Туркман аёли Туркияда 2,4 миллион долларга тенг киберўғирликда айбланмоқда

Турк ОАВнинг маълумотларига қараганда туркманистонлик муҳожир аёл иштирокида йирик ўғирлик содир этилди. Эълон қилинган катта миқдордаги ўғирлик ҳодисасида туркманистонлик ёш аёл гумондор сифатида кўрилмоқда.

Туркия ОАВнинг маълум қилишича, ўтказилган амалиёт давомида Истанбулда халқаро тадбиркорлик билан шуғулланувчи фирмаларнинг электрон почта манзилларини ўғирлаб, бу компаниялар номидан 9 миллион 120 минг турк лираси, яъни 2,4 миллион АҚШ доллари миқдорида пулларни ўзлаштириб олган гуруҳ фош этилди. Ҳибсга олинган гуруҳ 14 кишидан ташкил топган бўлиб, аъзоларининг 7 нафари хорижлик бўлган.

Истанбул полициясидаги ўз номини ошкор қилишни истамаган манбанинг айтишича, гуруҳнинг хорижлик аъзоларидан бири Нургозел Гуйджова исмли аёл бўлган, қолганлари бошқа давлат фуқаролари эди.

Халқаро бизнес билан шуғулланувчи олтита компания раҳбарияти “бошқа фирмалар билан бизнес юритишда фойдаланиладиган электронманзиллари ўғирлангани, бунинг натижасида маблағлар ўғирлангани ва бошқа шахсларнинг ҳисобларига ўтқазилгани” ҳақида Истанбул прокуратурасига мурожаат қилганларидан сўнг полициянинг электрон жиноятчиликка қарши кураш бўлими зудлик билан тергов ишларига киришиб кетди.

Тергов давомида полиция электрон почталар манзили “мейл хакер” вируси йўллаш орқали ўғирланганини аниқлади.

Шундан сўнг полициянинг компьютер дастурчилари тажовузкорларни аниқлаш мақсадида компаниялар номидан аввалги электрон почта манзилига ўхшаш почта очишди ва компаниянинг пулларини омонатчиларга қайтариш борасида сўров жўнатишди. Амалиёт натижасида хабар хакерлар гуруҳи томонидан олингани аниқланди, улар жўнатувчининг тўлов ҳужжатларидаги банк реквизитларини ўзгартириб, қарздорларга юборишган. Шу тариқа пуллар ўғрилар қўлига тушган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухорода мигрантлар кетаётган автобус ағдарилиб кетди

2019 йил 19 август куни соат 15:37ларда Тожикистон Республикаси фуқароси, Душанбе шаҳри Рудакий кўчасида яшовчи 1979 йилда туғилган Бахромиддин Хотамов “Мерседес-Спиринтер” ...

Xabarlar: o’zbekistonda 2700 mahkum avf qilindi; eshshak go’shti qo’shilgan kolbasa va boshqa xabarlar

Суперлига ўйинида ўзбекистон байроғи оёғости қилинди

Суперлига 1-туридан ўрин олган ва 10 март куни ўтказилган «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» (1:1) ўйинидан кейин нохуш воқеалар юз берди, деб ёзади «Трибуна.уз» сайти. Намангандаги ...