Имомнинг рафиқаси: «Эрим МХХ ходимига танбеҳ бергани учун 13 йилга қамалди»

Сўнгги пайтда дин ва виждон эркинлиги муҳокама майдонидан тушмай қолди. Афсуски, эътиқод ва виждон ишига четдан аралашувчи кучлар айрим вазиятда бу масалага атрофлича ёндашмай, хулоса чиқармоқда.

Kun.uz таҳририятига етиб келган мурожаатда айтилишича, 1993 йилдан буён Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги мадраса ва масжидларда ишлаб келган Ҳикматулла Юсупов Хоразм вилояти МХХ ходимлари томонидан эълон қилинган ноҳақ айбловлар билан судланган. Айни пайтда у Тошкент вилоятидаги Зангиота туманида жойлашган ЖИЭМда жазо ўтаб келмоқда.

Ҳикматулла қорининг аёли Меҳрибон Раҳматуллаеванинг сўзларига кўра, эрининг айтган ягона сўзи унинг бошига минг савдони «сотиб олди»: Хоразм вилояти МХХнинг диний масалалар бўйича «куратори» Маҳмуд Эрметов Ҳикматулла қори имомлик қилаётган масжид ҳовлисига маст ҳолда кириб келганида имом унга танбеҳ берганди. Шундан сўнг, МХХ ходими кутилмаганда​ имомга ташланиб, сўкинган.

Шундан сўнг Ҳикматулла Юсупов бўлиб ўтган воқеа юзасидан Хоразм вилояти МХХ бошқармаси Ички хавфсизлиги ходимларига оғзаки шикоят қилди. Барча зиддият шу онда бошланган.

«Эрметов жаноблари яқин дўсти, МХХ бошқармаси Терроризмга қарши кураш бўлимининг бошлиғи И.Каримов ёрдамида жавобгарликдан қутулиб қолди. 2015 йил 15 апрелда эса эримнинг жияни Саидумарнинг Хоразмда ушланган 4 кг наркотик моддага алоқадорлиги аниқланди. “СНБ” ходимлари учун қулай фурсат келиб, жиянининг ғавғосига эримни ҳам аралаштиришга уринишди», – дейди Меҳрибон Раҳматуллаева.

Маълум қилинишича, масжид имоми вазифасида ишлаб келган Ҳикматулла қори аёл кишига шилқимлик қилгани учун МЖтКнинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб, 2015 йил 21 апрель куни унга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган. Бу ҳам етмаганидек, ўша йили 6 май куни Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг судьяси Ҳайитбоев қарори билан имом яна 15 сутка қамоқ жазосини ўташга мажбур бўлган.

Бу гал у нима сабабдан, қандай асос ва важ билан қамалгани маълум эмас. Ошкор этилган бор гапни унинг турмуш ўртоғи Меҳрибон айтиб берди:

«​У кишини қаттиқ азобда қийнашди, аслида қилмаган ишлари учун айбига иқрор бўлишини сўрашди. Аллоҳнинг иродаси билан 15 сутка чидадилар, аммо ноқонуний равишда яна 15 сутка давомида қийноқлар давом этиши учун йўл очилди. Шундан сўнг, улар «иқрор» бўлишдан ўзга чораси қолмаганини билиб, гиёҳванд моддаларга алоқаси борлигини айтган.

Масаланинг боши тўй кунларимизда бошланган. Ўшанда (2013 йил 21 октябрь куни) қиз фарзандимизни узатиш учун тараддуд қилдик, никоҳ оқшомида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни уйимизга таклиф этдик. Бу ҳолат МХХ ходимларига ёқмади, эримга онда-сонда дашном бераверишди»​, дейди у.

Ўқувчини икки масала қизиқтириши мумкин: маъмурий жавобгарликка тортиб, кишини қийноқлар остида қилмаган ишларда айблаш – ноҳақ қамашнинг содда механизмими? Ёки диндан яхши хабари бор имомга «​аёлга шилқимлик қилди»​ дейишдан бошқа айб топилмадими?​ Ҳар икки савол юзасидан жавоб йўқлигини яхши англаб турибмиз, аммо бир кишини тақдири нима бўлади?

Ҳикматулла Юсупов суд мажлисида 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Kun.uz мухбирига етиб келган маълумотга кўра, Хоразм вилояти МХХ бошқармаси ходимлари И.Каримов, Э.Эрметов ҳаракатлари юзасидан Хоразм вилоят Ҳарбий прокуратураси суриштирув-тергов ишларини бошлаган. Ўйлаймизки, вазиятга ойдинлик киритилиб, саволларга аниқ жавоблар берилади.

Мақола: kun.uz сайтидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон томони чегарада навбатлар кескин қисқарганини тушунтириб берди (видео)

8 ноябр кунги маълумотга қараганда, Қозоғистон билан чегарадаги «Ақ-Тилек» ўтиш пунктида атиги 40 га яқин юк машинаси қолди. Сўнги кунларда НЎПда навбатлар кескин камайди, ...

Мақсад коррупцияни йўқотишми ёки бошланғич таълимни тижоратлаштириш?

Янги ўқув йилидан 1-синфга бошқа микроҳудуддан қабул қилинадиган болалар учун ота-оналардан бир марталик тўлов олиш тартиби жорий қилинаётгани қулоғингизга чалинган бўлса ...

Бош прокуратура:ўзбекистонда диндорларнинг «қора» рўйхати энди йўқ

Бош прокуратура халқ орасида авваллари "қора рўйхат" дея танилган рўйхат энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.  Бу ҳақда Turon24 хабар берди. Фото: Turon24 "Ўзбекистонда диний ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400