.

Прокуратура, қиз 30 январь куни Киевдаги Патон кўпригидан ўзини ташлаб жонига қасд қилганини тасдиқлади.

Талаба қиз тенгдошларининг айтишича, у университетга 2017 йилда ўқишга кирган ва бунинг учун 7 синфдан тайёргарлик кўрган, у стоматолог бўлишни орзу қиларди. Улар қизни “мақсадга интилувчи ақлли ва қувноқ” сифатида таърифлашди: у инглиз тили гуруҳида ўқирди ва гуруҳ раҳбари эди. Уларнинг таъкидлашларича, Муқаддас ва хорижий талабалар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Татьяна Тимохина ўртасида муаммо келиб чиққан.

“Муқаддаснинг ота-оналари вақтинчалик яшаш борасидаги муаммо тўғрисида билишарди. УнингУкраинадан чиқиб кетишини, янги виза билан қайтадан боришини, академтаътил олиб бир йилдан кейин ўқишни давом этиришини айтишган эди. Туркманистоннинг Украинадаги элчихонаси муаммони Муқаддаснинг Украинадан чиқиб кетмаслиги билан унинг мамлакатда бўлиш муддати режимини бузгани учун жарима тўлаши мақсадида университетдан мактуб лозимлигини айтишган. Буни ҳал қилиш борасида таклиф билан чиқишган. Бироқ деканат бунинг учун ҳеч нарса қилмади”, – дея хабар берди Муқаддаснинг танишлари.

Университетда талабанинг миграция қонунчилиги билан муаммоси бўлганини тасдиқлашди. Унинг виза муддати 2017 йил 17 декабрда тугаган эди. Шу сабабли ҳам у талабалар сафидан чиқарилган.

Шарофиддин Тўлаганов, ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда 100 минг сўмлик пулни қалбакилаштирган шахслар қўлга олинди

Тошкент шаҳрида 51 дона қалбаки 100 минг сўмлик пулларни қалбакилаштириш ва сотиш билан шуғулланганлар қўлга олинди. ИИББ матбуот хизматидан маълум қилинишича, 4 май куни ...

Закот ва фитрни энди мобил телефони ва интернет орқали тўлаш мумкин

Click ширкати “Вақф” меҳр-мурувват жамғармаси билан ҳамкорликда ҳайрия, вақф, закот, фитр, ушр, фидя тўловларини Интернет ва уяли алоқа тизими орқали амалга ошириш тизимини ...

Қисқа муддатда атамбаевнинг сочлари оқариб кетди – оав

Арашан қишлоғига Ҳайит намозига ташриф буюрган Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ўйчан эди. Камига, сочлари оқариб кетганди (more…)