Тожикистонда Хитой кўмаги билан янги алюмин заводи қурилади

Тожик-Хитой қўшма янги алюмин заводи қурилиши муносабати билан Тожикистон алюмин заводи икки йилга ўз фаолиятини тўҳтатади. Бу ҳақда 1 март куни ТАЛКОнинг ахборот-таҳлил департаменти раҳбари Игорь Саттаров маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, Тожикистон ва ХХР раҳбарлари топшириғига биноан янги завод қурилиши масаласидаги музокаролар якунланиш арафасида турибди.

Ўтган йилнинг август ойида Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Хитойга ташрифи мобайнида ТАЛКО заводи ҳудудида янги алюмин корхонаси қурилиши борасида Yunnan компанияси билан шартномага эришилган эди. Тарқатилган хабарларга қараганда янги алюмин заводи бир йилда 503 минг тонна алюмин ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Унинг таркибига қуйув (йилига 800 минг тонна) ва анод (йилига 300 минг тонна) ишлаб чиқариш ҳам киритилади.

Қурилиш лойиҳаси $1,6 миллиардга баҳоланмоқда, корхона бир йил-у 8 ойдан кейин ишга туширилиши кутилмоқда. «Томонлар қанча маблағ киритиши борасида мен маълумот бера олмайман. Бу тижорат сири», – деди Игорь Саттаров. Унинг сўзларига қараганда, янги завод қурилиши Тожикистоннинг ҳозирги шароитида юқори ойлик маоши бўлган 1,1 мингта янги иш ўрни яратилишига имкон беради.

«Таджикская алюминиевая компания» (TALCO) Давлат унитар корхонаси 2007 йилда Тожик алюмин заводи (ТадАЗ) меросхўри сифатида рўйхатга олинган. Завод Тожикистоннинг асосий экспортчиси ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нукусда дунёга келган уч эгизак қизалоққа президент исмига мослаб исм топиша олмади

Қорақалпоғистоннинг Нукус туманида дунёга келган уч эгизак қизалоққа Барчин, Гавҳар ва Гумис (Кумуш) деб исм қўйилди. Бу ҳақда туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Сарбиназ ...

Перу: ёқилғи нархи кўтарилиб, норозиликлар давом этмоқда

Перуда ҳайдовчилар ёқилғи нархи ошишига қарши норозилик намойишларини давом эттирмоқда. Кеча улар бир нечта йирик йўлларни тўсиб қўйишди. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар берди. ...

“банклар туфайли ягона ўғлимнинг ўқиш пулини тўлай олмаяпман”

  "Мен ёлғиз онаман. Уч ой олдин ўғлим Япония университетларидан бирига интернет орқали имтиҳон топшириб, ўқишга қабул қилинди. Ёлғиз ўзим ўғлимни катта қилганман. Ёлғиз ...