Ўзбекистон Тожикистонга, Қозоғистон БААга визасиз кира олади

Шу кунларда Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари томонидан имзоланган ҳужжатлар кенг муҳокама қилинмоқда. Ижтимоий тармоқларни ўзбек-тожик муносабатлари қайта жонланаётганидан мамнунликлар изҳор этилган изоҳлар қамраб олди. Ҳар икки халқ фуқароларини, айниқса, икки давлат ўртасида визасиз тартиб ўрнатилгани ғоят шодлантирмоқда. Улар визани бекор қилишга доир ҳужжатни муҳим ижтимоий ҳужжат дея эътироф этмоқдалар.

Дарҳақиқат шундай. Аслида икки тилда сўзлашувчи бир халқ ўртасида виза тартиби жорий этилиши у қадар хушхабар саналмайди. Бироқ, афсуски, шундай бўлди. Сиёсий сабабларга, мамлакатни бошқарувда яккаҳокимликнинг устунлиги ва бошқа омилларга кўра ўзбек билан тожик халқи алоқаларига тўсиқлар қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар қилишича, икки давлат фуқаролари эндиликда 30 кун давомида ҳеч қандай рухсатнома ёки таклифномани тақдим этмаган ҳолда чегарадан ўтиши, қўшни давлатда муайян муддат яшаши мумкин. Бу келишув икки давлат раҳбарлари, Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон томонидан имзоланган ҳужжатда акс эттирилган.

Бу, албатта, яхши. Бироқ, Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида бир неча йиллар олдин ёпилган чегараларнинг шу кунга келиб очилиши бизу қўшниларимизнинг энди қолоқлик ботқоғидан чиқаётганимизни англатади.

Ҳолбуки, қўшни қозоғистонликлар бугундан бошлаб Бирлашган Араб Амирликларига визасиз бора олади. Бу ҳақида Қозахборот агентлиги хабар тарқатди.

Бунгача Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдираҳмонов 2017 йили Бирлашган Араб Амирликларига барча паспорт турлари билан визасиз алоқа ўрнатиш тўғрисида битим имзоланганини маълум қилган эди. Шу кунгача мазкур ҳужжатни БААнинг барча амирликлари тасдиқлади. БААдаги Қозоғистон Республикаси элчиси Қайрат Лама Шариф визасиз сафар доирасида ватандошлари нималарни инобатга олиши кераклиги тўғрисида ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган эди.

Шундай қилиб, биз ён қўшнимиз бўлмиш Тожикистон билан ўртадаги виза бекор бўлганидан қувонаётган бир чоғимизда қозоғистонликлар Бирлашган Араб Амирликларида 30 кунгача визасиз яшай олиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Қонунга кўра, кўрсатилган муддатдан ўтиб кетса жарима тўлайди. Жарима миқдори маҳаллий қонунларга мувофиқ, биринчи куни 200 дирхам, ундан кейинги кунлар учун эса 100 дирхам миқдорида белгиланган. Визасиз тартиб пайтида битим ва музокаралар, учрашувлар ўтказишга рухсат берилган. Бироқ, бу шу давлатда ишлаш ҳуқуқини бермайди.

Умид қиламизки, Ўзбекистон ҳукумати келгусида ўзбек миллати, ўзбек диаспоралари яшаётган қўшни давлатлар билан визасиз борди-келди алоқаларини йўлга қўяди.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Поездда сирдарёга пахтага мажбуран юборилган мактаб ходимининг ўлиги келди

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги 18-умумтаълим мактабининг қоровули Абдураҳим Худойқулов пахта даласида жон берди. Худойқулов ўлимининг сабабларини расмийлардан ...

Ўзбекистонда ўртача ойлик маош нега юқори эмас?

Жаҳонда аҳолининг ўртача маоши қанча? Ривожланган давлатлар, жумладан Англияда 3461 доллар, АҚШда эса 4893 доллар бўлса, собиқ Совет давлати таркибида бўлган Литва фуқаролари ...

Мустақиллик чироқлари қачон порлайди?!

Азиз замондошим, Тошкент метрополитэни ҳақида нималарни биласиз?! Ёки метрополитэнга тушган бўлсангиз (қачонлардир бўлса ҳам) илк таассуротларингизни эслаб кўрингчи,  бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400