Туркманистон президенти мамлакат аёлларига 8 мартда 11 долларгача мукофот беради

Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 8 март Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакат хотин-қизларига берадиган пул мукофоти бу йил 40 манат ёки Туркманистон МБ расмий курси бўйича 11,4 АҚШ долларини ташкил қилади.

28 февраль куни давлат раҳбари имзолган фармойишга кўра, Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан 2018 йилнинг 1-6 март оралиғида Туркманистон президенти номидан аёлларга тантанали равишда 40 манат миқдорида пул мукофоти топширилиши қайд қилинади.

Расмий матбуотнинг маълум қилишича, мукофотлар мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнат қилаётган, давлат томонидан нафақа ва пенсия олаётган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда аспирантура, докторантура ва клиник ординатурада таълим олаётган, Туркманистон президенти ҳузуридаги Давлат хизмати Академияси курслари тингловчилари бўлган хотин-қизларга, талаба, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасаслари тарбияланувчи бўлган қизларга берилиши кўзда тутилади.

Президентнинг 40 манат миқдоридаги пул мукофоти Туркманистон хотин-қизларига ҳар йили берилади. Мукофотларни топшириш тадбирлари аньанага кўра Давлат телевидениеси орқали намойиш этилади.

8 Март Хплқаро Хотин-қизлар кунини байрам қилиш анъанаси 2008 йилда президент Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан қайта тикланган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 2017 йилда инфляция 12-14 % бўлиши мумкин

Марказий банк прогнозига кўра 2017 йилда инфляция миқдори ўтган йилгидан 2,5 баравар кўп бўлиши мумкин. Бунга сабаб – валюта ва пул-кредит ислоҳотлари ҳамда ҳамда айрим ...

Ўзбек амалдорлари матбуот эркинлашаётганидан ваҳимага тушмоқдами?

  Фото муаллифлик ҳуқуқиQO'RQMASLARImage captionМақоладан кейин мажбурий меҳнатга жалб этилаётган ўқитувчиларга ҳокимият мулойимроқ оҳангда иш бажартирмоқда. ...

Визасиз ташрифлар рейтинги эълон қилинди

Буюк Британиянинг "Henley & Partners" халқаро консалтинг компанияси паспортлар индексининг янгиланган версиясига оид ҳисоботни чоп этди. Унда 2018 йил чорак ҳисобида дунё ...