Шикоят хати: “Тергов нохолис ўтмоқда ва пайсалга солинмоқда”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевга

Қашқадарё вилояти Муборак шаҳри

4-миттитуман 11-уй, 29-хонадонда яшовчи

Жўраева Нигора Сафар қизидан

ШИКОЯТ ХАТИ

(такрорий)

Ҳурматли Президент!

Турмуш ўртоғим Миров Акмал Азаматовичнинг вафот этганлиги ҳолати бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари бир томонлама ҳамда нохолис ўтказилганлиги ва адолат қарор топиши пайсалга солинаётганлиги туфайли Сизга ўзимнинг такрорий шикоят хатимни ёзишга мажбур бўлмоқдаман.

Турмуш ўртоғим Миров Акмал Азаматович 2016 йил 6 ноябрь куни Муборак туманидаги Газни қайта ишлаш заводи билан ҳарбий қисм ўртасида автоҳалокат туфайли вафот этган.

Шу кунгача ўтказилган тергов ҳаракатлари адолатли ва холисона олиб борилмади. Биз ҳалигача тергов ҳаракатлари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз. Терговчилар бу ҳақида бизга маълумот беришмаяпти.

Ушбу автоҳалокат 75543-сонли ҳарбий қисм раҳбари Илҳом Тўраевнинг топшириғига асосан, турмуш ўртоғим хизмат юзасидан йўлда кетаётганида, ҳарбий хизмат формасида бўлган чоғида, ўзи ишлаб келаётган ишхонаси манфаати учун хизмат бурчини бажариш вақтида содир бўлган. Шуни алоҳида қайд этмоқчиманки, турмуш ўртоғим дам олиш ва ишга чиқмаган кунлари ҳеч қачон хизмат формасини киймайди. Лекин ҳарбий қисм раҳбарияти турмуш ўртоғимни жуда кўп ҳолларда шанба-якшанба кунлари ҳам ишга чақиришади.

Мен икки нафар вояга етмаган фарзандим билан бева қолдим. Шу кунга қадар, дастлабки тергов органи томонидан менга ва фарзандларимга боқувчисини йўқотганлиги юзасидан нафақа тайинлаш бўйича ҳеч қандай ишлар амалга оширилмади. Аксинча, жанубий ҳарбий прокуратура округи терговчиси Алишер Исмоилов менга терговга келиб қандайдир баённомага қўл қўйишимга доир талаблар билан мурожаат қилди. У мени ҳар хил гап-сўзлар билан, жумладан, вафот этган киши судланган бўлса, унинг фарзандлари ҳеч қандай давлат органларида ишлай олмаслиги важлари билан чалғитишга уринмоқда.

Бундан ташқари, ҳарбий қисм раҳбарияти бизни турмуш ўртоғимнинг суд-тиббий экспертиза хулосаси билан мутлақо таништирмади, экспертиза хулосаси нусхасини бермади. Шу кунга қадар турмуш ўртоғимнинг ўлими сабабини очиқ-ойдин айтишмади. Шу кунга қадар ҳатто оиламизга ҳеч қандай моддий-маънавий жиҳатдан ёрдам беришмади.

Мен, Нигора Жўраева, Қарши ҳарбий прокурори ҳузурида бўлганимда тергов ҳаракатлари бир томонлама олиб борилаётганлигига бевосита гувоҳ бўлдим. Терговчи менга қараб: “Автоҳалокат содир бўлишида, энг аввало, эрингиз айбдор, биз унинг ишларини судга оширамиз, бунинг натижасида отаси судланганлиги учун фарзандларингиз ҳеч қандай давлат органида ишлай олмайди”, деган важ-корсонлар ҳақида гапириб, ҳатто мени тинглашни истамади, менинг саволларимга жавоб беришни хушламасдан фақат ўзининг сўзларини маъқуллаш билан овора бўлди.

Ҳурматли Шавкат Миромонович! Юқорида тилга олинган фактлардан келиб чиқиб, марҳум турмуш ўртоғим Акмал Мировнинг ишларига доир дастлабки тергов ҳаракатлари адолатли тарзда ўтишига, бундан ташқари, менга ва фарзандларимга тўланиши лозим бўлган нафақа пуллари, бир йўла тўланадиган нафақа пули, шунингдек, турмуш ўртоғимнинг вафот этиши муносабати билан тўланиши шарт бўлган товон пули тўлиқ ундириб берилишини, бизнинг уй-жой билан таъминланишимизни шахсан назоратингизга олиб, амалий ёрдам беришингизни, айбдорларга нисбатан қонуний чоралар кўришингизни сўрайман. Мен ҳозирги кунда икки нафар вояга етмаган фарзандларим билан кўчада қолдим. Менинг шикоят аризам шахсан Президент девони ходимлари иштирокида текширилишини илтимос қиламан. Чунки ҳарбий прокуратура томонидан тергов ишлари адолатли ва холис олиб борилишига мутлақо ишонмайман.

Нигора Жўраева,

Қашқадарё вилояти, Муборак шаҳри 4-миттитуман 11-уй, 29-хонадон

тел.: +998912152986 +998912122914

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент шаҳрида совуқ сувнинг ҳам нархи оширилади

2018 йил 22 ноябрдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар амалга киритилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри “Сувсоз” давлат унитар корхонаси маълумумотига асосланиб ёзмоқда. ...

Марказий осиёнинг қайси давлатида тўйиб овқатланмаётганлар улуши юқори?

БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — FAO Европа ва Марказий Осиё давлатларида тўйиб овқатланмасликнинг энг юқори даражасини қайд этди — у Тожикистон ҳиссасига ...

Бугунги хабарларда: - Санкт-Петербургда йўловчи ўзбекистонлик ҳайдовчини калтаклаб ўлдирди - Жалолобод вилоятидаги кафелардан биридаги портлашдан жабрланган Ўзбекистонликлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400