Рейтинг: Муҳожирларга энг яхши иш ҳақи тўланувчи шаҳарлар

Ишлаш учун Мумбайга кўчиб ўтган чет эллик менежерларнинг ўртача иш ҳақи 217 минг долларни ташкил қилади. HSBC Bank тадқиқот натижалари шундан далолат бермоқда, дейилади Bloomberg’да. Тадқиқот муаллифларининг фикрича, бу дунё шаҳарлари орасидаги энг юқори кўрсаткич. 

 

Рейтингнинг иккинчи ва учинчи ўринлари Сан-Франциско ва Цюрих томонидан банд этилди. Тўртинчи ўринда – Шанхай. Бу шаҳарларда экспатларнинг ўртача маоши 200 минг доллардан ошади. Женева, Нью-Йорк, Лос-Анжелес ва Жакартада чет эллик мутахассисларга ўртача 150 минг доллардан ортиқ ойлик иш ҳақи тўланади.

Чет эллик муҳожирлар учун ўртача иш ҳақи кўрсаткичи деярли 100 минг долларни ташкил қилди. Дублин, Прага, Берлин ва Бирмингемда ишловчи экспатлар маоши бу кўрсаткичдан пастроқ бўлиб чиқди. Лондон, Париж ва Ҳонконгдаги чет эллик менежерлар 100-500 минг доллар атрофида ишлаб топишади.

Тадқиқот давомида 159 мамлакат ва ҳудудлардаги 27 мингдан зиёд мутахассисларнинг маошларига доир маълумотлар таҳлил қилинди.

Мақола kun.uz сайтидан олинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент вилоятида бозорда савдо қилаётган аёллар куч билан қўлга олинди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги бозорда катта жанжал юз бериб, можаро давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар аёлларни куч билан қўлга олишга ҳаракат қилдилар, деб ...

Хиёнат (ҳикоя)

Жавлонбек  Раҳмонов одатига кўра маишат қилиб кайф сафо қилиб ўтирганида, эшикдан мўралаган ҳайдовчиси Нозимнинг  турқини кўриб ўшқирди: Нима бўлди яна? Ёшулли,  Тошкентдан   ...

Абдусалом азизов яккабоғга борди

Кеча 27 июль куни кечки пайт ДХХ раиси Абдусалом Азизов Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманининг “Эски Яккабоғ” ҳудудида бўлиб, ҳолат юзасидан вилоят масъуллари билан мулоқот ...