Тожикистонда қизини зўралаганликда гумон қилинган эркак қочишга уринганида ушланди

Сўғд вилояти ҳуқуқ тартибот идораларининг ходимлари Гулистон (собиқ Қайраққум) шаҳар прокуратурасидан сўроқ вақтида қочиб кетган, ўз қизининг номусига текканликда гумон қилинаётган эркакни ушлади.

Тожикистон ИИВ маълумотларига қараганда, Хатлон вилоятининг Ҳамодоний туманида туғилган, айни дамда Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи 40 ёшли Мирзо Алимов 24 февраль куни прокуратурада сўроқ вақтида эҳтиёжини қондириш учун рухсат берилишини сўраб, ташқарига чиққан ва қочиб кетган эди.

Шундан сўнг “Қўлга олиш” операцияси эълон қилинди. Қочоқ 25 февраль куни Хўжанддаги “Пайшанба” бозори ҳудудида маршрут таксида қўлга олинди. Айни дамда эркак ҳибсда ушлаб турилибди.

Сўғд вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларининг айтишича, вояга етмаган қизини номусига тегишда гумон қилинаётган эркакка нисбатан қиз суд тиббиёт экспертизасидан ўтказилганидан сўнг айблов қўйилади. Манбанинг айтишича, бу факт қиз ҳомиладор бўлиб қолганидан кейин онаси уни шифохонага олиб келганидан сўнг фош бўлди.

Ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларининг сўзларига қараганда, барча тафсилотлар тергов ишлари олиб борилганидан сўнг маълум қилинади. Отанинг айби исботланса, у узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши аниқ.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда суд раиси ёрдамчиси собиқ ички ишлар ходими томонидан азоблаб ўлдирилди

“Jahon.uz” нашри ишончли манбасига таяниб ёзишича, Сирғали туман Маъмурий ишлари бўйича суди Раис ёрдамчиси бўлиб ишловчи Обид Шомақсудов ўзининг таниши, собиқ ЙҲХ ходими, ...

Ютишимни билсам ҳам… ютқазгим келди! 

  Яқинда бир мактаб муаллимаси билан мактаб ўқитувчиларининг ойлиги хусусида баҳслашиб қолдим. Мен: - Агар хозир бир миллион олаётган бўлсанг, сентябрдан бир миллион ...

Тиши қаттиқ оғриётган киши  стоматологнинг қотилига айланди 

Россиянинг Дербент шаҳрида стоматологни ўлдиришда гумон қилинаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда РФнинг Доғистон бўйича Тергов қўмитаси хабар берди, деб ёзади Халқ сўзи. ...