Туркманистон шимолида номаълум вирус туфайли паррандалар нобуд бўлмоқда

Дашўғузда маҳаллий хўжаликларда номаълум вирус туфайли паррандалар нобуд бўлмоқда. Туркманистон шимолий минтақасидаги манбаларининг хабар қилишича, Болдумсаз ва Гурбансолтан туманларида ўнлаб товуқлар нобуд бўлган.

“Нобуд бўлган товуқлар гўштининг ранги кўмирга ўхшаб қорайиб қолади. Битта парранда нобуд бўлиши билан, қишлоқдаги бошқа паррандалар ҳам бирин-кетин нобуд бўла бошлади”, – дейди “Озодлик”нинг Болдумсаздаги манбаси. Унинг сўзларига қараганда, маҳаллий ветеринарлар томонидан касалликка қарши қўлланилаётган препаратлар фойда бермаяпти.

Бундан ташқари, минтақа аҳолиси ҳайвонлар ҳам куйдиргидан нобуд бўлаётгани билан боғлиқ ҳодисани айтишмоқда. Вируснинг тарқалаётгани, ҳайвон ва паррандаларнинг нобуд бўлаётгани Дашғўғуз расмийлари томонидан маълум қилинмади.

Сўнгги йилларда Туркманистонда бир неча бор уй ҳайвонлари ва паррандалар номаълум вирусдан нобуд бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди. Ўтган йилнинг декабрь ойида Дашўғуз вилоятининг бир нечта туманида, жумладан Рухубелент ва Сапармират Туркменбаши туманларида ўнлаб бош уй ҳайвонлари номаъум инфекция туфайли нобуд бўлди.

Шу билан бирга расмий матбуот иқтисодий ютуқлар, жумладан чорвачилик соҳасида қўлга киритилган муваффақиятлар ҳақида хабар беришда давом этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Финляндия 140 нафар ўзбекистонлик мигрантни депортация қилмоқда

Ўзбекистоннинг Ригадаги (Латвия) элчихонаси ОАВда эълон қилинган 140 фуқаро қурилиш техникумининг сохта ҳужжатлари билан ишлаб келаётгани сабабли Финляндиядан депортация ...

Нотўғри «тонировка»ланган машиналар жарима майдончасига тушиши мумкин

«Тонировка» борасида тушунмовчилик юзага келаётгани сабабли Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали бу масалага аниқлик киритди. Ҳукумат қарорида олд ён ...

“бирдамлик” барчангизни янги йил билан қутлайди!

Азиз ва қадрли ватандошлар, муҳтарам юртдошлар! Ер куррасига, жонажон ўлкамизга янги -- 2018 йил кириб келмоқда.  (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400